ҲАҚИ1^АТ
Ҳақиқатга жуда озчилик яқин келади. Аслида нимага умид қилсак ёки нимани ўйласак, шу ҳақиқатдир. Балки шунинг учун ҳам "Менимча, шу..." демоқ ҳақиқатга энг тўғри ёндошиш ҳисобланади. Ҳақиқатни тасдиқлаш дар- кор. Сиз бирор ҳақиқатни айтмоқчи бўлсангиз, бунинГ ҳеч бир ёмон томони йўқ. Масалан, сиз хонавайрон бўлдингиз. Энг тўғри йўл - сиз "Мен хонавайрон бўлдим",
. дейишингиз керақ. Ҳақиқат етарлича бўлмаса, сиз уни ишонарли тарзда уасвирлаб, кўрсатиб беришингиз ло- зим. 'Самимият - бу ҳақиқат, адолат учун тест эма^. Биз хатога йўл қўймаслигимиз керак. Баъзида "У тўғри гапи- раётганга ўхшайди, негақи гаплари самимий", деймиз. Биз булардан қочишимиз керак. Баъзида нотўғри гапни ҳам самимий қилиб айтиш мумкин. Ҳақиқат ҳақиқат би- лан, самимийлик самимият билан ўлчанади.
Ҳақиқатпарвар, адолатпарвар инсонларни топинг.
32
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Келажакда савдо соҳасини қандай тасаввур қиласиз? Ёшим 29 да, дипломим йўқ. Карьера қуришим керак. Охирги 7 йил давомида хотиним карьера қилгуни- ча уй хўжалиги ишлари ва болалар билан шуғулландим. Даромадимни назорат қилмоқчиман. Мен диплом талаб қилмайдиган, доимий чегарасиз даромад берадиган сав- до соҳасида ишламоқчиман. Агар сизда бирор таклиф бўлса, илтимос, марҳамат қилиб менга айтсангиз.
Жавоб: Сизга жавоб бериш учун мен сиз тўғрингизда керакли маълумотга эга эмасман. Лекин савдо соҳасининг келажаги буюк деб ҳисоблайман. Гап шу ишни ўз хоҳи- шингиз билан қилишда. Кейинги 20-30 йиллар ичида нима билан шуғулланишингизни кўз олдингизга келтиринг. Сўнг шу йўналишда ишонч ва қатъийлик билан қаттиқ меҳнат қилинг. Чегарасиз даромад масаласига келсак, мен фақат иккита йўлни биламан: ё ўзингизнинг шахсий ишингизни бошланг ёки МЛМ га киринг. Лекин буларнинг бирортаси ҳам тез ва осон бўлмайди. Кимдир аксини айтса, эҳтиёт бўлинг. Икки йўлда ҳам вақт ва пулга нисбатан таваккал қилинади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам яхши ўйлаб кўриб, ке- ракли тамойиллар билан ишлаш керак. Қайсинисида ишла- сангиз ҳам, бошида хавфсизликни таъминлаш лозим, яъни вақт ва пулингизни йўқотиб қўймаслик учун сиз шу соҳада аввал кўп пул сарфламасдан малакангизни ошириб боринг. Хусусан, ҳали сиз бу соҳада янги одам бўлсангиз, ҳамма- сини ўйлаб кўриб, тўғри иш тутинг.
Муваффақиятнинг 20 фоизи устамонликдан, 80 фоизи стратегиядан иборат. Сиз кўп ўқишингиз мумкин. Лекин муҳими режали асосда ўқишда!
Инсон зоти истаган нарсасини қандай қилиб бўлса ҳам, олишдек ажойиб қобилиятга эга. Лекин "истак" ва "ке- рак" маънолари ўртасида катта фарқ бор. Сарфлашдан кўра қарзга бериш афзал.

Савол: Жим, сизнинг веб-сайтингизда ўсмирлар учун "Буюкликнинг уч калити" деб номланган видеога кўзим тушиб қолди. Бу қанақа калитлар?
