ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ
ТЎРТИНЧИ БЎЛИМ Ўзимни ўлдирмоқчи бўлган кунларим
“Буни қарангки, мен жонимга қасд қилишни ўйларканман, ишониб бўлмас воқеалар ҳам навбат билан тизилишмоқда эди...
Аллоҳ бор бўлса...?
Яна ҳаётимнинг бир саҳифаси ёпилди. Ўта жиддий ва изтиробли саҳифа. Катта бир шифохона бўлимида кўзларимни очдим. Иш тугаган экан. Касаллигим бир сабаб сифатида мени жонимга қасд қилишдан сақлб қолган экан. Яна шифохонадаман, яъни ўлим тўшагида. Ўлимни кўряпман, бироз нарида туриб мени кутмоқда...Шундай аянчли кезларда мактуб ёзиб, кимдир овозимни эшитсин, дея қоғозни қораламоқ...Нега дейсизми? Оҳ, қанийди бунинг жавобини балсам. Балки яна пуч хаёлларга берилаётгандирман. Балки, айбланиш, ҳақоратланиш ва хўрланиш учндир. Балки, “Мен шундай қилдим, сиз эҳтиёт бўлинг”, дейиш учундир. Ёки бир тасалли маънавий бир кўмак, балки дуо олишдир мақсадим...Балки булардан ҳеч бири учун эмас, ўзимдан бир хотира, маълумот қолдириш учун. Нима бўлганида ҳам...Аммо бу мактубни ёзиш учун катта куч сездим. Гўё бу мактубни ёзиш учун алоҳида берилган бир қувват...Ҳаётни янгидан яшаш, ўзимни сўнгги маротаба сўроқ қилиш учун бир қувват эди бу. Мактубни ёза бошлаганимга икки кун бўлди. Бир неча соатда ёзиб, тугатишни ўйлаган эдим. Аммо бундай бўлмади. Ҳар хил туйғулар, турли фикрлар, ҳолатлар ва уларнинг бир-биридан фарқли изоҳларни ҳис қилиб, қоғозга тушира бошладим. Ҳолбуки, мактубни бошларканман, жонимга қасд қилиш ниятим қатъий эди. Бу мактуб орқали ҳаётимни заҳарлаган беномусларга сўнгги арта нафрат билдирмоқчи эдим. Аммо шу икки кун ичида мактуб битарканман, ҳаётимни қайтадан таҳлил қилдим. Тўғри ишларим билан хатоларимни солиштирдим. Қайсидир маънода ўзимга ҳисоб бердим. Бу ҳаётимнинг умумий баҳоси эди. Эҳтимол, бугунгача ҳеч ўйламаган ва ҳатто ақлимга ҳам сиғдиролмаган муҳим фарқларни сездим. Энг муҳим фарқ:бу борлиқнинг, коинот ва инсонларнинг улуғ бир Яратувчиси борлигини англаётганим эди. Аввалбошдан қатъий тарзда “йўқ” дея кескин узиб ташлаганим бу мавзуни, ақлим қабул қила бошлаган эди. Хўш, Аллоҳ бор бўлса? Аллоҳ бу коинотни ва инсонларни яратган бўлса? Биздан қилган ҳамма амалларимизни сўраса? Бу ҳисобга мен қанчалик ҳозирман? Мана шу савол, бир гумон тарзда бўлса ҳам, ичимни, ақлимни кемира бошлаганди. Мактуб ёзарканман, дилимга янги бир қувват сезардим. Гўё қаламим мени бир томонга бошлаётгандек...Мен истамаган, бу ҳақда ўйлашни ҳам хоҳламаган бир томонга. Энди ўзим ҳам бу мактубнинг қандай якунланишини қизиқиш билан кутаётгандим...Хожам яна чарчадим, дармоним қуриди яна. Эртага давом эттираман деган умиддаман...
Бугун учинчи кунки мактуб ёзяпман. Аммо бугун буткул ўзгача ҳолатдаман. Мудҳиш туйғулар қуршовидаман. Бу сатрларни йиғлаб, фарёд чекиб ёзяпман. Вақт ярим тундан ошди. Ишониб бўлмас ҳодисаларни бошдан кечирдим. Бутун танам титрарди. Даҳшатли ҳаяжонда эдим. Гўё юрагим қинидан отилиб чиқиб кетадигандек. .
Ўзимни зўрға қўлга олиб, бу воқеларни сизга баён қилмоқдаман. Бу воқеалар ҳаёлларимни остин-устун қилиб юборди. Бир зумда дунёимни ўзгартирди, зеҳнимни хиралаштирди. Ҳаяжонимни босолмаяпман. Бармоқларимда, умуман куч йўқ. Нима қилаётганимни билмайман. Қалам қўлимдан тушиб кетяпти. Туннинг иккинчи ярми. Қуюқлашган қонни тортиб олишганига
30
ҳам бир соат бўлди. Ухласин деб укол ҳам қилишди. Хонада ёлғизман. Бошсиз, адоғсиз қоришиқ ўй-фикрлар аро бир йўл излаяпман. Яна ҳаёт кемамни ўнгга-ъсўлга буриб, бир умид, бир илинж кутяпман. Ўйлаяпман. Коинотнинг боши бўш қўйилганми? Ёқълик ва чексизлик сари учяптими у? Бир кун келиб, бутун жонзотлар ва барча инсонлар ўлиб, ҳамма нарса йўқ бўлиб кетадими? Бу оламларнинг ягона Аллоҳи борми? Ҳамма нарса Унинг амри биралн бўладими?Биз ўлганимиздан кейин, яна қайта тирилиб, ҳисоб берамизми? Мен орзу қилганим, қўлларимни тутиб, тиззаларига бош қўйишни хоҳлаганим онамга, дадамга, акамга етиша оламанми? Агар жаҳаннам бор бўлса, мен шу ҳолимда, у жаннатий инсонлар билан топиша оламайман. Яна тинчим йўқолди. Яъни, қайта тириладиган бўлсам, менга тинчлик ва роҳат йўқ, бўлмайди ҳам. Яна боши берк кўчаларга кириб қолдим. Изтироб чекяпман.
