НАТИЖАЛАР
Ҳар бир ўтган кунингиз охирида ўтган кунингиз олқиш- га лойиқми ёки ундан хижолатдамисиз, шуни аниқлаш учун миянгиздаги тасмани орқага суриб, тасаввур қилиб кўринг. Ҳақиқий аниқлик ҳосилни йиғиб олганда билинади. Ҳоси- лингиз сиз кутгандан камроқ бўлса, умидсизликка туншанг. Кўп бўлса ҳам, димоғингиз кўтарилиб кетмасин.
Ҳаёт вақт ўтиши давомида биздан аниқ ривожланйшни талаб қилади. Мана шунинг учун 4 яшар бола ўриндиғи шунақа кичкина. Шунинг учунки, у 25 ёшдалигйда бу ўриндиққа ўтирмоқчи бўлмасйн. Шунақа нарсалар бўла- дики,. уни чуқурланггиришга ҳожат йўқ. Унинг борлигини ва иш бераётганини билиш кифоя. Баъзилар ҳали кўчат ўтказиш тўғрисида ўйлаётган бир пайтда бошқалар мева- сини йиғаётган бўладилар. Қайси одамлар орасида бўлиш сизнинг хоҳишингизга боғлиқ. Ўзингиз танлайсиз.
СЎРАНГ, ИШОНРШГ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
Океанга чой қошиқ билан кетмаяпсизми? Шунга ишонч ҳосил қйлинг ва болалар устингиздан кулмаслиги учун че-
113
лак олинг. Имконият бўлганда борига шукр қилиб ўтир- масдан кўпроқ олишга ҳаракат қилинг. Шукроналик янги имкониятларга эшик очиб беради. Сиз ўзингизга "Мен шу тоққа чиқаман. Айтишларича, бу тоғ жуда баланд, жуда сирпанчиқ, айланма. У ерга чиқиш жуда қийин. Лекин бу менинг тоғим. Мен унга чиқаман ва сизлар тезда менинг шу тоғ чўққисидан туриб қўлимни силкитганимни кўрасиз- лар", дейишингиз керак. Нафрат ва қатьийлик - икки кучли ҳиссиёт инсонни ўзгаришга мажбур қилувчи таъсирга эга.
МЕН ИШОНАМАН
Ишонаманки, ҳар бир одам аввал ишга солинмаган туганмас потенциалга эга.
Ишонаманки, ҳар бир одам фойдаланилмаган катта ақл эгаси.
Ишонаманки, ҳар бир одам ўзини тасаввур қилгандан кўра кўпроқ ижодкорлик қобилиятига эга.
Ишонаманки, ҳаётингиздаги буюк ишлар ҳали олдинда.
Ишонаманки, энг баҲтли лаҳзаларингиз ҳам ҳали олдинда.
Ишонаманки, эришмоқчи бўлган катта ютуқларингиз ҳали сизни кутиб турибди.
Ишонаманқи, сиз ақл фаолиятингиз ва билимингизни ҳаётга татбиқ қилган ҳолда ҳар қандай-тўсиқни енгасиз ва олдингизга қўйган мақсадларингизга эришасиз.
УМР ДАВРЛАРИ
Интизом - 'бумақсад ва унга эришиш ўртасидаги кўприкдир.
Ҳаёт олдйнда башорат қилинган мунтазам ўзгариш занжири ҳисобланади. Инсон дунёга келгани олти минг йиллик тарихга эга,- Улар ота-она, мактаб-ўқитувчи ус- тозлигида ҳаёт малакасини ошириб, кўплари ўз олдига
144

буюк мақсадлар қўядилар. Ҳаёт ғилдираги айланишда давом этади. Бутун инсоният ҳиссиёти пайдо бўлади, йўқолади ва яна пайдо бўлади.
Инсон ҳаётида синовлар бошланади. Синовлар асосан унинг ёши билан боғлиқ бўлади. Вазият ўзгаришига қара- масдан инсон ички мақсад-моҳиятини мутлақо ўзгартир- масдан сақлаб қолишга ва уни яширишга интилиши шарт.
