ХОТИРАЛАР
БИЛЛУР СИЁҲДОН
Ғафур ака Амирий ғазалининг «Қошингга тегузмагил қаламни...» деган бандини ўқиганда беихтиёр Қўқоннинг эчкини учирадиган чанг-тўзонларини, ҳар қандай туйнукдан ўтадиган шамолларини кўргандек бўлади.
Мактабдан қайтаётган ўқувчи болаларнинг сиёҳга бе-ланган қўлларию, сиёҳ тўкилган кийим-бошлари кўз олдига келади.
Унинг ўзи шеърми, ҳикоями ёзаётганда ручкани сиёҳга ботириб, чанг-тўзон илашган ручка учини босма қоғозда тозалаб, бошқатдан сиёҳга ботиради. Яна тўзон илашиб чиқади. Жаҳл билан ручкани улоқтиради. Қора қаламда ёза бошлайди.
Маълум бўлишича, 6у асабни бузадиган холатни Амирий бошидан кечирган, ёхуд шунақа холатни синчковлик билан кузатган.
Шоир нега «Қошингга тегузмагил қаламни...» деяпти?
У пайтларда шарқда металл қалам-ручкада ёзмаганлар. Пат қаламда ҳам ёзмаганлар. Қаттиқ ёғочдан ясалган хар хил ўлчамдаги хома-ёғоч қаламда қора сиёҳ билан ёзганлар.
Аёллар қаламга илашиб чиққан чанг-тўзонларни артиб ўтирмай қошларига суртиб қўяқолганлар.
Бунда ҳам қалам учи тозаланади, ҳам қош қораяди.
Ғафур Ғуломнинг ижоди авжи гуркураган, ўзи кучга тўлиб, фикри ниҳоятда тиниқлашган, бир йўла беш-олти асарга қўл уриб завқ-шавқ билан ишлаётган пайт. Ёзув столи, хонтахта, токчалар турли луғатларга тўлиб кетган.
«Фарҳод ва Ширин»нинг насрий матнини жони-жаҳони билан берилиб ёзяпти. У шу қадар берилиб ишлардики, гўё ёнида Навоий бобонинг ўзлари унга раҳнамолик қилиб тургандек эдилар. Хонтахтада Эрон ёзувчиси Козимийнинг «Қўрқинчли Теҳрон» романи. Таржима оёқлаб қолган. Бир зарб билан тугатса бўлади. Яна битта хонтахтада Шекспирнинг «Отелло»си. Театрдан ҳар куни «бўлдими» деб одам келади.
Гиламу шолчалар, полослар устида «Отелло»иинг турли тилларга қилинган таржималари. Театрлар саҳналаштирган нусхалар. Инглиз, турк тилларидаги таржималар. Бунда энг мўътабар таржима Озарбойжоннинг машҳур шоири, драматурги Ҳусайн Жовиднинг маҳорат 6илан қилган таржимаси.
Бокуда махсус арман театри бор. Отелло ролини жаҳондаги энг яхши ижрочиларидан бири деб тан олинган Папазян Ереван театридан бўш пайтларида шу театрда гоҳ озарбойжон, гоҳ арман тилида рол ижро этарди.
Шахсга сиғиниш авж олиб, қама-қама бошлаганда Озарбойжон адабиётига, санъатига ҳам қирон келди. Жовид қатағонга учради. Халқ душмани сифатида Сибирда отилди.
Афишалардан Жовиднинг номи ўқиб бўлмайдиган қилиб ўчириб ташланди. Инглиз Шекспир «Отелло»ни озарбойжон тилида ёзгандек бўлиб қолди.
Сиёхдонга тушган чанг-тўзондан асаби бузилган Ғафур аканинг иши юришмасди. Бир кунда қилиши керак бўлган ишнинг ярмини ҳам бажаролмасди. Ибн Сино: «Ҳавода чанг-ғубор бўлмаса, одам боласи минг йил яшаши мумкин», деган экан. Агар сиёҳдонга чанг-тўзон тушмаса, Ғафур Ғулом бир кунда ўнлаб саҳифаларни ёзиб ташлаши мумкин эди. Аллоҳ: «Йиғлайман деган кўзга ёш бераман, ейман деган оғизга ош бераман», деган экан. Ғафур Ғуломнинг ноласи Худога етиб, украиналик бир шоир Ғафур Ғуломга ичига чанг кирмайдиган, тўнка-риб қўйса ҳам сиёҳи тўкилмайдиган, ручка ботирадиган жойи ёнбошидан қўйилган бир сиёҳдон совға қилди. Ғафур Ғулом сиёҳдон совға қилган меҳмонга тўн, дўппи кийдирди. Олдига тўкин дастурхон ёзди...
