15 - БОБ
47-қоида
Атир ҳиди инсоннинг мижози (темпераменти) ҳақида сўзлайди
Агарда сезган бўлсангиз, ҳар бир инсон ўзининг дидига хос атир танлайди. Атир танлаш
– инсон ҳақида кўп маълумот берувчи фақат индивидуал танлов. Сезгирлик қобилиятингиз яхши бўлса, бир ҳидни бошқасидан ажрата билсангиз, бизнинг маслаҳатларимиздан фойдалана оласиз ва инсон табиатини унинг атири ҳидига қараб аниқлайсиз.
Атир бошқаларга ёқиш, ўз ҳидини хушбўй қилиш учун танланади, деган фикр бор, лекин ҳаммага ёқишнинг иложи йўқ. Шунинг учун атир танлашда ҳар ким ўз дидига суянади. Инсон ўзига ёқмаган ҳид билан юра олмайди, ҳатто бошқа кўпчи- ликка ёққан ҳид бўлган тақдирда ҳам. Шу сабаб, ҳид танлаш – сизнинг бутунлай шах- сий танловингиз.
Агар инсон ширин, гулларга ёки мева- ларга хос муаттар ҳидларни хуш кўрса, ундан бирон-бир тропик мева ёки ғайри- одатий, экзотик гулларнинг ҳиди келади. Бу шундан далолатки, бундай инсон экс- траверт1 табиатли, атрофдагиларга очиқ
1 Ўз кечинма ва қизиқишларида ташқи олам объектларига эътибор берадиган, одамлар билан муносабатга осон киришадиган; киришимли
133
кўнгил ва ўз ҳис-туйғуларини яширмайди. Одатда, бундай атирларни танловчи ки- шилар сангвиник темпераментга хос бў- либ, ўзларига эътиборни тортишдан доим кўнгиллари кўтарилади ва ҳиссий жиҳат- дан оғир-вазмин, босиқ феълли.
Агар инсон мусаффо, лекин ўткир бўл- маган, сокин ҳидларни ёқтирса (алой, денгиз шабадаси, барра мевалар – лимон, олма), бундан чиқди, у интроверт1 таби- атли, атрофдагиларга кўнгил очавермай- диган, биринчи учраган одамга ишониб муомала қилавермайдиган шахс. У бегона инсон билан жуда эҳтиёткорона, сергаклик билан, ҳадиксираб муомала қилади. Ҳеч қачон бирданига дилидагини очиқ гапир- майди. У етарлича босиқ, вазмин, ҳиссиёт- га берилавермайдиган шахс. Бундай ҳид танлаш одати инсоннинг меланхолик ёки флегматик эканлигидан дарак беради.
Агар инсон ўткир, кучли ҳидларни яхши кўрса, бу унинг ҳиссиётларга тез берилувчан эканлиги аломатидир. Ўткир ва кучли ҳид- ни танловчи одамлар бошқалар томонидан сезилиб туришни хоҳлайдилар. Улар ҳамма нарсада ўзларини кўрсатишга уринадилар, жумладан, жуда кучли, баъзан ёқимсиз ҳид- ларни танлаб оладилар. Бундай ҳид танлов- чи шахслар холерик темперамент эгаси бў- либ, ҳиссиётга ўта берилувчан, лекин айни пайтда бошқалар билан муомала-муноса- батда фаол инсонлардир.
1 Кўпроқ ўз ички дунёсида яшайдиган, фаол муомалага мойил бўлмаган ва атрофдаги шахслар билан муносабатга осон киришолмайдиган
134
48-қоида
Кўзойнакли одам – мулоҳазага сабаб
Агар инсон кўзойнак тақса, бу унинг табиати ҳақида кўп нарса ҳикоя қилиши мумкин. Кўзойнак танлаш, у билан манипуляция1лар қилиш – бу, аксар ҳолларда, тасодифий ҳаракатлар эмас, балки новербал сигналлар бўлиб, уларни таъбир қилишни ўргансангиз, инсон ҳақида кўп маълумотлар беради.
Агар инсон шамол ёки қуёш бўлмаган тақдирда ҳам қорайтирилган ойначали кўзойнак тақиб юрса, бу унинг табиатида- ги дамдузлик, яъни кўнглини бировга ёр- маслик хусусияти, унинг атрофдагиларга нисбатан ҳадиксираб муносабатда бўли- шидан далолат бўлиши мумкин. Суҳбат жараёнида у кўзларини яширишга ҳара- кат қилмоқда, чунки сиз билан муомалага киришишда ноқулайлик ҳис қилмоқда.
