30-қоида
«Тил оҳанги – дил оҳанги»
Инсоннинг сўзлашига диққат билан қулоқ солиб, унга сиз ёқиш- ёқмаслигингизни осон аниқлаш мумкин. Инсоннинг бировга бўлган асл муносабатини кўп ҳолларда овози ошкор қилади.
Аёлларда овоз ёрдамида ўз майлини ифодалашнинг ўзига хос меъёрлари шакл- ланган. Агар бирор эркак унга ёқса, аёл ўзининг табиий, одатий овозини ўзгарти- ради, пастроқ овозда, баъзан эса, титроқ овоз билан сўзлайди. Бу аёлнинг эркакка бўлган жинсий қизиқишининг белгиси- дир. Унинг товуш мароми эркак нутқдаги маълумотларни илғаб оларли даражада оҳиста, бундан ташқари, бу қарама-қар- ши жинсга йўллаётган сигнал, ўзига хос сўзлар орқали гипноз: «Эътибор беринг, мен қандай чиройлиман». Кўп ҳолларда аёл товушида қўшиқ куйлагандай оҳанг пайдо бўлади, эшитган одамга у чиндан хиргойи қилгандай туюлади. Агар аёл эр- какка нисбатан ўзининг чин муносабатини ифодалашга ийманса, у рад қилинишдан қўрқади. Бу ҳолда унинг товушида бошқа- ча оҳанг пайдо бўлади: товуши титроқ чиқиши мумкин, сўзлаш мароми жуда тезлашади, суҳбат жараёнида уни томоқ бўғилиши безовта қилиши мумкин. Бу каби ҳолатлар, шубҳасиз, қаттиқ ҳаяжон- дан далолат беради. Бунинг устига аёл ўз
85
овозини (яширинча) назорат қилишга ҳа- ракат қилиши мумкин.
Эркаклар аёл кўнглини забт этишга бўлган ўз хоҳишини бироз бошқача ифо- далайдилар. Эриш туюлсада, эркак овози ўз ёқтирган аёли билан суҳбатда нар жо- ниворнинг мода жонивор учун курашдаги наърасига ўхшаб кетади. Эркак кишида табиий инстинктлар уйғонади, бу унинг овозида акс этади. У ўзига хос хитоб қила- ди: «Бу менинг ўлжам». Барча рақиблар билан у кескин, ҳатто қўпол муносабатга киришади. Кўнгил қўйган аёли билан суҳ- батда эса, унинг товушини қўшиқ оҳанги- га таққослашимиз мумкин. У ўз овозининг барча ёрқин имкониятларидан фойдала- нади, ўзининг бор кўркини намойиш қи- лади. Унинг товуши майинлашади, юм- шоқлашади, мулойимлашади, ёқимли ва хушоҳанг, ажойиб куй сингари жаранг- лайди.
86

31-қоида
«Муштумзўр»нинг иродаси
Новербал сигналларга қараб инсоннинг агрессив кайфиятини аниқлаш жуда муҳим. Агрессия1 деганда нафақат тўғридан-тўғри куч ишлатишни, балки салбий муносабатни, қаршилик қилишга ҳозирликни тушунамиз.
Агрессиянинг асосий ишораси – тугил- ган мушт. Ушбу ишора агрессиянинг турли босқичларини ифодалаши мумкин. Агар суҳбатдошингизнинг иккала қўллари ҳам кийим чоки бўйлаб тугилган бўлса, бу ин- сонда салбий кайфият ортиб бораётгани, у яккама-якка курашга чоғланаётгани белги- сидир. Агар муштлар аста кўтарилиб, кўкрак қисмига етса, бу хатарли омилдир. Инсон муштлашиш ҳолатини қабул қилди, зарба беришга тайёрланди, энди унинг агрессияси очиқ кўринишга ўтишига саноқли сония- лар қолди. Агар суҳбатдошингиз муштлари «қичиша бошласа» – у мушт қилиб тугилган бир қўлини бошқа қўли бармоқлари билан қашлаётган бўлса, бу ҳолатда ҳам у сизга нисбатан салбий муносабатга киришган.
Агар суҳбатдошингиз қўллари билан ўз елкасини ушлаб турган бўлса – бу унинг ўз жаҳлини босиб турганидан далолат. Яъни, инсон ҳамла қилишга тайёр, лекин ўзини тутиб туришга ҳаракат қилмоқда. Агар у
1 агрессия – тажовузкорлик, тажовуз
87

