ОЙИМ, ДАДАМ ВА МЕН
(Сўнгсўз ўрнида)
Дадам «Уфқ»нинг иккинчи китобини ёзаётган пайтлар эди. Ойим дадамнинг кайфиятини бузмаслик учун кўчада бўлаётган ҳар хил гапларни, миш-мишларни етказмасликка ҳаракат қиларди.
Дадамнинг бир одати бор, бирон нарсадан диққат бўлиб қолса диққатвозлиги босилмагунча бирон сатр ёзолмасди. Шунинг учун ҳам ойим уни суюнтирадиган гапларни топиб келарди. У мутлақо ёзмай кўйган, оғайнилари билан вақтини бекор ўтказаётган пайтларда, худо кечирсин, деб дадамга ёлғон гапирарди:
—Ғафур акани кўрган эдим, бурунбой нега ҳеч нарса ёзмаяпти, бунақа қилса союздан ўчиртирвораман, деяптилар.
—Абдулла ака телефон қилдилар, кечагина чиққан болалар ундан ўтиб кетяпти, айтиб қўйинг, адабиёт дангасаликни ёқтирмайди. Ёзмаса, бошқа тирикчилик қилсин, дедилар.
Дадамга 6у гаплар хуш ёқарди. Чиппа-чин ишонарди. Кўчага ҳам чиқмай, берилиб ёзишга тушиб кетарди.
Дадам кечаси билан ишлаб, тонг пайтида ухларди. Кечаси ойим билан икковимиз дадамнинг иш кабинетидан эшитилиб турган машинка товушига қулоқ солиб ётардик. Ойимнинг мана бу сатрлари ўша пайтда ёзилганди.
Эшик тирқишидан бир чизиқ ёниб, Офтоб бўлиб кириб, ёритар хонам.
Машинканг чиқиллар, тўхтайди баьзан,
Биламан, чекяпсан, чекяпсан улаб. Кошки очиб қўйса, деб деразани,
Камроқ чекса-чи, деб бўламан хуноб, Хонангни тутундан поклаш дардида Бедор ўтираман сендан нарида.
Дадам тонготар пайтида ухлашга ётарди. Ва албатта ойимга хат ёзиб, столга қўярди:
«Саидахон, илтимос, қўлёзмани ўқиманг. Устидан бир кўз югуртириб, албатта, ўзим ўқиб бераман. Ҳар эҳтимолга қарши қўлёзмани сиз тополмайдиган жойга бекитиб қўйдим. Қидирманг, барибир тополмайсиз».
Дадам қўлёзмасини печка дудбуронининг ичигами,менинг ўйинчоқларим солинган қутичанинг ичигами яшириб қўярди. У эртасига кўлёзмани тахрир қилиб ойимга ўқиб берарди. Ойим, фалон жумланинг ўзи яхши эди, бекор тузатибсиз, деганда, дадам, ия, ўкиганмидингиз, деб сўрарди. Шунда ойим, хотин кишининг уйига нарса яшириб бўладими, деб куларди.
Олтмишинчи йилларнинг охирлари бўлса керак, дадам жуда берилиб «Уфқ»нинг охирги китобини ёзаётган эди. Дадам саҳарда ётганича, кундуз соат ўн иккиларгача ухлаб оларди. Шундай кунларнинг бирида почтачи бир даста газета-журналларни ташлаб кетди. Ойим «Шарқ юлдузи»ни варақлай бошлади. Ичаётган чойи хам совиб қолди. Берилиб ниманидир ўқирди. Кейин уйдан қайчи олиб чиқиб, журналдаги боя ўқиётган мақолани жуда эҳтиётлаб қийиб олди. Синчиклаб қараган одам журналнинг шу жойидан мақола олиб ташланганини билолмасди ҳам. Кейин журнал охиридаги мундарижа босилган саҳифани хам йиртиб олиб ташлади. Менга караб, дадангга айтма, деб тайинлади.
Ойим йиртиб олган мақола «Уфқ»ни атай бадном қилиш учун қандайдир ғараз билан ёзилган мақола эди.
Дадамнинг одатини мен хам билардим. Бирон нимадан диққат бўлиб қолса, қўли ишдан совиб, мутлақо ёзмай кўярди.
126


Роман «Шарқ юлдузи»да босилган эди. Ойим телефон қилиб, Ҳамид Ғуломга шундай дегани эсимда:
— Журналнинг ўзи романини босиб, энди ўз деразасига ўзи лой чаплаяпти.
Дадам бу мақолани кўрмадиям, билмадиям, ўқимадиям. Фақат яқинда уйимиз таъмирланаётганда ўша мақола топилди. Дадам ўқиб, кулиб кўя қолди.
