ҲИС-ҲАЯЖОН
Ҳис-ҳаяжонимиз бизни бошқариши ёки бизга хизмат қилиши фақат ўзимизга боғлиқ. Ҳис-ҳаяжонимиз билим ва интеллектга муҳтож.
Ҳаётни қандай қилиб ҳис қилиш ва ўзимизга кири- тишни билишимиз муҳимдир. Ҳис-ҳаяжонингиз ўлчови- ни билинг. Ҳар қандай аҳамиятсиз нарсага атом бомба-| сидек портлаб кетиш шарт эмас. Эмоционал сигнал қабул | қилиш аёлларда ҳайратда қоладиган даражада кучли бўлади. Масалан, баъзи бўрилар шунчалик ақллики, улар қўйлар жунига ўралиб, ястаниб оладилар. Эркаклар уни "Худди қўйга ўхшайди" ёки "Қўй-ку", десалар, аёллар| "Қўйга ўхшайдиган нима экан бу?" дейдилар.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жим, мен тармоқли маркетингнинг паст дара-] жадаги бир группасига раҳбарлик қиламан. Уларни ўзлари устида ишлашга чақираман. Улар бу ишни қилганлари- да натижа бизнесда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ғалати бўлиб ажралиб туради. Шуни сездимки, улар энди улгурган пайтларида ўта бандликларини кўрсатиб, ўрганишни
40
тўхтатишни хоҳлаб қоладилар. Давом эттиришга ҳожат йўқ, дейдилар. Шу борада нима маслаҳат берасиз?
Жавоб: Биринчи бўлиш - бу буюк иш. Мактабга бор- ган кунимиздан бошлаб, то умримизнинг охиригача биз иима муҳим, нима муҳим эмаслигини танлаб олишимиз керак. Менимча, ҳеч қачон янги билимлар. олишни тўхтат- маслигимиз керак.
Одамларни ушлаб қолишнинг яхши бир йўли - улар- ии мунтазам семинарларга, тадбирларга, тренингларга йўналтириш, китоб, видео-кассеталар кўришга даъват қилиш. Токи қаерда билим бўлса, улар ҳамма вақт ўша срда бўлсинлар. Одамларни шахс сифатида ривожланиш- га йўналтириш худди радиоприёмникни керакли часто- тада сақлашга ўхшайди. Сиз тинчгина яшаяпсиз, бирдан қанақадир цитата ёки тарих тўғрисида эшитдингиз. Бу сизни руҳлантириб юборди. Энди сиз ўз мақсадингиз ва бурчингиз тўғрисида ўйЛай бошладингиз.
Эсингизда бўлсин, билим ҳамма вақт жамланиб бора- ди. Бу тўртта рақамдан иборат қулфни учтасини биласиз- у тўртинчисини ҳам топаман, дейишдек гап. Лекин биз қайси семинарда ёки китобда ўша тўртинчи рақам бўли- ишни ҳеч қачон аниқ билмаймиз. Ҳа, баъзида инсон ўз устида ишлашдан чарчаб бошқа томонга қадам ташлай- ди. Шунда сиз унинг шахс сифатида ўсишида иштирок этиб, уни йўналтирсангиз, муҳими шу билан яшасангиз, улар албатта ўрганишга тайёр бўладилар ва ҳеч қачон ўрганиб ривожланишга нисбатан хоҳишлари сўнмайди. Лксинча, энди ўсиб, ривожланишга интиладилар.
Даромад олиш - бу бир ишга яқинроқ бориш ва ишга' киришиш демакдир.
КИТОБ ЎҚИНГ
Бахтли, бой, соғлом, кучли ва муваффақиятли бўлиш учун ўқилмоқчи бўлган китобларнинг қарийб ҳаммаси ёзиб бўлин-
41

