САХИЙ ВА ОЛИЙЖАНОБ БЎЛИНГ
Ҳали камбағаллигингиздан сахий бўлишга ўрганинг. Негаки, миллиондан 100 мингни беришдан кўра 1 дол- лардан 1 ъентни бериш осонроқ.
Олшцдан кўра бериш яхши. Негаки, қачон сиз берсангиз, шунда олинцш бошлайсиз. Дунёда ҳеч бир нарса инсон ха- рактерини олийжанобликдек шакллантира олмайди. Ўз гоян- гизни бошқалар билан бўлишишнинг яхшилиги шундаки:
Бошқалар бир марта эшитса, сиз ўн марта эшитасиз.
Сиз бошқаларга қанча кўп берсангиз, ҳаёт сизга шун- чалик кўп беради.
Бошқалар билан қанча бўлишсангиз, шунча мукам- маллашиб борасиз.
Кимдир "Ахир мен ҳаммага ғамхўрлик қила олмай- ман, ундан кўра ўз ғамимни еганим дурустроқ", дейди.
Унда сиз ҳамма вақг камбағал бўласиз. Нимаики берсан- гиз, инвестициянгизга айланади ва келажакда ошиғи билан сюга қайтади. Кимки борини бўлишса, у ҳамма вақг ютади.
Бераётган нарсангиз сони муҳим эмас. Муҳими бера- ётган нарсангиз сиз учун нима аҳамиятга эга эканида. Фақат бериб сиз ўзингизда бор бўлган нарсадан кўпроқ нарсага эга бўлишингиз мумкин. Бу ҳамма ишда қисқа муддатли тўсиқларни енгишга ёрдам берадиган, узоқ муддатли каттакон мақсад бўлиши даркор. Бегоналар- нинг режасидан фойдаланманг. Ўзингизнинг шахсий қарашларингизни ривожлантиринг, у сизни нодир ва ажойиб натижаларга олиб келади.
77
ЎЗ ОРЗУЛАРИНГИЗНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИНГ
Кўпчйлик одамлар тирикчилик қилиш учун бор куч- ларини ишга солиб пул топадилар. Жуда озчилик одам- ларда хоҳлаган ҳамма нарсаси бор. Қийинчилик билан пул топиш ўрнига озчилик одам фаол ишлаб ўз бойлик- ларини кўпайтирадилар. Худди ҳамма улар учун ишла- ётгандек. Кўпчилик одамлар ўзларининг бахтсизлигидан, ҳаётлари жуда мураккаблигидан нолиб юрадилар.
Бирор нарса ягона бир қобилиятдек бизнинг келажа- гимизга таъсир қила олмайди. У ҳам бўлса, орзу қилиш қобилиятидир.
Орзу - биз истаган ҳаётни тасвирловчи сурат. Орзу ҳар қандай тўсиқларни енгишда сизга ёрдам беради. У бу билан сизнинг ижодий кучингизни очиб юборади. Бу- нинг учун сиз нима хоҳлашингизни аниқ билишингиз ке- рак. Эртанги кунни равшан кўролмаслик ҳеч қандай ижо- дий кучга эга эмасликдир. Аниқ келажак катта кучга эга. Ўз орзуингизга тўлиқ эришишингиз учун режангиз сиз- ни олдинга олға етаклайди. Орзуингиз аниқ ва тушунар- ли бўлиши керак. Агар сиз бирор вақт 14 минг фут ба- ландликдаги қояли тоққа чиқсангиз, албатта каллангизга "Биринчи бўлганлар қандай бу ерга чиққан эканлар? Шарқ қирғоғидан ғарб қирғоғигача, мағрибдан машриққача қан- дай етиб олган экан?" деган фикр келади.
Озиқ-овқат запаслари ва сувни ўзи билан кун бўйи кўтариб бориш етарлича қийинчилик туғдиради. Шу би- лан бирга кийим-кечакларни ҳам бирга олиб, қадамдан қадамга, кундан кунга, ойдан ойга боришни тасаввур қили- шингиз мумқин. Бу одамларда катта орзу бўлган. Улар юқорига - тоққа кўтарилаётганида қийинчилик тўғриси- да ўйламаганлар. Улар ақлан ўзларини чўққида деб ҳис қилганлар. Фақат олий мақсади бор бўлганларгина йўлла- ридаги кураш ва оғриқларга, туғилиш ё ўлишига қара- масдан чўққига чиққанлар ёки тугалмас қуёш нури барқ
78

урган ўзгача бойликка эга қирғоққа етиб борганлар. Ни- мага деганда уларнинг йўлларида учраган тўсиқлардан кўра орзулари кучлироқ бўлган.
Сиз орзуманд бўлишингиз керак. Сиз эртанги кунни кўра билишингиз даркор. Сиз 14 минг фут баландликдан Калифорнияни кўришингиз лозим. Сиз югураётганингиз- да марра чизиғига қарашингиз ва сизни олқишлаётганла- рини эшитиб, шу буюк лойиҳа ўртасида ўзингизни та- саввур этишингиз шарт. Фақат мана шу орзуни рўёбга чиқариш мумкин.

