ТАШАББУС
Ҳеч нима қилмасликдан кўра ташаббус кўрсатиш аф- залдир. Қўлимиз теккан нарсани яна ҳам яхшироқ қилиш бизга даромад олиб келади.
Ташаббус - келажакка умид демакдир.
Ойлик маошдан к>фа даромад афзалроқ. Маош шун- чаки кун кечириш учун керак бўлса, даромад бизни бой- бадавлат қилади.
Ҳаётда биз ҳар хил пул топиш йўлларини биламиз. Лекин бу жараённи турли усуллар билан бойитиш анча- гина ёқимлироқ бўлади. Болалар вилосипеди 2 та бўли- ши бўлиши маъқул: бирини миниш учун, иккинчисини ижарага бериш учун.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Қарздор бўлганда қандай қутилиш мумкин? Шу муаммони ечишда маслаҳат берсангиз.
Жавоб: Кунларнинг бирида жаноб Шоафф менга ажо- йиб цитатани келтирди: "Сумма режачалик муҳим эмас". Гап шундаки, мен "70/30" тамойилини таклиф қиламан. Соф даромаддан 10 фоизини олиб қўйиш, 10 фоизини бирор ишга сарфлаш, инвестиция қилиш ва яна 10 фои- зини тақсимлаб бериш лозим: олиб қўйиш; тарқатиш; сарфлаш. Бу суммага нисбатан энг яхши муносабат деб ҳисоблайман. Агар сиз қарздор бўлсангиз, шу усулни қўлланг. Фақат рақамларни ўзгартиринг, тўғрилаб олинг. Масалан, 70 фоизини яшаш эҳтиёжларингизга, 20 фои- зини қарзларни камайтиришга, қолган 10 фоизини олиб
19
қўйиш, инвестиция ва хайрияга ишлатинг. Б у т ў ғ р и кел- маса, 80 фоизини яшашга, 15 фоизини қарзга ва 5 фоиз- дан олиб қўйишга, тарқатишга ишлатинг.
Демак, гап суммада эмас, режада! Сизда режа бўлиши керак. Шундай қилсангиз, қарзларингиздан қутиласиз. Фо- изларни камайтириб, сарф-харажатларни қисқартириб, асо- сан қарзга нисбатан рақамларни тўғрилаб олинг, хайрияга ҳам албатта ажратинг. (Шахсан мен муқаддас китобларда айтилганидек, 10 фоизни Аллоҳ йўлида ёрдамга муҳтож- ларга тарқатиш керак, дейман, қарор қилиш сиздан.)
Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен биринчи навбатда озгина бўлса-да, жамғармага олиб қўйишга ҳаракат қилганман. Кейин қарзга катта фоизни берардим. Кераксиз харажат- ларни қирқиб ташлардим. Шу учта қонун ички туртки содир бўлишига хизмат қилади. Бу сизга моддий эркин- лик бахтини, завқини ҳис этишни совға қилади. Секин- аста кераксиз харажат қилиш эмас, олиб қўйишга, қарз- дорликда қарз беришга ўта бошлайсиз.
Сиз битта ўзингиз ҳеч нарсага эриша олмайсиз. Бой қаландарни топиш қийин. Яхшиси, сиз бировга беринг. Бу сизнинг шахс сифатида ривожланаётганингиздан дарак беради. Мен қачонлардир "Агар сиз менга ғамхўрлик қил- сангиз, мен ҳам сизга ғамх)флик қиламан", дердим. Ҳозир эса "Сиз мен учун ўзингизга ғамхўрлик қилинг, мен эса сиз учун ўзимга ғамх)флик қиламан", дейман.
Агар фарзандларингиз билан сўзлашсангиз, сиз улар- га ҳаётини тартибга солишига ёрдам берасиз. Агар уларга устомонлик билан гапирсангиз, келажакда орзуларини амалга оширишига кўмаклашасиз.
БИЗ ТЎҚНАШ КЕЛАДИГАН ИККИ ТАНЛОВ
Ҳавтда сиз икки нарсадан бирини амалга оширасиз: ё баҳорда экасиз, ё кузда тиланчилик қиласиз.
20