Жавоб: Қисқа жавоб бераман. У ўсмир бўлсин, катта ёшдаги одам бўлсин, учта оддий нарсани бажаришни кўз олдига келтириши керак. Агар узоқ муддатда шуни амалга оширса, албатта муваффақиятга эришади.
1. Мақсадни аниқлаш. Буни мен келажакни тасаввур қилиш деб айтаман. Катта келажак ваъда қилинса, ёшу қари керакли суммани беришга тайёр. Бизнинг вазифа- миз фарзандларимизга келажакни аниқ кўрсатиб бериш, токи уларда эртанги мукофот учун бугун ишлашга са- баб туғилсин. Бунинг учун уларга мақсад ёрдам беради.
2. Шахс сифатида ўсиш. Билимимизни оширишда қатор изчил оддий ишларни йўлга қўйсак, ўша билим банки бизга умр бўйи энг яхши фоизларни тўлаб боради. Мен китоб ўқиш, кассета кўриш, семинарларда қатнашиш, кундалик юритиш ва лидерлар даврасида тез-тез бўлиш- га вақт ажратишни таклиф қиламан.
3. Молиявий режа тузиш. Бу режани мен "70/30" деб атайман. Қанақадир аниқ суммага эга бўлганингиздан сўнг унинг 10 фоизини жамлашга, 10 фоизини инвестицияга,
10 фоизини хайрияга олиб қўйсангиз, бироз вақт ўтган- дан кейин моддий эркин кишига айлана бошлайсиз.
Шуни таъкидлайманки, бу учта пункт фақат ёшлар эмас, уларнинг ота-оналари учун ҳам қулай усулдир.
Пули кўп, аммо хурсанд бўлмаган отани кўриш ачи- нарли ҳол. Инсон иқтисодни ўрганса-ю, бахтли бўлиш- ни ўрганмаган бўлса, бу ҳақиқатдан яхши эмас.
ЎЗИНИ АЛДАШГА ҚАРШИ ҲАРАКАТ
Моддий эркин бўлиш учун даромаднинг бир қисмини капиталга, капитални ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш-
34

даги даромадни инвестиъия учун, инвестиъияни эса ўзин- гизнинг моддий эркинлигингизга айлантиринг.
Ҳис-ҳаяжон билан мустаҳкамланган билим ҳаракатга тенг. Ҳаракат натижани таъминлайди. Фақат ҳаракат ижобий реакцияни чақиради.
Мен шу ерда ўзгача фикрдаман. Негаки, бугунги кун- да кўп одамлар чиройли ваъдаларга ишонадилар. "Ҳара- катсиз ишонч эзгуликка, яхшиликка хизмат қилмайди", деган сўз бор-ку. Бу ҳақиқат!
Ҳаракатга келиш учун берилган ваъдага қарши эмас- ман. Қайта такрорланган ваъда тўғри режа тузиб, уни мустаҳкамлашга ёрдам берса, ажойиб натижаларга эри- шиш мумкин.
Ишонч билан тентакликнинг фарқи жуда нозик бўла- ди. Кўряпсизми, ҳаракат билан мустаҳкамланмаган ишонч ўз-ўзини алдашнинг бошланишидир. Бизнесда ўз-ўзини алдашдан кўра хавфлироқ нарса йўқ.
Тўкин-сочин яшашни орзу қилган эркакни ҳар кун ба- жарадиган иши - аниқ бир йўналиши молиявий қийин аҳвол- га олиб боради. Аёл бахтли яшашга интилишидан қатъий назар унинг хаёли ва қилаётган ишлари ҳафсаласини пир қилиб, ҳамма нарсадан кўнгли қолиб, ҳаётдан совий бош- лайди. Оқибатда иккови ҳам алдовчи орзунинг қурбонига айланади. Бу ваъда ҳаракат билан мустаҳкамланмагани ту- файли содир бўлади. Нега? Чунки сўз худди наркотикдек одамни тинчлантириб, қониқарли аҳволга солиб қўяди.
