АЗРОИЛ ЎТГАН ЙЎЛЛАРДА
Собиқ шўро терговчилари қўлида азоб чеккан юртдошларимга бағишлайман
ЗЎР кураш кўрамиз, деб келганларнинг ҳафсаласи пир бўлди. Биринчи даврадаёқ кураш аланга олмай, чўғлигича қолди.
Икки полвон ярим соатдан бери ҳадис олиб, томошабинларни зериктириб юборди. Даврада ўтирганларнинг тоқати тоқ бўлди.
— Ажрим қиворинглар, кураш кўргани келганмиз!
— Жалол полвон чиқмаса кураш қизимайди. Жалол чиқсин!
Жалол полвон етмиш ёшларга борган, эллик йилдан бери кураш тушади, шу пайтгача
кураги ер кўрмаган полвон.
Ишқивозлар уни беҳудага курашга чақиришаётган эдилар. У даврага чиққани билан
талабгор бўлмагани учун қайта жойига бориб ўтирэди. Курашаман, деб келганларнинг кўпчилиги ундан енгилган, ҳаммасининг алами ичида эди.
Ишқивозлар талаб қилаверганларидан кейин баковул уни даврага судраб чикди. Қўлидан ушлаб ўртада айлантириб юрди.
— Мамлакатимизнинг мутлақ чемпиони, юзлаб ёш чемпионларнинг устози Жалол полвонга талабгор борми? — деди у даврага мурожаат қилиб.
Ҳеч ким чиқмади. У билан бир беллашсам армоним йўқ, деб келган ўспирин полвонлар одоб сақлаб жим ўтиришарди.
Орқа қаторда ўтирган йигирма беш ёшлар чамаси бир йигит ўрнидан турди.
— Мен беллашаман!
Ҳамма унга қаради. У танаси худди чўяндан қуйилгандек, миқти бир йигит эди. Елкалари
кенг, билакларидан мушаклари бўртиб чиқиб турган, очиқ кафтига битта одам бемалол ўтирса яна икки бармоғи ортиб қоладиган бўз йигит эди. Даврада кимдир ҳазил қилди:
— Вой-бў, баданига мих қоқсанг қайилиб кетади-ку!
Кимдир, Жалол уни икки ямлаб, бир ютиб юборади, деб юборди.
Жалол полвон, писанд қилмагандек, мийиғида кулиб турарди. Унинг жилмайиши ёш полвоннинг нафсониятига тегди.
— Қўй, болам, мен гўдаклар билан курашмайман. Ўз тенгинг билан беллаш, - деди унга насиҳат қилгандек.
— Йўқ, фақат сиз билан курашаман. Билиб қўйинг, енгаман! Курагингизни ерга ишқайман! — Катта кетма, бола! Менинг курагим фақат ўлганимда — гўрда ётганимда ерга тегади. «Майли, майли, беллашсин, боланинг сазаси ўлмасин, хўп денг, иолвон бува!» деган
овозлар чикди.
Баковул икки томоннинг розилигини олиб: «Бўстонлиқлик Жалол полвон Ёзёвонлик Эрмат
полвон билан беллашишга рози бўлди!» деб эълон қилди.
Жалол полвон ерга ўтириб этигини ечаркан, қилаётган иши ўзига кор қилиб, энди кунинг
шу мишиқи гўдакка қолдими Жалол, шу норасида болани енгиб, нима обрў топасан, дерди ичида.
Эрмат полвон эса уни писанд қилмай, енгаман, дегандек мағрур турарди. Унинг 6у «сурбетларча» туриши Жалол полвоннинг ғашини келтирди. Энди ўзингдан кўр, бола, деб ўрнидан турди.
Баковул уларнинг белбоғларини бошқатдан бойлаб, омин, деб фотиҳа берди.
Жалол полвон бепарво эди. Кани, бир уриниб кўрсин, деб кўйиб берди. Эрмат унинг белбоғи орқасига қўлини суқиб, билагига уч марта ўради. Жалол полвон хотиржам эди. Эрмат: «Ё эгам, ўзингдан мадад!» деди уни бир силтаб кўтариб, оёғини ердан узди. Яна бир марта силкинганида кўкрагигача чиқарди, турган ерида икки айланиб чап ёнбошига отди. У болалар
72


чойнак қопқоғини бураб қўйиб юборгандек чир айланиб, яна қимирламай туриб қолди.
—Энди, бас, хумордан чикдингми, — деди у рақибининг қулоғига. — Энди навбат менга! —
у шундай деб
Эрматни бир силтаб кўтардию ерга отди. У ерга чалқанча тушди. Жалол полвон тик
турганча энгашиб унинг нкки елкасидан босди. Эрмат типирчилади. Рақибининг чайир қўллари ҳамон унинг елкасини ерга қапитптириб турарди. Шунда... Шунда Жалол полвон рақибинипг ўт чақнаган кўзида гўдаклар йиғлаганда оқадиган шаффоф, бокира ёшларини кўриб, сесканиб кетди. Унинг елкасидан қўлини олиб, ажиб бир меҳрибонлик билан қўлидан тортиб турғазмоқчи бўлди. Аммо Эрмат унинг қўлини силтаб ташлади.
Эрмат ўкириб-ўкириб йиғлади. Бу йиғи Жалол полвоннинг юрак-бағрини ўртаб юборди. Болам, йиғлама, кўз ёшингни ют, биров кўрмасин, деди унинг қулоғига шивирлаб, Эрмат шу заҳоти яктагининг енгини кўзига суртди. Увол, увол, дерди Жалол полвон. Мана шу бола менинг ўрнимга қолади. Уят иш қилиб қўйдим. Боланинг шохини синдирдим. Аттанг, аттанг... Жалол полвон гулдурос қарсак товушлари остида даврадан чиқиб кетди. Этагини тутиб пул йиғмади. Ёнғоқзор оралаб уйи томон кетди. Йўл-йўлакай, бу енгганимми, деб ўзидан ўзи сўраб борарди. Енгилганим, енгилганим! Майда 6олалар билан бел олишадиган бачкана полвон бўлиб қолдингми, Жалол, дерди бошини сарак-сарак қилиб.
