МАҚСАД ҚЎЙИШ
Мен мақсад аниқ қилиб белгиланган бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Тасаввурингизда кўринарли бўлиши керак. Бундан ташқари, қўйган мақсадингиз сизга нима учун, нима сабабдан кераклигини билиб олишингиз ло- зим. Сабаби ҳар хил бўлиши мумкин. "Нима учун?" са- баби "Қандай?"дан кўра кучлироқ. Сабаб билан мақсад бир-бирига ўхшайди. Аммо фарқли томонлари ҳам бор. Сабабнинг энг қисқа рўйхати (аслида булар жуда кўп) сизнинг кучли интилувчанлигингиз:
1. Моддий бойликлар: ҳовли-жой, машиналар, қайиқ- лар, спорт мусобақалари ёки театрга чипталар, таътил- ни ўтказиш. Моддий бойликлар жуда муҳим.
2. Оилавий сабаблар ўта муҳим бўлиши мумкин. Оила- вий саёҳат, фарзандларнинг билим олиши, бошқа оила- ларга ёрдам... Кейин биз ўзимиздан кўра оиламизга кўпроқ жон куйдирамиз.
3. Тан олиш. Бу бизни олдинга юришга даъват этади. Рекорд натижаларга эриштиради. ВаЗиятдан келиб чиқ- иб, инсон уч муҳим омилни тан олиши керак:
а) ўзимизга тенг инсонлар доирасида ("Тенг тенги би- лан" қабилида);
б) устоз ва лидерларни ҳурмат қилиш; в) оила ва дўстлар даврасида.
Шу уч нарсани тан одиб яшанг.
54
4. Сахийлик - очиққўл бўлинг. Бирор нарса одамни сахийликдек ёқимтой қила олмайди.
5. Ҳамма вақт ҳар жойда яхши инсон бўлинг. Ҳамма нарсага ўзингизни синаб кўринг. Янги мақсадларга эри- шинг. Ҳамма вақт чўққида бўлинг, ҳаттоки бир кунлик бўлса ҳам. Буларнинг ҳаммаси сизга руҳий кўтаринки- лик бағишлайди. Хуллас, буларнинг ҳаммаси сизнинг орзуингиз томон биринчи қадамни қўйишга ёрдам бера- ди. Сиз ўз меҳнатингиз, кучингиз масъулидан завқлана- сиз. Шу билан руҳий кўтаринкилик сизга муаммо бўлмай қолади. Омадингизни берсин!
Энг қизиғи шундаки, муваффақиятга эришиш учун сиз ўзгаришингиз керак. Бир неча оддий ҳаракат сизнинг ҳаётингизга ўзгартириш киритади. Қанчалик кейинги 90 кун мобайнида ўзгаришлар рўй беришига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Энди кейинги 12 ой ёки уч йил тўғрисида га- пирмаса ҳам бўлади. Агар сиз болаларингиз билан суҳ- батлашсангиз, улар билан ҳаммавақт бирга бўласиз. Агар- да улар билан оқилона гаплашсангиз, сиз уларнинг орзу- ларига эришишларига ёрдам берасиз. Иккаласи ҳам сиз- га буйсунади ва хизмат қилади. Ё бугунги кунни сиз бошқарасиз, ё бугун сизни бошқаради. Танланг, ё иш- ларни сиз бошқарасиз, ё ишлар сизни бошқаради.
