14 - БОБ
44-қоида
Инсоннинг чекиш тарзига қараб у ҳақда нималарни билиб олиш мумкин?
Чекиш тарзи – шундай
ўзига хос тил, алифбоки, бу тилдан яхши хабардор киши чекувчининг кайфияти, унинг фикр-ўйлари, қандай қарор қабул қилишини аниқлаб олиш мумкин. Кашандаларнинг ҳар бир имо-ишораси бетакрор, лекин чекиш йўсинида ўзини намоён қилишнинг универсал усуллари мавжуд.
Чекувчи қайси тарафга қараб тутун чиқараётганига қараб, унинг қандай қарор қабул қилаётгани ҳақида хулоса қилиш мумкин. Агар тутун оқими пастга қараб йўналса, суҳбатдошингиз салбий қарор қа- бул қилмоқда, у сизга инкор жавоби бер- моқчи. Агар тутун тепага кетаётган бўлса, унинг қарори ижобий бўлади. Агарда ту- тун ён атрофга йўналса, демак, суҳбатдо- шингиз ҳали икки ўт орасида турибди, у ҳал қилувчи қарор қабул қилгани йўқ.
Инсон сигаретни қандай ушлаб турга- нига қараб унинг кайфиятини, ўй-мақ- садини аниқлаш мумкин. Чекувчи сига- ретни ушлаб турган чоғида қўли мушт ҳолатда бўлса, демак, унинг кайфияти ёмон, у суҳбатдошидан ўз ҳис-туйғула-
123
рини яширишга ҳаракат қилмоқда, ўзи- нинг ҳақиқий фикрларини, нимага аҳд қилганини яширишга уринмоқда. Агар сигарет чўзилган ўрта ва кўрсаткич бар- моқлар орасида бўлса, бундан чиқди, суҳбатдошингиз ўзига ишонган инсон, муносабатга киришишга шай, у билан суҳбат самарали бўлиши мумкин. Агар аёл киши сигарет ушлаб турган чоғида унинг билаги эркак томонга қараб турган бўлса, бу ноз-карашма аломати бўлади. У шу йўсин эркак билан ўйнашмоқда.
Кашанданинг қандай тезликда чекиши ҳам муҳим таърифга эга. Агар жуда тез чекса ва сигарет тутунини шиддат билан ичига тортса, бу унинг жуда фаол ҳаёт тар- зи олиб боришидан, ҳамма ишни югуриб бажариши, доим шошиб, жониқиб юри- шидан дарак беради. У доим ғайрат-ши- жоат билан ҳаракат қилади. Агар инсон секин чекса, бу унинг бир маромда, унча фаол бўлмаган ҳаёт кечиришидан далолат. Унда доим қарор қилишдан аввал танлаш имконияти учун, ўйлаб мулоҳаза қилиш учун вақт топилади. Бундай инсон – мута- факкир, яъни чуқур фикр қилувчи киши: кўп фикрлайди, таҳлил қилади. У руҳан барқарор, ҳиссиётлари босиқ, вазмин. У ижодий касбга тааллуқли инсонлиги эҳти- моли бор, чунки ижодий жараён учун му- лоҳаза муҳимдир.
Агар инсон чекиш чоғида кўзларини юмса, бу унинг чуқур ўй-хаёлларга берил-
124
ганидан, ўз фикри билан ўзи оворалиги- дан дарак беради. Яхшиси, унга саволлар билан халал бермаган маъқул.
Агар киши тутунни
ингичка қилиб пуфласа, бу
унинг дадиллиги, жўшқин феъл- атворли эканлиги белгиси бўлиши мумкин. У муҳим қарорлар
қабул қилишга одатланган, масъулият, жавобгарлик юки нималигини билади. Агар инсон сигарет тутунини равон, оҳиста, «ҳалқачалар» шаклида чиқарса, бу унинг дилгирликка, ғамгинликка ва ўйчанликка мойиллиги, табиатан эса юмшоқ, иккиланувчан ва журъатсизроқ эканидан дарак бериши мумкин.
125
45-қоида Дидсиз кийиниш – ажралиб туриш истагими ёки атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизликми?
Суҳбатдошингиз ташқи кўринишидаги озодалик нимадан ҳикоя қилади? Бу шундан далолатки, суҳбатдошингиз бошқа инсонлардан ажралиб туришда афзалликни хуш кўради ёки бу унинг атрофдаги инсонларга нисбатан яхши муносабатда эканлигини, уни қадрлашларини хоҳлашини билдиради.
Қайсидир маънода ташқи кўриниш ин- сон кайфиятининг акси ҳисобланади. Ташқи кўринишга қараб инсоннинг қандайлигини, у ўзига нисбатан қандай муносабатда экан- лигини аниқлаб олиш мумкин. Агар катта ёшли киши норасмий, ўсмирларга хос ус- лубдаги кийимларни хуш кўрса, бу унинг шахс сифатида шаклланмаганидан далолат беради. Бу атрофдагилар таъна-ҳужумла- ридан, эҳтимолий айблов ва танбеҳлардан ҳимояланиш услуби бўлиши ҳам мумкин: «Мен ҳали жуда ёшман, шунинг учун мени хатоларим учун айбламанглар». Доим ёш бола бўлиб қолиш истаги, кийиниш услуби- даги улғаймай қолиш хусусияти инсоннинг ўз қилмишларига мустақил жавоб беришга тайёр эмаслигидан дарак беради.
