8 - БОБ
— Хўш, шу воқеадан сал бўлсаям хабарингиз бордир?
— Бор, капитан ука, бор. Бир эгилиб қараб, кўча юзида одамлар тўдалашиб турганини кўрдим. Бошқа ҳеч нимани кўрмадим.
— Бўпти, боринг. Зарил бўлса, яна чақирамиз. Ҳамроҳингизга айтинг, кирсин.
Чойхоначи қўллари кўксида капитан каттага бош ирғади. Гўё биров қувиб келаётгандай пилдираб, эшикка қараб юрди.
Балиқпаз кириб келди.
Капитан катта балиқпазнинг-да кимлигини ёзиб олди.
Балиқпаз ёйилиб ўтириши, эшитамиз, дегандай капитан каттага қошларини чимириб қарашидан димоғдор, кўпни кўрган одам бўлди.
Биродарлар, мен шу одамдан умид қилдим!
— Хўш, энди сиздан эшитамиз, Шукуров ака?
Балиқпаз пинагини-да бузмади. Мижжасини-да қоқмади.
— Нимани эшитасиз? — деди.
— Хў-ў-ўш...
— Эшитдим, участкавой айтди. Мен ҳеч нимани кўрганим йўқ. Шу! Ёзиб беришим ҳам мумкин. Шу! Кетсам майлими? Уёғда иш қолиб кетаяпти. Шу!
— Гап энди бошланди, шошилманг. Ўрнингизга одам қўйиб келгандирсиз.
— Ўғлим қолди. У ҳали ёш, хўрандаларни ранжитиб қўйиши мумкин. Шу!
— Хўш, кўп шушуламанг! Гапга жавоб беринг! Бир инсон тақдири ҳал бўлаяпти! Тушун- дингизми?
— Сиз ҳам мансаб столингиздан фойдаланиб, халққа бақирманг! Шу!
— Мен халққа эмас, сизга гапираяпман!
— Халқ бир кишидан бошланади! Шу! Мен халқнинг бир бўғиниман, шундай экан, менга кўп бақирманг! Шу!
— Бақираётганим йўқ, гапираяпман.
— Бақиряпсиз! Шу!
— Хўш, ана бақирмадик. Ўзи бугун чап ёғингиз билан турганга ўхшайсиз, Шукуров ака. Боринг, сизга рухсат, яна чақирамиз.
— Ихтиёрингиз! Барибир, шу гапим гап! Шу!
Балиқпаз ғўдайиб чиқиб кетди.
Капитан катта менга-да жавоб берди.
— Яна келасиз, — деди.
— Капитан катта, уйда ишларим қўқиб ётибди. Буёғи кўпкарилардан қолиб кетаяпман. Бошим- ни қашигани фурсатим йўқ...
— Хўш, мен нима қилай, ака? Бу ишга ўзи гувоҳнинг кераги йўқ, ана медитсина хулосаси бор. Сизлар фақат жиноятчиларни аниқлашга ёрдам берсаларингиз бўлди. Ҳалиги балиқпаз билан чойхоначи жиноятчиларни танийди. Уларнинг гапини эса эшитдингиз...
61
Йўл четидан юрдим. Шу гап бўлган ердан ўтдим.
Бир маҳал оқ халатлик бир одам йўлимни тўсди. Бу ўша балиқпаз бўлди. Балиқпаз тирсагимдан ушлаб, мени балиқхонасига етаклади. Қозондан холисроқ бир жойга ўтирғизди. Тиззамга кафтини қўйиб сўради:
— Мени сиз чақдингизми, ака?
— Чаққаним йўқ.
— Чақибсиз-да! Шу! Чақиш бундан зиёд бўладими?
— Мен кўрганимни айтдим, биродар.
— Ака, чақиш — аёлнинг иши! Шу! Сиз бинойидай эркаксиз-ку! Кўрганимни айтдим, дейсиз.
47
Нимани кўрдингиз? Хўш, қани?
— Энди, биродар, мен сизга айтсам, ўзингиздан ҳам ўтди-да. Кўриб туриб бормадингиз-а. Ит боши билан кучугингиз чопиб келди.
