8 - БОБ
-Рухсат тегмадими? Оёқ олиши чатоқроқмиди?-деб саволни давом эттирди Шуҳрат.
-Нега чатоқ бўларкан? Милисасанда, а? Хаёлинг дарров ёмонликка тортади. Болам, Худога шукур, ақлли. Ёмон йўлга юрмайди. Фақат чекиши ёқмайди менга.
-Наша чекадими?
-Ҳай-ҳай, нафасингни ел олсин-а! Попирис чекади. Ўзинг ҳам чекарсан?
-Йўқ. Мен ўқиган жойда чектиришмасди. Унча-бунча ичиб ҳам турадими?
-Ҳой, намунча суриштириб қолдинг? Боламга осилмаларинг, дедим-а, сенга?
-Суриштираётганим йўқ, шунчалик гап келиб қолгани учун сўрадим. Опоқи, сандиғингизни кўришим керак.
-Нега кўраркансан? Шерикларинг кўриб кетишган, шу етади сенларга. -Сандиғингиз иккита экан, ўғри нима учун биттасига тегмаганийкин? -Буни мендан сўраяпсанми? Сен ўша ўғрини тутгинда, гирибонидан
бўғиб сўрасанг айтиб беради.
-Бирор нарсадан чўчиб шошилиб қолганмикин, дейман-да,-деди
Шуҳрат кампирдан кўз узмай.-Опоқи, Суҳроб қаердайкин, бир гаплашиб олишим керак.
-Эрталаб келсанг, кўрасан ўртоғингни. Пешингача ухлайдиган одати бор.
Моҳина шундай дейишга деди-ю шуни бекор айтдим, деб афсусланди. Афсусини сиртга чиқармаслик учун гап оҳангини бирдан ўзгартирди:
-Ҳой, болам, сен ўзимники экансан, гапимга қулоқ сол: ўғрини топмасаларинг ҳам майли, олган пули буюрмасин, жувонмарг бўлсин. Сен пулимни давлатдан олиб бер. Менам тинч, ўзларингам тинч.
Кампир ҳозиргина ғашини келтираётган йигитга энди умид билан боқди. Шуҳрат бунинг иложи йўқлигини тушунтиришдан наф йўқлигини билиб: “Опоқи, ўғрини топамиз”, деди-да, изига қайтди.
Ишхонасига боришга шошилмай маҳалладаги таниш йигитлардан иккитасига учрашиб, болалик кезларини эслаган бўлди. Гап орасида
54
Суҳробнинг туриш-турмушидан гап очгач, ўзи учун зарур бўлган айрим маълумотларни билиб олди.
Олғиртой
Шуҳрат шом қоронғуси тушганда хонасига қайтиб, чироқни ёқди. Менглиев навбатчига “Шуҳрат келса мени пойласин, кетиб қолмасин”, деб тайинлаган экан. Бу топшириқни эшитган Шуҳрат “Мени ёш бола ўрнида кўраркан-да”, деб ўйлаб, ғашланди. Тўрт йиллик ўқиши давомида бир неча марта амалиётга келган одам милиция идорасидаги иш оқшомда якунланмаслигини, аксинча, қизишидан хабардор эмас эканми? Бошлиқдан топшириқ олгач, албатта, ҳисоб бериши шартлигини англамаган ходимнинг паттасини қўлига тутқазиб юборишлари аниқлигини ким билмайди?
Шуҳрат узоқ кутмади. Менглиев келгач, аввал кампир билан бўлган суҳбатни баён қилди. Кампирнинг охирги илтимосини эшитиб, капитан кулди:
-Шунақа дедими? Ўзи ўша сандиқда пул бўлганмикин? Ё хаёлидаги гаплар билан бизни чалғитяптими? Уйида бегона бармоқ излари йўқ. Ит неварасига қараб вовуллабди?
-Мендаям шунақа гумон туғилди.
-Ўтбосаров эса “Ўлимликка ҳам шунча пул тўплайдими?” деб ажабланяпти.
-Мен бу кампирнинг қанақалигини сал-пал биламан. Ўн сўм ўғирлатган бўлса, “минг сўмимни ўмариб кетишди”, деб ваҳима қилиши ажабланарли эмас. Бундан ташқари яна бир муаммо бор: кампир ҳамиша бозорда тирикчилик қилган. Бунақа одамларнинг пуллари янада кўп бўлиши аниқ.