МАҚСАД
Мақсад қўйишда биз асосан бир нарсани аниқлаб оли- шимиз керак. У ҳам бўлса, шу мақсад бизга нима учун керак, нега у биз учун шунчалик қадр-қимматга эга, ҳара- кат қилиб эришишга арзийдими?
Эндрю Карнеги ўлимидан кейин бир варақ қоғоз топиб олганлар. Унда у ўз ҳаётининг асосий мақсадидан бири - ҳаётининг биринчи ярмини пул топишга, иккинчи ярмини шу пулларни сарфлашга бағишлаши тўғрисида ёзиб қол- дирган ва шундай яшаб ўтган. Одамлар борки, улар кун- далик ҳаёт юмушларига кўмилган. Чунки уларнинг бор- лари шу. Улар эртанги кунларини аниқлаб олмаганлар.
Қисқа муддатли муаммоларни ечиш учун бизда узоқ муддатли кучли мақсадлар бўлиши керак. Мақсадни жуда ҳам кичик қўйманг. Агар сиз катта, кўп нарсани хоҳла- масангиз, кўп нарсага эришмайсиз ҳам.
Агар сиз мақсадга эришиш учун ишласангиз, мақса- дингиз сиз учун ишлайди. Сиз қилаётган яхши ишлар ўз навбатида сизни шахс сифатида ривожлантиради.
Бизда танлаш ҳуқуқи бор: биз тирикчилик учун иш- лашимиз мумкин. Эсингизда бўлсин, хасислик ва сабр- сизлик муваффақият кушандасидир.
79

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ РИВОЖЛАНИШГА ҚАНДАЙ ЭРИШИШ МУМКИН?
Сиз донишмандлик ва кучли ҳаяжонни меҳнатга ай- лантиришингиз керак. Яхши кўриб овқатланадиган рес- торани бор-у, лекин яхши кўрган ёзувчиси бўлмаган инсонларга менинг раҳмим келади. Бу одам ўз танасини тўйдириш учун жой топган, лекин ақлини озиқлантира- диган бир жой топа олмаган.
Нега шунақа бўлади? Сиз эгри чизиқли ўзгариш тўғри- сида эшитганмисиз? Туғилганимиздан-то 16 ёшга тўлгунча шу эгри чизиқ жуда ажойиб бўлади. Мана шу пайтда ўқиб- ўрганишимиз керакки, қобилиятимизнинг энг кучли даври- дир. Ҳамма нарсани жуда тез ўрганиб оламиз. Биз тилни, маданиятни, тарихни, билимни, математикани ва ҳамма- ҳаммасини яхши ўзлаштира оламиз. Баъзилар бу жараён- ни давом эттирадилар. Лекин баъзилар иш топганларида буни тўхтатадилар. Имтиҳон топширмаса, ручка, қалам тутиш зарурияти бўлмаса, китоб ўқйшнинг нима кераГи бор? Албатта бирон нарсага ўрганган-бўлсангиз, ўз мала- кангиз орқали ўргангансиз, баъзида' тўғри қилган бўласиз, баъзида эса йўқ, сиз ўқишни давом этгиришингиз лозим.
Агар ўқиб-ўрганишни бир умр давом эттирсангиз, нималар рўй беришини тасаввур қилинг. Сиз ўзингизни қанчалик ривожлантирсангиз, усталикка, моҳирликка ети- шишингиз ва қанчалик ймкониятга эга бўлишингиз мум- кинлигини тасаввур қила оласизми?
Ақлий ривожланиш - бу дунёқарашни кенгайтириш- нинг яна бир йўли. Бу бошқалар меҳнати орқали кўриш- дир. Балки бу одам билан ҳаётда учрашмассиз, лекин китобларини ўқишингиз мумкин. Иергил вафот қилди, лекин бизда унинг китоблари бор. Аристотел йўқ, лекин бизда унйнг ғоялари бор.
Яхши китоб ва программаларни ўқинг, журнал ва газе- таларни мутолаа қилинг. Улар мутлоқ ақлий ривожланиш
80

