МАЖБУРИЙ ТАНАФФУС
«19... йил, 20 апрел. ЎзФА Биофизика илмий-текшириш институти. Профессор Алиевнинг
тажрибахонаси.
Соат 14.30. Тажрибанинг тўртинчи босқичи бошланди. Медитсина комиссияси
профессорнинг асабларидаги ўзгаришни қайд қилди. Лекин ушбу босқичдан сўнг дам олиш
шарти билан тажрибани давом эттиришга рухсат берди.
Соат 18.35. Профессорнинг юрак уриши тезлашяпти.
Соат 18.50. Элалломанинг таҳлиллаш ва хулосалаш бўлимидаги кучланиш ўзгарди.
Профессор юрагининг уриши мўътадиллашмаяпти.
Соат 18.53. Элалломанинг таҳлиллаш ва хулосалаш бўлимидаги огоҳлантириш чироқлари
ёниб ўча бошлади. Профессорнинг юрак уриши янада тезлашди. Тажрибани тўхтатишга буйруқ
берилиши билан элалломадаги узатгичларда учқун кўринди. Асбоб бутунлай тўхтаб қолди.
Профессор ўрнидан туриб кетди. Ҳамма симларни узиб юборди. Медитсина комиссияси унинг
асабларида катта ўзгариш содир бўлганини аниқлади. Тажриба номаълум муддатга
кечиктирилди».
Жаҳонгир саккиз кун шифохонада ётди. Дори-дармондан сўнг титроғи йўқолди. Шундан
кейин «Тинчроқ жойда бир ой дам олишингиз зарур», деб унга рухсат беришди. Эшик оғзида
уни Жамшид кутиб олди. Отасидан ҳол-аҳвол сўради. Жаҳонгир унинг барча саволларига
«яхши, дуруст, бир нави» деб жавоб берди-да, «ишларинг нима бўлди?» деб сўради.
— Яхши, — деди Жамшид отасига тақлид қилиб.
— Академиядан йўқлашдими?
— Келишди. Комиссия тузиб текширишяпти.
— Ўзингни ҳимоя қила оласанми?
— Ҳа. Қаерда хатога йўл қўйганимни ҳам тахминан аниқладим.
— Яхши.
— Акбарали ака деган қариндошимиз бор эканлар.
— Келдими?
— Икки марта йўқладилар. Қаердалигингизни айтмадим.
— Яхши қилибсан.
— Тўлқин ака билан Султон акаларга ҳам айтмовдим. Тажрибахонадан сўраб билишибди.
— Чакки қилибсан. Уларга айтиш керак эди.

16 Bir yig‘och masofa — o‘n ikki ming qarn (metr).

35
То уйга етгунларича гурунглашиб бордилар. Жамшид чойга қаради, овқатга уннади. Соат ўн
бўлиши билан телевизорни ўчирди-да, шифохонадаги навбатчи врач каби қатъий қилиб:
«Дада, энди ётишингиз керак», деди.
Жаҳонгир кулиб қўйди-да, буйруққа бўйсиниб, хонасига кириб ётди. Ярим соатлардан сўнг
Жамшид хонага аста мўралади. Отасининг кўзлари юмуқ, тинчгина ухлар эди. Жамшид аста
эшикни ёпди. Меҳмонхонанинг чироғи ўчди. Жаҳонгир ўғлининг албатта текширишини билиб
ўзини уйқуга солиб ётган эди. Уйдаги чироқлар ўчгач, ўрнидан туриб дераза ва эшик
пардаларини ёпди. Кейин ёзув столига ўтирди-да, тажриба кундалигининг давомини ёза
бошлади.