11-қоида
«Мен қўрқяпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Қўрқинч ҳолатидаги инсон
у парашютдан сакраяптими
ё кўпчилик олдида нутқ сўзлаяптими, ўз қўрқувини ниқоблашга ҳаракат қилади.
У дадилланишни бошлайди, ўзининг қўрқмаслиги ҳақида гапиради, шунинг учун қўрқиш ҳиссини вербал белгилар,
яъни сўзлардан пайқаб олиш қийин. Сиз фақат у сизга жўнатаётган новербал сигналлар формулаларини билимларга таяниб еча олсангизгина, унинг чинакам ҳолатини пайқаб оласиз.
Қўрққан пайтимизда, одатда, ўз қўрқу- вимиздан уяламиз. Агар инсон қўрқувни ҳис қилаётган бўлса, у ўзини эҳтиёткорона тутишга интилади, шунинг билан бирга, ўзининг ўз кечинмаларини яширишга ҳа- ракат қилади. Шунинг учун ҳам қўрқувни ҳис қилаётган одамлар учун новербал ҳа- ракатлар формулалари мавжуд бўлиб, бу формулалар деярли ҳамма пайт истисно- сиз амалиётга мос келади. Қўрқувни ҳис қилаётган инсонлар ўз қўрқувини сўнди- ришга, дадиллашишга ҳаракат қиладилар
33
ва ўзи билиб-билмай новербал сигналлар- ни қўллайдилар.
Қўрқувнинг новербал белгилари – мах- сус тоифа. Уларнинг умумий жиҳати: ин- сон қўрқув ҳолатида ўз танасини бошқара олмайди, унга ҳукмини ўтказолмайди. У бутунлай бесабаб ҳам баланд овозни эшит- ганда сесканиб кетиши ёки секин айланиб ўтиб елкасига қоқиб қўйсангиз сапчиб ту- шиши мумкин, бунга сабаб – инсоннинг диққати таранглиги ва эҳтимолки, бирон нарсадан қўрқаётганлиги.
Инсон қандай бўлмасин ўзи- даги қўрқув ҳиссини енгишга интилади. Мисол тари- қасида: сиз имтиҳондасиз, талабалардан бири кутил- маганда бекордан-бекорга баланд овозда гапиришни бошлайди. Бу унинг қўрқувни ҳис қилаётгани, ўзини қўлга олишга ҳаракат қилаётгани ва ўз ваҳимасини камайтиришга интилаётганидан далолатдир.
Қўрқув ҳолатидаги инсон бирданига кулиб юбориши мумкин. Ф.М. Достоевс- кийнинг «Жиноят ва жазо» романидаги эпизодни эслайлик. Раскольников Пор- фирий Петрович билан илк учрашувида кабинетга бостириб кириб, қувноқ кулиб кулгили вазият яратишга ҳаракат қилади, учрашувга ҳеч қандай қўрқувсиз келаётга-
34

нини намойиш қилишга тиришади. Лекин Порфирий Петрович тажрибали психолог бўлгани учун унинг гумондори юзаки бе- фарқлик ва ёлғондакам жасурлик ёрда- мида ўз ҳолатини ниқоблаётганини жуда яхши тушуниб турарди.
Қўрқувни кўнглидан ўтказар экан, ин- сон ҳуштак чалишни, мусиқа хиргойи қи- лишни ёки овоз чиқариб қўшиқ айтишни бошлаши мумкин. Бу ҳам ҳаяжонни ен- гишга бўлган ҳаракатнинг ўзига хос бир йўли. Инсоният фазони забт этишни бош- лаган илк пайтларда ҳам ҳар бир учувчи (фазогир) ўз парвози ўлим билан олишув- нинг бир кўриниши эканлигини яхши ту- шунган. Кейинчалик одамларга «Қаранг- лар, космонавтлар қандай ботир», – дея кўрсатиш мақсадида парвоз олдидан кос- монавтнинг ҳар бир қадами камера орқа- ли тасвирга олинган, парвоз олдида турган космонавтларга эса ҳаяжонни, қўрқувни енгиш учун қўшиқ айтиб беришган экан. Фақатгина уларнинг яқин кишилари улар- га бундай вазифани уддалаш қанчалик қийин кечганини тушунганлар. Улар ўзла- рини ботир ва жасур тутишган бўлса-да, новербал сигналлар, яъни лабларининг титраши, кўзларининг хира ярқирашидан яқин кишилари уларнинг асл ҳолатини англаб, ҳис қилганлар.
35

