5-қоида
«Мен сергакман» категорияси ишораларини англаб олиш
Агар инсон сиз тарафингиздан таҳликани ҳис қилса, яъни унга ташланишингиз мумкинлигини ҳис қилса,
унга қандайдир кўнгилсизлик етказишингиз мумкинлигидан хавотирда бўлса, у дарҳол новербал мудофаа1 амалга оширишни бошлайди. Хавф- хатар ҳолати унинг сўзларида умуман акс этмаслиги мумкин, лекин у ўзини бошқача ту- тишни бошлайди. Сиз эса уни кузатишдан чалғиманг ва шунда у сиздан хавфсираётганини тушунасиз.
Инсон қуйидаги маъноларга эга ўзига хос имо-ишораларни қўллай бошлайди: «Стоп. Тўхтанг. Мен бу ерда фириб бор- лигини сезяпман». Агар инсон қўлларини кўксига чалиштириб олиб, шу ҳолатда бар- моқларининг учи ҳар хил тарафга йўнал- ган бўлса, чўзилиб турган қўли ва кафти сиз томонга йўналган бўлса, бу сиз тўхта- шингиз лозимлигидан дарак бермоқда. Чўзилган қўлнинг бошқа маънолари ҳам бор: аввало, бу сигнал сиз унинг шахсий
1 Ўзини ҳимоя қилиш
15

доирасига яқинлашиш, кириб боришдан маҳрумлигингиздан дарак беряпти, ин- сон беихтиёр сизларнинг орангизга тўсиқ қўйяпти, бундан ташқари, шу тарзда сиз- нинг оғзингизни ёпишга интиляпти, сиз- нинг гапларингизда яширин таҳдид ҳис қиляпти.
Сергакланган инсонга ўзгача нигоҳ хос: у сизга тикилиб қарайди, сизнинг ҳар бир хатти-ҳаракатингизни, қўл ишораларин- гизни бир мақсадда кузатади: мақсад – сиз- нинг қўлингизда «ханжар» пайдо бўлиш пайтини ўтказиб юбормаслик. Бу «хан- жар» рамзий маънога эга: сиз сўзлар ёрда- мида унга зарба беришингиз, қалтис ҳазил билан ниш уришингиз ёки кўнгилсиз ха- бар етказишингиз мумкин. Суҳбатдошин- гиз сиздан айнан шу сонияни кутмоқда. Агар суҳбатда бир неча киши қатнаша- ётган бўлса, сергак суҳбатдош нигоҳини жуда тез зайлда бир инсондан бошқасига йўналтириб туради.
Сиз тарафдан хавф-хатар туйғусини ҳис қилаётган инсон аввалдан чекинишга йўл тайёрлаб туриши мумкин – унинг тахминлари тўғри чиққан тақдирда ва сиз у учун хавф туғдирган тақдирингизда тезда чиқиш йўлини топа олиши учун, у доим эшик жойлашган тарафга пайдам бўлади.
16

Бу каби сигналларни қандай қилиб бар- тараф қилиш мумкин? Инсонда хавф-ха- тар туйғусини йўқотиш учун сиз уни тинчлантиришингиз, у билан алоқага ки- ришишингиз лозим. Биринчидан, унинг сиздан ўзини олиб қочиш ниятига қара- май, унга максимал масофада яқинла- шишга ҳаракат қилинг. Хушмуома таъсир кўрсатинг – унга қўлингизни теккизинг, силанг, унинг қўлини билак қисмидан ту- тишингиз ҳам мумкин. Бу ҳаракатларни шошилмай бажаринг, қўполлик қилманг, акс ҳолда у сизнинг ҳаракатларингизни сиз тарафдан ҳужум сифатида баҳолаши мум- кин. Шошмасдан, етарлича баланд овозда гапиринг-ки, у сизни яхши эшитсин, акс ҳолда у сизни ниманидир яшираётганлик- да гумон қилиши мумкин. Агар стол атро- фида, қарама-қарши ўтирган бўлсангиз, у ҳолда унинг ёнига ўтиб ўтиринг. Агар сиз ўртадаги қарама-қаршиликни бартараф қилиб, танглик ҳиссини тарқатишга эриш- сангиз, сизнинг суҳбатдошингиз ўзини эр- кин тута бошлайди ва суҳбатингиз самара- лироқ бўлади.
17

