ТУТ ПИШИҒИ
(«Кўз ёши томган ҳикоялар» туркумидан)
Тошкент —Наманган поезди келди. Проводник икки оёғининг тиззасидан бир қарич пасти кесилган ногирон кишини тўртта подшипникка ўрнатилган аравачаси билан кўтариб тушди. Уни шу кўтарганча стансиядан ташқарига, асфальт йўл бошланадиган жойга чиқиб вокзал чироқларининг ёриғи тушиб турган ерга қўяр экан.
— Ана энди «Чайка»ни шалдиратиб кетаверасиз, — дсб елкасига қоқиб қўйди.
Ҳали тонг отмаган, уфқ чети энди оқариб келаётган маҳал. Қоронғида аравача овози аста узоқлашиб боради.
Осмон этаги оқара бошлади. Ногирон йўловчи ҳамон икки тахтакач таянчини асфальтга қадаб олдинга интиляпти. Ғилдирак шалдираб-қалдираб аста силжиб борарди. Йўловчининг қўллари толди шекилли, аравача худди бензини тугаётган машинага ўхшаб силтаб-силтаб аранг йўл босарди.
Аллақачоп тонг ёришиб кетганига қарамай, бир еп-гил машина олисни ёрнтувчи чпроғини ўчнрмай ўкдск учиб келарди. Унинг ўткир нуридан йўловчининг кўзла-ри қамашди. Машина хайдовчиси уни ўн беш метрча оралиқ қолгандагина кўрди, зарб билан тормоз берди. У ғийқиллаб келиб йўловчининг аравачасига урилди. Йўловчи ағдарилиб тушди. Аравачаси тўнкарилиб қолди. Машина хайдовчиси аёл киши экан, қилиб қўйган ишидан қўрққаниданми, эс-хун!ини йўқотиб қўйганиданми, гандираклаб йўловчининг тепасига келди. Ёнбошлаб қолиб, ўзини ўнглай олмаётган йўловчининг қўлтиғидан олиб ерга ўтқазиб қўйди. Аёлдан тамаки тутунига қоришиқ коньяк иси бурқсирди. Йўловчи сергакланди.
— Ҳозир... хозир аравачангизни хам ўнглаб бераман, — деди у.
Йўловчи ҳайрат билан, афсус-надоматлар билан овоз чиқарди:
— Сухсура, сенмисан?..
Аёлнинг аравачага узатган кўли хавода муаллақ қолди. Орқага бир кадам тисарилди. — Абдулла ака.
Улар бир-бирларига хайрат ва дахшат билан қараб туришарди.
Машина кабинасидан эркак кишииииг ширакайф товуши эшитилди:
—Нима килаяпсан? Ўлмаган бўлса бўпти-да, қайт орқангга, Сука.
Сухсура дсб аталмиш аёл оркасига тисарила-тисарила машина томон боради.
—Ким экан у? - деди талаффузидан қайси миллатга мансуб эканини билиб бўлмайдиган бир
охангда.
— Билмасам, — деди Сухсура зарда билан.
—Тезроқ хайда. Эринг соат тўққизда ўтадиган Тошкент поездида қайтади. У келгунча
қишлоққа етиб олайлик. Мени Гелдиеванинг уйига ташлаб ўтарсан. Жиндек мизғиб олмасам, бўлмайди. Қачон учрашишимизни Гелдиева айтади.
Сухсура кўзёшларини тиёлмас, унсиз йиғлаб машинани аранг бошқариб борарди.
Абдулла отлиқ йўловчи чақмоқ урган одамдек эсанкираб қолди. Нима бўлди?
Ҳозиргина нафаси-нафаси билан тўқнашган, овозини аниқ эшитган Сухсурани тугаида
кўрдими, ё у ғойибдан пайдо бўлди-ю яна ғойибга қайтиб кетдими?
Йўловчи узоқлашиб кетаётган машина орқасидан ҳай-рону лол қараб қолди.
У бундан ўн йилча олдин райком бюросида суюқоёқ Гелдиева деган аёлнинг райком
секретарлигига ўтаётганда овоз бермаган Абдулла Ғаппоров эди. Ўша пайтда Ғаппоров райои газетасининг муҳаррири ва райком бюросининг аъзоси эди. Ўшанда Гелдиева уни миллатчиликда айблаган: «Эрим рус бўлгани учун шундай қиляпти», — деб даъво қилган эди.
Гелдиева уни судга берган, суд эса «халқлар дўстлигини тан олмаган, айниқса, улуғ рус оғамизнинг тинч-тотув оиласига раҳна солмоқчи бўлган» миллатчи Ғаппоровни етти йил қамоқ жазосини ўташга ҳукм қилган. Ҳукм ўқилганда Гелдиева:
98


— Эрим улуғ рус халқининг вакили эканидан фахрланаман. Сен эса қамоқ жазосини ўтаб келганипгда хотинингни бир чулчутнинг қўйнида кўрасан, — дсб «башорат» қилган эди.
Бир вақтлар юрса ср гурсиллайдиган, билагига кучи сиғмаган Ғаппоровнииг хотиндан омади келган эди. Кўргаининг кўзини куйдирадиган тенгсиз гўзал умр йўлдоши билан бахтиср бўлган, энди эса том маънода яримта бўлиб қолган, рақибига зарба бериш имкониятидан мутлақо маҳрум бўлган Ғаппоров қишлоқда ўзини қандай савдолар кутаётганини ҳали билмасди.
Офтоб чарақлаб чиқди. Ғаппоров атрофга аланглади. Шундагина йўл четидаги девордан шохлари кўчага ошиб ўтган азим туп марварид тутга кўзи тушди. Ҳар биттаси бодрокдек келадиган оппоқ тутлар ер билан битта бўлиб ётарди. Ғаппоров лагерларда сарсон-саргардон кезган пайтларда туитига маҳалла масжидининг ҳовлисида ўсган тут кирарди. Қўйнига яримта кулчани солиб, шохларда ғарқ пишган тутларни нонга кўшиб тўйиб еган пайтларини эсларди. Энди бу дамлар асло қайтиб келмаслигини ўйлаб ич-ичидан хўрсиниб қўярди.
Ғаппоровнинг лаблари қуруқшаб, кечадан бери сув кўрмаган оғзида тили айланмасди.
Тану жони соғ одамга икки қадам, Ғаппоров учун етиб бўлмас олис эгаик бир вақтлар унинг қўлида корректор бўлиб ишлаган Зумрад холанинг ховлиси эди. Раҳбарларнинг нутқлари босиладиган куни газетага кўпинча ярим кечаси имзо чекиларди. Шундай пайтларда Ғаппоров уни шу уйга машинада опкелиб кўярди.
Тахта яшиклардан ясалгаи дарвоза биқшшдаги эшик очилиб, кўлида супурги билан бир кампир чикди. Бу Зумрад хола эди. У хар кеча ётиш олдидан супага чодир ёзиб кўяр, эрталаб тўкилган топ-тоза тутларни тоғорага солиб, йўловчиларнинг оғзи тегсин, деб йўл четига обориб кўярди. Ерга тўкилганларини супуриб тухуми ширин бўлади, деб товуқларга берарди.
Зумрад хола хам қариб қопти, сши саксонни қоралаб қолгандир-ов, деб кўнглидан ўтказди Ғаппоров.
Зумрад хола тут тўлдирилган тоғорани йўл четига олиб келаркан, беш-олти кадам нарида — асфальт йўлнинг ўртасида ўзини ўнглайолмай кийналаётган икки оёғи тўмтоқ одамни кўриб, унга томон юра бошлади.
—Сенга нима бўлди, болам? — деди тспасига келгач. Унга яқинлашиб тикилдию хайратдан ёқасини ушлади. — Ғаппоровмисан, сенга нима бўлди? Сени шу алпозда кўрмай менгина ўлай.
Зумрад хола ундан кўп яхшиликлар кўрган, икки неварасини шу Ғаппоров Тошкентга обориб ўқишга жойлаган, ҳар байрамда уни совға-саломлар билан йўқлаб турадиган ажиб бир мехрибон инсон эди.
Зумрад хола шошиб уйга кириб кетди. Ухлаб ётган ўғлини уйғотиб чикди. Унинг ўғли район почтасининг усти брезентлик юк машинасини минар, Тошкент поездида район почтасига келадиган хатларни, посилкаларни олиб қайтарди. Навбатдаги Тошкент поезди келгунча машинани ҳовлига киритиб, озгина мизғиб оларди.