12-қоида «Мен асабийлашяпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Хатти-ҳаракатлар, юз ифодаси, тана ҳолатига қараб, у асабийлашаётганини осонгина англаб олиш мумкин. Инсон ўз нутқини назорат қила олган, ўзини қўлга олишга ҳаракат қилган, нисбатан босиқ гапирган тақдирда ҳам, новербал сигналлар унинг аҳволи бошқачалигини билдириб қўйиши мумкин.
Қаттиқ асабийлашаётган инсоннинг имо-ишоралари, одатда, қуйидагича бўла- ди: атрофдаги буюмларга тегиниш, қа- шиниш, бирон жойини силаб-сийпаш, текислаш. Шунингдек, кўпинча инсон асаби таранглигини яшириш мақсадида бир хатти-ҳаракатни бошқасига тез-тез ал- маштириб туради. Лекин айнан новербал сигналларнинг шундай тез алмашинуви, имо-ишораларнинг турли хиллиги асаб- лар таранглини фош қилади.
Агар суҳбатдошингиз қўлларини, юзи- ни қашиётганини сезсангиз, бу унинг қат- тиқ асабийлашаётганидан дарак бермоқда. Бутун тана қичишиши – бу организмнинг физиологик ғайриихтиёрий реакцияси.
36

Асабийлашган чоғимизда енгил диском- форт1ни кечирамиз ва бу қичишиш, титроқ, бадан увушиши ёки аксинча, нафас қайти- ши каби ҳолатларда намоён бўлади. Стресс2 ҳолатида бўлган инсонда, об-ҳаво ўзгарма- ган тақдирда ҳам, ечиниш ёки кийинишга хоҳиш пайдо бўлиши мумкин. Бундай но- вербал сигналларни сиз қўлдан бой бермас- лигингиз керак. Бундай ҳолларда суҳбатдош сизнинг олдингизда нима сабабдан асабий- лашаётганини тушуниш муҳимдир.
Асабийлашиш ҳолатидаги инсон ўз нигоҳини бир буюмга узоқ муддат қадаб тура олмайди, мунтазам атрофга аланглайди, вазиятни баҳолаб, теваракка тинмай кўз югуртиради, атрофдагиларни кўздан кечиради. Унинг нигоҳи макон ўлчамида адашиб
юради, ўзига манзил-макон топа олмайди. Шундай экан, сиз унинг нигоҳини тутиб олишингиз амри маҳол. Агар у сизга қараган тақдирда ҳам, бу қараш узоқ чўзилмайди.
Имтиҳонда ёки муҳим, лекин унча ёқим- ли бўлмаган суҳбат олдида турган каби ҳо- латлардаги инсон ўзини беўхшов тутади, ўзини бошқармай қўяди. Агар унда зарар-
1 ноқулайлик ҳисси 2 қаттиқ ҳаяжон
37

ли одатлар бўлса, стрессни енгиш учун ана шу одатларга ёпишади. Масалан, агар у чекса, сигаретни кетма-кет чека бошлайди. У тирноқларини ғажиши ёки бармоқлари- га сочларини ўраши – ўзини босиш учун ҳар хил қилиқ қилиши мумкин. Тирноқ ғажиш – инсон тинмай асабийлашаётгани ва ўзини назорат қила олмай қолганининг белгиси.
Асабийлашишнинг яна бир ёрқин бел- гиси: бирон жойнинг асабий учиши – та- нанинг ғайриихтиёрий реакцияси. Кучли ички тажангликдан инсонда мушаклар ав- вал таранглашади, кейин қисқаради. Агар ҳушёр қарасангиз, суҳбатдошингизнинг қовоқлари титрайди, бу унинг портлаб кетишга тайёр турганини билдиради. Ях- шиси, у билан баҳсга киришмаган маъқул. Танамизнинг яна бир ғайриихтиёрий ре- акцияси – терлаш. Агар инсон кўп терлаш- га мойил бўлса, стресс, қўрқув ҳамда ёлғон ҳолатларида икки чақирим босиб келган спортчига ўхшаб қолади: ҳамма ёғидан тер қуйилади. Шунингдек, «ҳўл кафт» син- дроми ҳам мавжуд: суҳбатдошингиз билан учрашув пайтида унинг асабийлашаётга- нини қўл бериб сўрашиш чоғида қўллари терлаб ҳўл бўлганидан пайқаб оласиз.
Мимика ҳам асабийлашаётган инсонни фош қилиб қўяди: унинг афти доим бури- шиб туради, қаттиқ ҳаяжон ҳолатида эса, юз ифодалари ўзгарувчан хусусият касб этади. Масалан, агар имтиҳон олувчи ижо- бий кайфиятда бўлиб, ўз талабаси сўзла-
38

рига табассум билан жавоб қилса, имтиҳон топширувчи юзига ҳам табассум югуради, бироқ бу тажанг табассум бўлиб, ёқишга ҳаракат қилиш истаги билан боғлиқ бўла- ди. Агар имтиҳон олувчи талабага умуман қарамаса, талаба юзининг ранги ўзгариши ҳам мумкин: аввал оқариб, кейин қизара- ди. Бу унинг имтиҳонда йиқилишдан чў- чиши ва қўрқаётганидан далолат.
Агар сиз стресс ҳолатига тушсангиз, нормал ҳолатингизни тиклаб, ўзингизни фош қилишдан сақланиб қолишингиз мумкин. Қай тарзда ўзини назорат қилиш мумкин? Авваламбор, нутқингизни назорат қилишдан бошланг, ўрта маромдан чалғимасликка ҳаракат қилинг, шунда ўз устингиздан ҳукмронликни қайтариб оласиз. Агар вазият ҳаддан ташқари ёмон бўлса ва сизга ўз ҳолатингизни ошкор қилмаслик қийинлик қилса, тезроқ ўзингизга келишга ҳаракат қилинг, масалан, сизга қўлларингизни силаб-силаб қўйиш ёрдам қилиши мумкин. Шунингдек, ўзингизни босиб олиш учун «тайм-аут» сўранг.
39

