БEШИНЧИ БЎЛИМ
Ўлим тўшагида қайта тирилиш
Бир мўжиза рўй бера бошлади. Ўлимни кутарканман, танимда янгидан бир куч пайдо бўла бошлади. Кўзёшларим жойнамозни ҳўл қилган...Тирилиш, гўё янгидан туг;илиш... Аллоҳнинг раҳматидан умид узиб бўладими?
Eнди аввалги Айсел эмасман
Аввалги Айсел эмасман...Дугонам билан танишганимга бир ҳафта бўлди. Шу аниқки, мен бир ҳафат олдингиз Айсел эмасман. Ҳар ҳолда, ўзгариш ва ўнгланиш шу бўлса керак. Қалбимни, туйғуларимни ва тушунчалримни сўроққа тутяпман. Ўтган ҳаётимнинг кичик қайғулари унутилган. Фақат катта гуноҳларнинг қайғуси, изтироби азоблайди. Бу чиркин ишларда айбим, иштироким йўқ дея олмайман. Албатта, гўзал фурсатларни бой бердим ва иймон йўлини тутмай, саркашлик қилдим. Аммо мен етим, тарбиясиз, ҳеч кими йўқ ёлғиз қиз эдим. Атрофимда эзгу ниятли кишилар бор эди. Шундай ботқоқликка, гуноҳларга ва хатоларга ботдимки, қутулиш умидим қолмаган эди. Хато қилаётганимни билардим. Бу хатоларга вақти- вақти билан қарши чиқардим, аммо ёлғиз эдим, эплай олмадим. Энди эса, манзилга етай деганимда Аллоҳни танимоқдаман, аммо шунча хато, шунча оғир гуноҳлар билан...Гуноҳлардан, қилган хатолардан титраб кетяпман. Аллоҳ илтижойимни қабул қилмаса, гуноҳларимни кечирмаса? Мана, мени ўйлантирадиган, ташвишга соладиган нарса...Бир дақиқа бўлса ҳам бу ҳаёлдан қутула олмаяпман. Биламан, Аллоҳнинг мағфирати ва марҳамати оилй. Ягона тасалли шу. Ҳар намозда, ҳар соат, ҳар дақиқа ва ҳатто ҳар сонияда Мавлонинг ҳузурида эканимни биламан. Шу сабаб кўзёшларимни тўхтатолмаяпман. Кўзларим юмилса ҳам, юрагим
38


ва бутун борлиғим фарёд чекади. Суҳбатдошимнинг бугунги мавзуси “Аллоҳнинг авфи ва марҳамати” эди. Абринур Хоним менга таскин бериш учун бу мавзуни танлаган.
Гуноҳ ва мағфиратга оид оят ва ҳадисларни ёзиб олдим:
“Ким Аллоҳга ишонса унга эришади. Аллоҳ унинг ишини хайрли қилади” (Талоқ, 3)
“Сиз мени ёд этингки, мен ҳам сизни ёд этайин”(Бақара, 152)
“Аллоҳни кўп зикр этингки, нажот топасиз”(Аҳзоб, 41)
“Ҳар мўмин гуноҳ билан ожиздир ва тавба билан кучлидир. Уларнинг яхшиси тавба билан ўлганларидир”. (Ҳадис)
“Қилмишидан пушаймон бўлиб йиғлаш қандай бахт” (Ҳадис)
“Мен қалби ўксикларнинг ёнидаман” (Ҳадис)
Бу оят ва ҳадислар менга умид бағишлади. Қилган хато ва гуноҳларим Аллоҳнинг авфи олдида ҳеч нарса эмаслигини билдириб, ичимни ёндираётган оташни бироз сўндиргандек бўлди. Аллоҳга яқин бандалардан бири бир одамга шундай умидни етказган, ”Яна кел...яна кел!” дея даъват қилганди:Нима бўлганида ҳам яна кел!Бу бизнинг даргоҳимиз, умидисзлик даргоҳи эмас. Юз маротаба тавбангни бузган бўлсанг ҳам яна кел!!! Алломаларни бири айтганидек:”Ҳар бир инсон зиммасидаиймонли бўлиш ёки уни тўқотиш даъвоси бордир”. Бундан қочиб қутулиш, бу масалани эшитмаслик ёки у билан қизиқмаслик мумкинми? Мен шундай гирдоб ичидаман. Иймонли бўлиш даъвоси нималигини бутун борлиғим билан жўшиб, титраб ҳис қиляпман. Тобора ўлимга яқинлашмоқдамна. Ҳозир шу эшик очилиб, бошқа бир зот ичкарига кириши ва ўзгача натижа бўлишини биламан.