Она-бола Ғаппоровнинг тепасига келишди. Ўғли Ғаппоровни бола кўтаргандек қилиб бағрига босиб кўтариб олди. Зумрад хола асфальт йўлда тўнкарилиб ётган аравачани судраб супа олдига келишди. Кампир то уйдан кўрпача олиб чиққунча ўғли Ғаппоровни кўтарганича турарди. Ғаппоровнинг томоғи қуруқшаганидан тили гапга айланмас, сўз ўрнига хириллаган хунук овоз чиқарарди. Кампирнинг ўғли уни худди капалакдек эҳтиёт қилиб кўрпачага ўтқазди. Кампир чой дамлагани кириб кетаркан ўғлига:
—Офтобрўй тарафдаги шохни силкит. Пишган-пишган тутларни патнисга териб ол, — деди.
Бир оздан кейин Зумрад хола қўлида чойнак-пиёла билан чиқди. Ғаппоров чой тўла пиёлани оларкан:
— Шошилма, сал кайноғи тушсин, — деб огоҳлантирди.
Ғашюров чидаб туролмади. Оғзи куйса ҳам, икки ҳўплашда пиёлани бўшатди. Яна ичди. Уч пиёлани бўшатгандан кейин кўриб қолган қовун пўчоғидек бўлиб танг-лайига илашмаётган тили юмгаади. Хириллаши ҳам босилди.
99


— Раҳмат, холажон.
— Раҳмат дема, болам. Яқин одамларимиздан, қадрдонларимиздан бир пиёла чойни аясак, Худонинг ғазабига учрамаймизми? Болам, энди манави тутни еб ол. Тут емаганингга ҳам ўп йил бўлиб қолгандир?
Ғаппоров бош қимирлатиб қўйди. Унинг хаёли бу-тунлай бошқа ёкда — аҳд-паймонларини бурбод қилгап Сухсурада эди. Олис юртларда тушларига кирган тутлар шу топда ер билан битта бўлиб ётарди.
Биров, фалончи ўлсин-э деса, унақа деманг, тут пишиғини кўриб қолсин, дсйишади.
Тут пишиғи хосиятли фасл. Ана кетаманмана кетаман деб, ўлимини кутиб ётган беморлар тутга оғизлари тегиши билан қувватга кириб, юриб кетадилар.
Тут пишиғи ёз фаслига эшик очиб беради.
— Энди қаёққа борасан, болам? — дсди Зумрад хола.
— Уйга бораман, — деди Ғаппоров қатъий қилиб.
— Борма, шу ерда қол. Сухсура энди сенга хотинлик қилмайди.
— Барибир уни кўригаим, нега бунақа йўлга кирганини билишим керак.
—Хотинингнинг ҳусни бошига бало бўлди. Ярамас, бузуқ Гелдиева уни шу кўйга солди.
Уйингга борма, болам, борма.
Ҳозир ҳеч қанақа гап Ғаппоровнинг кулоғига кирмасди. Охири ноилож қолган Зумрад хола
ўғлига:
— Нуриддин болам, акангни обориб қўйгин, — деб буюрди.
Машина Ғаппоровнинг тотли дамлари кечган, бахтли умрининг унутилмас дақиқаларига
гувоҳ бўлган қадрдон уйи эшиги олдида тўхтади. Нуриддин эшикни итарган эди, очилиб кетди. У Ғаппоровни кўтариб ҳовлига олиб кирди. Аравачасини текис ерга қўйиб, устига уни ўтқазди. Саҳни ер билан тенг хонанинг эшиги қулфланмаган экан, ҳалқасидан тортганда очилиб кетди.
Ғаппоровнинг хуши ўзида эмасди. Назарида хақикий Сухсура чиқиб бўйнига осплиб, қаёқларда юрибсиз деб лабларини буриб, таъна қиладигандек эди.
Ғаппоров атрофга аланглади. Ҳовли аёл кишининг оёғи етмаган, бирон марта супурги кўрмаган, файзсиз, фариштасиз эди. Винодан бўшаган шишалар, ғижимлаб ташланган папирос қутилари сочилиб ётар, атрофида кул уйилиб қолган кабоб кўраси ёнида кўмир тўлдирилган шляпа. Тошкентга боришганда уни Сухсуца совға қилган, ўз қўли билан кийдириб қўйган эди. Ўчоқ четидан иркит қозонсочиқ осилиб турибди. Бу матбуот куни Ғаппоровга редакция ходимлари совға қилган яшил галстук.
