БОЛАЛАР
Бола нечта тилни ўрганиши•мумкин? Бу фақат сизга боғлиқ! Унга қанча вақт ажратасиз, нечта тилни били- шини хоҳлайсиз? Бу сизга боғлиқ! Болалар жуда қоби- лиятли бўладилар. Улар ўзлари ўйлагандан кўра олдин- роқ, тезроқ пул топишни, ўрганадилар. Ҳар бир болада иккита вилосипед бўлиши керак: биттаси ўзи миниши учун, иккинчиси бировга ижарага бериш учун. Бола ик- кинчи вилосипедини нима қилишини дарров тушуниб етади. Мен болаларнинг қандай қилиб 40 ёшда бой бўлиш- лари мумкинлигини ўргатсам. Улар қобилиятли бўлса, 35 ёшда бой бўлишлари мумкин. Кўпчилиги ўзларини қобилиятли ҳисоблаб, 35 ёшда бой-бадавлат бўладилар.
Болада бир доллар бўлган пайтда у нима қилиши ке- рак? Биз нима қиламиз? Бир доллар ва бир бола фарқи нима, нима қилсин деймиз?
Эй Худо, қандай хатолик! Қачондан тарбиялашни бош- лайсиз? Ахир, ҳозироқ сизда бола ва бир доллар бўлга- нида бошлаш керак. Лекин сиз ўз билганингиздан қол- майсиз. "Ҳали у ёш, кичкина бола, нима хоҳласа, ўшан- га бир долларни ишлатсин", дейсиз. Хўш, бу нима билан тугайди, деб ўйлайсиз? Қачонки, 50 ёшга тўлганида худ-
84
ди сиздек омадсиз инсон бўлади. Агар болалар ўз қоби- лиятларини кўра олсалар, улар мамнуният билан шу дол- ларни кўпайтиришга иқтидорларини ишга соладилар. Кўпчилик одамлар кундалик ҳаёт ташвишига кўникиб яшайдилар. Негаки, уларда бундан бошқа бирор нарса- лари йўқ. Бундай бўлишининг сабаби уларда режа йўқ. Эртанги кун учун ҳеч қанақа тасаввурга эга эмаслар, ўз вақтида нима қилиш кераклигини билмайдилар.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Мен чиқишиб кетишим қийин бўлган инсон- лар билан ҳам яхши муомалада бўлишга ҳаракат қила- ман. Агар у мен билан хушмуомалада бўлса эди, мен ҳам у билан яхши муомалада бўлардим. Ёқимсиз, совуқ одамларни ёқтирмайман, шунинг учун уларга тан бер- гим келмайди. Улар билан суҳбатда бўлганимда ўзимни чин юракдан, самимий эмаслигимни ҳис қиламан.
Жавоб: Биринчидан, ўзингизни яхши ҳис қилмаслигин- гиз мутлоқ табиий ҳол эканини тушунинг. Кўпчилигимиз қўпол, қўрс одамлар билан хушмуомалада бўлиш каби туғма хусусиятга эга эмасмиз. Ҳаёт шундай тузилган. Лекин исталган одам билан мулоқотда бўлиш қийинчили- гига қарамасдан, муваффақиятга эришиш қарорини қабул қилишимиз керак. Шунинг учун биз шундай фикр юрити- шимиз лозимки, у бизни муваффақиятга олиб келсин.
Иккинчидан, сиз учун ёқимсиз бўлган одамлар тўғри- сида яхши фикрда бўлишга ўзингизни ўргатишингиз ке- рак. Бунга ўрганишингиз учун сиз аввал уни юз кўришин- гизда тасвирлашингиз керак бўлади. Кўпчилик муваффа- қиятга эришган инсонлар шу усулни қўллаганлар. Сиз ҳам бу усулдан фойдаланинг, ўшанда кўрасиз. Бу усул ажойиб ишлайди. Масалан, одам ғамгин бўлса, ўзини бах- тли, хурсанд сезиши учун унда бирорта хурсандчилик воқеаси содир бўлиши керакми? Йўқ, агар у ўзини бахтли
85

ҳис қилса, бироз вақт ўтганидан сўнг ҳақиқатда бахтли одамга айланганини сеза бошлайди. Бу исботланган.
