ШАХСНИНГ ЎСИШИ
Бошқаларга ёқимли бўлиш учун ёқимтой бўлиш ке- рак. Ўзгаларга таъсир кўрсатиш учун таъсирли бўлмоқ лозим. Бошқаларни ишонтириш учун ишончга кириш даркор. Улар билан ишламасдан ўзингиз билан ишла- шингиз шарт. Шу қўлингиздан келса, сиз уларга ёқиб қоласиз. Биз ўзимизда боридан ортиқроғига эга бўла бош- лаймиз. Негаки, ўзимиз ҳам аввалгидан кўра ўсяпмиз.
Сиз қанчалик ўсишингиз мумкин? Ўса олгунингизча! Сиз инсон зоти, инсон руҳи қанчалик юксакликка кўта- рилиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Унинг юксалишининг чегараси йўқ. Ачинарлиси шуки, милли- они бўлса-ю миллионер бўла олмаса. Даромадингиз ўсиб кетди, ўзингиз эса йўқ. Шунинг учун ишга киришда "Неча пул оламан?" эмас, "Ким бўламан?" деб сўранг.
Шахс ўсиши натижасида олинмаган нарсани сақлаш қийин. Гап шундаки, даромад ўсиб, ўзингиз ўсмаганин- гиз туфайли бу пуллар осонгина қўлингиздан чиқиб ке- гиши мумкин. Муҳими миллион эмас, шу миллион то-
25
I
пиш жараёнида сизнинг ким бўлиб етишганингиз аҳами- ятлидир. Даромад камдан-кам ҳолларда инсонни шахс сифатида ривожлантиради.
Ким бўлганингиз тўғридан-тўғри нима олишингизга] таъсир қилади. Малака - бу қадр-қиммат орасидаги фа- рқни кўрсатувчи тушунча. Интизом - муваффақият би- носининг пойдевори. Интизомнинг йўқлиги муқаррар шу I бинонинг қулашидир. Муомала ва мулоқотда ҳисобга] олиш билан ён беришни фарқига боринг.
ҚАЕРДА БЎЛСАНГИЗ, ФИКРУ ХАЁЛИНГИЗ ЎША ЕРДА БЎЛСИН
Ўз маҳоратингизни намойиш цилишга, муҳтожлигингизни яширишга ўрганинг.
Омадсизликка чидамсизликнинг асосий сабабларидан бири турмуш тарзи санъатини мукаммал эгалламагани- миздадир. Бахтли ва тўкин ҳаёт сари ҳаракат бошлаган- да омадсизликка бардош беришимизга тўғри келади.
Одатда, ўзимиз уйда, фикру хаёлимиз эса ишхонадаги муаммолар билан банд бўлади. Ишхонада ишда бўлганда эса уй юмушлари ташвиши билан хаёл сурамиз. Биз ат- рофдагиларни сезмай, бошқаларни эшитмай кунни ўтка- замиз. Сўзларни эшитсак ҳам, мазмунни миямиз қабул қилмайди. Вақт ўтган сари кечаги кун тажрибаси ёки эр- танги рўй бериши мумкин бўлган нарсалар билан банд эканимизни тушуна борамиз. Кечаги ва эртанги кун хаё- лига ғарқ бўлиб, бугунги куннинг ўтганини сезмаймиз. Шунчаки кунни яшаб ўтказамиз, ундан ҳеч нима олмай- миз. Биз истаган вақтда, хаёлан ҳар жойда бўлишимиз мумкин, фақат турган жойимизда эмас. Биз қаерда бўли- шимиздан қатъий назар, ўша ерда эканимизни сезишимиз даркор. Хаёлимиз ҳам шу жойда бўлиши керак. Ўша лаҳ- задаги манзарани бутун моҳияти билан ҳис қилиш лозим.
26

Яшаш - бу вақт топиб қуёшнинг ботишидан завқла- ниш, тинчликни, осудаликни ҳис қилишдир. Яшаш - бу ҳар бир лаҳзадан шундай фойдаланишки, шу онда ким- лигимиз ва ким бўлиб етишаётганимизни англайлик. Ҳаёт нима иш қилишимиз эмас, балки бошимизда нималар кечаётгани билан белгиланади. Доим қаерда бўлсак, ўша срда эканимизни ҳис қилмас эканмиз, ҳеч қачон яхши яшаш санъатини эгаллай олмаймиз.
