14-қоида
«Ҳақлигимга ишончим комил» категорияси ишораларини англаб олиш
Ўзига ишонч – бу
нафақат инсон нима ҳақида гапираётгани, балки бу гапни қандай гапираётгани ҳамдир. Қандай нутқ оҳангларидан фойдаланмоқда, қандай имо- ишораларни ишлатмоқда, қандай турибди, қандай юрмоқда, қаёққа қарамоқда – буларнинг бари қаршингизда ўзининг ҳақлигига ва кучига ишонган инсон тургани
ҳақида баён қилиши мумкин. Новербал белгилар ёрдамига мурожаат қилсангиз, ўзига ишончни қийналмасдан аниқлаб олишингиз мумкин бўлади.
Ўзига ишонган инсонга ёрқин, бевосита, содда хатти-ҳаракатлар хос. Айтайлик, суҳ- батдошингиз кўпинча қўлларини кўксига қўйиб турибди, лекин уларни чалиштир- маяпти – бу унинг ўзига ишончи, ўз устун- лигини ҳис қилаётганидан далолат. Бун- дай ишончнинг белгиси сифатида «уйча» ҳолатида қовуштирилган қўллар хизмат қилиши мумкин. Бундай одам имо-ишо- раларида асло тажанглик аломатлари- ни кўрмайсиз. Агар ўзига ишонган инсон
43
қўллари билан санаётган бўлса, одатда, у жамоатга, суҳбатдошга йўналган бўлади. Кўринишдан у энергия бераётгандай ту- юлса ҳам, аслида у сизнинг энергиянгизни олаётган бўлади, албатта, сиз кучсизроқ инсон бўлсангиз. Мабодо, сизда ўзингиз- га ишонч камроқ бўлса, бундай инсонлар билан суҳбатдан шикаст топишингиз мум- кин, улар сизни ўзининг дадиллиги билан қўрқитиб қўйиши мумкин. Шунинг учун бундай инсоннинг асл чеҳрасини билиш ва унга қаршилик кўрсатиш муҳим.
Ўзига ишончнинг одатий ишораси – қўлларни бошнинг орқасига қовуштириш. Баъзи инсонлар бу қилиқни беадаблик деб ҳисоблайдилар. У қўлларни борича кериб нафақат кўкрак қисмини бутунлай очишга жазм қилади, балки етарлича уят жой ҳисобланадиган қўлтиқларини ҳам кўз-кўз қилади. Яхшиси, бундай хатти-ҳаракатдан тийилиш лозим. Дадилликнинг бундай тури димоғдорликдан холи эмас.
Ўзига ишонган инсоннинг сўзлаш тарзи ҳам ўзига хос бўлиб, ўз овозининг имконият- ларидан иложи борича фойдаланади. Овоз – унинг энг кучли қуроли. Овозини назорат қилишга бундай инсоннинг қурби етади, керак бўлганда овозини кўтариб гапира-
44

ди, мақсадига эришишга хизмат қилганда пастлатиб сўзлайди. Бироқ аксар ҳолларда унинг овози равон, аниқ, лўнда, сўзлар ора- сида бироз танаффус бўлади, сўзлаш маро- ми ўзгармайди. Сўзлар дўмбира дупуридек: «Мен барибир ҳам кучлироқман». Ўзига ишончи камроқ бўлган инсон, ўз сўзи ҳақ- лигига ишончи комил бўлган тақдирда ҳам, ўзининг ғалабасига шубҳалана бошлайди.
Ўзига ишонган инсон озода кийинади, лекин ортиқча майда-чуйдани ўзига доим ҳам эп кўравермайди. Унинг кийимлари жимжимадор лаш-лушлар, бурма ҳошия- лар, ленталар, бантлар ва б.дан холи бўла- ди. Бундай инсонлар кийиниш масаласида сипо бўладилар. Бироқ рақибни хижолат- га қўйишдан тоймайдилар. Масалан, суҳ- батдошига таъсир кўрсатиш учун баъзи уят жойларини очиб олишлари мумкин.
Бундай инсонлар, одатда, кўзларини лўқ қилиб, тешиб юборгудай қилиб қарайди- лар, кўзларини узоқ муддат узмай, инсон- ни назардан қочирмасликлари мумкин. Агар бундай инсонга сиздан бирор нарса керак бўлса, гўё сизни гипноз қилишга интиладилар: то мақсадга эришмагунча кўзларини сиздан узмайдилар. Агар суҳ- батдошингиз сизга шу йўсинда таъсир ўт- казишга (яъни, кўнглингизга қўл солишга) ҳаракат қилаётганини сезсангиз, шу заҳоти ўртага бирон тўсиқ қўйиб, унинг таъсири- га қаршилик кўрсатишингиз лозим. Ях- шиси, бироз муддатга ундан узоқлашинг ёки қора кўзойнак тақиб олинг.
45