13-қоида «Мен бахтлиман» категорияси ишораларини англаб олиш
Ушбу бўлимда нафақат мамнуниятнинг энг олий кўриниши – бахт ҳақида, балки умуман инсоннинг яхши кайфияти, ҳузур-ҳаловат ва мамнуниятни ҳис қилиши, атрофини ўраб турган борлиқдан хурсандлиги, ижобий ҳиссиётлар устида сўз боради. Қандай қилиб инсоннинг яхши кайфиятини новербал сигналларга қараб аниқлаш мумкин?
Эйфория1 ҳолатига инсон, масалан, узоқ муддат интилган нарсасига эришганда тушади. Инсон қуйидаги каби ҳолатлар- да бахтни ҳис қилади: севган инсонидан муҳаббатига ижобий жавоб олганда, орзу қилган университетига ўқишга кирганда, ҳурматга лойиқ инсондан мақтов эшит- ганда ва б. Кўпинча бундай ҳолларда ин- сон заиф ва нозик бўлиб қолади, чунки у «очиқ» ҳолатда бўлади. Бахтлилик ҳолати – бу атроф, борлиқни қандай бўлса, шун- дайича қабул қилишдир. Бундай вазият-
1 ҳақиқий аҳволга мос келмаган ҳолда кайфият- нинг кўтаринки бўлиши, ўзидан ўзи хурсанд бўла- веришлик.
40

ларда инсон кўпинча ўз танасини бутун- лай бошқармайди.
У ишлатадиган имо-ишоралар дои- мо очиқ бўлади. У алоқага киришишга, одамлар билан мулоқот қилишга мойил бўлади. Инсон ёлғизликда ўз бахт «юк»и- ни кўтара олмайди. Унга ёлғизликда шун- чалар қийин бўладики, у чанқоқ, бош ай- ланишини туйиши мумкин. Бахт инсонга шунчалик кўплик қиладики, у ўз бахтини бошқалар билан баҳам кўргиси келади, шунинг учун ҳам унга дўстлар давраси ке- рак, шунинг учун ҳам очиқ имо-ишора- лардан бошқа одамлар эътиборини тор- тиш учун фойдаланади. Бу ишораларнинг энг кенг тарқалгани – суҳбатдош тарафга йўналган кафтлар, ўз билакларини кўз-кўз қилиш кабилар.
Мимикага қараб инсон ижобий кайфиятда эканини аниқлаш жуда осон. Кўп одамлар орасидан бундай одамни «бесабаб» жилмайишдан ажратиб олиш мумкин – гўё
у бир нарсани ёдга солмоқчи: бахт семиртирмоқда, у эса бу шодликни яшира олмаяпти.
Инсон бахтли эканини ўзига хос, нур таралиб турган юздан, нигоҳдан фаҳмлаб олиш мумкин. Инсон гўё бу нигоҳ билан бутун дунёни, барча одамларни бағрига босиб қучмоқчидай, бир сўз айтмай ҳам
41

уқтирмоқчидай: «Менга қаранглар. Мен бахтлиман. Орангизда мендан-да бахтли- роқ инсонни топинг-чи!» Бахтли инсон мунтазам қаршисидаги инсон кўзига боқа- ди, ўз бахтини улашишни хоҳлайди, ўзига ишонади.
Жуда кўп ҳолларда яхши кайфиятдаги инсон суҳбатдошининг «шахсий доира»- сини бузиб киради. У саломлашишнинг ўзаро шахсий, дилкаш усулларидан фой- даланади: қучоқлашиш, ўпиб кўришиш. Унга бошқа одамлар билан бевосита алоқа қилиш, бошқаларга тегиниш ёқимли ту- юлади, у бошқа одамлар ҳам унинг шах- сий доирасига киришини хоҳлайди. Бутун борлиқ билан уйғунликни ҳис қилаётган инсон сифатида сезилиб туришни истай- ди. У ёрқин рангли кийимларни танлаб кияди. Баъзан бахтли одамда ўзгаришга хоҳиш пайдо бўлади, аввал ўзида бўлма- ган нарсаларни, одатий ҳолатда кийиш, тақишга журъати етмайдиган нарсаларни кийиб, тақиб кўради: янги замонавий бу- юмлар, узуклар, зираклар, кўзга ташланиб турадиган пойабзаллар ва ҳ.к.