Аллоҳнинг изни билан
Шунга ўхшаш ҳаёллар билан ўтган йилларимга назар ташлар эканман, хонамнинг эшиги ғичирлади. Тушимми ё ўнгимми? Эшик томонга ўгирилдим. Иккита аёл, оппоқ, топ-тоза либосда. Ўранган. Бошлари устида ўзгача нур. Юз – кўзларидаги нурлар ичимга кириб, илиқлик пайдо бўлди. Кўз-кўзга тўқнашди. Шунчалар мулойим, меҳрибон боқишлари, табассумлари борки, гўё атрофни ўзларига ром этишди, мени ўша сирли оламга тортишди. Булар ким? Ҳамширалар эмас, Ҳамшираларнинг бошлари очиқ, бўйлари кичик, улар унчалик ёқимли ҳам эмас. Туннинг бу пайтида мени ким ҳам йўқларди. Бу нурли чеҳраларнинг, умуман, бошқача таъсир кучини сездим. Хона уларнинг ажиб нурига тўлди. Улар қулоқларимни, миямни, бутун вужудимни чулғаган, таъсирлантирган бир оҳангда:
-Аллоҳ шифо берсин, қизим, -деди ўнг томондаги аёл. Иккинчиси эса қўллари олдинда, боғли, гўёки “таёрлан” дегандек қараб турарди. Мен раҳмат дея олмадим. Чунки карахт бўлиб қолгандим. Юзларига ҳаяжон, қизиқиш билан титраб қараб турардим. Шу қадар ҳаяжонда эдимки, юрагимнинг оташи кўксимни кудирар, гўё парча-парча бўлиб кетгудек эди.
-Сиз кимсиз, нима истайсиз мендан, -дея сўрамоқчи эдим, мендан олдин аёл гап бошлади. -Бизлар Аллоҳнинг изни ва Пайғамбаримизнинг сав амри ила ночор қолган, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб бўлган мусулмонларга кўмаклашамиз.
Сўзлари шунчалик таъсирли ва мулойим эдики, ҳар бир сўзи менга хуш ёқар, ичимни куйдирарди. Бир зумда бу сўзлар мингларча, милёнларча акс-садо бера бошлади. “Аллоҳнинг изни ва Пайғмабаримизнинг амри ила ночор, ёрдамга муҳтож ва ёрдамга муносиб мусулмонларга кўмаклашамиз”.
Қандайдир умид пайдо бўлди:демак, мени Аллоҳ ва Пайғамбар назардан четда қолдирмади, ёрдамга лойиқ инсон эканман, шундайми? Бу жуда муҳим. Балки сўнгги нажот йўли...Мен шуларни ўйларканман, келган аёллар фикрларимни ўқирдилар.
-Аллоҳ ҳамма нарсани кўргувчи, билгувчи ва кўмак бергувчидир. Пайғамбаримиз эса, умматларида бохабар, ночор қолганлар кўмак учун шошилгувчидир. Оламнинг ажойиб тартиби Аллоҳнунг илми ва қудратидандир. Сон-саноқсиз неъматлар эса, Аллоҳнинг қулларига икромидир. Аллоҳ қулларини Ўзини таниши ва қуллик вазифасини адо этишлари учун яратган. Инсонларга амри, иродасини билдириш учун пайғамбарлар ва китоблар юборган. Не кўргуликки, баъзи инсонлар шайтонга қул бўлиб, нафсларига эрк бериб, дунё лаззати ва завқига берилиб, Аллоҳни буткун унутишади. Бундай инсонлар ҳатто пашшага диққат билан боқсалар эди, унинг қанчалик мўжазавий қудрат билан яратилганини кўришарди. Бундай мўжизаларда ҳамиша Аллоҳнинг илми ва қудрати намоёндир. Аммо жоҳиллар шайтонга ва нафсларига эрк беришди. Ўйламадиларки, инсоннинг дунёга келтирилиши қандай мўжизаларга бой бўлса, ўлимидан сўнг қайта тирилиб, ҳисоб бериши ҳам шундайдир. Инсонни яратган қудрат Соҳибига уни такрор тирилтириш ҳеч қийин эмас!
Бу сўзлар менинг фикрларимга, дунёқарашимга, ҳаётга муносабатимга аччиқ ва таъсирли
31
жавоблар эди. Буларнинг ҳаммасини неча қайталаб ўқитувчиларимдан, ўртоқларимдан эшитган бўлсамда, нега бунчалик таъсирланмадим? Ҳар бир сўз, ҳар бир гап миямда акс-садо берар, асли қаршилик қилишга йўл қўймасди.
-Онанг сени кўп дуо қилади, сендан хавотирда. Таёрлан, тавба қил!Аллоҳдан кечирим сўра!Унинг раҳм-шафқати ғазабидан, жазосидан буюкдир. Аллоҳга ёлвор, хатоларингни тузат. Чунки сенинг умринг жуда қисқа қолди.
Кўз ўнгимда майин овозли, меҳрибон ва нули билан хонани тўлдирган икки аёл ғойиб бўлди. Фақат эшикнинг ғичирлагани эшитилди, холос.
Eнди нима бўлади?
