23-қоида Юқоридан ташланган назар (кеккайган нигоҳ)
Ўз суҳбатдоши устидан афзаллик ҳис қилаётган инсон унга бошқача назар ташлайди, яъни юқоридан, кеккайиб. Ўз афзаллигини у бир қанча мимик ифодалар ёрдамида намоён қилади.
Юқоридан ташланадиган назарнинг суҳ- батдошлар бўйи ўртасидаги фарққа алоқа- си йўқ. Пастакроқ бўйли, лекин ўз кучига арслондек қатъий ишончга эга бўлган инсон қаршисидаги бўйдор, аммо ўзига ишончи камроқ инсонга бошлиқ қўл остидаги инсон- га қарагандай нигоҳ билан разм солади. Бу нигоҳ замирида бир қатор пешқадамлик ху- сусиятлари, ҳаётдаги омадлилик, эҳтимол- ки, юқори амал-мансаб аломатлари бўлади.
Ўз қадрини биладиган инсон нигоҳи қандай ўзига хосликларга эгалигини ой- динлаштириб оламиз. Биринчидан, у сиз- га кўз қири билан қарамайди. У учун сиз эътибор қаратиб ўтиришга арзимайдиган бир пиёдасиз. Шунинг учун, одатда, ўз устунлигини ҳис қилаётган инсон қовоқла- ри ярим осилган, кўз кесиклари ингичка бўлади. Бундай нигоҳ билан у ўз суҳбат- дошини бир миқдорда менсимаётганини изҳор қилади. Баъзан бу бошқа маънога ҳам эга бўлади: сизнинг имкониятларин- гизга бўлган шубҳа.
68
Агар сиз лидер билан таниш бўлмасан- гиз, унда у сизга назар ташлаши ҳам амри маҳол. Дастлаб сиз унинг эътиборини қо- зонишингиз, бирон йўл билан унинг эъти- борини тортишингиз керак бўлади. Лекин ишончингиз комил бўлсинки, у сиз қанча- лик хавфли рақиб эканлигингизни билиш мақсадида сизни ўрганади, сизга баҳо бе- ради, сизга зимдан қарайди.
Ўз кучига ишонган инсон юзида доим қандайдир бир қолипдаги юз ифодаси акс этади. У сиз билан учрашганда табас- сум қилиши мумкин, лекин бу табассум, одатда, расмий тусда бўлади. Бу табассум инсоннинг сиз билан учрашувидан пайдо бўлган самимий шодлигини билдирмай- ди, балки афзаллик, такаббурлик, баҳо- лаш, ишончсизлик белгиси бўлади. Жил- маяр экан, суҳбатдошингиз лаблари икки тарафга кенгайиши мумкин, лекин лаблар бурчаги тепага кўтарилмайди, фақатгина ҳар тарафга чўзилади.
Манмансираган, бошқаришга ўрганган одамларга зерикаётган нигоҳ хос бўлади. Сиз илтимосингиз ёки фикрингиз моҳиятини баён қилар экансиз ёки унинг олдига қандайдир таклиф ташлар экансиз, суҳбатдошингиз ўзини гўё қизиқмаётгандай тутиши мумкин, суҳбат давомида у атрофдаги вазиятни ўрганиши мумкин.
69