Ишлар юришиб кетди. Бир ҳудуди Қашқару Қалмоқ чўлларига туташган мамлакатнинг
17


подшоси Амир Умархон етишолмаган бахтга Ғафур Ғулом етишган эди.
Бир кун нонуштадан кейин Муҳаррам опа: «Битта ўрис сизни сўраб кепти, отим Александр
Николаев, рассом Уста Мўмин десангиз, Ғафур билади деяпти, нима қилай, кирсинми?» деб сўради.
Ғафур ака югуриб эшик томон кетди.
Уста Мўмин Шарқ миниатюра санъатини мукаммал эгаллаган, қилқалам рассом эди. Насриддин Афанди латифаларига сувратлар ишлаган, у яратган Насриддин Афанди қиёфаси Ғафур акага бениҳоя маъқул бўлган эди.
У «Кўркинчли Техрон»га расмлар ишлаб келган экан. Ғафур ака расмларни кўриб, лол бўлиб қолди. Ўзбекистонда нашр қилинган китоблар орасида бу даражада санъаткорона ишланган безакларни аввал кўрмаган эди. Булар ҳар қандай одамни ҳам ҳайратга соларди.
Михаил Шолохов «Тинч Дон» ҳамда «Очилган қўриқ» асарларига ишланган расмларни ёқтирмасди. Фақат Орест Верейскийнинг расмларини китобга киритарди. Верейскийнинг чизган расмлари Шолохов асарларининг жонли саҳифалари эди. Булар романларимнинг тилга кирган, жонланган саҳифалари, деярди.
Уста Мўминнинг «Қўрқинчли Теҳрон»га чизган сувратлари, безаклари романга жон ато қилган эди.
Ғафур акага Папазян ижросида «Отелло»ни кўриб келишни маслаҳат беришди. Аброрни ҳам олиб кет, кўрсин, дейишди. Ғафур ака Аброр Ҳидоятовнинг боришига кўнмади. Аброр Папазян ижросини кўрса, баъзи бир жойларига беихтиёр тақлид қилиб қўйиши мумкин. Аброр ҳозир тўлиб-тошиб бор вужуди билан Отелло қиёфасига кирган. У ўз Отеллосини мустақил яратиши керак, деди.
Ғафур ака Бокудаги арман театрида Папазяннинг озарбойжон тилида ўйнаган «Отелло»сини кўрди. Бу беқиёс санъаткорнинг бутун жон-жаҳди билан жазавага тушиб қора Маврга айланишини хайрат билан томоша қилди. Ўша куни Озарбайжон тилини мукаммал эгаллаган ўзбек қизи Назира Алиева Папазян билан ёнма-ён туриб Дездемона ролини ижро этди.
Шундай қилиб, Назира Алиева буюк Папазян иштирокидаги «Отелло»да Дездемона ролини ижро этиш бахтига муяссар бўлган эди.
Ниҳоят, Ўзбек давлат академик театри «Отелло»ни саҳнага қўйди. Спектаклни кўриш учун келган минглаб одамлар билет топишолмасди. Аброр Ҳидоятов — Отелло, Наби Раҳимов — Яго, Сора Эшонтўраева — Дездемона ролини ижро этишарди. Ўзбекистонга келган Англия парламент делегацияси «Отелло»ни ҳайрат билан томоша қилди. Театрнинг хотира дафтарига таассуротларғи ёзиб қолдирди.
Улар Аброр Ҳидоятовнинг қўлини сиқиб, ажойиб ижро билан қутлайдилар. Кавказ томоннинг Отеллосини Папазян яратган бўлса, Ўрта Осиёнинг Отеллосини сиз яратдингиз. Биз бугун эҳтиросга тўлган, вужуд-вужуди билан рашк оташида ёнган қора Маврни шундоққина кўриб турдик. Сиз чинакам санъаткорсиз. Парламент сизга муваффақиятлар тилайди, деб унга миннатдорчилик билдирадилар.