Аллоҳим, энди мен нима қилай? Ночор қолган гуноҳкор бир қулингни бундай ёрдамга лойиқ кўрганинг учун энди мен нима қилай? Йиғлайинми? Фарёд чекайинми?Ўзимни минг маротабалаб сенга қурбон қилайинми? Аллооҳим, шу чоққача гуноҳдан, разолатдан бошқа нарсани билмадим. Дуо қилиш, ёлвориш, илтижо қилиш, намоз ўқиш...Ҳеч бирини билмайман. Терлаб, ҳамма нарсам шалаббо бўлган эди. Даҳшатли бир ҳаяжон ва қўрқув ичида ўзимга келдим. Ўрнимдан турдим. Ҳа, Аллоҳ бор. Бу оламнинг эгаси У, биз Унинг қулимиз. Аммо ҳеч бир тафсилотни билмайман. Нимадан ва қандай бошлайман? Нима бўлади, менга ким ёрдам беради?
Фарёдимга, қичқириқларимга ҳамширалар югуриб келишди. Табиийки, уларга кўрганларимни тушунтира олмасдим.
-Ҳеч қиси йўқ, -дедим. Қўрқиб кетибман...
Ўлимим тобора яқинлашмоқда. Бошим қотган, хато қилганларимни, эгри йўлдалигимни айтиб ҳайқираман. Бу кўрганларимнинг ҳаммаси мен учун охирги имконият, сўнгги фурсат эканини биламан. Буюк Аллоҳ мени кутиб турганини ҳам биламан. Аммо йўлнинг охирига келдим, энди нима қилишни ҳам билмай қолдим. Қоришиқ фикрлар, маъносиз ҳаёллар тубида бир куч топдим. Аллоҳ...Ҳа, илк маротаба бундай кучли ҳаяжонласниҳ...Аллоҳ! Эҳтимол ҳамма нарса тугаб, бутун шубҳалар йўқолганидан кейин бу куч юзага чиқаётгандир. Ёки бошқа чорам йўқлиги учун...Нима бўлади, бирор киши кела қолсайди. Мен кетяпманку. Кимдир менга Аллоҳни, ўзимни ва охиратни англатсайди. Нима бўлади энди? Ҳамшираларга, докторларга ёлворардим.
-Амина исмли тиббиёт инситутида ўқийдиган бир дугонам бор. Уни топишим керак, кўришим керак. У келсин, нима бўлса ҳам, келсин. Келиб менга тушунтирмоқчи бўлган, аммо мен тинглашни ҳам истамаган гапларни айтсин. Энди уларнинг навбати келди. Энди ўша гапларга мутожман.
Аминани кутяпман. Ҳаётим давомида ҳеч ким, ҳеч нарсани бу қадар интиқлик ила кутмаганман. Ниам бўлади, Аллоҳим. Сендан бирор нарса сўрашга юзим йўқ. Аммо онам, акам, менга ёрдамлашмоқчи бўлган яхши инсонлар ҳурмати, ўлмасимдан аввал Аминани келтир...Бундай гуноҳкор ҳолда ҳузурингга боришни истамайман. Биламан, оғир-оғир гуноҳлар қилдим. Менга сўнгги маротаба имкон бер, Аллоҳим...Бирдан бўлимдаги покиза юзли, диндор ассистант эсимга тушди. У ҳар гал хонамга кирганида менга далда берар, Аллоҳга ишонишни ва сабрли бўлишни уқтирарди. Ҳатто бир куни қўлимда “Ўзимни топдим” китобингизни кўриб:
-Мен ҳам ўқидим. Жуда яхши фойда оалсан, -деганди. Ҳа, бу масалада шу ассистент ёрдам бера олади. Уни топиб, ҳамма нарсани тушунтиришим ва ёрдам сўрашим лозим. Эрталаб биринчи қилган ишим уни топиш бўлди. Унга ҳамма нарсани тушунтирдим. Фариштадек бир ўспирин. Мени кўзёшлари ила тинглади. Менга ёрдам беришини сўраб ёлвордим. -Хавотирланман, -деди. Ҳаммаси яхши бўлади. Мен сенга ёрдам бераман.
Бир неча соатдан кейин мулойим, гўзал, меҳрибон ва хушҳулқ бир қиз билан кириб келди. -Сенга унаштирилган қизимни таништирмоқчиман ва у сен истаган масалада ёрдамлашади, - деди
32
Аллоҳнинг ишларини қаранг, у ҳам ҳуқуқшуносликда ўқир экан. Худди руҳиятшуносга ўхшайди. Жуда илғор, жуда кўнгилга яқин. Кўрганларимни унга ҳам тушунтирдим. Мени қучоқлаб, йиғлай бошлади.
-Сен гуноҳларингни ўйлаб, умидсизликка тушма, -деди у менга. Булар қандай яхшу муждалар. Бизлар ибодатларимизни, қуллигимизни оқсатмаганимиз ҳолда бундай лутфу икромга муносиб бўлолмадик. Аллоҳнинг чексиз марҳамати, шафқати ва севгиси сени паноҳига олсин. Сени қутлайман. Ҳатто ҳавасим келяпти, сенга ҳасад қиляпман
Шундай ширин сўзлар, гўзал ҳаракатлар билан мени умидлантирар, эъзозлар эди. Қўлларидан тутдим. Балки ёши мендан кичикдир, билмадим. Ҳеч қиси йўқ. Менга ёрдам беришни сўрадим. -Менинг вақтим оз, -дедим. Умримни бир неча кунга сиғдиришим керак. Менга ёрдам бер. Қаердан, қандай бошлай?
-Сен ҳафа бўлма, шошилма, -деди. Энди сен билан биргаман. Аввал намоздан бошлаймиз, кейин китоб ўқиймиз, суҳбатлашамиз, камчиликаримизни тузатишга ҳаракат қиламиз.
-Хўп, -дедим. Мен буларни қилишим керак Ҳали ақлим, қалбим сўроқларга, шубҳаларга тўла, булардан қутулишим, иймонли бўлишни хоҳлайман.
-Қўрқма, -деди. Ҳаммаси жойида бўлади...
