ҲАЁТИМНИ БУТУНЛАЙ ЎЗГАРТИРИБ ЮБОРГАН КУН
Эндигина 25 ёшга тўлганимда мен Эрл Шоафф деган бир инсон билан учрашдим. Мен у пайтда бу учрашув ҳаётимни шунчалик ўзгартириб юборишини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим. Менинг ҳаётим кўпчилик инсонлар- дек, бирор-бир катта ютуққа эришмаган ва муваффақият бахтини сезмаган ҳолда, бир маромда ўтиб борарди.
Мен унчалик катта бўлмаган бир фермер оиласида туғилиб ўсдим. Уйдан чиқиб кетганимда ўз бахтимни ҳар бир америкалик орзу қиладиган даражада топиб олишимга ишонганман. Шу ишонч уйни тарк этишимга сабаб бўлган.
Лекин ҳақиқат мен кутгандек бўлиб чиқмади. Ўрта мактабни тугатгандан сўнг мен дарҳол коллежга ўқишга кирдим. Бир йил ўқигандан кейин ўзимни керагича ақл- ли ҳисоблаб ўқишни ташладим. Бу менинг биринчи кат- та хатоларимдан бири эди. Ўша пайт мен тезроқ пул ишлаб топишга шошилганман. Ўшанда ҳаётимда керак бўлган, мен қидириб юрган нарса, яъни қийинчиликсиз пул топаман, деб ўйлаганман.
Ҳақиқатдан ҳам иш топиш қийин бўлмади. (У пайтда мен ҳақиқий ҳаёт қуриш билан шунчаки тирикчилик учун иш қилиш ўртасидаги фарқни тушунмаганман.) Кейин уй- ландим. Бошқа эркаклар қатори мен ҳам аёлимга келажа- гимиз ажойиб бўлиши тўғрисида катта ваъдалар бердим. Чунки мен келажагига қаттиқ ишонган, мағрур, шуҳратпа- раст эдим. Шунинг учун қаттиқ ишлардим. Ишлаяпманми, демак, муваффақият билан таъминланаман, дердим.
Иш бошлаганимдан 6 йил ўтгандан сўнг, яъни 25 ёшим- да мен ўз ривожланишимга танқидий, жиддий баҳо бера бошладим, ҳаётимда нимадир хато кетаётганига хавфси- радим. 1>ир ҳафгада ишлаб топган пулим 57 долларни
гашкил қиларди. 1»у, албатта, мен кутгандан анчайин кам
4
эди. Энди мен ота бўлгандим. Ўсиб бораётган оилам- нинг масъулиятини ҳис қилардим. Ҳаммадан кўпроқ мен аста-секинлик билан аввалги дадилликдан энди ювош тортиб, ҳаёт мен ўйлагандек эмаслигини, демак, менинг ҳаётимдаги чекимга тушгани шу эканини тан олишим кераклигини англай бошладим.
Бир вақт қарасам, молиявий аҳволим яхши бўлмаяп- ти. Аксинча, кундан-кун танг аҳволга тушиб боряпман. Ниманидир ўзгартиришим кераклиги аниқ. Лекин нима- ни? Балки қаттиқ меҳнат қилишнинг ўзи етарли эмас- дир, деб ўйладим. Мана шу фикр кўзимни очишга етар- ли бўлди. Негаки, мен кимки қаттиқ терга ботиб ишласа, муваффақиятга эришади, деб ҳисоблардим. Мен шундай ишлашда давом этсам, 60 ёшларга борганда ҳам ҳаётим- ни, шу аҳволда ишлаш қобилиятимни тугатаман.
Қариликда хароб, ёрдамга муҳтож бўлиб юрган одам- ларнинг кўпини танирдим. Мен бунақанги келажакни тан олмасдим. Шунинг учун менда кўп савол туғилар эди: "Нима қилиш керак, қандай қилиб ҳаётимни яхшилашим мумкин?" ва ҳоказо.