КУНДАЛИК ЮРИТИШ - СИЗДАН КЕЙИН ҚОЛАДИГАН УЧ ХАЗИНАНИНГ БИРИ
Муваффақият - бу оддий ҳаракатларнинг ҳар куни так- рорланишидан бошқа ҳеч нарса эмар. Шу билан бирга омад- сизлик оддий хатоликларнинг ҳар кун такрорланишининг муқаррар натижасидир. Агар сиз ҳақиқатан ҳам кучли, соғлом, бой, таъсирчан, маданиятли ва нодир инсон бўлишни иста- сангиз, кундалик юритинг. Уз хотирангизга ишонманг. Би- рор қимматли нарса эшитиб қолсангиз, ёзиб қўйинг. Бирор муҳим нарсанй кўриб қолсангиз, ёзиб қўйинг. Мен одатда
55

қоғоз парчаси ёки эски конвертларга белги қилиб қуярдим. Мен фикрларимни ресторанлардаги қоғоз қўлсочиқларига ёзардим. Улар ахлат яшикларига кетарди. Кейин тушундим- ки, энг яхшиси, фикрларни тўплаш, кундалик юритиш... Мен 25 ёшимдан бошлаб кундалик юрита бошлаганман. Кунда- лик менинг кутубхонамнинг асосий қисми бўлса, интизом ўқиб-ўрганишимнинг асосини ташкил қилган. Мен кундалик учун тоза, оппоқ қоғозли китоблар сотиб оламан. Болала- рим менинг устимдан куладилар. Негаки, тоза, оқ қоюзлар- га 26 доллар тўлайман-да. Улар буни беҳудага пул сарф- лаш, дейдилар. Нега мен қуруқ китобларга шунақа пуллар тўлайман? Чунки мен 26 доллардан анчайин қимматроқ бир нарсани топишни истайман. Ҳамма кундаликларим шахсан ўзимники. Агар бирор кун китобларимдан лоақал битгасини олсангиз, ўшанда бу 26 доллардан анчайин қимматлироқ эканини тушуниб оласиз. Шуни тан оламан, агар менинг кундаликларимга назар ташласангиз, бемалол мени жиддий,
талабчан деб ўйлайсиз. У фақат менинг касбимга эмас, ҳаёт- да янги тушунчалар ўзлаштиришга ва уддабуронликка ба- ғишланган. Кундалик юритиш энг муҳим дарс. Мен буни энг қимматли уч хазинанинг бири деб атайман. Сиз уни ўзингиздан кейинги авлодга қолдиришингиз мумкин. Кейин- ги авлод сиздан қолган мебелларингиздан кўра сиз қолдир- ган бу уч хазинани кўпроқ қадрлайди:
Биринчи хазина - бу сизнинг суратингиз. Кўпроқ фо- тосуратга тушинг. Лаҳзадан фойдаланишга, ютишга эрин- чоқлик қилманг. Бир лаҳзани ушлаб олишга қанча вақт керак? Сониянинг бир қисми. Бир лаҳзани ўтказиб юбо- риш учун-чи? Унга ҳам сониянинг бир қисми. Демак, ҳар бир лаҳзани йўқотманг. Қачонлардир бу дунёни тарк этганингиздан сўнг сиз ҳақингиздаги хотиралар яшайди.
Иккинчи хазина - бу сизнинг кутубхонангиз. Бу сизни ўқитган, ўргатган кутубхона сизнинг идеалингизни ҳимоя қилишга, сизга ёрдам берган фалсафангизни ривожланти- ришга кўмаклашади. Бой, кучли, муваффақиятли, соғлом
56

ва ўзгача бўлишга сизга ёрдам берган ўзгача кутубхонан- гиз! Балки касалликни енгишга ҳам ёрдам бергандир?! Бал- ки қашшоқлик устидан ғалаба қилишга кўмаклашгандир?! Сизнинг онгингиз ва юрагингизни озиқлантирган кутубхо- нангиз авлодингизга қолдирадиган энг катга совғангиздир.
Учинчи хазина - бу сизнинг инжиқлик билан йиққан ғоя ва ахборотларингиз. Шу учта хазина сизнинг ўта жиддий инсон эканингизни кўрсатади. Расмга тушиш эса осон. Китоб магазинидан китоб сотиб олиш ҳам қийин эмас. Аммо шахсий ҳаётингизни, келажак тақдирингиз- ни текшириш анчайин мураккаб. Кундалик юритишга ва белгилаб юришга вақт топинг. Натижалардан хурсанд бўласиз. Ўзингиздан кейин қимматли нимадир қолдириш - бу бир бахт. Бугунги кундан завқланиш ҳам бир бахт.
