бола!” демаган. Қизига уч-тўрт марта “эринг ғирт аҳмоқ”, деган, юз мартами ё минг мартами ўзича ғўдираниб “аҳмоқ куёвини” қарғиш балчиғига булаб ташлаган. Буларнинг биронтаси Жўранинг қулоғига етиб бормагани учун ҳақоратланган ҳисобланмайди. Дўсти Нуриддин уни йўлдан қайтариш мақсадида “аҳмоқлик қилма”, деган, лекин гапини ҳақорат оҳангида айтмаган эди.
Димоғдорликда ҳам биров Жўрани айбламаганди. Ажаб-да, жиянининг дўконидан костюм сотиб олишга қурби етмаган олимнинг кибри нима бўларди...
Кечаси ўзининг қусуғига беланиб ётган бу малланинг “аҳмоқ экансан- ку!” дейиши Жўранинг ҳамиятига тегиб, жавоб қайтариш қасдида тўхтади. Лекин ўзининг ҳозирги мартабаси, тақдирининг қил устида тургани уни бу қаҳрамонликдан қайтариб, мутелик жандасига ўралишга мажбур этди. “Ўзинг аҳмоқсан!” деб пичирлашдан ўзга чораси йўқлиги юрак-бағрини эзса-да, Брауннинг машинаси ювиб, тозалаб берди. Машина юриб кетгач, ўрнида қолган шалтоқни тозалади
Иккинчи кеча Браун қайт қилмаган бўлса-да, оёқда туролмай майсазорга гурсиллаб йиқилди. Жўра уни яна ит азобида уйига қадар кузатди. Браун даҳлизга қадам қўйиши билан чайқала бошлагач, Жўра ичкарига кириб, уни белидан қучоқлаб олди. Атрофни тоза тутишга масъул Жўранинг уй ичкарисига киришга ҳаққи йўқ эди. Шу боис Браунни қучоқлаганича нима қилишини билмай туриб қолди. Унинг иккиланаётганини сезгандай Браун сўлагини оқизганича унга буюрди:
-Ошхонага юр!
-Мистер, ичкарига киришим мумкин эмас,-деди Жўра.
-Бу уй меники, мен сенга буюряпман!
Жўра уни суяб ошхонага олиб киргач, суянчиқсиз курсига ўтқизди. -Менга қаҳва қайнатиб бер!-деб буюрди Браун. Кейин қўшиб қўйди:-
Сутсиз бўлсин, шакар солма.
Жўра жавонни очиб, қаҳвани топгач, буйруқни бажариб, финжонни
унга узатди.
-Ўзингга ҳам қуй,-деб буюрди Браун.
-Мистер, мен қаҳвани ёқтирмайман,-деди Жўра.
39


Браун бу гапга тушунмагандай ярим юмуқ кўзларини унга қадади-да, қаҳвадан ҳўплаб, афтини буриштирди.
-Ёқтирмаслигинг билиниб турибди. Қаҳва қайнатишни билмас экансан. Нимани ёқтирасан?
Жўра астойдил сўрамади, жавоб қайтариш шартмас, деган ўйда индамади. Бундан Брауннинг жаҳли чиқиб, бу сафар зардали оҳангда сўради:
-Нимани ёқтирасан, деб сўраяпман?!
-Чойни,-деди Жўра.
-Чойни?.. Кимсан ўзинг? Тўхта, жавоб бермай тур, кимлигингни ўзим
айтаман. Эрталаб кўрганимда кимлигингни билганман. Сен Колумбиядансан, тўғрими? Йўқми? Унда... Венесуэланинг гадоларидансан.
-Мен гадо эмасман,-деди Жўра унинг гапини кесиб.
-Жаҳлинг чиқмасин. Венесуэладаги ҳар икки одамнинг бири гадо эканини бутун дунё билади.
-Балки Венесуэлада шунақадир, лекин мен Осиёдан келганман. Ўзбекистон деган мамлакат бор, эшитганмисиз?
