УЧИНЧИ БЎЛИМ
“Оч бўрилар” даврасида талаба
Қудратли инсон бўлиш ва менга азоб берганлардан қасос олиш учун Истанбулга кетиб, ”Оч қашқирлар” дастурхонига тушгандим.
Натижа маълум...Мен тушунтиришга чидай олмайман. Сизнинг ҳам ўқишга бардошингиз етмайди...
Онам мени чқирардилар.
Имтиҳон натижаси муҳим эди. Мен орзу қилган, истаган макюб келди. Истанбул университети, ҳуқуқ факултети.
Бу ҳаётимда бир инқилоб эди. Илк маротаба бахтиёр эдим ва телбаларча шодланар эдим. Энди буюк инсон бўлгандим, университетга кирдим. Энди мен ҳуқуқшуносман. Жонингизни оламан, золимлар, номуссзилар, деб ҳайқиргим келарди. Энди ҳеч ким мени болалар уйидан чиққан, ташландиқ фалончи деб таҳқирлай олмайди. Орзу қилган, хаёлларимни ўғирлаган шаҳарга, Истанбулга кетаётгандим. Ҳеч кўрмагандим. Аммо ҳамма инқилобчи ўртоқлар ўша ердан келар,
17


ўша ердан баҳслашар ва ўша ердаги ишларни тушунтиришарди. Энди ортимдан тор муҳитнинг “оч бўриларъИ қувламас, безовта қилмас, замонавий бир муҳитга кираётгандим. Илк маротаба ҳаёлда эмас, чинакамига бахтиёр эдим. Таