10 - БОБ
— Энди, ука, сўнг-сўнг ўйлаб қарасам, олиснинг паловидан, яқиннинг шўрваси яхши экан! Котиб паловга тамшаниб-тамшаниб қаради.
— Ҳа-а-а! — деди котиб. — Олдигинангиздаги паловгинадан дейсиз-да?
— Шундай-шундай.
—Ўзгинангиз еяётган зиғир мойликкина паловгинадан дейсиз-да?
— Ўзимиз еяётган зиғир мойлик эмас, пахта мойлик палов.
— Ҳа-а-а!.. — Пахта мойликкина паловгинаям яхши...
— Шундай-шундай. Бай-бай-бай! Ўзиям, паловмисан-палов бўлибди-да. Котиб бир тескари қараб олди.
— Ҳа-а-а-, майли... — деди котиб. — Икки йиллик томорқа солиғини тўламабсиз. Солиқчи бўлса касал. Буёғи, раёндан бўл-бўл қиляпти. Шунга ўзим келиб эдим.
— Бинойи-да, бинойи, — деди отамиз. — Энди, ука, гапнинг ўнақайини айтсам, менда пул йўқ! Менга пул нима керак? Адирда магазин бўлмаса, бозор бўлмаса...
— Унда қайтамиз?
— Пулнинг бари аёлимизда! Аёлимиз бир ёққа овул қидириб кетди. Овуллаб келсин, оғзингиздан чиққанини беради!
Отамиз ошамни катта-катта олди.
Отамиз ҳадиксиради: катта халқи юзсиз бўлади, сурбет бўлади! Мабодо, котиб отдан тушиб, индамай келиб ўтирса нима бўлади? Унда отамиз тобоқдан қўлини тортади! Дастурхондан холисроққа бориб ўтиради!
Котиб тоифасидагилар билан бир дастурхондан туз емайди, бир тобоқдан палов емайди! Марҳумлар ҳақини ейдиган одам билан бир тобоқдан палов еб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди! Макруҳ, макруҳ!
Котиб, амални пеш қилиш фойдасизлигини билди. Энди ўзга йўлга ўтди.
— Биласизми-йўқми, сағал уруғчилигимиз бор... — деди котиб.
— Биламан, ўнгирнинг учи...
— Ия, ўнгирнинг учиям уруғ-да!
Отамиз косадаги шакароб сувдан ҳўплади. Паловга янада иштаҳа билан қўл узатди. Ўзига ўзи марҳамат этди:
— Катта-катта олинг-е, Қоплонбой-е!
Палов борган сайин камайиб борди.
Котиб елкасидан нафас олди, котиб қилтиллаб ютинди.
— Минг қилсаям, уруғ уруғ-да, қоплон ака,— деди. — Эт билан тирноқни айириб бўлмайди... Палов бир чети жар бўлиб, шу тарафга ағнаб тушди.
Отамиз билагидан мой оқди. Билагини ялаб-ялаб, лабларини чапиллатди.
Котиб-да тишини сўриб, лабларини чапиллатди.
— Томир тортади... — деди.
Палов ўртасида иссиқ бўлди.
Отамиз паловни бармоқлари учи билан титиб-титиб ташлади. Табоқдан палов иси анқиди.
Ай, палов иси, палов ислари-ай!..
Котиб чуқур-чуқур нафас олди. Димоғи роҳатланди!
Пешонасини қашиган бўлди-да, бармоқлари орасидан паловга қаради.
Палов борган сайин озайиб борди...
— Бўлмаса, қоровул бўламан деганлар кўп эди, — деди котиб. — Барини қайтардим. Сизга хўп дедим...
Отамиз пиёлага чулдиратиб-чулдиратиб чой қуйди. Иссиқ-иссиқ чой ичди. Хўр-хўр чой ичди.
— Эй, худо, ўзингга шукур-е! — деди.
Котиб тобоққа қаради. Табоқдаги паловдан асарда қолмади!
Отамиз палов тагида қолмиш мойни ичди. Тобоқни ялаб-ялаб қўйди.
57
Ўзига-ўзи фотиҳа ўқиди.
Тағин чойдан босиб-босиб ичди.