Назира Алиева Бокуда таҳсилни тугатиб, Тошкентга келади. У Сорахоним билан навбатма- навбат Дездемона ролини ижро эта бошлади. У академик театрда Шекспир ҳамда Шиллер асарларида муваффақият билан роллар ижро этади. Театрдаги фаол ижоди учун «Ўзбекистон халқ артисти» деган шарафли унвонга сазовор бўлади...
«Қўрқинчли Теҳрон» нашриётда ишга тушиб кетган. «Шум бола»ни ҳали тугатгани йўқ. Вақт-вақти билан менга айтиб туради.
«Фарҳод ва Ширин»га ҳам нуқта қўйилди.
Ғафур Ғулом ҳовли саҳнида у ёқдан-бу ёққа юрар экан, бир гап айтди.
— Энди бас, таржима қилишни тўхтатишим керак. Таржима ёзувчининг мустақил
фикрлашини чеклаб қўяди. Таржимада бировнинг фикрини қоғозга туширасан. «Шум бола»ни
18


вақт-вақти билан сенга айтиб туришимнинг са-бабини биласанми? Яйраб-яйраб ўз фикримни айтишни машқ қилдим. «Шум бола»га нуқта қўяман-у, шеър ёзишга ўтаман. Шеърни соғиниб қолдим, укам!
Ҳамма таржималарга нуқта қўйилган. Катта, кенг меҳмонхонани тўлдирган луғатлар, пьесаю романлар йиғиб олинган. Катта хонтахта устида биргина биллур сиёҳдон қолган. Муҳаррам опа хонани супуриб, йиғиштириб қўйган.
Бир маҳал кўча тарафда одамларнинг ширакайф товушлари эшитила бошлади.
Ғафур ака ўн чоғли меҳмонни эргаштириб, бирига пақирда олма-анор, нок, бирига қопда сабзи-пиёз орқалатиб, бирига қовун-тарвуз қўлтиқлатиб кириб келяпти. Уларнинг кўпчилиги театр артистлари, Ғафур акага эргашиб юрадиган ҳаваскор ёзувчилар. Олдинда яримта қўйни қопга солиб орқалаб олган Саъди ака. Бу одам нашриётнинг кассири, Ғафур аканинг маҳалладоши, қадрдон дўсти.
Иккита хўроз билан учта товуқни оёғидан боғлаб, елкасига ташлаб олган Мирзаабдулла ака келяпти. У Ғафур аканинг ён қўшниси, ўтинхонасидан унинг майдонига туйнук очилган.
У шогирд болаларни эргаштириб, хўрозу товуқларнинг патини юлдиргани майдонга опчиқиб кетди.
Бу шодлик, бу қувончларнинг сабаби бор эди.
Энг фаол сзувчилар мукофот олган эдилар. Улар орасида Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Собир Абдулла, Султон Жўра, Эминжон Аббослар ҳам бор эдилар. Ғафур Ғулом алоҳида, баланд даражали мукофотга сазовор бўлган эди.
Маҳалланинг темир ўчоғини олиб келишди. Саъди ака ҳафсала билан ошга уннаб кетди. Ош тортилгандан ксйин «Отелло» репитициясида банд артистлар қайтиб кетишди. Аммо Ғафур Ғуломнинг тенгдош дўстларидан дарак йўқ. Бир махал кўзлари қувончдан чақнаб Ойбек ака, Ғайратий домла билан Ҳомил Ёқублар кириб келишди. Ойбек Ғафур акани бағрига босиб: «Оббо дўстим-ей, оббо ғўдайган-ей, маза қипсан-ку. Яша, арзийди, бундан катта мукофотга ҳам арзийсан, ғўдайган», — деди.
Ойбек битта сўзни яхшига ҳам, ёмонга ҳам айтаверарди. «Ғўдайган» сўзи унинг ҳам мақтови, ҳам сўккани эди.
Меҳмонларнинг кети узилмасди. Ойбек билан бирга келган дўстлари ҳали ичкарига кириб ўтиришмасдан меҳмонхона яна одамга тўлди. Радиодан, редакциялардан, академиянинг филиалидан, институтлардан келган дўстлари Ғафур акани дил-дилдан табриклашарди. Бунақа пайтларда Ғафур ака ўзини жуда «қўйиб» юборарди. У токчага эҳтиётлаб қўйган сиёхдонни олиб кўз-кўз қилди:
— Ҳамманглар шу сиёхдонга қуллуқ қилинглар. Буни буюк Ломоносов ўзи учун ясаган. Нолаларим Аллоҳга стиб уни менга юборди.