Ҳовли эшиги берк пайтларда почтачи девордан отиб ташлаган хатлар сочилиб ётарди. Бу қўлда ясаган конвертлар ичида Ғаппоровнинг олис лагерлардан юборган, кўз ёшларга қоришиқ хатлари, изтироб тўла дардлари ўксиб ётарди. Уларнинг бирортаси очилмаган. Конвертларда оёқ излари қолган.
Ғаппоров аравачасини шилдиратиб хонага кирди. Димоғига қўланса коньяк хиди урилиб, кўнгли беҳузур бўлди.
Сухсура хонада йўқ. Яқинда чиқиб кетган бўлса керак, хона ичида сигарета тутунлари хали ҳам сузиб юрибди. Стол устида курси. Тепасида шифтдаги илгакка ташланган арқон осиғлигича қолган. Демак, Сухсура ўзини осмоқчи бўлган, лекин журъатсизлик қилиб ниятидан қайтган. Стол четида икки букланган қоғоз, унга узук бостириб қўйилган. Ғаппоров узукни олиб у ёқ-бу ёғига қаради. Бу ўша — никоҳ кечаси Сухсуранинг бармоғига тақиб қўйган узук эди. Ғаппоров кўзларини юмди. Қулоғига ёр-дўстларнинг чапаклари, «горько-горько» деб қичқиришлари эшитилиб кетди.
Ғаппоров қўллари қалтираб қоғозни олди, очди. Худди ҳозир мўъжиза рўй берадигандек шошиб ўқий бошлади:
«Абдулла ака, бу хатни ихтиёри қўлидан кетган, очиқда юрган бир «маҳбус», гуноҳларга ботган Сухсура отлиқ Худонинг бир бандаси ёзяпти. Бир вақтлари ёғ томса ядагудек бўлган
100


ҳовлимизни бу аҳволда кўриб ҳайрон бўлманг. Сизни «халқ душмани» деб олиб кетганларидан бир йил ўтар-ўтмай, уйимиз давлат фойдасига мусодара қилинган. Собиқ ҳовлимизга кирмаганимга кўп йиллар бўлган. Энди бу ҳовлида бошимизга шу қаро кунларни солган Гелдиева-Андреева келди-кетди «меҳмонлар»ни кутади.
Бугун спзни кўрганимда, албатта, шу уйга келишингизни билардим. Сўнгги марта кўриб қолиш учун интиқлик билан кутиб ўтирдим.
Биринчи май арафасида Гелдиева-Андреева нима биландир мукофотланган экан. Бир ҳафта бурун бу ҳовлида мукофотни ювиш маросими бўлган. Маст-аласт раҳбар ходимлар коммунист Гелдиеванинг саломатлиги учун тўйгунча ичишган.
Бошимдан ўтган савдоларии айтиб бермоқчи эдим. Аммо кўзингизга қарашга дош беролмаслигимни билиб хат ёзаяпман. Шошиб турибман. Ўлишим керак. Ўзимни осмоқчи эдим. Мендек хиёнаткор хотин учун бунақа жазо жуда жўн, жуда осон бўлиб туюлди. Мен ана шунинг учун хам ўзимга атаб тиккан дорнинг сиртмоғига бошимни суқмадим. Мен энг даҳшатли жазога лойиқ хотинман. Бир неча дақиқадан кейин шунақа ўлимни кидириб чиқиб кетаман.
Мен сиз билан бахтиёр эдим. Чексиз бахтиёр эдим. Бахтимни юлиб олдилар, олис юртларга улоқтирдилар. Мен сизни жон-дилим билан, бутун вужудим билан яхши кўрардим. Дилимни вайрон қилдилар. Вужудимга эга чиқиб олдилар. Мен очикда юрган бир маҳбус бўлиб қолганман. Устимдан истаганларича ҳукм юритаверадилар.
Энди номим Сухсура эмас, Сухсурка бўлди. Бу ҳам етмагандек, Сухсурка номим қисқартирилиб Сука бўлди.
Банк богақарувчиси Акопов астойдил ёпишиб олди. У паспортимга аллақайси ЗАГСдан никоҳ муҳрини бостириб кепти. Беихтиёр унинг хотини бўлиб қолдим.
