13 - БОБ
41-қоида
Букчайиш – бадгумонлик аломати
Ушбу бўлимда ўзаро боғлиқликлар ҳақида сўз боради: тана ҳолати – инсон характери, тана ҳолати – инсон кайфияти. Гавдани тик тутиш нафақат оқсуяклик белгиси, балки етарлича ўзига ишонч ёки аксинча, букча- йиш – ўзига ишонч йўқлиги, ҳатто восвослик, ҳар нарсадан гумонсираш аломати эканлиги ҳақида фикр кенг тарқалган.
Гавдани рисоладагидек тутиш одати йиллар давомида шаклланади, бу нафақат болаликда тўғри шаклланган скелет, балки сизнинг ўзингизга, ўз кучингизга ишончин- гиз, олдингизга қўйган мақсадингизга эри- шишда қатъийлигингиз белгисидир. Тана- нинг букчайган ҳолати инсоннинг эркин эмаслиги, доимо ўзидан айб қидиришга мойиллиги, ўзига ишончнинг етишмасли- гидан далолат беради. Елкасини букчайти- рар экан, инсон дунёдан бекинишга, атроф муҳитдан паналанишга ҳаракат қилади. Бу тананинг ҳимоя ҳолатидир.
Гавдани рисоладагидек тутиш нафақат характернинг акси, балки бир дақиқалик кайфият, ўткинчи руҳий-ҳиссий тўлқин- ланиш ифодаси. Сезган бўлсангиз, инсон-
114
га кўнгилли хабар етказилганда, унинг елкалари ростланади, у борлиқ олдида ўзининг бор кўркини намойиш қилиш учун қаддини ғоз тутади. Агар инсонга но- хуш хабар етказсак, умуман бошқа ман- зарани кўрамиз: у шу заҳоти икки карра букчаяди ва бу билан кўнгилсизликлардан яширинишга ҳаракат қилади.
Агар инсон бироз букчайиб туриш ва юришга, бир елкасини баланд, иккин- чисини паст тутишга одатланган бўлса, бу унинг беқарорлигидан, эҳтимол, унда аниқ нуқтаи назар йўқлиги, иккиюзлама- чилиги, ёлғонга мойиллигидан дарак бе- риши мумкин. Майнавозчилик, ўзининг чинакам табиатини яшириб юриш ёки бетакрорлигини кўрсатиш истаги каби иллатлар унга хос бўлиши мумкин. Тана- нинг номутаносиблиги – суҳбатдошингиз- нинг унчалик самимий эмаслиги, ёлғон гапиришга ўрганиб қолганлиги далолати. Агар инсон кўкрагини олдинга бўрттириб олса, бу ҳаддан зиёд ўзига бино қўйганлик, ўзига қатъий ишонч ва калондимоғликни билдириши мумкин. Инсон гўё ўзининг қадр-қимматини кўз-кўз қилаётган бўла- ди. Агар гавданинг орқа қисми ортга бук- чайган бўлса ва юқори қисми олдинга ин- тилиб турса, бу инсоннинг синчковлиги, қизиқувчанлиги, ҳамма нарсадан биринчи бўлиб хабардор бўлишга интилишидан далолат беради.
115
42-қоида Ўз шахсий доирангизни берк тутинг
Инсонга қандай масофадан муомала қилиш қулайлигига қараб, унинг мақсади ҳар хил бўлиши мумкин. Агар инсон сиз билан узоқ масофадан гаплашаётган бўлса, бу унинг сиз билан муомала қилишга хуши йўқлигини билдиради. Агар жуда яқин келган тақдирда ҳам унда ғаразли ният борлиги эҳтимоли мавжуд.
Инсонлар орасидаги ўзаро алоқанинг бир неча доиралари мавжуд. Ўзаро алоқа- нинг узоқ доираси – 1 метрдан 70 санти- метргача. Алоқанинг яқин доираси – 70-50 сантиметр. 50 сантиметрдан кам масофа – интим (яъни, ўта яқин, ҳиссий) алоқа.
Агар инсон сиздан узоқ масофада ўзини етарлича қулай ҳис қилса, доим 70 санти- метрдан яқин келмайди ва бу масофани камайтиришга ҳар қанча ҳаракат қилсан- гиз ҳам, у сиздан узоқлашишга ёки суҳ- батни тўхтатишга ҳаракат қилади – у сиз билан ўзаро ишончли суҳбат масофасида эмас. Аниқроғи, унда сиз билан дўстона муносабатга киришишга хоҳиш йўқ. Эҳти- мол, сиз билан гаплашиш унга шунчаки хуш ёқмайди.