имкониятини беради. Бунга қўшимча сиз ўз малакангиз тўғрисида гапиришингиз ва уни бўлишишингиз керак.
Менинг асосий ҳаётий муаммоларимни ечишда ёрдам берадиган танишларйм бор. Улар менга шахсий дунёқара- шимни тушуниб олишимда, ўз қадр-қимматимни ўлчашда, муваффақият тўғрисида тўғри фикр юритишимда ёрдам бе- ради. Бизнинг ҳаммамиз пул, ишлаб чиқариш, оила, давлат, ҳокимият, севги, дўстлик, маданият, имкониятлар, муаммо- ларни тўғри тушунишимиз ва тартибга солишимиз учун одам- лар билан мулоқотда бўлишимиз керак. Ғоя дунёқараши- мизга таъсир қилади. Ғояга илм, маълумот даражаси таъсир этади. Маълумотга мулоқотда бўлган одамлар таъсир қила- ди. Ҳаётимдаги энг катга қувончлардан бири - бу устозим Шоафф билан бирга 5 йил давомида ўтказган суҳбатларим эди. У нонуштада, саёҳатларда, бизнес конференцияларда, иш вақтида, шахсий учрашувларда ўз гояларини мен билан бўлишар эди. У гоя билан мени таъминлаб турарди. Ғояла- ри билан менинг фаолиятимга кўплаб ўзгаргиришлар кирит- ган. Бу кундалик ўзгартиришлар бўлса-да, жуда муҳим ва салмоқли экани кейин кўриниб қолди.
Жаноб Шоафф ғояларини ўз дарсларқда кўп марота- ба тез-тез такрорлаган. Сизга унинг ғояларини таг-туги билан тез-тез эшитиш шарт эмас. Лекин ақлни ривож- лантиришга яхши озуқа бўлади. Мен сизларга худди та- нангиздек ўз фалсафангизни ҳам озиқлацтиришингизни сўраб қоламан. Уни яхши ғоялар бйлан таъминлаб ту- ринг. Бизнес ғояси, саноат ғояси ва ҳоказо. Фақат яхши ғоялар қидиринг. Ҳар бир янги ғоя сизнинг фалсафангиз- ни бойитади. Фалсафангиз сизнинг ҳаётингизни олиб бо- ради ва хурсандчиликларга тўлдиради.

МОЛИЯВИЙ ЭРКИНЛИК
Молиявий эркинлик - бу .шахсий даромад манбалари асосида яшаш қобилиятига Ьга бўлиш, демакдир. Шуни
билингки, пулнинг суммаси муҳим эмас, ундан қандай фойдаланиш муҳим. Нега сизнинг ўзингиз интилган то- монга олиб борувчи яхши режангиз йўқ?
Мен нарсалар ҳаддан зиёд қиммат, деб такрорлашни яхши кўрардим. Устозим мени тўғрилаб: "Муаммо нарса- нинг қимматлигида эмас. Муаммо - ўша нарсани ўзингга раво кўрмаганингда", дерди. Ана шундан кейин охир- оқибат тушуниб олдимки, ҳамма муаммо менинг ўзимда экан. Муқаддас китобларда бой одамнинг жаннатга ту- шиши қийин, деб айтилган. Лекин жаннатга тушишнинг иложи йўқ, дейилмаган. Одамлар тўдасидан нари кетинг. Уларнинг узрларини ўзингизга қабул қилманг. Ҳаётингиз ва эртанги кунингизни ўз қўлингизга олинг.
Биз интизомли бўлиш юкидан қийналдмиз. Ёки имко- ниятни ўтказиб юбориб, кейин афсус юкидан қийналиб юрамиз. Фарқи фақат шундаки, интизом юки граммлар- да бўлса, афсуслик юки ўша вақтда тонналаб оғир бўла- ди. Афсус чекишдан оғир нарса йўқ.
БОЛАЛАРГА ЎХШАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ
Сиз мулоҳазаларингизни биров билан бўлишсангиз, яхши томонга ўзгариб борасиз. Қанча берсангиз, ўрнига ўзингиз шунча кўп оласиз.
2000 йил олдин буюк устоз нима деганини эсланг: ҳали ёш боладек бўлмаган экансиз, сизнинг режаларингиз нолга тенг. Сиз намоз ўқита олмайеиз. Мана катгалар учун ўйлаб кўриладиган мавзу. Боладек бўлинг ва эсда тутингки, бун- га эришишнинг қуйидагича усули бор: сиз неча ёшда бўли- шингиздан қатьий назар синчков ва қизиқувчан бўлинг. Ҳар нарсага қизиқишни болалардан ўрганинг. Бола бир нарса- ни ўрГанмоқчи бўлса, у нима қилади? Сиз ҳақсиз. Улар савол берадилар. Болалар миллионлаб саволларни беради- лар. Худди тугагандек, лекин улар яна миллион савол бе- радилар. Ва сизни жонингиздан тўйдириб юборади.
82