Эсда тутингки, ривожланиш, юксалиш учун сиз ҳақиқатда ишни бошлашингиз керак! Лойиҳангиз қанақа бўлишидан қатъий назар бугундан қадам ташланг, бу- гундан бошланг. Иш столингиз тортмаларини тозалаш- ни бугундан бошланг! Биринчи мақсадингизни аниқлаб олишни бугундан бошланг! Ҳаракатга чорлайдиган кас- сеталарни кўришни бугундан бошланг! Озиш тўғрисида- ги режани тузишни бугундан бошланг! Мураккаб мижо- зингизга телефон қилишни бугундан бошланг! "Хайрия",
35

"муваффақият", "инвестиция" кабиларга пул олиб қўй- ишни бугундан бошланг!
Ҳар бир киши қила олади. Ҳаттоки илҳоми келмайди- ган одам ҳам, руҳи тушкунликдаги одам ҳам руҳланти- рувчи китобни ўқишни бошласа бўлади. Яхши ҳаёт учун ўзингизда бирор-бир импулғс ҳосил қилинг. Қаранг, қан- ча янги услубларни янги мақсад йўлида қурбон қилиш мумкин. Ҳаммасини қилинг. Ўзингизга нисбатан паст ниятлар қилманг. Бу қобиқни ёриб чиқинг. Ўзингизни космик ҳаракатингизни бошланг. Нимадир кутишни ту- гатинг, ҳамма орзулар орқада қолди. Энди ишонч ва ҳара- катни қурол қилиб олганингизни ўзингизга исбот қилиб беринг. Бу сизнинг янги ҳаётдаги янги кунингиздир. Ин- тизомга риоя қилган ҳолда, сиз қанақанги юксакликка эришганингиздан ҳайратда қоласиз. Нимани ҳам йўқо- тар эдингиз? Ўзингизни айбдор сезиш ва ўтган қўрқинч- ли кунлардан бўлак ҳеч нимани йўқотмайсиз.
Мен сизларга бир чақириқ билан мурожаат қилмоқ- чиман: "Қаранглар, биринчи кун янги финишда қанча ишларни бошлаш ва давом эттириш мумкин". г
МЕҲНАТ
Сиз донишмандлик ва кучли ҳаяжонни меҳнатга ай- лантиришингиз керак. Негаки, "Ҳолва деган билан оғиз чучук бўлмайди". Зарур бўлганда дам олинг, лекин мақ- сад билан эмас. Кучга тўлиш учун керагича дам олинг. Чунки ҳолдан тойганча ишлаш ҳаётингизнинг қадр-қим- матига хавф солади. Ҳасадгўйлар кузатиб юрадилар. Ҳар бир берилган ваъдага жавоб бериш керак.
Буйруқларга эмас, маслаҳатларга қулоқ солинг. Фақат ўзингизга буйруқ беринг. Авраам Линколн айтган: "Ҳеч ким- нинг қули бўлмасам, ҳеч кимга хўжайин ҳам бўлолмайман".
"Кўп қатори" юрманг. Уларнинг ўзларини оқлашла- ридан фойдаланманг. Ҳаётингиз учун жавобгар бўлинг.
36

ҲАЁТИНГИЗНИ ЎЗГАРТИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ТЎРТ ТУЙҒУ
Инсон зоти ҳеч нарсадан нимадир пайдо қилишдек ажойиб хусусиятга эга. У ҳис-ҳаяжон кучи билан катта қаҳрамонликлар кўрсатиши (шунинг баробарида энг катта талон-тарож ишларни ҳам амалга ошириши) мумкин.
Туйғу - бу сизнинг ичингиздаги энг қудратли куч. Туйғу чўлни боққа, тийинни хазинага айлантиради. Туйғу - бу ёнилғи. Ақл эса - кемани ҳаракатга келтирувчи ёки инсо- ният тараққиётини ривожлантирувчи кучдир.
