Кўпкари экинсиз қисирпояда бўлди.
Мен Тарлонни қизитдим. Қисирпояни айлантириб чопдим. Тарлон хиёл ўзгарди. Бошини тик тутди, дирк-дирк ўйнади. Сувлиғини шиқирлатиб-шиқирлатиб чайнади. Тарлон тўдага талпинди, Тарлон мени улоққа чорлади!
Айни қишнинг илк кўпкариси-да, от мўл йиғилди.
Демак, кўпкари яхши бўлади. Боиси, оз отли кўпкарида ердан улоқ олиш мушкул бўлади. Сабаби, бари от ўзини зўр деб билади. Оқибат, ёппасига улоққа ёпишади. Талашиб-тортишади. Улоқни на ўзи олади, на бировга беради. Бир-бирига халақит беради, бир-бирига зиён беради. талашиб ёта беради.
От мўл бўлса, аксинча бўлади. Бунда зўрлар зўри, отлар оти улоққа талпинади. Бундайроқ отлар тўда четида томошагўй бўлади. Борди-ю, улоққа интилса, тўдадаги ўзр отлар йўл бермайди, кетига суриб юборади.
Шу боисдан мўл отли кўпкарида тўдадан улоқ олиб чиқиш осон бўлади.
48
Улоқ келди.
Тарлонни гижинглатиб-гижинглатиб бордим. Улоқни искатиб-искатиб олдим. Улоқ бутидан кўтариб-кўтариб кўрдим. Улоқ бир тана бўлди. Эллик-олтмиш килолар келди. Улоқ жиққа ҳўл бўлди. Боиси, кечаси билан сувга пишиб қўйилган бўлди. Бунинг нафи — улоқ зилдай оғир бўлди. Ана энди торта-тортда улоқ териси айрилмайди, бўлак-бўлак бўлиб кетмайди. Бўлмаса, торта-торта улоқ бутун қолади- ми?
Баковул зотларни айтди:
— Бир жуфт калиш, ўн сўм пули бор! Ол!
Тўда улоққа талпинди. Улоқни бир жийрон олиб чиқиб кетди.
Кейинги зот қўйилди:
— Бунисида бир қўй, бир тўн, ўн сўм пули бор! Зот каттарди, армонда қолма!
Тарлонни улоққа солдим. Тарлон пишқириб-пишқириб қимтинади. Улоққа мен ўйлаган, мен хоҳлагандан-да вақтлироқ, осонроқ борди. Одатича улоқни бир айланди. Улоқ бошида оёқ илди.
Бир чавандоз Тарлон ўктамлигидан ғашланди. Тарлон сағрисига қамчи урди.
Тарлон бир сесканди. Лекин жойидан қимирламади. Икки кўзи улоқда бўлди.
Мен улоққа тескари ёқдаги товонимни узангидан олмай, эгар корсонига илдирдим. Улоқ тараф узангидаги оёғимни букдим. Тиззамни Тарлон биқинига босдим.
Тарлон менга кифт берди, кифт!
Мен энкайдим, улоқни бир қўллаб ушладим. Қоматимни кўтараётиб, букилган оёғимни узангига тик тирадим. Бор қийинчилик, шу оёғимга тушди. Бусиз улоқни кўтариб бўлмайди.
Шунда, бир муғамбир от улоқни туёқлари билан босиб қолди.
Мен тағин улоқ бутидан ушладим. Тағин от тиззаси баравар кўтардим.
Тарлон улоққа қараб-қараб олға юрди.
Улоқни атайин ерда судраб бордим. Бирдан кўтарсам бўлмайди, пойлаб турганлар ёпишади.
— Улоқ кўтарилаяпти, улоқ кўтарилаяпти!
Сағал очиққа келдим. Улоқни даст кўтаришга шайландим.
— Улоқ Тарлонда кетаяпти, Тарлонда!
Улоқни зарб билан кўтариб олдим. Кўтараётганимда Тарлон созлаб бир силкинди. Мадад берди, кўтаришиб юборди!
Тарлон билан олға чопдим. Отлар кейинда қолиб кетди. Аммо бир тўриқ қолмади. Чавандози улоқ бутидан ушлаб, биз билан баравар чопди.