Болалар ўрганишлари учун ҳар нарсага қизиқувчан бўла- ди. Сиз эътибор берган бўлсангиз керак, кичкинтойлар чўқ- қайиб ўтириб, уларга диққат билан қараб турадилар. Қизи- қувчанлик болаларга ўсиб-ўрганишга ёрдам беради.
Ҳаяжонда бўлинг. Эътиборли бўлинг. Бефарқ, бепарво бўлманг, ҳаяжонланишни болалардан ўрганинг. Болалар- даги ҳаяжон, соддадиллик ҳеч қаерда йўқ. Улар шунчалик қатгиқ ҳаяжонланадиларки, ухлашни хоҳламайдилар. Улар- нинг эрта тонгни кутишга сабрлари йўқ. Мана шундай гўдак- лик сеҳрига қаршилик қилиш мумкинми? Баъзилар: "Буна- қанги болаларча бачканаликдан энди ўтганман. Мен энди катта одаМман", дейди. Ахир, бу қайғули ҳол эмасми? Фа- қат уларга раҳмингиз келиши мумкин. Агар сиз ҳаяжонла- нишга ҳам ярамайдиган даражада катта бўлсангиз, нима деб жавоб бериш керак? Сиз ҳақиқатда қариб қолибсиз. Ҳеч қачон бунақа қария бўлманг. Ишонинг! Ишонч худци гўдакка ўхшайди. Ишонч болаларга хос одат. Ишонувчан одамлар худди болаларга ўхшайди. "Келинглар, катталар- дек фикр юритайлик", дейилади. Йўқ, ҳамма вақт ҳам бу- нақа қилиш керак эмас. Кўпчилик катталар ҳар нарсага шубҳа билан қарайдилар ва ҳаттоки беҳаё, уятсиз бўлади- лар. "Ҳа, мен бу нарсалар ҳақида аллақачон эшитганман, буларнинг ҳаммаси хом хаёл. Бу иш амалга ошмаслигини ҳали ўзингиз исбот қиласиз. Мен шунчаки гапираётганим йўқ". Бу гапларни фақат катталар гапирадилар, болалар эмас. Болалар ҳамма нарсани бирданига ҳозирнинг ўзида олиш мумкин, деб ўйлайдилар. Бу баъзида жуда қизиқ ҳам туюлади. Сиз уларга "Учта бассейн бўлишини хоҳлайсан- ми?" десарғиз, улар: "Ҳа, ҳар биримизга биттадан, қани менинг бассейним олдидан нарироқ бор-чи!" деб ўзаро бўли- шишга тушадилар. Катталарга шундай таклифни берсан- гиз, "Учта бассейн, дейсизми? Сиз ақлдан озибсиз! Кўпчи- ликда битта ҳам бассейн йўқ-ку. Орқа ҳовлингда битта ванна бўлса ҳам, омадим келди, десанг бўлади", дейди. Фарқини сезяпсизми? Буюк устознйнг "Ҳали сиз болаларга
83

ўхшамас экансиз, сизнинг имкониятларингиз нолга тенг", деган сўзларини эсланг. Ҳайрон бўлмаса ҳам бўлади. Ишо- нувчан бўлинг! Ишонувчанлик - бу болалик фазилати ва у катта маънога эга. Сиз "Худци боладек ухлаяпти", деган сўзни эшитганмисиз? Мана шу ухлаётган боланинг юзида тасвирланган ишонувчанликдир. Агар бола бугунги бажар- ган иши учун "5" баҳо олса, уни албатга завқ билан кимга- дир айтади, хурсандлигини бўлишади. Сиз ҳам шундай қилинг. Қизиқувчанлик, синчковлик, яхшиликка ишонч, ишо- нувчанлик - булар болаликнинг ажойиб хислатлари. Биз уларни ҳаётимизга қайтаришимиз керак.