Ҳамманинг кўзи сиёҳдонда. У электр нурида чақнаётганга ўхшарди. Ойбек сиёхдонни қўлига олди. У ёқ-бу сққа айлантириб кўрди. Эҳтиёт қилиб тўнкариб қаради. Сиёҳ тўкилмади. «Зўр, зўр, қойил, бунақасини сира кўрмаганман. Муборак бўлсин, ғўдайган» деб юборганини ўзи ҳам билмай қолди. Гурра кулги кўтарилди.
Ғафур ака мўлжалдаги жами ишларни тугатган. Энг охирида «Шум бола»га ҳам нуқта қўйиб берган. Тоғни ағдаргандек беқиёс зўр ишларни қилиб қўйиб энди тойчокдек гижинглаб, кишнаб юрган пайтда «Қизил Ўзбекистон» газетасида «Совет ёзувчисининг қиёфаси ҳақида» деган имзосиз бир мақола босилди.
Ушбу мақола қўзғатган можаролар тўғрисида «Елкасини пайғамбарлар силаган шоир» деган каттагина мақоламда батафсил ҳикоя килганман.
Ўша мақолани ўқимаганларга тушунарли бўлсин учун уни қисқагина баён қилмоқчиман.
Турган-битгани туҳматдан иборат 6у мақоладан Ғафур Ғулом ниҳоятда ғазабланади. Кейинги икки йил ичида ёзган асарларини, «Фарҳод ва Ширин»нинг насрий матнини, «Отелло» таржимасининг қўлёзмасини, «Қўрқинчли Теҳрон» романининг таржимасини, «Шум бола»нинг
19


қўлёзмасини, Лермонтовдан қилган таржимасини, матбуотда тез-тез эълон қилиниб турган мақолаларнинг қўлёзмаларини, шеърларини, ҳажвларини икки тугунда устига сиёҳдон билан ручкасини қўшиб Марказқўмга олиб боради.
Бундан бирон ой олдин Марказқўмдан Ёзувчилар уюшмасига телефон қилиб, Ўзбекистоннинг 15 йиллик тўйи муносабати билан халқлар отасига миннатдорчилик билдириб шеърий хат ёзинглар, деб топшириқ берилган эди. Улар бу топшириқни Ғафур Ғуломдан сир тутишди. Унга билдирмай шеърий хатни ўзлари ёзиб, биринчи котибга олиб чиқдилар. Шеърий хат муаллифлари орасида Ғафур Ғуломнинг номи йўқлигига биринчи котиб ҳайрон бўлади. У рўйхат тепасига Ғафур Ғуломнинг номини ўз қўли билан биринчи қилиб ёзиб қўяди.
—Билиб қўйинглар, ўзбек шеъриятини Ғафурсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Ғафур Ғуломни ёқтирмайдиган, мукофотдан умидини узган бу рақиблар мум тишлагандек оғиз очолмай қолдилар. «Ошга пашша тушди», деб баттар ичлари куйиб кетди.
Ғафур Ғуломга қанча тошлар отилди. У тошлар қайтиб отганларнинг ўз бошларига ёғилди. Ойбек бир куни, «Ғафур сен мушуксан», деди кулиб.
—Нега мен мушук бўлар эканман? Оғзингга қараб гапир, булбули гўё.
Ғафур Ғулом Ойбекнинг дудуқланишига ишора қилиб уни «булбул» деяётган эди. —Орқангни пайғамбарлар силаган. Самолётдан ташлаб юборса ҳам оёғинг билан ерга
тушасан.
Ғафур Ғулом мўлжалдаги ҳамма ишларини тугатиб бўлди. Оппоқ саҳарларда битилган
саҳифалар каптардек нашриётлар томон учиб кетдилар.
«Отелло»га эса томошабин ҳамон тирбанд.
Аброр Ҳидоятовдек полвон артист ҳам чарчаб қоляпти. Унга шерик йўқ. Навбатма-навбат
рол ўйнашга тайёргарлик кўраётган Шукур Бурҳон бу беқиёс артист билан бсллашишга юраги дов бермай, репитицияни тўхтатиб, рол ўйнашдан воз кечди.