Қанақа туйғулар одамни ҳаракатга келишга мажбур қилади?
Тўртта туйғу мавжуд. Уларнинг ҳар бири ёки уйғунлик- да бениҳоят ақлга сиғмайдиган ҳаракатларга чақиради. Агар сиз туйғунгизни хоҳишингиз билан мустаҳкамласангиз, ана ўша кун ҳаётингизда қайта қуриш юз беради.
1. НАФРАТ туйғуси.
Биз ҳеч қачон нафрат туйғуси билан ижобий ҳаракатни
боғлай олмаймиз. Шунга қарамасдан, бу туйғу тўғри йўнал- гирилса, инсон ҳаётида ўзгариш бўлиши мумкин. Нафрат туйғуси шунақа кучки, инсонни шундай баланд нуқтага чиқарадики, орқага қайтишнинг иложи ҳам бўлмай қолади.
Ҳаттоки, у "Бас, етар" деган ҳайқириқ билан чиқади. Худди мана шу сўзни мен ҳам 25 ёшимда айтганман. Негаки, кўпдан-кўп камситишлар бошимдан ўтгандан сўнг "Энди бунақа яшашни хоҳламайман", деганман. Ўшанда бўйнимгача қарзга ботгандим. Фойдали нафрат туйғуси қачон келади? Қачонки, одам "Етар, энди етар!" деганда. У "йигит" охир-оқибат воситачи бўлишдан чарчаган. У оғриқли қўрқув туйғусида камситилишдан тўйган. Энди
бошқача яшашга қарор қилган.
У ёқ-бу ёққа қаранг. Бу кун ҳаётингизни ўзгартириб
юбориши мумкин. Бу кунни қандай хоҳласангиз, шун- дай атанг. "Бас, етар, энди етар, бас!" дейсизми, "Бошқа
37

ҳеч қачон!" дейсизми, қатъий назар бу кун катта кучга эга. Ҳеч бир нарса нафрат туйғусидек ҳаётингизни авра- астари билан ўзгартириб юборолмайди.
2. ҚАРОР.
Кўпчилигимиз бир қарорга келиш учун ўзимизни мул- зам қилиб, мажбур қилишимиз даркор. Бир қарорга кел- дикми, биз дарров шу қарор билан боғлиқ ички қарама- қарши зиддиятларга дуч келамиз. Биз йўлнинг ажралиш жойига келиб қолдик. Бу йўл икки, уч ёки тўрт тарафга қараган бўлиши мумкин. Сиз қарор қабул қилган кундан бошлаб ичингизда муаммолар жараёни бошланади. У сизга тунлари уйқу бермай, совуқ терга ботасиз. Худди ичин- гизда "фуқаролар уруши" бўлаётгандек. Туйғулар армия- сининг бир-бири билан жанги. Уларнинг ҳар бири ўзлари- нинг арсенал далил-исботлари билан чиқиб, бизнинг эс- ҳушимиз, ақл-идрокимиздан юқори турмоқчи бўладилар. Қароримиз қандай қабул қилинган - марддарчами ёки қў- рқоқлик билан, пухта ўйлабми ё тентакларчами, ҳаракат- ни йўналтиришга қодирмизми ё уни тўхтатамизми?
Қарор қабул қилиш учун мен сизларга қуйидагилар- дан бошқа кўп маслаҳат бермайман: нима қилишингиз- дан қатъий назар бошингиз қотиб тўхтаб қолманг. Бир қарорга келинг. Ҳеч нима қилмагандан кўра, нотўғри бўлса ҳам, бирор иш қилганингиз маъқул. Ҳар биримиз довдирамасдан, эс-ҳушимизни йиғиб олиб, ўз туйғумиз- га эга бўлишимиз керак.
3. ИСТАК.