ган. Турли ҳаёт йўлларидан ўтиб, муваффақиятга эришган инсонлар чўнтакларидаги тийинлардан катга бойликка, омад- сизликдан муваффақиятга эришганликлари тўғрисида ёзиб қўйганлар. Биз илҳомланишимиз учун, кучли билимларидан ўрганишимиз учун ва ўз муваффақият фалсафамизга эга бўли- шимиз учун улар ўзларининг бой малакалари ва дониш- мандликларини бизга қолдирганлар. Биз уларни худди ўшан- дай такрорлай олмаймиз. Фақат уларнинг зийракликлари, фаросатларидан фойдаланиб, хатоларидан қочиб, ўз режа- ларимизни тузамиз. Уларнинг донишманддик насиҳатлари билан ўз ҳаётимизни ўзгартиришимиз мумкин.
Бизга керак бўладиган инсон зотининг барча донишманд- лиги бошқа одамлар томонидан аллақачон китобларга йи- ғиб қўйилган. Бу бебаҳо маълумотлар бизнинг ҳаётимизни яхши томонга ўзгартириш учун катта қудратга эга. Ушбу китобда тўкин-сочинлик, соғлик, ўзаро муносабат, фарзанд- лар камоли жамланган. "Охирги тўқсон кунда нечта китоб ўқидингиз?" деган ҳақли савол туғилади.
Нега ҳаётимизни ўзгартириш мумкин бўлган китоблар- га эътибор бермаймиз? Нега эътиборсизликни давом эт- тирамиз-у кейин шикоят қиламиз? Нега эътиборсизлиги- миз оқибатини лаънатлаб, яна ўзимизни оқловчи сабаб- лар кўрсатишда давом этамиз? Нега фақат 3 фоизгина аҳоли ҳаётини ўзгартириш учун туғиладиган барча са- волларга жавоб берувчи китоблардан фойдаланади? Улар кутубхоналарга қатнайди. Ҳаётини яхшилашга интилган инсон бу китобларни ўтказиб юбормайди. Негаки, ўтка- зиб юборгани унга ёрдам бера олмайди. Муаммо китоб- нинг қимматлигидами? Агар инсон китобнинг нархи ба- ланд деб ҳисобласа, бир кун келиб шу китобни сотиб олмагани учун катта тўлов тўлайди.
Китоб ўқий олмайдиган ва ўқишни хоҳламайдиган одам ўртасидаги фарқ катта эмас. Икки ҳолатда ҳам эъ- тиборсизликнинг оқибати. Мукаммал инсон бўлиб ети- шиш учун ўқишга, билим олишга жиддий эътибор бе-
42

риш керак. Яхши ўқишни ўргатувчи курслар мавжуд. Минглаб китоблар кутубхона жавонларида ўз ўқувчила- рини кутиб ётибди. Ҳаётимизни ўзгартиришда биз билан китоб ўртасида ҳеч нима турмаслиги керак.
Китобларни ўқишда давом этиб, сиз қисқа вақт ичида янги, фойдали кўпгина нарсаларни ўрганасиз. Агар сиз вақт тополсангиз, тезгина қўлингизга китобни олишга ўзингизни мажбур қилмасангиз, иродали бўлмасангиз, дарров бўшлиқни эътиборсизлик эгаллаб олади. Кимки гўзал ҳаётни орзу қилса, у аввало шахс сифатида ўсган бўлиши керак. У мукаммал даражадаги ҳаёт фалсафаси- га эга бўлиши керак. Ўқишга кўникма ҳосил қилиш - бу бахт ва муваффақиятга элтувчи энг яқин йўл.
КУТУБХОНА
Керак бўлса, тушликни ўтказиб юборинг, лекин китобни эмас.
Баъзилар ёмон романни ҳам ўқиш керак, дейди, ҳатто- ки ўшанда ҳам қанақадир қиммат нарса топилади. Манти- қан ёндошсак, яхшилаб қидирсанг, ахлатхонадан ҳам нон бўлагини топса бўлади. Лекин шу иш қилишга арзийди- ми? 250 минг доллар турадиган қасрларга, данғиллама участкаларга эга бўлган инсонларнинг уйларида кутубхо- налари бор. Бу кўп нарсани англатади. Нимага муҳтож- лигингиз бўлса, ҳаммаси мавжуд. Сиз фақат кутубхонага боришингиз керак. 3 фоизгина америкаликларнинг кутуб- хонадан фойдаланишининг бирор маъноси бордир. Балки у жуда қиммат турар? Йўқ, у бир чақа ҳам лурмайди. Эҳтимол, кутубхона уйингизнинг ёнгинасида жойлашган.
Баъзилар шунчалик ҳам ўқийдиларки, уларнинг мия- лари қуришиб қолган (ҳаётий фаолиятини йўқотган мия- лар). Ҳозир мен энг ажойиб кутубхоналарнинг бирининг эгасиман. Кутубхонамдаги ҳамма китобларни ўқимаган-
43

