ИБН ФАЗЛОН

ИБН ФАЗЛОН Аҳмад ибн Аббос (10-а.) — араб сайёҳи, тарихчиси. 921—922 й. ларда аббосийлар халифаси Муқтадир элчилари таркибида котиб сифатида Бухоро ва Хоразм орқали Волга булғорлари подшоҳи ҳузурига саёҳат қилган. Саёҳат тавсифи, шунингдек, Хоразм, ўғузлар, бошқирдлар, булғорлар, руслар ва б. хақида бой фольклор-этнографик маълумотлар келтирилган китоб ёзган. Ибн Фазлон китобининг дастлаб-ки матни йўқолган. 13-а. даёқ араб олими Ёқут Ҳамавий томонидан фойдаланилган, қисқартирилган таҳрири Машҳад ш. да топилган (1923).

Ад.: Ковалевский А. П., Книга Ахмеда Ибнфадлана о его путешествии на Волгу в 921—922 гг., Харьков, 1956; Путешествие Ибнфадлана на Волгу, М. — Л., 1939.