деди.
Қоплон отланди. Кетига аёлини миндирди. Олдига чори қўй ўнгарди. Вахшимор йўл олди. Сўфи Оллоёр зиёратгоҳи бодомзор боғот қўйнида бўлди.
Қоплон Оллоёр мозори пойида қўй сўйиб қон чиқарди.
13
Мозордаги Оллоёр отли бу зот ким бўлди?
Оллоёр асли Самарқанддан бўлди. Каттақўрғоннинг Минглар қишлоғидан бўлди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда яшаб ўтди. Шайхлар мактабида ҳамда Бухородаги Жўйбор шайхлари даргоҳида таълим олди. Ғазаллар битди. «Мурод ул-орифин», «Туҳфат ул-толибин», «Маслак ул-муттақин», «Сабот ул-ожизин», «Мусанниб алайҳи раҳмонни васиятлари» дея аталмиш назмий девонлар тузди.
Олтмиш ёшида уч нафар содиқ халфалари билан Самарқандни тарк этди. Боражак манзилини айтмади. Кечаси билан зим-зиё йўқ бўлди.
Оллоёр нима учун киндик қони томмиш юрти, бола-бақрасини ташлаб кетди? Нима учун боражак манзилини айтмади?
14
Сўфи Оллоёр «Сабот ул-ожизин» назмий девонида шундай битди:
Eй биродар, мени яхши деманглар зинҳор, Зоҳирим сўфинамодир, ботиним кин-у ниқор, Анинг учун тоғ-у тош-у, чўлни қилдим ихтиёр, Шумлиғим, расволиғим, тегди вилоят халқиға, Шу сабабдин муҳтамид бўлдим ғариблар бўмиға, Қайси ҳолда ўлганимни билмасун хеш-у табор...
Ўзи, Оллоёр ким эди? Авлиё эдими? Табиб эдими? шоҳ эдими?
Оллоёр бек эди!
Оллоёр қирқта хотин олди!
Оллоёр бож йиғувчилар маҳкамасида хизмат қилди. Фуқарога зулм қилди. Оллоёр қамчисидан қон томди!
15
Eмишки, Оллоёр отда шаҳар айланди. Юрди-юрди, бир кўприкдан ўтди.
Бундай қараса, кўприк ости сув қип-қизил қон бўлди.
Оллоёр ҳайрондан-ҳайрон бўлди. Халфаларидан қон боисини сўради. Билинглар, ўзи нима гап, деди.
Халфалари кўприк остига тушиб қаради.
Аён бўлди: кўприк остида бир аёл ўтирди... Аёл Оллоёрни олисдан кўрди. қўрқди! Кўприк остига қараб қочди. Кўприк остида яшириниб ўтирди.
Аёл бўйида бўлин! Боши узра ўтмиш Оллоёр оти дупур-дупуридан... дупур-дупуридан қалт-қалт қалтиради... бола ташлаб қўйди!
Сув ана шундан қип-қизил қон бўлди!
Халфалари бор воқеани Оллоёрга айтиб берди.
Оллоёрда пича шоирлик бор-да, бу воқеадан ҳаминқадар таъсирланди, ҳаминқадар азобланди.
27


Бо дариғо, мен шундай одамми-а, дея эзилди.
Оллоёр... тарки дунё қилди!
Юрди-юрди, Қоратикон қишлоғига келди. Ундан Қубодиён қишлоғига ўтди. Тағин юрди-юрди, Вахшимор дея аталмиш макон сари дохил бўлди. Гуноҳларидан фориғ бўлиш учун тоат-ибодатга берилди.
Eл-юрт хизматини қилди.
16
Eмишки, Оллоёр бундай қаради. Вахшиморда сув бўлмади. Шунда Оллоёр сой ёқалаб борди. Сой остига тушди.
Бир ер намланиб турди, сув йилтираб турди.
Оллоёр шу намни таёғи билан туртди.
Ердан сув сизиб-сизиб чиқди.
Оллоёр халфасига:
— Шу таёқ билан ер чизиб, Вахшиморга из қилиб бора бер, — деди.
Шунда халфаси:
— Сув пастда бўлса, Вахшимор юқорида бўлса, сув қандай қилиб чиқади? — деди.