126
Агар инсон кўзга ташланувчан ва жим- жимадор кийинадиган бўлса, бу унинг бир тусдаги, бир қолипдаги инсонлар оммаси орасида ажралиб туришга интилишидан, ўзининг уринишларини муносиб баҳо- лашларини хоҳлашидан далолат беради. Эҳтимол, у лидерлик (раҳбарлик, пешқа- дамлик) ўрнини эгалламоқчидир. Бундай кийим ҳам атрофдагилардан ҳимоя сифа- тида хизмат қилиши мумкин, чунки бун- дай кийим ортида инсон ўзининг чинакам «Мен»ини яширади. Айниқса, инсоннинг шахсий белгилари, феъл-атвори у кутган- дек бўлиб чиқмаганда у ниқоб тақади, ўзи- нинг табиатидаги журъатсизлиги, содда- лиги ва камсуқумлигини ёрқин кийимлар билан бекитади. Баъзан бундай усул қўл келади ва журъатсиз, ўзига ишонмайдиган инсон етилган, у жуда кучли шахсга айла- нади.
Спортчиларга хос услуб – инсоннинг максимал осон ва оддий тарзда ўзига ишонган ва омадли кўриниш истаги. Бир тарафдан кийим инсонга ўзига ишонч бағишлайди, бошқа жиҳатдан кўп уриниш талаб қилмайди. Спорт кийими алоҳида эътибор талаб қилмайди, унда ҳар қандай одам ўзини енгил ва қулай ҳис қилади. Агар кийимларингиз орасида спортга хос кийим кўп бўлса, сиз ҳақингизда унча ижо- бий бўлмаган тасаввур уйғониши мумкин. Сиз ҳақингизда дангаса, ҳамма нарсани имкон қадар соддалаштиришни хоҳлай- диган инсон деб ўйлай бошлайдилар.
127
Классик услубдаги кийим – ҳаётда уч- райдиган ҳар қандай вазият учун қулай ва мос келаверадиган кийим тури. У ҳар қан- дай ҳолатга мувофиқ келади ва ҳеч қачон бировнинг ғашига тегмайди. Сиз аввалдан бошқалардан устун кўринишни истамай- сиз, ташқи кўринишингиз билан қийин ишни қилишга қодир эмаслигингизга урғу бериб, қурбингиз етмайдиган нарсага бошқалар эътиборини тортмайсиз. Сиз- га жиддий инсон сифатида муносабатда бўлишади, қандай кийинганингизга эмас, балки шахсий хусусиятларингизга қараб муомала қилишади. Сиз атрофдагиларни энг сўнгги урфда кийинтирилган дўкон қўғирчоғи эмас, балки чинакам шахс си- фатида қизиқтирасиз.
Агар сизнинг кийимингиз пала- партишликдан холи бўлмаса, бу урфдан қолмаслигингиз, сизнинг дунёқарашин- гиз ифодаси, лекин биринчи, навбатда, бу атрофдагиларга нисбатан ҳурматсизлик белгиси ҳисобланади. Агар сиз ўз ташқи кўринишингизга етарлича эътибор қарат- масангиз, айнан шу билан сиз ўзингизгача ўйлаб топилган ва ўрнатилган барча қоида ва анъаналарни бузишга интиласиз. Агар сипо кийинмасдан барчани ўзингизнинг ғайриоддийлигингиз билан ўзингизга жалб қилишни, бу билан атрофдагиларни лол қолдиришни кўзласангиз, бу баъзида бошқаларга нисбатан ўринсиз ва беадаб муносабат белгиси ҳисобланади. Унут- манг: кийинишдаги ғайриоддийлик фақат
128
сиз жамият орасида у ҳақида аниқ фикр шаклланган машҳур инсон бўлган тақди- рингиздагина кечиримли бўлади. Шоу- бизнес вакилларига ҳамма нарса мумкин. Мавжуд қоида ва анъаналарни бузиш уларнинг мажбуриятига киради, акс ҳолда уларга қизиқиш йўқолади. Шундай инсон- лар тоифасига кирган тақдирингизда эса, кўпчилик танимайдиган инсонлар қатна- шадиган, иш юзасидан учрашув ёки кечага ўрнатилган қоидаларга қарши кийиниш тақиқланади. Ўзингиз билан мулоқот қи- лиши мумкин бўлган барча инсонларни чўчитиб, кечани ёлғизликда ўтказишга та- ваккал қилмаганингиз маъқул.