-Ўғирлатилган пулни атай камайтириб даъво қиляпти, деб ўйлаяпсанми?-Менглиев шундай деб истеҳзо билан кулимсиради.-Эсинг жойидами? Бунақа қилиқни катта бойлардан кутса бўлади. Улар “шунча бойликни қаердан ва қандай қилиб топдингиз?” деган саволдан қўрқиб, асл ҳолатни беркитишади. Бир-икки миллион сўм ўғирлатса, бизни овора қилиб ўтирмайди. Билишимча, кампиринг қишда бировга текинга қор бермайдиган тоифадан.
55
-Бахиллиги аниқ. Кейин...-Шуҳрат бошлиғига қараганича мийиғида кулимсиради,-биринчидан, у менинг кампирим эмас, иккинчидан... менинг эсим жойида.
-Ҳазиллашдим,-деди Менглиев,-гапимни дарров малол олдингми, сирканг сув кўтармас экан-ку, а? Қани, эсинг жойида бўлса, фикрингни тушунтир менга.
-Савдогарлар ҳозир фойдани нима қилишади? Дарров долларга алмаштириб қўйишади ёки қимматбаҳо буюмлар сотиб олишади. Ўғри буни билмаганми? Сўмлари сандиқда экан, долларлари-чи? Нега қидирмаган? Кампирнинг қизи билан куёви Америкада экан. Улар ҳам доллар юбориб туришгандир?
-Неварасидаги гумонни олиб ташламоқчимисан? Доллар қаердалигини билса, уни ҳам оларди, демоқчимисан?
-Гумондан бутунлай воз кечганим йўқ. Қари одамлар ўлимликка атаганларини бошқаларга кўрсатиб қўядилар. Кампир ҳам шундай қилган бўлиши мумкин. Долларни яширган жойини неварасидан яширган бўлса, бу уйда яқин кунларда яна бир ўғирлик содир этилиши эҳтимоли бор.
-Сабаб?
-Маҳалладаги танишларим билан гаплашдим. Кўпчилик ярим ҳазил, ярим чин оҳангида Суҳробга “алкаш” деган лақаб қўйиб олибди. “Қуруғидан тортиб турса керак” деган эҳтимол ҳам бор. Хотини билан ажрашган. Ота-онаси уни Америкага олиб кетмоқчи бўлган-у эплай олмаган. Ўзи ҳеч қаерда ишламайди. Қарзга ботган бўлса, энг осон йўл - ўғрилик фаолиятини ўз уйида бошлаган.
-Гумонларингда жон бор. Лекин эҳтимоллик назарияси физикларга асқотиши мумкин, бизнинг ишимизда бир одамни “жиноят”чи деб айблаш учун гумон асос бўлолмаслигини академиянгда ўқитишган бўлса керак?
-Ўқитишган. Эртага эрталабдан бошлаб шу гумонни ҳақиқатга қанчалик алоқаси борлигини аниқлашга киришаман. Битта ишда ёрдамингиз керак.
-Ҳайрият, менга ҳам иш қолар экан. Жиноятчини бир ўзинг топиб, мукофотни илиб кетармикинсан, деб қўрқиб турувдим,-деб ҳазиллашди Менглиев.
56
-Агар кичик бир жиноятни очиш учун ҳам мукофот беришса, учдан иккиси сизники,-деб ҳазилга ҳазил билан жавоб берди Шуҳрат.
-Худо билади, шу “кичик бир жиноят”ни очган кичик ходимга катта мукофот тайин қилиб қўйгандир?-Менглиев “кичик бир жиноят” деган иборани атай пичинг билан гапириб, сўнг жиддий оҳангга кўчди:-Қандай ёрдамим керак сенга?
-Америка элчихонаси Суҳробга рухсатнома бермаганга ўхшайди. Шунинг сабабини аниқлашимиз керак.
-Яхши, аниқлаймиз. Сен яна бир муҳим далилни унутяпсан, шуни ўйлаб кўр?
-Қайси далилни?
-Қайси далил эканини ўзинг аниқла. Айтмоқчи, ўша ёққа борганингда Самиевникига бир қараб қўймадингми? Қамоқдан чиқарганингга раҳмат демадими?
-Кирдим, раҳмат демади, чунки уйида йўқ экан. Онаси бор экан, лекин у ҳам негадир раҳмат демади. Бир-икки нарсани сўраб аниқламоқчи эдим, “адвокатсиз гаплашмайман”, деб туриб олди. Ҳуқуқини жуда яхши биладиган хотин экан.
-Индамай қайтавердингми?
-“Эртага соат тўққизда адвокатингиз билан идорага борасиз”, девдим сал бўшашди.
-Нимани сўрадинг?
