КЕЧИКТИРМАСДАН ҲАРАКАТГА
Санъат асарини яратиш, тушуниш вақт талаб қилади. Ҳаётда нимадир қуриш учун ҳам фурсат зарур. Ривож- ланиш, ўсишда ҳам вақт даркор. Оилангизга, ўзингизга, ишингизга ҳам вақтингизни бағишланг. Улар шунча та- лаб қилган вақтингизга лойиқдирлар.
Автомобилга бензин қанчалик муҳим бўлса, сизга ҳам қатъийлик шунчалик муҳимдир. Вақти-вақти билан сиз ўзингизни ҳолдан тойган отдек ҳис қиласиз. Лекин сиз қатъийлик билан ҳар қандай қийинчиликни енгиб кета- сиз. Бусиз ҳатто бирор-бир иш бошлай олмайсиз. Қат- ъийликнинг акси - сусткашлик. Қатъий одам ҳеч қачон орқага қайтмайди. Сусткаш одам бир ишни бошлай ол- майди. Қобилиятсизлик ҳам сусткашликнинг бир кўри- ниши. Агар сиз: "Нега одамлар шуни кейинга қолдириш-
68
ни яхши кўрадилар?" деб сўрасангиз, улардан: "Мен иде- алистман, иш бошлашим учун менга идеал муҳит керак. Ҳеч нарса менга халақит бермаслиги зарур. Мен ўзимни яхши ҳис қилишим даркор. Бошим оғриб турса, ишлай олмайман", деган жавобни эшитасиз.
Кейинги сабаб қобилиятсизлик - бошланган ишни тугат- маслик. Бунда ҳам тушунтириш кетади. "Мен ҳамма вақт ўзимдан рози эмасман. Мен ўзимга нисбатан ўта танқид- чиман. Нима қилишим керак? Мен шунақа одамман. Мен ҳеч қачон ўзгармасам керак". Бу нимани билдиради? Хато- лар худди қадр-қимматдек кўрсатиляпти. Идеалист "Ме- нинг талабларимга бу'дунё торлик қилади. Чунки талабла- рим жуда юқори", дейди. Аслида бу шунчаки ўзини ҳимоя қилиш. Қачонки одамлар ўзларининг бўшликларини тан олишни истамасалар, шундай йўл тутадилар. Тўғрисини айтганда, бу бир пуллик ўзини оқпашдан бошқа гап эмас. Агар ишингизни кейингд қолдираверсангиз, бу сизни омад- сизликка олиб келади. Мана сизга идеализм. Агар унга эъ- тибор бериб қарасангиз, нимадан қўрқишингиз аҳамиятсиз. Қўрқув сизни шол, мажруҳ қилиб қўяди. Сиз ҳеч қачон ушлай олмаяпсизми, тугата олмаяпсизми, ҳеч қанақа фа- рқи йўқ. Сиз ҳеч қаёққа кешаяпсиз. Сиз салбий натижадан қўрқяпсиз. Ўйлаяпсизки, одамлар сизни танқид қиладилар ёки устингиздан куладилар. Мана шулар сизга ҳеч нима келмаслигига йўл қўйиб беради. Лекин бу шунчаки баҳона. Мен сизга бу муаммони қанДай енгиш ва уни қатъийликка айлантиришни айтиб бераман. Агар менинг маслаҳатимга қулоқ солсангиз, бу жараён оғриқсиз ўтиб кетади. Мана икки тамойил - қолоқ ва бўшанг бўлишнинг ўрнига самара- ли ва қатьий бўлиш лозим:
Биринчи тамойил - тақсимланг. Нима қилишингиздан қат- ъий назар, китоб ёзмоқчимисиз, тоққа чиқмоқчимисиз, уйни қайта қурмоқчимисиз - хуллас, орзуга эришишнинг калити вазифаларни бўлакларга ажратиб чиқишдир. Ҳозир сиз учун муҳим бўлган нарсага кучингизни йўналтиринг. Шошилманг,
69

