ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жаноб Рон, мен ёзувчиман. Ўзимнинг ишимни ёқтираман. Яхши одамлар билан ишлайман. Келажакда яхши карьерам бор. Шу ғояларимни кенгайтирмоқчиман. Бунинг учун қўлимдан келган ишларни юқори даражада бажаряпман. Нашриётга буюртмалар бердим. Бир қанча муаллифлик ишларим ва лойиҳаларим бор. Бундан ташқа- ри, сизнинг илҳом берувчи, руҳлантирувчи кўп китобла- рингизни ўқийман. Семинарларингизга қатнашаман. Лекин эски муаммо, бу ҳам бўлса, ишимда силжиш кам. НегаДир орқага сурилиб кетяпти. Шунга нима маслаҳат берасиз?
Жавоб: Ҳар қандай мақсадни амалга ошириш учун, асосан, ички туртки билан кўтаринки руҳда ҳаракатни бошлаш зарур, деб ҳисоблайман. Негаки, биринчи ҳара- катдан сўнг илк қадамни қўйдингизми, зерикиш, чарчаш, ҳар хил тўсиқлар, ички кечинмалар, қўрқувларга нисба- тан ўзингизда энергия сезасиз. Шундан бошлаб ҳамма нарсага бошқача кўз билан қарай бошлайсиз.
Мен ҳаётда кўп одамларни кўрганман. Ишлари орқага сурилганидан зорланиб юрувчилар - булар бир умр, мангу талабалардир. Улар ҳамма вақт ўқийдилар, ўрганадилар, ҳеч қачон аниқ бир ҳаракат қилмайдилар. Мен ўқиб-ўрга- нишнинг катта тарафдориман. Лекин мақсадим шу: ўқиб- ўрганиш, кейин ҳаракат қилиш, сўнг яна озгина ўрганиш ва
10
х,аракат қилиш керак. Шунингдек, ҳамма лойиҳаларни бир- лаштиришни таклиф қиламан. Қайси бири айни вақгда эъ- тиборга лойиқ бўлса, шуларни жамланг ва асосийсидан, яқинда амалга ошириш мумкин бўладиганидан бошланг.
Баъзида кўп, катта ишларни бирдан бажармоқчи бўла- миз. Натижада ҳеч нарсага эришолмаймиз. Шунинг учун аввал орзулар рўйхатини тузиш лозим. Акс ҳолда ҳам- масини бошлаб, оқибатда ҳеч нимани қўлга киритолмас- лигимиз мумкин.
Донишмандларнинг сўзи борки, юз километрли саё- ҳат ҳам биринчи қадамдан бошланади. Худди мана шу аста қўйиладиган одимлар улкан ишларга олиб боради.
Сиз ҳамма вақт ўзингиз учун жавобгар бўлинг. Иш берувчи сизнинг иш ҳақингизни белгилаб бермасин, ўзин- гиз аниқланг. Бўлмаса, у қадр-қимматингиз устидан ҳам ҳокимлик қилиши мумкин. Бунга йўл қўйманг! Сиз ша- молнинг йўналишини, йил фаслларини ўзгартира олмай- сиз. Бироқ ўзингизни ўзгартира оласиз. Мана шунга сиз ҳақиқатдан ҳам жавобгарсиз. Ўзингизни ривожлантириш учун қанақа китоблар ўқиш, қандай яхши билимлар олиш, қанақа семенар-дарсларга бориш кераклигини биласиз.
ЯХШИ НАТИЖА УЧУН БИРИНЧИ ҚАДАМ
Муваффақиятни уш лаб бўлмайди. Уни фақат ўзимизни яхши томонга ўзгартирган ҳолда ўзимизга жалб қилишимиз мумкин.
Натижамизнинг қанчалик тубдан ўзгариши бизнинг фикр юритишимиз билан ўлчанади. 1960 йилда космик кемада парвоз қилиш техник жиҳатдан бир имконсиз нар- са эди. Бир йилдан сўнг биринчи инсон космосга учди ва ойга қадам қўйди. Ана шу оламшумул воқеа миллат руҳини уйғотди ва келажакдаги муваффақият уруғини унумли фикрлаш тупроғига экди. Бу ажойиб жараён ба-
11

шар орзусини рўёбга чиқарди. Бир сўз билан айтганда, инсон ойга қадам босгани илмий тарзда исботланди ва фаннинг олдинга силжишига сабаб бўлди. Шу тамойил- ни ҳаётнинг турли жабҳаларида қўллаш мумкин.