— Энди у — ит! Шу! Ўзи оти ўзи билан — ит! Бўлган-бўлмаганга аралашиб, ҳуриб ётади! Бўл- маса, биров билан нима иши бор? Ўзини билиб ётмайдими? Ит — ит-да! Итлигига боради-да! Ахир, сиз билан биз одаммиз-ку, одам! Келиб-келиб, итга тенг бўлиб ўтирамизми! Итга тенг бўлмаслигимиз керак! Шу! Ўзи, қариндошингиз ажаб одам экан. Болалар уриб йиқитади, яна туради, яна йиқитади, яна гандираклаб туради.
— Нима қилсин бўлмаса?
— Ёта берсин! Шу! Уч йигитга ёлғиз ўзи бас келармиди! Мен бўлганимда биринчи мушт келиб тушдими, бўлди, ўзимни ерга таппа ташлардим. Қайтиб жойимдан турмасдим! Шу! Турсам, барибир, яна уради-да! Улар кетгунча ўзимни беҳушликка олиб ётардим. Қарабсизки, бир мушт билан қутулиб қолардим! Бирон ерим ҳам шикаст емасди! Шу! Ана, оқибат, қариндошингиз чалажон бўлиб, касалхонага кетди! Шу! Ҳолидан хабар олиб турибсизми? Қалай энди?
— Борганим йўқ!
— Ия, нега?
— Мен уни танимасам, билмасам...
— Ия, ҳали танимайсизми?
— Эса-да.
Балиқпаз юзимга энкайиб қаради.
Гапим жиддийлигини билиб, тиззасига уриб кулди.
— Э, ака-е, ака-е! Афанди экансиз-ку!
Балиқпаз ёғоч панжара олдида ётган кучугига қаради. Ўзича бошини чайқади. Тағин кулди.
— Э, ака-е, э, ака-е! Қариндошингиз бўлмаса, ақалли танишингиз бўлмаса, сизга нима? Қип- қизил Афанди экансиз! Шу! Ё, ундан бирон нима ундирдингизми!
— Нима ундирардим, биродар...
Балиқпаз бармоқларини бир-бирига ишқаб кўрсатди.
— Пулми? Ундай деманг, биродар, ундай деманг...
— Бўлмаса нимага бунча куйиб-пишасиз? Э, ака-е! Афанди! Шу! Ҳали яна борасизми? Унда, бундай, ака, сиз мени кўрганингиз йўқ, мен сизни кўрганим йўқ. Агар яна чақсангиз, қаттиқ хафалашамиз! Шу!
Автобусга ўтирдим. Кўзим илиниб-илиниб кетди.
Биродарлар, бошим оғрияпти, бошим...
62
Назир жувозкаш кўпкарига Олмакўз байталини миниб келди.
Ўзиям, байтали Олмакўзмисан, Олмакўз бўлди-да! Кўзлари бўталоқ кўзларидай катта-катта, дум-думалоқ, олмадай-олмадай келади! Яна тағин, чуқур-чуқур, қоп-қора! Сағринлари энлик- енлик! Сағринлари лўмбиллайди, билиқ-билиқ этади!
Тарлонимиз кўзи ана шу Олмакўзга тушди! Тарлонимиз бир бошқа бўлиб қолди! Тарлонни улоққа солдим — Тарлон Олмакўз тарафга юрди. Жиловни тортдим — Тарлон Олмакўзга қараб талпинди. Тарлонни улоқчи от кетидан қўйдим — Тарлон Олмакўз тарафдан чопди! Нима қилишимни билмадим.
Назир жувозкашга айтгичимни айтдим:
— Ай биродар, шу байталингизни кўздан пана қилинг, барака топинг!
Чавандозлар ҳингир-ҳингир кулди. Шўхчан-шўхчан гаплар отди.
Назир жувозкаш кўпкаридан кетди.
Шукур қилиб, Тарлонни улоққа солдим. Тарлон тағин тайсаллади. Бўлмаса, кайфияти бинойидай бўлди.
48
Тоқатим тоқ бўлди. Зардам қайнади. Қамчи дастаси билан Тарлон бошига солдим.