Eнг оилй мақсад Иймондир
Бу меҳмонларнинг меҳмони. Ҳаётнинг тугаганини эълон қилувчи фаришта...номи қўрқинчли бўлса-да, Аллоҳнинг амрини бажарувчи бир фаришта...Ноилож бошимни кўтариб, “марҳамат, келин” дейман. Мени Аллоҳга етиштирувчи сўнгги ҳамлани кутаман. Энди жуда яхши биламнки, , инсоннинг энг катта вазифаси, энг буюк мақсади, энг катта даъвоси иймонли бўлишдир. Чунки сўнгги дамда, бизга қўл келувчи иймондир. Ҳамма нарса жим бўлиб, фақат иймон суҳбатлашадиган сўнгги дақиқа. У пайтда инсонга ҳеч нарса ёрдамлашмайди. Не дўст, на ўртоқ, на гўзаллик, на бойлик...Ҳаёт тушунчасини кўпроқ тушуниб боряпман. Ҳаётнинг ягона маъноси бор, иймонни қўлга киритиш ёки бой бериш...Ҳамма ҳисоб китоблар шу асосда...Ёрдам бер, Ё Раббим! Мендек бир ҳаётини разил йўлларда ўтказган ожиза қулингга ёрдам бер. Юзим йўқ, уятлиман, ҳижолатдаман, изтиробдаман. Сўнгги кунларимни, сўнгги дақиқаларимни ўтказяпман. Сендан бошқа ёроним, дўстим ва суянувчим йўқ. Яна Сенга ҳамдлар бўлсин, шукрлар бўлсин. Шуларни ҳам билмай, бундан ҳам чуқурроқ ботқоқликда умрим тугаса нима бўларди? Абадий жаҳаннмда қолардимку...Онамга, дадамга, акамга етиша олмасдим...Аллоҳим!Бу даҳшатни ўйлаш ҳам кишини ҳаяжонга солади. Ҳурматли Хожам, сизга ёзиш ёзмаслик хусусида иккиланганим бир воқеани бошдан кечирдим. Ассистентнинг қистови билан ёзишга қарор қилдим. Қуръонни ўргана бошлаганимга саккиз кун бўлди. Энди ўзим ўқий оламан. Асосан шомдан кейин ва бомдод намозидан олдин ўқияпман. Қуръоннинг ҳам, Жавшаннинг ҳам маъноларини билмаганим учун уларнинг ҳар бир ҳарфи мўжизадек туюлар, дилимга роҳат бахш этарди. Қанчалик енгил тортганимни, роҳатланганимни айтиб
39


беролмайман. Ишинишингизни хоҳлайман, “Қуръон” ёки “Жавшан” ўқий бошласам, оғир қайғуларим, изтиробларим гўёки беиз йўқоларди. Ўқишни тўхтатсам яна бошланарди. Бу Қуръоннинг мўжизаси, Жавшаннинг каромати эканлиги аниқ...
Кеча ҳаётимда бир воқеа рўй берди. Ҳалигача унинг таъсиридаман. Уни бир шукр учун ҳам ёзишим лозим. Бу воқеани эсласам, ўзимни йўқотаман. На бармоқларимда, на ўзимда қувват қолади. Бутун вужудим ҳаяжондан ларзага келади. Ё Раббим! Сен буюклар буюги, ҳар бир мазлумнинг, бечора, ночор ва ҳар бир қулнинг Ҳомийи, мададкори, суянчиғисан...Бу гуноҳкор қулингга тушда бўлса ҳам, бундай гўзал туйғуларни берганинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин...Кеча бомдод намозига таёрланиш учун бир соат эрта турдим, Қуръон ўқидим, роҳатландим. Иштиёқ билан Раббим ҳузурида қўл боғлаб, намозни бошладим. Айтишга мажбурман, бу икки ошиқнинг топишувига ўхшайди...Намозни бошласам, Раббимнинг қаршимда турганини бутун ҳужайраларим билан ҳис қиламан, титраб ҳаяжонланиб кетаман. Унга қўл очиб, бўйин эгиш, йиғлаб ёлвориш, авф сўраш...Тушунтиролмайман, алсо тушунтиролмайман. Бу туйғу, бу севги, бу ишқ ҳеч нарсага ўхшамайди. Бутун борлиғимни роҳат ва лаззат чулғайди. Ўша ишқнинг сурурини ҳис қилмаган ҳужайрам қолмайди. Ўзимни худди покиза ва масъум гўдакдек ҳис қиламан. Оҳ, ҳақиқатда ҳам шундай бўлса қанийди. Бунинг учун нималар беришим керак...Бунинг учун ҳар қанча қурбонлик бўлса таёрман. Насиб қил, нима бўлади бу қулингга шу бахтни раво кўрсанг, ё Раббим! Шу ҳислар оғушида Раббим ҳузуридаман. Кўзларимдан оқаётган ёш тўғри ёноқларимдан сирғалиб тушаётганини ҳис қилардим. Юрагимнинг ҳаяжон билан ишқ билан уриши. Гўё шўх бир болакай қўлидаги қушча каби...
Каъбада онамни кўрдим
Мана шу пайт ўша воқеанинг сири ойдинлашди. Қаршимдаги турган девор, дераза, пардалар бир зумда йўқолди. Гўё театр пардаси очилиб, бошқа саҳна кўринди. Фақат расмлардагина кўрганим – Каъба. Бошқа бир кўринишда мен ўша саҳнада пайдо бўлдим. Минглаб мусулмонларнинг “Аллоҳу Акбар!Аллоҳу Акбар!” деган нидоалри ичида Каъбага қараб намоз ўқирдим. Кучли ҳаяжон, ҳайрат ва жўшқин туйғулар қўйнида эдим. Бу жоининг файзи, лаззати бутун томирларимга қадар етиб борди. Ҳа, худди шундай оламон орасида эдим. Бу ҳаёл эмас. Инсонлар билан кўришяпман, гапларини эшитяпман. Ё Раббим! Нималар бўляпти? Бу туш бўлмасин, уйғонгач тугамасин. Ногоҳ бир қўл мени тутди ва “Болам” дея қучоғига олди. -Онажон...Сиз?. . .