Шунинг учун мен ўз данёқарашимнинг кучи ва қийма- тига ишонаман. Мен ўқиганимда фикр юритаман. Одам- лар, уларнинг қилмишлари, тақдирлари тўғрисида ўйлай- ман. Мана шуни аниқ билиб олдимки, бу дунёда бор экан- миз, ўсишимиз ва муваффақиятга эришишимиз, бахтимизни топиш учун яратилган эканмиз. Ўқиш керакми ёки йўқ? Буни ўзимиз ҳал қиламиз. Ҳаракат қиламизми ёки тўхтаб қоламизми? Омадсизлигимизга ўзимиз айбдорми ёки бо- шқаларми? Булар ҳам ўзимизга боғлиқ. Рост гапирамиз- ми ёки алдаймизми? Буларнинг ҳаммасини бизнинг қараш- ларимиз ва фақат биз ҳал қиламиз. Муваффақиятга эри- шамизми ёки омадризликками? Ҳайратланарлиси шуки, буюк ва мураккаб коинот-у одам зотини яратган Аллоҳ бу одамларга омадга эришиш ёки мағлубиятга чидашдек танлаш имкониятини берган. Ҳамма чарсани билгувчи Аллоҳ бизга ёр деб аталган ва бу ерда ҳамма нарса ҳисоб- китобли ҳамда баробар қилинган қобиқни ато этган ва бу ерии бўстон қилувчи ёки вайронага айлантирувчи инсон деб аггаиган ақлли жонзотни яратди. Ҳар иккаласини Ал- лоҳ тугалланмаган ва қизиқувчи қилиб қолдирди. У чи- зиишаган картиналар, куйланмаган қўшиқлар, ёзилмаган юпоблар, кўприксиз дарёлар ва кашф эТилмаган бўшлиқ- н» ҳамда охир-оқибат Аллоҳ тугалланМаган инсонни ҳам яратдаки, бу иисон ўз қалби ва ақли-билан Аллоҳ тугат- маган шу нарсаларни охиригача етказсин. Буларни охи- рига етказиш қобилиятини фақат инсонга берди. Танлаш- да эеа црсон ўзини ўзи бошқаради. Ҳали юрак уриб тур- ган экан, ердаги Аллоҳ бошлаган ишларни тугатишда сизда

имконият бор. Бу ишларни умрнинг ҳар қандай даврида қилиш мумкин.
ҒОЯЛАР
Бирор нарсани топмоқчи бўлсангиз, уни қидиришин- гиз керак. Яхши ғоя сизга халақит бермайди. У ҳаётин- гизни ўзгартириши мумкин. Баъзида сизга бор-йўғи ке- раклиси битта яхши ғоя бўлиши мумкин. Ғоя - бу кўрин- ган аниқ формадаги ахборотдир. Йўлимизда янги ғоя учраганда биз уни ақл тарозиси билан ўлчаб кўришимиз ва қанақа қимматга эга эканини билиб олишимиз даркор. Ғоянинг сирларидан бири у илҳомланиш билан қўшил- ган ҳолда келади. Келажак учун фойдали ғоя ва ахбо- ротларни йиғишдан кўра фойдалироқ нарса йўқ. Бу уйга вазифани бажариш дегани. Агар сиз фарзандларингиз билан суҳбатлашиб турсангиз, сиз уларни ҳамма вақт бирга бўлишларига ёрдам берасиз. Агарда сиз улар би-
лан оқилона суҳбатлашсангиз, сиз уларнинг орзуларини амалга^оширишларига кўмаклашган бўласиз. Бир нарса- нинг ўзи сизга хизмат қилиши ёки сизни ўзига бўйсунди-- риши мумкин:^Бугунни сиз бошлашингиз мумкин ёки кун сизни бошлайди. Ё ишни сиз бошлайсиз ёки иш сиз- ни бошлайди. Сиз бир ўзингиз -муваффақиятга эриша олмайсиз. Бой-бадавлат дарвешни тогшш қийин. Муваф- фақиятга эришиш ўчун сиз тубдан ўзгаришингиз шарт эмас.^Фақат бир неча одатларнинг ўзгариши ҳаётингизга шунақа таъсир қиладики, келгуси 20 кун ичида ўзгариш- ларни кузата бошлайсиз. Энди келаси 12 ой ва уч йил тўғрисида гапирмаса ҳам бўлади.
УМР ДАВРЛАРИ
Сиз муваффақиятнинг орқасидан қувманг. Уни ўзин- гизга тортинг.