Ғафур Ғулом бахтдан энтикиб, ўзи айтганидек, талтайиб, янги бўшанган хотиндек енгил тортди. У шундай учиб-қўниб юрган пайтда ногаҳон уруш бошланди.
Фашист газандалари қанчадан-қанча шаҳарларни вайрон қилиб, одамларни ўққа тутиб, бўйсунмаганларни дорга осиб, кўксига найза санчиб, буғдойзорларни пайҳон қилиб, ёндириб, вабодек бостириб келяпти.
Яшнаб турган мамлакат хавф остида. Ғафур Ғулом шундай пайтда бефарқ тура оладими?! Ғафур Ғулом-а?! Йў-ў-ўқ, у жону жаҳонини, онгини, талантини, нафратию ғазабини улуғ жангга сафарбар қилди. Шеърлари шинел кийди. Ўзи жанглар бўлаётган жойларга жўнаб кетди.
Ўққа учиб ўлиб ётган она бағрида чирқиллаб йиғлаётган чақалоқлар ҳар қандай бағритош — зол одамнинг ҳам юрак бағрини ўртаб юборарди. Жонсиз онанинг қонга беланган муздек кўкрагини эмаётган мурғак боланинг кўзига боқиб, Ғафур Ғулом ич-ичидан йиғлади. Қон эмган чақалоқни кўтариб бағрига босганда илиққина бир вужуднинг титраётганидан сесканиб кетди. Оталик ҳисси туғёнга келди. Беихтиёр пичирлади. Унинг ич-ичидан шеърга ўхшаган нимадир туғилаётгандек эди:
Нега чўчиб тушдинг, Мургак тасаввур, Гўдак хаёлингга Нималар келди? Балки Одесс даҳшати, Керчь фожиаси, — Ёввойи маҳлуқлар,
Қонхўр ваҳшийлар, Маммаси кесилган Шўрлик онанинг
20


Пажмурда гавдаси Кўзинг ўнгида Бутун даҳшати-ла Акс этар энди.
Онанг хўрландими,
Отанг ўлдими,
Сен етим қолдингми, Қайғурма қўзим,
Кўзим усти
Миннатинг бошимга дурра. Ота-онасининг
Тайини ҳам йўқ,
Сути кўр қилгур, ҳароми Гитлер оқпадар Фарзанднинг нелигин Кдердан билсин
... Сен етим эмассан, Ухла, жигарим...
Ғафур Ғуломнинг фикру ёди туғилаётган шеърда эди. Фронтдан қайтишда бомбалар портлаган ўнқир-чўнқир йўлларда силкиниб кетаётган юк машинасида ҳам ёза берди. Самолётда ҳам, поездда ҳам ёзишдан тўхтамади.
У Тошкентга келганида машина силкинишидан қинғир-қийшиқ бўлиб кетган қўлёзмаларни оққа кўчирди.
«Сен етим эмассан» шеъри жаҳоннинг деярли ҳамма тилларида босилиб, дунёга тарқалди.
Москванинг Колонна залида Ғафур Ғулом хотирасига бағишланган маросимда Тинчлик қўмитасининг раиси, атоқли шоир Николай Тихонов сўзга чиқиб, шундай деди:
— Америка Қўшма Штатларининг Президенти Франклин Рузвельт «Сен етим эмассан»ни ўқиб туриб, кўз ёш тўкиб йиғлаганига ўзим гувоҳман...
Шунда устозим шаънига гулдурос қарсаклар янграб кетди. Бунга энди мен ўзим, Саид Аҳмад гувоҳман.
Туғилибоқ абадият эшигини қоққан Ғафур Ғулом юз йилдирки, Навоий бўлиб, Бобур бўлиб, Машраб бўлиб, Насриддин Афанди бўлиб яшаяпти. Юз йилдирки, са-лафлари иззатини ўрнига қўйиб, ўз услубига содиқ қолиб, фақат ва фақат Ғафур Ғулом бўлиб ижод қиляпти.
Этагини қоқса кулги тўкиладиган, кирган хонадони чироқ ёққандек бирдан ёришиб кетадиган, бутун вужу-дидан самимийлик, беғуборлик ёғилиб турган, нурга, қувончга, файзга, муҳаббатга омухта бир сиймо кўз олдингизда пайдо бўлади.