Баъзан инсон бошқаларга ақлли ёки ба- савлат кўриниш учун, контакт линза тақиш имкони бўлсада, кўзойнак тақиб юради. Агар инсон ўзининг ташқи кўриниши унинг мақсадларига эришишга тўсқинлик қилиши мумкин деган хаёлда бўлса ёки ўзининг ақлий ёки пешқадамлик фазилат-
1 Бирон предметни қўлда ўйнаш, қўл ишида мураккаб ва нозик ҳаракатлар
135
ларига ишончи комил бўлмаса, у атрофда- гиларнинг ҳурматини қозониш учун бош- қа воситалардан фойдаланади, кўзойнак тақиш ҳам баъзан шулар жумласига кира- ди ва басавлат ҳамда омадли инсон қиёфа- сини шакллантиришга хизмат қилади.
Кўзойнак, шунингдек, инсоннинг атрофдагиларга, суҳбат жараёнидаги мав- зуга нисбатан ўз муносабатини намойиш қилиш воситаси ҳамдир. Қолаверса, кў- зойнак ёрдамида инсоннинг ўй-мақсадла- рини ҳам аниқлаш мумкин. Агар инсон ҳадеб кўзойнагини ечиб, унинг ойнасини артаверса, бу унинг вақтни чўзаётганидан далолат. У сизнинг таклифингизни му- лоҳаза қилиб кўриб, сизнинг фикрингиз- ни ўзгартириш учун далиллар топишга ҳаракат қилаётган бўлиши ҳам мумкин. Агар у кўзойнагини ечиб, намойишкорона уни ғилофига ёки сумкасига солиб қўйса, бу унинг тезроқ кетишга шайланиб турга- нидан дарак беради, чунки у ўзига етарли маълумотга эга бўлди, керакли омиллар- ни аниқлаштирди ва суҳбатни чўзиб ўти- ришдан маъни йўқ.
Агар инсон кўзойнагини ечиб, унинг учини тишлаб ўтирса, бу унинг ўй-хаёлга чўмгани, сизнинг таклифингиз ёки фик- рингизни чуқур мулоҳаза қилаётгани ало- мати бўлиб, айни пайтда унинг қулоғига сизнинг гапингиз кирмаётган бўлиши мум- кин. Агар у кўзойнагини бир қўлидан бош- қасига тахлаб ўйнаётган бўлса, бу шундан далолатки, у айни пайтда ўзини ноқулай
136
ҳис қилмоқда, суҳбат учун мавзу қидир- моқда. Бошқалар устидан ҳукм ўтказишга, раҳбарлик қилишга одатланган инсон кўз- ойнакдан кўрсаткич сифатида фойдалана- ди ва у билан бошқа предметларни кўрса- тади ёки шунчаки қўлида силкиб гапиради. Агар инсон кўзойнак билан ҳар хил доира ёки бошқа шаклларни ҳавода чизса, бу суҳ- бат унинг ҳиқилдоғига келар даражада жо- нига теккани, суҳбатни тамомлаш зарурли- гини кўрсатувчи сигналдир.
Агар сиз билан учрашув чоғида инсон кўзойнак тақиб олса, бу одобсизлик алома- ти бўлиб, бу қилиқни ҳатто назар-писанд қилмаслик, беҳурматлик белгиси сифати- да ножўя имо-ишоралар сафига киритиш мумкин. Баъзи ҳолларда, шу йўл билан инсон сизни яхшилаб, батафсил ўрганиш- га ҳаракат қилаётганини тушунтирмоқчи бўлади. Бундай хатти-ҳаракат фақатгина кўзойнак соҳиби кекса ёшли бўлган тақ- дирда узрли ҳисобланади. Бу, шунингдек, ишончсизлик аломати ҳамдир: «Мен сиз- га ишонмайман, шунинг учун сизни син- чиклаб кузатаман, мақсадим – сизнинг ёлғонингизни фош қилиш».