Эртага жавоб беллашуви бўлади. Нима қилай? Беллашмасам, полвонлик шаъним тупроққа қоришади. Беллашсам-у, атайин йиқилиб берсам, унда нима бўлади? Полвонлик ғуруримни қаёққа яшираман...
Шундай хаёллар билан кстар экан, яқин орада аёл кишининг қиқирлаб кулгани эшитилди. Аланглаб қаради. Уч тегирмон сув оқадиган сой бўйидаги харсанг устида ўғли Қўчқорвой Нурим сартарошнинг келини Одинани бағрига босиб ўпяпти. Одина қийшанглаб кулар, Қўчқорнинг юзига беозор шапатиларди. Сойнинг шовуллашидан улар оёқ товушини эшитмасди. Ўз ишлари билап машғул эдилар. Қўчқор Одинани тиззасига ўтқазиб олиб, юз- кўзларидан, лабларидан тинмай ўпарди.
Жалол полвон нима қилишини билмай серрайиб туриб қолди. Қўчқорнинг ерга тушган дўпписини олаётган Одина сапчиб ўрнидан туриб кетди.
— Вой, мен ўлай... дадангиз! Шарманда бўлдик! — дедию тугмалари қадалмаган ҳарир кофтасини очиқ қолган оппоқ кўкрагига босганича қочди.
Қўчқор нима қилишини билмай дадасига қараб тургач:
—Йигитчилик — итчилик экан-да, дада, — деди. —Бу аҳмоқ, эримни турмадан чиқармасанг, ўзимни сувга ташлайман, деб...
— Дуруст, дуруст... Бир одамгарчилик қипсан-да, баракалла! Агар кучоқлаб турмаганингда, бағрингга босиб, томоғининг тагидан ўпмаганингда, албатта, ўзини сувга отарди. Менга қара, кўппак, хотинингни олдига шу алпозда борма! Юзингни артиб ол, ҳаммаёғинг қип-қизил лаб бўёғи бўлиб кетибди.
Жалол полвон ғудрана-ғудрана нари кетди.
Полвон ўғлининг шу жувонга айланишиб колганини биларди. Одинанинг эри қамалмасдан буруноқ бошланган эди бу савдо.
Нурим сартарошнинг ўғли Собит зўр Одинани Чустнинг Олмосидан опқочиб келганди. Ҳусни бир дунё, юзи сутга чайқаб олингандек, кўзлари-ку... Бу дунёда унақа кўз бўлмаса керак. Машҳур рассом Чингиз Аҳмаров уни Нанайда кўриб қолганда, бу жувоннинг кўзларида лазер нури бор, қараган жойига ўт қўяди, деган эди. Қўчқор оҳудек ҳуркагич шу дилбарга элакишиб қолди. Неча марта учрашувга чақирди, келмади. Эридан кўркди. Эри уни ҳаддан ташқари рашк қиларди.
Собит зўр қишлоқда тизгинсизлиги билан машҳур эди. Кўнглига келган ҳар қандай ишни тап тортмай қилиб кетаверарди. Баъзан у икки-уч ойлаб йўқ бўлиб кетар, поездларда лўлиларга қўшилиб қимор ўйнар, йўловчиларни карта ўйинига тортиб, чўнтакларини қоқлар
73


эди. У йўқ пайтларида қишлоқ тинчиб қоларди. Одамлар Собит йўғида қишлоқ дам олади, дейишарди. Баъзан у бор буд-шудини ютқазиб, уйига қоронғи тушганда майкачан қайтиб келарди. Беш-ўн кун уйида «мўмин-қобил» бўлиб юрарди-да, яна сигирми, бузоқними ўғирлаб, лўлилар тўдасига қараб кетарди. Омади келган пайтларда бир халта пул билан қайтар, сигир- бузоқ эгаларини сахийлик билан рози қилиб, ўз кўнглида гуноҳлардан фориғ бўларди.
Собит зўр Одинани Олмосдан опқочиб келгандан кейин номи ўзига ярашмай қолди. Худди онаси бошқатдан туққандек яхши бола бўлди-қўйди. Қўни-қўшнилар Собитга худо инсоф берди, деб севинишди.
Собит отасига қўшилиб тўй-маъракаларга боради. Нурим сартарош ичкарига — кариялар олдига кириб кетганда Собит ташқарида қолиб, самоварчига қарашар, келди-кетдига чой ташир, ошпазга ўтин ёриб берарди. Унинг
бир чиройли қобил бола бўлганидан севинган ҳамқишлоқлар, «Қаранг-а, худо инсоф бераман, деса ҳеч гап эмас экан», дейишарди.
Собит Одинани ер-кўкка ишонмасди. Одина эса бу эркалашлардан талтайиб кетган эди. Рўзғор ишларига қўл урмасди. Ҳатто ечиб ташлаган кийимларини қайнонасининг олдига ташларди. Овқатни еб, идиш-товоқни йиғиштирмай индамай туриб кетаверарди. Қайнонаси жавраб-жавраб кир ювар, жавраб-жавраб ҳовли супурар эди. Баъзан у эрига нолиб қоларди:
—Нега индамайсиз, бошимизга чиқиб олди-ку, қайнотамисиз, нимасиз? Мен кимман? Қайнонаманми, келинманми? Мундоқ насиҳат қилиб кўйсангиз бўлмайдими?
Нурим сартарош босиқлик билан жавоб қиларди:
—Қўй, хотин, кўпам зорланма. Ўғлинг шунга андармон бўлиб, қиморбоз дўстларидан кечди. Ёмон қилиқларини ташлади. Шу келин, деб юртга қўшилиб қолди. Икки марта жума номозига хам олиб бордим. Келинингдан нолима, унга раҳмат де. Ўғлинг ҳозир мисоли мажнун.
Собит ҳар куни кечкурун жомда иссиқ сув опкириб хотинининг оёғини ювиб, оппоқ сочиққа артар, тирсиллаб турган болдирларига шапалатиб уриб қўярди. Кейин уни даст кўтариб тўшакка ётқизарди. Одина 6у хизматларга мукофот сифатида узук тақилган бармоқларини упинг пешонасига тегизиб ўпиб қўярди.
