IV БОБ
ЁҚИМЛИЛИК (ХУШРЎЙЛИК)НИНГ НОВЕРБАЛ СИГНАЛЛАРИ
27-қоида Нигоҳлардан ҳақиқатни қидиринг
Сиз бошқа инсонга ёқишингизни билиш учун унинг очиқ чеҳрасига боқинг. Агар бу чеҳралар чинданда очиқ бўлса, бу суҳбатдошингизни бемалол ихлосмандларингиз қаторига қўшишингиз мумкин. Ушбу бобда инсон нигоҳидан бошқа инсонга ёқиш-ёқмасликни қандай қилиб аниқлаш ҳақида сўз боради.
Майлни намоён қилишнинг очиқ ва ёпиқ шакллари мавжуд. Ёпиқ шакл сизга илиқликни ҳис қилиб алданиб қолишдан, ўзининг илиқ муносабатига тенг жавоб олишдан қўрққан инсон томонидан қўл- ланади. Лекин ўз қўрқувига қарамасдан, у сиз билан муносабатга киришади, сизнинг ёнингизда бўлишга ва сизга қарашга инти- лади. Жуда кўп ҳолларда, инсон ўз майли- ни яширган тақдирда, ёқтирган объектига яширинча, сездирмай қарайди. Нигоҳла- рингиз тасодифан тўқнаш келиб қолса, у шу заҳоти кўзларини олиб қочади.
76
Агар шахс сизни хуш кўришини яшир- маса, унинг нигоҳида қизиқиш, ҳурмат, са- вол назарини ўқиш мумкин: «Сен-чи, мен- га қандай муносабатдасан?» – дегандай. Бу пайтда унинг кўзлари катта очилган, қорачиқлари одатда катталашган бўлади. Унинг қарашлари адоват ва бошқа салбий ҳис-туйғулардан холи бўлади.
Мойил эркак ва аёлнинг нигоҳлари бир-биридан катта фарқ қилади. Аёллар топқирроқ, ижодкорроқ бўладилар. Айнан аёл жинси вакиллари «кўзлардан ўқ узиш» санъатига асос солганлар. Айнан аёл, одатда, «маъсума кўзлар ўйини»ни бошлаб беради ва бу ўйин авжига чиққан тақдирда, ишқий муносабатларга айланиб кетади. Аёллар ва эркаклар бир-бирига кўз орқали мойиллик сигналларини қай тарзда йўллашларини таҳлил қиламиз.
Мафтун эркак сигналлари. Аёл киши бўлсангиз, эркак кишининг нигоҳидан сиз унга ёқиш-ёқмаслигингизни билиш учун у қайси тарафга қараётганига эътибор қара- тинг. Эркак киши мафтунлигини намоён қилаётганда объектга бошдан-оёқ разм со- лади. Дастлаб, у сизнинг умумий мафтун- корлигингизни эътиборга олади, сўнгра
77

агар сиз хушбичим қомат эгаси бўлсангиз, нигоҳини пастроққа, кўкрак ва бел қисми- га туширади. Агар эркак сизга қизиқиш билдиришни бошласа, бу унинг кўз қора- чиқлари катталашиши ва кўз контактлари мароми тезлашишида намоён бўлади.
Мафтун аёл нигоҳлари. Қиз-аёллар бошқача қарайдилар. Улар учун кўз қири билан, зимдан қараш хос хусусият. Агар қиз-аёл нигоҳи кўнглини тортаётган шахс нигоҳи билан дуч келса, одатда, кўзларини олиб қочади ва юзига қизиллик югуради. Қиз-аёллар учун эркак кишига тик қараш уят ҳисобланганлиги учун, улар кўнглини тортган эркакни зимдан кузатишга ҳара- кат қиладилар. Эркаклардан фарқли ра- вишда, қиз-аёллар эҳтимолий ошиғига пастдан юқорига томон разм солади. Бун- дай йўналиш икки хил маънога эга. Бир жиҳатдан, у ўзига ёққан эркак кўзига қа- раш учун журъат тўплайди, бошқа тараф- дан, аёл киши учун нигоҳлар тўқнашиши энг ёқимли онлардир.
78

