20-қоида Эмоция1ларни чап тарафдан қидиринг
Бу бўлимда инсон юзининг назорат қилиш бир қадар қийинроқ бўлган қисми – чап юз ҳақида сўз боради, мимик реакцияларга қараб ёлғончини аниқлаш бўйича маълумот берилади.
Рассомлар ва фотографларга аввалдан маълумки, инсоннинг юзи асимметрик бўлади ва натижада юзимизнинг чап ва ўнг тарафлари ҳис-туйғуларни тур- лича ифодалайди. Юзнинг чап қисми- да ҳиссиётларни яшириш қийинроқ. Ижобий ҳис-туйғулар юзнинг иккала қисмида деярли бир хил ифодаланади, салбий ҳис-туйғулар эса чап тарафда аниқроқ акс этади. Инсон ҳис-туйғула- рининг самимийлиги ҳақида, одатда, ҳис-туйғуларнинг юздаги ифодасининг симметрияси сўзлайди. Сунъийлик қай даражада кучли бўлса, чап ва ўнг юздаги мимика шунчалик фарқланади. Бир сўз билан айтганда, агар юзнинг бир тарафи иккинчисига нисбатан кўпроқ қийшайса, инсон аниқ ёлғон сўзлаётган бўлади.
Сизда суҳбатдошингиз сўзлари ростли- гига шубҳа пайдо бўлган тақдирда, унинг юзининг чап тарафига эътибор қаратинг. Агар унинг мимикасида диссонанс2 ва дис-
1 ҳис, туйғу, ҳиссиёт; руҳий (ички) кечинма 2 носозлик, уйғунсизлик, мос эмаслик
60

гармония1 сезсангиз, бу унинг самимийлик- дан йироқлигидан дарак беради. Масалан, инсон сизга жилмайиб қараяпти-ю, сиз унинг оғзининг чап бурчаги ўнг тарафдагига нисбатан тепага камроқ кўтарилиб тургани- ни, табассумдаги асимметрияни сездингиз. Бу суҳбатдошингизнинг носамимийлиги, тили ва дилида бошқа нарса борлигидан яққол дарак бермоқда. Бундай табассумни эса, илжайиш, иржайиш, мийиғида кулиш деб атаймиз. Бунинг ўзига хос маъноси бор: рақибингиз сиз унинг ҳукмида эканлигин- гиз, қўлингиздан ҳеч нарса келмаслигига ишора қиляпти.
Яна бир мисол, агар суҳбатдошингизнинг бир қоши бир текис ёйилиб турибди-ю, айни пайтда иккинчи қоши (одатда, чап тарафи) бироз кўтарилган ва қаншарига етиб турибди. Бу ҳам суҳбатдошингизнинг ёлғон сўзлаётганидан дарак беради.
Билиб туриб ёки билмасдан инсон юзи- нинг чап тарафини яшириши мумкин. Ай- тайлик, атайлаб сиз томонга ўнг тарафи билан туриб олди ва бу билан «сотқин» чап тарафини яширди. Бундан мақсад сиз унинг ғайриихтиёрий реакцияларига қараб унинг ёлғонини сезиб қолмаслигингиздир.
1 ҳамоҳанг эмаслик, носозлик, гармониянинг бузилиши ёки йўқлиги
61

Яна бир қанча нозик мимик хусусият- ларга қараб инсон алдаётганини билиб олиш мумкин. Буруннинг учига эътибор беринг: ёлғончи бурнининг учи қимирла- ши, у бурнини четга буриши мумкин.
Инсоннинг жилмайиши унинг нигоҳига қанчалик мослигига эътибор қаратинг. Агар инсон кулаётган бўлса-ю, унинг кўзлари куламаётганини сезсангиз, билингки, у дилида сиздан ниманидир яширмоқда.
62