Ёнида акам, Аммо дадам йўқ. Сўрасам, яна ўша жавобни олдим:
-Ҳалигача ҳисоби тугамади, эклгани йўқ.
Онамнинг тўйиб бўлмас ҳидини туйдим. Қучоқладим, ҳидладим, ўпдим.
-Онажон, сиз қанчалар меҳрибонсиз. Акам билан қучоқлашдим.
-Қизим, сени табриклайман, -деди онам. Сен Қуъронни ўқий бошладинг, сени қутлайман. Мени иймонимни ўша китоблар қйтқарди. Сени кўп дуо қилдик. Биз ҳар жума куни Пайғамбаримиз сав билан кўришамиз. Сен учун неча марта Пайғамбаримизга сав ёлвордим. “Унга иймон ҳақиқатлари насиб қилади”, деб мужда бердилар. Шукрлар бўлсин. Сени кутаётгандик. Демак, Жаноби Ҳақ тавбангни қабул қилибди. Ю, сени Пайғамбаримиз сав ёнларига олиб бораман. Аллоҳим, мен!. . . Мендек гуноҳкор, исёнкор бир қулми шу? Сизга теърифлаб беролмайман, Хожам. Чунки бардошим етмайди. Пайғамбаримиз сав билан учрашдик. Бу гуноҳкор умматини, қабул қилдилар, мени одам сафига қўшдилар.
-Сени муборак бир кунда чақирамиз, -дедилар.
Ўзимга келдим. Намоз ўқирдим. Бу қандай икром, қандай эҳсон...Қандай тушуниш мумкин бу ҳодисани? Ё Раббим! Мени шунча неъматларга муносиб кўрдинг. Ҳақиқатини аён қил! Қўлимни бўш қайтарма. Ҳижолат қилма. Сенинг авфинг ва раҳматинг барча гуноҳлардан хато ва
40


исёнлардан буюкдир. Ҳа, жуда яхши тушундим, хожам. Албатта, муборак бир кунда ҳаёт билан видолашиш насиб қилади...Муборак кун...Бу жума бўлиши мумкинми? Яқинлашаётган Бароат кечси ҳам...Иккиси ҳам жуда яқин. Йўловчиман...Гўзаллар гўзали...Буюклар буюгининг розилигини топиш йўлидаман. Барча гуноҳ, хато ва исёнларим билан...Унинг эшигига бориб, бошимни эгаман. Балки, мактуб ёзиб битиролмасман. Тоқатим тугади, бардошим сўнди. Яна бироз дам олайин. Бугунги кун мен учун сўнгги фаслнинг бошланиши эди.
Дугонам Амина билан учрашдим
Биринчиси, яна кузатишларнинг натижаси...Вужуд саройим қулаяпти. Ҳаёт сўқмоғининг сўнгида ўлим чироғининг нурлари ёрқин кўринмоқда. Буни вужудимни қамраган бардошдан ҳам сезяпман. Баъзан оғриқларим чидаб бўлмас даражада бўлади. Наркозлар ҳам ёрдам беролмаслигини биламан. Аммо нолимайман. Нолишга ҳаққим борми? Чунки мулк меники эмас. Мулкни берган ва уни истагнидек тасарруф этувчи Аллоҳдир. Бизлар фақат омонатчилармиз. Омонатчи фақат омонатни назорат қилади, холос. Аммо унга эгалик қила олмайди. Иккинчиси эса, йўлларига кўз тикиб, ҳасрат чекиб кутаётганим Аминанинг ташрифи...Бу тонг худди фаришталардек эшигимни очиб кироб келди. Биро лам изтироб, оғриқни унутдим. Йиллар ҳасратидан биз сармаст эдик. Омон бўлсин, ассистант Аминани топибди. ТўғрироғИ, Амина бизни топибди. Мен пастга тушаётганимда Амина мени кўриб қолган. Албатта, қўрқиб кетган, бу ҳолда мени таниб олишга қийналган. Бўлимдан сўрашга чиққанида ассистентга учраган...Мени сўраган. Ассистент менинг Аминани кутаётганимни билгани учун тезда таниган. Амина шу факултетнинг бошқа бўлимида ўқиркан. Яъни, бзи ёнимиздаги Аминани қидириб юрган эканмиз.
-Оҳ, Амина! Сен энг азиз дугонамсан. Сен қандай яхши дўстсан. Мени бу чиркинликлардан қутқариш учун. Оч қашқирлар қўлидан тортиб олиш учун, иймон ҳақиқатларинидан хабардор қилиш учун озмунча ҳаракат қилдингми? Сен оғИ, кулфатли кинларимнинг дўстисан. Яна шундай яхшилик қиляпсан.
