ИБН ҲУРДОДБЕҲ

ИБН ҲУРДОДБЕҲ Абулқосим Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ (820—913) — географ ва тарихчи. Эронда туғилган, Бағдодда маълумот олган. Жибал вилояти (Эроннинг шим.-ғарбида) алоқа маҳкамаси бошлиғи вазифасида ишлаган. Мусиқа, тарих, метеорология, пазандачиликдан ҳам хабардор бўлган. Ибн ҳурдодбеҳ. нинг арабча бизгача етиб келган илк географик баёний услубдаги «Китоб алмасолик ва-л-мамолик» («Йўллар ва мамлакатлар ҳақида китоб») асарида, жумладан, Каспий денгизи бўйидан то Ғарбий ва Ша-рқий Туркистонгача бўлган ҳудуддаги мамлакатлар ва уларнинг аҳолиси, шаҳарлар орасидаги масофа, йўллар, аҳолидан олинадиган солиқлар ҳақида муҳим маълумотлар бор.