21-қоида Ғайриихтиёрий реакцияларни кузатинг
Инсон ўзини қўлга олиб,
ўз танаси устидан назорат қилишни бошлаши, ўз қўл ҳаракатлари, имо-ишоралари, тана ҳолати ва юз ифодасига эҳтиёт бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, организмнинг ғайриихтиёрий реакцияларини яшириш жуда қийин. Айнан улар ёлғонни, ҳатто энг тажрибали ёлғончининг ёлғонларини ҳам фош этиши мумкин.
Айнан организмнинг ғайриихтиёрий ре- акцияларига қараб ёлғон детекторида уй- дирма ва рост гаплар фарқланади. Сиз ҳам, агар суҳбат жараёнидаги ушбу ғайриихти- ёрий реакцияларни пайқашни ўргансангиз, озми-кўпми детектор хусусиятларини эгал- лашингиз мумкин. Детектор меъёрдан энг кам фарқланувчи ўзгаришларни сезади, ма- салан, пульс ўзгариши (одатда тезлашиш), нафаснинг сустлашиши. Бундай кўрсат- кичлар орқали инсон рост гапиряптими ёки ёлғонми – осон аниқлаш мумкин.
Ёлғон детектори ёрдамисиз рост гапни қандай аниқлаш мумкин? Ғайриихтиёрий реакцияларга қуйидагилар киради: юз- нинг қизариб ёки оқариб кетиши, пульс-
63

нинг тезлашиши, нафас олишнинг секин- лашиши. Томир уришининг энг сезиларли зоналари – қўлдаги, билакдаги вена томир- лари ва артериялар. Одамда пульс ўзгарга- нини яна унинг галстуги пульсация бериши (оҳиста тебраниши)дан ҳам билса бўлади.
Инсон қизарса ёки оқариб кетса, бу ҳам унинг сиз билан носамимий гаплашаётга- нидан дарак бериши мумкин. Шунингдек, одамнинг оқариб кетиши унинг қўрқуви- дан (фош бўлгандаги қўрқувдан) дарак бе- риши ҳам мумкин. Кўп ёлғон гапириб ўр- ганмаган инсонда юз ранги кўз ўнгингизда тез ўзгариши мумкин: у дам қизарса, дам оқариб кетади.
Ёлғон сўзлаётган инсон кутилмаганда нафаси қайтиб кетиши мумкин. Унинг на- фас олиш мароми ҳаво етишмаслигидан тезлашади. Алдамчи инсонларга томоқ- нинг спазматик (сиқилувчан) ҳаракатлари ва тупукни рефлектив (беихтиёр) ютиш хусусиятлари хосдир. Ёки аксинча, фош қилишларидан қўрққанидан унда қаттиқ ҳаяжон туфайли томоқ қуриши юз бериб, у сув сўраши мумкин. Барча ушбу ғайри- ихтиёрий реакциялар алдамчиликда кўп ҳам тажрибага эга бўлмаган, қаттиқ ҳая- жонланаётган инсонга хос. Агар бордию суҳбатдошингиз тажрибали алдамчи бўл- са, буни аниқлаш осон кечмайди. Бундай- лар кам ҳаяжонланади, организмининг ғайриихтиёрий реакциялари камроқ сези- лади, шу сабаб унинг ёлғонини аниқлаш учун кўпроқ уринишингизга тўғри келади.
64

III БОБ
ҚАРШИНГИЗДАГИ ИНСОН КИМ: РАҲБАРМИ ЁКИ БЎЙСУНУВЧИ ХОДИММИ?
22-қоида Бошлиқнинг қўллари
Одамларни бошқаришга одатланган инсоннинг қўл ҳаракатлари ўзига хос
бўлади. Новербал сигналлар ёрдамида у бу ерда «катта» эканлигига, унга қулоқ солишлари лозимлигига ишора қилади. Унинг барча хатти-ҳаракатлари,
қўл имо-ишоралари лидерлик (пешқадамлик)ни қўлга олишга қаратилган бўлади. Агар унинг қаршисида кучсиз рақиб бўлса, у осонгина мақсадига эришади. Бундай мухолифга қарши туриш учун унинг таъсирини кучсизлантириш усулларини ўзлаштириш лозим.
Лидерликни қўлга олишга интилади- ган инсонни унинг қандай саломлашиши- дан, сўрашиш пайтидаги қўл чўзишидан аниқлаб олиш мумкин. Агар у қўлини ол- динга чўзса-ю, унинг қўли юқорида қолса, демак, у устунликка одатланган ва ўз кучи- ни намойиш қилишга интилмоқда.
65

