3 - БОБ
8-қоида «Мен ҳимояланмоқдаман» категорияси ишораларини англаб олиш
Ҳимоя имо-ишоралари инсон ғайриихтиёрий ёки ихтиёрий равишда сизнинг олдингизда қўрқув ёки айбдорлик ҳиссини туяётганидан яққол дарак беради. У сизнинг ҳужумларингиздан ҳимояланишга мажбур ҳолатда, унинг барча новербал сигналлари унга ўтказишга ҳаракат қилаётган таъсирларингизни тўсишга уринишдан дарак беради.
Ҳимоянинг энг кенг тарқалган ва ёрқин усулларидан бири – кўкрак устига чал- каштирилган қўллар. Бу сигнал инсонда мулоқотга киришиш истаги йўқлиги, унга ноқулай бўлаётгани, у сиздан ҳимояланиш- га ҳаракат қилаётганидан далолат беради. Ушбу тоифага яна оёқларни чалкаштириб олиш ҳам киради – инсон гўё оёқ остида- ги таянч «ер»ни йўқотиб қўймоқда. Ҳи- мояга хос тана ҳолатлари: қад тик тутил- ган, гавда салгина олдинга энгашган, бош қуйи солинган, пешона суҳбатдош томон йўналган, кўзлар пастга қараган. Инсон пешонасини «зарба»га шайлаб, сизнинг гапларингиздан ҳимояланишга ҳаракат
24
қилмоқда. Бундай тана ҳолати салбий таъ- сирни қайтаришга ёрдам беради.
Ҳужумдан яширин ҳимоя ҳолатида бўлган инсон ўзининг энг оғриқли нуқтасини яширишга ҳаракат қилади. Эркаклар «жонли девордаги футболчи» позасидан фойдаланадилар,
яъни қўлларини киндик остига қовуштириб олиб, эҳтимолий зарбадан ҳимояланадилар. Ҳамма нарсани юрагига яқин оладиган кўнгилчан инсонлар кўкрак қафаси, хусусан, юрак қисмини ё қўлларини кўксига чалиштириб ёки ўнг қўлининг кафти билан юрагини тўсиб беркитишга ҳаракат қилади.
Идрок қилиш органи фаоллигига кўра ин- сонларнинг ҳимоя усуллари ҳар хил бўлади: визуал инсон кўзойнак тақиб олади, кўзини қўли билан беркитади, гўёки қуёш нуридан кўзини тўсгандай қилиб кўрсатади; аудиал инсон қалпоғини пастроқ тортиб қулоғини беркитади, узун сочларини тўғрилаганнамо қулоғи устига туширади, агар у ҳам, бу ҳам бўлмаса, нозик хатти-ҳаракатлар билан қу- лоғини тўсишга ҳаракат қилади. Борлиқни ҳиссий идрок қилувчи кинестетиклар суҳ- батдошга тегишдан ўзини тортиб, масофа сақлайдилар, кўпинча қўлларини чўнтагига
25
яширадилар, бу билан сиз бераётган маъ- лумотни олишни хоҳламаётганликларини намойиш қиладилар. Дунёни кўпроқ ҳидлар орқали идрок қилувчи инсонлар нозик хат- ти-ҳаракатлар билан бурнини беркитадилар, одатда рўмолчадан фойдаланадилар, уларда тўсатдан тумов пайдо бўлиши мумкин, бу – тананинг ғайриихтиёрий ҳимоя реакцияси.
Инсон сизнинг ҳужумларингиздан ҳи- мояланиш учун ўрталарингизда кўз илғай- диган ва илғамайдиган тўсиқлар қўяди. Гўёки у иккингиз орангизда девор, ғов қуради. Агар стол атрофида ўтирган бўл- сангиз ва суҳбатдошингиз қўлига кирган майда-чуйда буюмларни (қалам, ручка, блокнот ва б.) уйиб, тўплаб қўяётган бўлса, бу муносабатларингизда «Буюк Хитой де- вори» пайдо бўлаётганидан дарак беради. Бошқача айтганда, суҳбатдошингиз сиздан ҳимояланишга хизмат қиладиган, зарурий «мудофаа иншооти» қурмоқда.