Қадларини ростлади. Тишларини ковлади. Кекириб-кекириб, ўтирди. — Худога шукур-е!.. — деди.
Котиб девордан қўлини олди. Отига аччиқ-аччиқ қамчи босди.
— Одам кўрганим ёлғон экан-а!.. — дея куюна-куюна кетди.
13
Отамиз энди ишига отланаётиб эди, онамиз кириб келди. Отамиз, онамиз юзига қайрилиб-да қарамади...
— Қаёқларда юрибсан? — дея тўнғиллади.
Онамиз калиши учи билан ер чизди.
— Денов бориб эдим... — деди.
— Деновда пишириб қўйибдимикин?
— Аёллар, балиқ еб келамиз дея, юр-юр қилди...
— Аёлимиз балиқ еб юрсин, биз бу ёқда оч ўтирайлик! — Тушгача келаман деб эдим, автобус ҳаяллаб қолди. — Энди, Москвага бор! Кейин, Ленинградга!..
Отамиз зарда билан отланди.
14
Шоймардон ферма мудир ўғли қўлини ҳалоллади.
Тўшакда ётмиш ўғил кўнмади. Юзини гоҳ ўнг тарафга, гоҳ чап тарафга буриб йиғлади.
Ўғил қабатида тиззалаб ўтирмиш уста Мажид асбоб-анжомини ҳозирлади. Ўткир паккисини кафтида қайради.
— Қўрқма-е! Чибин чаққандайин ҳам бўлмайди! — дея далда берди уста Мажид.
— Чибинди қўйинг, шамол эсиб ўтгандай бўлади!— деди уста шогирди.
Қоплон отамиз ўғилчага пул узатди.
— Ма, тарлон от ол! — деди.
— Ана, бойиб кетдинг!
— Менга берганларида жон-жон деб кўнардим!
— Шунча пулгаям йўқ дейсанми? Унда, тур, ўзим ётаман!
Нурали бобо шундай дея, тўшакка талпинди.
— Уста бова, мен ётайин!
— Қўйинг-е, ўзи ётади!
Ўғил теваракка аланглади. Одамлар юзи жиддий бўлди. Бири қўйиб бири, унинг ўрнига ётайин, дея интилди.
Шунда, ўғил тинчиди.
Ўғил оғзига тандир нон тутдилар.
— Тишла, тишла! — дедилар.
Ўғил нон тишлади.
Уста руҳий санъатини қўллади. Ўғилни гап билан чалғитди. Ўғилни хотиржамлатди. Пайт пойлади...
— Ай, яша! — деди. — Неча пулинг бор? От олсанг мениям миндирасанми-йўқми? Балли! Қоплон бованг чин айтади, от олсанг Тарлонидан ол!.. Ҳуйдар-ҳуйда-а-ар!..
— Ҳуйдар-ҳуйда-а-ар!.. — жўр бўлди одамлар.
Ўғил нонни жон-жақди билан тишлаб... узиб олди! Унсиз-унсиз йиғлаб қўя берди.
58
Уста кесик жойга куйдирилган пахта кулини босди. Устидан букилмайдиган дўппи қоплаб қўйди.
15
Қоплон отамиз ён уйга кириб ўтирди.
Шоймардон ферма мудирнинг тўхтамишлик мол дўхтир ошнаси келди.
Ичкарилади. Қўли ҳалолланмиш ўғлон билан сўрашиб келди.
Барча билан кўришди. Тўрлаб ўтирди. Ўнг тарафдан битта-битталаб сўрашди. Гал учинчи одамга келди.
Қоплон отамиз сергакланди. Эшикка қараб-қараб қўйди. Бошини қуйи эгди. Дастурхон четини қайириб ўйнади. Чойнак қопқоғини шиқиллатиб-шиқиллатиб очиб-ёпди.
Гал Қоплон отамизга келди.
Меҳмон, қўли кўксида сўраб бошлади:
— Яхшимисиз, ака...
Отамиз қўлини кўксига қўйди.
— Шукур-шукур, — деди.
— Бола-чақалар ўсаяптими?
— Шукур...
— Невара-чеваралар катта бўлаяптими?
— Шукур.
— Чопқиллаб-чопқиллаб юришибдими?..
Отамиз қўли кўксида бўлди. Эгик бошини ирғаб ўтира берди.