Гелдиева-Андреева ҳамон ортимдан қолмайди. Аллақаердан бир барзанги юристни богалаб келди. Шу ҳов-лимизда, мана шу хозир мен сизга хат ёзаётган жойда унга бошимдан ўтган савдоларни айтиб бердим. У нималарнидир ёзиб олди. Кейин «эслаб юринг» деб сизга юборган сувратимни кўрсатиб: «Эринг сени менга қиморга ютқазган, энди бу суврат ҳам сеники бўлди деб, ўз қўли билан берган», — деб айтди. Унинг важоҳати ёмон эди. Ёнидан пичоқ чиқариб, бўғзимга қадади. «Ё меники бўласан, ё шу ерда қонга беланиб ўлигинг қолади. Энди сен менинг тирик мулкимсан» — дея ҳирс билан бағрига боса бошлади... Эшик пойлаб ўтирган Гелдиева-Андреева: «Мана, 6у бошка гап. Унга итоат қил, бўлмасам холингга вой» — деб илжайиб чикиб кетди.
У миллатинннг хам, диншпшг хам тайини йўк бир чулчут. Ўғрилар оламида «Таракап» номи билан машҳур бўлган Брика деган карокчи экан.
Айтингчи, шунака хотин билан яшашга рози бўласизми? Сиз рози бўлсангиз хам, мен рози бўлмайман. Пок одамнинг тўшагини нопок танам билан булғатишга кўксимда тасодифан сақланиб қолган игнанинг учидек зарра диёнат бунга йўл бермайди.
Хайр энди. Энг даҳшатли, энг азобли ўлимни излаб кетдим».
Ғаппоровнинг боши ғувиллади. Нахотки, Сухсура ўзини ўлдиргани кетди? Орқасидан югуриб бориб тўхтатиб қолишга илгари истаган ерига зумда оборадиган оёқлари энди йўк, олис юртларда қолиб кетган. Инсон учун энг даҳшатли фожиа — бу ночорлик. Унинг миясига келган ўйлар худди радиотўлкинларидек узлуксиз алмашиниб турибди. Гелдиева-Андреева хозир Сухсурани сўроқлаб келади. У эгалик килаётган уйда бегона одам ўтирганини кўрса, шанғиллаб, тўполон қилмайдими? Энди 6у уйда Ғаппоровнинг заррача хаққи йўқ. Ўз уйингга ўзинг сиғмайдиган замонлар келибди. У аравачасини шалдиратиб кўча эшиги олдига борди. Икки поя зинадан тушолмаслигидан афсусланиб, бирорта йўловчи ўтиб қолишини кута бошлади. Ғилдирагининг ели чикиб кетган велосипедини елкалаб бир йигит кела бошлади.
— Укам, мени шу зинадан тушириб қўй.
Йигит велосипедни деворга тираб олдига келди. Ғаппоровни аравачаси билан кўтариб йўлкага олиб қўйди.
101


Олисдан машиналарнинг ўткир сиреналари эшитила бошлади. Бироздан кейин йиғма нарвони баланд иморатларнинг томигача етадиган ўт ўчириш машинаси узлуксиз қичқириб ўтиб кетди. Ундан сўнг поезд вагонларини ҳам кўтара оладиган кўтарма кран, «Тез ёрдам» хамда милиция машиналари хаммаёқни шовқинга тўлдириб ўтиб кетишди.
Ойналари корайтирилган бир «Победа» машинаси Ғаппоровнинг шундок ёнгинасига келиб тўхтади. Ундан қора кўзойнак таққан эллик ёшлардаги бир киши тушди. У негадир жуда шошар, атрофга тез-тез аланглаб оларди. У Ғаппоровни азот кўтариб машинанинг олд ўриндиғига ўтқазди. Кейин аравачани орқа ўриндиққа жойлади. Шошиб машинага чикдию, моторга ўт берди. Ғаппоров унинг кимлигини билмасди. Кимлигининг ахамияти хам йўк эди. У анчагина йўл юргандан кейин овлок жойда, калин ўсгап буталар панасида машинани тўхтатиб, кўзидан ойнагини олди.
— Энди танидингизми, Абдуллажон? — деди у кулимсираб.
У асли хаккулободлик Каримжон деган, лагерлардан етти марта қочган, хар қўлга тушганда йигирма беш йил муддатга хукм килинган, жами 175 йил муддатга кесилган маҳбус эди. Лагерлардаги зўравон-блатнойлар, бир пачка махоркага одамни сотиб юборадиган сексотлар ундан ажалдан кўрккандек кўрқардилар.