Бу жамиятда шундай инсонлар кўп бўлиши керак. Йўқса, ёшлик гуноҳлардан, ёмонликлардан ўзини ҳимоя қилолмайди. Амина самимийлиги, меҳрибонлиги ва дўстлиги билан менга тасалли берар, ўлим, охират ва иймоннинг роҳати ва лаззатини англатарди. Ассистентнинг суюклиси Абринур Хоним билан Амина икки қўриқловчи фариштадек бошимда туришибди. Бу вужуд саройининг инқирози яқин эканлигини улар ҳам билишади. Амина ҳужжатларимни текширибди. Хонага киргач, сездирмасликка ҳаракат қилди. Аммо, мен юзидан тезда англаб олдим. Яна мени меҳр билан қучиб:”Тузалиб кетасан, қўрқма”, деган сўзларининг оҳанги гўё “Ҳозирлан, узоқ йўлга чиқяпсан!” дегандек эшитилди.
Азроил билан учрашувни кутяпман
Ҳа, мен бир йўловчиман. Манзилим жуда яқин. Азроил билан учрашув онимни, Ҳузури Илоҳийга чиқишимни кутиб, кун санай бошладим. Ушбу сатрларни ёзарканман, юрагимнинг сўнгги кучини сарфлаётганимни биламан. Чунки, энди туролмас, ўтиролмас эдим. Намозларимни ҳам ишора билан ўқияпман. Бу энди аниқ ниҳоя эди. Аллоҳнинг ишларига қаранг, Хожам! Қаердан қаерга...Бу мактубни нима мақсадда бошлагандим, охири нима бўлди? Ё Раббий! Сенга беадад шукрлар бўлсин. Ўз жонимга қасд қилиш мақсадида бошлаган можароли мактубим мени Раббим ҳузурига келтирди. Сенга чексиз шукрлар...
Сиздан бир илтимосим бор хожам. Сиз юзлаб, минглаб шигордлар тарбиялагансиз. Булар ичида тўғри йўлни топган, иймон ҳақиқатларига етишган ўқувчилар кўп “Дузжалик Меҳмед” каби шаҳид бўлганлари, дуоси ижобат бўлгувчи яна кўпгина ўқувчиларингиз ҳам бордир. Бошқа кўпгина табаррук инсонларни танийсиз. Нима бўлса ҳам менинг ҳаққимга дуо қилинг.
41


Мени ҳам бир ўқувчингиздек қабул қилинг. Модомики, устоз экансиз, сиз ҳам мен учун масъулсиз. Устозлар қабрини зиёрат қилганингизда мен учун ҳам фотиҳа ўқинг. Менинг ҳам салом ва дуоларимни уларга етказинг. Қуръони карим тиловатидан кейин дуо этаркансиз, бу гуноҳкор шогирдингизни ҳам исмини зикр қилинг. Буни жуда ҳам хоҳлайман. Нима бўлганида ҳам унутманг, хожам. Бу мактуб менинг энг катта ҳисобчим, энг катта китобим бўлди. Иншааллоҳ ўқиганлар, эшитганлар мени дуо қиларлар. Иншааллоҳ, улар менга лаънат ёғдиришмас....
Бу мактубни ёзишим ҳам Аллоҳнинг лутфу карами билан бўлди. Мактуб ёзиш ҳаваси мени қаердан қаерга олиб келди-я! Ҳам мактуб битди, ҳам ўзим адо бўлдим. Балки булар сўнгги сатрлар, сўнгги сўзларимдир. Туш кўрганимдан кейин ҳам бир жума ўтди. Ажалим битмаган эканман, тирикман. Муборак Бароат кечасига икки кун бор. Чоршанба оқшоми гуноҳларимга мағфират сўраб, мубоарк кечада яна ёлвориб, кўзёш тўкаман. Балки, ўша кечани кутаётгандирман. Бу мактуб сизга етиб борса, мен учун дуо этишингизни истайман...Агар ёнимда бўлганингизда эди, қўлларингиздан ўпардим. Аммо менинг ўрнимга бу мактубим қўлларингизни ўпар, Иншааллоҳ. Ҳеч бўлмаганида самимиятимни шу тарзда қабул этинг. Шубҳасиз, ҳали Ҳузури Илоҳийда Дузжалик Меҳмеднинг соҳибини танийман. Китобларингиздан кўп фойдаландим. Иймонимни қўлга киритишим учун катта меҳнатингиз сингди. Аллоҳдан келганман. Унга кетяпман. Азроилга иймон билан руҳимни топшириб, Ҳузури Илоҳийга иймон ила қайтмоқчиман. Бу мактуб ҳам иймонимга шоҳид бўлсин. Аллоҳга омонат бўлинг, хожам. Иншааллоҳ, сизга яна кўп яхши иймонли шогирдлар тарбиялаш насиб қилсин. Ҳурмат билан қўлларингизни ўпиб қоламан.
Гуноҳкор шогирдингиз Айсел...