Собит ҳали тонг ёришмай елкасига милтик ташлаб тоққа чикиб кетарди. Тун салкинида қанотлари карахт бўлиб қолган беш-тўртта каклик уриб келарди. Хотини уйқудан тургунча какликларнинг патларини юлиб, тозалаб, тузлаб кўярди. Одина ҳовлига чиққанда шамол учириб юрган патларни кўриб бурнини жийирарди. «Шу каклик ўлгир ҳам жонимга тегиб кетди-да», деб нолирди.
Собитга отаси, болам, ўртоқларинг ҳашарга айтса, колмагин. Энди сен юрт ичига кириб қолдинг. Кексалар олдидан саломсиз ўтмагин, ўтирган бўлсанг, ўрнингдан туриб салом бергин, деб насиҳат қиларди. Онаси бўлса унинг кўйлакларини жуҳуд домлага обориб дам солдирарди. Ў ёзиб берган аллақандай қоғозларни чойга ивитиб ичирарди.
Кунларнинг бирида эшик тақиллаб қолди. Собит эшикни очса, остонада машҳур рассом Чингиз Ахмаров турипти.
— Келинг, мулла ака, — деди Собит унга хайрон қараб.
— Келиннинг сувратини ишлашга рухсат берсангиз. Париж кўргазмасига юбораман. Собитнинг бундан беш ой олдинги қони кўпирди. Панжалари муштга айланди.
—Қани, яхшиликча жўнаб қолинг, бўлмаса бир корҳол бўлади. Мени ким деб ўйладингиз,
хотинини томошага қўядиган ҳезимкашлардан деб ўйладингизми?
Аҳмаров бир сўз айтмай орқасига қайтди. У шунақа жавоб бўлишини аввалдан биларди.
Зора унга худо иноф бериб рог бўлса, деб ўйлаганди.
Лекин 6у беқиёс истеъдодли рассомда бир-икки марта кўрган одам қиёфасини ёддан чиза
олиш қобилияти бор эди. Барибир ишлайман, дея дилига тугиб қўйди.
Қўчқор Одинага етишиш учун бор хунарини ишга солди. Собитни хўкиз ўғирлади, деб
қамади. Тергов пайтида мотоцикл хам ўғирлагансан, деб сохта гувоҳга рўпара қилди. Ўзи унинг
74


томига ташлаб қўйган бир халта кўкнорини ҳам «дело»га ёпиштирди. Собит саккиз йилни бўйнига олиб кетдию, хотини милиция терговчиси — капитан Қўчқор Жалоловга крлди. Хохлаган пайтида учраншб, айш-ишрат қилишга имкон яратилди. Бир кун Одина унга эркаланиб, ўлсин, тўнка эримдан айниган тухумнинг ҳиди келарди, деб кулди.
Яқинда, бир ҳафтача бўлди, Собит турма қоровулини ўлдириб қочган эмиш, деган гап тарқалди.
Бу гапни эшитган Нурим сартарош боласидан умидини узиб қўйди. Энди уни эплаб бўлмайди. Бу бола қон тўкиб қўйди. Унинг ичидаги аждар уйғониб кетди. Энди у дуч келганга ўт пуркайди, дуч келганни ғажиб ташлайди, деб афсус-надоматлар чекди.
Шу тобда кўзи олдида бўлиб ўтган ҳодиса Жалол полвонга негадир таъсир қилмади. Унинг хаёли эртага бўладиган кураш билан банд эди. Нима қилсин, беллашмаса, Жалол полвон қочди, дейишади. Беллашса, бир навқирон йигитнинг дили вайрон бўлади. Эрмат енгилса курашга қўл силтаб, иккинчи марта даврага чиқмайдиган бўлиб кетади. Агар унга йиқилиб берса, эллик йил елкаси ер искамай келган, шу охирги курашдан кейин полвонликни ташлаб, умрининг қолганини тоат-ибодат билан ўтказаман, деб аҳд қилиб қўйган. Кураш — бошқаларга томоша. Полвон учун эса ғурур, нафсоният, айниқса, охирги жангдан тўнининг чангини қоқиб, даврадан бош эгиб чиқиб кетиш Жалол полвонга ўлим билан баробар эди.
У шундай деб ўйладию дарров фикридан кайтди. «Жалол, шунақа паст одаммисан? Бир оёғинг гўрда турибди-ю, шон-шавкатни ўйлайсан-а! Уят, уят!»
У бири-бирини инкор қиладиган хаёллар гирдобида тўлғаниб-тўлғаниб уйқуга кетди.
...Бугунги курашга кечагидан икки баробар кўп одам келган. Уч автобусда шаҳардан ишқибозлар, енгил машиналарда туманлардан полвонлар келишган. Кечаги кураш телевизор орқали кўрсатилган эди. Жавоб беллашув қандоқ бўлар экан, деб келганлар сон-саноқсиз.
Кабобпазлару морожнийчиларнинг қўли-қўлига тегмайди.
Жалол полвон бугунги беллашувга хушламайроқ келди. Ўзига қолса, мен енгилдим, деб қайтиб кетишга хам рози эди. Уни 6у ерга фақат орият олиб келганди.
Саккиз беллашувдан кейин Жалол полвон билан Эрмат полвонга гал келди.