Каримжон энди ўнинчи сиифни битираман деб турганда отасини «халқ душмани» деб қамаб юборадилар. Укалари, сингиллари водийнинг турли етимхоналарига таркалиб кетадилар. Шунда ўша пайтда колхоз раиси бўлган Ғаппоровнинг отаси шу Каримжоннинг бошини силади. Ўнинчини битираётганда кўнгли ўксимасин, деб бош-оёк кийинтирди. Каримжон мактабни битириши базмида отасини, сингилларини ўйлаб, шу ҳимматли, шу мурувватли одамга қачондир бир яхшилик қилишини дилига тугиб қўйганди. Водий етимхоналарини кезиб сингилларини, укаларини тополмаган Каримжон қайтиб қишлоққа қадам изи қилмай кетди.
Маҳбусликда юрган Ғаппоровнинг хам, очикда юрган хотинининг ҳам бошига тушган кулфатларга Сухсура юборган суврат сабабчи бўлган эди. Таракан лақабли барзанги — илгари милиция терговчиси бўлиб, «айби»ни бўйнига олмаган махбусни уриб ўлдириб кўйгани учун камалганди. «Брика» отлик шафқатсиз 6у одам ўша лақаб билан машхур эди. Таракан Ғаппоровнинг кўлидан Сухсуранинг сувратини тортиб олиб, ўзи ётадиган жойнинг деворига ёпиштириб кўйганди. Ғаппоров Худонинг зорини қилиб ёлворса хам, бермаган. «Сен бунақа жононга муносиб эмассан» деб барак эшиги олдидаги ахлат бўчкасининг ёнида ётишга мажбур қилган эди.
Тасодифан лагерга Каримжон келиб қолади. У Ғаппоровни кўриб ҳол-аҳвол сўрайди. Ғаппоров унга Таракан азоб бераётганини, хотинининг сувратини олиб қўйганини айтади. Шунда Каримжон Тараканнинг ёқасидан судраб ташқарига олиб чиқади, ахлат бўчкасини кўтариб тўкиб келишга мажбур килади. Сувратни ундан олиб, ўзини ахлат бўчкасининг ёнида ётишга мажбур қилади.
Ўшанда қиш жуда қаттиқ келганди. Қарағай кесишга олиб чиқилган маҳбусларнинг кўпи совукдан мудраб ухлаб қолишар, уйқу ичида дунёдан кўз юмганларини сезмай колишарди.
Шундай кунларнинг бирида Ғаппоров қарағайга суяниб, бошига тушган савдолардан эзилиб ўтирарди. Кўзи илинган пайтда Таракан унинг оёғидаги пийманинг қўнжига илиқ сув куяди. Кўз очишга мадори қолмаган Ғаппоров илиқ сувдан рохатланиб ухлаб қолади. Бир махал қаттиқ оёқ оғриғидан қичқириб кўзини очади. Пийманинг қўнжига қуйилган илиқ сув совиб, музлаб қолган, иккала оёғини чидаб бўлмас даражада қисарди. Унинг аламли товушини эшитган маҳбуслар тошга айланган пиймани ечиб ололмадилар. Икки конвой замбилда уни зонага олиб кетади. Ўша куни тун ярмида жарроҳлар унинг оёғини кесишади.
Каримжон 6у ишлардан хабари йўқ. У яна қочиб кетган эди.
Кўчадан бир юк машинаси гуриллаб ўтиб кетди. Каримжон шошиб кўзойнагини тақиб, ўзини панага олди.
— Каёққа обориб қўяй? — деди Каримжон. Ғаппоров елка қисиб қўйди. — Тезроқ айтинг,
102


вақтим зиқ. Мен Тараканни қидириб келганман. Сизнинг ўчингизни олишим керак. Отангиз менга яхшилик қилганда, қачондир унинг бу яхшилигига яхшилик кайтаришни дилимга тугиб қўйгандим.
— Шошманг, Каримжон, Тараканнинг қаердалигини мен биламан. Гелдиева-Андрееванинг уйида яшириниб ётибди.
Каримжон уни Зумрад холанинг эшиги олдида тушириб, зудлик билан орқасига қайтиб кетди. Ғаппоров уни шундан кейин кўрмади.
Ўша куни Каримжондан: тутиб келишларини билатуриб яна қочасиз, бу қочишлар жонингизга тегмадими, деганида у шундай жавоб қилган эди.