Браун бу гапни эшитиб, кўзларини каттароқ очиб қарашга уринди. -Ростданми?-деди билагига лабини артиб.-Ўзбекистонданмисан? -Эшитганмисиз?
-Нега эшитмай, демак, сен паловхўр очлардан экансан-да!-Браун
шундай деб қаҳ-қаҳ отиб кулиб юборди.
Бу мамлакатда Ўзбекистондан сўз очилганда кўпчиликнинг тушунмай
елка қисишига Жўра кўникиб қолган эди. Брауннинг “паловхўр очлардан экансан-да”, дейиши, айниқса, масхараомуз кулиши уни гангитиб қўйди. Бир нима дейишга ожиз қолди. Шарт бурилиб чиқиб кетишни ҳам, индамай тураверишини ҳам билмай турганида Браун кулгидан тўхтаб, унга қўл узатди:
-Салам алайкум,-деди. Сўнг Жўранинг узатилган қўлини сиқиб бир неча марта силтади.-Мен Ўзбекистонни эшитмаганман. Мен Ўзбекистонда бўлганман. Палов еганман!
Бу гапдан кейин Жўра кўпдан бери кўришмаган қадрдонини учратиб қолгандай қувониб, уни бағрига босгиси келди.
-Қачон борган эдингиз?-деди кулимсираб
-Ў, бунга анча бўлди. Мен инсонпарварлик ёрдами олиб борган эдим. Бунинг нималигини биласанми? Битта самолётни тўлдириб дори-дармон олиб
40


борганман. Самолёт қўнганида ҳали тонг отмаган эди. Мени нақ министрларингнинг ўзи кутиб олди. “Юкни туширишни бу ердагиларнинг ўзига қўйиб беринг, мен сизни тўйга олиб бораман, қайнонангиз яхши кўрар экан, ошнинг устидан чиқдингиз”, деди. “Менинг қайнонам йўқ, бўлмайди ҳам”, десам, “Худо хоҳласа бўлади”, дейди. “Худо хоҳласа хоҳлайверади, аммо мен уйланишни истамайман”, дедим-у “палов” деб аталувчи таомнинг қайнонага нима даҳли бор эканини барибир тушуна олмадим. Мен жуда кўп мамлакатларда бўлганман, лекин эрта эрта тонгда тўй бўлганини ҳеч ерда эшитмаганман. Бир жойда қатор турган одамларни кўриб, очларнинг намойиши бўляптими, деб ўйлаб яна ажабландим. Чунки эрта тонгда намойиш бўлганини ҳам учратмаганман. Министр “бу намойиш эмас, тўй”, деб тушунтирди. Кузатишимча, минг одам келгандир... Сенларнинг вабодан қирилиб кетмаганларингга ҳайрон қолдим. Чумолидай саф тортиб келаётганларнинг ярми ювуқсиз қўл билан овқат ейишди, ярми эса олдингилар ялаб кетган қошиқларда еяверишди. Министрга “Бу қанақаси?” десам, “Бу биродарлик, яқинлик аломати”, дейди. Шахсан менга бундай яқинлик аломати керак эмас! Сен Америкага келиб яхши қилибсан, ҳеч бўлмаса қошиқда овқат ейишни ўрганиб кетасан. “Бу тўй рости билан министр ҳайдовчисининг тўйими?” деб гумонсираган эдим, бу ҳақиқатга мени ишонтириб, “Бу тўйнинг бошланиши, асосийси ҳали кечки пайт бўлади”, дейишди. Шунда мен “Агар автомашина ҳайдовчисининг шундай тўй қилишга қурби етса, инсонпарварлик ёрдамини биз сизга эмас, сизлар бизларга беришингиз керак экан”, дедим.
-Сиз битта тўйни кўргансиз. Бунақа дабдабага кўпчиликнинг қурби етмайди.