Эрмат полвоннинг қовоғи солиқ. Ундан кечаги мағлубиятнинг заҳри кетмаганди. У рақибига тилар-тиламас, хатто, бетига қарамай қўл берди. Унинг авзойи бузуқ. Агар бугун Жалол полвонни тупроққа қориштирмасам, фалон-пистон бўлай, деб дўстларининг даврасида оғзига ёмон сўз олиб кўйган. Полвон халқи жазавага тушганда берган ваъдасини унутадиган қавмдан бўлади. Кечаси билан Жалол полвон ўйлаб-ўйлаб, Эрматга йиқилиб берай, энди зўр келиб қаёққа борардим, шу ёш нолвонга бугунги ғалабаси қанот бўлсин, деб ният қилганди. Беллашув пайтида ниятидан ғурури ғолиб келди. Бу ўжар, ўзига ортиқча бино қўйган полвончанинг таъзирини бериб қўймоқчи бўлди. Эрмат ҳам астойдил эди. Унга асло белини бермасди. Жалол полвон уни ўзига торганда, бир кучаниб қўлини чиқариб юборарди. У эллик йил курашиб ҳали бунақа бели бақувват полвонни кўрмаган эди. Кўпдан синалган усулини қўлламоқчи бўлди. Рақибини бағрига қапиштириб кўтарганда ҳар қандай полвон ҳам тоб беролмасди. Бунинг учун аввал Эрматни бағрига тортиши керак. Аммо Эрмат сира белини бермасди. Ҳамла билан бир-икки марта уни кўксига қапиштирди хам. Аммо Эрмат бир кучанганда Жалол полвоннинг бақувват қўллари узилган занжирдек белбоғдан чиқиб кетарди. Жалол полвон пайт пойлаб уни бағрига босди. «Ё тангрим!» деб оёғини ердан узди. Ҳамма жим. «Жалол ютди, Жалол ҳозир уни ерга қапиштиради», деган овозлар эшитилди. У рақибини энди ёнбошга отмокчи бўлиб турганда ёнғокзордан кетма-кет икки марта ўк товуши эшитилиб колди. Ҳамма ёнғоқзор томоига қаради. Отилган ўк гўё Жалол полвоннинг қон томирига, бақувват пайларига теккандек бўлди. Бир дам қони айланишдан тўхтагандек, пайлари дуторнинг таранг ипларига сув сепилгандек бўшади-қолди.
—Ур, ур, болам! — деди Жалол полвон инграб. —Шу топда ерга отмасанг, кейин мени енголмайсан!
75


Эрмат нима бўлаётганини тушунмасди.
—Ур, шошиб турибман! Зудлик билан кетишим керак, ур!
Эрмат уни даст кўтариб ўнг ёнбошга отди. Жалол полвон икки қулочини ёзганча ерда ётар
экан: «Енгдинг, енгдинг, 6ола!>> деди.
Эрмат уни қўлидан ушлаб турғизиб қўйди. Жалол полвон этигини хам киймай ёнғоқзор
томонга ўкдек учиб кетди.
Даврада шивир-шивир гап айланиб қолди: «Ёнғоқзорда Собит зўр Қўчқор билан Одинани
отиб кетибди...»
Икки марта ўқ отилгандаёк Жалол полвоннинг юраги мудхиш воқеа юз берганини сезганди. Саккиз йил мусичадек бир-бирининг патини ялаб яшаган, эри ишдан кечикса остонада
интизорлик билан кутадиган, келиши билан бўйнига осиладиган хотинининг бир дақиқада эридан кўнгли қолиши мумкинми?
Уйга олиб келишганда Қўчқорнинг танаси ҳали совумаганди. Билагидаги соати юриб турипти, миллари бепарво айланяпти. Ундан дам ўтмай қандайдир шўх куй таралади. Хотини Гуландом фарёд уриб унга ўзини отди. Отдию бир дақиқа ўтмай нафрат билан сапчиб ўрнидан туриб кетди. Мурдадан француз атирининг хиди келарди. Унинг юзларида, бўйинларида, кўкракларида лаб бўёғининг қип-қизил излари аниқ кўриниб турарди.
Шу топда ўлган Қўчқор эмас, Гуландом эди. Орзулари, кўксида ёнган оловдек мухаббат, эркаланишлари бир зумда жон берди-кўйди.
Марҳумнинг йигирмаси ўтгунча хам Гуландомнинг кўзида ҳеч ким ёш кўрмади. Гўё у эрининг эмас, бегонанинг маъракасида юргандек эди. Қулоғидан зирагини, бўйнидан шода- шода марваридларини, бармоқларида чақнаган узукларини олиб қўймади. У азадор уй соҳибаси эмас, тўй эгасидек эди.
Гуландомнинг борадиган жойи йўк эди. Тўйда келин томондан биронта тирик жон келмаганди.
Полвон ўғил уйласам, қудаларим билан борди-келди қилсам, деб орзу қиларди. Афсус, ундай бўлмади.
Кўчқор Оҳангарон томонларда милиция терговчиси бўлиб ишларди. Бир тўйда Гуландомга кўзи тушадию халоватини йўқотади. Ётса ҳам, турса ҳам кўзидан Гуландом кетмайди. Неча марта йўлини тўсиб, гапга солмоқчи бўлади. Аммо қиз ёввойи каптардек унга тутқич бермас, ошиқ йигитнинг ёлворишларини эламас эди. Охири Қўчқор кўпдан синалган усулини қўллайди. Гуландомнинг укасини, мотоциклда одам уриб кетган, деб қамаб қўяди. Гуландом бош эгиб, Қўчқорнинг олдига боришга мажбур бўлади. У қилади. бу қилади, қизнинг у ёғидан ўтади, бу ёғидан ўтади, алдайди, аврайди. Фалон вақт фалон жойга кел, укангни кўрсатаман, дейди. Шундай учрашувлардан кейин Гуландомда Кўчқорга мойиллик сезила бошлайди. Қиз тегадиган бўлади, Қўчқор уйланадиган бўлади. Қўчқордан қизникига совчи келади. Ота унамайди. Жаллодга берадиган қизим йўқ, деб узил-кесил жавоб қилади.
Гуландомнинг онаси эрига ётиғи билан тушунтирмоқчи бўлади.
—Рози бўлинг, дадаси, бўлмаса, шармандамиз чиқади. Иигит ўлгир қизимизни бошқа эрга теголмайдиган қилиб қўйган.
Хотинининг гапи оғзида қолади. Ота сапчиб ўрнидан туриб, ичкари уйдан Гуландомнинг сочидан судраб чиқади. Кўча эшигидан итариб чиқаради.
—Иккинчи бу уйда қорангни кўрмай! Оқ қилдим, - дейди...
