1 - БОБ
I БОБ
ИНСОН ХАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ, ИМО-ИШОРАЛАРИ РУҲИЙ ҲОЛАТЛАРНИ ИФОДАЛАЙДИ
1-қоида
«Мен хаёл суряпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Хаёлга чўмган инсон чинакам борлиқдан узилиб қолади, у атрофда нима рўй бераётганини кўрмайди, эшитмайди, чунки
у ўз хаёллари ва тасаввурлари оламида юрибди. Унутманг: агар одам хаёл сураётган ёки ўйга чўмиб турган бўлса, муҳим далилларни ҳавога совурманг,
у бу далилларни барибир англамайди, эшитмайди.
Шуни ёдда тутиш керакки, хаёлга чўмиб турган инсон миясининг энг фаол қисми бош мия ҳисобланади, шунинг учун инсон унга бизнинг эътиборимизни қаратиш- га ҳаракат қилади, гўё огоҳлантиргандай: «Халал берманг – мен ишлаяпман». Хаёл- га чўмган, суҳбатдан чалғиган инсон учун қуйидаги имо-ишоралар хосдир: турли ҳо-
5
латларда қўллари пешонасида, суҳбатдош чаккасини ишқалаши, гарданини қашиши мумкин. Бу каби имо-ишораларнинг яна бир вазифаси бор: инсон шу тарзда бош мия ишининг самарадорлигини ошириш- га интилади, ўз «фикрлаш аппарати»ни қийин вазифани ечишга созлайди. Турли хил қашлашлар ва ишқалашлар шундай юзага келади.
Хаёлга берилган инсонни имо- ишоралардан ташқари, унинг ҳолати ҳам фош қилади. Огюст Роденнинг «Мутафаккир» ҳайкалини эсланг: у иягини қўлига тираб ўтирибди. Агар суҳбатдошингиз учун бу каби ҳолат хос бўлса, у сизнинг суҳбатингиздан чалғиб, бошқа бирон нарса ҳақида ўйлаб ўтирган бўлиши мумкин. Гумонингиз ростлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг нигоҳига эътибор қаратинг. Узоқ-узоқларда – ўз орзулари ва тасаввурларида сайр қилиб юрган инсон учун «бўшлиққа йўналган нигоҳ» хос. Бу нигоҳ маъносиз ва тарқоқ бўлади.
Фикр сураётган инсоннинг ҳолатига қа- раб у нима ҳақида ўйлаётганини тахмин қилиш ҳам мумкин. Агар инсон ўнг қўлига
6
таяниб олган ёки ўнг чаккасини ишқалаёт- ган бўлса, демак, унинг фикру хаёлларида чап мия ярим шари фаоллик кўрсатмоқда (мия таъсири зоналарининг кесишма тақ- симланиш қоидасига кўра), бу ярим шар инсоннинг мантиқий, таҳлилий лаёқатла- рига жавоб беради. Бинобарин, айни пайт- да инсон таҳлил билан банд, уни батафсил ҳисоб-китобларни талаб қилувчи масалалар банд қилган. Бу ҳолда инсоннинг нигоҳи жамланган, бир нуқтага қадалган бўлиши мумкин. Агар инсон чап қўлига таянган бўл- са, унда инсон табиатининг ҳиссий жиҳат- ларига жавоб берувчи ўнг мия ярим шари фаоллик қилмоқда. Инсон кўпроқ фалса- фий мулоҳаза юритмоқда, тасаввурларга шўнғиган, унинг фикр-мулоҳазаси аниқ эмас ва таҳлил талаб қилмайди. Нигоҳи бир нуқтага қадалмаган, балки аксинча, тарқоқ, бўшлиққа йўналган.
Агар суҳбатдошингизда шу каби белги- ларни пайқасангиз, демак, у сизни тинг- лаш ўрнига ўз ўй-фикрларига шўнғигани эҳтимолдан холи эмас. У маълумотларни қабул қилмоқдами-йўқми, бунга ишонч ҳосил қилиш учун унга бирон-бир савол бериб кўришингиз мумкин. Агар жавоб қайтармаса, билингки, суҳбатдошингиз чуқур ўйга чўмган. Ё у ўз ўй-хаёлларидан уйғонишини кутиш ёки унга таъсир кўр- сатиш даркор: қаттиқроқ гапиринг ёки қў- лингиз билан туртинг.
7
2-қоида «Менга қизиқ» категорияси ишораларини англаб олиш
Албатта, суҳбатдошингизда қанчалик қизиқиш уйғоти- шингизни билиш муҳим. Кўпинча қизиқишнинг вербал белгилари сохта бўлади ва фақатгина новербал мулоқот суҳбатдошингизни қанчалик қизиқтирганингизни англашга ёрдам беради. Вербал тарзда суҳбатдош саволлар бериб, деталларни ойдинлаштириб, қайтаришни сўраб ўз қизиқишини ифодалаши мумкин. Бироқ, афсуски, бу қизиқишнинг юз фоизли кўрсаткичи бўла олмайди. Саволлар фақат сизни хафа қилмаслик, расмий хушмуомалаликни англатиши ва аслида, қизиқиш сабаби бўлмаслиги мумкин.