Андижондаги боғимиз этагидан Қорадарё кирғоқка сапчиб оқарди. Бу томонда ховлимизнинг ичидан Катта Фарғона канали ўтарди. Дадам канал бўйидаги барглари қуюк бир туп дарахт тагига каналнинг қирғоғидан то қок ярмигача етган сўри қурганди. Мен кўпинча сўрида оёғимни сувга ботириб, маза қилиб ўтирардим. Ойим уришиб-уришиб, сув бўйидан мени хайдарди. Бунга сабаб каналдан баъзан илон сузиб ўтарди.
Дадам боғимизда кечаси ёзмасди. Дарё бўйларидаги шоликорликда чивин куп бўларди. То кечаси соат ўн бирларгача чивин чақиб безор қиларди. Кечаси дарё томондан шамол эсганда чивинлар аллақаёққа ғойиб бўларди. Дадам эрталаб тонг отиши билан машинкасини
кўтариб, канал бўйидаги сўрига чиқарди. Сўридан етти-саккиз метр нарида дадам каналга қурган чархпалак ғийқиллаб айланиб турарди. Унинг новидан оқаётган сувдан ичиш учун хар хил кушлар учиб келишарди. Қизил, кўк, сариқ, запгори ниначилар тинимсиз учиб турарди. Баъзан улар сувда оқиб келаётган баргларга қуниб, худди қайиқда сузаётгандек сайр қилардилар. Баъзилари сувга қўниб оқиб ўтардилар.
Боғимизга мехмон кўп келарди. Саратон авжига чиққанда, ҳатто ҳашаматли боғлар қурган раислар ҳам салқинлагани бизникига келардилар. Бутун Избоскан ва Андижон туманида шу жойдан ортиқ салқин жой йўқ эди.
То тушликкача тўрт-беш қоғоз ёзиб олмаса кейин ишлаб бўлмасди. Шунинг учун ойим сўри билан уйимиз оралиғидаги шафтоли тагига кичкинагина курси қўйган, мен дадамга қоровул бўлиб ўтирардим. Дадам чарчаб ёнбошласа, дарров, ойи, дадам ётди, деб хабар қилардим. Дадам шошиб яна машинка босишга тушиб кетарди.
Ойим сувга, чархпалакка қараб ўтириб, мана 6у шеърни ёзганди:
Жазирама кунларнинг олов дақиқалари Бир мажнунтол тагида роҳатга айлангуси. Олманинг тарам-тарам тиниқ ҳақиқларига
Офтобнинг етти рангин ҳаммаси жойлангуси. Бўтана сувлар оқса ялпияларни тортқилаб,
Қалқиб-қалқиб кўринса қовункоса пўстлоғи,
Капалаклар учишса алвон рангни орқалаб,
Ҳеч жойдан тополмасман ҳордиқнинг дурустрогин. Оқ яктак, оппоқ соқол чоллар силкиниб кулса. Лорсиллаб кетгусидир сувга қурилган сўри.
Лабда қимтиб узилган узумдан бол тўкилса,
Соқолларда товланар қуёшнинг етти ранги... ...Қошига лойқа қўнган бир тўда болакайлар Ўрдак полопонидек сувга урса ўзларин, Хаёлларидан ҳозир кўтарилмиш хоккейлар, Қорайган юзларида йилтиллайди кўзлари. Ненидир тутиб кетди қалдирғоч бир шўнгишда,
Анжирга кўзин тикиб хилват пойлар заргалдоқ.
Деҳқоннинг яхна чойи сувда турар чойдишда, Шимирсангиз, бадандан сизиб чиққуси чарчоқ.
Бир куни қок туш пайтида салқинлангани Избосканнинг машҳур раислари Тиллабоев,
127


Суяров, Ғозиевлар келишди. Шунда Тиллабоев бир гап айтганди:
—Боғингиз биз хам дам оладиган жой бўлиб қолди. Айтинглар, шу жойга биз хам бирон
нима кўриб берайлик. Чорпоями, шийпонми...
Ойим у кишига босиқлик билан жавоб қилди:
—Абдусамад ака, биз бу жойни Тошкентда игна билан қудуқ қазиб, тонготар мижжа қокмай
ишлаб топган пулларимизни дарёлардан, тоғлардан ошириб келиб қурганмиз. Келинг, шу уйга... Ойим буёғига нима дейишини билмай туриб қолди.
Чамамда, харом пул аралашмасин, демоқчи бўлди шекилли.