Гуландом кечалари айвон даҳанига ўтириб, шум тақдирини қарғарди. Бегона хотин қўйнидан чиқиб келган наҳс эр билан ётганига ўксиб-ўксиб йиғларди. Шундай пайтларда бу пушти куйган, зурриётсиз эрининг гўрига ўтлар қўйиб юборгиси келарди.
Жалол полвоннинг буйрагига бирдан оғриқ кирди. Чидаб бўлмас бу оғриққа Жалол полвон тишини-тишига Қўйиб чидаб берди. Уч кун маъракага ким келди, ким кетди, билмасди. Ўзи билан ўзи овора эди. Охири у белини кўтаролмай букчайиб қолди. Докторлар оғриқни
76


босадиган укол қилишди, барибир сал фурсатдан кейин яна оғриқ бошланаверди.
—Бу узоқ давом этадиган дард, — дейишди врачлар. — Агар тезроқ тузаламан десангиз, Бухорога боринг. Давоси ўша ерда. Бухоро санаторийсидан шифо топасиз. Албатта боринг,
йигирма кунда тузалиб қайтасиз.
Оғриқ чидаб бўлмас бир ҳолга келди. Полвон жиянини чақиртирди.
—Жиян, аҳволимни кўриб турибсан. Оғриқ зўрайиб кетди. Келгунимча бола-чақанг билан
шу уйга келиб тур. Ҳовлини шундоқ ташлаб кетаверсам ҳам бўлаверарди.Ўғри оладиган ҳеч вақо йўқ. Биласан-ку, мол-дунёга ҳирс қўймаган одамман. Аммо уйда бировнинг омонати бор. Жиянингни ўртоғи чет элга ишлагани кетган. Манави машина билан битта чамадонни ташлаб кетган. Омонатга хиёнат бўлмасин, деб ҳалигача итдек қўриклаб ўтирибман. — У дарвозаси очиқ турган гаражга қаради. Устига брезент ёпилган «Волга»нинг ғилдираклари кўриниб турарди. — Эҳтиёт қил, болаларинг чизиб-нетиб ўтирмасин.
Қўчқорнинг ҳовлиси полвоннинг уйидан олти эшик нарида. Тошкентнинг энг яхши усталари қурган. Таги ертўлали саккиз хона уй. Ҳаммасига чўғдек ёнаман деб турган гиламлар тўшалган. Шифтларида биллур қандиллар. Жавонларда япон, хитой, немис чиннилари. Ҳовли ўртасида фавворали тўртбурчак ҳовуз. Полвон хонларнинг саройидек ҳовлини кўрганда, болам, уч уйландинг, худо сенга фарзанд бермади. Боланг бўлмаса, чақанг бўлмаса, шунча уйни нима қиласан, деди. Эр-хотинга иккитагина хона бўлса етарди-ку, деганда Қўчқор гапга чап бериб, ҳа энди, бу ҳам бир ишқибозчилик-да, деганди.
Остонада эшик кесакисига суяниб Гуландом турарди. У узоққа кетаётган кайнотаси билан хайрлашгани келган.
—Болам, — деди полвон унга, — азадор хотинсан, бўйнингдан, қулоқларингдан анави ялтир-юлтирларни олиб қўй. Ўзбекчиликда айб бўлади. Дўст бор, душман бор, ўзингни эҳтиёт қил. Энди сени қўриқлайдиган эринг йўқ. Ҳайҳотдек ҳовлида бир ўзинг қоляпсан. Қулоғингдаги зирак жуда қимматбаҳо буюм эмиш. Самовардаги чойхўрлар эрмак қилиб, полвоннинг келини иккита «Волга»ни қулоғига илиб юрибди, дейишяпти. Уйда ёлғиз ётма. Хайр энди, соғ-омон бўлинглар. Сизларни Оллоҳга топширдим. Мен Бухоройи шарифга кетдим.
Жалол полвон тўнини елкасига ташлаб, кафти билан ўмганини босиб, инқиллаб, сафар анжомлари солинган халтани аранг кўтарганча букчайиб чиқиб кетди.
Етмиш йил яшаб бирон марта дардга чалинмаган, фақат болалигида қизамиқ бўлган, кўкйўтал бўлган Жалол полвон умримнинг қолганини ҳам ана шундай доктору дори нималигини билмай ўтказаман, деб ўйлаган эди. Бандасининг айтгани бўлмас экан. Дард ҳам, дармон ҳам худонинг иродасидан. Ҳеч касал бўлмаган одам дардни оғир кўтаради. Жалол полвон беш кун бош кўтармай, шифтга боқиб, оҳ-воҳ қилиб ётди. Умрида емаган уколларни еди. Кўнгли айниб-айниб, қўланса дориларни ютди.
Мана, беш кун ўтиб, энди кўзини очди. Шунда қаерда ётганини билди. Атрофига қаради. Палатада ундан бошқа яна уч бемор бор эди. Улар етмишга етиб-етмаган, кўп дард тортганликлари шундоққина билиниб турган кишилар эди. Бирининг ияги асабдан баъзи- баъзида чап томонга тортадиган, бири андак дудуқланадиган, бири оёғи ногирон одам эди.
Юрса ер силкинадиган, оркаси битта стул ўриндиғига сиғмайдиган Жалол полвон беш кунда бир бурдагина бўлиб колди.
Тоғу арчозорларнинг шаффоф ҳавосига ўрганган бу одам дард билан бўлиб дори ҳидига тўлган палатанинг бўғиқ, қўланса бўйини сезмаган экан. Жони сал ором олиб, энди сезяпти.
—Меҳмон ако, бизде жидо қўрқитиб юбордингиз-ку! Хайрият кўзди очдингиз. Худо хоҳласа кризис ўтди. Апарасияга кўнманг. Буйрак сабел нозик нарса. Тиғ тегизиб бўлмайду.
Жалол полвон ияги чап томонга тортадиган бу одамнинг гапларидан бухоролик эканини билди.