КУНДАЛИК
Яхши ғояларни тўпланг, ҳеч қачон хотирангизга ишон- манг. Йўлингизда учрайдиган ғоя ва ахборотлар учун энг яхши жой - бу сизнинг кундалигингиз. Кундалик учун катта пуллар сарфлашимнинг сабаби улар мени бирор- бир қимматли нарса топишимга мажбур қилади. Ўз ми- янгиздан картотекадек фойдаланманг. Миянгизни муам- моларни ечишга ва жавоб топишга ишлатинг. Ғояларин- гизни кундаликка ёзиб боринг. Ачинарлиси шуки, сиз охирги 90 кунда бирорта ҳам китоб ўқимагансиз. Бун- дан ҳам ачинарлиси китоб ўқиш муҳим эканини тушу- ниб 'етмаганингизда. Молиявий келажагингизни пул эмас, балки сизнинг фалсафангиз аниқлаб беради.
ЙИГИРМА БИРИНЧИ ЮЗ ЙИЛЛИК ТАЛАБИ
Майли бошқалар кам яшасин, лекин сиз эмас.
Майли бошқалар майда-чуйдалар учун жанжаллаш- син, лекин сиз эмас.
Ч
57

Майли бошқалар майда-чуйдалар учун йиғласин, ле кин сиз эмас.
Майли бошқалар ўз келажагини бошқалар қўлига топ- ширсин, лекин сиз эмас.
XXI асрга кўп нарсаларни ўрганган ҳолда кириб бо- риш керак. Агар сиз савдо билан, ТМ билан шуғуллан- сангиз ёки ўз шахсий бизнесингиз бўлса ё келажакда режалаштираётган бўлсангиз, сизга бу ўрганаётган би- лимларингиз асқотади. Мана мен сизга таклиф қилмоқчи бўлган қисқа режа, ундан амалда фойдаланиш жараёни- да янги билим, услубларга эга бўласиз:
1. САВДО-СОТИҚ.
Мен 15 ёшимда савдо билан шуғулланишни бошла-
ганман. Бу менинг ҳаётимда катта бурилиш ясаган. Би- ринчи йилдаёқ даромадимни 1 баробар оширдим. Мен фермада муваффақиятли ишладим. Сигир соғишни би- лардим, лекин бунга жуда кам ҳақ тўлашарди. Савдо меницг ҳаётимни тубдан ўзгартириб юборди. Мен то- варни бозорга таклиф қилишни ва яхши томонларини кўрсатиб беришни ўргандим. Мижозларга олий дара- жада ҳизмат кўрсатиб, бажони дил товарни сотиб олиш- ларига эришдим.
. 2. ЯНГИ ИШЧИЛАРНИ ЁЛЛАШ.
Кейинчалик мен савдо ходимларини ишга ёллашни
ўргандим. Энди мен бизнесимни кенгайтиришим ва ўз таш- килотимни қуришим мумкин. Сизнинг-ча, битта одам минг долларга товар сотгани яхшими ёки 100 киши 10 доллар- дан сотганими? Агар мендан сўрасангиз, иккинчи вариан- тни танлар эдим. Малакали персоналларни (бирор соҳа ходимлари) ёлладим. Уз имкониятларини ошириш қоби- лияти бу бошқарувда энг муҳим маҳорат ҳисобланади.
3. ТАШКИЛОТ.
Ундан кейин мен ташкилот тузишни бошладим. Баъ- зида ўзингизнинг жадвалингиз қийиндек туюлади. Энди сиз максимал натижа олиш учун кўпчиликнинг кучлари-
58

ни бирлаштирасиз. Ана шунда сиз команда бўлиб иш- лашнинг фойдаси анча катта эканини кўрасиз.
4. СИЛЖИТИШ.