"Ўқишни давом эттирсам-чи?!" деб ўйладим. Оилали одамман, тўғри келмайди. Кейин ўз бизнесимни бошлаш тўғрисида хаёл қилдим. Шу фикр тўғри келгандек бўлди. Аммо бунга маблағ керак. Бу эса муаммо эди. Чунки кўпинча ойнинг аксар қисмини пулсиз ўтказар эдим. (Сиз ҳам шу аҳволга тушганмисиз?)
Бир кун 10 доллар йўқотганимда шунақанги бўлган- манки, икки ҳафтача ўзимга келолмаганман. Ўртоқла- римдан бири "Қулоқ сол, Жим, шу пулингни битта кам- бағал топиб олгандир", деб юпатмоқчи бўлганда, ишо- нинг, бу мен учун юпанч бўлмаган. Негаки, ўшанда мен йўқотиш эмас, 10 доллар топишим керак эди. У пайтлар хайр-эҳсон, садақа тушунчаси менда йўқ эди.
Хуллас, мен 25 ёшда ва орзуларимдан анча йироқда эдим. Ҳаётда .тўғри йўл танлаш учун нимани ўзгарти-
5

ришни билмасдим. Ўша кунларнинг бирида менга бахт кулиб боқди. Нега шундай бўлди? Нима учун шунақа ҳодисалар айнан керакли вақтда содир бўлади? Ҳозирга- ча бу нарса мен учун жумбоқ бўлиб қолмоқда.
Ўзига хос хусусиятга эга бўлган ажойиб инсон Эрл Шоафф билан учрашгандан сўнг омад менга кулиб боқ- қан. Уни биринчи марта семинарда кўрганман. Ўша куни нима тўғрисида гапирганини айтиб беролмайман, ёдимда йўқ, лекин шу нарсани ҳозиргача эслайманки, мен шу одамга ўхшаш учун, шундай инсон бўлиш учун нима қилиш керак бўлса, шуни қиламан, деганман. Семинардан сўнг унинг олдига бориш ва у билан танишишга ўзимда куч топдим. У беўхшов мурожаат қилишимга қарамай, менга яхшилаб разм солди. Менинг муваффақиятга эри- шишга катта хоҳишим борлигига эътибор билан қаради. У мулойим ва олийжаноб инсон эди. Шу хусусияти би- лан менда ўзига нисбатан улкан ипггиёқ уйғотди.
Бир неча ойдан сўнг Эрл Шоафф мени ўз компания- сига ишга олди. Кейинги беш йилда устозимдан кўплаб ҳаёт дарсларини ўзлаштирдим. У мени худди ўғлидек кўрарди. Ўзининг ҳаёт фалсафасини соатлаб ўргатарди. Бугунги кунда мен унинг бу фалсафасини бахт ва бой- ликка эришишнинг етти стратегияси деб атайман. Шу ном билан унга атаб китоб ёзганман.
Устозим бутунлай кутилмаган ҳолда 49 ёшида ва- фот этди. Бу мен учун катта йўқотиш бўлди. Анчадан кейин унинг ҳаётимда тутган ўрнини баҳолашга ҳара- кат қилиб кўрдим. Шунда тушундимки, Эрл Шоаффдан олган энг яхши нарсам иш эмас, ҳаттоки оддий сотув- чиликдан то компаниянинг вице-президенти лавозими- гача кўтарилиш ҳам эмас экан. Мен учун энг қадрли бўлгани унинг ўзига хос ҳаёт фалсафаси ва шу фалса- фа асосида муваффақиятга эришиш, қандай қилиб сао- датли, тўкин-сочин турмуш кечириш тўғрисидаги до- нишмандлиги эди.