—Келинг, бегона пул аралашмасин. Сиз катта колхознинг раисисиз. Узумзорларингиз, анжирзорларингиз бор. Келаётганда битта қовунни кўлтиқлаб, ё бир товоқда анжир олиб келсангиз, бошимиз кўкка етади.
Ойим бу гапни билиб айтган экан, кейинчалик бир амалдорроқ ёзувчи (у ҳозир хам тирик) 6у боғни раислар куриб берган, деган гап тарқатибди. Ойим бу гапдан нихоятда ғазабланди. Ёзувчилар уюшмасининг мажлисида титраб-қақшаб гапирди:
—Сизнинг хотинингиз Қримда, Қора денгиз сохилида офтобда ётиб баданини қорайтирган бўлса, мен Андижонда, Қорадарё бўйида саратон офтобида гувала қуйиб қорайганман. Сизнинг хотинингиз ателье модда бичиқчига инжиқлик қилаётганда, мен саккизинчи март базмига дурустроқ кўйлагим йўқлигидан боролмай, қизимнинг кўзига термулиб ўтирганман...
Бу гапларни мен қаёқдан биламан? Ойим мени уйда ёлғиз қолдирмасди. Мажлисларга хам ўзи билан олиб борар, мен ташкарида қолиб, журналми, китобми варақлаб ўтирардим.
Ойимга тез-тез ҳужум бўлиб турарди. Ҳозир қирқ йилдан кейин яхши асар деб баҳоланган «Сўқмоқлар» қиссасининг бошида калтаклар синган эди. Бу асар хатто собиқ марказқўм бюросида хам муҳокама қилиниб, «зарарли асар» деб бахоланганди. Қиссани хозир ўқиганлар, ия, буни Саида бугун ёзганга ўхшайди, дейишяпти. Бундай ҳаётий қиссани фақат аёл ёзувчигина ёзиши мумкин, деб баҳолашяпти.
Етмишинчи йилларнинг бошларида эди, чамамда, ойимнинг «Соч» деган шеърини унга билдирмай муҳокама қилишган. Шеърда қизларимизга соч ярашиши, уни кесмаслик керак, деган маъно чиқарди. Муҳокама эса уни «зарарли асар» деб хулоса чиқазганди.
Ойим хуноб бўлди. Наҳотки мендан яшириб муҳокама қилишса? Собиқ марказқўм бўлим мудири Мирзамуҳаммедов ташкил қилган мажлисда Тошкентдаги жами газеталарнинг бош редакторлари қатнашган эди. Ойим мажлис қатнашчиларидан бирига, шу шеърни ўзингиз босиб чиқариб, индамай бош эгиб ўтирдингизми, дегани эсимда.
— Қандоқ қилай, катта жойда ишласа, гапини қайтариб бўлмаса, — деганди у.
— Йўқ, айтинг, шу шеърда қандоқ зарарли гап бор?
— Йўқликка йўғ-а, энди катта даргоҳнинг гапи гапда...
Шу шеърни ҳалигача тополмаймиз. Мабодо топсак, бир шеърий тўпламини шу шеър билан
бошлаймиз.
Ойимнинг эллик ёшлик юбилейини ўтказишга қарор қилиб, юбилей бўладиган куни унга
берган азобларини айтсам тилим, айтмасам дилим куяди. Шу юбилей деб аталган азобли тантанани ўйлагаиимда, ойимнинг шу тўйдан бир йил ўтмай ўлиб кетганининг сабабини билгандек бўламан. Кетма-кет берилган зарбалар, азоблар уни 6у еруғ оламдан юлиб олиб кетганди. Унинг шогирдларига, устоз дегани битта бўлади, дуч келганни устоз деяверасизларми, деб сш июираларнинг оғзини беркитишлар ҳам ўз ишини қилганди.
Ойим, Истиқлол замонида Ўзбекистон Қахрамони бўлган дадам тўғрисида, уларнинг синов тўла ҳаёти ҳақида ёзаверсам, катта китоб бўлиб кетади. Ушбу мақоламни ойимнинг сатрлари билан тугатаман:
Мен ёзсаму у ёзмаса, гўё эдим гуноҳкор,
У мақталса, мен қувондим эсланмаган кезларим.
128


Аёллигу оналикдан мушкул, ширин нима бор, Ота-бола ўртасида талош бўлди ҳисларим. Кундуз демай, оқшом демай, яна демай ёзу қиш
Согиндимми, ҳамроҳ бўлди Андижон йўлларида. Қадрдонлик, дўстлик шундай орамизда урди ниш, Бўстон бўлди богим-ҳовлим ҳавасманд қўлларида.
Нодира САИД АҲМАД қизи.