Ўз ҳаракатларингизни ўзгартиринг ва ҳис-туйғунгиз ўзга- ради. Масалан, келиб бирор-бир хафагарчиликни ҳис қилиб бўлмайди. Бошида ўша одам билан яхши муносабатда бўлинпа ҳаракат қилинг, тўғри, бу аввалига ўйиндек кўри- нади. Ҳечқиси йўқ, сизнинг яхши муносабатларингизни кўриб, у ҳам яхши муносабатда бўлишга ҳаракат қилади. Натижада бу ўзаро муносабат самимиятга айланади. Йўлин- гизда вақтинчалик учрайдиган тўсиқларни енгиш учун сиз- га узоқ мудцатли катта мақсадлар даркор.
Сиз бирор-бир нарсани сотсангиз, тирикчилик учун пул топасиз. Агар шу жараёнга инвестиъия қилсангиз, вақтингизни ажратсангиз ва мижозга яхши хизмат кўрсат- сангиз, катта пулга эга бўласиз.
МУВАФФАҚИЯТ ВА ОМАДСИЗЛИК ' ФОРМУ ЛАСИ
Сиз ўзингиз билмаган нарса тўғрисида гапира олмайсиз. Ўзингиз ҳис қилмаган нарсани биров билан бўлишолмай- сиз. Ўзингизда йўқ нарсани бировга бера олмайсиз. Биров- га бериш ёки бўлишиш учун авваломбор у нарса ўзингизда бўлиши керак. Жиддий мулоқот учун тайёргарлик керак.
Юқорида омадсизлик - бир нечта хатоларнинг ҳар куни такрорланишидан бошқа ҳеч нарса эмаслиги айтилди. " Лекин нега инсон хато қилади-ю, яна уни такрорлайди. Негаки, бунга унчалик аҳамият бермайди. Кундалик иш- ларимиз биз учун унчалик аҳамиятсиздек кўринади. Нотўғри қарор - бир соат бекор кетган вақт. Кичкинаги- на хатолик катта еалбий из қолдирмайди. Кўпинча хато-
мизринг натижасини кўра олмаймиз.
Агар бйз охирги 90 кун давомида мутолаа қилмаган бўлсак,
у ҳаётимизга қанақадир катга ўзгариш киритмайди. Демак, бу 90 кун ҳеч нима содир бўлмадими, кейинги 90 кун ҳам
86

ўқимаслигимиз мумкин, яъни такрорлашимиз муқаррар. Нега? Негаки, ҳеч қанақа хавфли ҳодиса рўй бермайди. Ҳамма хавф-хатар мана шу кунлар китоб ўқимаганимизда, ундан ҳам ёмони ўқишимиз кераклигини тушунганимизда.
Кимки нотўғри овқатланса, соғлиги билан муаммо- лар туғилади. Мазали, лекин зарарли овқатдан роҳат- ланиш дарров ўзининг салбий таъсирини кўрсатмайди. Ва аҳамиятсиздек кўринади. Кимки кўп чекса ёки кўп ичса, буни ойдан ойга, йилдан йилга давом эттиравера- ди. Бунга эътибор бермайди.
Кўп ҳолларда булар то бирор нохуш ҳолат юз берма- гунча жамланиб қолаверади, ўша вақт келганда биз ҳам- масига товон тўлашимизга тўғри келади. Аввалига унча- лик эътибор бермаган эдик. Омадсизликнинг энг ёмон томони шундаки, у сездирмасдан яширинча кириб кела- ди. "Бизнинг ҳамма ишларимиз одатдагича кетяпти. Ҳаёт ўз маромида давом. этяпти, бирор ёмон ҳодиса содир бўлгани йўқ. Осмон узилиб ерга Тушмаяпти. Биз шунча- ки хатоларимизни такрорлаб, кундан кунга силлиққина ўтиб кетаверамиз. Кеча китоб ўқймаганимда осмон узи- либ бошимга тушгани йўқ, ҳаммаси тўғри кетяпти. Биз- нингча, ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Шунинг учун шундай давом эттираверамиз".