Истаклар қаердан келиб чиқади? Бу саволга аниқ жавоб беролмайман. Лекин истак тўғрисида икки нарсани биламан:
а) у ташқаридан эмас, ичдан келади;
б) у ташқи кучдан ҳам ҳосил бўлиши мумкин. Қарийб ҳамма одам тилак билдира олади. Бу вақт ва
тайёргарликнинг иши. Бу юракни ўт олдирган қўшиқ, бйрор-бир панд-насиҳат, бирор-бир кино, дўстлар суҳ- бати, душман билан юзма-юз келиш, ҳаттоки китоб ё
38

бирор рукн остида поэма, нима бўлишидан қатъий назар сизга ички туртки берсин ва инсонни "Мен буни ҳозир хоҳлайман", деб юборишга мажбур қилсин.
Шунинг учун чин юракдан хоҳиш билдиринг. Ҳаётда орттиришингиз мумкин бўлган малакадан ўзингизни ҳимоя қилманг. Узингизни аяманг. Мана шунда ҳеч нар- садан ҳафсалангиз пир бўлмайди, кўнглимиз қолмайди. Ҳаётнинг сизга кириб боришига йўл қўйиб беринг. Ҳозир бўлмаса, келаси сафар албатта яхши истаклар ҳаётин- гизни ўзгартириб юборади.
4. ЖАСОРАТ.
Жасорат "Мен бўламан!" дейди. Бу икки сўз энг қудрат- ли куч. "Мен бўламан!" Буюк Британия давлат арбоби Бен- жамин Дизраэли айтган: "Ҳеч нарса инсон иродасига қар- ши тура олмайди. Негаки, у олий мақсад йўлига тикилган картадир". Бошқача қилиб айтганда, кимдир "қилишга ёки ўлишга" қарор қилдими, уни тўхтатиб бўлмайди.
Скалолаз айтади: "Мен тоғ чўққисига чиқаман. Улар мен- га у жуда баланд, жуда узоқ, жуда сирпанчиқ, жуда айлан- ма, жуда қийин, оғир, дердилар. Лекин бу менинг тоғим. Мен унга чиқаман. Тез орада чўққидан туриб сизларга қўл силкитаман. Ёки сизлар мени бошқа кўрмайсизлар. Негаки, агар чўққига чиқа олмасам, мен қайтиб келмайман". Бу қарор билан баҳслашишга кимнинг қурби етади? Шунақанги те- мир иродали инсонларга дуч келиб тасаввур қиламанки, ВАҚТ, ТАҚДИР ва АҲВОЛ биргалашиб мажлис қилиб, қарор қилади. "Охир-оқибат мақсадга етишиш учун биз қила ола- миз, чиқишга ҳаракат қилиб ё чиқаман, ё уламан", дейди.
Қачонлардир Калифорния штатида мактаб болалари- га маъруза ўқиганимда жасорат тўғрисида савол берган- ман. Шунда бир ўқувчидан аниқ жавоб эшитгандим. Са- волга кўп болалар қўл кўтарди, яхши ижобий жавоблар айтишди. Лекин энг охирги партада ўтирган уятчан қиза- лоқ секингйна "Жасорат - бу ўзига сўз бермоқ, ҳеч қачон орқага қайтмаслик учун ўзига сўз бермоқ!" деб жавоб
39

берганди. Мана ўша аниқ жавоб: "Ҳеч қачон орқага қайтмаслик учун ўзига сўз бериш!"
Ўйлаб кўринглар, ёш бола юриб кетишни ўрганиши учун қанча ҳаракат қилади? Унга бунинг учун ўртача бир вақт берасизми? Ёки "Бўлди энди, вақт ўтдй, вақт- дан фойдалана олмадинг", дейсизми? Сиз буни аҳмоқ- лик, тентаклик деб ўйлайсиз, тўғрими? Албатта ҳар бир она фарзанди юриб кетгунича ҳаракат қилдиради, юришни ўргатади. Шунинг учун ҳамма одам юра олади.
Бу ҳаёт мактаби. Ўзингиздан сўранг: "Орзуимга ети- шиш учун қачонгача яшайман?" Мен керагича, деб жа- воб бераман.