28-қоида
Майл имо-ишораларда яширин
Майл имо-ишоралари турли хил ва қизиқарли. Ҳар бир инсонда
ўзига ёққан инсоннинг эътиборини тортишга кўмаклашувчи ўзига хос имо-ишоралар тўплами бўлади.
Юқорида таъкидланганидек, эркак ва аёлларнинг мойиллик имо-ишоралари бир-биридан фарқланади. Шубҳасиз, аёл- ларнинг новербал сигналлари эркаклар- никига қараганда анчайин турфа хил ва қизиқарлироқ. Иккала жинс ҳам қўллай- диган баъзи универсал имо-ишоралар ҳам мавжуд бўлиб, аксинча, мойилликни яши- ришда қўлланади.
Мисол учун, агар инсон танлаган киши- сидан муносиб жавоб олишига шубҳалан- са, унинг имо-ишораларида эҳтиёткорлик зоҳир бўлади. Агар тасодифан ёки атайлаб инсон кўнглидаги инсон унга тегиб кетса, у шу заҳоти қўлини тортиб олади, худди қайноқ нарсага тегиб кетгандай. Бунинг ўз сабаблари бор: ўзининг мойиллигини ва мафтунлигини яширар экан, инсон ўзига ёққан инсон билан алоқага киришишдан, ўз инстинктлари устидан назоратни йўқо- тиб қўйишдан, кўнгил сирларини фош қи- либ қўйишдан қўрқади.
79

Эркаклар одатда ўз мойиллигини қуйи- даги тарзда ифодалайдилар: дастлаб, ўзига ёққан аёл эътиборини тортишга ҳаракат қи- лади, у бор жойда ўзини муносиб тутишни бошлайди, сочларини силаб текислайди, галстугини тўғрилайди, тугмасини қадаб олади, кўйлагини, ёқаларини, костюмини тартибга солади, чанг бўлмасада, устидан чанг ёки қазғоқларни қоқиб қўяди.
Эркак киши қуйидаги маънодор имо-ишораларни қўллайди: белидаги қувватни ғайриихтиёрий намойиш қилиш учун қорин қисми бўйлаб бош бармоғини камар ортига тиқади; қаддини тик тутиб, қўлларини белига қўяди, гавдасини аёл тарафга буради, оёқ учларини у томонга қаратади.
Аёл киши эркак ўзига ёққанлигини намойиш қилиш учун қуйидаги имо- ишоралар ва тана ҳолатидан фойдала- нади: Ўзига ёққан инсон қаршисида ҳеч қандай важсиз сочларини тутамлайди, кийимини ёки пардозини тўғрилайди. Мойилликнинг ёрқин кўринишларидан бири қуйидагича: аёл билакларини эр- как томон қаратади ва бу билан териси- нинг майин ва силлиқлигини кўрсатади (масалан, қўлида қалам бўлса, билагини кўнглини тортаётган эркак томонга қа- ратиб, қўлини бўйни ёки елкаси сатҳида тутиб олади). Қадам ташлаш чоғи у ўз
80

мафтункорлигини намойиш қилиш учун очиқчасига белларини икки томон чай- қалтириб юриши ҳам мумкин.
Агар учрашув норасмий вазиятда ўтаётган бўлса, масалан, базм ёки байрам кечасида, аёл ошкора имо- ишоралардан ўзини тиймаслиги ҳам мумкин. У стулда ўтирган чоғида ҳам дилини тортаётган эркак томонга оёқларини қаратиб ўтириши мумкин. Суҳбат чоғида оёқ кийимини оёғи учида ўйнаши, иккала оёғини устма-уст қўйиб, қизиқиш объекти томон йўналтириши мумкин. Агар
у эркак аёлга яқинроқ жойда бўлса, аёл оёқларини эркак кўз ўнгида оҳиста чалкаштириб ва яна оҳиста дастлабки ҳолатга қайтариши, белларини сезилар- сезилмас силаб қўйиши мумкин. Кўпинча бу пайт аёл майин, сокин овозда сўзлайди.
81

