2 - БОБ
Сукунат.
Келин миқ этмади.
— Айтма, айтма, — шивирлади қизлар.
Eшик кетида турмуш куёв жўралар қизларга пул узатди.
Қизлар пулни бўлиб-бўлиб олди.
Келин ҳамон жим бўлди.
Куёв жўралар тағин пул узатди.
— Бўлдими? Энди айтсин! — дедилар.
— Ай, Холбуви, сен ҳадеб шивирлай берма!
— Шивирлайман! Нима, дарров ҳа, дея берадими?
— Ҳа, дейиш осонми!
— Егани нон эмас!
Хайрулла домла қайта вакил сўради.
Тағин жавоб бўлмади.
Куёв жўралар бири қўйиб-бири айтди
— Оймомо, тонг отгунча ўтира берамизми?
— Оймомо, дугоналарингнинг гапига кирма, улар сенга ғайирлик қилаяпти! — Ай, Норгул, шу бузмакорлигинг бўлса сенга биров ҳам қарамайди!
— Уёқда куёвтўра интиқ бўлиб қолди!
Қизлар-да бўш келмади:
— Интиқ бўлса бўлар!
— Қирқига чидаган куёв, қирқ бирига-да чидар!
— Бир тонг отса отибди-да, ҳали янаги тонглар бор!
Хайрулла домла охирги бор — учинчи бор вакил сўради.
Шунда-да жавоб бўлмади.
Учдан кейин пуч бўлди.
Домла ташқари равона бўлди.
— Келин хоҳламаяпти, никоҳни қолдирамиз, — деди.
Шунда, оқ парда ичидан:
— Ҳа... — демиш заиф овоз келди.
Овозни барча эшитди.
Куёв жўралар кета-кета:
— Тағин хиёл ҳаяллаганингда куёвсиз қолиб эдинг! — деди.
Кулги бўлди.
16
Бўлак уйда ўтирмиш бўлак домла олдига келдилар. Биров келиндан сўраб келди.
Келин вакилини акасига берди.
Келин акаси домла қошига чўк тушди.
Куёв келди. Қайноғаси ҳурмати учун юзига белбоғ тутди. Ерга қараб ўтирди.
Дастурхонда бир чинни коса сув билан иккита тандир нон бўлди.
Домла болиш узра китоб очди. Қироатли-қироатли хутба ўқиди. Хуш талқин-хуш талқин хутба ўқиди:
— Алҳамд-у лиллаҳил-лази жаъалан. Никоҳа фасилам байнал ҳалали валҳаром кама қолаллоҳу: фанкиху ма таба лакум минан-нисаи. Ва қола Расулуллоҳи, ан-никаҳ-у суннати ав фаман роғиба ан суннати фалайса минни. Ан-никоҳи роғибун вал манкуҳату марғубатун вал маҳр-у аъло ма тарозаё. ақулу қовли ҳаза ва астағфируллоҳал ғоффаро ли ва лакум. (Ҳалол билан ҳаром ўртасида никоҳни бино этган Оллоҳи таолога ҳамд-у санолар
7
бўлсин. Қуръонда Оллоҳ дейди: ўзингизга ёққан аёллардан никоҳлаб олинглар. Пайғамбаримиз ҳадисларида демишлар: оила қуриш менинг суннатим. Ким ундан юз ўгирса, у мендан эмас. Куёв яхши кўрувчи, келин яхши кўрилган, ўрталаридаги маҳр розиликларига биноандир. Шу сўзимни айтиб, ўзим ва сизлар учун Оллоҳдан кечирим сўрайман.)
Домла келин акасидан вакил сўради:
— Сизким, Эсонбой Абдибой ўғли, синглингиз Оймомо Абдибой қизини Қоплонбой Қурбонбой ўғлига шаръий хотинликка бердингизми?
— Ҳа, бердим, — деди ака.
Домла, энди куёвдан сўради:
— Сизким, Қопланбой Қурбонбой ўғли, Оймомо Абдибой қизини ўзингизга шаръий хотинликка қабул қилдингизми?
— Қабул қилдим.
Домла сувдан бир ҳўплади.
Куёв-да бир ҳўплади.
Никоҳ сувидан куёв жўралар-да ҳўплади.
Домла куёвлик бурчларини айтди:
— Олти ой ташлаб кетмаслик, аччиқ шапалоқ урмаслик, яланг оёқ қўймаслик, ҳалол юриш- туриш... Шу шартларни қабул қилдингизми?
— Ҳа, — дея бош ирғади куёв.