15-қоида «Мен ранжидим» категорияси ишораларини англаб олиш
Кўнгли ранжиган инсонни у қандай новербал воситалардан фойдаланаётганига қараб аниқлаш мумкин. Кўнгли ғамгин инсонни у қандай новербал воситаларни ишлатишига қараб аниқлаб олиш мумкин. Руҳий сиқилиш, бахтсизлик ҳолатини салбий ва ёпиқ имо-ишораларнинг қўлланилиши, атрофдагилар билан алоқага киришишга истакнинг йўқлигидан англаб олиш мумкин.
Руҳан сиқилаётган инсон ўзини атроф оламдан ихота қилишга, теварак-атрофда- гилардан ҳимояланишга ҳаракат қилади ва бунинг учун ҳимоя имо-ишораларидан фойдаланади: у қўлларини кўксига ча- лиштириб олиши, юзини қўли билан тў- сиши ёки бошини қуйи солиб, қўлига таяб олиши мумкин. Инсонда алоқага киришиш учун истак бўлмайди, унинг бутун афт-ан- гори, кўринишида қуйидаги истак зоҳир бўлади: «Ҳозир менга тегмаганларинг маъ- қул. Менинг кайфиятим ҳозир шунчалик ёмонки, агар сиз бирор нарса ҳақида сўра- сангиз, мен ўзимни тутолмай қолишим ва сизнинг ҳам кайфиятингизни бузиб қўй-
46

ишим мумкин». Қўллари ёки оёқларини чалкаштириб олган инсон билан муомала- га киришишда доимо сергак бўлинг.
Руҳан сиқилаётган инсон имо-ишораларни имкон қадар кам ишлатади, чунки унга энергия етишмаётган, у дармонсизланаётган бўлади, имо-ишоралар учун эса кўп қувват талаб қилинади.
Салбий ҳис-туйғулар тўлиб- тошганидан одамнинг боши жуда оғирлашиб кетгандай туюлади, шунинг учун инсон бошини ҳар қанақасига суяб- тирашга ҳаракат қилади: у бошини кафтлари устига қўйиб дам бериши, шунчаки бошини бир томонга энгаштириб олиши ёки қуйи солиб олиши мумкин.
Муаммодан боши қотган инсон қиёфа- си одатда маъносиз, қизиқишлардан холи бўлади. Уни на сиз, на ва сизнинг ишла- рингиз қизиқтиради. У ўз танасини ҳам энг қулай ҳолатга келтиришга ҳаракат қилади. Гап шундаки, руҳан эзилаётган инсон айни пайтда руҳий мувозанатга эришолмас- лигини тушунади. Лекин хотиржамлик- ка эришиш, ўзига ёқимли ҳис бағишлаш учун у ташқи қулайликка интилади. Ма- салан, ғужанак бўлиб ётган ҳолатда учрат- сангиз, бу унинг кечинмалари энг юқори
47

даражада эканини тушунинг. Бу ҳолдаги инсон учун энг қулай тана ҳолати унинг ҳа- ётидаги энг бахтли онлар – у она қорнида ҳомила бўлган дамларни эслатади. Агар инсон ўтирган ёки тик турган бўлса, барқа- рорликка, турғунликка эришиш учун тир- гак, суянчиқ қидиради, бирор нарсага та- янишни, стулга суяниб олишни хоҳлайди. Шундай тасаввур уйғонадики, унинг барча муаммолари унга чинакам босим ўтказ- моқда, натижада у ўз танаси оғирлиги са- баб эгилмоқда, у ерга томон эзилмоқда, унинг елкалари қуйи ташланган.
Руҳан эзилаётган инсон юз ифодаси унинг ҳолатини очиқ-ойдин ошкор этиб туради: оғзининг икки чети қуйи тушган, қовоқлари ярим солинган, у қийналиб ҳаракатланади, ҳатто гаплашиш ҳам унга малол келади.
48