— Йўқ, улоқ Тарлон билан Тўриқда кетаяпти! Улоқ Тарлон билан Тўриқда!
34


Улоқни тақимимга босиб олдим. Ёнимга чалқайдим. Жиловни қўйиб юбордим. Улоқни қўш- қўллаб ушлаб олдим.
Кўп отлар аввал-аввал аста-аста чопади. Кейин-кейин тезлаб чопади.
Бизнинг Тарлон бўлса турган жойидан забт олади. Биринчи қадамиданоқ шиддат билан, бирдан отилиб чопади. Ўзга отлар бундайин забтли шиддатга ҳозирланмаган бўлади. Оқибат, ўзга отлар ўзларини ўнглаб олгунларича, Тарлон ўзиб кетади. Ҳозир-да шундай бўлди. Тарлонда яна бир фазилат бор. Борди-ю, бирор бир от етиб олса, Тарлон шу от билан баравар чопади. Ўзиб-да кетмайди, кейин-да қолиб-да кетмайди. Гўё, охирги ҳоли шундай, бир меъёрда чопади. Қабатидаги от шу меъёрга кўникади. Баравар чопиб бораётгани билан қаноатланади. Шунда, Тарлон бирдан забт олади, шиддат олади! Бундай бўлишини хаёлига-да келтирмаган қабатидаги от кейинда қолиб кетади.
Айни шу вазиятда чопаяпмиз! Мендан Тарлон учун бир сўз кифоя бўлди.
— Ҳа-а!
Тарлон, тарлонлигини қилди, ҳориқулодда юлқинди, забтини бирдан оширди.
Қабатида келаётган тўриқ чавандознинг қўли улоқдан узилди. Тўриқ кейинда қолиб кетди. Мен жўшиб кетдим:
— Ҳу-у-уй, ҳу-у-уй, ҳу-у-уй!..
Тарлон юлдуз учгандай чопди!
— Ҳало-о-ол. Тарлонники ҳалол! Ташла, Тарлон, ташла!
Eллик-олтмиш килолик улоқни ердан қандай қилиб кўтариб олдим? Белим баробар деворда ўтириб, эллик кило юкни ердан бир қўллаб кўтариб ололмайман. Эллик кило юкни қўшқўллаб кўтариб, отга кучана-кучана ортаман. Кўпкарида бўлса, отда энкайиб, эллик кило улоқни бир қўллаб кўтариб оламан! Бунинг сири нимада?
Биродарлар, отнинг шамоли бор! Улоқни ана шу шамол олиб кетади! Эътибор этган бўлсангиз, от улоқдан кўз узмади! От менга кифт берди! Атайин, мен учун қулайлик яратди! Улоқни кўтараётганимда эса, елкасига юк олаётган одамдайин бир силкинди! Ана шунда мен улоқни ерга ташлаб юбормасам бўлди, бировга бериб юбормасам бўлди. Чавандозлигимни қилсам бўлди! От — отлигини қилади!
Билаяпсиз, кўпкарининг саксон-тўқсон фоизи от бўйнида бўлаяпти. Шу боисдан-да кўпкарида чавандоз эмас, от номи айтилади! Кўпкари бошидан-адоғигача от номи жаранглайди! От номи шарафланади! От номи улуғланади!
Тарлон эллик-олтмиш килолик улоқ билан, яна тағин мен билан қандай қилиб чопди? Атайин, отга олтмиш кило буғдой ортиб олдим, дейин. Яна тағин, ўзим-да миниб олдим, дейин. Ана шундан кейин от ана шундай шиддат билан чополадими? Чополмайди! Улоққа келганда эса, қуюндай учади!
Биродарлар, улоқнинг ҳавоси бор! Отга ана шу ҳаво қувват беради, қанот беради!
Тарлон ғайрат қилди. Яна икки марта улоқ айирдим.
Шунда, ғуж одамлар орасидан кимдир биров овоз берди.
— Тарлон, буёққа бир қаранг! — деди.