билан яккама-якка жангга киришиш ния- тингиз бўлмаса, бундай аломатни кўрга- нингизда сўзлашув тактикангизни ўзгарти- ришингиз, мавзуни буриб юборишингиз, товуш оҳангизни юмшатишингиз лозим.
Сизга нисбатан агрессив кайфиятдаги инсонга хос ишора – қўлларини орқасига қилиб олиш. Бундай ишора хатарли, чун- ки қўллар суҳбатдошга кўринмайди. Агар инсон қўлларини орқасига қилиб оладиган бўлса, у сиздан бирор нарсани яшираётган- дай тасаввур уйғонади, эҳтимол, бу нарса олдиндаги олишув учун мўлжалланган қу- ролдир. Қурол бўлмаган тақдирда ҳам, бу ишора ўз-ўзидан жуда хатарли ва инсонда бехосият мақсад борлигини билдиради.
Суҳбатдошингизнинг агрессив кайфия- тини тарқатиш учун қуйидаги новербал воситалардан фойдаланишингиз мумкин. Биринчидан, ораларингиздаги масофани қисқартиришга ҳаракат қилинг, сезги омили билан таъсир кўрсатинг – суҳбатдошингизга қўл теккизинг. Ёдда тутингки, сизнинг барча ҳаракатларингиз жуда секин, оҳиста бўлсин, акс ҳолда у ҳаракатингизни сизнинг ҳужумин- гиз сифатида қабул қилиши мумкин. Шуни ҳам унутмангки, агар у «шубҳасиз» агрессив кайфиятда бўлса, яъни сизнинг хатти-ҳара- катларингиздан қатъи назар, аввалдан мушт- лашишни режалаштириб қўйган бўлса, ҳеч қандай восита сизга ёрдам бера олмайди. Сиз суҳбатни тўхтатиш ва хавфсиз жойга ке- тиш ҳақида ўйлашингиз керак. Шундай қил- сангиз, у ўз жаҳлини сизга эмас, балки бошқа бир кимсага сочиши ҳам мумкин.
88

32-қоида Жанговар ҳолат
Агрессив кайфиятдаги инсоннинг тана ҳолати,
гавда ҳолати ва қадам ташлаши ҳам бошқача бўлади. Бундай новербал аломатлар жанговар инсоннинг жанговар, тажовузкор кайфиятини сизга фош қилиб қўйиши мумкин. Сизнинг вазифангиз – уларни бехато англаб олиш.
Инсоннинг тажовузкор кайфиятидан унинг жанговар тана ҳолати далолат бериб туради: инсон ўзини дадил ҳис қилиш, ўзига ишончни сақлаш, оёқлари остида таянч борлигини ҳис қилиб туриш учун оёқларини кенг очган ҳолатда туради. Унинг гавдаси олд тарафга бироз йўналган бўлади. Одатда, у, сиз аввал ҳужум қили- шингиз эҳтимолига қарши, ўз танасининг айрим қисмларини беркитишга ҳаракат қилади. Бундай тана қисмлари – инсон- нинг энг нозик жойлари. Эркаклар учун бундай жойлар: оёқлар ораси, бурун, жағ. Аёлларда эса (гарчи аёллар орасида агрес- сияни бундай ёрқин намоён қилиш омма- лашмаган бўлсада, баъзида учраб туради): кўкрак қисми ва юз.
Тажовузкор қадам ташлаш яққол сези- лади: инсон катта-катта қадам ташлайди, баъзан ўз мақсадига тезроқ етиб олиш учун сакрагандек бўлиб юради, шу билан
89