-Буни мен билдим. Дам олиш учун мени меҳмонхонада қолдириб кетишгандан кейин уйқум келмай бир ўзим шаҳарга чиқдим. Дорихоналарга ҳам кирдим. Мендан олдин юборилган инсонпарварлик ёрдамларини сотувда кўриб, бунақа тўйлар ниманинг эвазига қилинишини тушундим. Агар министрнинг ҳайдовчиси шундай тўй қилса, министрнинг ўзи тўйни ё Париждаги ё Лондондаги энг гўзал ресторанларда қилади, деб ўйладим.
Браун шу гапларни айта-айта, афтини буриштириб бўлса-да, яна бир финжон қаҳва ичиб, сал ўзига келди. Жўра унинг гапларини маст одамнинг алжираши, деб қабул қилмади. “Мастлик – ростлик” деганларидай бу вайсашнинг тагида ҳақиқат бор эди. Жўра ёшлик йилларидаёқ дўстларининг
41


масхаралаб дўстларига ҳикоя
бошқа шаҳарларидан ҳам
Меҳмондорчилик тарзи эса
гапларини эшита туриб, уни тўйга олиб борганларга лаънатлар ўқиди. Руҳи эзилиб, чиқиб кетмоқчи эди, Браун рухсат бермади. Жўрани ҳам бир финжон қаҳва ичишга мажбур қилди. Жўрани яхши кўриб қолгани учун эмас, мастликда алжишни яхши кўргани учун олиб қолди. Бу онда унга Жўра эмас, гапларини тинглайдиган бир қулоқ зарур эди.
-Мен сенга битта сирни очайми? Мен олиб борган дори-дармонларнинг ҳаммаси эскиган, ўзимизда сотилмай туриб қолган эди. Ташлаб юборишдан кўра сенга ўхшаганларга берсак, бутун дунёда тилимиз узун бўлади. Буни нега сенга айтяпман, биласанми? Ҳали эрталаб бир доллар узатсам олмадинг, “аҳмоқмисан” десам ранжидинг, сездим. Ана энди ўзингга ўзинг баҳо бергин-у бундан буёғига керилмай юравер.
Боксчилар тили билан айтилганда Браун Жўрани рингнинг бурчагига қисиб бориб жағига ҳал қилувчи зарбани берган эди. Ўшанда Жўра ҳушсизланиб йиқилмади-ю ундан баттар ҳолга тушди. “Сен бораётган мамлакат бутун дунёни қопиб, талаётган, инсон қонларини ичаётган қутурган бир ит-ку! Сен бориб, ўша итни эмиб ётасанми?!” Охирги учрашувларида дўсти Нуриддиннинг алам билан айтган бу гапи Брауннинг ошхонасида жаранглаб, ҳамма ёқни зириллатиб юборгандай бўлди.
-Сен ўзинг кимсан? Эрталаб ҳаракатларингни кузатдим. Оддий фаррошга ўхшамайсан. Бунақа ишларга уқувинг йўқлиги сезилиб турибди.
қилиб берарди. Советлардан кейин дунёнинг меҳмонлар тез-тез келадиган бўлишди. ўзгармади. Ҳозир Брауннинг масхараомуз
42

бир ишидан норози бўларди. Советлар ҳукм сурган йилларда Москваданми ё Киевданми бирон олим меҳмон бўлиб келса, ресторанда меҳмон қилишарди. Бу ҳам етмагандай чойхонадаги ошга ё тўйга олиб боришарди. Жўра ўшандай даврадан қочишга ҳаракат қиларди. Айниқса, чойхоналардаги яғири чиқиб кетган кўрпачаларда ўтириб, рангини йўқотган дастурхон устида ош ейишга кўнгли бўлмасди. Бу жойларга бориб қолгудай бўлса, ўша меҳмоннинг кўзларига қарашга уяларди. Дўстлари бу давраларни европача айтганда “экзотика”, энг яхши урф-одат сифатида мақташга ҳаракат қилардилар. Меҳмон ерди, ароқни бўкиб ичарди, совға-саломларни олиб уйига қайтарди-ю бу меҳмондорчиликларга “ярим ёввойилик” тамғасини босиб, бу одатларни

Жўра бошқа бирор касбни айтиши ҳам мумкин эди. Лекин “ҳақиқатни айтсам, бу одам илмнинг қадрига етиб, ёрдам қўлини чўзармикин”, деган илинжда:
-Мен физик олимман,-деди.
