КИРИШ
КИРИШ
Инсон маълумотни нафақат сўзлар ёр- дамида (вербал усулда) бошқаларга уза- тади, балки имо-ишоралар, мимика, тана ҳолати, ташқи кўриниш, суҳбат пайтидаги оралиқ масофа, безаклар, пардоз каби но- вербал усуллар ёрдамида ҳам ошкор қили- ши мумкин.
Биз инсон ҳақидаги маълумотларнинг катта қисмини (80 % атрофида) айнан но- вербал манбалардан олишимиз исбот- ланган бўлиб, сўзлардан эса умумий маълумотнинг фақатгина 20 % қисмини олишимиз мумкин экан. Кўп ҳолларда новербал маълумот идрокимиздаги «кадр ортида» қолиб кетади, чунки биз уларни ўқишни ва талқин қилишни билмаймиз.
Аксар ҳолларда биз очиқ-ошкор нарса- ни сезмаймиз: инсон ўзининг норозилиги- дан огоҳлантириб бошини инкорона бош ирғаса ҳам, биз барибир расман айтилган розилик сўзларига ишонамиз. Бизни та- бассум билан қаршилаган инсон қўлини кўксига чалиштириб тургани – ўзини ҳи- моя қилиш ҳолати эканига эътибор қил- маймиз, бу эса «менга ноқулай, ўзимни ўнг- ғайсиз ҳис қиляпман» маъносини беради.
Бу китоб имо-ишоралар ва тана ҳара- кати тилини, юз ифодаси ва тана ҳолати тилини ўрганишни хоҳлаганлар учун, суҳ-
батдоши ҳақида у ўзи ҳақида гапиргани- дан кўра кўпроқ билишга ҳаракат қилув- чилар, инсон хатти-ҳаракатининг асл, туб сабаблари сирини очишни, суҳбатдоши- нинг лаҳзалардаги кайфиятини аниқлаш- ни истаганлар учун. Агар сиз фақат ижо- бий қиёфа ифодалашга ёрдам берадиган новербал белгиларни ишлатиб ўз танан- гизни бошқаришни, бу билан суҳбатдо- шингизни ижобий тасаввур ва кайфиятга йўналтиришни ўрганмоқчи бўлсангиз, унда бу китоб сиз учун. Ўз танангиз сизни сотиб қўймаслиги, аксинча сизга иттифоқ- дош бўлиши учун имо-ишоралар алифбо- сини синчиклаб, обдан ўрганишингиз, ҳар бир новербал сигнал қандай маъно англа- тишини яхши билиб олишингиз даркор. Китобни ўқиб, келажакда бу қимматли тажрибадан фойдаланинг. Китобни сизга тақдим ва тавсия этишимиздан мақсад шу.