— Ҳа, кифоя эмас. Қабул қилдим, деб айтинг.
— Қабул қилдим.
— Баракалло.
17
Никоҳ ўқилиш мобайнида онаси куёв елкасига беқасам чопон ёпди. Беқасам елкасидан игна билан ип ўтказиб-ип ўтказиб олди.
Бу, куёв-қайлиқ ҳамиша бирикиб юрсин, ажралиб кетмасин, дегани бўлди.
Ип учларини тугмади.
Келин-куёв тақдир-пешонаси тугилмасин, дея шундай қилди.
Ҳамиша буғдойдай сероб бўлсин, бола-чақали бўлсин дея, куёв боши узра бир ҳовуч буғдой сепди.
18
Куёв ошналари билан чимилдиққа йўл олди.
Оёғида баланд пошнали ғарчиллама этик бўлди. Елкасида беқасам, белида шойи белбоғ бўлди. Бошида қўқонча дўппи бўлди.
Чимилдиқли уй тўла аёл бўлди.
Куёв аёллар орасидан юрди. Чимилдиқда тик турди.
Куёв ёлғиз турмасин дея, ошналаридан бирови ёнида йўлдош бўлди.
19
Келин пояндозни бир-бир босиб келди.
Юзларида оппоқ ҳарир бўлди. Бошида ипак рўмол бўлди.
Eгнида беқасам камзул, атлас кўйлак бўлди. Оёқларида кавуш бўлди.
Келин пешонасида тиллақош бўлди.
Тиллақош жимжимадор кўзлари ёруғда ялт-ялт этди.
Қулоқларида зирак бўлди. Кўкракларида саккиз кумуш нишонли зебигардон бўлди.
8
Зебигардон ферузалари товланди, бодомлари товланди.
Тўйхонани кийик ўт билан олқор иси олди.
Олқор билан кийик ўт қизлар қулоғида бўлди, кўкракларида бўлди.
Қизлар келинга бўлишди, бўзболалар куёвга бўлишди:
— Кўзингга қара, кўзингга қара! — дейишди.
Eмишки, ё куёв, ё келин биринчи бўлиб бирови оёғини босса, ана шу рўзғорда умр бўйи ўктам бўлади!
Келин, куёв оёғидан кўз узмади. Чапига қараб юрди. Чап оёғи билан куёв оёғини босмоқчи бўлди.
Куёв эпчиллик билан ўнг оёғини тортиб олди.
Келин оёғи кўрпачани босиб олди.
Куёв чаққонлик қилиб, келин оёғини босди.
Бўзболалар ғолибона қаҳ-қаҳ урди:
— Куёв босди, куёв ўктам! — деди.
20
Келин-куёв ёнма-ён турди.
Бўзболалар келин-куёв пойида давра қурди. Қизларга ҳазил-мутойиба гаплар отди. Кўнгиллар кўнгилларни излади, кўзлар кўзларни излади.
Кўзлар хуштор-хуштор боқди, ғамзали-ғамзали боқди.
Кўзлар ўйнади, кўзлар чорлади.
Кўнгиллар энтикди, кўнгиллар орзиқди.
Қайсидир кўнгил ошиқ бўлди, қайсидир кўнгил маъшуқ бўлди.
Қайсидир кўнгилда кўҳна дард қайталанди.
Қайсидир кўнгилда дард шу лаҳзадан бошланди!
21
Пешоналарда манглайдўзилар ял-ял бўлди.
Солинчакларда бодомнусха кумуш гажаклар, ойнадор балдоқлар ҳалқа-ҳалқа бўлди. Кўкракларда туморлар, нозигардонлар, уч қаторли шокилалар, тўрт қатор шокилалар, тўрт қатор-у беш нишонли маржонлар шода-шода бўлди.
Бошларда оттуёқ рўмол, шолрўмол, балхирўмол, қулмирўмол, шотутрўмол, симрўмол, ҳарир рўмоллар ҳаволанди.
Бодомча, ироқи дўппилар, чоргул, бахмалтепа дўппилар ғуж-ғуж бўлди.
Eлимиз камалакни матога кўчирди. Оти атлас бўлди.
Ана, атлас оналаримиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз эгнида товланди.
Атласда ўзига лойиқ ранги бўлди, рангига лойиқ номи бўлди: Саккизтепкилик, Марғилон хонатласи, Самарқанд оқшоми, Марғилон машъали, Фарғона йўллари, Лайли, Гули, Ширин, Маҳлиқо, Шотикапак, Шодиқара, Қўчқоршоҳи, Тири камон, Олтин калит...