-Самиев сўроқ пайтида “ўн бирдан ўн тўртга қадар “Эммануил” деган кинони кўриб ўтирувдим” деган эди. Онаси “тўғри айтибди, менам бирга кўриб ўтирувдим” дейди.
-Шунга ишондингми, келишиб олган бўлиши мумкинмасми?
-Ишонишга ишонмадим. “Ўғлингиз билан бирга шу кинони кўришга уялмадингмизми?” десам, “нимасига уяламан, оддий эротика-ку?” дейди. Шунга ҳайрон бўлдим.
-Нима, жудаям уят киноми?
-Уят-ки... инсон зотига кўрсатиб бўлмайдиган нарса.
-Шунга ажабланиб ўтирибсанми? Яқинда яширин фоҳишахонани
босган эдик. Элликларга борган бир киши билан ўттизлардаги одамни суриштирсак, қайнота билан куёв бўлиб чиқди. Бунга нима дейсан? Биз қайнота
57
билан куёвни биргаликда бузуқлик қилаётгани учун жазолай олмаймиз. Она билан ўғилнинг бузуқ кино кўриши ҳам биз шуғулланадиган иш эмас.
Шуҳрат буни яхши билади. Лекин шу бузуқликлар охир-оқибат бирон жиноятга олиб боришини ҳам билади. Жиноят содир этилгач, шу жиноят илдизлари қидирила бошланади. Қачондир шу илдизга дуч келингани ва аҳамият берилмагани эса ўшанда эътиборга олинмайди. Эртами индин бу бўйдоқ йигит бирон қизнинг номусига тегса, онаси билан беҳаё кино кўргани жиноят илдизи сифатида қайд этилмаслиги ҳам мумкин. Афсусли жойи ҳам шунда... Шуҳрат бошлиғининг гапига иш юзасидан қўшилса ҳам, мантиқ юзасидан ҳамфикр бўла олмас эди.
-Шунақа-ю, лекин...-деб эътироз билдирмоқчи эди, Менглиев гапини шарт кесди:
-Ўша кинонинг бу жиноий ишга алоқаси борми?
-Бевосита алоқаси йўқ,-деди Шуҳрат бўшашиб.
-Унда Самиевага “оталар сўзи”дан фалсафа сўқишингнинг ҳожати йўқ
эди.
-Фалсафа сўқмадим. Самиевнинг нималарга қизиқиши унинг қанақа
одамлигини билдирмайдими?
-Унинг қанақалиги, ана, ҳужжатларда аниқ ёзилган.
-Ёзилишга ёзилган. Лекин онаси ҳам, боласи ҳам олдинга “Иш”да
туҳмат бўлган деб туришибди. Онаси “нашани туҳматчилар атай ташлаб қўйишган”, дейди. “Э опоқи, юз грамм қорадорини ташлаб қўйиш мумкиндир, икки кило нашани қандай ташлайди?” десам ҳам гапидан тонмайди.
-Сен у ерга эски гапни титгани кирганмидинг?
-Йўқ...-Шуҳрат шундай деб, айбига иқрор бўлгандай бошини эгди. Кейин ўзини оқлашга куч топди:-Лекин икки “Иш” орасида боғлиқлик бўлиши мумкин-ку? Уларнинг олдинги “Иш”ида чалкашлик борга ўхшаяпти. Балки шериклари нашани уларникига яширишгандир. Балки асосий ишбошилар четда қолиб, жазога Самиевни рўпара қилишгандир. Ҳисоб-китоб ўтгач, қайтадан нашафурушлик қилишаётган бўлишса-чи? Самиевнинг олдинги “Иш”и қайта тергов қилинса-чи?
-Бу сен билан менинг ишимиз эмас. Нашафурушлар билан шуғулланадиган одамлар бор. Сен ўқиб келган назариянг билан бошимни қотираверма.
58
-Унда Суҳроб “алкаш” билан Самиевнинг яқинлиги сабабини ўрганишга руҳсат беринг.
-Яхши, ўрган, лекин чуқурлашма, вақтни ҳам чўзма. Бўлимнинг зиммасида қанча “Иш” бор, биласанми? Эрта-индин амнистия эълон қилинса, бу ўғирлик бўйича тергов ишлари “кичик бир жиноят” сифатида тўхтатилади. Буни ҳам ҳисобдан чиқарма.