Агар инсон сиз томонга 70 дан 50 санти- метргача яқин келса, билингки, бу ўзаро
116
алоқанинг энг қулай доирасидир. Бу доира суҳбатдошларга, шахсий доирани бузма- ган ҳолда, бир-бирини яхши қабул қилиш- га имкон туғдиради. Бундай хатти-ҳаракат суҳбатдошингизнинг одоб-ахлоқ қоидаси ва меъёрларини билишидан, қолаверса, сиз- га муносабати ёмон эмаслигидан, сизнинг ёнингизда ўзини етарлича қулай ҳис қи- лишидан далолат беради. Гарчи бу инсон сизнинг ҳиссий ҳудудингизга киришга ва ўзининг шундай ҳудудига сизни киритиш- га шай бўлмаса ҳам, у хавфсиз масофада ту- ришни, рисоладагидек одоб-ахлоқ меъёрла- рига амал қилишни маъқул кўрмоқда.
Агар инсон сизнинг шахсий доирангизни бузишга ҳаракат қилса, огоҳ бўлинг – унинг
нияти холис бўлмаслиги мумкин. Албатта, агар бу инсон
сизнинг яқин дўстингиз ёки қариндошингиз бўлса, унинг ўзини тутишида ҳеч қандай ножўя хатти-ҳаракат йўқ. Биз доим ўзимизга яқин инсонларни қучоқ очиб қарши оламиз, уларнинг шахсий ҳудудига кирамиз, ўпиб, қучоқлаймиз.
Лекин инсон сизга унчалик таниш бўл- маса ва сизнинг шахсий доирангизни бу- зишга дарҳол ҳаракат қилса, бу хавотирли сигнал. Эҳтимол, у сизнинг ишончингиз- дан фойдаланиб, ҳийла ишлатмоқчидир.
117
Бундай ҳолларда кечиктирмай ҳаракат қилиш лозим. Агар сизга унча таниш бўл- маган инсон мулоқот жараёнида орала- рингиздаги масофани 50 сантиметрдан камайтиришга ҳаракат қилаётган бўлса, зинҳор бунга йўл қўйманг. Сабабини ту- шунтириб ўтирмасдан унинг олдидан ке- тинг ёки ораларингизда бирон тўсиқ пай- до қилишга интилингки, натижада сурбет суҳбатдошингиз сизга жуда яқин кела ол- масин. Масалан, панжара ортига ўтинг, эшикни бошқа тарафдан ёпинг ёки орала- рингизда рамзий тўсиқ вазифасини ўташи учун учинчи бир шахсдан фойдаланинг.
Суҳбатдошингиз ҳақидаги муҳим манба сифатида бошқа новербал сигнал ҳам мав- жуд – унинг макондаги жойлашиши. Бу новербал сигнал суҳбатдошнинг ният-мақ- садидан дарак беради. Суҳбат давомида энг кенг тарқалган ҳолат – қарама-қарши жой- лашиш. Агар суҳбатдошингиз бу вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилаётган бўлса, ён томонингизга ўтиб туриш ёки ўтиришга ҳаракат қилса, бундан чиқди, у сиз билан яқинроқ алоқа қилиш, сиз учун яқинроқ инсон бўлиш ниятида. Бироқ инсон вази- ятни ўзгартириб, сизнинг нигоҳингиздан четлашишга ҳаракат қилса, сиз эҳтиёт бўлинг. Суҳбатдошингиз атайлаб, уни на- зорат қила олмаслигингиз, унинг ғайри- ихтиёрий реакцияларини кузата олмай қолишингиз учун сизнинг ён тарафингиз- га ўтиб олаётган бўлиши мумкин.
118
Суҳбатдошингиз вазиятни ўзгартири- шида яна бир маъно бор. Айтайлик, суҳ- бат давомида қалтис вазият юзага келди, келишмовчилик пайдо бўлди, бу вазият- дан қутулиш мақсадида, сизлар тўсиқнинг икки тарафида жойлашганингиз – бир-би- рингизга қарама-қарши ўтиришингиз ёки туришингизда намоён бўлаётган та- рафларнинг сезиларли қарама-қарши- лигини бартараф қилиш учун суҳбатдо- шингиз атайин ёнингизга ўтиб ўтириши мумкин. Ёнингиздан жой олиб, инсон ке- лишмовчиликни йўқотишга интилади. Қолаверса, бу унинг муросага келишишга тайёрлиги ҳақидаги сигналдир.
119
43-қоида Одамларни фарқлашда кулгининг ўрни
Кулгининг кўплаб қиёфалари мавжуд. Инсон кулгисининг сабаблари асабий тарангликни тарқатиш, бирон кишининг ишончини қозониш, бирон кишига ёқиш, қўрқувни енгиш учун кабилардир. Бундай хилма-хилликни фаҳмлаб олиш учун ҳар бир кулги турининг хусусиятларини билиш лозим бўлади. Келинг, инсон кулгиси нималарни билдиришини таҳлил қилайлик.
