ИБН ИСҲОҚ

ИБН ИСҲОҚ Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Йасор (704, Мадина — 767, Бағдод) — тарихчи, муҳаддис, Расулулоҳ (сав) ҳакларида бизгача етиб келган энг дастлабки сийратномалардан бирининг муаллифи. 733 й. Мисрга кўчиб борган, 749 й. эса Ироққа келиб, у ерда муқим яшаб қолган. Ибн Исҳоқнинг Бағдодда ёзиб тугаллаган «Китоб сийрат Расулуллоҳ» («Расулуллоҳ сийратлари хусусида китоб») асари мисрлик филолог Ибн Ҳишом (834 й. вафот этган) таҳрири остида бизгача етиб келган. Шунингдек, Ибн Исҳоқ «Ал-Мағозий» («Ғозийлар фазилатлари ва улар қилган амали солихлар ҳақида китоб»), «Ал-Мубтадаа» («Ибтидо»), «Таърих ал-хулафо» («Халифалар тарихи») номли асарлар ҳам ёзган. Унинг «Тарих ал-ху-лафо» асаридан Мадоиний (752—840), Табарий, Рабғузий каби машҳур тарихнавис олимлар фойдаланган. Мас, Мадоиний Ўрта Осиёнинг араблар томонидан фатҳ этилиш даври тарихига доир «Китоб футуҳоти Ҳуросон» ва б. асарларини ёзишда мазкур китобга та-янган.