Бу мактубни ўқиган ўзини ҳисоб қилади
Мактуб битди. Аммо биз ҳам адойи тамом бўлдик. Бу гўё мактуб эмас, бир инсоннинг гирдобдан қанадй қутулгани ҳақидаги тарихий бир ҳужжат эди. Диндан, иймондан маҳтум этиб тарбияланган қизнинг бу қайғули ҳаёт ҳикоясини ўқиб, кимлардир уялади, кимлардир ғамга ботади. Тарбиячилар, ота-оналар, ўқитувчилар, жамиайтдаги ҳамма...Бу мактуб неча қўлларга боради, ҳамма ўқийди ва ҳар ким қилган хатолари ҳақида ўзини сўроққа тутади. Бугун Айсел бўлса, эртага бошқа бир қиз...Бундай тузоқлар яна кўп ёшларни кутаётгани сир эмас. Бу мактубни ўқиб ушбу ҳақиқатни яна бир нагладим:
“Иймон инсонни инсон қилади. Куфир инсонни тубан ҳайвонга айлантиради. Агар иймон бўлмаса ёҳуд исён билан иймондан узоқлашса, инсон ҳаёти зоҳирий, қисқа бир завқ ва лаззат билан ўтсада, ундан минг маротаба узоқ ва ортиқ аламлар изтиробларга гирифтор бўлади. Қаршимда катта ёнғин, олови кўкка ўрлайди. Ичида фарзандларим, иймоним ёняпти, ёнғинни ўчирмоқчи бўламан. Йўлда кимдир мени тўсмоқчи бўлади, оёғим тегади, нима аҳамияти бор...” Ҳа, ёшликнинг иймони ўтга тутилган. Бу ёнғин бир авлоднинг натижасидир. Бу ёнғин ўчирилмаса, жамият тинчимайди. Ота-оналар, фарёд чекиш билан, тарбиячилар эса иймонини йўқотган анархистлар билан шуғулланишда давом этишга мажбур. Бу ёнғин ҳар биро дамнинг Аллоҳга ишончи билан нега яшаётганини, кимлигини ва қимматини тушуниши билан сўнади. Ўйлаб кўринг, ўлганидан кейин тирилишга ишонган инсон жамиятга зарар етказа оладими? Ҳаётини ғайриқонуний йўлда ўтказадими? Ёшлигини заҳарлаб, умрини тижорат матоси қилиб ишлата оладими? Миллатига хоинлик қила оладими? Инсонни тўхтатишнинг, уни назорат қилиб, намунали ва гўзал ахлоқли қилиб тарбиялашнинг Аллоҳдан қўрқиш ва қуллик шуурини англатишдан бошқа йўли йўқдир...
Мана энг катта мисол...Биз ўқиган шу мактуб...Нима ҳам қилардик? Бутун оила аъзолари билан баҳслашамиз. Нимадир қилишимиз, ўлим тўшагида ётган қизга етишувимиз керак. Аммо қандай қилиб? Мактуб охирида фақат “Айсел” исми ёзилган эди. На манзл, на у ётган шифохона аниқ
42


эмас. Аммо мактуб Анқарадан келган эди. Қиз мактубда ёзишича, онкология бўлимида даволанган. Анқарадаги ҳамма касалхоналарни қидириб чиқиш керак. Шундай қилдик.
Анқарада Айселни қидирар эдим
Анқарага бордим. Барча касалхоналарни кўриб чиқа бошладим. Исми Айсел, 22ёшлардаги бир беморни излаяпман. Фақат кеч қолишдан қўрқаман. Чунки, мактуб аввал китобларим нашр қилинган нашриётган броган, кейин менга юборилган эди. Яъни, ёзилганидан бери бир ойдан кўпроқ вақт ўтган. Ниҳоят, катта бир шифохонанинг онкология бўлимида хабарини қопдим. Афсуски, кеч қолгандим. Чунки Айсел, ўша Бароат кечасидан раҳматлик бўлган экан.
-Сиз Холид Эртуғрулсиз, шундайми, -дея қучоқ очди бир шифокор. Китобларингизни севиб ўқийман. Танишдик. Бу мактубда келтирилган ассистант эди. Мени бошқа ўртоқлари билан таништирди. Мен тоқатсизланардим. Дарҳол мавзуга ўтдим. Айселнинг менга ёзган мактубидан гап очдим.
-Биламан, хожам, -деди ассистант. Чунки ўша мактубни мен юборгандим. Нималар ёзганини менга ўқиб берар ва тушунтирарди.
-Сўнгги дақиқалрини қандай ўтказганига қизиқяпман, қанадй раҳматли бўлди?-дея сўрадим. Ассистант Бейнинг кўзлари ёшга тўлди. Чуқур хўрсиниб олганидан сўнг:
-Сўраманг, хожам, -деди ғамгин овозда...Гўё тўй, байрамга кетаётгандек бир ўлим. Унинг овози титраб, бўғилди. Кўзёшлари яноқларидан оқиб туша бошлади.