Мухолифингиз томонидан берилган бундай босимга қандай қаршилик кўрса- тиш мумкин? Сиз чўзилган қўлнинг би- лагидан маҳкам тутиб, уни силкиб қўйи- шингиз мумкин. Ҳукмронликнинг бундай ифодасини кучсизлантиришнинг янада енгилроқ кўриниши мавжуд. Сиз чўзилган қўлни иккинчи қўлингиз билан юқори та- рафдан ёпишингиз мумкин.
Қўл бериб сўрашиш жараёнида пешқадамлик учун кураш кечади. Бу курашда қўлини узоқроқ тутиб турган инсон ютади, биринчи тортиб олган инсон ютқизади. Бошқарувга одатланган инсонда «хиппа бўғиш» – жуда маҳкам ва узоқ қўл қисиш одати хос.
Лидерликни қўлга киритишга шайлан- ган инсон имо-ишоралари аниқ, қатъий ва лўнда бўлади. Унинг атрофидаги одамлар- ни бошқаришга интилиши қуйидаги имо- ишораларда намоён бўлади: унинг қўлида қандайдир буюм бўлади, «раҳбар» уни кўр- саткич таёқча сифатида ишлатади. Бу ручка, кўзойнак ёки исталган бошқа предмет бўли- ши мумкин. У ёрдамида суҳбатдошингиз ма- нипуляция қилади, муҳим сўзларга ишора беради. У ўқитувчи ролида, атрофидагилар- га қандай ҳаракат қилиш, қандай йўл тутиш, қандай ўзини тутиш ҳақида тушунтирадиган билимдон сифатида ўзини кўрсатади.
66

Инсон ўзининг афзаллигини ҳис қила- ётгани ҳақида маънодор имо-ишора дарак беради: унинг қўллари кўкрак устида қо- вуштирилган, бош бармоқлари тепага қа- раган ҳолда. Ушбу икки ҳисса сигнал, бир жиҳатдан, сизга бўлган салбий муносабат- ни, бошқа жиҳатдан, сизнинг устингиздан афзаллик ҳиссини билдиради. Сизнинг устингиздан ҳукмронлик ҳиссини туяёт- ган суҳбатдош қўлини қовуштирган ҳолда бармоқларини устма-уст айлантириши мумкин. Агар у тик турган бўлса, бу пайт- да у пошнасида тебраниши мумкин. Бу ҳам ўзига хос устунлик ҳолатидир: инсон ўзига шунчалик ишонмоқдаки, ҳатто оёқ учи ёки товонда туришдай ноқулай, омо- нат ҳолатлардан ҳам қайтмаяпти.
Ҳаддан зиёд ўзига ишончни ва сизнинг устингиздан ҳукмронликни ифодаловчи яна бир имо-ишора – қўлларни орқага қи- либ, билагини ушлаб олиш. Қатъий ишонч ва ўзидан мамнунлик белгиси сифатида қўлларнинг «уйча» ҳолати ёки қўлларни бошнинг орқасига қовуштириб олиш на- моён бўлади. Суҳбатдошингизнинг ди- моғини пасайтириб қўйишнинг бир неча йўллари бор. Сиз олд томон энгашасиз ва сўрайсиз: «Кўриб турибманки, бу сизга маълум». Агар бу таъсир қилмаса, унинг мағрур тана ҳолатини нейтраллаштириш- га уриниб кўринг. Масалан, унинг эътибо- рини бирон расм (сурат)га қаратинг, савол беринг: «Сиз буни кўрганмидингиз?» Бу уни ўз ҳолатини ўзгартириб, сиз томон эн- гашишга мажбур қилади.