Девор сифатида бошқа инсондан ҳам фойдаланилиши мумкин. Ўзини ҳимоя қила туриб, суҳбатдошингиз орангиздаги суҳбатга атайлаб учинчи бир шахсни тортади. Учинчи инсон маълум миқдорда девор вазифасини ўтайди, чунки ўзини ҳимоя қилаётган инсон учинчи шахс олдида унга ҳужум қилмаслигингизга умид
26
9-қоида
«Мен хижолат бўляпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Инсон ноқулайлик сезса, хижолат бўлса, ўзи учун, қилган иши учун уят ҳиссини туйса, фақат бир нарсани хоҳлайди:
уни атрофдагилар кўрмасин (сезмасин), унга тегишмасин. У: «яхшиси, ерга кириб кетсам ҳам майли», – деган хаёлда бўлади. Ўнғайсизлик ҳиссини бир қанча новербал воситалар, белгилардан пайқаб олиш мумкин. Бу воситалар билан суҳбатдошингиз ана шу ҳиссиётни ниқоблаб яширишга уринади.
Инсон уят ҳиссини туйиши билан сизнинг эътиборингизни ўз шахсиятидан чалғитиш- га ҳаракат қилади, бундан мақсад ўзининг хижолат бўлаётганини билдириб қўядиган очиқ-ойдин белгиларни сиздан яшириш- дир. Масалан, юзнинг қизариб кетиши, то- мир уришининг тезлашиши. У меъёрий ҳолатга келиши учун вақтдан ютишни, ўз организмининг ғайриихтиёрий, бошқариш мушкул бўлган реакцияларини яширишни истайди. Суҳбатдошингиз тўсатдан бирор буюмни ушлаб олиши, бирдан ўрнидан ту- риб кетиши, ўрнини ўзгартириши, айтай- лик, бу пайтгача стул суянчиғида осилиб ётган костюмини кийиб олиши мумкин.
27
Уят ҳиссини туйган пайт инсон кўз орқали алоқани узиб қўяди, кўзларини пастга қара- тади, унинг нигоҳи бирон-бир буюм томон қадалиб қолади. Унинг имо-ишоралари, ҳа- ракатларида ҳовлиқиш акс этади.
А.Чеховнинг «Буқаламун» ҳикоясини эслайлик. Полиция назоратчиси Очуме- лов хатога йўл қўйди ва ўз сўзларидан хижолат бўлди, у шу заҳоти атрофдаги- ларнинг эътиборини чалғитишга, уларни гангитишга чоғланиб, устидаги пальтоси- ни ечиб, яна қайта кияди.
Агар инсонда уялиш ҳисси табиатан туғма кучли бўлса ёки айб (гуноҳ) иш қилиб қўй- ган-у, уни кечиришларига ишонса, унда бош- қаларга имкон қадар сездирмай кийиниш эҳтиёжи туғилади. Аслида эса, бу новербал сигналлардан фойдаланишдаги қўпол хато- дир. Бироқ сездирмай ҳаракат қилдингиз де- гани сизни ҳеч ким кўрмаяпти дегани эмас. Аксинча, сизни кўриб туришади, сезишади, лекин сиз билан гаплашишни кераксиз деб ҳисоблашади, назардан четда қолдириша- ди ва сиз ўз уят ҳиссингиз билан қоласиз-у, бу ҳис алаҳлаш дардига айланиши мумкин. «Шамолларда қолган ҳисларим» романида- ги эпизодни эслайлик: Скарлет ўз дугонаси эрини мафтун қилиб қўйгач, дугонасининг зиёфатига боришни хоҳламайди, лекин Рет Батлер уни боришга мажбурлайди. Қола- верса, энг ёрқин кўйлакни (қирмизи рангли) кийишини сўрайди. Батлернинг мақсади Скарлетни шу йўл билан ўз гуноҳининг ач- чиқ аламини торттириш эди. Аслида эса, бу кўйлак уни қутқариб қолади: бу уни Мелани
28
ва Эшли олдидаги қўрқувни тарқатиб юбо- ради. Ёрқин кийим инсонда ўзига ишонч уйғотади, бу кийимда бизни пайқамаслик мумкин эмаслигини, нақадар ёрқин эканли- гимизни тушунамиз: инсон қандай кўринса, ўзини шундай ҳис қилади. Ўнғайсиз ҳолат- лардан кўзга ташланмайдиган кийимдан кўра ёрқин кийимда чиқиб кетиш осонроқ.