Саволларимни сўрай бошладим
Биргалашиб режа тузиб олдик. Ассистентнинг суйгани эрталаб соат саккизда келади ва оқшом бешгача қолади. Бу вақт ичида намозларни, дуоларни ўрганамиз. Саволларга жавоб топамиз. Китоблар ўқиймиз, суҳбатлашамиз. Оқшом у менга китоблар беради, мен уларни ўқийман. Жуда бахтиёрман, ҳаётимда илк маротаба бунчалик ҳузур ва бахтуёрликни ҳис қилдим. Намоз ўқишни ва дуоларни ўргана бошладим. Турли китоблардан гўзал парчалар ўқидик, илоҳиёт мавзусида суҳбатлар қурдик.
Дугонамдан сўраган илк саволим:
-Фақат қоқилиш, хўрланиш...Кимнингдир далдасига ва кўмагига муҳтожлик, меҳр кўрмаслик ва инсон сифатида қадрланмаслик...Қочган, масхараланган ҳолда ўйин кулгу ичидаги ёшларга ҳавас ва сиқилиш...Кейин эса қашқирлар даврасида ем бўлиш, бир четга улоқтирилиш...Мана мени исёним сабаблари. Нега бу ҳолга тушдим? Менинг айбим гуноҳим нима эди? Нега менга ҳамма зулм қилди? Нега Аллоҳ мега раҳм қилмади? Бу адолатсизликдан, ҳақсизликдан кўз юмади? Мана даҳрийлигимнинг, инқилобчилигимнинг, ҳақ ва танглик ҳаиқдаги фалсафамнинг асоси. Бу саволлар ҳаётим давомида ичим ёндириб келди. Ҳа, Аллоҳ бор! Аммо бу ҳақсизлик нега? Бу адолатсизлик нима учун? Аллоҳ (ўзи кечирсин) бу адолатсизликка нега йўл қўяди? Нега баъзиларни қўллайди, бизга ўхшаганларни четда қолдиради? Бизнинг айбимиз, гуноҳимиз нима? Ҳаётим бундай бўлишини мен хоҳламагандим. Охиригача шундай яшашга мажбурманми? Нега бошқалар яхши ҳаёт кечиришади-да, мен оёқости бўламан? Бу исён мени шубҳага солади. Даҳрийликка ундайди, яна Аллоҳнинг(Ўзи кечирсин) адолати бир ёқлама – ожизларни унутиб кучлиларни ва бойларни паноҳида сақлаш деган фикрга даъват этади.
Қиз неча йиллардан буён юрагимга дард бўлиб ётган бу фикрларимни жим туриб тинглади. Кейин жавоб бера бошлади.
-Аллоҳ бизга фойдаланиш учун икки омонат бергандир, -деди у. Биринчиси, ўз танамиз ва ҳаётимиз, иккинчиси эса коинот ва ундаги чексиз неъматлар. Агар инсон ҳаёти ва коинот қонуни инсон қўли билан ўзгартирилиб, қоришиқ ҳолга келтирилса, берилган неъматлардан ҳикматига уйғун фойдаланилса, инсонларда умуман, муаммо қолмасди. Ҳамма кўргуликлар Аллоҳнинг адолатсизлигидан эмас, инсонларнинг ўз қоллари билан ҳаётларини бузишларидандир. Кўзни, ақлни, қўлни, оёқни ва дунёни мукаммал қилиб яратган Аллоҳ қулларининг хатоларини натижасида пайдо бўлган адолатсизликар учун қандай масъулиятли бўлсин? Масалага ҳақ ва адолат тузасидан ҳам шундай қарашимиз мумкин. Бизни ва коинотни
33
буюк ҳикмат билан яратган Жаноби Ҳақ яратилган ҳамма нарсада бизга камчилик, нуқсон ва адолатсизлик каби кўринган ҳолларнинг биз билмаган ҳикматлари, сабаблари бор. Баъзи нарсаларни бизлар ўз қўлимиз билан бузамиз ва адолатсизликни юзга келтирамиз. Ҳозир мана шу хонага бир бой одам кириб, ҳаммага пул тарқатса...Аммо бировга оз, бировга кўп барса. Сен ўша кишига:”Нега менга оз, бошқаларга кўп бердинг?-деб таъна қила оласанми? Агар шундай десанг, катта одобсизлик қилган бўласан. Чунки берилган пулларда сенинг ҳаққинг йўқ, улар сенга тагишли эмас. У киши ачиниб, сенга ёрдам қилди. Ёрдам миқдорини ҳам ўзи белгилаган. Бу ҳолда сизнинг шикоят қилишга ҳаққингиз йўқ. Хоҳласа берган пулини қайтраиб олиши ҳам мумкин. Бизга ҳам Аллоҳ коинот неъматини, инсоний неъматларни берганаммо баъзиларга оз, баъзиларга кўп. Бу дунёси имтиҳон дунёси бўлгани учун оз берилганларни оз ҳисоб билан, кўп берилганларни эса кўп ҳисоб билан имтиҳон қилади. Кўп олганлар, мени имтиҳоним кўп деб керила олмайдилар. Билъакс, кўп мол туфайли уларда масъулият ҳам каттадир. Кам мол берилганлар эса, исён қилиб, ”Нега бизга кам берилади?” дея Аллоҳни айблай олмайдилар. У тўғридан-тўғри АЛлоҳга оид ва Унинг икромидир. Қанчалик оз берилса ҳам, қул шукр қилиши лозим. Шукр қилмаса, ҳаққи бўлмаган неъматга эришмоқчи бўлади. Натижада оз неъматга ҳам эриша олмайди. Шукр қилса, оз неъматнинг ҳисоби ҳам ўзига яраша оз бўлади.