-Аллоҳ бизга ҳам шундай ўлим насиб қилсин, -дея йиғлай бошлади. Хонада юзма юз ўтириб кўзёш тўкардик. Гуноҳлар тўла, исйинкор бир ҳаётнинг бундай тугаши жуда ибратли, жуда таъсирчан ва жуда маънодир эди. Бу ҳаёт ҳикояси ҳеч бир қул алсо умидсизликка тушмасин деб уқтирилган илоҳий мактубнинг энг муҳим далилллари билан тўла эди. Ассистант давом этди. “Бароат кечаси” эди, тонгга яқин вафот этди. Бошида Абринур Хоним ва Амина хоним бор эди. Улар ҳам Айселнинг вафот этиш дақиқалрининг таъсиридан ҳали ҳам қутула олишгани йўқ. “Ё, Раббий! Менга ҳам шундай ўлим бер”, дея кўзёш тўкканлари тўккан. ”
-Вафот этиш дақиқалри ҳақида эшитишни хоҳлайман, -дедим.
-Биз ҳам сизга етказишни йўлини қидирётгандик. Абринур ва Амина ҳам сиз билан кўришмоқчи эди. Оқшом бизнинг меҳмонимиз бўлинг. Ҳам бирга ифторлик қиламиз, ҳам Айсел ҳақида гаплашамиз. Абринур ҳам Амина ҳам сизга кўришга қизиқишади. Китобларингиздан кўп фойдаланишади. Бирга ифторлик қилсак, хурсанд бўлардик.
Келишдик. Оқшом ҳаммамиз тўпландик. Аминанинг дадаси нафақага чиққан ва Аминани ёлғиз қолмасин, деб Анқарага кўчиб келган экан. Амина эса тиббиёт факултетида келжаги порлоқ бир талаба. Тоза, тартибли ва каттагина китоб жавони бор бўлган хонага кирдик. Девордаги суратлар ва улар тагидаги ибратли сўзлар диққатни тортарди. Аминанинг дадаси очиқ чеҳрали, киши эди. Маданиятли, тажрибали бир инсон...Суҳбатимиз мавзуси Айсел эди. Ҳозир бўлган ҳар бир киши Айселни яхши танирди. Амина ва дадаси, Айселни тўғри йўлга солишга кўп ҳаракат қилишган. Ассистант ва Абринур хоним эса, сўнгги кунларда Айселнинг ёнида турган, катта далда берган ва руҳий мададкор бўлишган.
Айсел Бароат кечасида вафот этишини биларди
Абринур хоним Айселнинг сўнгги дақиқаларини гапира бошлади. Хонага биран жимлик чўкди. Биринчи жумладаёқ Абринур хонимнинг томоғига нимадир тиқилди. Бир неча марта томоқ қирди, лекин ўтиб кетмади. Лаблари буришди, кўзларидан ёш чиқиб кетди. Ёнида ўтирган Амина ҳам йиғларди. Аниқки, Айселнинг ўлими ибратга тўла эди. Ассистант Бей суйган қизига таскин берди. Бир муддат хонага жимлик чўкди, ҳамма ичидаги жўшиб келаётган ҳис- ҳаяжонларини босишга ҳаракат қиларди. Кейин Абринур Хоним бошлади:
-Бароат кечси эди. Ўша куни рўзамизни Амина иккимиз Айселнинг хонасида очдик. Чунки у
43


бизни ҳеч қаёққа қўйиб юбормасди. Неча кунлардан буён Бароат кечасини кутаётганди. Ўша кеча ўлишига шу қадар ишонардики, бутун таёргарлигини кўриб қўйганди. Бир неча кун аввал ҳам шуни гапирарди. Ё Жума куни ёки Бароат кечасида. Дея...Жума куни ўтгач, “Бароат кечасида умрим тугайди. Кутаётган меҳмоним ўша куни келади”, дея бошлади. Айсел шундай қатъий иймон келтиргандики, унинг қалби иймон чўққисида эди. Бутун вужуди, бутун руҳияти билан Аллоҳга йўналган, Унга бўйин эгиб, кечирим сўрарди. Ҳар бир дақиқада ибодат билан машғул эди. Ўқиётган намозлари худди ибратга тўла гўзал саҳналар эди. Ишонаманки, ҳар бир намози Каъбада ўқилгандек ёки намоз ўқиган хонаси Каъба ҳавоси билан тўлгандек эди. Кўзёшлари, ҳаяжони билан намозларини адо этарди. Қисқа вақтда Қуръон ўқишни ўрганди. Ҳар кунги ибодатлари Қуръон, Жавшан мутоаласи, суҳбатлар унинг хонасини масжидга, гўё охиратга таёргарлик мактабига айлантирганди.