Қизиққан инсон, одатда, имо-ишора- ларни қўллашга интилмайди. Бундай киши суҳбатдоши ёки қизиқарли маълу- мотга шунчалик берилиб кетиши мумкин- ки, оқибатда гапнинг калавасини қўлдан бой бермаслик учун шовқин чиқармаслик- ка ҳаракат қилади. Синф хонаси ёки ауди-
8
торияда ўқитувчининг ўқувчилар ёки та- лабаларга сўзлаётган нутқи қизиқ бўлган пайт хонада чурқ этган товуш чиқмаслиги ҳам бунга далил.
Лекин суҳбатдошнинг қизиққанлигини аниқлашнинг бошқа новербал усуллари ҳам бор. Юз бераётган жараёнга қизиқиш туяётган инсон бор вужуди билан маълу- мот манбаига интилади. Масалан, унинг гапираётган шахс томонга гавдасини эн- гаштиришини сезиш мумкин: тингловчи унга яқинроқ бўлишга интилади.
Баъзан инсон юз бераётган жараёнга шунчалик берилиб кетадики, оқибатда ўз танасини назорат қилмай қўяди. У оғзини ёпишни унутиб қўйиши ёки кўзларини катта очиб олиши мумкин – булар мимик белгилар бўлиб, инсон ҳайрон, маҳлиё бўлиб қолгани, максимал даражада қизиқиш ҳолатида эканидан далолат беради.
Агар сизга юқорида келтирилган «қи- зиқиш симптомлари»дан биронтасини ҳам аниқлаш насиб қилмаса, дарҳол так- тикани ўзгартириш даркор: суҳбат мавзу- сини ўзгартиринг, нутқ эмоционаллигини (ҳиссий таъсирчанлигини) оширинг. Акс ҳолда, сиз етказаётган хабар суҳбатдошин- гиз учун аҳамиятсиз туюлади ва сизга ке- ракли натижани бермайди.
9
3-қоида «Мен сизни ҳурмат қиламан» категорияси ишораларини англаб олиш
Ҳурмат – бутун умр қозонилиши лозим бўлган ўзаро инсоний муносабатлар омилларидан биридир. Инсоннинг ҳурмат-эҳтироми ростакам ёки ёлғондакам эканини аниқлаш осон кечмайди. У сизга чин кўнгилдан қўл чўзмоқдами ёки одатга айланган анъана юзасиданми?
Ҳурмат-эҳтиромни ифодаловчи имо- ишоралар унчалик кўп эмас. Сизга би- рон ким қандай муносабатда эканлигини аниқлаш учун, у сиз билан қандай сўра- шишига эътибор қаратинг. Қўл бериб сўрашиш – жуда қадимий анъана бўлиб, авваллари фақат таомил маъносинигина, келган инсон билан саломлашишнигина билдирмаган, балки инсонлар бир-бири- нинг ҳузурига ғараз ниятларсиз, қурол- яроғсиз келганини ифодалаган. Ҳозирга келиб бу таомил бошқа маънолар билан кенгайган. Сизга ҳурмати бўлган инсон сиздан аввал ёки сиз билан бир пайтда қўл чўзади. У дарҳол қўлини қайтариб олишга ҳаракат қилмайди: ҳурмат-из- затли қўл бериб сўрашиш узоқроқ да- вом этади. Қўл чўзиб узатилган, зинҳор
10
тирсак қисмидан букилмаган бўлиши ке- рак. Шу тарзда инсон сизга ноқулайлик туғдирмаслиги даркор, сизни чўзилишга ёки эгилишга мажбур қилмаслиги ло- зим. Аксинча, у сизга имкон қадар қулай шароит яратишга ҳаракат қилади.
Ҳурмат-эҳтиром ишораси сифатида қуйидаги ҳолатни келтириш мумкин: эр- как киши оммавий транспорт воситасидан тушаётган аёлга ёрдам учун қўл чўзмоқда. Бу ҳолат ҳам расмий хусусиятга эга бўли- ши, фақатгина бу кишининг яхши муо- мала қоидаларидан хабардор эканлигини билдириши мумкин. Агар бу чин ҳурмат ишораси бўлса, қўл чўзаётган киши сиз та- рафга қарайди ва сизнинг қўлингизни ту- тиб қолишга ҳаракат қилади.