Ўнғайсизлик ҳисси инсонда унинг хижо- латини бошқалар сезган тақдирда янада ортади. Шунинг учун унинг бу ҳолатини атрофдагилар сезганда ўнғайсизлик туйғуси икки баравар ортади, масалан, юзлари қиза- риб кетади. Бу ҳолда инсон ўз хижолатини яшира олмаётганини тушуниб, янада ўзини йўқотиб қўяди. Ҳа, албатта, ғайриихтиёрий реакцияни яшириш жуда қийин, лекин та- биатан юзига тез қон югурадиган инсон ҳам бу ноқулайликдан усталик билан чиқиб ке- тиши мумкин. Кўпчилик бундай ҳолатлар- да қаттиқ умидсизликка тушадилар, сеҳрли оламда яшамаётганидан, кўринмас қилиб қўядиган сеҳрли қалпоғи йўқлигидан аф- сусланади. Психологларнинг фикрича, энг муваффақиятли усул ўзининг хижолат тор- таётганига иқрор бўлишдир: «Кеч қолга- нимдан жуда афсусдаман», «Таптортмаслик қилаётганим учун кечиринг, лекин ёнимда чиндан нақд пул йўқ, кафеда менинг ўр- нимга ҳам тўлаб юбора олмайсизми?» Ўз ҳо- латингиз ҳақида тан олиб гапириш хижолат ҳиссингизни зумда тарқатиб юборади. Ўз ҳолатингизни вербал, яъни сўзлар орқали изҳор қилинг, ички ўнғайсизлик ва хижо- латпазлик шу заҳоти ўтиб кетади.
29
10-қоида «Мен сизга ишонмайман» категорияси ишораларини англаб олиш
Ишончсизлик, шубҳаланувчанлик имо- ишораларини осонгина аниқлаб олиш мумкин: булар деярли доим салбий хусусиятлар, ҳимояланиш имо-ишоралари бўлади. Инсон ўз сўзлари билан сизнинг фикрингизга қўшилган тақдирда ҳам, унинг ҳолати, юз ифодаси, имо-ишоралари бунинг аксини айтиб туради, новербал тилга ишонинг – у сизга инсоннинг асл фикрларини очиб беради.
Ишончсизликни билдирувчи имо-ишо- раларнинг энг кенг тарқалганлари – қўллар- нинг ва оёқларнинг чалиштирилган ҳолати. Инсон бу билан сиз бераётган маълумотни қабул қилмаслигини билдиради. Суҳбат- дош қулоқларини қимирлатиши мумкин – рамзий маънода у бу билан сиз унга илаёт- ган «лағмон»ларни туширмоқда.
У тақиқловчи ва огоҳлантирувчи хат- ти-ҳаракатларни қўллаши мумкин, гўё ту- шунтирмоқчи: «Мен англадим, сен мени алдаяпсан, мен сенга ишонмайман». Суҳ- батдошингиз оғзини қўли билан тўсиб, ўз хабардорлигига ишора қилиши мумкин, гўё: «Оғзингни юм!» демоқчидай. Бу ишо-
30
ранинг бошқа кўринишлари ҳам мавжуд: инсон лабларини, оғзини, қулоқларини қашиб қўйиши мумкин. Ишончсизлик- нинг яна бир ишораси – бошини инкор маъносида силкиш: у сизнинг фикрин- гизга қўшилган тақдирда ҳам, тили билан сизнинг нуқтаи назарингизни маъқуллаб турса ҳам, дилида бошқа нарса.
Суҳбатдошингиз юз ифодаси ҳам унинг ишонқирамаётганини ошкор қилади. Юзида ишончсизлик сурати чизилади, кўзларини яширади. У ишончсизлик билан тиржайиши ёки такаллуфсиз мийиғида кулиши мумкин: оғзининг бир чети тепага, иккинчи чети пастга йўналади. Бундай «жилмайиш» сизга ишонч- сизликдан далолат беради. Сиз гапираётган гап унга кулгили туюлмоқда.
Сизнинг ёлғонингиз ошкор бўлгани ҳақидаги далил, сизни биров фош қилишга ҳаракат қилмаган тақдирда ҳам, суҳбатдошингизга сизнинг устингиздан афзаллик бахш этади. Новербал тарзда
бу сизга илтифот билан муносабатда бўлиш ва сизнинг шахсий доирангизга киришга хоҳишнинг йўқлиги кўринишида намоён бўлиши мумкин: «қуйи табақа»га мансуб киши
ёлғон сўзлашга жазм қилади қабилида.
31
Баъзи инсонларда дунёни ҳидлар орқа- ли идрок қилиш ҳисси ривожланган бўла- ди. Бундай инсонлар ёлғонга ўта сезувчан бўладилар. Улар ёлғонни фаҳмлаб қолган- ликларини бурун катакларининг кенгайи- ши орқали англатиши мумкин: «Бу ерда қандайдир ифлослик бор, буни ҳис қиляп- ман».
Шу каби новербал сигналларни қабул қилишингиз билан, уларни тўғри таҳлил қилган бўлсангиз, дарҳол ўз тактикангизни ўзгартиришингиз лозим: ё рост гапиришни бошланг ёки янада кучлироқ ва ишончлироқ далилларни қўлланг. Эҳтимол, шунда сизнинг нуқтаи назарингиз ҳақиқат сифатида қабул қилинар.