ИБН ҚУТАЙБА

ИБН ҚУТАЙБА Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муслим ал-Марвазий (828 — Бағдод — тахм. 889) — араб филологи, тарихчи ва ёзувчиси. Асли марв (ҳоз. Туркманистоннинг Мари ш.) лик, Багдодда яшаган. Араб филологиясининг Бағдод мактаби асосчиси. Қад. адабий ёдгорликларни тўплаш, тизимга солиш ва танқидий ўрганиш билан шу-ғулланган. «Тақвим уллисон» («Тилни тўғрилаш»), «Китоб фи халқ ил-инсон» («Инсоннинг яратилиши ҳақида китоб»), «Дийвон ул-куттоб» («Котиблар девони»), «Табақот уш-шуаро» («Шоирларнинг табақалари») ва б. асарлар муаллифи. «Уйун ул-ахбор» (10 жилдли, «Ахборот манбалари») адабий-тарихий тазкирасида давлат ҳокимияти, қўшин хусусида, бундан ташқари, ёмон хулқ-одатлар танқид қилинади, маърифат, биродарлик, инсоний туйғулар улуғланади. Ибн Қутайбанинг «Адаб улкотиб» («Котибнинг санъати»), «Аш-шеър ва-ш-шуаро» («Шеърият ва шоирлар») асарида хат ва шеър санъати ҳақида фикр юритилган.