Олимнинг мисоллари мўжиза
Қара, Айселгинам, сенга онанг омонат қолдирган китобдан бир мўжиза келтирайин:”Сизлар ўзингиздан баланд мартабадаги соғлом кишиларга қараб шикоят қилмангиз. Балки сиз ўзингиздан соғлиқ борасида паст бўлган бечораларга кишиларга қараб, шукр қилишга мажбурсиз. Сенинг қўлинг, пчоқ бўлса, кесилган қўлларга қара! Бир кўзинг йўқ бўлса, икки кўзи йўқларга қара! Аллоҳа шукр қил. Ҳа. Неъматда ўзидан юқорига қараб шикоят қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мусибатда ҳам барчанинг ҳаққи ўзидан кўра кўпроқ мусибат чекканларга қараб шукр қилмоқдир”. Муаллиф бу изохдан кейин шундай мисолни келтиради:”Бир зот бир бечорани минора устига чиқарибди. Миноранинг ҳар бир зинапоясида унга алоҳида – алоҳида эҳсон, ҳадялар берибди. Миноранинг устида энг катта ҳадяни берибди. У турли ҳадялар учун бечорадан ташаккур ве миннатдорчилик эшитмоқчи бўлибди. Ўша чиркин одам зинапояларда олган ҳадяларни унутиб ёҳуд беписанд бўлиб, шукр қилмасдан, яна юқорига қарабди:”Кошки бу минора янада балндроқ бўлсайди, яна ҳам юқори чиқсайдим. Нега у тоғдек ёки бошқа миноралардек жудаям баланд эмас?”дея ношукрлик қилибди. Бу қанчалар ёмон иш, куфрони неъматдир, адолатсизликдир. “Шунда ҳам бир инсоннинг йўқликдан пайдо бўлиб, бир тош, дарахт ва ё ҳайвон эмас, инсон, мусулмон болиб, узоқ вақт соғ саломат ва ҳурмат кўриб, юксак даража, оилй неъматларга сазовар бўлатуриб, баъзи нуқсонлар биалн соғлиқ ва ҳурмат каби баъзи неъматларга муносиб бўлмагани ёки ёмонини афзал кўриши билан ёки ёмонлик қилиш билан қўлдан чиқаргани, ёки қўли етмагани учун ношукрлик қилиши, сабрсизлик кўрсатиши...Нима гуноҳ қилдим, нега булар бошимга тушди?-дея рубубияти илоҳиётни танқид қилиш ёмон бир хасталик, мусибатли маънавий касалликдир. Худди синган қўл билан кўришиш каби...”
Мен бу изоҳлардан сўнг кўзларимни бир нуқтага тикиб, чуқур ўйга толдим. У эса китоб ўқишда давом этди:”Бизлар буюк қудрат эгаси тарафидан дунёга келтирилганмиз. Бизга мингларча неъмат ва икром тақдим этилган. Неъматларга кўмилиб ҳаёт кечирамиз. Бу ҳаёт мақомига ва инсонийлик даражасига эришиш учун миноранинг зинапояларидек бир қанча ҳаёт зиналаридан ўтамиз. Энг буюк, энг юксак даража инсонийлик мақомини топишимиздир. ” Ўйлайман:бир тош, бир тупроқ ё дарахт бўлишимиз мумкин эди-ку. Бир мушук, сичқон, илон ёки бир ҳашорот бўлишимиз ҳам мумкин эди. Уларнинг ҳам жонлари бор, улар ҳам ҳаёт кечиришади. Одам тупроқ, тошга нисбатан омадлироқ бўлгани учун шукр қилиши керак. Сичқонга нисбатан мушук бахтлироқ. У ҳам шукр қилиши керак. Илонга нисбатан сут берувчи қўй яхши муносабат кўради. У ҳам шукр қилиши лозим.
34
“Бутун ҳаёт зиналарига чиққан, мингларча қимматли ва ноёб неъматларга эга бўлган инсон, ҳамма берилган икромларни унутиб, “Нега мен бошқалардек эмасман?Бунда бир тенгсизлик, адолатсизлик бор”, деса, сичқон, ҳашорот, илон ёки мушук бу сўзга қўшилиб, ”Хоҳламасанг жой алмашамиз”, дейиши мумкин. “Бзининг бу ҳаққимиз кам эмас. Билъакс, ҳаққимиз бўлмаган қанча нарсаларга ва ҳаққа эгамиз. Ўйлаяпмиз, кўряпмиз, суҳбатлашяпмиз, еяпмиз, ухлаяпмиз, кулиб-йиғлаяпмиз, бу неъматлар қандай кам ҳисобланиши мумкин? Ёки қалб кўрлигидан ношукрлик келиши мумкинми?” “Ҳозир бизга шу Анқарани берсалар-у, унинг эвазига ақлимизни сўрасалар берамизми?” “Бу қимматли, гўзал аъзолар мукаммалигини берган Зотннг мактубларини нега билмаймиз? Унинг нимани хоҳлашини ва бу неъматларни нима учун берганини ўйлаб тадқиқ қилмаймиз?”
Онам қолдирган китобни қайта танидим
“Биз махлуқмиз, яъни яратилганмиз. Бизни яратган Зот бор. Инсонни яратган Зот инсонга зулм қилмайди. Билъакс, инсонни энг кўп севувчи ва мадад берувчи Удир”. “Адолатсиз бўлиб кўринган ҳар бир нарсанинг ҳикматли томони бўлади. Бу имтиҳон дунёсида ҳамма нима биландир имтиҳон қилинади. Ҳар бир инсоннинг имтиҳон қилиниш даражаси у эга бўлган имкониятларга кўрадир”. “Кўзи йўқ одам табиийки, кўз ҳақида имтиҳон қилинмайди. Бунинг устига кўзи йўқлигига сабр қилган бўлса, шунга лойиқ мукофатланади. Кўзи борлар эса, кўзи очиқ бўлгани, кўрган ҳамма нарсалари учун ҳисоб беришга мажбурдирлар. Бошқа аъзолар борасида аҳм шундай”.