— Сен илон изи қилиб юқорилаб бора бер, сув чиқмасдан қолмайди, — деди Оллоёр. Чиндан-да, сув таёқ изидан юқорилаб борди, Вахшиморлаб борди.
Сув қуйидан юқорилаб оқди!
Оллоёр сувни элга кўз-кўз қилди.
— Қара — булоқ! — деди.
Шу-шу, булоқ Қорабулоқ, дея аталди.
Қорабулоқ йиллар мобайнида ўзанини катта олди.
Мана, икки асдирким, Қорабулоқ қуйидан юқорилаб оқди. Қишин-ёзин қуримади. Қишда илиқ бўлди, ёзда совуқ бўлди.
17
Вахшимор — илонлар макони демакдир.
Чиндан-да, ўтмишда Вахшимор илонлар макони бўлди. Илонлар Вахшимор оралаб юрди.
Eл жонини ҳовучлаб-ҳовучлаб кун кўрди.
Ана шунда, Оллоёр эл жонига ора кирди.
18
Eмишки, Оллоёр илонлар подшоси Оқ илон номига нома битди. Номани юраклироқ бир халфасига берди.
— Бор, Оқ илон салтанатига бориб кел, — деди.
— Қўрқаман, тақсир, — деди халфа.
— Унда, салтанат қабрига ташлаб қайт, уёғига навкарлари етказади. Халфа номани қўйнига солди. Оқ илон қароргоҳига равона бўлди. Қароргоҳ Вахшимор қибласидаги Илонқара дегич сайҳонликда бўлди. Халфа манзилга етиб келди. Халфа сесканиб кетди.
Илонқара ғиж-ғиж илон бўлди! Бармоқдай илонлар, билакдай илонлар, йўғон одам сонидай илонлар!
Сариқ илон, кулранг илон, қора илон, айниқса, тошрангли чипорлари кўп бўлди!
Халфа аросатда қолди. Боришини-да билмади, қайтишини-да билмади.
28


Ҳуши бошидан учди, бадани жимирлади, пешонасидан терлар оқди. Халфа эсон-омон қайтишига кўзи етмади!
Изига-да қайтмади!
Қандай-да қайтади? Пирнинг гапини иккита қилиб бўладими?!
Ё ўлим, ё пирим!
Халфа ана шундай қатъият билан Оқ илон қароргоҳига йўл олди.
Илонлар тўлғонди, илонлар чийиллади, илонлар вишиллади!
Ердан гўдак бўйи кўтарилди, буқоғини шиширди, қоп-қора бошларини чўзди!
Инсон пешонасидан терлар қуйилиб бора берди.
Рангида ранг қолмади. Оёқлари ўзиникими, ё бировникими, билмади.
Жиққа тер желаги елкаларига ёпишди.
Инсон қоматини тик тутиб бора берди!
Илонлар инсон кўриб, бундайини кўрмади!
Оқ илондай қудратли подшоҳи азим устига бостириб келяпти-я! Азалий салтанатни оёқ ости қиляпти-я! Дўқ-пўписаларга пинагини-да бузмайди-я!
Ўзи, бор-йўғи биров бўлса!
Илонлар чекинди! Илонлар қароргоҳларига қараб қочди!
Инсон бостириб бора берди!
Шунда, катта тош олдида ётмиш бир нимага кўзи тушди. Қолмиш ҳуши-да бошидан учди! Ётмиш нима бор-йўғи қамчи ўримидай келди! Оппоқ, жундор бўлди!
Бу, подшоҳи азимнинг ўзлари бўлди!
Инсон тўхтади. Подшоҳдан кўз узмади. Қўйнига қўл солди. Номани ўзидан бир қадам олдин ташламоқчи бўлди. Аммо қўлини чўзишдан қўрқди. Панжаларини очди.
Шунда, нома ерга тушди.
Инсон изига қайрилди. Елкаларини қисди. Оҳиста-оҳиста одимлади. Назарида, подшо изидан келаётгандай бўлди. Оғиз-кўзларини катта-катта очди. Кетига қаради. Йўқ, подшо қимирламай ётди.
Шунда, инсон кетига қарамади, ўқдай чопиб қоча берди!
Оқ илон ҳукмона чийиллади! Ўз салтанатидагиларни қароргоҳига йиғди!