Бордим, овоз берган кечаги чол бўлди. Чол кафтини қошига қўйиб қаради. Бошини ирғаб-ирғаб қаради. Кулимсиб-кулимсиб қаради.
— Энди қандайсиз, эл чавандози? — деди.
— Қуллуқ, қуллуқ.
— Энди менга қаранг, эл чавандози, отга дам беринг, ҳа. Бўлмаса, кўзиктириб қўясиз...
Тарлон ҳалоллаган тўнлар билан пулларни чолга узатдим.
— Олмайман, йўқ, олмайман!.. — деди чол.
Қўярда-қўймай бердим. Кейин, жабдуқлар тарафга юрдим.
49

35


Биродарлар, ҳамсоямиз Қулмат полвон бозорлаб келди. Майиз сотиб келди.
Деворимиздан авайлаб бўйладим. Нарх-навони сўрадим.
— Қани, полвон, — дедим, — майиз қанчадан бўлди?
Полвон қўлларини кўкси баробар қилди. Кафтларини катта-катта очди. Ўнта бармоғини ёйиб кўрсатди. Оғзини тўлдириб:
— Ўн сўм! — деди.
— Йўғ-е?
— Чиним, ўн сўмдан бўлди. Майизингиз бўлса, армонда қолманг!
Майиз бизда бор-да! Олти унхалта! Саратондай сариқ майиз!
Қўчқордай-қўчқордай ўғилларим бор! Катта бўлса отнинг Тарлонини минаман деяпти! Майизни шуларнинг тўйига босиб ётибман! Бу қиш кучим етмайди, келаси қишда катта тўй бераман! Насиб бўлса!
Шанба оқшоми омбордан бир халта майиз судраб чиқдим. Супадаги гиламга ёйдим. Ғалвирда элаб-елаб, чангдан покиза этдим.
Субҳи содиқда Тарлон билан бозорладим.
Қизилсувга дохил бўлдим. Дарёдан кечиб ўтиб, юқориладим.
Мол бозори олдида тевараги сим билан ўралган ер бўлади. Бозорлаб келувчилар от- уловларини ана шу ерга боғлаб қўяди. Тарлонни-да шу ерга боғлаб қўйдим.
Майизимни орқалаб, бозор ораладим.
Димоғим манти ҳидини туйди.
Букилиб-букилиб юрдим.
— Пўшт-пўшт! — деб юрдим.
Бозорчилар қаторидан жой олдим. Майиз халтамни очдим. Майизимни мақтаб-мақтаб ўтирдим. Ўн сўмдан пастга тушмадим!
Чипор гулстукли бир одам майизимни кафтига олиб кўрди. Салмоқлаб-салмоқлаб кўрди.
— Сал тушинг, деҳқонсиз-ку! — деди.
— Нима, деҳқон майизни кўчадан топиб оладими? — дедим.
— Ток тугган ноз-неъматни ўн сўм деб ўтирибсиз-а!
— Ноз-неъмат дегани деҳқоннинг пешона тери дегани!
— Кўп миннат қилманг! Шусиз ҳам ой битсаям, кун битсаям, деҳқонга битиб ётибди!
— Битади-да! Уст-бошларингдан тортиб, еган-ичганларинггача деҳқоннинг пешона теридан келаяпти! Идорада ўтириб қоғоз қоралаганларинг билан осмондан ейдиган, ё, киядиган бирор нима тушмайди! Деҳқон топганининг тўқсон фоизини сизларга жўнатиб, қолган ўн фоизинигина ўзи ейди!..
Чипор галстукли одам ундай деса, бундай дедим, бундай деса, ундай дедим. Ишқилиб, галстуклидан қолишмадим!
Биродарлар, сочим бўлмаса-да тароғим тиллодан!
Қарадим-қарадим, савдонинг маъқули бўлмади.
— Бор-е, етти сўмдан бўлди! — деб юбордим.
Шу заҳотиёқ бир майизжаллоб диконглаб келди. Кўтарасавдо қилиб олиб кетди.
Халтамни тиззамга уриб қоқдим. Буклаб-буклаб қўлтиғимга қисдим.