6-қоида «Мен муросага тайёрман» категорияси ишораларини англаб олиш
Муроса йўлини топиш – хоҳ оилавий баҳс бўлсин, хоҳ ишдаги суҳбат ёки илмий мунозара, ҳар қандай вазиятда ҳам осон бўлмаган вазифа. Бундай вазиятларда сиз билан баҳслашувчи муросага тайёр ёки йўқлигини кўра олиш муҳимдир. Инсон ўз сўзидан қайтмаслигини айтиб турса ҳам, унинг новербал белгилари бунинг аксини кўрсатиши – ён беришга тайёр турган бўлиши мумкин.
Агар сиз инсоннинг гаплари ва унинг имо-ишоралари орасида номутаносиблик- ни сезсангиз, бу сизнинг керакли натижага эришишингиз мумкинлигидан дарак бер- моқда. Сўзлар ва тана ҳаракати орасидаги бу номутаносибликни кўра олиш ва тўғри талқин қила олиш ўта муҳимдир. Агар му- холифингиз фикрингизга қўшилмаслиги- ни, сизнинг гапларингизни бемаъни деб ҳисоблашини айтса-ю, лекин бу пайтда бошини тепага-пастга силкиётган бўлса, демак у сизнинг нуқтаи назарингизни қа- бул қилишга тайёр ва фақат, ўзига манфа- атлироқ келишувга эришиш мақсадида, ўз қийматини оширмоқда. Агар шундай
18

ҳаракатларни сезсангиз, унга кўнгилчан- лик қилиб ўтирмасдан, ўз шартларингизга кўндиришга ҳаракат қилинг, ишончингиз комил бўлсинки, эртами-кечми суҳбатдо- шингиз уларни қабул қилади.
Имо-ишорасизликнинг ўзи ҳам имо-ишорадир. Агар биз инсонда салбий имо-ишораларни, масалан, чалкаштирилган қўл- оёқларни кўрмасак, у сиз билан яқин масофада муомала қилиб ўзини бамайлихотир сезмоқда, ўзининг шахсий доирасига осонгина киритмоқда, бундан чиқди, бу инсон сизнинг нуқтаи назарингизни қабул қилмоқда. Аниқроқ айтганда, уни ўз тарафингизга оғдириш учун уринишларингиз етарли бўлди. Уни рози қилишингизга озгина фурсат қолди.
Юз ифодасидаги ва хатти-ҳаракатларда- ги осойишталик қарор қабул қилиб бўлган инсонга хос хусусиятдир. Унда ҳеч қандай чалғитувчи ҳаракатлар, имо-ишоралар бўлмайди, юзида хотиржамлик ва уйғун- лик ифодаси жам бўлади. У ўз фикрини ўтказишга ҳаракат қилаётгандек, сизнинг шартларингизга қаршилик қилаётгандек туюлса ҳам, билингки, бу бор-йўғи бир расмиятчилик.
19

Муросага тайёр бўлган инсон баҳсда, тортишувда ўзини бир қадар салобатли тутади, у тушуниб турибдики, баҳс ўз йў- лига, лекин у ўзи учун қарор қабул қилиб бўлди. У жуда ишончли тарзда ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиши ва руҳан хотир- жам бўлиши мумкин, лекин у тушуниб турибдики, барибир икки тарафни ҳам қониқтирадиган қандайдир бир қарорга келиш керак.
Суҳбатдошингиз қайси тарафга мойиллигини аниқлаш учун унинг саноқни билдирувчи имо-ишораларига эътибор қаратинг, улар одатда залворли маънога эга бўлмаса ҳам, баъзан айрим тафсилотларни ойдинлаштириши мумкин. Агар у далилларни сиз тарафга йўналтираётган бўлса, демак, у сизнинг фикрингизга мойил- лик билдирмоқда. Агар саноқ ишоралари тескари тарафга йўналган бўлса (у ғимирлаб атрофдаги буюмларни тўпла- япти, ён-верида сочилиб ётган нарсаларни тўғрилаб, уйиб қўйяпти), демак, бу инсон манфаат қидиряпти, унинг мақсади музокаралардан максимал даражада наф кўришдир.
20