— Падарингга лаънат, мана сенга, мана! — дедим.
Тарлон олд оёқларини кўтариб-кўтариб фалакка сапчиди. Бўғилиб-бўғилиб пишқирди. Олисларни айланиб чопди. Ғарқ терга ботди. Пешонасидан терлар оқди. Балиқ оғзидай каппа- каппа очилиб-ёпилаётган бурнига сизиб тушди.
Чоти аралаш қамчи солиб-солиб, тағин улоққа қўйдим. Тарлон тағин ўзини кейинига олди! Бу сафар қамчи дастаси билан қулоқлари орасига урдим, юзларига урдим...
— Ҳали камми? Мана бўлмаса, мана! Еганинг бурнингдан чиққур! — дедим.
Тарлондан эгар-абзалини, юганини шилиб олдим. Калласига бир урдим.
— Кет, ҳайвон, кет! Қазисан, қартасан, асли наслингга тортасан! Тортдинг, аслингга! Кет! — дедим.
Тарлон ёллари селкиллаб-селкиллаб қочиб қўя берди.
Биродарлар жаҳл келганда ақл кетади, деганлари шу-да!
Кўпкари охирини қарамадим. Эгар-абзалларни қўлтиқлаб, уйимизга жўнадим.
Аёлимиз алағда бўлиб, Тарлонни сўради.
— Сўрама аёл, сўрама, — дедим. — Термиздан артистлар келиб, клубда театр қўйгани эсингдами? Ўша театрда Алишер Навоий нима деб эди? Ҳайвонни қанча тарбия қилма, ит бўлади, эшак бўлади, асло одам бўлмайди, деб эди! Навоий ҳақ экан, аёл! Бекорга Навоий, Навоий, демас эканлар! Кўкайим қуриб от боқдим. Ўзим емадим, Тарлонга едирдим, ўзим ичмадим, Тарлонга ичирдим. Болалар ризқидан-да уриб, Тарлонга едирдим. Тарлон барибир одам бўлмади! Уриб-уриб ҳайдаб юбордим! Баҳридан ўтдим! Тарлон кўр бўлади, Тарлонни тузим кўр қилади...
— Бекор қилибсиз-да, кўп пуллик мол эди, — деди аёлимиз.
— Э-е, пули бошимдан садақа! Аёл зоти бошдан адоқ зарга ўралган билан, шойи-шомилага беланган билан, ўзи ёмон бўлса, ундай аёлнинг кимга кераги бор? ундай аёлни зари билан қўшиб, шойи-шомиласи билан қўшиб, уч талоқ қўймоқ лозим! От ҳам шу-да! Ёмон от — ёмон аёлдай гап! Эркакни эл орасида шарманда қилади! Мана, Тарлон юзлаб чавандозлар олдида юзимни ерга қаратди!
Шундай дейишга дедим. Ана, дедим. Аммо кўнглим туб-тубида нимадир... нимадир бир нима майда-майда ушоқ бўлиб-бўлиб кетди. Тарлон учун ич-ичимдан раҳмим келиб-келиб кетди...
63
Кечаси бир маҳалда катта дарвоза дўқ-дўқ этди.
Елкамга чопонимни ташлаб, ташқариладим.
— Ким у бемаҳалда келган? — дедим.
Ташқаридан овоз бўлмади. Дарвоза занжири шилдир-шилдир этди. Ошиқ-мошиғи ғийқ-ғийқ қилди.
— Ҳозир, мана ҳозир! — дедим.
Бориб, дарвоза тамбасини олдим. Занжирини ечдим. Дарвозани ланг очдим.
— Эб-ей-еб-ей!
Остонада ўзимизнинг Тарлон турибди! Бир ўзи!
Камбағал илтижоли пишқирди, камбағал тумшуғини чўзди, камбағал мўлтайиб қаради. Нима дейишимни билмадим, нима қилишимни билмадим.
— Келибсан-да... Келмасанг, оқ бутум қора куярмиди... — дея тўнғилладим.
Тарлон билан гап қўшмадим. Юзига-да қарамадим. Юзимни тескари бурдим.
— Сен ҳам одам бўлдинг-у... — дея тўнғилладим.