Инсон бир келиб ўрганди бўлди, энди кела беради, тинчлик бермайди, деди. Кетамиз, инсон қадам босмайдиган ерларга кетамиз, деди.
Жамики қавмларини эршаштирди, ўзини Хўжайипок дарё сувига ташлади.
Ундан Сурхондарё сувига ўтди. Сурхондарёдан сузиб чиқиб, Заҳартепага ўрлади.
Заҳартепа Оқ илон кўнглига ўтирмади!
Оқ илонлар тағин юриш қилди. Боботоғга йўл олди.
Боботоғнинг Говургон деган ерини макон этди...
Мана, икки асрким, Боботоғ илонлар макони бўлди!
Ана шундай эмиш-емишлар Оллоёр отини илоҳийлаштирди. Оллоёр отини авлиёлаштирди.
Eл, Оллоёр мозорини теварагини деворлаб олди.
Eл, мозорни зиёратгоҳ этди.
Eл, яхши-ёмон кунларда ана шу мозорга сиғинажак бўлди.
19
Оллоёр ўлаётиб, нима деб васият қилиб эди? Эй, фарзандсизлар, мозоримга сиғининглар, мен сизларга фарзанд бераман, деб эдими?
Оллоёр ўлими олдидан қавмларига мана бундай васият қилди:
Ман ўлсам, эй жамъе маҳрами роз, Мани ўзга ўликдек қилманг эъзоз.
29


Хас-у хор устиға ташлаб, тутунг хор, Қилиб мандек баҳодир жисмидин ор. Бўсаға устиға ташланг танимни,
Кафан айланг чурук широҳанимни. Манга ҳайф этмангизлар тутилмоғон бўз, Агар чандики мардум қилсалар сўз. Юборинг тез боратурғон йўлимға, Мабодо қолмагайсиз шумлиғимға, Кўзингиздан чиқорманг қатрайи ёш, Жанозам орқасидан отингиз тош, Оёғимдин тутиб, судранг лаҳадга...
20
Оймомо мозор сиғинди. Тўлиб-тошиб сиғинди. Жон-тани билан сиғинди. Ёд бўлиб қолмиш ноласини нақорат қилди:
Айланайин Сўфи Оллоёр ҳазратим, садағангиз кетайин ҳазратим, бир умр қулингиз бўлайин, ҳазратим, менга шафқат қилинг... Кўпга берган тирноқни мендан-да аяманг. Мен сизга нима гуноҳ қилиб эдимки, мени мунчалик хор-у зор қиласиз? Билиб-билмай айб қилган бўлсам айбимдан ўтинг, ҳазратим. Мен бечорага раҳмингиз келсин, Сўфи Оллоёр ҳазратим... Зиёратдан мурод ҳосил бўлмади!
21
Табиатни тўлғоқ тутди. Тўлғоқдан фарзанд туғилди. Фарзанд оти Наврўз бўлди. Юртимизга Наврўз келди!
Субҳи содиқ маҳалдан саррин-саррин саболар эсди. Майин-майин саболар кезди. Саболар танларни силаб-сийпади, саболар вужудларни эркалаб-ўйнади.
Наврўз оламга майсалардан гиламлар тўшади, бойчечакдан сирғалар тақди.
22
Наврўз бундан етти минг йил муқаддам жорий этилмиш Қуёш йил-ой куни билан баробар бино бўлди.
Eмишки, Қуёш оламни бир йилда бир бор айланади. Шу айланмиш йўлида ўн иккита буржга рўпарў келади. Қуёш ҳар буржни бир ой мобайнида айланиб ўтади. Зулмат билан зиё тенг бўлмиш кунда Ҳамал дея аталмиш буржга етиб келади.
Қуёш ана шу Ҳамал буржи бошидан чиқмиш кунда олам ўзгача ранг олади. Олам бир бошқа бўлади.
Тахмураслар сулоласидан бўлмиш Жамшид подшо ана шу кунни Наврўз дея атади.
Кейин, Каюмарс подшо бўлди.
Каюмарс Наврўзни шарафлади, Наврўзни улуғлади. Навруўзни, ҳайит қилди!
Шу-шу, Наврўз ўлик-тирик озод кун бўлди.
Наврўз асир-тутқун озод кун бўлди.
Наврўз қирғинбарот тўхтар кун бўлди.
Наврўз кина-кудурат тарқар кун бўлди.
