МИННАТДОРЛИК
МИННАТДОРЛИК
«Халқ сўзи» газетасининг шу йил 26 январдаги сонида чоп этилган хурматли адиб Саид Ахмаднинг «Офтоб ойим» номли ҳикояси менда жуда катта таассурот қолдирди.
Собиқ Совет иттифоқи худудида асир сифатида яшаган японлар ҳақида уларнинг ўзлари ёзган кўплаб асарлар, хикоя ва хотира китобларини ўқиганман. Лекин япон асирлари ҳақида
96
четдан туриб ёзган муаллиф ҳикоясини илк бора ўқишимдир. Бу ҳикояда инсоннинг туйғулари ва ички кечинмалари чуқур ҳиссиёт билан акс эттирилган, шунингдек, унда ҳозирги кунга келиб унутилаёзган анъаналар хам ёритилган.
Иккинчи жахон уруши тугаганидан бусн ярим асрдатт кўп вақт ўтди, 6у урушнинг хотираси бугунги япон ёшлари орасида аста-секин унуталиб бораётган бир пайтда Япониядан олисда бўлган Ўзбекистонда япон асирларининг қисматини эслаш мени чуқур таъсирлантирди. Ярим асрдан кўп вақт мобайнида кўнгил қатида япон асирлари хотирасини сақлаб келиб, улар ҳақида ажойиб ҳикоя езган жаноб Саид Аҳмаддан бағоят миннатдорман.
Ҳозирги вақтда жуда кўп японлар Ўзбекистонга сайёҳ ва тадбиркор сифатида келмокда, икки томонлама алоқалар кун сайин ривожланмокда ва шу боис ярим аср мукаддам юзага келган дўстлик, яъни ўзбек ва япон ўглонининг дўстлиги — ҳозирги япон ва ўзбек халқи орасидаги яқин ришталар даракчиси эди, деб биламан.
Ўзининг бутун бир саҳифасини шу ҳикояга бағишлаган «Халқ сўзи» таҳририятига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Кёко НАКАЯМЛ, Япониянинг Ў звекистонда/и Фавқулодда ва Мухтор элчиси.