ВАҚТНИ БОШҚАРИШ
Кимдир бошқаради, кимдир хизмат қилади. Ё сиз кун- ни бошқарасиз, ё кун сизни бошқаради. Ё бизнесни сиз бошқарасиз, ё бизнес сизни. Сиз муҳим нарса билан аҳамиятсиз нарсани ажратиб олишингиз керак. Кўпчи- ликнинг омадсизликка учрашининг сабаби - улар муҳим ишларга эътиборсиз бўлиб, муҳим бўлмаган нарсаларга катта аҳамият берадилар.
Сиз шунчаки ҳаракатни мақсадга эриштирувчи ҳара- кат билан адаштирманг. Бандликда алданиб қолиш осон. Нима билан бандсиз?
Кунимиз қиммат туради. Бир кунни бекор ўтказсак, ишлатадиган кунимиз биттага камаяди. Ҳар бир кунни доноларча ўтказишни тан олинг.
Вақт қимматли фаоллардан биридир. Шунга қарамай, биз уни фойдали мақсадларга сарфламай, исроф қиламиз. Мантиқсиз ишларга сарфлаймиз, ўлдиришга ишлатамиз.
Биз кўп вақтимизни майда-чуйдаларга ва оз вақтимиз- ни жиддий ишларга бир хилда сарфлай билмаймиз.
Вақт - пулдан кўра қимматлироқ нарса. Сиз кўпроқ пул ишлаб топишингиз мумкин, лекин кўпроқ вақтни ола олмайсиз.
"Йўқ", деб айтишга ўрганинг. Тилингизга эрк берманг. Елкангизга оғир юк осиши мумкин.
Вақт - бадавлат одамларнинг энг сирли хазинасидир.
27

МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ ОСОН, ЛЕКИН УНГА ЭЪТИБОР БЕРМАСЛИК УНДАН ҲАМ ОСОН
Борининг қадрига етмай, кўпроғига эришиб бўлмайди. Шукроналик ғоялар учун имконият яратиб беради.
Қандай қилиб олти йилда муваффақиятга эришганим тўфисида кўпчилик мендан сўрайди. Чунки аксарият одам- лар бунинг уддасидан чиқа олмайди. Жавоб оддий: "Мен учун қилиш осон бўлган ишларни бажармаслик улар учун. амалга оширишдан ҳам осонроқ бўлган". Менга қўлдан келиши мумкин бўлган ишларга мақсад қўйиш осон бўлган. Мен фикр ва ғояларимга таъсир қиладиган китобларни ўқиш осонлигини тушуниб олдим. Улар ўқимаслик осон- роқ, деб ўйладилар. Мен муваффақиятга эришган инсон- лар орасида бўлиш, дарсларга кириш осон, десам, улар бу иш ҳеч нима бермайди, дедилар. Хуллас, ҳаммасини жамлаб мен қилиш осон, дедим, улар эса қилмаслик осон- роқ, деб тушундилар. Мана олти йил ичида мен милли-
онер бўлдим. Улар эса ҳалиям давлатни, иқтисодни, сиё- сатни қоралаб юрибдилар.
Аслида кўпчилик инсонлар имкониятлари даражаси- да ишламайдилар. Бажаришлари мумкин бўлган ишдан камроқ тер тўкишга ҳаракат қиладилар. Бунга бир сўз билан эътиборсизлик деб аниқлик киритсак ҳам бўлади.
Гап пул етишмаслигида эмас, банқца пул кўп. Имконият йўқлигида ҳам эмас. Инсоният тарихида охирги йилларда қанчадан-қанча ишга таклиф эълонлари, ишламоқчи бўлган кимсага имкониятлар тиқилиб ётибди. Китоб етишмовчили- ги ҳам йўқ, кутубхоналар китоб билан тўлдирилган, ҳамма- си етарли. Мактаб ҳам муаммо эмас. Уқитувчилар, етакчи- лар, маслаҳатчилар, ўргатувчилар ортиғи билан бор. Бизга нима керак бўлса - бойлик, ҳокимият, ҳаёт тажрибаси - ҳам- масига эрипшш учун етарли шарт-шароит мавжуд.