бирга, қўлларини тез-тез силкитади, баъ- зан қадам ташлаш югуришга айланиб ке- тиши мумкин. Бу унинг ҳаяжони жуда ку- чайганидан далолат беради.
Агар суҳбатдошингизни ёвуз ниятларда шубҳа қилсангиз, унинг гавда ҳолатига аҳамият беринг. Агар шубҳаларингиз тўғри чиқса, суҳбатдошингиз қаддини рост тутмаган ҳолда бўлади. У кўкрагини кериб, бошини елкалари орасига бироз суқиб олади, ўзи эса гўё ерга маҳкамлаб ўрнатилгандай, танаси гўё ихчамлашиб қолгандай бўлади, шу вазиятда унга зарба бериш қулай. Агар сиз ўтирган бўлсангиз, суҳбатдошингиз бўйнини чўзиб, елкаларини орқага ташлаши мумкин. Айни пайтда боши шундай энгашган бўладики, унинг пешонаси, яъни бошнинг энг қаттиқ қисми сизнинг зарбангизни қабул қилиш учун сиз томонга йўналган бўлади.
90

33-қоида Йиртқич нигоҳи
Агар инсон салбий ҳис- туйғуларини яширишга ҳаракат қилса, мимикасига қараб уларни аниқлаб олиш қийин эмас. Мимика инсоннинг ҳиссий кайфиятини яққол акс эттиради. Суҳбатдошингиз агрессив кайфиятдалигини қандай аниқлаш мумкин?
Агрессия – организмнинг ўзига хос ҳи- моя реакцияси. Инсон сизга бирон масала- да қаттиқ ён бераётганини англаган пайт- да, агрессияни намоён қила бошлайди. Бу жаҳл, нафрат ёки ҳасадни келтириб чиқа- риши мумкин. Эҳтимол, суҳбатдошингиз сизга нисбатан нотиқлик санъатида кучсиз- роқ бўлиши, ишонтириш қобилиятига эга бўлмаслиги, ўзининг ақлий заифлигини тушуниши мумкин, шунинг учун бошқа асослардан маҳрум бўлиб, унда сизни ўз қў- лидан келадиган усул билан, яъни куч ишла- тиш билан енгиш истаги пайдо бўлади.
Агрессия мимикаси жуда фаол бўлиб, бу қаншар қошлар чимирилишида, бурун те- шикларининг кенгайишида, юз суяклари (яноқлар) ўйнаб туришида, баъзан тишла- рининг ғижирлашида, лабларнинг қаттиқ қисилишида кўринади. Ушбу мимик бел- гилар суҳбатдошингизнинг жуда агрессив кайфиятда эканлигидан далолатдир. Доим ҳам ушбу мимик сигналларнинг ҳаммаси
91

бир пайтда инсон юзида ифодаланавер- майди, кўп ҳолларда бир ёки икки аломат- лар зоҳир бўлади. Агар суҳбатдошингиз юзида ушбу санаб ўтилган сигналлардан камида бирини сезсангиз, огоҳ бўлинг – айни дамда унинг авзойи бузуқ.
Унинг нигоҳига алоҳида эътибор қаратинг. Агрессив кайфиятдаги инсон нигоҳи рақибини бурдалаб ташлашга тайёрлигидан дарак бериб туради. Бу нигоҳ жуда хунук, тешиб юборгудай бўлади, гўё йиртқич ўз ўлжасига ташланишга тайёрланиб тургандай.
92