6

Кейинги беш йилликда унинг ғояларини ҳаётимга тат- биқ қилдим ва мақсадга етдим. Ҳақиқатдан ҳам катта сум- мадаги пулни ишлаб топдим. Аммо мен шу пуллардан кўра устозимдан ўрганганларимни бировга беришдан кўпроқ қониқиш ҳосил қиламан. Ўзимни воиз (оратор) ёки муаллиф деб ҳисобламайман. Мен биринчи навбатда бизнесменман. Шундай бўлса ҳам, бу ғояларни бошқа- ларга одций қилиб, очиқ кўнгил билан етказиш керак. Одам ўз ҳаётини ўзгартириши нақадар мумкинлигини кўрсин.
Қачонки, бу китобни олиб ўқий бошласангиз, ундаги ҳамма фикр-мулоҳазаларни ўрганиб, ҳаётингизга татбиқ этишингиз шарт эмас. Сизга маъқул келганини олинг, бошқасига эътибор берманг. (Бозорга борсангиз, ҳамма нарсани бир бошдан сотиб олмайсиз. Керагини сотиб оласиз.) Эсингиздан чиқмасин, нима қилган тақдирда ҳам сиз ўрганинг. Ўқувчи, шогирд бўлинг, ҳеч қачон шунча- ки бажарувчи бўлманг.

ҲОЗИР ҲАРАКАТ ВАҚТИ
Шахсий ҳаётингизга жавоб бера олинг. "Кўп" қатори юрманг. Уларнинг ўзларини оқлашларидан фойдаланманг.
Қобилиятни ривожлантириш, ўз вақтида ҳаракат қилиш ҳақиқий интизом талаб қилади. Агар вақти келмаган бўлса, шошилишнинг ҳожати йўқ. Лекин сиз вақтни бой бериш- ни истамайсиз. Қачон сизда яхши бир ғоя пайдо бўлса, шу билан ёнсангиз, ҳиссиёт кучли бўлса, ўша вақт ҳара- кат учун қулай пайтдир. Масалан, сиз шахсий кутубхо- нангизга эга бўлмоқчисиз. Хоҳишингиз катга. Нима қилиш керак? Бор^-йўғи биринчи китобни олишингиз керак! Ке- йин унинг сафига иккинчи китобни қўшиш ва иложи бо- рича ҳаракатни тезлаштириш керак. Токи ҳиссиётингиз сўнмасин, ғоянгиз сустлашмасин. Агар ўз вақтида ҳеч қан-

дай ҳаракат қилинмаса, сиз сўниб бораётган истак, қону- ниятингиз қурбонига айланасиз. Аслида бизда қанақадир ғоя вужудга келса, нимадир қилиш истаги туғилади. Қай- ноқ ҳиссиёт бизни эгаллаганда нимадир қилаётгандек бўла- миз. Лекин биз шу пайт шошилинч равишда режа тузиб, ҳаракатни бошламасак, ғоямиз ўз кучини йўқота бошлай- ди. Бир ойдан сўнг совийди. Бир йилдан кейин уни қиди- риб ҳам топа олмайсиз. Демак, ҳаракатда бўлинг!
Ғоя ишончли, ҳиссиёт кучли пайтда интизомни вужуд- га келтиринг. Кимдир мустаҳкам соғлик тўғрисида суҳ- бат қилса, бу сизни нимадир қилишга ундайди. Сиз овқат- ланиш маданияти тўғрисидаги китобга эга бўлишингиз керак. Китобни қўлга олинг. Ҳали бу фикр миянгиздан чиқиб кетмасдан, ҳиссиётингиз совумасдан жараённи бош- ланг. Полга ётинг ва бир неча бор машқ қилинг. Сиз ҳара- кат қилишингиз керак. Бўлмаса, онг ўз кучини йўқота бош- лайди. Ҳиссиёт ҳам ўткинчи туйғу, агар у ҳаракатга кир- маса. Мана шу ғояни, ҳиссиётни ҳаётингизга тадбиқ қилиш- га фақат интизомгина имконият яратиб беради.
Демак, моҳият шундаки, сиз юқори даражадаги инти- зомни ўзингизнинг интилишингиз ва шунга ундашингиз орқали қўлга киритасиз. Шуни бажара туриб янги бир ҳаёт жараёнига кириб борасиз.