Асосий сабаб шу - имкониятлардан камроқ фойдала- намиз, шунчаки эътиборсизлик қиламиз.
Эътиборсизлик худди микроб (инфекция)декдир. Уни назорат қилмасак, бутун қоида тизимига тарқалиб, гул- лаб-яшнаб бораётган бахтли ҳаётни бузиб юборади.
Шу ишларни бажармагандан сўнг ўзимизни гуноҳкор- дек ҳис қиламиз. Бу гуноҳкорлик ҳисси ўзимизга бўлган ишончимизни эговлайди. Ишончсизлик ортгани сайин фаоллик даражаси пастга қараб туша бошлайди. Фаол- сизлик эса кўнгилсиз натижаларга олиб келади.
Ёмон натижа мулоқотни сустлаштиради. Охир-оқибат инсоний муносабатлар салбий эътирозларга айланади ва шундай чек-чегарасиз давом этаверади.
АСОСИЙ ҚОИДА
Муваффақият - бу мўъжиза эмас, ғайритабиий нарса ҳам эмас. Муваффақият - ҳар кун такрорланадиган таби- ий ишларнинг жамламасидир.
Ер юзида бирорта асосий қоида йўқ. Кимки "Мен асо- сий қоидани яратдим", деса, орқасидан юрманг. Барибир сизни антивариант ишлаб чиқарадиган заводга олиб бо- ради. Бир хил ишларни ҳар кун бажариш керак. Шанба куни кечқурун 7 та олма емоқ ёки ҳар кеча биттадан олма емоқ - бу билан ҳеч нарсага эрйшиб бўлмайди.
Муваффақият - бу оддий, тўғри қоидаларни ҳар кун ба- жаришдан бошқа ҳеч нарса эмас. Шу вақгнинг ўзида ушбу қоидаларни бажармаслик ёки одций хатоларнинг ҳар кун гакрорланиши мағлубиятдир. Қоидаларни қилиш-қилмаслик йиғиндиси муваффақиятга ёхуд омадсизликка олиб келади.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Мен МЛМ компаниясидаман. Ҳақиқатдан ҳам
компания ва унинг маҳсулотларига ихлосим катта. Сиз-
29

нинг барча кассеталарингизни эшитиб, ўрганиб чиқдим. Улар аъло даражада, менга маъқул. Муаммо шуки, мен- га бир ўргатувчи устоз керак. Кимга мурожаат қилай? Илтимос, шу ҳақда маслаҳат берсангиз. Алоҳида хизма- тингиз учун сизга олдиндан ташаккур билдираман. Ал- лоҳ сизни паноҳида асрасин.
Жавоб: Самимий тилакларингиз учун раҳмат. Устоз бо- расида мен бахти чопган инсонман. Жаноб Шоаффдек одамга шогирд бўлганман. У кишидан бошқа кучли ва обрўли ус- тозларим ҳам бўлган. Улар таниқли буюк Наполеон Хилл, Эрл Найтингел ва Жеймс Алленлардир. У вақглар уларни шахсан танимасдим, фақат китоблари орқали билардим.
Саволингизга келадиган бўлсак, шуни таъкидлайман- ки, сиз дунёдаги барча одамлар қатори одамсиз. Гапин- гизга қараганда, сиз ўзингизни ривожлантиришга кири- шибсиз, яъни керакли ахборотларни тўплаяпсиз. Шу йўлда давом этинг ва бу билан бирга ҳаракатга тушинг. Ҳар қандай ғоя ва илҳомланиш сизнинг устозингиз бўлсин, токи реал инсонни топмагунингизча. Ҳаттоки кейин ҳам бу инсондан бошқарувчи эмас, манба сифатида фойда- ланинг. Омад тилайман!
Ахборот - бу ғояни амалга оширишнинг осон шакли.
Ҳеч нарса яхши бир ғоя ва ахборотдек келажагингиз учун фойдалироқ бўла олмайди. Кўпроқ информаъия жамланг. Ўзингизда яхши-яхши ғояларни ишлаб чиқинг.