24-қоида Шижоатли қадамлар
Ўзига ишонган инсоннинг қадам босиши, юриши ва гавдасини тутиши ҳам бошқача бўлади. Агар инсон ҳақида кўп нарса сўзлаб берувчи мана шу муҳим новербал сигналларга эътибор қаратадиган бўлсангиз, олдингизда ким турибди – раҳбар ёки бўйсунувчи ходим, буни дарров аниқлаб олишингиз мумкин.
Қадам ташлашда феъл-атвор яширин- дир: инсон қандай ҳаракатланишга одат- ланган бўлса, шундай юради. Масалан, у нима бўлишидан қатъи назар, кўзлагани- га эришадиган, тутган жойини узадиган инсон бўлса, демак, у дадил, илдам, қўл- ларини силкитиб юради. У шунчаки сайр қилиб юрган бўлса ҳам, секин юрганини деярли кўрмайсиз, бунга сабаб у ҳамма нарсани шитоб юриб бажаради, унда шун- чаки имиллаб сайр қилишга вақт бўлмай- ди. Бундай инсон оёқларини кенг очиб қа- дам босади. У доим шижоатли, мақсади томон юриб боради ва икки қадам билан унга етади.
Одамларни бошқариб ўрганган инсон ўз танасини ҳам бошқаришга ўрганган бўлади. У басавлат юради, унинг қадамла- ри дадил, равон ва бир текис, ҳамма ҳара-
70

катларида ўзига ишонч ва аниқлик сези- либ туради. Агар унинг йўлида қандайдир тўсиқ-ғов (кўлмак, лой) чиқиб қолса ва ал- батта, унинг устидан (сакраб) ўтиб кетиш имкони бўлса, уни айланиб ўтишни хаёли- га ҳам келтирмайди. Аксар ҳолларда у сак- раб (ошиб) ўтади. Чунки у ҳаётда ҳам ҳар қандай қийинчиликлардан ошиб ўтади.
Сусткаш, қатъиятсиз қадам ташлаш бу- тунлай бошқа хил феъл-атвордан дарак беради. Одатда, бундай инсон бўйсунишга одатланган, у батартиб, эҳтиётлик билан юради, унинг қўллари кийими чоклари бўйлаб чўзилган бўлади. У қуруқроқ жой- ларни танлаб юради, башарти асфальт устида каттароқ кўлмакка дуч келса ҳам, уни узоқроқдан айланиб ўтишга ҳаракат қилади. У мунтазам атрофга разм солиб юради, кўпинча зарурият эмас, балки одат юзасидан шундай қилади. У ҳамиша хавф-хатарни ҳис қилади. Бундай одам- ларда, одатда, гавдани тутишда нуқсон бўлади: тананинг букчайган ҳолати. Бун- дай қадам ташлаш осон йўлларни қидира- диган ва осойишта, осуда ҳамда бешикаст ҳаётга интилган инсонларга хос.
71

25-қоида Ҳис-туйғусиз юз ифодаси
Муваффақият қозонган инсонда ўзига ишонч ҳисси туғилади. Одатда, ўзига ишонган инсонлар тажрибали, кўпни кўрган ва кўп билимга эга бўлади, айнан шунинг учун уларнинг юз ифодасида бир қадар осойишталик акс этади.
Бошқарув соҳасида тажрибали ходим имо-ишоралар тили ва новербал мулоқот белгилари унга зарар келтириши мумкин- лигини, унинг чин далил-баҳоналарини фош қилиб қўйиши мумкинлигини била- ди. Айнан шунинг учун бундай инсонлар юз ифодасидаги сигналларни ўта эҳтиёткорлик билан ишлатадилар, чунки улар инсоннинг бошдан кечирганларини баён қилади. Улар ўз мимикаси, яъни юз ифодасини бошқа- ришни уддалайдилар ва сиз камдан-кам ҳолларда уларнинг юзида чин ҳиссиётлари- нинг аксини кўришингиз мумкин.
Уларнинг дилида нима кечаётганини, нимани ҳис қилаётганини, сизга қандай муносабатда бўлаётганини, сизнинг фик- рингизга қўшиладими-йўқми, сизга ён берадими-йўқми – буларни билиб олиш жуда қийин кечади. Шунга қарамай, сиз мимик новербал сигналларга ғоят эъти- борли бўлсангиз, бундай ўзига маҳкам ин- сонлар хатти-ҳаракатининг асл асослари- ни аниқлаб олишингиз мумкин.
72