116

Ҳаёт бу башорат қилинган мунтазам ўзгарувчи зан- жирдир. Бизнинг ҳаётга қарашимиз келажакка интили- шимиз билан ўлчанади. Мана шу ҳаёт қарашимиздан танловимиз аниқланади. Натижани эса танлов аниқлай- ди. Биз ҳозир киммиз, кейин ким бўламиз? Бу бизнинг танловимиз ва позиъиямизга боғлиқ. Энди умрнинг тўрт даври тўғрисида тўхталамиз.
1. Ҳаёт ва бизнес худди йил фаслларидек ўзгариб ту- ради. Мана бизнинг ҳаётимизни расмларда к)фсатиб бе- риш, у худди йил фаслларидек мудом ўзгариб туради.
2. Сиз йил фаслларини ўзгартира олмайсиз. Лекин сиз ўзингизни ўзгартира оласиз. Шу икки иборани ақлда сақ- лаб, вақтни қиш билан таққослашни ўрганиб чиқамиз. Қиш ҳамма вақт куздан кейин келади. У баъзида узоқ давом этади, баъзида қисқа, баъзида қийинчилик билан, баъзида осон. Лекин қиш куздан кейин келади. Ҳамма вақт шун- дай бўлган. Бунақанги қиш-қишлар жуда кўп. Ҳаётда баъ- зида сиз даҳшатга тушасиз. Ҳеч кимни тушунмайсиз. Иқти- содий қишлар бор. Социал ва шахсий. қишлар бор. Қиш кўпинча бизнинг хафсаламизни пир қилади, жонга тегади. Биз қишга бўйин эгмаслигимиз керак. Ҳамма вақт ёруғ кунлар қийинчиликлардан кейин кёлади. Сиз ўсйш учун қийинчиликлардан йиқилганда туришни ўрганишингиз ке- рак. Бошқа йўл йўқ. Хўш, қишни Ьима қилиш керак? Сиз январ ойини календардан йиртиб ташлаган билан ундан қутулмайсиз. Мана сиз нима қилишингиз мумкин. Сиз куч- лироқ бўлишингиз, яҳшироқ, ақллироқ бўлишингиз мум- кин. Шу учта сўзни эслаб қолинг: кучлироқ, ақллироқ, яхшироқ. Қишнй ўзгартириб бўлмайди, сизни эса бўлади. Мен шу нарсаларни тушуниб олгунимча қишни ёз билан алмаштиришни истардим. ҚиййнчиЛик бошимга тушса, ’ унинг йўқолиб кетишини хоҳлардим. Қийинчиликни ёмон кўраман. Кейин жаноб Шоафф менга "Ўзингга осон бўлсин, десанг, ўзингни яхшироқ қил. Муаммолар кўп бўлмасин,
'десанг, кўпроқ малакангни ошир. Синовлар кам бўлсин,
117

десанг, ақллироқ бўл", деб масалаҳат берди. Бу нодир фалсафадир.
БОШҚАРУВ
Сиз қанча пул ишлашингиз керак? Албатта, қанча ишлай олсангиз, шунча! Бир йилда ўн минг доллар иш- лайсизми, юз минг долларми, аҳамияти йўқ. Сиз қўлин- гиздан келганича ишлайсиз. Бир одам: "Менда катта бой- лик бўлса эди, уни қандай ишлатиш йўлларини топар- дим. Лекин мен ойлик-маошда яшайман. Шунинг учун унинг қаерга кетиб қолганини билмайман", деса, сиз унинг фирмангизни бошқаришини хоҳлармидингиз?
Сиз кўплаб одамларни бошқаришини хоҳласангиз, ҳали бир неча киши бўлгандаёқ шуғулланишни бошланг. Шун- да улар билан алоқада бўлиш қулай бўлади ва уларни қўллаб-қувватлаб ишга шўнғиб кетинг. Қаерда бўлсан- гиз, ким билан бўлсангиз, ўша ерда бор нарсангиздан фойдЗланиб ишни бошланг.
Муваффақият - бу 20 фоиз моҳирлик, 80 фоиз страте- гиядан иборат.
Сиз кўп ўқишингиз мумкин. Лекин нимани ўқимоқчи- сиз,' мана шу муҳим.
УМР ДАВРЛАРИ
♦'•
Биринчи қисмда мен қуйидагиларни таъкидлагандим: A) Ҳаёт - бу мунтазам ўзгаришлар.
Б) Ҳамма учун ягона омил - бу бизнинг ҳиссиётимиз
ва дунёқарашимиз.