34-қоида Даҳанаки жанг
Инсоннинг агрессив кайфиятини у сиз билан қандай сўзлашаётганидан ҳам билиб олса бўлади. Агар сўзлар гўё зарбадай жарангласа: товушлар кескин ва ўткир бўлса, улар орасида узун танаффуслар бўлади. Сиз билан суҳбатга киришишга хоҳиш йўқлиги
ҳам яширин агрессиядан дарак бериши мумкин.
Агар инсон агрессив кайфиятда бўлса, одатда, у овозини баландлатади. Буни у ўзи учун фойдали ҳаракатга сизни ундаш ёки сизни қўрқитиб қўйиш учун ғайриихти- ёрий равишда бажаради. Баъзи ҳолларда эса, суҳбатдошингизнинг сўзлар ёрдамида далиллаш маҳорати йўқ бўлиб, шунинг учун ўз нуқтаи назарини бошқа усулда ту- шунтиришга ҳаракат қилаётган бўлиши, яъни сўз кучига эмас, ўз товуш баландли- гидан фойдаланаётган бўлиши мумкин.
У ўз нуқтаи назарини «равон» қилиб, секин маромда тушунтиришга ҳаракат қилади. Лекин, одатда, буни уддалолмай- ди. Аслида эса, у сизнинг ғашингизга те- гиб, «таҳдид қилиш»га ҳаракат қилмоқда: «Гапимни тушунмаяпсанми? Нима, мен тушунтиролмаяпманми?» Ўзини бундай тутиш ортида суҳбатдошини қўрқитиш,
93

яккама-якка олишувда устунликка эри- шиш турибди. У суҳбат давомида илтифот- сиз, камситувчи ва заҳарханда оҳангларни ишлатиши, иржайиб, устингиздан кулган- дай муомала қилиб, жанжал қўзғашга ҳа- ракат қилади.
Агрессив кайфиятда инсон учун овоз тембрини пасайтириш, қуйи товуш
даражалари (тоналликлар)дан, паст оҳангдан фойдаланиб, баъзида эса хириллаб гапириш ҳам хос бўлади. Овозни бундай ўзгартириб гапириш ортида ҳам суҳбатдошни қўрқитиш мақсади ётади.
Баъзан агрессия жанжалга айланиб ул- гурмайди ва инсон бақир-чақир ортига яширинади. Агрессияни жиловлаб тур- ган инсон қаттиқ ҳаяжонда бўлади. Агар сиз унга куч ишлатишга имкон бермаётган бўлсангиз ҳам, бу унинг ҳаяжонини асло камайтирмайди. Шу сабаб, у ҳали ҳам чига- лини ёзишга муҳтож бўлади. Кўп ҳолларда бундай чигал ёзиш бақириш шаклида юз беради. Бу ҳам агрессиядан чиқишнинг ўзи- га хос новербал шаклидир. Агар у бақириб юборса, сизга нисбатан куч ишлатиши эҳти- молдан йироқ. Унда шунчаки муштлашиш учун куч қолмаган. Бундай вазиятда яхшиси, унинг ғазаби сўнишини ва у тинчланишини кутиб туриш керак.
94

Сиз суҳбатдошингизнинг асаб таранг- лигини новербал сигналлар ёрдамида тарқатиб юборишингиз мумкин. Уни тинчлантириш, чигалини бўшатиш учун сиз ўз овоз кучингиздан фойдаланинг. Сиз секин, оҳиста, мулойим, гўё аллалагандай гапириб, унинг сергаклигини сўндири- шингиз лозим. Нима ҳақида гапиришнинг аҳамияти йўқ, масалан, ўз фикрингизда қаттиқ туриб олинг ва бу билан уни му- возанатдан чиқаринг, лекин новербал сиг- наллардан у қуйидаги сўзларни ўқисин: «Мендан қўрқма. Мен сенинг дўстингман. Тинчлан. Ташвиш чекма. Яхшиси, мен би- лан дўстлаш – бу фойдалироқ». Агар сиз ўз овозингиз имкониятларидан тўғри фой- даланишни билсангиз, агрессив кайфият- даги суҳбатдошингиз сизга бўйин эгади, шахтидан тушиб, попуги пасаяди, унинг агрессияси йўқолади ёки бошқа оқимга тушади.