ҲАММА ГАП МУНОСАБАТДА
Бировларга ўзингизни шахс сифатида ўсганингизни кўрсатиш улар учун энг яхши совға бўлади. Авваллари мён айтар эдим: "Сиз менга ғамхўрлик қилсангиз, мен ҳам сизга ғамхўрлик қиламан". Энди эса "Сиз мен учун ўзинГизга ўзингиз ғамхўрлик қилинг, мен сиз учун ўз ғамимни ейман", дейман.
30

»
Инсоннинг ўзгариш жараёни ўз ичидан бошланади. Биз ҳаммамиз ҳаракатимиздан яхши натижа олишга таш- намиз. Кўпчилигимиз бахтли келажак учун қаттиқ меҳ- нат қилишга тайёрмиз. Ҳар биримиз ўз қобилиятимизни гўла ишга солиб, хоҳлаган натижага эришишимиз мум- кин. Қўлга киритганларимиз даражасини олдиндан аниқ- лаб берувчи биргина нарса бор, у ҳам бўлса, бизнинг муносабатимиз. Худди мана шу биров бизни янги ишга чақирганда бир қарорга келишимизга таъсир кўрсатади на орзуимизнинг катта-кичиклигини аниқлаб беради.
Дунёда бирор кимса йўқки, бизнинг муносабатлари- мизга ўз таъсирини кўрсатса. Тўғри, одамлар ўз ният- мақсадлари йўлида ёлғон хабарлар билан н о т ў ғ р и фикр- лаш ёки бошқа соҳада таъсирларини ўтказмоқчи бўлади- лар. Аммо ҳеч ким бизнинг муносабатларимизни назорат қилолмайди, ўзгартира олмайди, агар ўзимиз ўз хоҳиши- миз билан буни қилмасак. Биз хулқ-атворимизни назорат қилишни бировнинг қўлига бериб қўймаслигимиз керак. Ўзимиздан бўлак ҳеч ким биздан аччиқланмайди. Бизни назорат қилишни бировнинг қўлига бериб, кейин аччиқла- ниб юрамиз, ким қилганининг фарқи йўқ. Буни ўзимиз ганладик, биров эмас. Улар шунчаки фақат бизнинг мав- қеимиз ва мустаҳкамлигимизни синаб кўрдилар. Агар биз муносабатимизга масъулиятсизлик қилсак, жавобгарлик- дан қочишни танлаб, ҳасадгўй душман, қўрқоқ, ҳамма нарсадан хавфсирайдиган одамга айланиб борсак, демак, синовдан ўтолмадик. Агар биз "Бу синовга қодир эмас эканман", деб ҳаммасига ўзимизни айбдор қилиб ўтирсак ҳам, бу тестдан ўтмадик, деб ҳисоблашимиз мумкин.
Агарда буларнинг ҳаммасига бефарқ эмасман, деб ўйла- сак, ўзимиз учун жавобгарлик юкини бўйнимизга олиши- миз керак. Сиз мана шундай бизни нотўғри йўлга бош- иовчиларга қарши туришингиз ва бахтли келажак сари Мўлга чиқишга ўзингизда куч топишингиз керак. Биз кела- жак тайёрлаган мукофотга эришмоқчи бўлсак, ҳозир тўғри
31

йўлни танлашимиз лозим. Бизда танлаш ҳуқуқи бор. Ин- сонийлик ирқимиз, қоидамизни авайлаш-асрашни ўз назО' ратимизга олиш, хулқ-атворимизни, барча нарсаларга нис- батан муносабатимизни бошқаришимиз даркор.
Муносабатларимиз - бизнинг энг қимматбаҳо туйғула- римиз. Уни ҳимоя қилиш зарур.. Уни ўғрилардан, қароқ- чилардан асранг, ижобий муносабатларингизга шикаст етказишларига йўл қўйманг.
Муваффақиятга эришишнинг асосий сабабларидан бири - ҳаётга ижобий, тўғри муносабатда бўлишдир Ижобий муносабатлар ва соғлом фалсафамиз уйғунлип ўзимизга ва атрофимиздагиларга мустаҳкам ички ку» беради. Ва бу ҳаётимизнинг барча жабҳаларида ўзинии ижобий таъсирини кўрсатади.