Каюмарс йил кунлари билан ойларига ном бериш учун азм этди. Йил жорий этиш учун жазм этди.
30


Каюмарс тонг саҳар-тонг саҳарда Қуёш ҳамал буржининг олдинги дақиқасига кирмиш кунни аниқлади.
Олим-уламоларни йиғди, йил ҳисоб-китобини ана шу кундан бошлашни айтди, олим-уламолар рози бўлди. Йил ҳисоб-китобини айнан шу кундан бошлаб жорий этди.
Eмишки, оламда Изид худо илк худо бўлди. Ана шу илк худо нурдан Қуёш яратди. Қуёш билан ер-заминни парвариш этди.
Изид худо оламда ўн иккита ҳалоскор фаришта яратди. Тўртта фариштани осмон-у фалакни балойи қазолардан асраш учун юборди. Балойи қазоларни тоғлардан бери келтирмаслик учун тўртта ҳалоскор фаришта жўнатди. Қолмиш тўртта фариштани эса ер-у заминни балойи қазолардан асраш учун юборди.
Ана шу Изид худо Қуёш нурлари барча-барчага баробар бўлсин, деди. Шу боис, Қуёш ўз жойидан қўзғолсин, деди.
Шунда, Қуёш ҳамал буржи бошидан чиқиб келди.
Зулмат бир бўлак бўлди, зиё бир бўлак бўлди.
Кеча билан кундуз ана шундай бино бўлди.
Каюмарс подшо уч юз олтмиш беш кун бўлмиш бир йилни ўттиз кун-ўттиз кундан ўн иккита ойга бўлди. Кейин, ана шу ўн иккита ойни Изид подшо юбормиш ўн иккита ҳалоскор фаришта оти билан атади.
23
Eл-халқ баландпарвоз чақириқлар деб ўтирмади, қарорлар деб ўтирмади, шиор-даъватлар деб ўтирмади, эълон-афишалар деб ўтирмади.
Eл-халқ ўз хоҳиш-иродаси билан адир-қирларга сайиллаб чиқди.
Майсазор адирларда дошқозонлар осилди.
Аёллар ариқ бўйларидан ялпиз ўт терди, кийик ўт терди. Билқ-билқ қайнаб турмиш қозонларга солди.
Қизлар қорақошлар терди. Димоғларига босиб-босиб искади. Қулоқларига тақди.
Қариялар кўзларига бойчечаклар тўтиё этди.
— Омонлик, омонлик... — дея, шукрона айтди.
Қариялар дилида Наврўз бўлди, қариялар тилида Наврўз бўлди.
— Иншоолло, Наврўз бу йил сешанба куни келар бўлибди-да, ақллар? — деди Умархон эшон. — Шундай, шундай, — маъқуллади мулла Намоз.
— Наврўз сешанбада келар йил очлик бўлмайди, ошлик бўлади. Эртаги экинлар яхши бўлади, ноз-неъматлар-да яхши бўлади. Айби, тахчилроқ бўлади.
— Ёмони, қон кўп тўкилади. Эл-юрт орасидан раҳм-шафқат кўтарилади.
— Ўғил отадан қайтади, қиз онадан қайтади, аёл эридан қайтади.
— Подшолар тахтдан қула-қула бўлади.
— Ёмонлик кўпаяди.
— Ёғин-чочиндан айтинг.
— Ёғин-чочин... қор кам ёғади, ақллар. Йил охирида сел кўп келади.
— Ўзи, Наврўз қайси куни келса йил яхши бўлади, азизлар?
— Якшанба куни келса, кўп бинойи бўлади. Ўлим-етимлар оз бўлади. Фисқ-фасод, ёмонлик кам бўлади. Наврўз душанба куни келса-да яхши бўлади. Айби, буғдой танқис бўлади.
— Наврўз чоршанбада келса, йил қимматчилик бўлади. Қорин-томоқ учун қон тўкилади.
— Фисқ-фасод, ғаламислик кўп бўлади.
— Пайшанбада келса, дардмандлик кўп бўлади.
— Шу йили ой билан кун-да тутилади, денг.
— Шундай, ақллар, шундай.
— Жумада келса, ёмғир мўл-кўл бўлади. Айби, қаҳратон совуқ бўлади.