Бошни эгиш – ҳурмат белгиси. Инсон бошини қандай эгаётганига эътибор қаратинг. Ҳурмат билан бош эгилса, қовоқлар пастга қаратилиши мумкин (бу қадимда ҳукмдор шахсларни қарши олиш анъанасидан қолган одат бўлиб, улар шу қадар улуғвор ва қудратли бўлганки, одамлар уларга қарашга журъат
ҳам қилолмаганлар, шунинг учун қовоқларини пастга қарат ганлар).
11
4-қоида «Мен иккиланяпман» категорияси ишораларини англаб олиш
Қандай имо-ишоралар, тана ҳолатлари ва юз ифодалари инсон қарор қабул қилишда иккиланаётганидан дарак беради? У юз бераётган жараёнга холис баҳо беришга тайёр эмаслигини қандай аниқласа бўлади? Суҳбатдошингиз сизнинг фикрингизга чиндан қўшилишни дилига туйяптими ёки йўқми – сиз буни осонгина ҳисоблаб билишингиз мумкин.
Иккиланиш ҳолати – иккиёқлама ҳо- латдир. Унинг ижобий ва салбий жиҳат- лари мавжуд. Инсон бир тарафдан сизни рад қилмади, салбий қарор қабул қилиб бўлгани йўқ, у сизга узил-кесил «йўқ» жа- вобини бермайди. Бошқа тарафдан, сиз- нинг далилларингиз ҳали ишонтиришга етарлича асос бўлмаяпти, инсон сизнинг далил-исботларингизга қўшилгани йўқ.
Қарор қабул қилмаган инсон хатти-ҳа- ракат, имо-ишоралари унинг хаёлчанли- ги, у ҳали вазиятни таҳлил қилаётгани ва диққат-эътиборга тўла эканлиги билан характерланади. У ишончсизлик билдири- ши мумкин. Агар инсон сиз келтирган да-
12
лилларга шубҳада бўлса, у сизнинг кўзин- гизга қарамасликка ҳаракат қилади. Унинг нигоҳи хона бўйлаб тентираши мумкин, у дераза томонга қараб олиши, сизнинг да- лил-исботларингиздан четлашиб, сизнинг қарорингиз ижобий ва салбий жиҳатлари- ни мустақил мулоҳазадан ўтказишга ин- тилиши мумкин. Нигоҳнинг янада хавфли йўналиши – эшик тарафга қараш. Бунинг маъноси шуки, у салбий жавоб беришга чоғланмоқда ва яқин вақт ичида кетишни кўнглига туймоқда.
Иккиланаётган одамга атрофдаги буюмларни саралаб ўйнаш, бармоқлари билан тинмай пайпаслаш, қашиниш каби бир зайлда такрорланувчи, монотон ҳаракатлар хос. Бу ҳаракат, имо-ишоралар қуйи- даги маъноларга эга: биринчидан, улар фикрлаш фаолияти билан боғлиқ (одам сизнинг далил- ларингизни мулоҳаза қилмоқда), иккинчидан, улар сизнинг фик- рингизни чалғитишга, ганги- тишга қаратилган. Инсон иккиланиш ҳолатида сизга
ва сизнинг далилларингизга эътиборини жамламайди, унинг ҳаракатлари ва имо-ишо- раларида қандайдир тажанглик ва ҳовлиқмалик бўлади.
13
Мана, бу каби имо-ишораларга бир неча мисоллар: кўзини, оғзининг четларини ар- тиш ва сийпалаш, бунинг маъноси шунда- ки, инсон сизни ёлғонда, сизнинг далилла- рингизни эса фирибда гумон қилмоқда.
Инсон иккиланиш ҳолатидалигидан далолат берувчи яна бир имо-ишора – бу елкаларини қисиш. Кўп ҳолларда бу ғай- риихтиёрий ишорадир. Масалан, инсон сизнинг фикрингизга қўшилиши ёки қў- шилмаслиги мумкин, лекин шу орада беихтиёр елкасини қисиши мумкин – бу унинг ўзи қабул қилган қарорга ишонч- сизлигини ифодаловчи сигнал. Нутқда- ги ва новербал хатти-ҳаракатдаги бундай номутаносиблик сиз вазиятни ўзгартири- шингиз мумкинлигидан далолат беради. Ҳатто, суҳбатдошингиз сизнинг манфаа- тингизга қарши қарор қабул қилган тақ- дирда ҳам, сиз унинг фикрини ўзгартириб, ишонтиришингиз мумкин. Агар у сизнинг далилларингизга қўшилиб туриб, шунда ҳам қатъиятсизликни ифодаласа – яъни, елкаларини қисса, сиз унинг қабул қилган қарорига қатъиятини мустаҳкамлашин- гиз лозимлигини билдиради. Акс ҳолда, у бошқа шахслар билан гаплашиб кўриб, ўз фикрини ўзгартириб қўйиши мумкин.