Биродарлар, эшикдан келган одамни кет, деб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди!
Шу боис, миқ этмадим. Гапсиз-сўзсиз ичкари юрдим.
Тарлон кетимдан эргашиб келди.
49
Бориб, отхона эшигини очиб турдим.
Тарлон мўмингина бўлиб келиб, отхонага кириб олди. Ичкари кириб олиб, пишқирди. Эндиги пишқиришида кўнгли тўқлик бўлди.
Устидан занжирлаб келдим.
64
Eртаси эрталаб Назир жувозкаш келди. Девордан бўйлаб овоз берди.
— Зиёдулла чавандоз, берман бир қаранг! — деди. Бир-бир босиб бордим. Девордан қўл узатдим. Кўришиб-сўрашдим.
Назир жувозкаш бола-бақрани сўради, томи тошни сўради. Кейин, мол-ҳолга ўтди.
— Ҳа-а, — деди. — Бизнинг куёв қандай? Хўп дамлигинами?
Ўйлаб турдим-турдим. Назир жувозкаш нима деди, тушунмадим.
— Қандай куёв? — дедим.
— Қандай куёв бўларди, Тарлон куёвимиз-да.
— Э, ҳа, Тарлонми? Шукур, шукур.
— Ўзи, куёв келдими?
— Келди, ҳа, келди. Нима эди?
— Шундай, алағда бўлиб сўраяпман-да.
Назир жувозкаш бўлиб ўтмиш гапни бир бошидан айтиб берди.
Eмишки, бизнинг Тарлон ўша кетишида тўғри Назир жувозкашникига борибди. Дарвозадан кишнаб-кишнаб кирибди.
Бу вақтда Назир жувозкаш Олмакўзини яланғочлаётган бўлибди. Тарлонни кўриб, ҳайрондан ҳайрон қолибди. Нима қилишини билмабди, нима дейишини билмабди.
Назир жувозкаш нима-да қилади, нима-да дейди? Куёв ўз оёғи билан ўзи кириб келди. Эшикдан эгилиб келиб турган куёвга бир нима деб бўладими? Бўлмайди, бўлмайди!
Назир жувозкаш ўйлаб қолибди. Куёв-ку уялмади, куёв-ку, ор қилмади. Энди мен уялайин дебди, энди мен ор қилайин, дебди. Чапони ёқаси билан юзларини беркитибди, ерга қараб- қараб, уйига кириб кетибди.
Биродарлар, куёвни пайғамбарлар-да сийлаган! Аҳай-аҳай!
Мен деворга тирсакларим билан суяниб эшитдим. Бошимни сарак-сарак этиб эшитдим.
Тарлон Олмакўзга бўй бериб-бўй бериб борибди.
Олмакўз ҳурпайибди, қулоқларини диккайтирибди, ёлларини ҳурпайтирибди, думларини тикрайтирибди. Тўлғониб-тўлғониб кишнабди. Орқа оёқларини сермабди. Тепиб юбораман- тепиб юбораман, дебди.
Тарлон бир сапчиб четланибди. Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз те- варагида доира ясабди.
Тарлон Олмакўзга кифт бериб-кифт бериб борибди.
Олмакўз зинкийиб-зинкийиб пишқирибди. Тишларини иржайтириб-иржайтириб ғижирлатибди. Тишлаб оламан-тишлаб оламан, дебди.
Тарлон эпчиллик билан четланибди. Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз теварагида доира ясабди.
Тарлон Олмакўз билан юзма-юз борибди. Юзларини юзларига теккизибди.
Олмакўз пишқириб-пишқириб, юзларини четга бурибди. Юзларини олиб қочибди.
Тарлон Олмакўзни айланиб чопибди. Дирк-дирк ўйнабди. Олмакўз теварагида доира ясабди. Тарлон Олмакўз билан тумшуқма-тумшуқ келибди. Олмакўз билан тумшуқларини теккизиб- теккизиб искашибди. Пишқириб-пишқириб искашибди. Олмакўзининг оғзига пишқириб искашибди, бурнига пишқириб искашибди. Олмакўзга бир нималар дебди, бир нималар айтибди. Нималар дебди, нималар айтибди — унисини ёлғиз ўзи билибди, ёлғиз Олмакўз билибди...
