38-қоида
Омма орасида муваффақиятли чиқиш қилиш
Катта аудиторияда чиқиш қилиш, яъни нутқ сўзлаш – жуда масъулият- ли иш. Бундай қийин вазифани бажа- ришда муваффақиятга эришиш учун нафақат ўз нутқингизни яхши тай- ёрлашингиз, балки қандай новербал белгилардан фойдаланишингиз устида ҳам ўйлаб олишингиз керак.
Омма олдида чиқиш қилишга тайёргар- лик кўришда асосий қоидани унутмаслик лозим – ҳеч қайси хусусиятингиз бировнинг ғашини келтирмаслиги, жаҳлини чиқармас- лиги керак. Чиқиш учун кийим танлашда классик услубни танлаш мақсадга мувофиқ. Ранг-баранг, кўзни қамаштирувчи кийим- лардан кўра оқ-қора кийим афзалроқ бўлиб, бир тарафдан, ёрқин ва кўзга ташланувчан бўлса, бошқа жиҳатдан, кўзни зўриқтирмай- ди. Либосингиз бачкана, жимжимадор, ҳам- мани лол қолдирадиган бўлмаслиги керак. Кийимингиз муҳит ичида сезилиб туради- ган даражада сизни ажратиб, атрофдагилар эътиборини тортадиган бўлаверсин. Кий- ган либосингиз ўта ғайриоддий, ҳамманинг диққатини тортадиган бўлмаслиги мақсадга мувофиқ, акс ҳолда бутун чиқишингиз да- вомида йиғилган кишилар сизнинг кост- юмингизни томоша қилиш билан овора бў- либ, сўзлаётган нутқингизни назардан четда қолдиришлари мумкин.
105
Ўз чиқишингиз учун қулай жой танланг. Албатта, бу ташкиллаштирилган тадбир бўлса, бу ишни ташкилотчилар зиммаси- га олади. Лекин агар ушбу ташкиллашти- рилган тадбир тайёргарликсиз уюшти- рилган митинг ёки йиғилиш бўлса, сиз қаерда туришингиз ҳақида қайғуриб қўй- ганингиз маъқул. Шундай жой топингки, ҳамма нуқталардан туриб сизни кўриш мумкин бўлсин. Бирон тепароқ жой бўл- са яна яхши. Атрофдагилар сизнинг бир қадар устунлигингизни ҳис қилиши учун сиз уларнинг барчасидан том маънода бир поғона баланд бўлишингиз даркор. Сиз йиғилганларга таъсир қилишнинг барча новербал воситаларидан бемалол фойда- лана олишингиз учун сизни ҳар тарафдан кўриб туриш мумкин бўлсин.
Эътиборни тортиш илмини ўрганинг. Қандай қилиб дейсизми? Авваламбор но- вербал воситалардан фойдаланган ҳолда, албатта. Сизнинг имо-ишораларингиз кат- та саҳнадаги актёрнинг имо-ишораларини эслатиб туриши лозим. Оммавий тадбир- ларда, одатда, қуйидаги имо-ишоралар- дан фойдаланилади.
Сиз қучоқ очаётган инсон каби қўл- ларингизни кенг ёзишингиз мумкин. Бу имо-ишоранинг рамзий маъноси бор: «Мен сизларнинг ҳомийингизман. Агар сизларнинг қандайдир муаммоингиз бўл- са, мен уни ҳал қиламан». Йиғилганлар эътиборини жамлаш учун қўлингизни те- пага кўтаринг ва жимлик юзага келгунига
106

қадар туширманг. Бу имо-ишора қуйида- ги маънони билдиради: «Жим бўлинглар! Мен гапирмоқчиман». Бу имо-ишора жуда таъсирчан ва тушунарли бўлиб, ундан на- фақат чиқишнинг аввалида, балки ўрта- сида ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, йиғилганларнинг фикри чалғий бошлага- нини сезган пайтингизда. Сиз ишлатаётган ҳар қандай имо-ишора кўзга ташланувчан, таъсирли ва кучли бўлиши даркор. Май- да-чуйда имо-ишоралар оммавий йиғи- лишдаги чиқишда кўримсиз туюлади, уларни ҳеч ким илғамайди. Масалан, сиз қўл билан саноқ ишораларини қўллаётган бўлсангиз, қўлингизни юзингиз баландли- гида кўтаришингиз, бармоқларингиз ора- сини кенг очиб, иккинчи қўлингиз билан ўқталган каби уларни сезиларли тарзда букишингиз керак.
Овоз пардангизнинг имкониятлари- дан фойдаланинг. Кўпчилик фикрига кўра, катта аудитория учун баланд овозда нутқ сўзлаш лозим. Аслида эса, ҳар доим ҳам овозни кўтариб гапириш керак эмас, акс ҳолда тез чарчаб қоласиз. Фақатгина аниқ-лўнда гапиринг ва сўзларингиз тушу- нарли бўлиши учун танаффуслар қилинг. Баъзи ҳолларда паст овозда пичирлаб га- пиришингиз мумкин. Тинглаётганлар қан- дайдир муҳим нарса ҳақида сўз боряпти шекилли, қандайдир сир ҳақида гап кет- япти, деган гумонга бориб, диққат билан қулоқ солади.
107