Камбағал одам мол-мулк эгасига айланиши, бой-ба- давлат бўлиши мумкинми? Албатта! Кучли хоҳиш, ре- жалаштириш ва интилувчанлик уйғунлиги билан ажо- йиб мўъжиза яратиш мумкин. Гап "Муваффақият фор- муласи ишлармикин?" деб ўйлашда эмас, инсон уни иш- латишидадир. Одам - англаб бўлмас мавжудот. Бу ҳар биримизга ташланган чақириқ. Биз ўтирган жойимиздан туриб хоҳлаган томон кетишимиз мумкин. Ҳар қандай орзуни амалга оширса бўлади, фақат шунга ишонишга ўзимизда куч, мардлик топа олсак, бас.
ҚАТЪИЙЛИК
Ҳар қандай санъат асарини яратиш учун вақт керак. Ҳаёт қуриш, шахс сифатида ўсиш, ривожланиш учун ҳам вақт талаб этилади. Демак, ўзингизга, ўзингизнинг оилангизга, бизнесингизга вақт ажратинг, улар шунга арзийдилар, шунга муҳтожлар.
Сабрсизлик ва хасислик муваффақият учун бир хил- даги қотилликдир.
Қанча билим олиш мумкин? - Токи муваффақиятга эришмагунча!
Баъзилар баҳорда экадилар, ёзда эса кетиб қолади- лар. Агар сиз бир мавсумни мўлжаллаган бўлсангиз, охи- ригача иш олиб боринг. Бир умрга қолиб кетишга маж- бур эмассиз. Лекин бошланган ишингизни тугатинг.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Мен сизнинг асарларингизни ўқиганман, кас-
сеталарингизни эшитиб кўрганман. Ҳамиша улардан катта
12

қониқиш оламан ва сизнинг фалсафангизга қўшиламан. Китобларингизнинг бирида агар инсон 50 ёшларда ҳам қандайдир муваффақиятга эришмаган бўлса, буни ўзи хоҳламаган, деб ёзгансиз. Ҳаётингиз давомида, умр ўтган сайин қандайдир мақсадга етиш учун кеч бўлганини, ёшингиз бир жойга бориб қолганини англай бошлайсиз. Одам кексайган сари руҳланиш, бирор нарсадан илҳом- ланиш мураккаблашиб, қийинлашиб боради. Шу фикрга қўшиласизми? Айтайлик, у 50 ёшларда, лекин ҳали ҳам муваффақиятга эришишни истайди. Унга бунинг учун аниқ имконият борми? Ёки вақт ўтдими?
Жавоб: Умрингизнинг қайси ёшида бўлманг, агар сиз муваффақият томон тўғри ҳаракат қилсангиз, албатта эришасиз. Мен бунга ҳақиқатдан ҳам ишонаман.
Баъзан катта сумкадаги пуллар ёки нафақага чиқиш саналари тўғрисида хаёлларга берилсак, ҳеч қачон му- ваффақиятга эриша олмаймиз, деб ўйлаймиз.- Ҳақиқат шуки, ҳеч қанақа пул ёки инсонни сизга тенглаштириб бўлмайди. Фақат сиз бугундан бошлаб бажара олган ишингизни шунчаки қила бошлайсиз. Ҳаётингизнинг қай- си жабҳасида бўлмасин, муваффақиятга олиб борувчи тўғри қарорни чиқаринг. Қувонарлиси шуки, муваффа- қият кетидан муваффақиятни яратади. Худди боғингиз- дан бегона ўтларни юлиб ташлаб, ўрнига янги, фойдали, маънавиятингизни оширадиган ўсимликлар ўрнатганин- гиз каби. Уларга ишлов бериб, ўзингиз оддийгина бажа- рилган иш натижасига амин бўласиз. Шу ишни бир ҳаф- та, бир ой ва бир йил давом эттирсангиз-чи! Боғингиз қанақанги ажойиб мева беради, яъни сиз ўзингизда та- лайгина инсоний кўникмалар ҳосил бўлганига гувоҳ бўла- сиз, кундан кунга яхши одатларингиз ошиб боради. Шу- нақанги хислатларни одат қилиб олиш инсон умрининг бирор ёшига тўғри келмайди, деб бўладими? Иўқ, ал- батта! Парвардигор бизни бошқа жонзотлардан шундай устун қилиб яратганки, бахт ва хурсандчилик туйғусини

ҳис қилиш шарафи фақат инсонларга насиб қилган. Ил- гари биз юқорида айтилган хислатларга эга бўлмаган- < миз, ҳаттоки шу оддий ҳақиқатнинг ёнгинасидан ўтиб кетганмиз, кўпинча фаҳмига ҳам етмаганмиз.