Отамиз тўй-тўйлаганлари, еган-ичканлари бурнидан чиқди!
16
Отамиз уйига ёниб-ёниб келди!
Нимага энди, фақат бола-чақани сўрайди?
Нимага манави данғиллама уйини сўрамайди? Муҳташам ҳовлисини сўрамайди? Кўкракдор отини сўрамайди?
Тўда-тўда қўйлари бор. Қўша-қўша моллари бор. Қўйлари йилма-йил қўзилайди. Моллари йилма-йил бузоқлайди. Нимага мол-ҳолини сўрамайди?
Боғлари ҳар йили беш юз килолаб майиз беради.
Нимага майизларини сўрамайди?
Ўзи ҳамиша отдай бўлиб юради. Тани-жони соғ бўлиб юради. Ишласа, иккита-учта эркакнинг ишини қилади. Мўл-кўл меҳнат ҳақи олади. Нимага буларни сўрамайди?
17
Отамиз ичкарилади.
Узала тушиб ухламиш онамизга қаради. Жағ суяклари бўртиб-бўртиб қаради...
Бирдан.. онамиз билагидан олиб, отиб юборди!
Онамиз мисоли тўрва халтадай учиб, юзлари билан юк-ёпга бориб ўрилди. Шундай зарб билан урилди... Зарбидан кетига чалпак бўлиб йиқилди...
Онамиз довдираб қолди, онамиз эсанкираб қолди.
— А-а-а... — дея, заиф ҳам қалтироқ овоз берди.
Сапчиб туриб ўтирди. Кафтлари билан яланг бошини ёпди. Энтикиб-ентикиб нафас олди. Қўрқ- қанидан чирилламоқчи-да бўлди.
Ожизона овоз билан, ёлворувчи овоз билан:
59
— Мен бу кишига нима қилдим... — дея шивирлади. — Нимага ухлайсан?
— Ҳамма ухлайди-ку...
— Сенга ким қўйибди ухлашни!
— Ҳамма ухлайди-ку...
— Сенга ухлашни ким қўйибди деяпман? Айт! Айтмайсанми, айтмайсанми!..
Отамиз, онамиз яланг бошидаги қўлларини силтаб ташлади. Сочларини билагига ўраб олди. Отамиз чап қўли онамиз бўғзига борди...
Онамиз:
— Хрр-хрр-хрр... — этди.
Отамиз панжалари тағин-да ботди-ботди...
— Хрр-хрр-хрр...
Онамиз ияги юқорилади. Тағин юқорилади... Кўзлари жон беражак бузоқ кўзларидай олайиб- олайиб борди.
Онамиз кўз қорачиғлари йўқолиб қолди! Оқлари кўпайиб қолди!
18
Отамиз сесканди... Қўллари бўшашди...
Кетига қарай-қарай, ташқарилади. Зинапояда ҳайкалдай турди. Энтика-ентика, оламга қаради...
Олам бир ҳовуч! Қишлоқ чолдевор! Кенг юзли ҳовли товуқ катаги!..
Обтовада қўлига сув қуйди.
Қўлига сув юқмади. Сув бармоқлари орасидан қумдай тўкилиб кетди.
Суви йўқдир, деган ўйда обтова қаърига қаради. Эти совуқда жунжикмиш одамдай сесканиб бош кўтарди.
Обтова балдоғини маҳкам ушлаб қотиб қолди. Обтовани отиб юборишини-да, ушлаб туришини- да билмади.
Обтова қаъри поёнсиз сув бўлди. Сув қаъридан бир одам отамизга бақрайиб қараб турди. Бақ- раймиш юз важоҳатли бўлди...
Отамиз михдан қамчини олди. Отига қараб юрди.
От арқонини эгар қошига ўради. Сапчиб отланди.
Дарвозадан энкайиб ўтди. Қоровуллигига йўл олди.
19
Қоровуллигида отини йўнғичқапояга қантарди. Чайласига қараб юрди.
Ариқ бўйида ёввойи боғ гулларига дуч келди. Энкайди, гулларга димоғини қўйди. Димоғи бўй пайқамади!
Гуллар гул эмас, тикон. Тикон учига қистириб қўйилмиш қизил қоғоз!