—Мен кафел, кўрмагандек бўлиб кетасиз. Томирингизга беш кундан бери гимодез деган дори томизишади. Бу дори қонни тозалайди. Йўқ демай билагингизни тутиб бераверинг. Бу ер
77


касалхона эмас, санатория. Сизни шаҳардаги катта касалхонага олиб кетишмоқчи эди. Аҳволингиз оғир бўлгани учун безовта қилишмади. Энди ҳаммаси ўтди. Буёғига ўзимизди қўли енгил дўхтирларимиз даволайверадилар.
Ҳамшира қиз Жалол полвонга дори ичириб, чиқиб кетаётганда дудуқланадиган бемор уни тўхтатди:
—Сангча бону, меҳмонди гулайсага олиб чиқсак майлиму?
—Ойтимуллодан сўрай-чи, — деб чиқиб кетди ҳамшира. Жалол полвон: «Ҳамширанинг исми қизиқ экан, бу Ойтимуллоси ким бўлди экан», — деб ўйлади.
Бир оздан кейин оқ халати ўзига ярашган навбатчи врач кирди. У эллик ёшларни қоралаб қолган, юзида битта ҳам ажини йўқ, кўҳлик аёл эди. Ўнг чеккасида тароққа сўз бермаган зулфи қулфнусха зирагига илиниб турарди.
Оёғи ногирон бемор тилга кирди:
— Қаерларга юрибсиз, Ойти? Ишқингизга ўллик-ку! Ойти унинг ҳазилига ҳазил билан жавоб берди:
—Бошқа палаталарга ҳам жазманларим кўп, акамулло!
—Аёқим мундоқчикин бўлмаганда сизни ўзим опқочиб кетардим.
—Ундоқ бўлса, оёғингизни шу бугуноқ тузатиб қўйганим бўлсин. — У шундай деб ёнидаги
ҳамширага юзланди. — Аравачани олиб келиб отахонни бир боғ айлантиринг. Тоғ ҳавосига ўрганган одам палатада жуда қийналиб кетди.
У беморларнинг қон томирини ўлчаб, «Зўр, зўр, юрак эмас, паравоз. Овқатдан қисмасак, қутуриб кетибсизлар»,— деди.
— Ундоқ бўлса бир кунга уйга жавоб беринг, момонинг қулоқига секратний гапим бор эди.
Ойти, ёмонсиз, ёмонсиз, раис бова, дея чиқиб кетди. Аёллар кирган палата бирдан ёришиб кетгандек бўлди. Улардан қувонч ва нур қолди.
— Барака топкур, зап файзли аёл-да. Беморнинг оғриғини икки оғиз сўз билан тузатворади- я!
Жалол полвон ўзим юраман, дейишига қўйишмай, уч кишилашиб уни аравачага ўтқазиб, ташқарига олиб чиқишди.
Ҳаво очиқ, ғир-ғир шаббода эсиб турипти. Қўлида стакан, пиёла ушлаган беморлар сув ичгани булок томонга кетишяпти.
Бу ердан чиққан булоқ суви нақ буйрак касаликинг тайёр давоси эди. Жуда кўп одамлар буйрак оғриғидан вой-войлаб келиб, шу сувдан шифо топиб, хандон-хушон уйларига қайтиб кетганлар. Учта чол полвон ўтирган аравачани навбатма-навбат итариб хиёбон айланишар эди.
—Бу ерда аёлларнинг исми қизиқ экан, — деди Жалол полвон ҳайрон бўлиб. — Сангча, Ойти... бу нима дегани? — Қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор тушунтира бошлади:
—Сизнинг Тошкентингизга Тошхон, Тошбиби деган аёллар борми? Бале, бизнинг Бухор тилига Сангча дегани Тошкент тилига Тошча дегани. Оналари бошинг тогадан бўлсин, дўхтарим, деб шунақа исм қўядилар. Ойти дегани асли Ойтўта дегани. Бу Ойхола деган маъно беради, ўрисларнинг тёта деган сўзи ҳам шундан олинган бўлиши керак. Сизлар эркакларни мулла ака дейсизлар, биз акамулло деймиз, опамулло деймиз. Дўхтир опанинг исми дакументга бошқача. Яъни Истат Фузайловна. Тушундингизми?
Полвон, тушундим, дегандек бош ирғаб қўйди. Улар сўлимгина шийпончага чиқиб чақ- чақлашмоқчи бўлишди.
—Меҳмон, ўзларини қаердан сўраймиз? — деди ияги силкинадиган бемор.
—Сўраманг, — деди полвон. — Юртим жуда узоқда, тоғлар орасида. Ўзларингдан сўрай. Сизларга нима бўлган? Кўп дард тортганга ўхшайсизлар.
—Ҳа, нимасини айтасиз, Гулояннинг тошкентлик ит-ялоғи уравериб, ҳаммамизни инвалид қилиб кетган. Балки эшитгандирсиз у итни? Қўчқор Жалолов деган терговчи, ҳа, онангни...
—Ҳой, ҳой, оғзингга қараб гапир, «Ойти» келяптилар — Фузайловна ўтиб кетгандан кейин
78


у сўзини давом эттирди: — Ўша падар лаънат кўп ишлар қилиб кетди. Бутун бир шаҳарни боқса етадиган бойлик олиб кетди ўша итнинг боласи.
—Сўкинмай гапир, — деди дудуқланадиган бемор аранг гапириб.
— Сўкинаман, нега сўкмас эканман! У аблаҳнинг отаси эшак, онаси мочахар!
Жалол полвоннинг вужуд-вужудига минглаб игна санчилгандек бўлди. У дунёга келиб ҳали
бунақа ҳақорат эшитмаган эди. Тишини-тишига қўйиб чидади.
— Гулояннинг ўзи ҳафта-ўн кунда бир келиб Қўчқорнинг йиққан-терганларини чамадонига
солиб олиб кетарди. Унинг терговчилари Фарғонада, Хоразмда, шу бизнинг Бухорода иш олиб борарди. У аблаҳ жуда ҳам шафқатсиз, жаллод эди. Хотинларимизни ҳам, келину қизларимизни ҳам қамаган эди...
Ҳамшира Сангча Амонова уларни тушликка чақирди:
— Қани, тойчоқларим, дўмбоқларим, авқотга. Унинг бу гапига Жалол полвоннинг ғаши келди:
— Ия, биз унинг бобоси тенги бўлсак, бу тирранча қизалоқ эрмак қиляптими?