Энди тарих ёзишни бошланг. Бу сизнинг тарихингиз. Унга юзлаб, минглаб одамларни бирлаштиринг. 40, 50, 60, ҳаттоки 70 ёшлиларни. Улар ҳаётларининг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юборяптилар. Фақат бир марта бе- риладиган ҳаётда ҳаққоний муваффақиятга эришиш бах- тини қўлдан бой бермасинлар. Эсимда бор, бир куни мен устозимга "Агар менда катта пул бўлганида эди, зўр бир режа тузардим", дедим. Устозим дарров: "Менимча, сен- да зўр режа бўлса, ўшанда кўп пулинг бўлади", деб жа- воб берди. Кўряпсизларми, пулнинг суммаси эмас, яхши бир режа муҳимдир. Қачон сиз бир нарсани хоҳласангиз ва бу истагингиз жуда кучли бўлса, унга эришиш йўлини ҳам топасиз. Хўш, ўз тарихингизни ёзишни бошланг.
Бахт - бу келажакка қолдириладиган нарса эмас. У бугун, ҳозир сиз қураётган нарсадир. Омадсизлик - бу бир мартада ёки баъзида содир бўладиган талофот эмас. Аксинча, омадсизлик - инсоннинг нотўғри фикрлаши ва қатор хатоларнинг ҳар кун такрорланишининг муқаррар натижасидир.
Муваффақиятнинг 20 фоизи устомонликдан, қолган 80 фоизи стратегиядан тузилган. Сиз кўп нарса ўқишин- гиз мумкин, лекин муҳими бу эмас, муҳими режали ра- вишда ўқиш керак.
ЎЗГАРТИРИШ ТАНЛАШДАН БОШЛАНАДИ
Сиздан кейин уч нарса қолиши керак: суратингиз, кутубхонангиз ва кундалигингиз. Булар сиз қолдирган мебелларингиздан
қимматли эканига шубҳа йўқ!
14

Биз истаган вақтда ҳамма нарсани ўзгартира оламиз. Истасак, китобни очамиз, ундаги янги билимлар билан онгимизни бойитамиз. Истасак, янги фаолият бошлаши- миз, ҳаётимизни ўзгартиришимиз мумкин. Биз буни тез қилишимиз ёки келаси ҳафтада ё келаси ойда ёхуд кела- си йил ҳам бажаришимиз мумкин. Биз ҳеч нима қилмас- лигимиз ҳам мумкин. Бу ишни қилишдан кўра қилмас- ликни афзал кўрамиз. Бажармаслик учун айёрлик, му- ғомбирлик қиламиз. Агар шу ишни амалга ошириш фик- ри ноқулайлик (дискомфорт) туғдирса, шундайлигича қолдирамиз. Биз ишлашдан кўра дам олишни танлай- миз. Ҳақиқатдан билим олишдан кўра вақтичоғлик ва ўйин-кулгини, тўғриликдан кўра хомхаёлликни, ишонч- дан кўра шубҳаланишни танлаймиз. Бу бизнинг танло- вимиз. Кейин оқибатни лаънатлаб, ҳар хил сабаблар би- лан ўзимизни оқлашга тушамиз.