Юз ифодасидаги кўзга унча ташланмай- диган ифодаларга, яширин ҳиссиётлар- га, ғайриихтиёрий реакцияларга эътибор қаратинг. Тажриба ўтказинг: бу инсонни синанг. Унга маъқул келиши амри маҳол бўлган, аксинча, ҳатто унинг жаҳлини чиқа- радиган таклиф киритинг ва унинг юзида қандай ҳиссиётлар акс этишига разм со- линг. У бундай таклифга қандай муносабат билдиряпти? Дилидаги норозиликни қан- дай ифодалаяпти? Масалан, ғазаб инсон юзида қуйидаги шаклларда намоён бўла- ди: афти буришади, бурни жийирилади. Булар бироз сезиларли мимик реакциялар бўлиши мумкин, аммо сиз уларни назар- дан четда қолдирманг. Кейин ўз таклифин- гизни имкон қадар юмшатишга ҳаракат қи- линг, суҳбатдошингизга ёқиши аниқ бўлган таклиф киритинг. Бу аснода у ижобий ҳис- сиётларини қай тарзда ифодалаётганини кузатинг. Мамнуният ним табассум шакли- да, кўзларнинг чақнашида, қошларнинг ан- дак кўтарилишида ёки аксинча кўринишда ифодаланиши мумкин. Шундай қилиб, сиз инсон кайфиятини аниқлашни, унинг фик- рини ўқишни, ҳиссиётларини кузатиш- ни ўрганасиз. Сиз дилингиздаги ҳақиқий таклифингизни берганингизда, суҳбатдо- шингиз фикрини аниқлаш учун шунчаки унинг реакцияларини назардан қочирмас- лигингиз лозим бўлади: у мамнуниятни билдирадиган ёки аксинча, норозиликни ифодалайдиган ғайриихтиёрий реакция- ларни намоён қилмоқдами – йўқми?!
73

26-қоида Диққат! Мен гапиряпман
Бошқаришга одатланган, иш-фаолиятда омадли инсон фақатгина ўз фикрини тўғри, бехато ифодалагани учун эмас, балки, нутқ жараёнида ўз овозини усталик билан бошқаргани учун ҳам, нутқ имкониятларидан моҳирона фойдалана олади ва ўз рақибларини фикрига ишонтира олади. Овоз – лидернинг асосий қуроли.
Лидер инсон, одатда, моҳир актёрдек сўзлайди. Лидерлик хусусиятларига эга инсонлар бутун ҳаёти давомида атрофда- гиларнинг эътиборини тортишга, омма олдида нутқ сўзлашга тўғри келгани учун улар бу ишни тўғри бажарадилар. Лидер инсон ўз овозини бошқара олади, унда, шубҳасиз, нотиқлик иқтидори бўлади. У ўтмишда ҳаваскорлар театри саҳнасида роль ўйнаган ёки талабалар беллашувла- рида қатнашган бўлиши эҳтимолга яқин.
У, ўзига қулоқ тутишлари учун, тинг- ловчилар эътиборини жалб қилиш учун қачон овозини баландлатиш кераклигини, қай пайт пастроқ сўзлаш лозимлигини би- лади. Агар инсонда овоз пардасини бош- қариш хусусияти бўлса, у бўйсунишдан кўра бошқаришга мойилроқ бўлади.
74

Бундан ташқари, ҳукмини юргизиб ўр- ганган инсон доим ўрта суръатда сўзлай- ди. У миянгизни қотирмаслик учун нутқ маромини тезлаштирмай, сизнинг идрок қилишингизга қулай суръатда гапиради, чунки у ўзига, ўз сўзларига ишонади ва сиз ҳам унга ишонишингизни истайди. Бундай инсонларга суст маром хос эмас, улар ҳеч қачон гапни «чайнаб» гапир- майдилар. Улар гапининг керакли жойи- га урғуни моҳирлик билан қўядилар ва зарур жойларда бехато тўхталиш қила- дилар. Шундай белгилардан пешқадам инсонни бўйсунишга ўрганган инсондан ажратиб олса бўлади.