Учала бемор баробарига хандон ташлаб кулиб юборишди.
—Шу қизалоқнинг икки куёви, бир келини бор. Саксонинчи йилда неварам кўричак бўлиб
касалхонага тушиб қолди. Сангчани ўшанда биринчи кўришим эди. Қарасам, у тил-жағли, оёқ- қўли чаққон, сухсурдек қиз. Кенжа ўғлимга қиз қидириб юрган пайтимиз эди. Бош врач олдига кириб, Сангча деган ҳамширангиз бор экан, ахлоқ-одоби қандоқ, деб сўрадим. Бош врач кулди.
—Бу қизнинг биринчи эридан уч, кейингисидан тўртта боласи бор. Эри аварияга учраб ҳалок бўлгандан кейин отасининг қистови билан бошқа бир қобилгина эрга теккан. Отаси бир юз бирга кирди. Онаси тўқсон олти ёшда оламдан ўтди. Битта опаси ҳозир саксон бир ёшда.
Жалол полвон бу гапга ишонқирамай «Йўғ-е», деб юборди.
—У Ойтимуллодан уч ёш катта. Қаранг, юзида битта ҳам ажини йўқ. Сочларига ҳалигача оқ ораламаган. Ойти эллик бир ёшда бўлса, у демак эллик тўртда бўлади. Ҳали зуваласи пишиқ. Қизларига совчи келса, янглишиб, Сангчани қизлардан биттаси бўлса керак, деб гапга солиб кўришади.
Жалол полвон, ё алҳазар, деб юборганини билмай қолди.
—Бухоронниг тагига тилло бор. Мана шу ичаётган сувимиз ҳам тилло қумлар орасидан ўтиб келаётган бўлса ажаб эмас, — деди қўлтиқтаёқда судралиб келаётган бемор. Пошшою амирлар ҳам аҳмоқ эмас. Тилло пиёлада шароб ичишган. Тилло меъдани тозалайди. Одамлар бекорга тилло тиш қўймайди. Қайнотамнинг дадаси заргар эди. Йилига бир марта битта бухор тангани эговлаб кукунини кап отарди. Ана шу одам бир юз етти ёшда оламдан ўтган.
Кечқурун Сангча Амонова дори ичиргани кирганда полвон унга разм солиб қаради. Унинг жилмайишга мойил бўлиб турган маъсум лаблари, қуюқ киприклари қуршовида қолган мастона кўзлари, ҳали пардоз кўрмаган юзлари қарамаганни ҳам ўзига қаратади. Жалол полвон етмиш ёшли чол бўлатуриб унга беҳаёларча қараб турганидан уялиб кетди. Тангрим, ўзинг кечир, тавба қилдим, деб истиғфор келтирганини ўзи ҳам билмай қолди.
Сангча чиқиб кетар экан, билиб қўйинглар, болакайларим, телевизорни ровна соат ўнда ўчириб кетаман, деди.
—Ундай қилма, болам. Бугун соат ўну ўнда Марям билан Гулбаҳорнинг консерти бўлади. Марям «Қурбон ўлам»ни, Гулбаҳор «Барно йигит»ни айтади. Учирма, жон болам, — деб ёлборишди чоллар.
— Бўпти, — деди Сангча раҳми келиб. — Меҳмон,— деди у Жалол полвонга. — Сиз фамил чой ичмай туринг. Кўк чой буйракни ювади. Ҳозир айтаман, ҳаммангларга бир чойнакдан кўк чой келтирадилар.
Бир оздан кейин патнисда чойнакпўш кийдирилган тўртта чойнак келтириб стол устига қўйиб кетишди. Ияги силкинадиган бемор анчагина гапдон экан.
—Меҳмон, биз сизнинг исми шарифингизни билмаймиз, сиз бизникини билмайсиз. Келинг,
79


яхшилаб танишиб олайлик. Менинг исмим Ҳамро Очил. Мана шу жойдаги колхозга раис эдим. Санатория боғига ерни ўзим ўлчаб берганман. Манави лангнинг, яъний чўлоқнинг оти Ихтиёр Камол, қоракўл совхозига директор бўлган. Анаву соқовнинг оти...
— Соқов дема, дудуқ де.
—Хўп, бўпти. Унинг оти Зулфиқор, фомиласи... —айтаверайми, деб унга қаради. Зулфиқор менга бари бир дегандек қўл силтаб қўйди. — Унинг фомиласи Гадоев. Пахта заводига директор бўлган. Ана энди сиз ўзингизнинг исми шарифингизни айтинг.
— Мен унақа машҳур одам эмасман, пўристой бир иолвонман, холос. Полвон ака десанглар бўлади.
Орага жимлик чўкди. Ҳар ким ўз чойнагидан чой қуйиб қайтара бошлади.
— Чойни бир қайтарсанг чой бўлади, икки қайтарсанг мой бўлади. Уч қайтарсанг, гижинглаган той бўлади, — деди Зулфиқор Гадоев.
Жалол полвон яна қўчқор тўғрисида гапириб қолишмасин, деб, асли камгап одам бўлишига қарамай, узундан-узоқ гап бошлади:
— Эллик беш йилдан бери кураш тушаман. Манаман деган зўр полвонлар билан беллашганман. Худонинг меҳрибонлигидан ўргилай, умримда енгилиш нималигини билмай ўтдим. То ўлгунимча шундоқ кетаман, деб ўйлагандим. Аммо бир ёш боладан йиқилиб, шармандаи шармисор бўлдим. Касалим хам шундан. Бола нихоятда кучга тўлган, абжир, кураш ҳадисини олган пахлавон экан. Урди, мени чалпак қилиб ерга урди. Белбоғимни тирсагига ўраб қисганда белим чўрт узилиб кетадиёв, деб ўйладим. Белбоғим худди сим аркон бўлиб суяк- суякларимгача қисарди. Куймичим билан ерга зарб билан тушдим. Ичак-чавоқларим аралаш- қуралаш бўлиб кетди, деб ўйладим. Даврадан оғриқ азобида, юрт кўзига қараёлмай, шармандаи шармисор бўлиб чиқиб кетдим. Дўхтирлар буйрагингиз жойидан қўзғалибди, дейишди. Мана энди, қариганимда дардга чалиниб ўтирибман.