Бозор оралаб, бозорлик қилдим. Ноз-неъматлар олдим. Жийдага бошқоронғи аёлимизга Хоразм жийдаси олдим. Ўғилларимизга хўрозқанд, қоғозида кучуги бор қанд, тешиккулча олдим. Барини халтамга солиб, чойхонага йўл олдим.
Остонадан ичкари мўраладим. Чойхона тўла одам бўлди.
50

36


Чойхона ҳавоси дим бўлди. Нафасим қайтиб кетди.
Ташқари сўриларда-да одам мўл бўлди. Бировлаб санаса юзлар бўлди.
Халтамни сўри устунига суяб қўйдим. Бўш жой изладим. Бир одам туриб кетди, жойи бўшаб қолди. Халтамни олдим. Яқинимдаги одамга:
— Сўраганларга бу жой эгалик денг, — дедим.
Чой билан кулча олиб келдим. Кўчанинг нариги юзида бир сермўйлов одам катта қозонда балиқ қовурди. Ана шу мўйловдан икки кило балиқ олиб келдим.
Чордона қуриб, балиқ туширдим. Балиқ серқилтиқ бўлди, хўп хуноб қилди.
Шунда, бурчак сўрида иккита милитсионер пайдо бўлди.
Оғзимдаги оғзимда, бўғзимдаги бўғзимда қолди. Кўнглим айниди, иштаҳам бузилди. Кўрмайин-да, куймайин-да, дедим. Чаппа бурилиб ўтириб олдим. Тағин, ўшалар бўлса-я, дея ҳадиксирадим. Кўз қирим билан қараб-қараб олдим. Йўқ, улар эмас, бошқалар бўлди.
51
Шу вақт, бозор дарвозаси тарафдан овозлар келди.
— Ушла, ўғрини, ушла! — деди овозлар.
Ғуж-ғуж одамлар орасидан бир бола чопиб чиқди. Кетидан бир беқасам чопонлик одам қувиб келди.
Бола кўчани кесиб чопди. Юқоридан келаётган қизил машинага бел бўлди. Машина «шиғғ» этиб, тойиб келиб тўхтади. Бола ўзини йўлнинг бериги бетига отди. Қоп-қора сувли ариққа шалоплаб тушди. Лой бўлмаган ери қолмади.
Қувиб келаётган одам машина кетидан ўтди. Боланинг лой ёқасидан жуфтлаб ушлади. Бола типирчилади, аммо беқасам чопонлик чангалидан чиқолмади. Беқасам чопонлик, боланинг оёқларига қўшиб, қоқиб, ерга юмалатди.
— Пулни чиқар! Қани пул?! — деди беқасам чопнлик.
— Мен эмас! — деди бола.
— Сен! Қўлингни киссамда ушладим-ку! Яхшиликча чиқар, бўлмаса энангни Учқўрғондан кўрсатаман!
— Мен эмас деяпман-ку!
— Унда ўзим топаман! Торт қўлингни! Манави киссангни кўрсат!
Йўлдан ўткинчи-кеткинчилар оёқ илди. Чойхонадагилар бориб қаради. Тумонат одам бўлди. Мен сўрида тик туриб қарадим.
Беқасам чопонлик боланинг киссасини ковлади. Қўйнига қўлини тиқди. Қўйнидан бир даста пул олди. Боланинг тумшуғига олиб борди.
— Бу нима, энангнинг қалиними? — деди.
Бола бошини елкалари ичига олди. Юзини лой кафтлари билан пана қилди.
Беқасам чопонлик боланинг қулоқ-чаккасига қулочкашлаб солди. Бола балчиқ сувга шалоп этиб тушди.
Беқасам чопонлик боланинг ёқасидан жуфтлаб ушлади. Сувнинг оқишига қараб судради.
— Сенга киссавурлик қилишни кўрсатиб қўяман! Юр мелисага!
Бола оёқларини тиради, гавдасини орқасига ташлади.
Шу вақт, оломон орасидан иккита новча бўзбола суғурилиб келди. Икковининг-да сочлари елкасида бўлди. Уст-бошлари баданларига чиппа ёпишиб турди. Ботинкалари товони от туёғидай-от туёғидай қалин-қалин бўлди.