Браун “Сен-а?” деб ишонқирамасдан тикилгандай бўлди. Жўра бу қарашдан кейин унинг жилмайишини, олқишламаган тақдирда ҳам гапини ҳурмат оҳангида давом эттиришини кутди. Бироқ Брауннинг “Демак, яхши олим эмас экансан”, деган совуқ гапини эшитди-ю саҳро осмонида сузиб юрган бир тутам оқ булутдан ёмғир умид қилган адашган сайёҳ каби умидсизлик чоҳига қулади.
-Сиз мени яхши билмай туриб нега бундай хулосага келдингиз?-деди Жўра ранжиб.
-Тўғри хулосага келиш учун бировни яхши билиш шарт эмас,-деди Браун ўша совуқ оҳангини ўзгатирмай.-Ҳаёт мантиғини англашнинг ўзи кифоя. Ҳаёт мантиғи нимадан иборат? Америка нимаси билан кучли? Ақл қуввати билан! Дунёдаги энг зўр ақллар шу жойга жамланган. Бирларини бойлик ваъдаси билан жалб қилишган, бошқаларини ўғирлаб келишган. Нима, шуни билмасмидинг? Эйнштейнни Германиядан ўғирлаб келганларини ҳам билмайсанми? Билмасанг нодон экансан! Ҳозир разведка ҳарбий маълумот тўплаб овора бўлмайди. Осмондаги йўлдошдан туриб ҳамма нарсани билиб олаверишади. Разведка ҳозир ҳатто энг қолоқ мамлакатдаги ақлли, илмли одамларни аниқлаб, ўғирлаб келиш билан шуғулланади. Сени ўғирлаб келишмабдими, демак, эътиборли олим эмас экансан. Сен ўз юртингда буюк бўлишинг мумкиндир. Лекин сенинг буюклигингнинг Америка учун сариқ чақалик аҳамияти йўқ... Сенга ўхшаган ўз юртининг улуғларидан юз минглаб ёпирилиб келади Америкага. Булар орасида олими ҳам бор, артисти ҳам бор... Тасаввур қиляпсанми: юз минглаб! Ҳашаки олимлар, бозордан қочган артистлар Америкада ачиб-бижиб ётибди. Миллионлаб пашшахўрдалар орасидан битта Эйнштейн чиқмайди, битта Шварцнегер чиқмайди. Сенам шуларнинг биттасисан. Тағин ҳам омадинг келиб бу ишни топибсан...
Ўша тун Жўранинг юрак-бағри эзилиб, ухламай чиқди.
Эртасига Браун яна маст ҳолда келди. Жўра уни кўрса ҳам кутиб олгани чиқмаган эди, Браун бақириб, уни чақирди. Жўра хоҳламаса ҳам уни опичлаб, уйига кузатишга мажбур бўлди.
43



Индинига ҳам...
Энди эса...
Довул ҳамласи олдидаги чорасизлигидан эзилаётган Жўра энди ўша
Браундан нажот кутган эди. Бир неча сониягина яшаган умиди ўлгач, энди ўзидан ўзи нафратланди. Агар уйида қўшнисидан шундай оқибатсизлик кўрганидан уни ичида бўлса ҳам сўкиши мумкин эди. Браунни эса сўколмади.
Оч бўридай увиллаётган шамолнинг нафаси илиқ бўлгани учун уст- боши шалаббо Жўра жойида қотиб тураверди. Кўчада тирик жон қолмади. Машиналар қатнови ҳам тўхтади. Ана шунда Жўра бу жойни тарк этмаслик хусусидаги мажбуриятини унутиб, шамолга қарши юра бошлади. Икки чорраҳани кесиб ўтгач, одам қораси кўринди. Катта дарахтни қўпоришга кучи етган шамол гандираклаганича аста-аста босиб келаётган нозик вужудни кўтариб учишга қасд қилаётган эди. Жўра хотинини таниди, жонҳолатда: “Зарин!” деб қичқирди. Аёл унинг овозини эшитмадими, яна бир-икки қадам босди. Шунда Жўра уни яна чақирди. Зарина атрофига бир аланглади-ю йиқилди...