Бир йил тўрт фасл бўлди. Фасллар рангларга мўл бўлди: баҳор — гулзор, ёз — офтоб, куз — мунис, қиш — мармар...
Eлимиз фаслларни матога кўчирди: Ҳамиша баҳор, Боғ-у бўстон, Райҳон, Гул ва Наврўз, Гулнамозшом, Баргикарам...
Атлас — элимиз тарихи. Атласда элимиз кечирмиш ҳайитлари бор, фожиалари бор.
Атлас — қўшиқ, элимизнинг азалий ҳам сўнгсиз қўшиғи!
22
9
Ит ғириллатар, Кампир ўлди,
Соч сийпатар,
Қўл ушлатар бўлди.
23
Ойна кўрсатар баридан-да завқли бўлди, баридан-да гаштли бўлди!
Кайвони аёл келин-куёвга ойна тутди.
Келин-куёв юзларини ойнадан олиб қочди. Келин қараса куёв қарамади, куёв қараса, келин қарамади!
Кайвони аёл келин-куёв бошини ёнма-ён ушлади. Юзларини ойнага қаратиб турди. Бир-бирлари билан айтишмаганларига-да қўймади!
Куёв келин акси билан, келин куёв акси билан пичирлашиб айтишди:
— Бизни вояга етказмиш ота-онамизга минг бор қуллуқлар бўлсин.
— Акамиз билан янгамизга ундан-да кўп.
— Бир-биримизга ўла-ўлгунимизча содиқ бўлайлик.
— Ундан кейин-да шундай бўлайлик.
— Ўғил-қизларимиз...
— Бир этак бўлсин!
24
Чимилдиқ тушди.
Куёв-қайлиқ чимилдиқ ичида қолди.
Иккита момо чимилдиқ сиртида қолди.
Момолар урчуқ йигира-йигира, ўз кечмиш-
гапирди.
Момолар мижжа қоқмади. Куёв-қайлиқни қўриқлаб ўтирди.
Чимилдиқда ўтирмиш куёв қайлиғи қошига борди.
Қайлиқ бир чимилдиққа қаради, бир куёвга қаради. Бу қарашда мана бундай деди:
«Холисроқ ўтирсин, момолардан уятдир».
Куёв қайлиғига ўпка-гина билан тикилди. Бу тикилиш мана бундай деди:
«Ҳа, дейиш шунчалар мушкулми? Ошноларим сарғайиб сомон бўлди».
Қайлиқ мийиғида табассум балқиди.
«Дарров ҳа, десак келин ўлиб турган экан, дейдилар».
«Чин, мен дарров ҳа, дебман. Миқ этмай ўтира берсам бўларди».
«Индамай тура бериш куёвлар эмас, келинлар расми. Аслида, биринчи сўров-да ҳа, дегимиз бор...»
Момолар чимилдиқда кечмиш жимжитликдан алағда бўлди. Бирови оҳиста чимилдиқ бурчини турди. Бирови тирсаклаб ётди. Чимилдиқ остидан бир кўзлаб мўралади.
— Эб-ей, ораларинг мунча олис? — деди. — Ё, биздан нам тортаяпсизларми? Нам тортманглар, бизда қайлиқ бўлиб эдик...
Момолар чимилдиқни ёпди.
Ана шунда, чимилдиқдан қиқир-қиқир кулги келди...
Момолар оғизларини ушлаб кулди, бир-бирларини туртиб кулди, бир-бирларини ўймичлаб кулди...
— Ҳайрият-а... — деди.
ларидан гапирди, қайлиқ бўлмиш даврлардан
10
Тонг таги оқарди.
Куёв чимилдиқни тарк этди.
25
Қоронғи тушди.
Одам одамни танимай қолди.
Куёв ошналари билан қайлиқлаб келди.
Чимилдиқли уйда давра қурди.
Ошналар зиғир мойли палов еб кетди.
Куёв ёлғиз қолди.
Шунда, қайлиқ кириб келди.
Қайлиқ дераза пардаларини текислади. Токчадаги шамни ёқди. Чироқни ўчирди. Шам билан чимилдиққа кирди.
Куёв-да шам изидан кирди. Лўла болишга ёнбошлади. Шамга тикилди.
Қайлиқ рўмоли кўксига туша берди-туша берди. Шунда қайлиқ рўмолини елкасига қайириб ташлади.
Қайлиқ-да тўлғона-тўлғона ёнмиш шамга термулди...