29-қоида Сизга табассум қилишяптими? Демак, сиз кимгадир ёқяпсиз
Табассум – доим ҳам мойилликнинг юз фоиз кўрсаткичи эмас. Суҳбатдошингиз табассуми унга сиздан нимадир кераклигининг белгиси бўлиши ҳам мумкин: у сизга ёқишга уриниб, ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкин. Самимий хуш чеҳра табассумини бошқа табассумлардан қандай фарқлаш мумкин?
Мойилликни ифодалайдиган табассум- ни зинҳор бошқа юз ифодалари билан адаштирмаслик лозим. Самимий табассум пайти оғиз четлари юқорига бир сатҳда йўналади. Майлни очиқ (тишлар кўринар даражадаги) табассум ҳам, сипо, ёпиқ та- бассум ҳам ифодалаши мумкин. Агар ин- сон сизга ўз тишларини намойиш қилса, у сизнинг олдингизда ўзини эркин ҳис қила- ётганини билдирмоқда, уни сиздан яши- радиган сири йўқ. Агар табассум самимий бўлса, инсоннинг нигоҳи ҳам самимий, ёрқин, юзидан нур ёғилгандай бўлади.
Агар суҳбатдошингиз табассумида но- мутаносиблик сезсангиз (оғизнинг бир чети иккинчисидан пастроқ йўналса ёки
82

оғизнинг бир чети тепада, бир чети паст- да бўлса), бу суҳбатдошингизнинг дилида ғараз борлигидан дарак бериши мумкин. Агар ҳамроҳингиз кўзлари кулмасдан, юзларидан табассум зоҳир бўлса, демак, унинг дилида ўз манфаатига хизмат қилув- чи мақсад бор, у сизни алдамоқчи.
Инсоннинг сизга яхши муносабатда бўлаётгани, сизни хуш кўришини нафақат табассумидан, балки кулгу товушидан ҳам аниқлаш мумкин. Агар инсон сизнинг қар- шингизда овоз чиқариб кулаётган бўлса, демак, у ўз ҳис-туйғуларини яширмаяпти, сиздан тортинмаяпти, сизга хайрихоҳ ва самимий муносабатда бўлмоқда. Сами- мий муносабат – хуш кўриш белгиси.
Табассум ортида истеҳзо яширин бўли- ши ҳам мумкин. Бу табассум, одатда, «қий- шиқ табассум» бўлиб, бош ён томонга эн- гашган, битта кўз қисилган бўлади. Бундай табассум хайрли истеҳзо бўлиб, инсон сиз- га нисбатан яхши муносабатда бўлмоқда, лекин айни пайтда сиз кулгили кўринаёт- ган бўлишингиз мумкин. Истеҳзоли табас- сумни кинояли табассум билан адаштир- маслик керак, бу табассум суҳбатдошингиз сизни менсимаётгани, балки устингиздан кулаётганидан далолат беради. Бундай та- бассумда юз ифодасидаги «қийшиқлик» яққолроқ бўлиб, инсон кўзлари ўзига хос бўлмаган тарзда қисилади. Очиқ табас- сумни иржайишдан фарқлай билиш ло- зим. Бу юз ифодаси яширин агрессия ва салбий муносабат белгиси ҳисобланади.
83

Унинг фарқловчи белгиси қуйидагича: ин- сон ҳамма тишларини кўрсатиб жилмая- ди, жумладан, пастки жағ тишларини ҳам.
Табассум борасида яна бир хавф мавжуд: суҳбатдошингиз сизга нисбатан ҳеч қандай самимий хайрихоҳликни ҳис қилмасдан ҳам, сизнинг табассумингизни кўчириб олиши мумкин. Буни осон аниқласа бўлади. Агар ҳамроҳингиз фақат сиз жилмайган пайтда жилмаяётган бўлса, демак, у шунчаки сизни чалғитмоқчи, сизнинг кўнгилчан кайфиятингиздан ўзининг ғаразли мақсадларига эришиш йўлида фойдаланмоқчи.
Унутманг: табассум қилмаслик – сизга хайрихоҳлик йўқлиги ёки сизни ёқтир- маслик белгиси эмас. Агар суҳбатдошин- гиз сизга хўмрайиб қараётган бўлса, би- рон марта чеҳрасини очмаётган бўлса, уни дарров сизни ёмон кўришда айблашга шо- шилманг, эҳтимол, у шунчаки сизга бўлган самимий муносабатини сир тутаётгандир, балки табиатан жиддий, жилмайишни ёқтирмайдиган инсондир.