Интизомнинг асосий мақсади - инсоннинг ўзини ҳур- мат қилиши, бошқаларнинг ҳурматига сазовор бўлиш ва шу ҳурматга ўзини лойиқ деб топиш туйғусини ҳис қилишдан иборатдир.
Ҳозирги замонда кўпчилик ўзини ҳурматга сазовор деб ҳисоблайди. Лекин уни интизом билан боғламайди. Бундайлар барча имкониятлардан юқори даражада фой- даланиш ўрнига бўшашиб, озгина эркаланиб, кўп иш ба- жармасликка ҳаракат қиладилар. Қилишлари мумкин бўлган ишдан кўра камроқ ишлайдилар. Ишонаверинг, сиз оддийгина йўл билан ўз қобилиятингизни пастга ту- ширяпсиз. Сизнинг кичкина эътиборсизлигингиз муаммо

чиқара бошлайди. Бу диққатсизлик худди вирусдек та- рқалади. Агар олдини олмасангиз, касаллик келтиради. Битта эътиборсизлик иккинчисини бошлаб келади. Ҳам- мадан ёмони шуки, эътиборсизлик инсоннинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш хусусиятини ўтмас қилади.
Энди шу ҳодиса рўй берди, ҳам дейлик. Қандай қилиб ўз қадр-қимматингизни тиклаб олишингиз мумкин? Фа- қат бир нарса талаб қилинади, у ҳам бўлса - ҳаракат! Шошилинч равишда оддий интизомдан бошланг. Ўз фал- сафангиздан келиб чиқиб, ўзингизга мажбурият олинг. "Мен барча мақсадларимга етаман ва яқин келажакда ўз ютуқларимни байрам қиламан. Шунинг учун мен инти- зомли бўламан", деб олдингизга талаб қўйинг.
интизом
Интизом - бу қўйилган мақсад ва унга эришган кун- нинг боғловчисидир. Биз ҳаммамиз ҳаётда ўз-ўзидан ва беихтиёр икки оғриқдан қийналишимиз керак: ё самара- ли интизомдан, ё интизомсизликнинг пушаймонлик оғри- ғидан, яъни афсусланишдан. Фарқ шундаки, интизомли бўлишнинг оғирлиги граммларда ўлчанса, пушаймонлик- нинг оғирлиги тонналарда белгиланади. Ҳар қандай ин- тизом бир-бирига боғлиқ, бир-бирига таъсирини ўтказа- ди. Инсон қулай фурсатдан фойдаланмадим, энди кеч, деб айтса, адашади. Бу нотўғри. Ҳар қандай эътироз бу- тун жараёнда ўз аксини топади. Бундай содда ва гўл фикр юритмаслик керак.
Интизом - бу бутун муваффақият қурилиши мумкин бўлган пойдевордир. Интизомнинг бўлмаслиги эса му- қаррар муваффақиятнинг барбод бўлишига олиб келади. Ахир интизом келажакда ўзи билан мўъжиза яратиш им- конини беради. Интизомни йўлга қўйиш учун энг яхши фурсат - ғоя "тоза", эндигина келганидадир. Бир интизом ҳамма вақт ўзи билан иккинчисини олиб келади. Инти-
9

зомдан воз кечиш сизни мақсадга олиб борувчи йўлдан адаштиради. Адашдингизми, орзуингиз ушалмайди.
Булар орасидаги фарқни сезиш учун кўп нарсани ўзгартиришнинг ҳожати йўқ. Бир неча оддий интизом- лар йўлга қўйилса, охирги 90 кун ичида сезиларли ижо- бий натижалар кўриш мумкин. Энди шуни бир йил ёки уч йил давомида олиб борсак-чи, бу тўғрида гапирмаса ҳам бўлади. Аммо озгина интизомнинг етишмаслиги ўзин- гизга бўлган ишончни йўқотади.