26
«...Тоғлар кулранг, қирлар кулранг бўлди. Арчалар кўм-кўк бўлди. Адирлар ўркач-ўркач бўлди. Таватошлар улкан-улкан бўлди. Ёнғоқлар азим-азим бўлди.
Бир қиз елкасида кўза, булоққа келди. Кўзасини ерга қўйди. Булоқ сувларида юзини ювди. Шунда, сув остида турмиш бир отлиққа кўзи тушди.
Қиз рўмоли билан юзини яширди, қиз ҳаёланди.
— Кўзларингни яширма, Оймомо, — деди отлиқ.
— Кетинг, одамлар кўради, кетинг, — деди қиз.
— Булоқ сувларидан ичайин деб келдим.
Бўзбола отдан тушди. Бир қўлида жилов бўлди. Ҳовучлаб-ҳовучлаб булоқ суви ичди. Бир ҳовучини қизга сепди. От ҳуркди, кетига тис бўлди.
Қиз бетларини артди.
— Ичган бўлсангиз, энди кетинг.
— Кўзларингни бир кўрайин деб келдим.
— Кўришга менинг кўзларимдан ўзга-да кўзлар кўпдир.
— Йўқ, ҳар банданинг ўз кўрадиган кўзлари бўлади. Сенинг кўзларинг — меники. Келма, десанг, майли, келмайман.
— Кўзларни деб келмасангиз-да, булоқ суви ичгани келинг...».
27
Куёв-қайлиқ ўз хаёлларини бир-бирларидан яширди. Айни вақтда бир-бирлари нималарни хаёл сураяпти, шуни билмоқчи бўлди.
— Гапир, — деди куёв.
— Ўзи гапирсин, — деди қайлиқ.
— Сен гапир.
— Ўзи гапирсин-да.
— Нимани гапирайин?
— Ўзимизнинг оқшомлардан гапирсин, қирдаги буғдой ўримидан гапирсин...
11
— Сен гапир, қирдан қайтиб, зардолилар остида оёқ илганимизни, мен сенга зардоли териб берганимни.
— Ўзи гапирсин, қўллари зардоли шохларида бўлса-да, кўзлари менда эканини.
— Сен гапир, шамолда рўмолинг учиб кетгани, мен ушлаб келганимни.
— Ўзи гапирсин, рўмолга узатган билагимдан маҳкам ушлаганини, йиғлайман десам-да, қўйиб юбормаганини.
Сукунат, тошдай сукунат.
Куёв-қайлиқ хаёлан кўрди: зардолилар остига тап-тап тушди. Кўршапалаклар пир-пир учди. Куёв-қайлиқ хаёлан эшитди: ёз чигирткалари чир-чир этди. Бойўғли узиб-узиб овоз берди.
— Йўқ, сен гапир, қўлларингни ушлаганимни уялмай-нетмай янгангга айтганингни. — Ўзи гапирсин, айтдим, дея алдасам-да, янгамдан қочиб юрганини.
— Айтмаганинг чинми?
— Чин.
— Мен янгангга рўпара бўлолмабман, юзларига қандай қарайман, деб.
— Билса, ҳалиям айтганим йўқ.
Куёв завқланди. Шифтга тикилиб, сукутга кетди.
Жимжитлик қайлиқ кўнглига таҳлика солди. Қайлиқ хаёли бир ёқларга кетди. — Нималарни ўйлаяпти? — деди.
— Ўзимизнинг оқшомларни.
— Зубайдани-чи?
Қайлиқ куёвни жон жойидан ушлади.
Куёв хаёли учди-кетди.
— Сен ундай ўйларга борма, — деди куёв. — Чин, қараганим чин. Мен сенга айтсам, қарайдиган вақтлар эди-да. Кимга қараган бўлсам, сени деб қараб эдим. Чин, Зубайдага қарадим. Йўқ, у сен эмас бўлди. Болхинга қарадим. У-да сен эмас бўлди. Тағин бировга қарадим. У-да сен эмас бўлди. Тағин бировга қарадим. У, сен ўзинг бўлдинг...
— Шу чиними?
— Чиним.
Қайлиқ ийиб кетди. Қайлиқ дилдорлик берди, қайлиқ дилбарлик берди...
— Унда... мен сизга... тан бердим!
28
Куёв-қайлиқлар тонги тез отади!
Қайлиқ куёв қучоғидан қўзғолди. Куёв узатмиш бебош қўлларни рад этиб ташлади.
— Бўлди! — деди. — Бебошлик қила берди-қила берди, тонглар бошига-да етди... Куёв-қайлиқ даҳлизда бир-бирлари бошидан сув қуйди. Гуноҳлардан фориғ бўлди.