бўлмаган ишларни кейинга қолдиринг. Салбий фикрларни ижобийсига алмаштиринг. Бу муваффақият сари биринчи қадамдир. Мен сиздан бир узун роман ёзишингизни сўра- дим, деб ҳисоблайлик. Агар сиз оддий одам бўлсангиз, сиз учун бу имкониятсиз вазифа бўлиб кўринади. Фараз қилинг, мен сиздан йил давомида ҳар кун бир бетдан ёзишни сўра- сам, уддасидан чиқасизми? Энди бу вазифа бажариб бўла- дигандек кўринади. Биз ушбу катга китобни кичик парча- ларга бўлиб ташлайлик. Негалигини биласизми, бир бетни ёзиш унчалик қийин эмас?! Лекин мен сиздан келажакка назар ташлашни сўрасам, сизнинг руҳиятингиз тушиб кета- ди. Келинг, вазифани ўзгартирамиз. Мен сиздан шу бир бет- ни бир йил, бир ой ёки бир ҳафтада ёзишингизни сўрасам- чи. Мен ўйлайманки, бу вазифани ҳамма бажара олади. Ал- батта улар бутун китобни ёзишга қобилиятлари етмайди. Лекин орқага ҳам, олдинга ҳам қарамасдан бир бетни ҳозир ёзишлари мумкин. Уддасидан чиқа оласизми? Ҳозир шу ва- қгнинг ўзида бу вазифани бажариш, китоб ёзиш учун талаб қилинадиган муддатни кичик қисмларга бўлиб чиқамиз. Мана шу руҳда бир йил мобайнида давом эттирсангиз, сиз китоб ёзасиз. Орқага ҳам, олдинга ҳам қараманг. Сиз ҳеч қачон ўзингизда кутилмаган натижаларга эришасиз. Ҳаммаси икки сўздан бошланади. Қисмларга бўлинг, сусткашликка қарши курашинг.
Иккинчи тамойил бу - бир сўз билан айтганда, ёзиб бо- ринг! Сусткашликни енгиш учун ёзувлар керак. Шундай ёзишингиз лозимки, ҳақиқатда ҳам сиз ҳар куни шу билан яшанг. Қаерга бормоқчисиз? Нима қилмоқчисиз? Сизда борадиган жойларнинг рўйҳати бўлиши керак. Бошқача қилиб айтганда, қиладиган ишларингизни ёзиб борадиган кундалик юритишингиз лозим. Эътибор бериб назар со- линг, кун давомида қанча вақтингиз бекор ўтганига ўзингиз ҳам ҳайрон қоласиз. Бекорчилик сизнинг мақсадингизга эришишга йўл қўймайди. Кўпчилик одам ўз кунини режа- лаиггиради. Лекин унчалик режа тузмаслиги мумкин. Кун-
70

далик юритиш жуда муҳим. У сизга вақтингиздан қандай фойдаланишингизни ўз кўзингиз билан кўришга имкон бе- ради. У сизга ҳақиқатда ҳам нима қилаётганингиз ва нима қилмаётганингизни аниқ кўрсатиб боради. Буни ҳечам қи- йинчилик жойи йўқ. Кичкина чзлггакка сиғадиган ёзув ки- тобчасини сотиб олинг. Нонуштага ўтирибсизми, шаҳарга боряпсизми, машинада печат қиляпсизми, ҳамма-ҳамма вақтини ёзиб боринг. Қачон буни бошладингиз ва қачон тугатдингиз, ўша заҳотиёқ ёзишга ҳаракат қилинг. Шу пайт ноқулай бўлса, кейинроқ ёзинг. Сиз лоақал бир ҳафта даво- мида ҳар ўтгиз дақиқада кундаликка қараб қўйишингиз ке- рак. Ишингизни қисмларга бўлинг ва ёзиб боринг - бу кат- та сафарбарликни кўрсатади. Лекин берилиб кетманг. Бу яхши, фойдали усуллар сусткашлик билан кўришга қара- тилган. Улар қачон ўзингизни нимадир қилишга мажбур бўлган вақтда керак. Демак, у иккита қоидани бажаринг. Улар ўта муҳим. Ўзингизнинг муаммоларингизни ечинг.
МУВАФФАҚИЯТ ВА ОМАДСИЗЛИК
Сиз омаднинг орқасидан қувманг, униўзингизга қараб тортинг.
Омадсизлик - бу ягона хато эмас, балки бир неча ха- толарнинг ҳар кун такрорланишининг муқаррар натижа- сидир. Ҳаётингизни тасодифлар билан тўлдиришга йўл қўйманг. Тасодиф тасодифни туғдиради. Омад - бу аниқ бир нарсани ўрганиш. Ҳар бир одам муваффақиятни ҳали мактабдаёқ билиб олиши керак.