—Оҳ, укагинам, озодлик, эркинлик Худойимнинг инсон боласига атаган бир буюк неъмати эканини наҳотки билмасангиз? Ўша букж неъмат тиканли симнинг нарёғида. У ерда ҳаво бошқача, шамол бошқача, офтоб бошқача. Шу тиканли симнинг нарёғига ўн қадамча юриб осмонга бир қаранг, мана шу ўтирган ерингиздан кўринмаган юлдузларни кўрасиз. Осмоннинг тиниқлигини, сўнгсизлигини шу атиги ўн қадам нарида кўрасиз. Мен бу ерда бахтсизлик, эрксизлик хавосида бўғилиб кетаман. Одамлар йилига бир марта курортга бориб келадилар. Мен хам ана шу «эркинлик» деб аталган «курорт»да дам олиб келиш учун қочаман
Унинг охирги учрашувида айтган бу гаплари эркинлик учун, озодлик учун жонипи аямайдиган инсоннинг ич-ичидан тошиб чиққан армонли, ўкинч тўла фарёди бўлиб Ғаппоровнинг хотирида қолганди.
— Қайтиб келишингни билардим. Ўз қўлинг билан қурган уйингга бир кун ҳам сиғмаслигингни билардим — деб Ғаппоровни кутиб олди Зумрад хола.
Ғашюров қаттиқ чарчаган, уйқусизлик уни адойи-тамом қилган эди. У ҳамма нарсани унутиб, мудроқ босиб ўтирарди. Кампир уни ичкарига олиб кирди. Супага жой қилиб, неварасига уни кўтартириб супага ётқизди. Ғаипоров ётди-ю ухлаб қолди. Унинг бош томонида ўтирган Зумрад хола иягига кафтини тираб ўй ўйларди. Кўзларидан оқаётган ешни ҳам сезмасди.
Ғаппоров шу ухлаганича саҳар пайти Нуриддин Тошкент поездидан почта олиб келганда машинасининг гуриллашидан уйғониб кетди.
Кеча Каримжон бир гап айтган эди: «Биласизми, мен шунча йил қамоқда яшаб, хоинларга офат бўлдим. Уравердим, уравердим... Аммо қон тўкмадим. Топиб бўлмайдиган бўлиб тарқаб кетган сингилларим учун, укаларим учун, отиб ўлдирилган дадам учуи умримнинг охиригача уларни жазолайман. Барибир мени яна тутишади. Яна йигирма беш йил муддат беришади. Бу йигирма беш йиллар аввалги йигирма беш йиллар устига бостирилади. Шунда тўрт юз йилга кесилган бўламан. Худо хоҳласа, шу тўрт юз йилни юбилей қиламан» деб кулган эди.
Зумрад холанинг бечораҳол бева қўшниси обдастада сув олиб келди.
Нуриддин бир вақтлар у муҳаррир бўлган район газетасининг бугунги сонини узатди. Ғаппоров қўлидаги чой тўла пиёлани дастурхон четига қўйиб, шошиб қадрдон газетани
варақлаб саҳифаларига кўз югуртира бошлади. Тўртинчи саҳифа тагидаги таъзияномага ногаҳон кўзи тушди:
«Район банки жамоаси бошқарув раиси коммунист Вазген Акоповга турмуш ўртоғи Сухсура Акопованинг фожеона ўлими муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади».
Ғаппоровнинг кўзлари тиниб кетди. Хўрсинди. Ичидан чиққан қайноқ нафас бўғзини куйдириб ўтди. Турли азобларни, хўрликларни кўравериб, чидайвериб пишиб кетган Ғаппоров бу хил зарбага чидаш бермади. Бир қалкиб олди. Инграб унсиз фарёд урди. Қандайдир тубсиз чукурлик каърига тортаётгандек эди. Шу жарлик қаърида Сухсура унга таъна билан қараб турганга ўхшайверди.
Зумрад холанинг овози уни хушига келтирди. Кампир ўғлидан районда нима гап, деб сўраётган эди.
—Анави ўрис эри кочиб кетган Гелдиева-Андреева бор-ку, ўшани Таракан деган босқинчи
103


билан иккавининг бўйнига кимдир битта сиртмок солиб ёнғоқ шохига осиб кетибди.
Ҳеч кимдан садо чиқмади. Бу Каримжоннинг иши экани аниқ эди.