137
49-қоида Камалакнинг 7 ранги – инсонларнинг 7 тури
Баъзи психологларнинг фикрига кўра, ранг танлаш инсон феъл-атворининг асосий хусусиятлари билан тўғридан-тўғри боғланган. Чиндан ҳам, ранглар бизнинг ички дунёимизни ифодалайди ва бизнинг кайфиятимизга таъсир ўтказади – куч-қувват бағишлайди ва ҳаётимизга мазмун, мамнуният беради ёки аксинча, кайфиятимизни бузади, жаҳлимизни чиқаради ва тушкунликка салади.
Шунинг учун атрофимизни қандай ранглар билан ўрашимиз бизнинг ўзи- мизни қандай ҳис қилишимиз учун жуда муҳим. Олимлар ва психологлар томони- дан ранглар қай йўсинда инсонга таъсир ўтказиши ва маълум бир ранг маълум бир инсонлар тоифасига қандай мос келиши борасида бир қанча назариялар ишлаб чиқилган. Ҳар ҳолда, ҳар биримизнинг ўзига хослигимиз сабабли, ўз ички туйғу- ларимизга ишониш холисроқ бўлишига ишонамиз. Шундай бўлса ҳам, илмий таҳ- лиллар натижалари бизнинг туйғулари- миз билан қай даражада мувофиқ кели- шини текшириб кўрамиз.
138
Агар суҳбатдошингизнинг тўқ қизил рангга бўлган мойиллигини сезган бўлсан- гиз, билингки, қаршингизда ўзига ишон- чи юқори инсон турибди, унинг ички ва ташқи дунёсида яширин эҳтирослар ва шаҳвоний хусусиятлар мужассам. Агар суҳбатдошингиз қизил рангни ёқтирса, де- мак, у жиззаки ва нафсонияти кучли инсон бўлиб, буни атрофдагиларга очиқдан-очиқ намойиш қилишдан тоймайди. У ўзининг лидерликка (пешқадамликка) бўлган ин- тилишини очиқдан-очиқ билдириб ту- ради. Шубҳасизки, агар у пешқадамлик фазилатларига эга бўлмаса, ҳеч қандай кийим унга ёрдам бера олмайди. Агар суҳ- батдошингиз тўқ сариқ (апельсинга хос) рангли кийимларни афзал билса, демак, у ҳаракатдан толмайдиган инсонлиги эҳти- молга яқин: у ғалаба томон ҳаракатланар экан, ҳийла-найранг ва қувликни ишга солмай, муваффақиятга эришиш учун чи- накам жон куйдириб тиришади.
Агар суҳбатдошингиз сариқ рангни хуш кўрса, бу унинг ақл-заковатли инсонли- гидан дарак беради. Шунингдек, бу унинг фаол турмуш тарзини кечириши ва ноода- тий шахс эканлигининг белгисидир. Яшил ранг тарафдорлари – ўта эҳтиёткор инсон- лар бўлиб, улар фикр-мушоҳадали, чуқур мулоҳаза қилувчи инсонлар тоифасига киради, лекин улар ҳаракатчан бўлмайди. Агар суҳбатдошингизнинг ёқтирган ран- ги ҳаво ранг бўлса, бу унинг ижодкорлик хислатлари ва таъсирчан, нозик табиат-
139
ли эканлигининг аломатидир. Ҳаво ранг тусларни хуш кўрувчи шахс билан чинакам ҳаёт ўртасида тафовут мавжуд бўлиб, бун- дай инсон тасаввурлар оламида яшайди. Агар ҳаво рангнинг тўқроқ тусларини (тўқ кўк ва бинафша ранг) ёқтирса, бу шундан далолатки, суҳбатдошингиз мустақил инсон бўлиб, фавқулодда ақлий қобилият эгаси. Бинафша рангни ёқтирувчи инсонларда ин- туиция1 жуда ривожланган бўлади.