Аммо эътиборли бўлиншмиз керак! Агар бир кун китоб ўқимаганимиз учун куннинг охирида осмон узилиб боши- мизга тушганида эди, ҳеч иккиланмасдан тезгина бунинг чорасини кўрган бўлардик. Худди бола иссиқ печкада қў- лини куйдириб олгандан сўнг бошқа печкага яқинлашмага- нидек. Ҳолбуки, онаси уни бир неча бор огоҳлантирган эди. Биз ҳам хатоларимизни такрорламас эдик. Бахтга қар- ши омадсизликдан ҳеч ким бизни огоҳлантирмайди. Дунё- қарашни ўзгартириш керак. Узимизнинг шахсий кенг фал- сафамиз ёрдамида ҳар қадамимиз қаерга олиб боришини тушуниб олишимиз лозим. Худци омадсизлик формуласи- дек, муваффақият формуласини ҳам тушуниш осон. Од-
87

дий тўғри ҳаракатларни ҳар кун такрорлаш лозим. Ўйлаш учун қизиқ савол: омадсизлик формуласи ўрнига муваффа- қият формуласига эга бўлиш учун нима қилиш керак?
Муваффақият ҳам, омадсизлик ҳам муқаррар ўз нати- жасига эга: мукофот ёки афсус. Агар бу тўғри, ҳақ гап бўлса, нега кўпчилик бу тўғрида ўйлаб кўрмайди? Жуда оддий, булар бунга шунчаки эътибор бермайдилар, улар шу бугунги ташвиш билан овора. Шу кун ташвиши ва хурсандчилиги уларни ўзига сингдириб олган, улар эр- танги кун тўғрисида ўйламайдилар.
Лекин биз тўғри ишларни қилишни бир неча кун давом эттирганда қанақа натижа олишимизни тасаввур қилиб кўрсак. Бизнинг ҳаракатимиз нима натижа беришини кўра- миз. Ва ана шу ажойиб хабар билан қуролланиб, биз хато- ларимизни муваффақиятли ҳаракатларга айлантиришимиз мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, агар биз келажакни олдинда кўра олсак, ўз фикрларимизни ўзгартиришимиз, хатоларимизни тўғрилашимиз ва эски-ёмон хулқ-атвори- мизни янги ижобий одатларга айлантиришимиз мумкин.
Муваффақият формуласининг ажойиб хусусиятлари - бир неча оддий тўғри ҳаракатларнинг ҳар кун такрорла- ниши, бу тез натижа беради. Агар ўз хоҳишимиз билан кундалик хатоларимизни ижобий одатларга айлантирсак, жуда қисқа муддатда ижобий натижаларга эришамиз.
Агар овқатланиш режимини ўзгартирсак, бир неча ҳафтада соғлигимиз яхшиланганини сезамиз, спорт би- лан шуғуллансак, тезда анча тетик ва дадил бўлгани- мизни ҳис қиламиз. Китоб ўқишни бошласак, ўзимизга ишонч ортиб, ақлли бўлаётганимизни биламиз. Ҳар қан- дай такрорланган кундалик ҳаракат ўзининг. ижодий на- тижасини беради. Бу ўз навбатида жуда яхши ижобий кўникмаларни ривожлантиради.
Янги одатларнинг ажойиблиги шундаки, у сизнинг фик- рлаш тарзингизни ҳам ўзгартиради. Агар сиз бугун китоб ўқисангиз, кундалик юритсангиз, дарсларга кирсангиз,
88

кўпроқ ўйласангиз, демак, бу кун сизнинг яхши келажа- гингиздаги янги ҳаётингизнинг биринчи қадамидир.
Агар сиз бугун майда-чуйда, лекин жиддий хатолар ўрни- га тушунган ҳолда бор кучингизни бериб кўпроқ иш қил- сангиз, фойдали кўникмаларга эга бўлсангиз, сиз ҳеч қачон содда, тор фикрлаш хусусиятига қайтмайсиз ва ҳақиқий ҳаёт намунасини суриш бахтига муяссар бўласиз.
ЛИДЕРЛИК
Ҳақиқий лидер аслида ишда, билим олиш соҳасида бирор нарсага эришмоқни мақсад қилса, унга етишишда хато'қилмаслиги керак. Лидерлар одамларга ўзларининг яхшироқ эканларини кўрсатиб берадилар. Лидер бўшанг, гўл бўлмаслиги керак. Авваллари мен "Алдоқчилар ^л- дамасликлари лозим", дер эдим. Бу тушунча аҳмоқона, кулгили сўзлар бирикмаси эди. Ёлғончи ёлғон гапиради. Шунинг учун ҳам уни ёлғончи дёб аташади. Сиз ундан яна нима кутмоқчисиз? Ҳурматга муҳтож одамларга эмас, ҳурматга лойиҚ одамларга ёрдам беришимиз керак. Ҳаёт кўпинча хизмат кўрсатган одамларга ёрдам беради. Ус- тозим: "Келинглар, шу ишни қиламиз", дер эди. "Шу ишни қилинглар" эмас, "Келинглар, биргалашиб шу, ишни қиламиз", деган сўз қандай яхши эшитилади.