Бўзболалар беқасам чопонлик кетидан келди. Бир бўзбола беқасам чопонлик тирсагидан ушлади. Беқасам чопонлик, болани қўйиб юборди. Кетига қайрилиб қаради. Шунда, бўзбола беқасам чопонлик иягига қулочкашлаб бир урди.
Беқасам чопонлик зуваласи пишиқлардан бўлди. Кетига гандираклаб-гандираклаб борди. Аммо йиқилмади.
37


Оломон ҳайбаракаллачи бўлди:
— Ур! Сол, тумшуғига!
— Ур! Мушт турганда муомала нима керак!
Беқасам чопонлик бир бўзболани қўшқўллаб бир урди. Бўзбола чалпак бўлиб тушди.
Омон турган бўзбола беқасам чопонлик кетидан келди. Биқинига созлаб бир тепди.
Беқасам чопонлик энкайди. Биқинини ушлаб-ушлаб, энкайиб қолди.
Оломон ҳайбаракаллачи бўлди:
— Ур! Калла қил, калла!
Шунда, майдагина бир қора кучук вангиллаб-вангиллаб чопиб келди. Келди-ю, беқасам чопонликни ураётган бўзбола бутига ёпишди. Бўзбола кучукка оёғини сермади.
Кучук кетидан сермўйлов балиқпаз чопқиллаб келди. Кучугини уришиб-уришиб, олдига солиб ҳайдаб кетди.
Чалпак бўлиб йиқилган бўзбола жойидан сапчиб турди. Беқасам чопонликни тепа кетди. Лойга белангани-да қўшилиб тепди. Бўзболалар кўзларига қарамай тепди. Беқасам чопонлик юзлари буришди. Бир ичини, бир биқинини ушлади. Кейин, ерга чўк тушди.
Мен олазарак бўлдим. Теварак-атрофимга алангладим. Бурчакда ўтирган милитсионерларга қарадим.
— Ай, анавиларни орача қилинглар-ай! —дедим.
Милитсионерлар парвойи фалак бўлди. Беғам-беғам чой ичди. Бошларини сарак-сарак этди.
— Бизга алоқаси йўқ! — деди.
— Бу ер бошқа бировнинг участкаси! Бизнинг участкамиз винзавод тарафда! — деди.
Оломон якун ясади:
— Тамом, нокдаун!
Йўқ, тамом бўлмади.
Беқасам чопонлик чўккалаб ўтирди-ўтирди-да, бирдан сапчиб турди. Биқинига тепган бўзбола юзига калла қилди.
Бўзбола юзларини кафтлари билан ёпди. Хиёл энкайди. Бармоқлари орасидан қон сизиб чиқди. Шунда, бирови кафтига бир қора нима қўйди. Шу қора нима билан беқасам чопонликнинг пе- шонасига қулочкашлаб бир урди.
Беқасам чопонлик:
— Воҳ, ўлдим-а! — дея бақирди. Пешонасини ушлади. Талтанглади, гандираклади. Ана йиқиламан, мана йиқиламан деди.
Калла еган бўзбола турган жойида сапчиб, беқасам чопонликнинг кўкрагига тепди.
Беқасам чопонлик баргдай учиб тушди. Қўлларини ёнларига ёйиб, қимирламай қолди. Бўзболалар беқасам чопонликни ўртага олиб тепди. Оёқлари остига олиб тепди. Кўзларига қарамай тепди.
Биродарлар, эзилиб кетдим, ич-ичимдан эзилиб кетдим! Жоним ҳалқумимга келди!
Алам ҳам армон билан бурчакка қарадим. Йўқ, милитсионер йўқ. Теварак-атрофга алангладим. Милитсионерлар олдинма-кейин бўлиб, чойхона ёналаб писиб-писиб кетаяпти.
Қаҳр билан, нафрат билан сўридан таппа ташладим. Беқасам чопонлик билан бўзболаларни орача қилайин, дедим. Оломонни қулочларим билан ёриб, ўртага кириб бордим.