7-қоида
«Мен ишончли муносабатларга мойилман» категорияси ишораларини англаб олиш
Инсон доим ҳам ишонч оҳангидаги муносабатларга
шай бўлмайди. Одатда, у кўнглида шубҳа ёки беҳузурлик туғдирадиган инсонларни ўзига яқин доирага киритмасликка ҳаракат қилади. Новербал ишоралар ёрдамида инсон сизга ишонч билдирмоқдами-йўқми – осонгина тушуниб олиш мумкин.
Агар инсон сиз билан етарлича фаол муносабатларга киришаётган бўлса, сиз унинг ишончига кирдингиз ва у сиз билан ҳамкорлик қилади, деб ўйлаймиз. Бироқ суҳбатдошингизнинг сермулозаматлиги доим ҳам унинг ишончини қозонганингиз- ни билдирмайди. Киришимли инсонлар дуч келган инсон билан, у дидларига тўғри келмаган тақдирда ҳам, осонгина муо- малага киришиб кетаверадилар. Баъзан фақатгина новербал сигналлар ёрдамида унинг сизга нисбатан асл муносабатини, яъни «ичидагини» билиб олиш мумкин.
Ишончли муносабатларга тайёр ин- соннинг хатти-ҳаракатлари суҳбатдоши тарафга йўналган бўлади. Ҳар қандай но- вербал сигнал, хоҳ саноқ ишораси бўлсин, хоҳ унинг тана ҳолати, ҳар тарафга қараб
21

турган пойабзалининг учи бўлсин, у сиз тарафга қаратади. Барча ушбу белгилар сиз у билан кейинчалик ўз мевасини бе- радиган алоқаларни йўлга қўйганингизни билдиради.
Диққатингизни ораларингиздаги ма- софага қаратинг. Агар суҳбатдошингиз 70 см гача узоқликдаги масофани сақлаётган бўлса, демак, у одоб-ахлоқ қоидаларини билади ва сизнинг шахсий доирангизга ки- ришга ҳаракат қилмаяпти. Ёки аксинча, у сизни ўз шахсий доирасига киритмаётган бўлса, сиз унга ёқмаяпсиз. Агар масофа 50 см гача ёки ундан ҳам камроқ қисқар- са, сиз суҳбатдошингизни ўзингизга торта олганингиз ва унга ёқаётганингиз ҳамда бу инсон кўнглига йўл топа олганингиз учун мақтовга лойиқсиз.
Агар суҳбатдошингиз биринчи учрашувдаёқ сизга тортинмасдан қўл теккизса, елкангизга қоқиб қўйса, сизнинг бўйинбоғингизни ёки шарфингизни тўғрилаб қўйса, демак, ўзингизнинг ёқимлилик ва дилтортарлик хусусиятларингизга аъло баҳо қўйилди, деб ҳисоблайверинг.
Сиз ишончига кирган одамнинг юз қиё- фасида юксак мамнуният акс этади. Ишонч билдиришга шай инсон сизга тез-тез жил- маяди, қолаверса, ўз ҳиссиётларини яши-
22

риб ўтирмай, очиқ кулади, чунки сиз унга ёқдингиз ва сизнинг даврангизда хижолат чекишга у ўзи учун сабаб кўрмаяпти.
Инсоннинг ишончига кирсангиз, у сиз- нинг хатти-ҳаракатларингизни кўчириб, қайтариши мумкин. Кўпинча бу ғайриих- тиёрий равишда юз беради ва унда сизга ёқишга ҳаракат эмас, балки шунчаки сиз- га бироз ўхшашга хоҳиш пайдо бўлгани- дан дарак беради. Хоҳласангиз текшириб кўришингиз ҳам мумкин: янги танишин- гиз билан суҳбатда бирон такрорий хат- ти-ҳаракатдан фойдаланинг, масалан, бар- моқларингизни қирсиллатинг. Агар суҳбат якунига қадар суҳбатдошингиз сизнинг одатингизни ўзлаштирса, сиз унга ёқиш вазифасини аъло даражада уддаладингиз, бу инсонда яхши таассурот қолдирдингиз.