Отамиз афтлари буришди. Йўлида давом этди. Адирлади.
Чайлада гиламга тўкилмиш чайла хас-чўпларини қоқди. Кўрпача ёйди.
Тахлоғлиқ кўрпачаларга орқа бериб ўтирди. Оёқларини узатди.
Липпасидан носқовоқ олди. Носқовоқ остига чертиб-чертиб, кафтига нос тўкди. Оғзини осмон қилиб, танглайига нос отди.
Лабларини чўччайтирди. Нос юқи кафтини сонига артиб-артиб олди.
Кетига чалқайди. Ҳароммағзи билан кўрпачага суянди. Телпагини пешонасига қўндирди...
Шу ўтиришда ўтирди-ўтирди... нос элитди... кўзи илинди...
20
60
Тоғни қора булут босди. Булутлар бағрида сонсиз тасмалар тортилди: тоғга ёмғир ёғди. Қоп-қора булутлар тобора пастлади. Қирлар булут ичида қолди.
Отамиз адири-у қирлар қоқ оралиғида бўлди. Отамиз мисоли жар оралиғида, улкан тош устида ўтирди.
Жар тубсиз бўлди...
Отамиз ҳадемай ана шу жарга тушиб кета- ди. Тушиб кетишини биров-да билмайди. Биров-да сўраб-суриштирмайди. Ном-нишонсиз йўқо-лади...
Кими-да сўрайди? Кими-да суриштиради? Кимида эслайди?..
Отамиз овози борича бақиради. Қўлларини узатиб бақиради.
Кими-да овоз беради? Қирларми? Қирлар акс садо беради. Майна қилмишдай, отамиз овозини қайтаради.
Отамиз қўллари шалвираб қолади. Энди, ёлғиз таянчи бўлмиш, ёлғиз илинжи бўлмиш аёлини чақиради.
Аёл қўлидан нима келади? Йиғи келади!
21
Қоп-қора булутлар Арчакўтал чўққиларини чалиб кетди. Телевизор стансия, Тўхтамиш това қирлари-да кўринмай қолди. Булут катта лалми чўққиларини-да босди.
Шунда... шунда, булутлар орасида бир чол пайдо бўлди. Чол уст-бошлари оппоқ бўлди. Соқоллари-да оппоқ бўлди.
Остидаги эшаги-да оппоқ бўлди. Тақимида узун ҳасса бўлди.
Отамиз чолни қаердадир кўргандай бўлди. Ўйлаб-ўйлаб, эслади: баргга борганда кўриб эди. Отамиз кўнглига таҳлика тушди: «Ким бўлди, бу мўйсафид?» дея ўйлади.
Булутлар аро момақалдироқ қарсиллади. Айқаш-уйқаш тасмалар ёниб-ўчди: яшин чақнади. Отамиз сесканиб тушди.
Чол парвойига-да келмади. Чол яқин келди. Юзлари яққол бўлди.
Отамиз чолдан кўз узмади. Кўнглидаги таҳликалар тарқала борди.
«Ким бўлди экан, бу мўйсафид? Самад бобомикин? Унинг эшаги қора эди-ку? Қарши махсуммикин? Йўқ, махсум эшакни бефаросат ҳайвон деб минмайди».
Отамиз ўйлаб ўйига етди... Сесканди... Ёқа ушлади...
«Ё, қудратингдан! Чинингми шу?»
Ичида калима қайтарди. Чолга янада синчиклаб тикилди.
«Кўриниши айтиб турибди. Шундай бўлса-да, шошмаган маъқул. Ким билади, кўзимга шундай кўриняптими. У кишида барчага аён белги бўлади. Шундан билса бўлади».
Отамиз сапчиб турди. Чолга пешвоз юрди. Қўли кўксида бўлди.
— Ассалому алайкум! — деди.
— Ваалайкум, болам, ваалайкум! — алик олди чол. — Ўтир, туриш даркор эмас, ўтир. Мен бир йўловчи одамман. Хўш, болам, адирлардан кетмай қолдинг, нима, бирор сеҳри борми?
Отамиз чолга синчиклаб-синчиклаб тикилди. Аниқ бир фикрга келолмади.
— Сиз Самад бова эмасмисиз? — деди.