31


— Наврўз шанба куни келса.. ўғри-муттаҳамлар йили бўлади, муштумзўрлар йили бўлади. — Иншоолло, пешонада борини кўрамиз.
— Иншоолло, азизлар, иншоолло, ақллар...
Дастурхонларда сумалак, ҳалим, кўк патир, кўк сомса, кўк оши, дея аталмиш дори-дармон таомлар бўлди.
Eл чеҳраси чечак бўлди. Эл кўнгли кўклам бўлди. Эл дили оҳорли-оҳорли туйғулар билан тўлди.
Наврўзчилар тўп-тўп бўлди. Ўзи хуш кўрмиш ўйинлар билан машғул бўлди.
Дўмбира чалиб, достон айтмиш нечов бўлди.
Давра қуриб, достон эшитмиш нечов бўлди.
Оёқларини осмон қилиб, дорбоз бўлмиш нечов бўлди.
Оймомо қизалоқлар ўйинини томоша қилди. Ўз қизалоқлик даврини ёдлади. Маъюс бўлди... Шунда, Қиммат момо келди. Оймомони қоралаб ўтирди.
— Ҳай-ҳай-ҳай, боланинг садағаси кет-санг-а! — деди.
Оймомо Қиммат момони кўриб-кўрмасликка олди.
Қиммат момо қизалоқларга қараб ўтира берди.
Қиммат момолар ҳар юртда бўлади, ҳар элда бўлади.
Қаерда тўй-маърака бўлади, ўша ерда Қиммат момолар бўлади. Қаердан қуюқ тутун чиқади, ўша ерда Қиммат момолар бўлади.
Eл Қиммат момоларни тўй-маъракага айтмайди. Айтмаса-айтмасин, Қиммат момолар ўзлари кириб кела беради! Индамайгина кириб келиб, маъракаларга қўшилади. Маърака ишларига бош суқади, маърака юмушларига қўл суқади.
Қиммат момолар эл ичига ана шундайин кириб оладилар-да, асл мақсадларига ўтадилар...
24
Қизалоқлар қўғирчоқ-қўғирчоқ ўйнади.
Моҳичеҳра боласини майсалар узра ётқизди: боласини бешикка белади. Боласи узра энкайди, боласини эмизди. Боласини аллалади:
— Алла, бубагим, алла-ё, тотли бубагим, алла-ё...
Қиммат момо ер остидан Оймомога назар солди.
— Юрак-бағринг куйиб кетаётгандир, Оймомо? — деди.
Оймомо миқ этмади.
Қиммат момолар бировлар муваффақиятини кўрса... ичини ит тирнайди. Ўз ёғига ўзи қовурилади. Жизғанак бўлади. Куйиб кул бўлади.
Оқибат, қилдан қийиқ қидиради. Қандайин йўл билан бўлса-да, ўзгалар муваффақиятини камситади. Ўзгалар муваффақиятини ерга уради. Моҳичеҳра алласа-да, боласи ухлай бермади. — Юм кўзингни, юм, — деди Моҳичеҳра. — Ухламайсанми-ухламайсанми? Ухламасанг, садқайи сарим-а. Ҳамсоя, ҳув ҳамсоя!
Чақалоғини йўргакламиш Муқаддас жавоб берди:
— Ҳувв! Ким у, бемаҳалда қичқирган? Ҳай, сизмисиз, Моҳичеҳра ҳамсоя? Мен ким эмиш дебман, — деди.
— Анави инжиқни ухлатолмай сарсонман-да, ҳамсоя, — деди Моҳичеҳра. — Пучуғингизни юборинг, пича бешик тебратиб турсин. Мен сувга бориб келайин, ҳамсоя.
— Пучуғим мактабга кетиб эди, ҳамсоя. Бўлмаса жоним билан юборар эдим.
Қиммат момо тиззасига шапатилаб вовайло қилди.
— Уф-ф-ф! — деди. — Фарзандсизлиги қурсин-а, бефарзандлиги қурибгина кетсин-а!
Оймомо ранги бўзарди, Оймомо юзини ерга эгди.
Қиммат момолар ёмонлардан холис-холис юради, ёмонлардан олис-олис юради. Ёмонларни кўрса... қочади! Ёмонлар билан ҳориқулодда йўлиқиб қолса... Гирдикапалак бўлади,
32