ман. Буни тан оламан. Лекин қачонки бирор китоб билан танишиб чиқсам, ўзимни ақллироқ бўлганимни ҳис қила- ман. Ёмон адабиётларни ўқиманг. У кўнгилочар бўлиши мумкин, лекин сизга ҳеч қанақа фойда келтирмайди. Ўқимаган китобингиз сизга ёрдам беролмайди.
Китоблар бор, уларни топиш ва сотиб олиш осон. Китоб жилди билан магазинда 6 ёки 7 доллар туради. Бу пулни сиз болангиздан ҳам қарзга олишингиз мумкин. Гап китобнинг нархида эмас, гап китобни ўқимаганингиз сизга қанчага тушишида.
ЧУМОЛИ ФАЛСАФАСИ
Мен болаларга доим чумоли фалсафаси деб номлан- ган тўғри ҳаёт йўлини уқтириб келаман. Чумолилар ҳай- ратда қолдирадиган 4 та концепциядан иборат ажойиб фалсафага эга:
1. Чумолилар ҳеч қачон орқага қайтмайдилар. Агар бирор ёққа кетаётган бўлса, халақит берсангиз ёки тўхта- тишга уринсангиз, улар дарров бошқа йўл топадилар. Қандай ажойиб фалсафа! Ҳеч қачон таслим бўлмаслик, орқага қайтмаслик! Ҳар қандай услубни қўллаб айтил- ган жойга етиб бориш!
2. Чумолилар ёз бўйи қиш ғамини ейди. Ҳамма вақт ёз бўлиб турмайди. Ёзда ортиқчасини қишга ғамлайди.
Эски тарихдан маълум: "Уйингни тупроқдан қурма". Нега бу насиҳат бизга муҳим? Негаки, реалист бўлиш керак. Ёзнинг иссиқ кунларида кўл бўйида дам олиб, кузнинг қаттиқ шамоли тўғрисида ҳам ўйлаш керак. Ке- лажак ҳақида ўйланг.
3. Чумолилар қиш бўйи ёз тўғрисида ўйлайди. Бу жуда муҳим. Улар қиш ҳам мангу чўзилмаслиги, тез орада бу ердан чиқиб кетишлари тўғрисида ўйлайдилар. Иссиқ кунлар бошланиши билан улар ер юзига чиқа бошлайди-
44

лар. Яна совуқ бошланса, улар дарҳол яширинадилар. Иссиқ бўлиши билан яна чиқа бошлайдилар. Улар ҳам- ма вақт яхши ўзгаришларни кутиб яшайдилар.
4. Чумолилар қишга тайёргарлик кўриш учун ёз бўйи қанча меҳнат қиладилар? Қанча ишлай олсалар - шунча, ишлай олганларича. Қандай ажойиб фалсафа! Қўлдан келганча ҳамма ишни қилиш лозим.
Ҳеч қачон таслим бўлманг, орқага қайтманг. Қўлин- Iиздан келган ҳамма ишни қилинг.
ШАХСИЙ ФАЛСАФА
Камроқ ишлаб, кўпроқ олиш истаги иқтисодий муаммо- ларнинг бошланишидир. Агар хатоларингизни тўғриламоқ- чи бўлсангиз, сиз ҳаёт фалсафангизни ўзгартиришингиз ке- рак. Охирги 90 кун ичида китоб ўқимаганингиз ёмон. Ундан ҳам ёмони китоб ўқиш муҳим эмас, деб ҳисоблашингиз.
Шахсий фалсафангиз сизнинг ҳаёт факторларингизни аниқпаб беради. Одамлар ўз фалсафаларини тўғри йўлга солиб, ҳаётларини ўзгартириб юборишлари мумкин. Ке- лажакда молиявий аҳволингизни пул эмас, сизнинг фал- сафангиз аниқлаб беради. Бошқаларнинг фикрини ўзлаш- тириб олманг. Ўзингизнинг шахсий фалсафангизни ри- вожлантиринг, у сизни муваффақиятга олиб боради.
Агар сиз курсни тўғри танлаб олсангиз, шамол ҳамма вақт сизни орзуингиз томон олиб боради. Тўғри йўлдан борасизми ёки хато қилиб юраверасизми - фалсафангиз шуни аниқлаб беради.
ИМКОНИЯТЛАРНИ СЕВИНГ
Ойлик-маошдан кўра даромад яхшироқ. Ойлик-маош тирикчиликка етса, даромад инсонни бадавлат қилади.
45