Беморлар унинг 6у гапларини қулоқ қоқмай тинглашарди.
—Ҳар бир одамнинг ичида дард бор. Э, нимасини айтасиз, биравники ошкора, биравники пинҳона. Мана, бизди олсак...
Ҳамро Очил Зулфиқорнинг гапини бўлди:
—Яна анаву ифлос, итдан тарқаган Қўчқор Жалол тўғрисида гап бошламоқчимисан, гадойнинг боласи? Қўй, ўшанинг ҳаром отини оғзингга олма.
Полвон бир қизарди, бир бўзарди. Ноилож чидади. У шунча, узундан-узоқ гапириб уларни чалғитмоқчи бўлганди. Бари бир гап айланиб яна ўғлига келиб тўхтади...
—Эртага бизникига нонушта қилсак. Уйим яқин, шу ердан кўриниб туради. Бир яйраб сарёқли ширчойхўрлик қилсак. Тандирдан янги узилган, ушлаган қўлни куйдирадиган мойли патирни ширчойга тўғраб еган одам прама жаннатга тушади. Нима дейсизлар, жўралар?
—Билмадим, — деди полвон. — Бу ернинг қоидасини унчалик билмайман. Дўхтирлар кўнишармикан?
— Билдирмаймиз-да. Улар то ишга келгунча биз нонушта қилиб бўламиз. Ширчой саҳар пайтига ичилади. Тушундингизми, жўра?
Полвон яна гап Қўчқордан бошланмасин, деб дарров, хўп, деди.
Ҳамро Очилнинг ҳовлиси катта, иморатлари ҳам раисчасига қурилган. Хоналари кенг, шифти баланд. Қандайдир патнисларга қараб чизилган гул, тарвуз, қушларнинг сувратлари билан бежалган эди. Хона жиҳозлари ночор эди. Биров ҳавас килса бўладиган гиламу жавонлар йўқ. Бир китоб жавонида беш-ўнта пахта гулли пиёла билан тўртта чойнак бор эди.
Полвон кўп раисларнинг уйларида бўлган. Уларникида қимматбахо мебеллар, деворларда ҳам, оёқ остида ҳам эрону туркман гиламлари, япон, хитой, немис чиннилари токчаларда, жавонларда чақнаб кўзни оларди. Жалол полвон Ҳамро раиснинг завқи пастроқ экан, деган ўйга борди. Ё бўлмаса кўп қиз узатгану ҳар тўйда қизлар уйни бўшатиб кетаверган, деб дилидан ўтказиб қўйди.
80


Ҳамро Очил унинг кўнглидан ўтаётган гапларни сезди.
—Ажабланяпсиз-а, Полвон ако? Бу уйдаги қимматбаҳо буюмлар музейларда ҳам топилмасди. Бебаҳо чинниларнинг кўплигидан йўталсанг чинни овози ярим соат жаранглаб хонада айланиб юрарди. Мен қамалганимда болаларим бир чеккадан сотиб ўша онангни... Кўчқорга обориб беришипти, на гилам қопти, на чинни асбоб.
Полвон ҳеч бўлмаса шу ерда Кўчқорнинг номи тилга олинмас, деб ўйлаган эди. Йўқ, бўлмади.
Дастурхонга ажойиб неъматлар тортилган эди. Каттақўрғоннинг ушласа уқаланиб кетадиган пашмагидан тортиб, Бухоронинг машҳур ёғли холвасигача, ҳар бири «Жигули»нинг ғилдирагидек ёғли патирлар...
Ҳовлида ҳеч ким йўқ.
—Келинлар, қизлар саҳарлаб 6у таомларни тайёрлаб бирлари ишга, бирлари ўқишга кстишган.
Ёши олтмишларга бориб қолган озғин бир хотин патнисда тўрт коса ширчой кўтариб кирди. Ҳамро Очил туриб, патнисдаги чинниларни олиб дастурхонга кўйди. Шунда Жалол полвоннинг кўзи хотиннинг бармоғига тушди. Унинг ўнг қўлидаги ўрта бармоғи худди ипга осиб қўйгандек саланглаб турарди.
—Қани, ширчой совумасин. Патир қайноқлигида тўғранглар, мазаси бошқача бўлади. Мурч сепсак-ку, мазаси янаям бошқача бўлади-я, аммо буйракка аччиқ нарса тўғри келмайди-да.
Меҳмонлар ниҳоятда тотли ширчой билан овора бўлиб, ҳеч биридан садо чиқмади. Ҳамро Очил жимликни бузди:
—- Полвон ака, хотинимнинг бармоғини кўриб ҳайрон бўлдингиз-а? Бу ўша падарлаънат Қўчқор терговчининг иши. Мен уйланганимда онам раҳматли бармоқларидаги узукни чиқариб, келинга, болам бу узукни катта бувим таққанлар, у кишидан кейин мен таққанман, энди сиз тақинг, деб хотинимнинг ўрта бармоғига тақиб қўйган эдилар. Узукнинг иккита мошдек олмос кўзи бор эди. У пайтда хотиним озғин, бармоқлари хам қаламдек ингичка эди. Икки бола туққандан кейин эт қўйиб, семириб кетди. Бармоқлари хам йўғонлашиб қолди. У шу узукни қирқ йилдан ортиқ тақди. Аммо қўлдан қўймади. Тўнғичимни уйлантирганимизда, хотиним келиннинг бармоғига шу узукни тақиб қўймоқчи бўлди. У анча уринди, бармоғидан чиқаролмади. Узук гўштдор бармоғи териси орасида қолиб кетибди. Келинга Бухородан бошқа узук опкелиб бергандим. Мен қамалганимдан кейин ҳам аблах Қўчқор терговчи уйни обис қипти. Келинларимнинг, қизларимнинг ҳамма тақинчоқл?