16-қоида
«Мен зерикяпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Суҳбатдошин гизни зериктириб қўйганингизни вақтида сезишингиз муҳим. Чунки сезишингиз билан суҳбатни тўхтатишингиз
ёки гапни бошқа ёққа буриб юборишингиз керак. Агар сизни қандай эшитаётганлари, бу пайтда суҳбатдошингиз юз ифодаси қандай эканлиги,
у қандай имо-ишораларни ишлатаётгани ва қандай ҳолатда ўтирганига эътибор қаратсангиз, сиз билан
суҳбат унга мамнуният бахш этяптими ёки йўқми – бемалол аниқлаб олишингиз мумкин.
Зерикаётган, бепарво, ҳиссиз нигоҳ, лоқайд тана ҳолати, ҳафсаласиз чеҳра, бўшашган жағ, бироз солинган қовоқлар – буларнинг бари зерикиш аломатлари. Суҳбатдошингиз эснаганини сездингиз- ми? Демак, сиз суҳбатдошингиз кўнглини чоғ қилолмаяпсиз. У бундай ишорасини ниқоблаши ёки тийишга ҳаракат қилиши мумкин. У қўли билан оғзини беркитса, бун- дан чиқди, унинг сабри тугамоқда ва сизни эшитишга бошқа тоқат қилолмайди.
49

Зериккан инсон ухлаб қолмаслик учун ўзини чалғитишга ҳаракат қилади. Мисол учун, аслида умуман керак бўлмаса ҳам, ёни- даги бирор буюмни қўлига олади. Шунга қарамасдан, бундай буюмлар ягона чалғиш воситаси: у буюмларни саралаши, қўлида айлантириши, ирғитиб ёки бошқа тарзда ўйнаши мумкин. Шунингдек, суҳбатдошин- гиз бирор китоб ёки журнални варақлаши ҳам мумкин, гарчи унинг ичидан бирор нарсани қидиришга хоҳиши бўлмаса ҳам. У қоғозга бир нималарни чизиб ўтириши мумкин. Агар сизни эшитар чоғида тинмай ёзиб ўтирган бўлса ва бу гапларни батафсил, ипидан игнасигача қоғозга тушираётган бўл- са, айни пайтда бошини умуман кўтармай фақат ёзиш билан машғул бўлса, бу ҳам бир сигнал: у ҳатто гап нима ҳақида кетаётгани устида бош қотиришга ҳаракат ҳам қилма- япти, ёзиб ўтирганининг сабаби – ўзини би- рор нарса билан банд қилиб чалғитмоқчи.
Суҳбатдошингиз вербал фаоллик кўрсатишга (сўзамоллик қилишга) ҳаракат қилиши мумкин: саволлар беради, гапингизни маъқуллаб туради. Лекин бу доим ҳам унинг аниқ қизиқаётганидан далолат беравермайди. Унинг нутқидаги суст маром ва овозидаги кучсиз оҳанглардан у суҳбат мавзусига бефарқ эканлигини тушуниб оласиз.
50

Сиз билан суҳбат инсонга мамнуни- ят бағишламаётганини унинг новербал тарзда ифодаланадиган, олдингиздан ке- тишга бўлган истагидан англаб олишин- гиз мумкин. Бу ҳақида қуйидаги сигналлар далолат беради: суҳбатдошингиз тинмай эшик томон қарайди, оёқларининг учи, тана гавдаси эшик томон йўналган бўла- ди. У атайлаб ўзининг папка ёки сумка- сига ҳадеб ёпишиши, унинг замогини ҳа- деб тортқилаши, папка ёки сумкани ҳадеб очиб-ёпиши – буларнинг барчаси унинг ҳар дамда кетишга тайёрлигидан дарак берувчи зерикиш аломатлари. Ҳар дамда кетишга тайёр бўлиб турганини билди- риш учун суҳбатдошингиз кўзойнагини ечиб, ғилофига солиши мумкин. Бунинг маъноси шуки, у сизни етарлича эшитди, сизнинг далилларингиз тушунарли бўлди, энди сиз суҳбатни якунлашингиз ёки қи- зиқроқ масалага ўтишингиз керак.
Агар инсон зерикса, у ўзи учун қулайроқ тана ҳолатини танлайди, тиргак, суянчиқ қидиради, у бўшашган, сизнинг сўзларин- гизга эътиборсиз. Агар у ўтирган бўлса, унинг зерикканини стол устига «ёйилиб кетаётгани»дан сезиш мумкин. Тана ҳола- ти – эътибор даражасининг кўрсаткичи. Бўшашган ҳолатдаги инсон маълумотни қабул қилишга қодир эмас.