Одамлар албатта қаршилик кўрсатишларини яхши би- лиш керак. Нима учун шунақа қилишларини аниқлашда ва- қгни сарфламанг. Ундан кўра улар ким эканини билиб олинг.
Одамларга мурожаат қилганингизда одатда "Менинг омадим чопмайди, ҳали у соҳада, ҳали бу соҳада... Нега ҳамма вақт шундай бўлади?!" дейишади. Мен шунчаки "Худо ҳаққи, мен билмайман. Билганим шуки, сизга ўхшаш одамлар билан фақат шунақа нохушликлар со- дир бўлиб туради", деб айтаман.
Лидерликнинг мақсади - ишни ёмон,: нотўғри, аммо яхшилашга, тўғрилашга ҳаракат қилаётган кишиларга
89

ёрдам бериш. Агар сиз ҳақиқий лидер бўлсангиз, одам- ларни бирор ёққа олиб боришдан олдин уларга нима кераклигини, улар нима хоҳлашини, нимани ҳис қили- шини тушуниб олишингиз керак.
Лекин эсда тутинг: лидерларнинг асосий пойдевори интизомда. Интизомсизлик муқаррар омадсизликка олиб боради.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жим, сизда ўсмирлар учун "Буюкликка эл- тувчи 3 калит" деб номланган видео тасма бор. 3 та калит тўғрисида сўзлаб берсангиз.
Жавоб: Агар ёш йигит ёки қиз, хусусан, катта одам шу учта оддий нарсага диққат-эътиборини қаратса, мен аминманки, бироз вақтдан сўнг у албатта муваффақиятга эришади.
Ўз олдингизга мақсад қўйинг. Мен буни келажакни ол- диндан кўриш деб атайман. Кўпчилик одамлар - болалар- дан тортиб катгаларгача катта ваъдалар бераётган келажак лойиҳасини аниқ кўришга куч билан зўр беришлари керак. Бу болаларимизнинг келажакка интилишлари учун уларга эртанги кунни кўра олишларига ёрдам беради. Улар эртан- ги эришмоқчи бўлган нарсалари учун қийинчилик ва тўси- қлар борлигини ва уни босиб ўтиш кераклигини ҳис қилиш- лари шарт. Юқоридагилар буни болаларга онгли равишда қилишларига ёрдам беради. Ўзингизни мукаммал инсон
қилиш билан шуғулланинг. Билим олишни мудом давом этгириб боринг. Сизнинг билимингиз катга даромадлар бе- радиган омонат кассангиз бўлади. Мен сизларга кўпроқ 5п?ишни, семенарларга қатнашишни, аудио, видеокассета- лари билан ишлашни, кундалик юритишни ва муваффақи- ятга эришган инсонлар билан кўпроқ мулоқотда бўлишни маслаҳат бераман. Чарли Гремендос Жонс: "Беш йилдан сўнг сиз ўқиган китобларингиз суммасида ва атрофида юр-
90

ган одамларингиз орасида бўласиз", деган эди. Молияла- рингизни режалаштиринг. Бу режани 70/30 деб атайман. Тушуниб олганингиздан сўнг унинг 10 фоизини олиб қў- йинг. 10 фоиз инвестицияга, 10 фоизини муҳтожларга бе- ринг. Бундан ташқари, болангизнинг молиявий эркинлиги- ни кафолатлашга пулни аяманг. Шу учта пункт ота-оналар учун яхши натижа беради, деб ўйлайман. Ўзингизнинг янги кўникмаларингизга ўргатишнинг энг яхши вақти бу - кучли бир фикр қилган пайт. Нимадир қилмоқчи бўлсангиз, сўранг. Океанга сув олиш учун қошиқ кўтариб бормаётганингизга
ишонч ҳосил қилинг. Болалар устингиздан кулмаслиги учун қўлингизга челак олинг. Миллионер бўлганингиздан сўнг пулларингизни сарфлашингиз мумкин. Негаки, миллион доллар муҳим эмас, муҳими шу жараёнда сиз ким бўлиб етишганингиз, қанақа инсонга айланганингиздир.