Айсел жуда қобилиятли эди. Ҳамма нарсани сўрар, бирор саволини жавобсиз қолишини хоҳламасди. 22йиллик гуноҳларининг надомати билан эди. Мен бундай пушаймонлик, бундай самимий тавба, ҳаяжон ва мағфират орзусини кўрмаганман. Гўё у оғир чидаб бўлмас касаллигини унутган. Қошлари, сочларининг тўкилиши, текширувларнинг натижаси унинг учун аҳамиятсиз эди. Айсел фақат иймон билан жон топширишни ўйларди. Танаси ва чеҳраси сўнгги кунларда шу қадар нурли бўлиб, гўё фариштага ўхшарди. Юзига термулиб ўзгача бир лаззат олардим. “Дузжалик Меҳмед” китобингизни ўқиган куни жуда кўп йиғлади. “Ё Раб!Менга ҳам шундай бир сўнгги нафасни насиб эт!” деб илтижо қиларди. Ҳар куни тушлар кўрар, бир неча маротаба онасини, Пайғамбаримизни сав ва бошқа устозларни ҳам тушида кўрар, бир қисмини бизга ҳам сўзлаб берарди. Аммо бизга айтмаган кўплаб муҳим тушлари ҳам бор эди. Бу тушларни яхшиликка таъбир қилиб, Айселнинг кўзлари севинчдан порлаб кетарди. Пайғамбаримизни сав тушида кўрган куни тонгдан оқшомгача кўзёш тўкарди. Айселнинг бу ҳолига ҳавас қилардик. Бу қнадай буюк неъмат эди. Аллоҳим! Гўё хаста ва ёрдам муҳтож у меас, биз эдик. Энди биз ундан дуо қилишини сўрай бошладик. Сўнгги кун, яъни Бароат кечасида ҳамма таёргарлигини кўриб тугатганди. Жуда ҳолдан тойган, зўрға гапирарди.
Айселда “ўлим енгиллашуви” бошланган эди.
Амина хоним иккимиз Айселда бир ўзгариш сезгандик. Яъни, тобора ўлими яқинлашаётган эди. Халқ орасида “ўлим енгиллашуви” деган гап юради. Яъни, бемор ўлими яқинлашгач, ҳамма оғриқларни унутиб, енгил тортади ва қайсидир маънода тузалгандек бўлади. Айселда ҳам шу ҳолат кўринаётганди. Кучли зирқираган оғриқлар ичидаги Айселнинг азоблари гўё тўхтади ва ўзига келиб гапира бошлади.
Амина хоним сўзга аралашди. :
-“Ўлим енгиллашуви” тиббиётда ҳам муаммоли бир мавзудир, - дея изоҳ берди. Бу нарса тиббиётда инкор этиб бўлмас ҳодисадир. Ўлим дақиқалари яқинлашган инсонда кўпинча ақлий тиниқлик кучаяди. Беморларнинг ўлим олдидан аҳволи яхшилангани кузатилади. Бу воқеа жуда тез фурсатда содир бўлади. Ўпкаси тамом бўлган, нафас олиши қийин беморларда, кислород берилса ҳам нафас сиқилишидан қийналувчи беморларда ҳам сўнгги дақиқаларда ақлга сиғмас ҳодисалар юз беради. Ўлим енгиллашуви нима? Агар инсон фақат моддадан иборат бўлса эди, ўлими яқинлашгач, ортадиган физиопатологик жараёнлар изтироби, нафас олиш оғирлашуви кучайиб, инсон кучли оғриқлар гирдобида қолган бўларди. Аммо ҳаётда бунинг тескариси кузатилади. Йсира кутилмагнда беморнинг аҳволи вақтинча бўлса ҳам бир оз ўнгланади. Бу пайт инсон танасидаги руҳнинг сўнгги кучи юзага чиқади. Ҳақиқатдан ҳам ўлим гўё туғилишдек бир ҳодисадир. Бу сирни бизга билдириш учун Аллоҳ ўлим енгиллашувини беради. Бундай дақиқалрда ўлим енгиллашувидан ташқари оғриқ сезмаганларда ҳам онгли равишда ҳушёрлик бўлади. Узоқ ҳаёт саҳифалари бир-бир очилади. Янги бир дунё эшиги олдида гўро боқий дунёнинг муқаддимаси бошланади. Онг энг муҳим созъларни сўнгги
44


нафасларда арз этади. Агар ўлим инсоннинг ниҳояси бўлсайди, бунинг бутунлай тескариси кузатилган бўларди.
Ҳалокати яқин қолган тана мазмун моҳиятини йўқотади. Руҳ эса ўлим енгиллашуви билан гўё янгилангандек бўлади. Бу руҳнинг борлиги, ўлимнинг ҳаёт ниҳояси эмас, бир ўзгариш эканига далилдир. Яна ҳам муҳими, ўлим олдидан инсоннинг ҳақиқатга, адолатга яқин бўлиш ҳикматидир. Ўлими яқинлашганда кўп чилик адашганлар йўлидан қайтиб, яқинларига жиддий ҳақиқатларни гапириши кўп учрайди. Инсоннинг фақатгина моддий мавжудот эмаслиги жуда муҳимдир. У баъзи ҳодисаларни олдиндан сезади. Бу туйғу ҳаммада учрайди. Фақат бу туйғуни амалда, моддий ҳолатда изоҳлаш мумкин эмас. Чунки дунёвий воқеалар вақт билан чегараланган. Илоҳий воқеаларда эса вақт чексиздир. Фолбинлик билан башоратни ажрата билиш керак. Руҳиятга бағишланган китобларда зобитларга оид минглаб воқеалар бор. Булар орасида самолёт фалокатларини олдиндан сезганлар, урушларда ўлими яқинлашганини билганлар кўп бўлган. Соғлиқдан муаммоси бўлмаганларнинг ўлим ҳақида хабар бериш ҳоллари кўп учрайди. Жаноби Ҳақ ўлим енгиллашуви билан қулига сўнгги имкониятни беради. Буларнинг кўпи мўжиза эди. Абринур хоним Амина хонимни бу изоҳларини давом эттирди. Айселнинг оғриқлари тўхтаб, ўзига келгач, бизларни ҳайратга слоган ўзгариш рўй берди. “Сув олиб кеелинг, таҳорат оламан”, деди у. “Меҳмонларим келади, уларни таҳоратли кутиб олишим керак”. Таҳорат олди. Аммо биз билан умуман қизиқмади. У энди бошқа бир оламнинг вакилидек, нигоҳи, ҳаракатлари бизга номаълум нарсаларга қаратилган эди. “Қара”, -деди. “Азон ўқиш бошланди. Бу мен учун ўқиляпти. Менга “таёрланъ, дея хабар беришяпти”. Табиийки, бзи азонни эшитмасдик. Аммо Айсел дунёни тарк этган, бошқа бир оламда яшай бошлаганди. У кўп нарсаларни кўрар, эшитар, аммо унинг кўраётганларини биз кўрмасдик. Ўгирилди, тиз чўкди, қўлларини тиззага қўйиб катта иштиёқ билан азоннинг тугашини кутди. “Азон тугади”, деди. “Eнди мени олиб кетишга келишади”. Ўзининг ҳаққига дуо қила бошлади.