Ҳар биримиз ҳаётда мана шу иккита бир-биридан осон- гина ажратиб олинадиган усулдан бирини қўллаймиз. Улардан бири - қобилиятимиз етадигандан кўра камроққа эришиш, камроқ ишлаш, камроққа эга бўлиш, камроқ ўйлаш ва камроқ ўқиш, ўз устимизда камроқ ишлаш. Бу йўл бизни бўм-бўш ҳаётга олиб боради. Бир бор шу йўлни танлаб, оқибатда мўъжиза кутиб яшаш ўрнига доимий қўрқув билан яшаймиз.
Иккинчи йўл қанақа? Ҳаммасини бажариб, барча нар- сага эга бўлиш, ўқий олгунча китоб ўқиш, ишлай олгун- ча ишлаш, бера олгунча бериш, қилишимиз мумкин бўлган ҳар қандай ишни (ёмон амаллар эмас) амалга оширишга интилиш.
Ҳаммамизда танлаш ҳуқуқи бор: қилиш ёки қилмас- лик, эга бўлиш ёки бўлмаслик. Дарахтдек юқорига ҳара- кат - бу бизга чақириқ, яъни ҳамма чоралар ўз қўлимизда! Қачон нимани истасак, шуни қилишимиз мумкин. Биз- нинг қанчалик юксалишимизни, ривожланишимизни нати- жалар кўрсатсин, қуруқ гаплар эмас, тушунтиришлар эмас, оқлашлар эмас. Сизнинг натижаларингиз кичик бўлса, ке- чагидан кўпроқ, бугундан каттароқ натижа олишга ҳара- кат қилинг. Узингизни ва атрофингиздагиларни ҳурмат қилиш натижаси сизнинг ким эканингизни кўрсатади.
Сиз яхшигина мукофотга лойиқсиз.
ҚАДР-ҚИММАТ
Ҳаётда энг қимматлиси нима олишингиз эмас, балки оқибатда ким бўлишингиздир. Шунинг учун мен ҳар бир қимматли нарсага адолатли тўлов берилиши тарафдори- ман. Ҳар қандай қадрли нарса курашлар, мусобақалар орқали қўлга киритилади. Уни эҳтиёт қилиш керак.
Агар мен унга етишиш учун меҳнат қилсам ёки тўлов берсам, натижада кимдир бўламан. Агар текинга келса, мен ҳеч ким бўлолмайман. Қадр-қимматингизни ва меҳ-
21

натингизни ҳеч қачон сотманг, бу сизнинг хоҳишингиз- дек кўринса ҳам. Бир киши жуда кўп пул олди. Уларни дарров сарфлаб, кейин жонига қасд қилди. Негаки, у бахтсиз эди. Қадр-қиммат бебаҳодир. Агар ҳеч нарсага арзимаса, уларни қадр-қиммат деб атамас эдик.
Аввал қанчага арзишини, қанча туришини ҳисобланг. Арзон нарсага катта баҳо берманг.
ЯХШИ КУЗАТУВЧИ БЎЛИНГ
Сабрсизлик ва хасислик - муваффақиятнинг қотилидир.
Ҳеч қачон бугун учун яшаманг. Узоқни, келажакни кўра билинг. Бунинг учун қуйидаги саволларга жавоб топишингиз керак:
- ишлаб чиқариш ва саноатимиз қай аҳволда;
- ҳукуматга ва оммага қанақа чақириқлар билан чиқ- ишлар қилинмоқда;
- кварталимизга-чи;
- охирги йилларда қандай янги технологиялар, янги имкониятлар кириб келмоқда;
- қанақа бузилиш ва ўпирилишлар рўй бермоқда;
- кимлар, қандай шахслар жамоатчилик фикрига ўз таъсирини ўтказяпти?..
Биз атрофимизда нималар рўй бераётгани билан қизиқ- ишимиз, яхши кузатувчи бўлишимиз, сезгир ва зийрак эксперт бўлишимиз керак. Негаки, теграмиздаги ҳар бир ҳодиса-воқеа ҳаётимизга ўз таъсирини ўтказади, албатта ўз изини қолдиради ва келажакда ким бўлишимиз, қандай яшашимизни белгилаб беради. Одамларнинг дунёда му- ваффақиятга эришмасликларининг асосий сабабларидан бири - улар бугунги кун билан яшайдилар. Бугунги кун- дан нимадир ундиришга астойдил ҳаракат қиладилар.
22