39-қоида Гуруҳ орасида қандай қилиб эътиборни тортиш мумкин?
Гуруҳ ичида эътиборни тортиш катта аудиторияда эътибор тортишга нисбатан қийинроқ. Биринчидан, аудиторияни жалб қилган чоғингизда оммани ўзингизга қаратасиз, гуруҳ эътиборини тортиш чоғида эса, сиз ўзининг нуқтаи назарига, ўз фикрига эга турли индивидлар эътиборини ўзингизга қаратишингиз лозим бўлади.
Гуруҳ орасида эътиборни тортиш учун сиз катта аудитория эътиборини тор- тишда қўлланиладиган, махсус, яккахон хонандаларга хос имо-ишораларни қўл- лашингиз даркор. Унча катта бўлмаган гуруҳда мулоқот қилар чоғингизда одам- лар ишончига кириш учун бақириб гапир- манг, қичқирманг, қўлларингизни ҳадеб силкитманг. Юқорида жамоа орасида нутқ сўзлаётган киши хатти-ҳаракатларини ак- тёр хатти-ҳаракатларига қиёслаган эдик, гуруҳ орасида чиқиш қилиш актёрнинг кичик саҳнада, реал ҳаётга яқин чиқишига монанд келади.
Агар сиз гуруҳ аъзолари учун бирон муҳим маълумот айтмоқчи бўлсангиз, даставвал гуруҳни шундай ташкиллашти-
108

ришингиз лозим бўладики, натижада сиз- ни ҳамма эшитиши ва кўриши мумкин бўлсин. Агар гуруҳ тарқоқ ҳолатда бўлса, барчани бир доира атрофига ёки бир стол- га тўплаш ҳақида ўйланг. Шундай қил- сангиз, ўз атрофингизда ўзига хос бирлик юзага келтирган бўласиз.
Катта аудитория олдида нутқ сўзлага- нингизда, албатта, барча тўпланганлар- ни кўздан кечириб чиқа олмайсиз, лекин агар қаршингизда кичикроқ гуруҳ бўлса, ҳар бир иштирокчига алоҳида эътибо- рингизни қаратиб, навбат билан мулоқот- га киришишингиз мумкин бўлади. Ҳеч ким эътиборингиздан четда қолиб, ўзини ажралиб қолгандек ҳис қилмаслиги учун дам у иштирокчи, дам бу иштирокчига назар ташланг. Кўз орқали контакт қилиш сизга ҳар бир инсонни ҳис қилиш, сизнинг сўзларингизга бўлган реакцияни сезиб ту- риш имконини беради. Агар нигоҳингиз- ни у одамдан бунисига ўтказиб турсангиз, бутун гуруҳ сизнинг назоратингиз остида бўлади. Бундан ташқари, гуруҳнинг ҳар бир аъзоси айнан у учун гапираётганин- гизни дилдан ҳис қилади.
109

VI БОБ
ЖИМ ТУРГАН ИНСОН ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛИБ ОЛИШ МУМКИН?
40-қоида Феъл-атвор қадам ташлашда яширин
Қадам ташлаш – бу тананинг физиономия1- сидир, деган эди Бальзак2. Одамнинг қадам ташлашига қараб нафақат унинг жинси ва ёшини, балки кайфияти, феъл-атвори, қайси ижтимоий қатламга мансублигини ҳам билиб олишингиз мумкин. Қадам ташлаш маъноларини қандай англаб олиш мумкин?
Энг оддий қадамдан бошлаймиз – ўзига ишонган инсоннинг оёқ олиши. Агар ин- сон расо, бир маромда, тик, илдам қадам ташласа, бу ушбу инсоннинг ўзига ишон- чидан дарак беради. Агар инсон оёғини судраб, шап-шап қилиб қадам босса, унинг қўллари бир маромда силкинмаса, гўё қатл қилингани кетаётган маҳкумдек ёки бўйнига юк осилгандек бошини эгиб юрса, бу ушбу инсоннинг руҳан зўриққани, хаё-
1 юз, чеҳра; қиёфа, кўриниш 2 машҳур француз ёзувчиси
110