Ўта синчковлик, ўта расмиятчилик би- лан кийиниш ҳам ярамайди. Агар сиз ҳаддан зиёд сипо кийинсангиз, устин- гизда бўйнингизгача тугмалари қадал- ган, «ёғ тушса ялагудек» расо костюмда бўлсангиз ҳам, атрофдагиларни чўчитиб қўйишингиз мумкин. Бу ҳам инсоннинг ўзига хосликдан маҳрумлигини билди- ради. Классик услубни танлар экансиз, ўз ички дунёингизни классик костюмин- гизда ифодалашдан қочманг: ўзига хос- лигингизни билдириб туриш учун соат, кўзойнак ёки бошқа замонавий аксессу- ар, ўзига хос пойабзалдан фойдалани- шингиз мумкин. Шунда сиз ҳақингизда таассурот уйғонади.
129
46-қоида Сирға, тўғнағич, узук – энг яхши маълумот берувчи аломатлар
Кўп ҳолларда биз инсонлар тақиб юрган тақинчоқларга эътибор бермаймиз ва бу билан катта хатога йўл қўямиз. Кийимга мос тақинчоқни тўғри танлай билиш фақатгина дид туйғусидан дарак бермайди. Тақинчоқлар ўзининг соҳиби ҳақида ҳикоя қилади. Муҳими – инсон ташқи кўринишига ёзиб қўйилган бу «ҳикоя»ни ўқий билиш.
Тақинчоқ танлар экан, инсон ўзининг индивидуаллиги, шахсиятини ифода- лайди. Кийим танлаш, кийим бичими ва ранги нафақат инсон ёқтирган нарсалари, балки урфга эргашиш даражасидан дарак берадиган бўлса, тақинчоқлар бироз бош- қача: улар индивидуал хусусиятлардан сўзлайди. Инсон доимо ўз феъл-атвори, индивидуаллиги, шахсиятига хос тақин- чоқ танлайди.
Маълумки, ҳар ким ўзига мос келади- ган тошли тақинчоқ тақишга ҳаракат қи- лади. Ҳар бир тош ўз хусусиятларига кўра фарқланиб туради ва инсоннинг бир қатор хусусиятлари тўпламига мувофиқ бўлади. Қуйида «тош – феъл-атвор» мувофиқлиги ҳақида бироз ҳикоя қиламиз.
130
Агар суҳбатдошингизнинг марварид қа- далган тақинчоқларга қизиқишини сезсан- гиз, билингки, бу унинг озодалик, назокат ва беғуборликка интилишидан дарак бера- ди. Бу, шунингдек, билим, яъни маърифат тоши ҳам ҳисобланиб, суҳбатдошингиз «яширин» ақлий салоҳиятга эга бўлиши ҳам мумкин. Агар суҳбатдошингиз кўк- сидаги зумрадли кулонга кўзингиз тушса, унга эътиборингизни жалб қилинг. Бу – садоқат тоши. Ривоятларга кўра, эр-хотин- дан бири бевафолик қилганда, у парчала- ниб кетади. Бу инсон ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзининг анъаналари ва қоидаларига содиқ қолади. Нақлга кўра, бу тош фақат соф виждонли инсонларга ёрдам беради, ёлғончи ва иккиюзламачи одамларга эса ўз режаларини амалга оширишда тўсқин- лик қилади. Агар суҳбатдошингиз кўксида лаъл (рубин) кўзли тўғнағичга кўзингиз тушса, бу тақинчоқ доим ҳам яхши фа- зилатлар белгиси эмаслигини унутманг. Лаъл ҳар қандай инсонга куч бағишлайди. Унга мурожаат қилган ҳар қандай инсон, одатда, ундан кўмак олади. Лекин эҳтиёт- корликни унутманг. Агар инсон кўнглида нохуш мақсадлар бўлса, у муваффақи- ятга эришиши мумкин. Аквамарин – се- вишганлар тоши. Агар суҳбатдошингизда ушбу тош қадалган тақинчоқ бўлса, унинг кўнгли забт этилгани эҳтимолдан холи эмас. Олмос тумор сифатида ҳам тақили- ши мумкин. Агар суҳбатдошингизда ушбу тош бўлса, демак, у атрофдагиларнинг ҳу-
131
жумидан ҳимояланишга мойил, уни хафа қилишларидан хавотирда юрадиган инсон бўлади. Агар инсон ёқут тошини афзал биладиганлар тоифасидан бўлса, бу унинг ўз соғлиғи ҳақида қайғурадиган инсонли- гининг аломати бўлиши мумкин. Бу сало- матлик ва хотиржамлик тоши ҳисобланади. Феруза – жуда фаол тош. Нақлга кўра, уни ўзига қаттиқ ишонган ва ғалаба йўлидан тоймайдиган инсонлар тақиб юришади.
Тақинчоқларнинг мўллиги суҳбатдошин гизнин г атрофдагилардан ажралиб туришни хоҳлашини билдиради. Бу инсоннинг яққол индивидуаллиги, бетакрор инсонлиги ёки тамоман аксинча, ўзига хос хусусиятлардан холилиги белгиси. Инсон тақинчоқларга бурканиб, ўзининг камчиликларини яширишга ҳаракат қилади. Агар инсонда умуман тақинчоқ бўлмаса, бу ҳам унинг индивидуал хусусиятлар борасида камбағаллиги, ўзига муносиб буюмни танлай олмаслиги ёки умуман ўзига эътибор бермайдиган инсонлигини билдириши мумкин.