Шекспирнинг ажойиб сўзи бор: "Юлдузлар эмас, ўзи- миз айбдор". Бизда масъулиятни ҳис қилган, жавобгар- ликни ўз зиммасига олган ҳолда танлаш имконияти бор. Бугундан бошлаш керак. Кимки яхши ҳаётни қидирса, унга кўп вақт сарфлаб, ўйлаб ўтириш керак эмас. Яхши, кўнгилдагидек натижа олиш тўғрисида уларга ҳақиқат керак, фақат ҳақиқат, бошқа ҳеч нарса эмас. Биз қилган хатоларимизни ҳар куни муҳокама қилиб ўтиришимиз керакмас. Ўтган ҳаётимизни қайта-қайта эслаб, унинг ёрдамида янги ҳаётимизни қуришимиз керак. Ана шунда биз кундалик ҳаётимизга бахт, хурсандчилик олиб кири- шимиз мумкин. Ва ниҳоят, мен сизга маслаҳат беришга журъат этдимки, ҳаётингизни ўзгартириш зарурати бўлса, кечираётган турмушингиздан кўнглингиз тўлмаса, уни ўзгартиринг! Сиз ўсимлик эмассиз. Ўз ҳаётингизни ис- талган жабҳада бутунлай қайта қура оласиз, буни ўз тан- ловингиз ва кучингиз билан бошланг.
15

ҚАРОР
Ўз ҳаётингизда кескин бурилиш ясашни ҳаракат қилишдан бошланг. Ҳаракат билан сиз онг ости қоби- ғингизга "Мен қилишим керак", деган буйруқни кири- тинг. Қатъиятсизлик, мужмаллик бизни ҳамма имкони- ятлардан маҳрум қиладиган нарсадир.
Ҳаётда ҳамма нарса (инсондан бўлак) ўзининг юқори даражасига етишга талпинади. Дарахт қанақа баландлик- да ўсади? Иложи борича юқорига интилади. Биз инсон- ларга танлаш ҳуқуқи берилган. Ҳамма нарсага эга бўлиш ёки ҳеч нарсага эга бўлмаслигимизни ўзимиз танлаймиз. Нима сабабдан неларга қодир эканимизни синаш учун имкон қадар юқорига интилмаслигимиз керак? Нима учун?
Сиз ҳаракат йўналишингизни - тақдирингизни бир ке- чада ўзгартириб юборишингиз мумкин. Баъзан бирор иш қилишга қарор қилсангиз, ичингизда "фуқаролар уруши" бўлаётгандек туюлади. Қачонлардир мен "Умид қиламан- ки, нимадир ўзгаради", дер эдим. Кейинчалик шуни ту- шундимки, нимадир ўзгариши учун ягона усул - бу авва- ло ўзини ўзгартириш экан. Ҳеч қачон "Қила олганимда шу ишни бажарардим", деманг. Ундан кўра "Қиламан, қўлимдан келганича амалга ошираман", дейишга ўрганинг. Баъзида қийинчиликларни қайси йўл билан ҳал қилиш муҳим бўлмайди. Муҳими - сиз уни енгишингизда. Бир қарорга келмасдан туриб олдинга юришнинг иложи йўқ.
Инсоннинг ўзини ўзгартиришига асосан иқки нарса сабаб бўлади: илҳомланиш ва қўрқмаслик.
ТЕЗ-ТЕЗ БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
Савол: Жим, яқинда бир дўстим мени сизнинг фалса- фангиз билан таништирди. Сизнинг сўзингиз билан айт- ганда, муваффақиятга эришиш осон экан. Бу билан нима демоқчисиз?
16

Жавоб: Икки оғиз сўз билан катта муваффақиятни чилпарчин қилиш мумкин, бу жуда осон. Албатта, ло- йиҳага бутунлигича қаралса, жуда мураккаб бўлиб кўри- нади. Лекин уни бошлаб, бирин-кетин кичик натижасини кўра бошлагач, ҳақиқатдан ҳам бу жуда оддий эканини тушуна бошлайсиз. Масалан, 50 кг.га озиш, бу бор-йўғи йил давомида ҳафтасига 1 кг. озиш дегани. Шу қийин- ми? Ёки 50 та китобни бир йилда ўқимоқчисиз, бунда ҳам ҳафтасига битта китоб билан танишасиз, холос. Яна янги имконият тўғрисида ахборот бериш учун 500 киши билан учрашиш лозим. Кунига икки киши билан суҳбат- лашинг, тамом. Ё бўлмаса, чет тилини ўрганиш учун ҳар куни 8-10 та сўз ёдланг. Йилнинг охирида 1500 дан 3000 тагача сўз ўрганасиз. Моддий эркин бўлмоқчими- сиз? Ҳар ой 5-10 фоиздан жамланг. 20 йилдан 40 йилга-
ча (ундан тезроқ бўлмаса) бемалол ўзингизнинг моддий эркинлигингизни таъминлаган бўласиз.