Куёв белқарс ўрай-ўрай эшик сари юрди. Эшик балдоғини ушлади. Серрайиб қолди. Елкаси оша чимилдиққа қаради.
Қайлиқ рўмоли учини ғижимлаб ўйнади. Бармоқларига тикилди.
— Энди келмасин, ёмон экан, — деди қайлиқ.
Куёв кўнгли тонгдай ёришди. Борди-ю, қайлиқ бўлмиш қачон келасиз, деганида куёв оғринар эди.
Куёв катта кўча бўйлаб юрди.
Куёв кўзларига жамики олам оппоқ бўлиб кўринди.
Пойидаги йўл оппоқ чойшабдай оппоқ. Уйлар, деворлар, дарахтлар-да оппоқ. Қушлар-да оппоқ, чойшабдайин оппоқ. Кўча ёқалаб оқмиш сув-да оппоқ. Сув жилдираши-да оппоқ, чойшабдайин оппоқ.
Тонг етилди.
Юлдузлар сўнди-сўнди, Зуҳро ёлғиз қолди.
12
Куёв қучоқ очди — тонгни бағрига босди.
Тонг бепоён осмони, қорга беланмиш тоғлари билан, паришон адирлари, сарвқомат тераклари билан куёв қўйнига кирди.
Куёв кафт очди. Ҳавода тўзғимиш тонг сочларини — тонг елларини силади.
Куёв тонгни ўпиб-ўпиб олди!
Ариқ ёқалаб чопди.
Балх тут танасини қучоқлади. Балх тут шохчаларини — сочларини силади, сочларини таради. Тағин чопиб кетди.
Рўпарасидан одам келди.
Куёв одамзотни илк бор кўрмиш мисол тикилди.
Бу одам итидан-да ёмон кўрмиш Исмат овчи бўлди.
Ушбу дамда Исмат овчи-да бинойидай одам бўлди.
Оламда ёмон йўқ, барча-барча яхши бўлди.
Куёв умрида биринчи бор Исмат овчига салом берди.
Ҳамишагидай салом умидланмай ўтмиш Исмат овчи хиёл ўтиб оёқ илди. Ҳайрон бўлиб алик олди. Кетга қаради-қаради.
— Тарвузинг ёрилибди-да... — дея манқаланди.
Бир аёл кела берди.
Куёв жойида қолди. Қадам босарини-да билмади, босмасини-да билмади. Юзлари лов-лов ёнди.
Аёл келаяпти...
Eнди, аёл зоти кўзига қайси юз билан кўринади? Кўринса, аёл зоти юзига қайси кўз билан қарайди?
Куёв аёлдан йўлини чап солди.
29
Қурбон ҳайит бўлди.
Аҳли мўминлар қурбонлик қилди. Жонлиқ сўйиб қон чиқарди.
Қўли калта мўминлар қассобдан гўшт олди.
Аҳли мўминлар ҳайитлик кийди. Бисотида борлар оҳорли кийим кийди. Бисотида йўқлар кўҳна бўлсада, озода кийим кийди.
Аҳли мўминлар ороланди. Юзларига хушбўй-хушбўй мойлар суртди. Қошларига ўсма тортди. Кўзларига сурма сурди. Қўлларига хино қўйди. Кўкракларига олқор тақди.
Мўминлар бир-бирлари уйига ҳайитлаб борди.
— Ҳайитингиз қуллуқ бўлсин! — дея муборакбод этди.
Куёв қайлиғига ҳайитлик юборди, қайлиқ куёвига ҳайитлик юборди.
Қоплон куёв тарафдан бир фаранги рўмол, бир жуфт кавуш, узук ҳамда турли-туман қанд-қурс келди.
Оймомо қайлиқ тарафдан кўйлак, желак, белқарс ҳамда қўлрўмол ҳайитлик келди.
Бари қайлиқ қўлидан бўлди.
Буни рўмолча қоқ белида қип-қизил чўғдайин товланмиш атиргулдан билдик.
Атиргул қайлиқ куёвга рўмолча эмас, кўнгил юбормиш рамзи бўлди.
Куёв рўмолчани юзларига босиб-босиб ҳидлади.
Рўмолчадан... рўмолчадан қайлиғи ҳавосини олди.
Рўмолчани кўзларига суртиб ўпди, пешонасига суртиб ўпди, лабларига суртиб ўпди. Ўпди-ўпди, тўрт буклаб қўйнига тиқди.
30