Чуқур ўйга чўмгандим. Ҳар бир жумлани таҳлил қилар, ҳаётимда акс этган таъсирини изоҳлардим. Демак, маъноли ва гўзал изоҳлар онам ўқиган китоб муаллифига тегишли шундайми? Ҳай, онам-а! Сен қанчалар бебаҳо инсонсан. Ўша қишлоқи, камтар сода қалбинг билан олимлардек ҳаёт кечириб, онгли умр ўтказгансан. Ҳозир сени жуда яхши тушуняпман. Ўша икки китобни ҳам нима учун омонат қолдирганингни ҳам. Кўнглимдаги жавобсиз саволардан бири:”Аллоҳ нега бу коинотни яратди?ъдеган масала эди. Буни ҳам сўрадим. -Аллоҳ бу оламни нега яратди? Бир қанча инсон ёмон йўлса юриб жаҳаннамий бўлади, аҳёт уларга зиндон бўлади. Яратмасайди, шунча азоб бўлармиди? Шунда ҳеч нарса бўлмасди ҳам, биз ҳам, қайғуларимиз ҳам бўлмасди.
Шу ва шунга ўхшаш саволларни шунчаки эмас, ўрганиш учун сўрар, ўзимча таҳлил қилардим. Абринур хоним бу саволимга ҳам жавоб беришга ҳаракат қилди.
-Коинотни яратиш Аллоҳнинг иродаси биландир. Бунинг сабабларини қидириш биз каби махлуқ инсонга муносиб иш эмас. Биро дам кўнглида пайдо бўлган марҳамат билан муҳтожларни едирса, кийдирса, уларга пул берса, хурсанд қилса, улардан бири чиқиб:”Буларни нега қиляпсан, қилмасанг бўлмасмиди?”, деб сўраса, одобсизлик қилган бўлмайдими? Аллоҳнинг ҳам оламни нима учун яратгани сабабини қидириш ана шундай одобсизликдир. Зотан бу мавзуга ўз ақл ўлчовларимиз билан изоҳ берсак ҳам, бирор натижа бўлмайди. Чунки яратган нима учун яртаганини ўзи изоҳламасаю, яратилган бўла туриб бизлар буни қнадай изоҳлаймиз. Изоҳласак ҳам, яна камчилик ва хато қилишимиз аниқ. Аммо бу саволга қисман бўлса-да, жавоб берадиган бўлсак:дастлаб яратиш истаги бирор эҳтиёждан пайдо бўлмаганини ва буни фақат Жаноби Ҳақнинг ўзига ҳавола этиш афзаллигини айтишимиз лозим. Инсон зиммасидаги энг асосий вазифа ўзи билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, ҳал этишдир. Нима учун яратилган? Вазифаси нима? Қаерга кетяпти? Кимга қандай ҳисоб беради? Ҳаёти давомида атрофини ўраб турган неъматларнинг Эгаси ундан нима истайди? Инсон учун, аввало, ушбу саволларнинг жавоби муҳимдир”.
Илк намоз!!!
Тўртинчи кун...Илк маротаба намоз ўқий бошладим. Ё Раб!... Бун қанчалар юксак, англаб
35
бўлмас бахт. Тўшак устига ёстиқни олдимга қўйиб, сажда қилдим. Тураман, эгиламан, ўтираман. Хаста бўлатуриб буларни бажряпман. Аллоҳ қулларига қулайликлар яратган. Бас, Унга яқин бўлишга интил ва Ундан мағфират сўра. Илк намоз...Ҳаётимда ҳали ҳеч нарсадан бундай ҳаяжонланиб, бундя ҳузурланмаган эдим. Оловдек ёниб турган вужудимнинг ҳар бир ҳужайрасига гўё муз қўйгандек сокин ва ажойиб оламга қовушдим. “Аллоҳу Акбар” дея олганим такбир садоси руҳимга ифодалаб бўлмас бир лаззат келтирди. Чидолмадим, йиғладим...У буюк Зотга ибодат этишнинг ўзи бунчалар юксак, бунчалар оилй ҳурматга муносиблигини шу пайтгача билмаганим, англамаганимдан пушаймон бўлиб оҳ чекардим. Зеро, Аллоҳга яқин бўлишга интилиш, унга юзланиб дуога қўл очиш, Унинг эшигини қоқиш ва Ундан гуноҳларни кечиришни сўраш инсонни гўзал, нурли дунёларга олиб боради. Шу пайт одамларга “юрак титроғига, Аллоҳдан кечирим сўраб, ёлворишларимга гувоҳ бўлинг, менинг хатоларимни такрорламанг”, дея ҳайқиргим келарди. Бошимни саждага қўйдим. Аллоҳим!Буюклар буюги, Севгилилар Севгилисининг қаршисида ерга бош қўйиш...Ё Раб! Сендан нима сўрай оламан? Менга шундай ёруғ кунларни ҳам кўрсатдинг. Ўзимни тутолмайман. Бу шундай кўзёш эдики, шу пайтгача тўккан барча аччиқ кўзёшларимга бадал. Барча чеккан фарёд-фиғонларимни арзимас қилиб қўйди. Йиғлаган сари роҳатланар, , кўз ёш тўккан сарим кўнглимдаги ғуборлар тўкиларди. Гўзал бир енгиллик ва ҳузур туйдим. Руҳимда, қалбимда турган ғуборлар, хатолар, гуноҳлар ювилиб, бош қўйганим ёстиққа оқар эди. Буюклар буюги, кўзёшларимни, тавбамни қабул қил. Тилакларимни бажо келтир. Сен эшигингга келганни қувмайсан. Қанча гуноҳ ва хатолари бўлса кечирасан. Зеро, бошқа чора ҳам, бошқа борадиган эшигим ҳам йўқ. Агар сен қабул этмасанг мен қайси эшикка бораман, мен кимга ўзимни англатаман. Мени Сен яратдинг. Мен Сенинг гуноҳкор бир қулингман. Минг марта тавбамни буздим. Аммо яна Сенинг даргоҳингга келдим. Мени бебаҳра қилма. Ўзимдан ҳам кечдим-а...
