ИБН МУҚЛА

ИБН МУҚЛА (тўлиқ исми Абу Али Муқаммад бинни Али бинни алҳасан ибн Муқла, 886—940) — машҳур хаттот, тилшунос олим, давлат арбоби. Араб ёзувини ислоҳ қилиб, ҳарфларнинг ўзаро мутаносиблигини яратган. Куфий хати асосида араб ёзувининг муҳаққақ, сулс, райҳоний, насх, тавқе, риқо, таълиқ каби асосий хат усулларини ихтиро қилган. Айрим маълумотларга кўра, араб алифбосидаги нуқта (ҳаракат) лар ҳам Ибн Муқла томонидан киритилган. Бу, ўз навбатида, қад. ёзма ёдгорликларни хатосиз тўғри ўқиш имконини берган. 16-а. адиби Кози Аҳмаднинг «Рисола оид ба хаттотон ва наққошон» («Хаттотлар ва наққошлар ҳақида рисола») асарида Ибн Муқла ҳақида, унинг моҳир котиблиги ҳақида муҳим маълумотлар келтиради. Ҳаёти оғир кечган (ўнг қўли кесиб ташланганда, чап қўли билан ёза бошлаган) Ибн Муқла фо-жиали ҳалок бўлган.

Ад.: Муродов А., Ўрта Оеиё хаттотлик санъати тарихидан, Т., 1971.