Чол рад маъносида бош чайқади.
— Ҳа-а, билдим, билдим! — деди отамиз. — Сиз Ҳасан миробсиз. Тоғдан сув ёқалаб келаяпсиз. Тошлоқда сел келишидан қўрқиб, қир ошиб келаяпсизми?
Чол қаҳ-қаҳ урди.
Булутлар, адирлар кулгидан зириллаб кетди.
Ёмғир қиёлаб-қиёлаб ёғди.
Яшин тўлқинланиб-тўлқинланиб чақнади.
— Бўлмаса, кимсиз? Айтинг-да, одамни қўрқитмай!
Отамиз чол қошига келди.
61
Чол олис боғлар, пахтазорларга ўйчан боқиб турди. — Қани, омонмисиз, эсонмисиз..
Отамиз шундай дея, чол қўлини кафтларига олди. Чол сесканиб қўл тортди.
Отамиз чолни таниди: ҳазрати Хизр бобо! Боиси, бошмалдоғида суяги йўқ! У кишининг бошмалдоғи суяксиз бўлади!
Ҳазрати Хизр бобо одамзод мушкулини осон қилажак, ҳожатини чиқаражак эзгулик пири! Отамиз ўзида йўқ қувонди! Дардига даво топишдай бўлди! Энтикди! Яйради!
Ана ўша зот, ана! Шу зотнинг бир оғиз сўзи!
Нима учун шу зотни вақтлироқ йўқламади?
Ана, охири ўзлари йўқлаб келди! Ўзларига ўзлари айтган-да, борайин, шундай бир куйган бандам бор, дардига қулоқ солайин, деган-да!
Ҳазрати Хизр айтсалар, йўқдан бор бўлади!
Ҳазрати Хизр бобо оғриндилар.
— Мен йўлиққан одамлар ичида энг номаъқули сен бўлдинг, — дедилар.
— Мен нима қилдим, ҳазрати Хизр боважоним? — деди отамиз.
— Қўл узатиб, одобсизлик қилдинг.
— Айбимдан ўтинг, ҳазрати Хизр боважоним, айбимдан ўтинг!
Отамиз теваракка аланглади. Теварак овлоқ бўлди.
Умрида биринчи марта... биринчи марта... инсон олдида тиз чўкди!
Кафтларини инсонга чўзди. Ёноқларидан маржон-маржон ёшлар сизди...
Дардини ёриб-дардини ёриб қўя берди:
— Ҳазрати Хизр боважоним! Садағангиз кетайин, ҳазрати Хизр боважоним, мени авф этинг! Мен табиб деб чопдим, фолчи деб чопдим, нодон-лик қилдим, кўрлик қилдим! Авф этинг, ҳазрати Хизр боважоним! Аслида сизни йўқлашим даркор эди! Мен қаёққа боришимни билмадим-да, қаерда экани- нгизни билмадим-да, ҳазрати Хизр боважоним! Қола берса, ҳузурингизга боришга ҳаддим сиғмади! Мен бир фақир одам бўлсам, қандай-да бораман! Энди, овора бўлиб ўзингиз келибсиз, боважоним! Қуллуқ, боважоним, қуллуқ! Ҳазрати Хизр боважо- ним, мен бир шўрпешона бандаман! Тирноққа зорман! Эшитяпсизми, тирноққа зорман! Нима тиласангиз тиланг, манави чопонимгача сотаман, айтганингизни айтгандайин бажо келтираман! Менга бир фарзанд берсангиз бўлди, ҳазрати Хизр боважо-ним!..
— Менга мол-дунё даркор эмас...
— Унда, менга бир фарзанд беринг, ҳазрати Хизр боважоним! Дунёдан қўли очиқ кетмайин, ҳазрати Хизр боважон! Майли, бизга биттагина Хушвақт бўлса-да бўлади! Фақирга палов! Биласизми-йўқми, Хушвақт йўлида кўзимиз тўрт, ҳазрати Хизр боважоним!
— Дунёдан кўп нолий берма...
— Бизни бу дунёга боғлаб қўйган эмас, ҳазрати Хизр боважоним! Бир кунмас-бир кун танамиз совийди. Шунда, ким бизнинг иси чироғимизни қилади? Ким отамлаб йиғлайди? Ким энамлаб йиғлайди? Биров, ҳеч бўлмаса бировгина отамлаб йиғласа экан, бировгина энамлаб йиғласа экан, ҳазрати Хизр боважоним!