Бир бўзболани билагидан қўшқўллаб ушладим. Кетига сермаб юбордим. Бир бўзболани сочларидан ғижимлаб ушладим. Сочларидан четга тортдим.
— Имонинг куйгурлар! Бир мўмин бандани ўлдирасанми! — дедим. Сочларини ғижимлаб тургандим, юлқинди. Бўлмади. Тағин юлқинди. Яна бўлмади. Кейин, чотларим орасига ўхшатиб бир тепди.
Биродарлар, орачига — олти таёқ!
Eсанкираб қолдим, довдираб қолдим. Жон ширин-да! Жон аччиғида қўлим юзаси билан бўзбола кўзларини оралатиб бир солдим.
38


Бўзбола чинқириб юборди.
Шу вақт, машина овози эшитилди. Катта кўчадан беморхона машинаси келди.
Оломон ўзини четга олди. Кўча юзида тўп бўлди.
Машинада ўтирган оқ кийимлик одам кўзойнагини устидан қаради. Сулайиб ётган беқасам чопонликни кўрди.
— Нима бўлди бунга? — деди.
Хўрлигим келиб... йиғлаб юбордим...
— Бечорани қаранг... Улар учов бўлса, бу бечора биров бўлса! — дедим.
— Тушунарли! Дам олиш куни деб, ўзидан кетиб қолмай, камроқ ичсин!
— Буни олиб кетинг, биродар, ўлиб қолади...
— Бизнинг заказимиз бор! Бошқа «Скорий помош» чақиринглар! Кетдик, ҳайданг! Беморхона машинаси шундай олдимдан ўтиб кетди. Кетидан қараб қолдим. Кейин, қонига беланиб ётган беқасам чопонликка қарадим. Қарадим-қарадим...
Биродарлар, ўпкам тўлиб келди. Тўлиб-тўлиб келди... Енгларимга йиғладим, чопонимнинг ёқаларига йиғладим, ўнгирларимга йиғладим...
Оломонга алангладим.
— Ай, биродарлар, бир бечора инсон шундай ўлиб кета берса яхшими? Уйида бола-бақраси бордир! — дедим.
Биров овоз берди:
— Танишингиз бўлса, олиб кетинг! — деди.
Шундай кўча юзида турган майдагина машина хўжасига эландим. Бир амаллаб кўндирдим. Беқасам чопонликни елкасидан судраб келдим. Қучоқлаб кўтариб, машинага солдим. Ерда шалвираб қолган оёқларини ичкари олдим. Ўзим қабатида ўтирдим. Бир қўлим билан билагидан ушлаб олдим.
Биров энди келиб, шу ердагилардан сўради:
— Нима бўлди-а, нима бўлди? — деди.
— Зўр томоша бўлди! Уччаласи биттасини шунақанги солди! Пақ-пақ! Нокдаун!
52
Беқасам чопонликни беморхонага олиб жўнадим.
Беморхона беқасам чопонликни олмади. Оппоқ кийимлик бир аёл:
— Бу судебний иш! — деди.
Милитсияга сим қоқди.
Бир милитсионер келиб, беқасам чопонликни айлантириб кўрди. Суратга туширди. Дафтар тўл- дирди.
Кейин, мени сўроқ қилди. Зот-маконимни сўради. Ўзимни айтиб бердим. Милитсионер ёзиб олди. Ундан кейин, нима бўлди, деб сўради. Мен оқизмай-томизмай айтиб турдим. Милитсионер ёзиб борди.
— Ҳозирча бўшсиз, кейинчалик участкавойингиз орқали чақирамиз! — деди.
Машина хўжасига уч сўм узатдим. У олмади.
— Қуллуқ, қуллуқ! — деб кетди.
53
Чойхонага қайтиб бордим. Бозорлик халтамни қарадим. Йўқ. Сўри остини қарадим. Йўқ, бозорлик халтам йўқ.
Чойхоначидан сўраб-суриштирдим.
— Мабодо, бизнинг халтамизга кўзингиз тушмадими? — дедим.
— Йўғ-а, кўзим тушмади-я!— деди чойхоначи. — Шунга кўзим тушмади-я! Қандай, беқасам
39