Қора, кул ранг (бўз ранг) ва оқ ранглар 7 хил рангдан иборат камалак спектридан ту- шиб қолади, лекин барибир бу рангларнинг тарафдорлари ҳақида бир оғиз маълумот берамиз. Агар инсон қора рангли кийим- ларни баъзи-баъзида кийиб турса, бу инсон ўзини назорат қилишга интилмоқда, унинг фикри теран ва у ҳаётда ўз ўрнига эга. Агар қора рангли кийимларни бошқа ранглила- рига нисбатан кўпроқ кийса, яъни асосан қора рангда кийиниб юрса, бу унинг атро- фдагилардан яширинишга ҳаракат қила- ётгани, унинг одамлардан безгани, улардан узоқроқ кетишга интилиши, ўзига бўлган ишончининг сўнаётганидан далолат бера- ди. Кул ранг – ўта масъулиятли ва тўғрисўз инсонларнинг ранги. Агар суҳбатдошингиз оқ рангни хуш кўрса, демак, бу қаршингиз- даги инсон адолат, одилликка интилувчан шахс. Агар оқ ранг ҳаддан ташқари кўп бўл- са, бу инсоннинг шахсий номукаммаллиги ёки атрофдагиларга нисбатан ўзини ҳаддан ташқари катта олиши белгисидир.
1 ички сезги, сезгирлик, ички ҳис
140
ХУЛОСА
Инсоният турли миллатларга мансуб кишилар бир-бири билан мулоқотга ки- риша олиши учун махсус сунъий тиллар- ни яратади. Аслида эса, ҳеч нарса ўйлаб топишнинг зарурияти йўқ, фақатгина та- намизнинг табиатига мурожаат қилиш кифоя: имо-ишоралар тили ёрдамида хо- рижлик сайёҳга бирон меҳмонхонанинг қаерда жойлашганини шунчаки ўша та- рафга қўлимизни чўзган ҳолда йўл кўр- сатиб, осонгина тушунтириб қўйишимиз ёки бармоғимиз билан билагимизни кўр- сатиб, бошқа тилда сўзлашувчи инсон- дан соат неча бўлганини сўраб олишимиз мумкин. Имо-ишоралар тили – мулоқот- нинг универсал усули.
Биз кодланган сигналлар, таҳлил қи- линмаган белгилар ва рамзлар дунёси- да яшаймиз. Уларни ҳеч бўлмаса бирон киши бизни тўғри тушунар деган умидда бир-биримизга йўллаймиз. Лекин аксар ҳолларда бундай бўлмайди, одамлар ҳад- дан зиёд ўзи билан ўзи овора бўлгани- дан, ўзларининг ўй-хаёлларига ўралашиб қолганидан, бошқаларга эътибор қарат- майдилар ва бир-бирини тушуна олмай- дилар. Бир-бирини тушуна олмаслик ва алоқа-муносабатга кириша олмасликнинг яна бир сабаби бор: одамлар ҳали новер- бал сигналларни ўқишни ўрганганлари йўқ. Новербал белгиларни ўқий билиш – бу бутун бошли бир фан, уни умр даво-
141
мида ўрганиб бориш лозим. Чунки ҳар бир инсоннинг имо-ишоралари, мимикаси, тана ҳолати ўзига хос. Ушбу китобда биз олим- лар жумбоғини еча олган сигналлар, биз ўз ҳис-туйғуларимизни, ўй-фикрларимизни ифодалаш учун ишлатадиган универсал белгилар ҳақида ҳикоя қилишга ҳаракат қилдик. «Кадр ортида» яна қанчаси қолиб кетди? Буни санаб чиқишнинг иложи йўқ. Ҳар қанча хоҳлаган тақдиримизда ҳам, сиз ва биз ўртамиздаги новербал мулоқотнинг барча икир-чикирлари ва тафсилотларини қамраб ололмаган бўлар эдик ва бу сифат- сиз тадқиқот натижаларига олиб келиши мумкин эди. Ахир фазони қучиб бўлмай- ди. Новербал сигналлар шу қадар кўпки, уларни бир китобга жамлаб бўлмайди. Бу- нинг учун новербал сигналлар луғатлари, энциклопедиясини тузиш лозим бўлади- ки, бундай энциклопедия қамрови изоҳли луғатларнинг энг тўкис, мукаммалларидан ҳам қолишмайдиган бўлиши, ҳатто улардан ўтиб кетиши мумкин.
Шунга қарамай, ушбу мўъжаз рисолани ўқиб, сиз атрофдагилар билан алоқа-муно- сабатга киришишда ёрдам берадиган, қар- шингизда қандай инсон турганини тушу- нишда асқотадиган қимматли билимлар соҳибига айландингиз. Сиз инсонни худди очиқ китобни ўқигандай ўқийсиз, нафақат унинг сўзларини, балки унинг яширин, махфий, пинҳоний ўй-хаёлларини тушу- нишни ўрганасиз.