— Борига шукур қил.
— Изидан ўғил қолдириб, отаси учун мотам туттирмаган эркак, эркак бўптими! Орқасидан қиз қолдириб, энаси учун қора кийдириб, аза очдирма-ган аёл, аёл бўптими! Дунёга келдим деб юрмасинлар. Ҳазрати Хизр боважоним! Кўпга берган тирноқни биздан-да дариғ тутманг! Менга раҳмингиз келмасада, энасига раҳмингиз келсин, Ҳазрати Хизр боважоним! Пошикаста куйиб- куйиб, адойи тамом бўлди, ўлик бўлиб гўрда йўқ, тирик бўлиб тўрда йўқ, ҳазрати Хизр боважоним!..
— Мен сенга фарзанд берганман...
— Берганингиз йўқ, ҳазрати Хизр боважоним, берганингиз йўқ! Сиз мени биров билан
62
адаштиряпсиз, ҳазрати Хизр боважоним! Уста Қулматга келбат бераман, ўша деяётгандирсиз- да? Чин, уста Қулматда фарзанд бор, олтита! Менда бўлса, бировда йўқ, ҳазрати Хизр боважоним!..
— Қандай отасанки, ўз фарзандингни билмайсан? Ҳали кўп-кўп фарзанд бераман.
— А? Кўп-кўп фарзанд бераман дедингизми? Қачон-қачон? Қуллуқ, ҳазрати Хизр боважоним, қуллуқ! Қани эди, кўп-кўп бўлса! Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи, ҳазрати Хизр боважоним!..
Ҳазрати Хизр бобо кўздан ғойиб бўлдилар.
22
Қош қорайди.
Боғотда одам оёғи тинди.
Отамиз қоровуллигидан қайтиб келди.
Онамиз чаппа бурилиб йиғлади.
— Кўрган куним қурсин... — деди.
Отамиз бетини олиб қочди.
— Йиғлама-е... Мен сенга нима қилдим... — деди.
Онамиз айтиб-айтиб йиғлади:
— Шу бўғганида ўлиб кета берсам бўлмасмиди...
Отамиз талмовсираб туриб олди.
— Мен бўғдимми? Мен-а? — деди. — Одамга туҳмат қилма-е, мен адир-да эдим. — Бўлмаса ким? Робия ҳамсоянинг эркагими?
— Сени бўғдимми? Сени-я? Қачон-қачон?
— Дарди чипқон, қачон-қачон!..
— Шу гапингга номаъқулнинг нонини ебсан. Мен ҳозиргина боғотдан келдим. — Шу кишининг эси жойидами ўзи?
— Эсим жойида, ҳа, эсим жойида...
— Эси жойида бўлса, шуйтадими?
—Бўлди-бўлди. Ундан кўра, суюнчини чўз...
Отамиз бўлиб ўтмиш гапни айтиб берди.
Айта-айта, шипларга қараб жилмайди, деразаларга қараб жилмайди! Шўрвани-да жилмая-жилмая ичди!
—Ҳа-а-а, бешик-мешигинг борми ўзи, момоси? — деди.
— Бешик нима қилади...
— Э, ҳали бешигинг йўқми? Унда, шу бозор Денов бориб келганим бўлсин!
— Ҳали вақтли.
— Вақтлиси бўптими, эҳтиёт-да.
— Мен ўзим айтаман...
— Ҳа-а-а-, сенинг гапинг жуфт, момоси...
23
Онамиз юраги ўйнади, онамиз кўнгли айниди.
Қўллари юзини оғзига тутди. Осмонга қараб-қараб эснади:
— А-а-ауф, -а-а-ауф!..
Отамиз эснашди ўзича тушунди. Ўзида йўқ суюнди.
«Ана, ҳазрати Хизр бовамизнинг марҳамати, ана!» дея хаёлланди отамиз.
Отамиз онамизга сипориш қилди.
— Энди, ўзингни оғир ишлардан тий, — деди. — Хафагарчиликлардан сақлан. Тўйиб-тўйиб
63