—Сухсурани Қоражардан ўт ўчирувчилар кран билан опчиқишипти. Машинасининг бутун
жойи қолмапти. Ўзи таниб бўлмайдиган даражада мажақланиб кетибди.
Ғаппоровнинг икки кўзи жикка ёшга тўлди. Юзини тескари ўгириб оҳ уриб юборди.
Зумрад хола салмоқланиб гап бошлади.
—Энди гапимга қулоқ сол, болам. Ҳадеб куяверсанг адойи тамом бўласан. Сенга бир
танмахрам керак. Бугун хотиним ўлди, унинг тани совумай туриб менга хотин топяпсизларми, деб ўйлама. У эиди ўлгани йўқ. Ўлганига кўп йиллар бўлган. Бутун район халки уни аллақачон ўлдига чиқариб қўйган. Албатта уни ёвузлар ўлдиришди. Хор-зор қилишди. Оёқостига олиб тепкилашди. Лекин сен яшашинг керак-ку. Шу ахволда сен кимга кераксан? Зудлик билан бошингни иккита қилиб кўйиш керак. Аёл киши ёлғиз ўзи сени эплаштиролмайди. Ёнида битта дастёр ўғли бор хотин олишинг керак. Ўғил бола сенга таянч бўлади.
Зумрад хола боя Ғаппоровиинг қўлига сув қуйган қирқ ёшлардан ошган жувонни кўрсатди.
—Тўққиз йилдан бери қўшничилик қиламиз. Қўли гул чевар, пазанда аёл. Шуни олиб берай, ўн бир ёшли дастёр ўғли бор. Шунга ўзинг ота бўл...
...Хотира майдонида одам кўп. Кимдир ўғлини, кимдир отасини, кимдир эрини, кимдир акасини эслаяпти. Одамлар майдоннинг энг баланд жойида тикланган гумбаз тагидаги рамзий қабр томон оқиб келяпти.
Ногаҳон кимдир орқамдан қучоқлаб олди. Ўгирилиб қарай десам, унинг бақувват кўллари бунга монеълик қиларди.
— Ким бу? — дедим ажабланиб.
— Топинг, — деди у.
Унинг овози танишга ўхшаб кетди. Қаерда эшитганман бунака овозни?
Икки қадам нарида Зумрад хола шуни сенга олиб бераман деган бева кўшниси бизга караб
жилмайиб турарди.
— Ғаппоров, — дедим ишонч билан.
—Топдингиз, — деди мени қучоғидан бўшатар экан. Ўгирилдим. Тўқ яшил костюм-шим
кийган Абдуллажон Ғаппоров бор бўйи билан ёнимда тик турарди. Бошқатдан кўришдик. Ҳаяжон билан оппоқ сочларини, елкаларини силадим. Гап тополмай хайратдан довдираб қолдим.
— Ўн кундан буён Тошкентдамиз, протез заводида эдик. Менга оёқ ясаб беришди. Унга ўргангунимча роса машқ килдиришди. Неча марталаб юргизиб, неча марталаб созлашди, — у хотинининг қўлидан олган ҳасса билан болдирларига тарсиллатиб икки-уч марта уриб кўйди. — Энди тамом, кадрдон шалдироқ арава болаларга эрмак бўлиб қолди. Бирон ойда хассани хам ташлайман.
— Тут пишиғида сизни кутдик, — деди Ғаппоровнинг хотини, — аямнинг маъракаларига келиб қолармикинсиз деб ўйлагандик.
Юрагим зиркираб кетди.
—Худо рахматли жаннати хотин эдилар, — дедим хазин бир овозда.
Одамлар рамзий кабр ўрнатилгап шийпон томон ёпирилиб келишарди. Улар орасида қолиб
кетдик. Тумонат ичида бир-биримизни йўқотиб кўйдик. Президент шийпондаги қабр ёнига келиб, икки қўлини баланд кўтарди. Майдон бирдан жимиб қолди.
Мен юртбошимизнинг бир вақтлар тўсдек қоп-қора бўлган, энди оқ оралаб сийраклашиб қолган сочларига, пешоналарига бевақт тушган ажинларига қараб ич-ичимдан, «Эй худо, ҳаётини халқ бахтига бағишлаган, юртим деб уйқудан, халоватидан, рохатидан кечган шу жонсарак инсоннинг умри узун бўлсин», дея Оллоҳга илтижолар килдим.
2001 йил 24 август.