Афсуски, омадсизлар семенар ўтказмайдилар. Ўтказ- ганларида эди, зўр иш бўларди. Агар сиз ўз ҳаётини ўзгартирган 40 ёшли кишини учратсангиз, унга "Жон, агар мен кундалигимни келтирсам, бутун кун бўйи у билан бирга бўламан, шу кунни мен билан ўтказишни хоҳлармидинг?" деб айтишингиз керак.
71

Муваффақият - бу бизда нима борлиги билан эмас, ким бўлганимиз билан аниқланади. Муваффақият 20 фоиз ўқиб-ўрганиш бўлса, 80 фоиз стратегия. Сиз ўқишни би- лишингиз мумкин, муҳими сиз нимани ўқимоқчилигин- гизда. Оддий одамлар муаммолардан қочиш йўлини қиди- ради. Муваффақиятли одамлар эса муаммони ечиш усул- ларини ўйлаб топади. Кўпчилик яхши пул топишни би- лади, лекин яхши яшашни эмас. Сабрсизлик ва хасислик муваффақият қотилидир. Олти ҳафтами, олти ойми, қан- ча вақт ишлашингиздан қатъий назар ишингизни қабул қилган ҳолатдан яхши ҳолатда қолдиринг.
ҲАЁТ БАРЧАНИ МУКОФОТЛАШНИ ИСТАЙДИ
Устозимга айтганим эсимда: "Агар кўп пулим бўлганида эди, келажакда яхши режа қилардим". Устозим: "Агар сенда яхши режа бўлса, катта пулга эга бўласан", деб жавоб берганди.
Муҳими сизнинг режангиз бўлиши керак. Ота-оналар, лидерлар, ишбилармонлар, ўқитувчилар, кўнгиллилар, сиз ҳаётнинг энг катга сирини билиб олдингизларми? Мана у! Ҳаёт ҳамма вақт берган инсонни мукофотлайди. Агар сиз берсангиз, унда кўп маротаба ортиғи билан мукофотлана- сиз. Агар баҳонангизни парвариш қилсангиз, гуллари очи- либ сизга: "Менга' қаранг, кўряпсизми, биз қандай чиройли ва кўркаммиз, негаки сиз бизга ғамхўрлик қилдингиз. Бу- нинг учун сизга ташаккур", деб айтади. Агар сиз фарзанд- ларингизга ўзингизни берсангиз, улар ўз муваффақиятлари билан сизни қувонтиради. Мен қизларимга сўзимни ўргат-1 дим. Улар менга хурсанддикдан бақириб-чақириб "Дада, дадажон, менга қаранг, қарасангиз-чи!" дейишди. Мен уларга қараб қувонаман. Ахир, буни мен ўргатдим, ўзимни бағиш- лаганим эвазига олган мукофотим. Тушундимки, ҳаёт бер- ганларни мукофотлайди. Кимки бировга ўз вақтини, кучи-

ни, малакасини берса, кимга, нимага беришидан қатъий назар у сизни мукофотлайди, раҳматини айтади. Булар ҳосил бўлиб етишади. Эсингизда бўлсин, нимага ҳаракат қилсангиз, )Ш1а нарса ўзингизга йўналтирилган бўлади. Уқ- ишни бошладингизми, билим ўзи ҳаракатга кела бошлай- ди. Қачон сиз ривожланишни, ўз устингизда ишлашни бош- лаб олдинга интилсангиз, сизга муваффақият кулиб боқа- ди. Кимгадир ғамхўрлик қилсангиз, у албатга эришган му- ваффақиятлари билан сизни мукофотлайди.
ТАРБИЯ
Биров ҳақида ғамхўрлйк қилган одам бебаҳо инсондир. Сизнинг оилангиз ва севгингиз бир боғдек очилиб турсин. Муносабатларни қўллаб-қувватлаш учун сиз бор кучингиз, вақтингиз ва фикрларингиздан фойдаланишингиз керак. Энг катга совға бермоқчи бўлган одамингиз - бу сизнинг ўзин- гиз. Мен авваллари айтардим: "Агар менга ғамхўрлик қил- сангиз, кейин мен ҳам сизга ғамхўрлик қиламан". Ҳозир эса "Агар сиз мен учун ўзингизга ғамхўрлик қилсангиз, мен ҳам сиз учун ўзимга ғамхўрлик қиламан", деб айтаман.