50
Тарлон кўнгил берибди, Олмакўз кўнгил олибди! Аҳай-аҳай! Охир-оқибат... Олмакўз дилдорлик берибди!..
— Йўғ-е? — дедим.
— Ҳа-да! — Энди қуда бўлдик, Зиёдулла чавандоз, қуда-қудағай бўлдик! — Ҳазиллашманг-е, жувозкаш, ҳазиллашманг-е!
— Беҳазил, қуда, беҳазил! Ўзиям қайлиқ ўйинимисан, қайлиқ ўйини бўлди-да... О-о-о!.. Куёвни нима бериб боққансиз, Зиёдулла чавандоз?
Бошимни чайқаб-чайқаб кулдим. Қўлимни силтаб-силтаб кулдим.
— Гапингиз қурсин-е, жувозкаш-е, гапингиз қурсин-е!
— Эбо-е, ана қайлиқ ўйини, мана қайлиқ ўйини... О-о-о!..
Юзларимни ушлаб-ушлаб кулдим, юзларимни беркитиб-беркитиб кулдим.
— Бўлди-е, жувозкаш-е, бўлди-е!
— Эбо-е... Қаранг-а! Эбо-е... қаранг-а!
— Астароғ-е, аёл эшитади-е!
— Эбо-е... Қаранг-а! Биз ҳам юрган эканмиз-да... О-о-о, ана мана!..
— Қандай-қандай?.. Бўлди-е, аёл эшитади-е!
— Сиз билан биз ҳам... юрган эканмиз-да, Зиёдулла чавандоз! О-о-о, ана... мана...!
— Астароқ дейман-е, аёл эшитади-е!
— О-о-о, ҳалолинг бўл-е, куёв-е, ҳалолинг бўл-е!..
Хандон-хандон отиб кулдим.
— Э, тавба-е, э, тавбангдан-е! Шўхлашманг-е, жувозкаш-е, шўхлашманг-е!
— Бешўхи, қуда, бешўхи! Ана куёв, мана куёв! О-о-о, ана... мана..!
Қаҳ-қаҳ уриб келдим.
— Бўлди-е... Бизнинг Тарлон шўх экан-да, а, шўх экан-да?
— Ҳа-да! Эгасига тортганми, билмайман! Мол эгасига ўхшайди, дейди-ку...
Кетимга чалқайиб-чалқайиб кулдим.
— Нима-нима? — дедим.
— Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром бўлади...
Девордан буғдойдай кесак олиб, Назир жувозкашга отган бўлдим. Жувозкаш билаги билан бетини пана қилган бўлди.
— Астароғ-е, аёл эшитади, астароғ-е! — дедим. Кафтларимни кафтларимга қарс-қарс уриб кулдим.
— Бизнинг Тарлон шўх эканми-а, шунчалик шўх эканми? Ай, Тарлон-е, ай, Тарлони тушмагур- ей! Қўлларимни бир-бирига ишқаб-ишқаб кулдим.
— Бизнинг Тарлон шўх-да, шўх! Бир шўхлашибди-да! Ўтадиган дунёда бир шўхлашайин, дебди- да! — Кула бериб-кула бериб, ичларим оғриб қолди. Кула бериб-кула бериб, кўзларим ёшланиб қолди.
— Мол эгасига ўхшайди, дейсиз-да? Ай, уккағарнинг қудаси-е! — дедим. — Айниқса, от эгасига ўхшайди, дейсиз-да? Ай, уккағарнинг қудаси-е!..
Гарчи қўлимга бир нима илашмаса-да, девордан кесак олиб отган бўлдим. Гарчи бир нима отилиб бормаса-да, жувозкаш пусиб қолган бўлди.
— Ай, кучингдан Тарлон-ей, кучгинангдан-е!— дедим.
Мириқиб кулдим, ҳузурланиб кулдим, маза қилиб кулдим!
Бир амаллаб ўзимни босиб олдим. Юз-кўзларимни артдим.