Яна савол туғилади: "Наҳот бу шунчалик оддий ва осон иш?" Менинг жавобим: "Шак-шубҳасиз, хусусан, дунёнинг ҳар бир бурчагини солиштирганда". Хўш, му- аммо нимада? Муаммо шундаки, худди шундай муваф- фақиятни бой бериш ҳам мумкин. Ютуққа эришиш осон ва омадсизликка юз тутиш ҳам шундай осонгина содир бўлиши мумкин. Ва биз мана шу икки йўлдан бирини танлашимизга тўғри келади - шу иккита "ОСОН"дан би- рини. Қилиш ҳам, қилмаслик ҳам "ОСОН".
200-250 минг доллар атрофида турадиган уйларнинг кўпида шахсий кутубхоналар бор. Бу эса нимадандир далолат беради. Китоб топиш ва уни сотиб олиш осон иш. У қоғоз. жилд бор-йўғи 5-6 доллар туради. Бу пулни болаларингиздан олиб турсангиз ҳам бўлади.
Оширишдан кўра камайтирган маъқул. Майли, на- тижа сиз ваъда қилгандан кўра катта бўлсин. Майли, улар мақсадга етишиш қанчалик осонлигига ҳайрон қолсин.
17

Бир одам иккинчи бир киши тўғрисида ғамхўрлик қилиб, катта ҳаётий қадр-қимматга эга бўлади.
БЕКОРЧИЛИКДАН ТАШАББУСКОР ЎЛМОҚ АФЗАЛ
Яратилмишлар ичида фақат инсон зоти ҳеч нимадан бир нима кашф қилишдек ажойиб қобилиятга эга. У чакалакзорни боғ-у роғга, бир чақани катта бойликка
айлантириши мумкин.
Агар биз бирор лойиҳага қатнашсак, унинг устида қан- чалик ғайрат билан ишлашимиз керак? Унга қанча вақг ажратишимиз лозим? Бизнинг фаолиятимиз ва ишимизга бўлган муносабатимиз ҳаёт тарзимизга ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Ишлашимиз ва дам олишимизни нисбатан ах- лоқ доирасида олиб боришимиз муваффақиятнинг нақадар керакли ёки, аксинча, аҳамиятсиз эканини аниқлаб беради. Ташаббускор бўлиш ҳамма вақт бекорчиликдан, ҳаракат- сизликдан афзал бўлган. Ҳар бир бажаришимиз лозим бўлган ишни қилмаслигимиз ёки камроқ қилишимиз хато- ликдир. Бу хато ўзимизга бўлган ишончни пасайтиради. Кундан кунга иш қилишни камайтириб борсак, ҳафсаламиз пир бўлиб, бу ишни бажара олмайман, деган фикр пайдо бўлади ва оқибатда ғалаба ўрнини мағлубият эгаллайди.
Бахтга қарши жараённи тўхтатиш жуда осон. Биз яна истаган кунда янги ҳаракат тартибини ўрнатишимиз мум- кин. Қачонки меҳнатни дам олиш, ҳаракатни ҳаракат- сизлик деб ҳисобласак, яъни қийинчилигига эътибор бер- май, ҳафсала билан бажарсак, ўз қадримизни оширамиз, ўзимизни ҳурмат қиламиз ва ўзимизга ишонч ортади. Натижада фойданинг кам ёки кўплиги қанчалик қониқи- шимиз билан ўлчанади. Эришган ютуғимиз эмас, балки жараёндан сўнг ким бўлишимиз билан белгиланади. Қил-
18

ган ишларимиз инсон орзусини ҳақиқатга айлантиради. Ғоя ва унинг амалга оширилиши инсоннинг шахс сифа- тида юксалишига олиб келади. Бу муҳим қониқишни
бошқа бирор-бир манбадан олиб бўлмайди.