Кимдир инсон қилаётган ишини севиб қилиши лозим, дейди. Тўғри, лекин сиз имкониятни севишингиз керак. 1 Имконият - бу келажак, соғлик, муваффақиятдир. Балки ]
тақиллаётган эшикдан кириш сизга ёқмас. Лекин ўйлаб кўринг, бу эшик орқасида сизни нималар кутяпти? Ма- салан, бир йигит: "Мен ариқ қазийман. Энди ариқ қазиш-1 ни яхши к)фишим керакми?" деса, жавоб шундай: "Йўқ, I сиз ариқ қазишни севишингиз шарт эмас, аммо шу иш| сизни муваффақиятга олиб борса, ардоқланг". Сиз ўзин- гизга "Мен шу ариқ қазиш менга ажойиб имконият бер- гани учун хурсандман. Ариқни яхшилаб қазийман, чун- ки бу ерда бир умр қолиб кетмоқчи эмасман", денг.
Майли, кичкинагина муваффақиятдан ҳам завқланинг, илҳомланинг. Аввал қилмаган ишингизни қилиш балки сизга қийинчилик туғдирар. Майли, хатоликларга йўл қўйинг. Бу тўғрида ўйламанг. Сиз имкониятни ва шу; имкониятни сизга берган инсонни қадрланг. Узингиздан кўра олдинроқ сизга ишонган кишини ҳурмат қилинг. У сизга "Эй, мен бу ишнинг уддасидан чиқдимми, демак, сен ҳам қила оласан", деганди ўшанда. к
Ўзингизга бўлган ишонч тез орада ўса бошлайди. Буни ўзингиз сезасиз. Сиз ҳамма нарсага ишончсизлик билан, хавфсираб қаровчи одамдан ижобий инсонга айланасиз. Дунёда энг яхши имконият - бу инсонлар билан муло- қотда бўлиш эканига ўзингиз амин бўласиз. Ҳар бир уч- рашган одамингиз ким? Балки сизнинг бир умрлик дўстин-1 гиз бўлиб қолар? Балки буниси кетиб қолар? Буни вақт| кўрсатади. Бошида сиз олдингизда турган одамни тушу- ] ниб олиш учун қанча вақт ўтиши кераклигини билмай- сиз. Шунинг учун ҳаммасини ташлаб кетишдан олдин шуни эсда тутингки, муваффақият ишонч, интизом, му-| носабат ва 7узоқ муддатли мажбуриятга асосланган. Сиз ҳозир қилаётган ишингизни севмассиз, лекин бу иш сиз- ни эртанги катта имкониятларга олиб боради.
46

хоҳиш
Инсон ўзига нима кераклигини аниқ билса, уни олиш ва унга эришиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қиЛа олади. Ҳа, фақат инсон ана шундай ажойиб қобилиятга эга. Лекин "керак" ва "хоҳиш" ўртасида катта фарқ бор.
Энг яхши руҳланиш - бу инсоннинг ўзини руҳланти- риши. Ёш киши: "Кимдир менга ҳақиқат йўлини, тўғри йўлни кўрсатсайди", дейди. Ўша одам келмаса-чи? Сиз шунга тайёр бўлишингиз керак. Агар сиз бирор нарсани хоҳласангиз, уни топишнинг йўлини ҳам топасиз. Руҳ- ланишнинг ўзи етарли эмас. Агар сиз аҳмоқни руҳлан- тирсангиз, натижада руҳланган аҳмоқни кўрасиз. Билиб қўйинг, хоҳиш вақт ўтиши билан ўз кучини йўқотади.
РУҲЛАНИШ ВА МАНИПУЛЯЦИЯ
"Руҳланиш" сўзи билан "манипуляция" (эпчиллик би- лан найранг ишлатиш) сўзларини тез-тез адаштирамиз. Уйга вазифани бажариш, қилган ишига жавоб бериш, билим олиш, буларнинг ҳаммаси руҳланишнинг оқиба- ти. Манипуляъия эса бошқаларни ўзингизнинг шахсий фойдангиз учун ҳаракат қилишга ундаш, арзимаган нар- сани қиммат нархда сотишдир.
Қўшимча ҳақ тўламасдан ишдан ташқари ишлатиш ҳаракатлари маницуляъияга мисол бўлади. Бу билан шуғулланган инсон хароб бўлади. Манипуляторларнинг таъсирлари одамларга катта бўлади. Кўпинча одамлар уларнинг ҳаракатига керагича жавоб бера олмайдилар.
Лидерлик - бу ўзаро қизиқишлар, яъни сиз учун ҳам, улар учун ҳам керакли ҳаракатлардир. Руҳланиш билан манипуляъияни тенглаштириш худди эзгулик билан ал- довни тенглаштиришдек гап. Буларнинг фарқига етиш инсоннинг ўзига ҳавола. Руҳланиш инсонни ўз хоҳиши билан ҳаракат қилишга ундайди. Манипуляция эса маж-
47

бурий келишувлар билан тугайди. Биринчиси узоқ ва ахлоқий ҳаётий ҳаракатлар бўлса, иккинчиси вақтинча- лик ва беодобликдан иборат бўлади.
Лидерлар ва руҳлантйрувчилар ғалаба қиладилар. Манипуляторлар дарғазаб бўлиб, келишолмай ютқаза- дилар. Руҳлантирувчи бўлинг. Ўз одамларингизни ил- ҳомлантиринг, ҳеч қачон манипулятор бўлманг.
Дилкаш одам ўзгармайди. Яқинда шундай ўқигандим: "Биз одамларга ёқимтой, жозибали бўлишни ўргатмай- миз. Шунчаки ёқимтой, жозибали инсонларни ишга ола- миз". Қандай яхши сўзлар!
Даромад камдан-кам ҳолларда инсонни шахс сифати- да ўзгартиради.