Самиевнинг олдинги жинояти бўйича олиб борилган терговда чалкашликларга йўл қўйилганини Менглиев ҳам аниқлаган эди. Ражабнинг Суҳробни кино кўришга таклиф этиши ҳам бежиз эмаслигини ҳам фаҳмлаганди. Шуҳрат икки жиноят орасида боғликлик борлиги ҳақида гапира бошлаганда шогирдидан қувонса-да, унинг шаштини атай қайтарди. Эски “Иш” бўйича терговни қайта қўзғашнинг ўзига яраша мураккабликлари бор, уни ўқишни эндигина битириб келган ёш мутахассис амалга оширолмаслигини билгани учун ҳам кескинроқ, ҳатто қўполроқ гапиришга мажбур бўлди. Ўзининг Самиевлар оиласини ўргана бошлаганини эса яширди.
Шуҳрат Суҳробни учратиш ниятида унинг уйига кун ёйилганда келди. Ўзини кечагидан тетикроқ ҳис қилган Моҳина кампир бозорига жўнаб бўлган эди. Дарвоза оғзида юк машинаси турганини кўриб Шуҳрат уйга яқинлашмай, аввал кузатди. Икки йигитнинг уй жиҳозларини ортаётганини кўргач, “кўчиб кетаётибдими?” деб ўйлаб, қадамини тезлатди. Сигарет тутатаётган ҳайдовчи унга эътибор бермади. Диван кўтариб чиқаётган икки йигит милиция кийимидаги Шуҳратга аввалига ҳавотир билан қараб қўйдилар-у кейин “бизнинг вазифамиз ҳаммоллик, гапинг бўлса, ана, хўжайин турибди”, дегандай унинг ёнидан жимгина ўтишди.
Шуҳратни танимаган Суҳробга милициянинг бу ташрифи ёқинқирамади.
-Братан, сизга ким керак?-деб сўради пешонасини тириштириб.
-Менга Олғиртой керак.
Мактабдаги лақабини эшитган Суҳроб Шуҳратга тикилиб қараб қолди-
да, истамайгина жилмайган бўлди: -Шурик, сенмисан?
Узоқ вақт учрашмагани туфайли бир-бирини соғинган икки қадрдон дўст бундай ҳолда қучоқлашиб кўришади. Тўрт-беш йил кўришмаган бўлса-да,
59
соғинмаган, бир-бирини эсламай яна қирқ-эллик йил яшай оладиган икки йигитнинг қўл олиб сўрашиши ҳам катта гап.
-Оббо Шуриг-е, танимабман-а, погонлар зўр-ку? Милиса академиясига кирганингни эшитувдим. Кейин “ҳайдалиб кетди”, дейишувди. Батканг зўрда, а? Ўқишни битиргунингча баткангнинг чўнтагини қуритгандирсан? Шу иккита юлдузча қанчага тушди энди?
-Анчага,-деди Шуҳрат муғомбирлик билан кулимсираб.
-Ҳайдалганинг ростмиди, нега ҳайдашувди?
Шуҳрат ўқишдан ҳайдалмаган эди. Суҳроб гапни ўзича чалғитяптими ё
ростдан бировдан эшитганмиди, Шуҳрат билишга қизиқмади. Суҳробнинг “қуруғидан тортиб туриши” эсига тушиб, гапни шу томонга бурмоқчи бўлди.
-Қуруғидан тортиб турардик, қўлга тушиб қолдим.
-Ҳа-а... академиядагилар тортиб туради, деб эшитгандим. Биттаси ўзинг экансан-да? Ўқишни тиклаганингдан кейин ташлагандирсан?
-Ташладим-у, барибир кўнгил қўмсаб туради.
-Кўнгил қўмсаса ёмон.
-Сен қаердан биласан? Тортганмисан?
Бу саволдан кейин Суҳроб кўзларини олиб қочди. Шуҳрат “Ҳозирча шу
етарли, бу мавзудаги гапни давом эттиришдан маъно йўқ”, деган қарорга келиб, “Нима, кўчяпсанми?” деб сўради.
-Қаёққа кўчаман?-деди Суҳроб, довдираб.- Пахан телефон қилиб, эски мебелларни сот, деб буюрдилар. Америкадан янгисини олиб келишаркан.
-Америкадан? Шу ернинг ўзида Италиянинг зўр мебеллари тиқилиб ётибди-ку?
-Паханнинг ўзи билади, балки пулни у ёқда топиб, мебелни шу ерда олар?
-Уйлангансан, деб эшитувдим, хотининг кўринмайдими? -Хотинни бир тепиб келган жойига кетқизворганман.
-Нега?
-Шалава экан, биласан-ку ҳозирги товуқларга ишониб бўлмайди. -Қараб, суриштириб олмайсанми?
-Бабкам топган эдим, суриштиришга қўярмиди? -Бувинг қаердалар ҳозир?
60