Кейин реклама кетади. Бу баҳорги компания, бу кузги компания ва бу ой якунлари компанияси. Сиз қачон ким товарингизни сотиб олиши кераклигини ёки сиз билан иш- ламоқчи эканини ҳеч қачон билмайсиз. Шунинг учун одам- ларга ҳамма вақт бир нима таклиф қилишингиз керак.
5. ҲУРМАТ ҚОЗОНИШ.
Кейинги қадам - ҳурмат қозониш. Сиз ўз йўлингизни мустақил танлаш ҳуқуқига эгасиз. Агар одамларга ўзла- ри бир ишни қилишларини кўрсатсангиз, улар буни амалга оширишлари мумкин.
6. МУНОСАБАТ.
Кейин одамлар билан мулоқот қилишни ўргандим. Одамларнинг руҳини кўтариш энг катта совға ҳисоблана- ди. Одамларнинг руҳини кўтаринг, улар кўп нарсага қодир эканларини ҳис қилсинлар. Шунақанги товушда гапирин- гки, улар буни донишмандларча қабул қилсинлар. Агар сиз янги асрга юқоридаги билим ва кўникмалар билан кириб келсангиз, сиз яхши қуролланган ҳолда бўласиз. Охирги 15 йилда нималар содир бўлганини кўрдик. Агар ишчи ишни бир ўзи қилмоқчи бўлса, у ишсиз қолади. У заиф бўлиб, қўлидан бошқа иш келмай қолади. У энди қаттиқ пушаймонда: "Эй Худо, мен дарсларга бориб фой- дали нарсаларни ўрганганимда эди, ҳозир бунақа ноилож аҳволда, муҳтожликда қолмасдим", дейди. Менинг мас- лаҳатим янги асрда малакали тарзда тўғридан-тўғри, бе- восита ўз ишингизда қобилиятингизни намойиш қилинг.
КЎНИКМАЛАР
Осонига чопманг. Ўзингизни яхшилашга ўрганинг. Муаммолардан қочманг. Малакангизни оширинг. Синов- лардан қочманг. Донишмандликка ўрганинг.
59

Сиз ё ўз истакларингизни ўлдиришингиз, ё ўзингизда яхши кўникма ҳосил қилишингиз керак. Сиз дарахтни бо- лға билан ҳам чопиб ташлашингиз мумкин. Лекин бунга ] 30 кун керак. Агар болғани болта билан алмаштирсангиз, дарахтни 30 дақиқада чопиб ташлайсиз. 30 кун билан 30 дақиқа оралиғидаги фарқ кўникма ёки маҳоратдир.
Ҳаётда арзигулик ишлар қилиш қобилиятига эга бўлиш учун катта малака керак бўлади. Бу ҳаёт тақозоси. Ма- ҳоратингизни кўрсатишга, эҳтиёжларингизни яширишга ўрганинг: Савдода омадли бўлиш учун сиз ҳар куни одам- лар билан гаплашишингиз шарт. Атрофингизда одамлар керагидан ортиқ. Амалиётда оширилган малака савдо- нинг ўзидек ҳурматли. Кўпчиликка савдо яшашга ёрдам берса, маҳорат, кўникма ва ўрганиш сизни бой-бадавлат қилади. Савдо - бу одамларнинг бир-бири билан муло- қоти. Сиз одамларга савдо маълумотномасини бериб то- варингизни сота олмайсиз. Чунки маълумотноманинг тили ёки овози ё оёғи йўқ. Савдо ходимининг асосий иши товарни сотганидан кейин бошланади. Савдо-сотиқ би- лан шуғулланадиган одамлар болалардан кўп нарсани ўрганишлари керак. Болалар учун "йўқ" сўзи нимани ан- глатади? Қарийб ҳеч нарсани. Агарда савдода энди иш олиб бораётган бўлсангиз, мижозлар сонини ҳисоблаб боринг, маҳоратингизни эмас. Ишингиздан фақат фойда олишни кўзламанг. Ишингиз сизни ўзгартиришга хизмат қилсин. Ундан ўзингизни ўзгартиришда фойдаланинг.