Мени олиб кетишга онам келяпти
-Ҳузурингга боряпман, Аллоҳим! Мени қабул қил. Сенга, буюклигингга ишонаман, иймон келтирдим. Сен мени яратдинг ва яна сенга қайтяпман.
Бир неча маротаба “онам келсин, онам келсинъ, деб такрорлади.
-Ким клесин?- дедим
-Сўрашяпти, -деди. Сени олиб кетишга онанг клесинми, бошқа бировми? Дея Мен онам келишини хоҳлаяпман. Онам келади...Бир дақиқа жим қолди. Келаётган товушга бутун диққатини қаратган эди. Ва шу аснода унинг юзига урилаётган нур бизнинг ҳам кўзимизни қамаштира бошлади. Биз ҳайрат ичида Амина хоним билан бир-бримизга қарардик. Айсел Хоним шу асно баланд овоз билан ҳаяжонланиб:”Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар, Ла илаҳа иллаллоҳ...” дея такбир келтирди ва ортидан шаҳодат келтира бошлади. Биз бу ҳодиса қаршисида лол қолгандик. Мен карахт бўлиб қолгандим. Ўлим олдидаги бу ишлар иймонимни мустаҳкам қиларди. Соат учгача бошида Қуръон ва Жавшан ўқидик. Айсел ҳам ўқиётганларимизни такрорлашга ҳаракат қиларди. Мен Ёсин сурасини ўқирдим. Амина хоним эса Айселнинг тепасида парвона эди. Қибла томондаги деразада чақмоқдек бир нур порлади, хонани ёритиб юборди. Бунга иккимиз ҳам гувоҳмиз. Бу нур ёғдуси хонадаги ойдинликни босиб юборди. Жуда ажойиб ва ҳузурбахш нур эди у...Айсел бу нурни кўрар-кўрмас ўрнидан туришга ҳаракат қилди. Амина дарҳол унга ёрдамлашди. Айсел ҳаяжон ила қўлларини очди.
-Онажон! – дея бақриди. Сен! Сен келдингми, мени олиб кетгани?
Гўё онаси билан қучоқлашаётгандек қўлларини очди, бир-бирига қовуштирди ва бир муддатдан кейин Аминанинг қўлларига тушди.
Сўнгги дамда юмилиш арафасидаги кўзларида ҳам шундай бир ёрқин нур, лабларида ҳам бир ажиб табассум бор эди. Бу сўнгги нигоҳ чексиз азоб ва гуноҳларга бир видо, абадий ҳузурга
45


эса бир салом эди. Сўнгги нафаси “Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар” бўлди...Жойига ётқиздик. Азобу изтиробларга хасталикка кўмилган бир умр ниҳоя топган эди. Азроил а. с. унга энг севимли кишиси бўлган онаси қиёфасида кўринган эдилар. Ундаги иймон тавбаси шу даражада юксак ва самимий эдики, Аллоҳ ҳузурига покиза, гуноҳлари кечирилган ҳолатда кетди. Иймонли бир ўлимнинг ҳақиқий гувоҳлари бўлдик.
Биз, биз нима бўламиз?
Абринур Хоним ҳаяжондан титрар эди. Абринур Хонимнинг сўнгги жумласи шундай таъсирчан ва ўйли чиқдики, хонадагиларни қалбларини ва кўзларини қайтадан ёшлантирди.
Eртага ўлим дақиқаларида бизнинг ҳолимиз нима кечади? Ҳар бир инсон ҳар куни юз марта ўзига шу саволни бериши лозим. Айсел Хонимнинг ҳаёти бизларга сабоқ бўлсин. Ҳар бир ақлли инсон бу сабоқни яхши ўзлаштиришга интилади. Чунки, иймонни асраш, иймон билан кетишдан-да буюкроқ саодат йўқдир. Бунинг учун бугундан ҳаракат қилмасак, эртага кеч бўлиши мумкин.
Турк тилидан Роҳила Рўзманова таржимаси.
Интернет учун Мунира хоним тайёрлади.