Зийрак бўлинг, ҳамма нарсага шай туринг. Токи ҳаёт- нинг англаб бўлмас сирларигача сизга етиб борсин. Кўпинча энг ажойиб имкониятлар биз учун аҳамиятсиз бўлган ҳодисаларда яширинган бўлади. Агар шу ҳоди- сага эътибор бермасак, осонгина ўз омадимизни қўлдан бой берамиз. Демак, сизни қуршаб турган нарсаларга нисбатан яхши кузатувчи ва эътиборли бўлинг.
ФАХРЛАНИШ
Қизиқувчан инсонлар "Бу бошламоқчи бўлган ғоям иш берармикин?" деса, фахрланувчилар "Бу ғоя қандай иш беради?" деб фикр юритадилар. Шунинг учун фахр- ланиш ҳамма вақт қизиқишдан бир поғона устун туради. Ҳафсаласизликни фахрланишга айлантиришга ўрганинг. Ҳаётдан ҳафсалангизни пир қилгандан кўра кўпроқ фахр туйғусини олишга ҳаракат қилинг.
Мен аэропортга кетяпман. 45 дақиқадан кейин самолё- тим учади'. Йўлда машиналар тирбанд, тиқилиб қолдик. Лекин мени фахр туйғуси чулғаб олган. Мен умидсизлик- ка тушмаяпман. Аммо бу нарса ҳамма вақт иш бермасли- гини ҳам тан оламан. Узингизда ҳаётдан ва одамлардан болаларча фахрланиш туйғусини ривожлантиринг.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жим, сиз "Интизом - бу маваффақият кали- ти", дейсиз. Лекин мен озиш ва сотув бўлимимда кўпроқ пул ишлаш учун қанчалик уринмай, барибир интизом муаммо бўлиб қоляпти. Қандай қилиб бу қийинчиликни енгишим мумкин?
Жавоб: Мен сизга иккита оддий ва кичик машқ тақ- дим қиламан. Кейин уларни бирлаштирасиз. Ҳар куни бир марта кварталингизни сайр қилинг ва битта ортиқча телефонни амалга оширинг. Беш марта ўтириб туринг.
23

Ширин пишириқлар ўрнига мева-сабзавот истеъмол қилинг. Сўнг ҳар куни кам-камдан муваффақиятингизни ошириб боринг.
Кўряпсизми, ҳаммаси бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир машқ интизом билан бўлсин, агар у бўлмаса, қолганларига таъ- сир кўрсатади. Мен ишонаман, ҳар кунги шунақа оддий машқлардан сўнг сиз тезда натижа кўрасиз. Бу сизга ол- динга ва яна олдинга ҳаракатланиш учун катта умид бе- ради. Сиз кўпроқ ва ҳафсала билан ишлашга киришасиз, интизомли, мукаммал инсонга айланиб бораверасиз.
Омад сизга!
ШАХС СИФАТИДА РИВОЖЛАНИШ ҲИКМАТИ
Ваъда бериб, интизомга риоя қилмаслик - ўзини алдаш ва йўлини йўқотишнинг бошланишидир.
Кунларнинг бирида жаноб Шоафф айтган эди: "Жим, бахтли ва бой бўлмоқчи бўлсанг, шуни билиб ол: ишинг устида ишлашдан кўра кўпроқ ўзинг устингда ишла". Мен ҳозирга қадар ўз устимда ишлаб келмоқдаман. Шуни тан олишим керакки, устозим айтганларини қилиш қолган иш- лардан кўра мендан катга куч ва эътибор талаб қилади.
Шахс сифатида ривожланиш умр бўйи давом этади. Кўряпсизми, сизнинг нимадир олишингиз эмас, балки ким бўлишингиз муҳимроқ. Ишга жойлашаётганда "Қанча оламан?" эмас, "Ким бўламан?" деб сўраш лозим. Бу икки тушунча - "оламан" ва "бўламан" сўзлари худди ёпишган эгизаклардек, нима олишингиз тўғридан-тўғри ким бўлишингизга боғлиқ.
Мен шу хулосага келдимки, даромад инсоннинг ўси- шига камдан-кам таъсир қиларкан. Баъзида даромад кес- кин ўсиб кетади. Агар ўша пайтда сиз керакли мажбури- ят ва масъулиятни ҳис қилмасангиз, пулни ушлаб қолиш
24


еанъатини билмасангиз, у тезгина сиз бошқара олган да- ражага тушиб қолади.
Кимдир сизга миллион доллар берса, сиз тезгина мил- лионер бўлишга шошилинг. Бир бадавлат одам айтган экан: "Дунёдаги барча пулларни йиғиб, ҳаммага тақсимлаб бе- рилса, улар тезгина яна аввалги чўнтакларга боради".
Шахс сифатида ўсмасдан топилган пулни сақлаш қи- йин. Бу буюк ҳаёт аксиомаси: "СИЗДА БОРИДАН КЎРА КЎПРОҚҚА ЭРИШИШ УЧУН ЎЗИНГИЗ ҲАМ КАТТА- РОҚ БЎЛИШИНГИЗ КЕРАК".
Мана сиз асосий эътиборни нимага қаратишингиз керак, акс ҳолда ҳаёт аксиомаси билан чиқишолмайсиз. Бу муқ- аррар, ўзгармас ҳикмат. Агар сиз ўзингизни ўзгартирма- сангиз, ўзингизда бор нарсадан зиёдига эга бўла олмайсиз.