Яна хонани фарёд ва қичқириқларим тўлдирди. Нима бўлаётганини англолмасдим. Ҳамширалар югуриб келишди. Бир неча соатдан кейин ўзимга келдим. Мен бошқа бир дунёга тушиб қолгандим. Нгеа шу пайтгача ибодат, намоз лаззатидан маҳрум яшадим, деб афсус – надоматлар чекардим. Тонг отди. У гўзал қиз яна хонамга келди. Чеҳрасида меҳр нури ва севги тўла овози билан салом берди, ҳол-аҳвол сўради. Намозни бошлаганимни айтдим. Табиий, бўлган воқеаларни ҳам...Яна менга илтифотлар кўргазди. Баъзи саволларим бор эди жавоб истаган. Сумкасидан бир китоб чиқарди.
-Сенга китоб келтирдим, -деди. Мендан савол сўраб чарчама. Бу китобни ўқи. Кейин саволларинг қолса, сўрайсан. Кўпгина саволларга бу китобда жавоб берилган.
Ўзини қидирган одам
“Ўзини қидирган одам...” Муаллифи ўзингиз афандим. Бу китобни аввалроқ, литсейдаги математика ўқитувчимнинг аёли ҳам берган эди. Аммо унга эътибор қилмаган, ўқимаган эдим. Яна китоб ўқидик. Суҳбатлашдик, саволлар бердим. Дугонам шунчалик муакаммал инсон эдики, нимани сўрасам, мантиққа хос, мени сиҳонтирувчи жавоблар берарди. Кечқурун китобингизни ўқий бошладим. “Ўзини қидирган одам”...Худди менинг китобим...Мендек ўзини йўқотган, хароб қилган, сўнгра:”Бир қутқарувчи йўқми?”дея фарёд қилган инсонлар китоби...Китобда нималар йўқ? Китоб диққат билан ўқилса, инсон ақли билан қалбини хиралаштирадиган, монеълик қиладиган, баъзи ҳақиатларга тўсиқ бўлган ҳамма нарса йўқолади. Ҳаяжон ҳам тугаган натижа...Узоқ йиллар даҳрий бўлган машҳур бир коммунистнинг қайтиши ва ҳайратланарли илк намози... Ўша илк намозни ўқирканамн, неча соатлар йиғладим. Худди менинг илк намозим каби. Мен яшаган буюк фожелаи саҳна каби. Иймонга қайтиш. Аллоҳга қайтиш. Ундан авф сўраш. Бу нима дегани? Сиз билмайсиз. Иймонини йўқотган, кейин мўминлик бахтига эришганлар билади буни...”Озъини қидирган одам” худди ўткир табибдек маънавий муаммоларига малҳам қўйди, жавобсиз деб ўйлаган саволларимга жавоб берди.
36
Бешинчи кун.... Яна фаришталардек дугонам билан биргаман. Яна ўша қизғин суҳбат, билмаган мавзуларим, қилишим керак бўлган амаллар... Кўп муаммолар ечимини топдим. Яна кўп нарсаларни гаплашдик. Кўп муаммолар ечимини топди. СҲу куни оқшом дугонам менга иккинчи бир китобни берди. “Дузжалик Меҳмед”...Яна сизнинг китобингиз. Бу китобнинг таъсири ва даражаси, умуман, бошқача эди. Гўё мен, менинг ҳаётим бор эди у китобда. Тор фикрли инсонларга, дуной, охират ва Аллоҳга исён қилган ўспирин қиз...Натижами? Аянчли чидаб бўлмас бир ҳолат...Китобда кўпгина муҳим мавзулар бор. Бу мавзулар неча йиллардан буён мен ечимини, жавобини қидирган, лекин тополмаган масалалар...Балки уларнинг жавобсиз қолиши даҳрий бўлишимнинг сабабларидан биридир. Хожам, бу китоб учун сизга беҳад миннатдорчилик билдираман, раҳмат айтаман. Диққатимни тортган мавзуларнинг тагига чизиб қўйдим. “Минглаб неъматларни инъом этган Зот буларни текинга берадими?” деган бўлим жуда эътиборли экан. “Бизни бу дунёга юборган ва бизга текин неъматлар инъом этган Зот, бизни бир мақсад учун яртаган. Қачон бўлса ҳам бу неъматлардан ҳисоб беришимизни сўрайди. Чунки ҳар бир олди-бердининг сабаби ва ҳисоби бор”.
Жуда тўғри. Ҳар бир нарсанинг ҳисоби бор. Бундан қандай кўз юмиш мумкин? Қандай идрок этмаслик мумкин буни?