B) Биз барча нарсаларга нисбатан инсонийлик ақл-
идроқига эгамиз.. Шу ўринда бу қай йўлдан боришимиз- ни ёки қайси йўлни танлашимизни белгилайди. Танлан- ган йўлимиз эса натижани аниқлаб беради.
Иккинчи қисмда эса:
118

A) Ҳаёт ва бизнес - бу худци йил фаслларининг алма- шинувига ўхшайди.
Б) Сиз йил фаслларини ўзгартира олмайсиз, лекин ўзин- гизни ўзгартиришингиз мумкин.
B) Ўрганишимиз керак бўлган асосий ҳаёт дарси - бу худди қиш фаслининг қийинчиликларини енгишдек нарса. Г) Қиш сизга яхшироқ, кучлироқ ва ақллироқ бўлиш-
га имкон беради.
Қишни ўзгартира олмайсиз, лекин ўзингизни ўзгарти-
ришингиз мумкин.
Энди биз баҳор тўғрисида гаплашамиз. Яхшиямки, қиш
ташвишлари ортидан баҳор деб аталувчи фаол ва янги им- кониятлар мавсуми кириб келади. Бу ҳаётнинг сермаҳсул экинзорларига билим уруғларини экиш учун тайёр вақг. Би- роқ шунчаки баҳорнинг келиши кузда ҳаммаси яхши бўла- ди, дегани эмас. Баҳорда сизнинг ҳаракатингиз керак. Сиз танланг: ё баҳорда уруғ экинг ёки кузда тиланчилик қилинг. Баҳорнинг ҳар бир куни ва имкониятидан фойдаланинг. Агар сиз эксангиз, шунда ҳосилни йиғиб оласиз, дея баҳор ваъда беради. Аллоҳнинг иродаси билан биз ҳар қандай сарфлан- ган кучимиз учун кўп марталаб мукофот оламиз. Ҳар ҳовуч экканимиз - қоп-қоп ҳосил беради. Бировга қилган ҳар бир яхшилигимиз - юз карра яхшилик бўлиб қайтади. Эътиқоди- миз учун кўплаб мукофот оламиз. Бировга меҳр берсаккина, бизга жавобан меҳр берадилар. Баҳор жуда қисқа, у ўз гўзал- лиги билан бизни аллалаб ухлатиб қўйиши мумкин. Кўп ўйлаб вақтни бой берманг. Бир кун уйғонсангиз, баҳор ўтиб кетибди, уруғ эса ҳали экилмаган. Аплоҳ томонидан берил- ган, ақл, идрок, танлаш эркинлигидан фойдаланиб, бегона ўтлар, тошлар бўлишига ва бошқа йўлингиздаги тўсиқларга қарамасдан экинг. Агар сиз ақл билан керагича уруғ эксан- гиз, бу бегона ўтлар, тошлар ва тиканлар сизнинг уруғингиз- ни йўқота олмайди. Таклифим ҳаракатни танланг, дам олишни эмас, ҳақиқатни танланг, фантазияни эмас. Табассумни тан- ланг, хўмрайишни эмас. Муҳаббатни танланг, душманлик-
119

ни эмас. Ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида яхшисини танланг ва ҳаётингизда баҳор кулиб боққанда иншаш имкониятини тан- ланг. Баҳор - ҳамма вақт ҳаётнинг бошланиш, ҳамма вақт имкониятпар, ҳамма вақг баҳор эканини кўрсатади. Биз ҳаётга болаларча кўз билан қарашимйз керак. Яъни,. қизиқувчан- лик, мафтункорлик билан кундалик ҳаётга яширинган мўъжи- заларни топишга интилишимиз лозим. Ҳар биримизга шуна- қанги баҳор берилган. Тезроқ ўз баҳорингиз билан, ўз имко- ниятингиз билан шуғулланинг. Ҳаёг қисқа, 'ҳаттоки энг узоғи ҳам. Қилмоқчи бўлган ҳамма ишларингизни бажаринг. Йил фаслларини шунчаки ўтказиб юборманг.
ЭКИШ ВА ҳосилни йиғиш
Ё сиз баҳорда экишингиз. керак, ё кузда тиланчилик қилишингиз! Танланг!
Экинг, секинлаштирманг. Дўстларимиздан бириг "Би- рор ҳодиса шунчаки рўй бермайди, ҳодисалар шунчаки рўй беради", деб айтган эди.
Ер айтади: "Менга ўз талабларингизнқ эмас, уруғни беринг".