СЎНГГИ СУҲБАТ
СЎНГГИ СУҲБАТ
Ойбек домланинг уйи орқасида автобус ҳамда троллейбус бекатлари бор. Кўчанинг у бетида гавжум озиқ-овқат дўкони.
Бу жой худди бозорга ўхшарди. Машиналарнинг серқатновлигидан, одамларнинг кўплигидан Ойбек домла ҳазиллашиб, худди Лондоннинг ўзи, деб кулиб қўярди.
Домла уйда ишлаб, тоза ҳавода фикрларини тинитиш учун баъзан бекатга чиқарди. Бошида ғужғон ўйнаган фикрларини бу жойда бир нуқтага жамлолмасди.
Буюк ёзувчининг қўлини олиш, бир оғизгина суҳбатидан баҳраманд бўлиш учун уни гапга тутардилар.
Ойбек икки қўлини орқасига қилиб, йўл бўйлаб кетарди. Барибир йўлда учраган, эргашиб келаётган мухлислар уни «тинч» қўйишмасди.
Дарахтларнинг осилиб қолган шохлари йўлни тўсиб қўйган, бўй баробар ўсган буталар орасида тўнгакка утириб ўй-ўйларди, қуйида баён қилаётган суҳбатимиз худди шу жойда бўлганди. Домла менга шундай деди:
«Ғафур тўғрисида ёзганларингизни ўқидим. Баракалла! Жуда яхши бўпти. Асарларини таҳлил қилиб ўтирмабсиз. Ўзини, қандоқ юриш-туришини, кулганини, йиғ-лаганини, ашула айтганини, рақсга тушганини, дутор чсртганини, аскияларга қўшилганини ёзибсиз.
Вақти келиб Ғафур Ғулом ҳам, Шайхзода ҳам, Мир-темир ҳам театр бўлади, кино бўлади. Ёзганларингиз ана ўшанда иш беради. Айтганча, Шайхзоданинг паровозни ҳуркитадиган хуррагини ҳам бир чеккага ёзиб қўйинг. Шеърларини юз йилдан кейин ўқиса ҳам маъноси ўзгариб қолмайди.
Қўли очиқ, содда Миртемирнинг олган қалам ҳақи тамом бўлмагунча ёнидан кетмайдиган хира шогирдлари зсингиздан чиқиб қолмасин!»
Афсус, Ойбек домла ўзи ҳақида жуда ҳафсала билан ёзган хотираларимни ўқимай кетди. Шу суҳбатимиздан бир ҳафта ўтиб, 1 июль куни бу ёруғ оламдан кўз юмган эди.
(Уста Ширин кўчасининг Янгиариқ — Кисловодск бекатлари оралшида биров халаҳит бермайдиган холи жойдаги энг сўнгги суҳбатимиздан.
Ўша куни 1968 йилнинг 24 июни эди).