“Коинотнинг бир боши бор, бир охири”, деган мавзу ҳам диққатимни тортди. Чунки неча йиллардан буён мен амал қилган фалсафага кўра, моддийлик азалийдир. Борлиқнинг бошланиши йўқ. Ниҳояси ҳам бўлмайди. Буни ўқиб кўп фойда олдим. Дагрийлик фалсафамнинг сўнгги қолдиқлари ҳам ўчирилгандек бўлди. “Чириган суякларни ким тирилтиради?” номи билан берилган маълумотлар эса, бир сўз билан айтсам, мен учун мўжиза эди. Тупроқ остида неча асрлар бузилмаган ва шу вақт оралиғида ҳеч бир тириклик нишонасини билдирмаган вируслар мос бир муҳитда тирилиб ҳаёт топар экан, вафот этган инсоннинг Жаноби Ҳақ амри билан яна ҳаётга қайтиши нега мумкин бўлмасин? Коинотни барча махлуқоти билан бенуқсон қилиб яратган Роббимиз, бу “идашдагини”, Ўзи хоҳласа тўкиб, “Бўл!” амри билан битта-битта тирилтириб, илоҳий саҳнага тўплай олади. Тақдир билан бир изоҳ эътиборимни тортди. “Жаноби Ҳақ, тақдиримизда туғилишдан ўлимга қадар нималар борлигини, нималарни орзу қилиб ва қандай яшашни исташимизни ва иродамизни қандай ишлатишимизни, азалий илми билан биз туғилмасдан олдин билади. Ана шу истакларимизга кўра тақдиримизни ёзади. Яъни, бизнинг хоҳишимиз ва истакларимизга кўра тақдиримизни олдиндан режалаштириб қўяди. Шунинг учун, Аллоҳ ва қисматни айблашга ҳаққимиз йўқ. Фақат ўзимизни, нўтоғри ишлатган иродамизни айблай оламиз”.
Ҳақиқий Иймон энг улкан бахтдир
“Дузжалик Меҳмед”ни ўқиб бўлгач, буни яхши билиб олдим. Иймон шундай бир куч-қувватки, унга етишган инсон бу дунёда бахтиёр бўлади. Шуни эътироф этиш керакки, Аллоҳга ишонмаган инсонлар бахтсиз, ноумиддирлар. Бахтли ва саботли кўринсалар-да, бу ҳолатлари сохтадир. Инсон қанча:”Ишонмайман, бунақа нарса йўқ” деган сари қалбининг туб-тубидан “Аллоҳ бор, сени яратган Удир” деган ҳақириқларни эшитади. Мен ўша овозни, умуман, тўхтатолмадим. Энг ишончасиз, энг тажавузкор кунларимда ҳам, руҳимнинг туб-тубидан ўша қайноқ ва меҳрибон овозни ҳис қилдим. “Аллоҳ бор, Унга ёлвор”, дея ҳайқирарди. Аммо қулоқ солмадим. Буларнинг ҳаммасига нотўғри ишончларим сабаб бўлгани табиий. Бу жамият айбидир, таълим тарбия айбидир. Ёшларга ишонч иймонни тушунтирмасангиз, ўзларича осий, гуноҳкор, исёнкор ва бузғунчи бўлиб улғаядилар. Кейин сиз:”Нега ёшлар бунча бебош чиқишди?” дейсиз. Тарбия учун масъул одамалр қайга қарашмоқда? Ишонаманки, улар бу ҳақда эртага албатта, жавоб берадилар. Масалага чуқурроқ кириш учун бир хотирани сўзлаб бермоқчиман. Ҳуқуқ факултетида ўқиётган пайтларим бир мажлисга чақирилдик. Бир гуруҳ даҳрийлар юртни, миллатни ва ҳатто бутун дунёни ҳам қутқаришмоқчи. Минбарга чиққан
37
ўртоқлар билганларича баландпарвоз гапларни гапиришди. Менинг ҳаёлим жойида бўлмагани учун нималар гапирилаётганини яхши англай олмасдим.
Таниш ўртоғимиз яна минбарда. У машҳур уста эди. Ҳуқуқдан тиббиётга, рассомчиликдан ёзувчиликка, хулла ҳар иш, ҳар жойга кўчиб юрар, аммо қорни тўймасди. У бизнинг фикр устозимиз эди. Қарашлари бизга нисбатан саёз бўлса-да, кўп олқиш оларди. Шеърий бир суҳбат услуби бор эди. Жўшиб гапирар, одамалрни ҳам жўштирар, баъзан ўйлантириб қўярди. Мана у яна минбарда:”Ҳаётга бир марта келамиз, ўлгач, кўзларимизни қайта очиш йўқ. Бу дўстлик, ғмахўрликнинг қадрига етмаяпмиз. “Қайта тирилиш” ёки “Бошқа танага кириш” каби сафсаталарни қўйинг. Улар ақлдан узоқ, илмга бегона нарсадир. Коинот ҳам, биз ҳам бир моддамиз. Ўлимдан кейин ҳамма нарса йўқ бўлади. Қўрқманг, сизни сиздан бошқа ҳеч ким тафтиш қилолмайди. Бундай бўлмағур, ҳалол-ҳаром ҳақидаги қўрқувларга берилманг. Булар Ўрта асрнинг қолоқ тушунчаларидир. Истаганингизни қилинг, орзу қилганингиздек яшанг, хоҳлаган жойингизда ва истаган кишингиз билан...Мана яхши ҳаёт кечириш ва бахтиёрлик... Олқишлар ёғилар...Бу бизнинг саркан устамиз эди. Бизнинг илғоримиз, фикр отамиз ва раҳбаримиз Саркан уста. Аммо, у тўсатдан орамиздан кетди. Кейин эса унинг бу йўлдан қайтганини, намоз ўқий бошлаганини эшитдик. Ўшанда биз бу ҳолга тушунолмаган эдик. Саркан уста асл ҳақиқатларни англаб етганини энди тушундим. Бизни тарбиялаганлар, ота- оналар, тарбиячилар ва ўқитувчилар бу ҳақиқатларни ёшликдан, болаликдан тушунтиришганида эди, жамиятда адолатсизлик ва англашилмовчилик қолмаган бўларди. Нега шундай қилишмайди, улар, а? Тақдир экан, ёшликда иймон йўлини кўрсатмоқчи бўлган инсонларга ҳам монелик қилдим. Қилмишимдан энди надомат чекмоқдаман...