Бахт излаб келиб довулнинг қаҳрига учраган эр-хотин тақдирларини лаънатлай-лаънатлай ҳужраларига етиб олдилар. Зинанинг остидан ўтган турли қувурларни ҳимоялаш ва хўжаликка асқотадиган анжомларни сақлашга мўлжалланган ҳужра маошидан беш фоизини чегириб қолиш шарти билан Жўра ва Заринага уй қилиб берилган эди. Боши сиғса оёғи ташқарида қоладиган даражадаги бу тор ҳужра уларнинг чекига тушган “саодат саройи” эди.
Заринанинг ҳушига келиши қийин бўлди. Жўра унинг бетига аста шапатилади, кейин силади. Иссиқ чой дамлаб ичирай деса, электр йўқ. Хонадонлардан биронтасининг, ҳатто анча таниш бўлиб қолган Брауннинг эшигини тақиллатиб, газ плитасида сув қайнатиб олишни илтимос қилишга журъати етишмайди. Заринанинг ҳўл кийимларини ечиб, қуруқ кўйлакни кийдирди. Ҳеч бўлмаса иссиқ чойшаб топилса эди... Жўра ўзининг кийимларини ҳам алмаштиргач, хотинини бағрига маҳкам босди. Шундан кейингина Зарина кўзларини очди. Очди-ю ўзини эрининг қучоғида кўриб, йиғлаб юборди. Бир кишилик эски каравот улар учун шохона кўшк вазифасини бажарди. Жўра хотинининг ёноғидаги ёш томчиларини кафти билан артиб, меҳр билан ўпиб қўйди.
-Худога шукур, жонимиз омон қолди, энди бу ёғи яхши бўлиб кетади. 44

Жўра бу гапни хотинини тинчитиш учун айтган эди. Бу ёғининг қанақасига яхши бўлиб кетишини ўзи тасаввур ҳам қила олмасди.
-Ҳаммаси мени деб бўлди, сизни зўрлайвермаганимда балога учрагурларнинг юртига келмаган бўлардик.
-Бу ҳам бир тақдир-да, сенинг айбинг йўқ. Ким билиб ўтирибди? -Тақдиримиз шунчалик шўрми? Бошқаларнинг омади юришяпти-ку? -Биз энди келдик, сабр қилиб тур, бизнинг омадимиз ҳам кулиб қолади. -Омадимизнинг кулишига кўзим етмаяпти. Худонинг бизда бир қасди
бор шекилли...
-Унақа дема... Сенгаям шу атрофдан иш чиқай деб турибди-ку? -Учрашдингизми?
-Ҳа, бир-икки кун кутинг, дейишди.
Жўра хотинини тинчитиш учун ёлғон гапирди. Кеча уч кўча наридаги
кўп қаватли уйдаги хизматчининг ўрни бўшаётганини эшитишганди. Физик олим шу вазифани бажараётган дамларда олий тоифали педиаторнинг қора хотин шалтоғидан қутулиб, бу ишга етишиши ҳам ўзига яраша бахт бўлиб туюлган эди. Шу боис Жўра довул бошланмай туриб, хўжайинининг топшириғини бажариш учун кўчага чиққанида йўл-йўлакай ўша уйга ҳам кириб ўтди. Майсаларни тараётган йигит Жўранинг гапини эшитиб, қаддини кўтарди:
-Ҳа, жой бўшайди, мен кетишим керак. Лекин қачон кетишимни билмайман, яхшироқ иш тополмай турибман. Уйимга эса қайтиб кетолмайман. Уйимга қайтиб борсам, мени “Ватан хоини”деб отиб ташлашади.