Биз ўзимизни кулфатдан ҳимоя қилишимиз учун қурган биномиз деворлари бизга хурсандчилигимизни баҳам кўриш- га қўймайди. Сиз бдр ўзингиз муваффақиятга эриша ол- майсиз. Бой-бадавлат қаландарни тоциш жуда қийин.
Лидернинг тарбия борасида эҳтиёжи катта бўлади. Агар сиз фарзандингиз билан гаплашиб турсангиз, сиз уларга ҳамма вақт бирга бўлишларига ёрдам берасиз. Агар сиз усталик билан, ақл билан гаплашсангиз, сиз уларга эртанги кунни қуришга катта ёрдам берган бўлар- дингиз. Лидерлик - бу XXI асрда фанда, сиёсатда, таъ- лимда ва ишлаб чиқаришда давр талабидир. Лекин ли- дер учун зарур бўлган нарса - бу тарбия. Биз йигирма биринчи юз йиллик чақириқларига тайёр туришимиз ва фарзандларимизни шунга тайёрлашимиз керак.
73

ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жим, сизнинг биографиянгизни сайт орқали ўқиб чиқдим. Сиз тўғрингизда кўпроқ маълумотга эга бўлмоқчиман. Таниқли инсонларнинг гапларига қараган- да, сиз ҳаётда кўп нарсага эришибсиз. Шундай улкан муваффақиятга эришишингизда сизга нима ёрдам берди ва сиз учун ҳаётда нима муҳим ҳисобланади?
Жавоб: Минглаб тасодиф ва ҳодисалар ҳаётимга ижо- бий таъсир кўрсатди. Менинг ҳаётий малакам жуда кат- та. Буни биографиямда очиб ифодапаш қийин. Агар эриш- ган ютуқларимга келсак, у 3 та нарсага асосланган:
1. Болаликдаги эътиқод. Буни ота-она шакллантирган. 2. Вояга етган давримда кўплаб аввалги ва кейинги
устозларим бўлган.
3. Умримнинг охирги қисмида менинг ишонадиган
яқинларим бор.
Ўйлайманки, мана шулар ёрдам беради.
Менежерлар одамларга ўзларининг борлигича кўри-
нишга ёрдам берадилар. Лидерлар эса одамларга яхши ҳаётга лойиқ эканларини, улар ҳозиргидан кўпроқ нар- сага қодирликларини сезишга ёрдам берадилар. Ҳамма нарсани ҳам ҳаётда асосий деб бўлмайди. Гап нимани асосий деб танлашингизда.
Лидерликнинг талаблари кучли бўлсин, лекин қўпол эмас. Камтарин бўлинг, лекин бўшанг эмас, мард-жасур бўлинг, лекин безори эмас, сермулоҳаза бўлинг, лекин эринчоқ эмас, ор-номусли бўлинг, лекин кеккайган бўлманг, ҳазилкаш бўлинг, лекйн тентак, бемаъни бўлманг.
МЕҲНАТИНГИЗ МЕВАСИНИ ЎРИБ ОЛИНГ
Мақсадлар... Агар бир нарсадан руҳлансангиз, уни албатта қиласиз. У иш нима бўлганидан қатъий назар у сиз учун чўт эмас, қачонки унга ишонсангиз, албат-
74

та. Агар мақсадингиз даражасида ҳаракат қилсангиз, албатта унга эришасиз.
Ҳар бир ишлатилган куч муносиб равишда тақдирла- нади. Бу ҳаёт қонунларидан бири. "Нимани эксанг, шуни ўрасан", деб айтилган.
Мен "экмоқ" ва "ўрмоқ" қонунларини ўрганиб олган- ман. Ҳақиқатда ҳам фақат экканимизни эмас, балки ан- чайин кўпроқ ўриб оламиз. Ҳаёт қонуниятлари кўп, аммо биз асосий муҳим қонунни тушунишимиз керак. Ҳар бир қилган ишингиз учун ўзингиз кутгандан кўра устамаси билан мукофотланасиз.
Ажойиб қонун! Сиз кучингизни қанчалик кўп сарф- лаганингиз сайин мукофотингиз ошиб бораверади. Агар сиз одамлар билан тўғри, адолатли, сабр-тоқатли бўлсан- гиз, мукофотингиз сиз кутгандан кўра анчайин кўп бўла- ди. Лекин ёдда тутингки, калит сўз - интизом. Дунёда ҳар бир қимматли нарса эътибор, ғамхўрлик, интизом талаб қилади. Фикрларимиз ҳам интизом талаб қилади. Биз ички хулқ-атвор чегарамизни мустаҳкамлаб бори- шимиз керак. Акс ҳолда фикр-хаёлимиз пала-партиш бўлиб қолади. Агар фикримиз чалкашиб кетса, биз ҳаёт лабиринтида адашиб қоламиз. Чалкаш фикрлар чалкаш натижаларни беради. Эсда тутинг, "Ҳар қандай сарф- ланган кучингиз мукофотланади".