— Ҳа-е, шундай-шундай бўлади-да-е! Иссиқ жонда-е, иссиқ жон! — дедим. — Қани, ичкариланг, қуда, чой ичамиз?
— Йўғ-е, қуда, йўғ-е. Эсимнинг борида жувозхонамга кетайин. Бўлмаса, куёв бўлмиш келинни кўриб қолади-да, тағин ҳиқиллаб ёпишади!
— Шундайми, унда, майлингиз. Ўзи, келин қаерда, қуда?
51
— Ана келин, ана!
Девордан узалиб қарадим.
Назир жувозкаш остидаги отини кўрсатди.
65
Самад чавандоз кўпкарининг олган-олганини— охирини олди.
Қайтишимизда баримизни уйига айтди. Самад чавандоз уйи олдига келганимизда ўйланиб қол- дим. Мендан бўлак чавандозлар уйи яқин бўлди. Чавандозлар отларини боғлайди-ю, келади. Бизники хийла олисда бўлди. Тарлонни уйимизга боғлаб келаман дегунимча, қозон икки қайнайди. Чавандозлар менинг йўлимга қараб ўтирмайди. Гўштни ейди-қўяди!
Яна тағин, эриниб, келолмаслигим-да бор.
Ўйлаб-ўйлаб, қоладиган бўлдим. Нафс қурғур ёмон-да!
Тарлонни дарвоза устунига боғладим. Кўпкаридан олган гилам, тўнларни эгардан олдим. Шунда, кўчадан кенжа қайнимиз Қорақул ўтди.
— Йўл бўлсин? — дедим.
— Сизникига, — деди қайним.
— Ма, Тарлонни-да ола кет, — дедим.
Қайнимни оёғидан олиб, отга миндириб юбордим.
Самад чавандозникида ёнбошлаб олиб, тана илик сўрдим.
Чавандозлар бўлиб ўтмиш кўпкари гурунгини қилди. Отларга таъриф берди. Ўзларидан ўтган хатоликларни бетларга айтди. Яхшиликларини ёдлади. Бир-бирлари елкаларига қоқди, тиззаларига шапатилади.
— Ай, яша-е, яша! — деди.
Чавандозлар ҳамроз бўлди. Бир-бирига ақл бўлди.
Самад чавандоз михда осиғлиқ дўмбирасини олди. Тинқиллатиб-тинқиллатиб созлади. Чертиб- чертиб бошлади.
Хаёлларга ғарқоб бўлиб ёнбошлаб ётиб эдим, гал менга келди. Мен чордона қуриб ўтириб олдим. Билакларимни турдим. Дўмбирани созимга солдим. Ҳаккалабосим-ҳаккалабосим нағмалардан чалдим. Чавондозлар кўнглини қитиқладим.
Самад чавандоз ўтирган ерида елкаларини қоқиб-қоқиб ўйнаб қўя берди!
Сўзни сўзга чўқиштирдим, гапни гапга уриштирдим, отларни нағмаларга солдим. Отлар ашула бўлди! Аҳай-аҳай!
Бул сағрингга қарайман Куёвли қиз ётгудай, Бурнингдан чиққан дамингга Каррак босса ёнгудай, Қулоқларинг орасидан Қўштегирмон сув ўтгудай!..
Биродарлар, ашула ичидаги от бор-ку? Ўша ўзимизнинг Тарлон, ҳа!
Ана, Тарлон дирк-дирк ўйнади. Бепонён Вахшивор адирларига қараб кишнади. Залворли адирлардан акс садо келди...
Ё, сизнинг отингиз-да бизнинг Тарлондайми? Бизнинг Тарлонга келбат берадими? Унда, сизнинг отингиз-да ашула бўлибди-да? Аҳай-аҳай!
Ҳадеб отни ашула қила бериш бўлмас! Энди чавандозларга-да ўтайин! Кимни ашулага солсам экан? Шу бурчакда ўй суриб ўтирган Одина чавандозни ашулага солсаммикин? Ўттизни уриб қўйди, ҳали-да уйланмади! Бир қитиғига тегайин! Зора, йигитлик ғурури ваража қилса! Аҳай- аҳай!
52