Кулги табассум сингари ёрқин, очиқ ёки вазмин, ёпиқ бўлиши мумкин. Ҳар бир турнинг ўзига хос хусусиятлари мав- жуд. Очиқ кулгида тишлар кўриниб ту- ради. Агар суҳбатдошингиз қаршингизда юқорида тасвирлангандек кулса, хурсанд бўлишингиз мумкин, сиз дилтортар ин- сон экансиз, сиз билан мулоқот қилиш суҳбатдошингиз учун ҳар жиҳатдан қулай ва ёқимли. У сизга ихлос қўймоқда, сизга нисбатан ўзаро ишончли муносабат кай- фиятида.
Агар суҳбатдошингиз қаршингизда ёпиқ кулги билан кулаётган бўлса, босиқ- лик билан оғзини очмасликка ҳаракат қилиб, қаҳқаҳадан ўзини тияётган бўл- са, қолаверса, нафас ҳавоси бурун орқали йўналаётган бўлса, ёқимсизроқ туюлади-
120
ган бурун кулгиси эффекти ҳосил бўлаётган бўлса, бу суҳбатдош инсонга сизнинг жамо- ангизда ноқулай бўлаётгани, у ўзини очиқ намоён қилишга, ўз ҳис-туйғуларини кўр- сатишга тайёр эмаслигидан далолат. Балки сизлар бир-бирингизни етарлича яхши бил- массиз. Эҳтимол, сизда шунчаки, атрофда- гиларнинг ишончини қозониш қобилияти ёки кўникмаси мавжуд эмасдир.
Агар инсон ўз кулгисини тийишга ҳа- ракат қилаётган бўлса, у сиз билан алоқа- га киришиш ниятида эмас. Балки бу суҳ- батдошингиз табиатан ёпиқ феъл-атворли инсондир, атрофдагиларга ўз ҳис-туйғу- ларини ишонишга одатланмагандир, ўзи- нинг ички сирларини кўрсатишни хоҳла- маётгандир.
Агар инсон кулгиси қиқирлаб ёки ҳин- гиллаб кулишни эслатаётган бўлса, бу шундан далолатки, кулги соҳиби ёпиқ ёки ёлғончи, ясама феъл-атворли инсон бўли- ши мумкин. У ҳеч қачон, ёлғон гапириш зарур бўлмаган тақдирда ҳам, сизга бутун ҳақиқатни айтмайди.
Агар инсон, мавзу унга кулгилими-йўқ- ми, тинмай кулаётган бўлса, ўзини қувноқ ва яхши кайфиятда қилиб кўрсатишга ҳаракат қилса, унинг кулгиси ўзининг комплекс1ларини енгишга ёрдамлашувчи ниқоб бўлиши мумкин. Бундай инсонлар кўпинча камсуқум ва тортинчоқ бўлади-
1 Бу ўринда: ўз камчилик ва қусурларидан қат- тиқ уялиш (бу камчиликлар ҳақиқий ёки хаёлий бўлиши мумкин); норасолик комплекси.
121
лар. Кулги – ўзига хос ҳимоя усули. Агар инсон ҳамма нарсага кулаверса, киноя қи- лаверса, бу фақат хушчақчақ феъл-атвор белгиси эмас, балки ўз камчиликларини, ғазабини, ҳасадини, салбий ҳис-туйғулари- ни яшириш истаги бўлиши ҳам мумкин.
Агар инсон кўкрак қафаси билан, шовқинсиз кулаётган бўлса (масалан, мультфильмлардаги ёвузлар каби), бу устунлик белгиси. Бу ҳолда инсонда нохуш ният-мақсадлар ҳам бўлиши мумкин. Бун- дай кулги ҳатто одамни қўрқитади. Лекин бу инсон бошқа иложини топа олмагани- дан, сизни кулгиси билан қўрқитмоқчи бўлаётгани кўпроқ эҳтимолга яқин. У сиз учун хавфли эмас.
Агар инсон умуман кулгили бўлма- ган нарсага ҳам ўринсиз кулаётган бўлса, бу қаршингиздаги инсон ҳис-туйғуга тез берилувчан, асабийликка мойиллиги- нинг белгисидир. Бу инсоннинг асаблари таранглашиб турган, унинг ичини ит тир- наётган бўлиши мумкин, у эса кулги орқа- ли асаблари чигилини ёзмоқда. Бундай асабий, кескин, қаҳқаҳага ўхшаш кулги соҳиби билан эҳтиёткорона муомала қи- лиш керак. Сал ўринсиз ҳазил қилиб ёки нохушроқ гап айтиб қўйсангиз, у чидай олмай, заҳрини сизга сочиши мумкин: қаҳқаҳали кулги жазавага айланади.