Ўз вақтингиздан унумли фойдаланишни ўрганинг. Дўстларга хат ёзиш, ҳисобларни вақтида тўлаш, ҳамма учрашувларга ўз вақтида етиб бориш ва ҳоказолар. Одам- лар эътиборида бўлинг. Ўзингизга қарашга вақт ажратиш, солиқларни ўз вақтида тўлашга ўрганинг. Ҳамкорларин- гиз, (эрингиз ёки хотинингиз), фарзандларингиз ва ота- онангиз билан тўғри муносабатда бўлишга ўрганинг. Ўзин- гизни тартибга солинг ва ўзингизни ҳам шунга ўргатинг.
Ҳар бир сарф мунтазам тақдирланади. Ҳар бир ки- тобдан янги билим, ҳар бир мавзудан янги режа, ҳар бир синовдан янги тушунча, ҳар бир омадсизликдан
75

янги қарор олинг. Ҳаёт шунақа. Ҳаттоки аччиқ ҳаёт малакаси ўз ҳиссасини беради.
Кимки ҳаётда интизомга беэътибор бўлар экан, улар- ни огоҳлантиришим мумкин. Ҳар бир нарсанинг ўз ба- ҳоси бор. Интизомни менсимаслик орқасида катта тўлов ётади. Буни тўлашингизга тўғри келади. Вақт ҳаммаси- ни ўз жойига қўяди.
Агар биз мунтазам интизомли бўлмасак, бор-йўғи кредит олишга эришамиз. Жиддийроқ бўлинг. Ҳаёт лаборатория иши эмас. Агар сиз кийимингизни шкафга илишнинг ўрнига, стул суянчиғига ташласангиз, демак, сиз интизомсиз одам- сиз, ўйлаб кўринг. Шуни билингки, майда-чуйдаларда инти- зомнинг бўлмаслиги ҳаётингизнинг муҳим соҳасида қим- матли туради. Сиз хонангизни тартибга солмай туриб, иш- хонада тартиб ўрната олмайсиз. Сиз фарзандларингиз билан бесабр бўлиб туриб, ҳамкор ва ишчи ходимлар билан тинч- гина хотиржам бўла олмайсиз. Сиз бошқалардан кўп савдо қилишни талаб қила олмайсиз, агарда ўзингизнинг ҳарака- тингиз бунинг аксини кўрсатса, ўзингиз китоб ўқимай туриб, бошқалардан китоб ўқишини сўролмайсиз.
Ҳаётингиз тўғрисида ҳозирдан ўйланг. Тезда нима қилиш керак? Балки сиз севган кишингиз билан жанжаллашиб қол- дингиз ва у одам билан гаплашгингиз келмаётгандир? Мана сизга янгича идеал намойиш қилиш имконияти туғилди.
Балки сиз кетиш чегарасида ёки, аксинча, бошланиш стартида турибсиз. Бу ерда сиз муваффақиятга эриши- шингиз учун интизомни намоён қилиб, ўзингизни ҳозир- гидан кўра изчил ишлашга мажбур қилинг. Давлат, вази- ят ёки бошқа одамлар сиздан талаб қилмасларидан ин- тизом сиздан чиқиши керак. Ахир, бу фожеа эмасми? Бошқалар сиз тўғрингизда ўзингиздан кўпроқ ўйласа, эрталаб вақтли туришга ва вақтли бозорга боришга маж- бур қилса, сизни муваффақият ташлаб, ўзи тўғрисида ўйлайдиган одамларни излаб кетиб қолишига тайёр бўлсангиз... Бу ҳақиқатда фожеа!
76

Сизнинг ҳаётингиз, менинг ҳаётим, бошқаларнинг ҳаёти - бу бир огоҳлантириш ёки намуна. Мунтазам эъ- тиборсизлик, иродасизлик, интизом ва бурчини етарли ҳис қилмаслик огоҳлантириш бўлса, фойдаланилмаган истеъдод ўзбилармонлик ва қўйилган мақсадни ўзгарти- ришга мисол бўлади.