ли тарқоқлиги, чуқур ғамга ботганидан далолат. Эҳтимолки, бу инсон инқироз ҳолатида юрибди ёки у жудаям кўнгилсиз учрашув олдида турибди. Шунинг учун, агар сиз билан учрашишга келаётган ин- сон оёқларини судраб босаётган бўлса, бу унинг сиз билан кўришишга хоҳиш-истаги йўқлиги, нафақат зарурият юзасидан сиз билан учрашаётганини пайқаб олишингиз мумкин.
Сакраган каби қадам ташлаш (худди оёқлар тагига пружина ўрнатилгандай) икки хил маънога эга. Биринчиси: бундай қадам ташлашнинг том маъноси – бахт- ли, ҳеч қандай ташвишсиз кайфият, инсон ҳаётида қувончли воқеалар юз бермоқда, у ҳаётдан мамнун ва хушчақчақ, хурсанд, ижобий кайфиятда. Иккинчи маъно бироз яширин: инсон атайлаб ўзини хурсанд ва беташвиш кўрсатмоқчи, аслида эса унинг кўнгли вайрон, руҳан сиқилмоқда. Сохта қувончни аниқлаш жуда осон, инсоннинг мимикаси ва имо-ишораларига эътибор қаратиш кифоя.
Агар инсон тиззаларини букиб, оёқла- рини ярим эгиб қадам босса, бу унинг катта ёши билан боғлиқ оёқ бўғимидаги оғриқларидан далолат. Агар бундай қа- дамлар соҳиби ёш бўлса, бу унинг ўзига ишончи камлиги, одамовилиги, бадгумон феъл-атворининг белгиси бўлади.
Агар инсон оёқларини икки тарафга кериб, қўлларини чўнтагига тиқиб ёки бе- лининг икки тарафига тираб юрса, яъни
111

унинг тана ҳолати «Ф» ҳарфини эслатса, бу ҳолат ана шу инсоннинг ҳаддан зиёд ўзига қаттиқ ишониши ёки беғам-бепарволиги нишонаси, ҳеч нарса билан машғул эмас- лиги, доимий равишда бекорчилиги ало- матидир. Унинг бундай оёқ олишининг сабаби шундаки, у ҳеч қаерга шошмаяпти, ҳеч қандай мажбуриятлар уни ташвишга солмаяпти.
Эҳтиёткор одам кўпинча юриш пайтида дастлаб оёғининг товон қисмини босади ва аста- секин оёқ учига оғирлигини ташлайди. Унинг оёғи таг қисмини бирданига босганини ҳеч кўрмайсиз. У ҳамма нарсада эҳтиёткорликни унутмайди, жумладан қадам ташлашда ҳам. Зеро, «эҳтиёт бўлиб қадам бос» ибораси бекорга айтилма ган.
Агар инсон юрган пайтида оёқлари билан қаттиқ тапиллатиб юрса, бу унинг атрофдагилар эътиборини ўзига тортиш- ни қаттиқ хоҳлаётганидан дарак беради. У ўзини жуда муҳим инсон сифатида ҳис қилади ва ўзининг одамлар орасида ҳозир бўлишини ҳам баралла маълум қилгиси келади.
Аёлларнинг қадам босиши эса алоҳида масала. Аёл киши қандай ҳаракатланаётга- нига қараб туриб, унинг мақсади, ҳаётдаги
112

ўзи учун белгилаб олган дастуриламалини аниқлаш мумкин. Агар аёл киши секин қа- дам ташласа, қадамлари майда-майда, ён- бошини оҳиста силкитиб юраётган бўлса, демак, у айни вақтда қарама-қарши жинс вакиллари орасидан ўзига ҳамроҳ қидир- моқда, унинг мақсади – атрофдаги эрка- кларнинг эътиборини тортиш.
Агар аёл киши ўзига қатъий ишонч би- лан, пошналарини тақиллатиб, ёнбош- ларини қаттиқ силкитиб юрадиган бўл- са, бу унинг иш юзасидан мулоқотга шай кайфиятда эканлигини билдиради. Бу аёл қатъиятли, ишбилармон бўлиб, ўзининг ҳаётий дастуриламалларидан воз кечи- ши эҳтимолдан жуда узоқ. Аёл киши бир оёғидан иккинчисига оғирлигини ташлаб, маймоқланиб қадам ташласа, демак, у аёл- ларнинг муҳим қуроли – қадам ташлаш маҳоратидан фойдаланишни ўрганмаган. Бундай аёл уй-хўжалик юмушлари билан шуғулланишга одатланган. Унинг тақдир қисмати – уй-рўзғор, оила. У кўп фарзанд- ли она бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.
Агар аёл киши пилдираб юришга одатланган, шахдам, шиддат билан қа- дам ташлайдиган, юрган пайтда қўллари силкиниб турадиган, ёнбоши деярли сил- кинмайдиган бўлса, бу унинг эмин-эр- кинликка ўрганганидан далолат. Ўз қадам ташлаши билан у эркак кишига тақлид қилади, уни кучли жинс вакилларининг эътибори қизиқтирмайди.