ИБН МИСКАВАЙҲ

ИБН МИСКАВАЙҲ Абу Али ибн Муҳаммад (? — 1030) — арабнавис тарихчи, файласуф, адиб ва табиб. Умумжаҳон тарихига оид «Китоб тажориб ал-умам» («Халқлар тажрибалари кито-би») номли асар ёзган. Унда жаҳон халқлари, жумладан арабларнинг 10-а. 80-й. ларига кадар тарихи баён қилинган бўлиб, асарнинг сўнгги қисмида Араб халифалигининг 10-а. даги ижти-моий-иқтисодий ҳаёти ҳақида қимматли маълумотлар бор. Илми ахлок, ва ҳикматга доир «Китоб ат-таҳора» («Таҳорат китоби»), «Таҳзийб ал-ахлоқ» («Ахлоқни тузатиш») номли асарлар ҳам Ибн Мискавайҳ каламига мансуб. У араб, форс, ҳинд ва юнон донишмандлари айтган ҳикматлар тўпламини ҳам тузган. Ибн Мискавайҳ асарлари таъсирида ислом дунёсида ўнлаб ахлоқий-дидактик асарлар (жумладан, Насриддин Тусийнинг «Ахлоқи Насрий») ёзилган.