-Уйинг қаерда?-деб сўради Жўра ундан.
-Бу ердан унча узоқ эмас, шу сувнинг нариги соҳилида, Кубада. -Илминг борми? Бирон университетга ишга кирмоқчимисан?
Йигит аламли жилмайиб қўйиб “менда илм нима қилади?” деди-да,
бошқа гапирмай ишини давом эттирди. Унинг гапи Жўра қалбидаги ярани тирнаб қўйди. Илми йўқ бир йигит бу хизматни ўзига раво кўрмай, яхшироқ иш умидида юрибди. У эса... Дарди ичида... Бировга ҳасрат қила олмайди. Ҳатто хотинига айтолмайди, чунки унинг дарди ҳам ўзига етарли...
Жўра Заринада умид уйғотгандай бўлиб, уни қаттиқроқ қучоқлади. Хотинига далда бўла олувчи бошқа тайинли гап айта олмади. Агар чарх айланиб, шу ҳужра остонасида Нуриддин пайдо бўлиб қолганда эҳтимол Тангри таолонинг: “Эй Одам фарзанди! Мен доимо сенга хотиржамликни раво кўраман
45


ва айбларингни яшириб тураман. Ваҳоланки, сенга ҳеч қандай эҳтиёжим йўқ. Сен бўлсанг, менга доимий равишда муҳтож бўла туриб, фақат гуноҳ ишларни қилишга мойилсан”, деган калимасини англатишга уринармиди? Бу ҳақиқатни айтган тақдирда булар тавбага юз тутармидилар ёки “нега биз нопок бўлар эканмиз, қайси ишларимиз гуноҳ? Бўйнимизга қўйиб бер!” деб даъво қилармидилар?
Хотинининг эсон-омон уйга қайтганидан қувонган Жўра кундузи бошланган довулнинг эртага қандай кучга эга бўлиши ҳақида ўйлай бошлади. У табиатдаги ҳар бир ҳодисага физик олим назари билан қараб, хулоса чиқарарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Довулнинг бош кўтаришига сабаб бўлган иқлимнинг ўзгариши, иссиқ ва совуқ ҳаво оқимларининг тўқнашуви ва магнит тўлқинларининг ҳаракати каби ўнлаб илмий асосларни ҳаёлидан ўтказди. Аммо бу ҳодисаларнинг барчасида Тангри таоло қудратидан бир нишона кўриш мумкинлигини ўйлаб кўрмади. Неча миллиард тонна оғирликдаги сувни булут шаклида осмон йўли билан олиб келиб тўкишга ҳеч қандай фан қодир эмаслигини ҳам ҳаёлига келтирмади. Фан қудратига ишонган одамларнинг шу довул олдида хасчалик кучи йўқлигини тасаввур қилмади. Шамолни қўзғаб, булутни ҳайдаган, тўлқинларни кўтарган қудрат эгаси уммонни осонлик билан бу қитъа устига қозон каби ёпиб қўя олишини мулоҳаза қилиб кўрганида тили калимага келиб қолармиди...
Қўрқув титроғидан бир оз қутулган эр-хотинни уйқу элтди. Тун яримлаганда иккови бараварига уйғонди. Ҳужра эшиги тирқишларидан сизиб кирган сув кўтарилиб, каравот устига ҳам чиққан эди. Иккови шошилиб турди- ю тиззасига қадар сувга ботиб “бу нимаси?” дегандай бир-бировига қараб қолди. Жўра эшикни очган эди, енгил тўлқин ёпирилиб, сув сонига қадар чиқди. Зарина қўрқиб, унинг бўйнига осилди. Жўра нажот қаердалигини аниқ билмаса- да, Заринани суяб, ташқарига чиқди. Ҳовли томон юрмай, зиналардан юқорига кўтарилди. Иккинчи қават майдончасига етгач, ҳолсизланиб ўтирдилар. Тонгни муздек зина устида, титраб, қақшаб қарши олдилар.
Безовталик
46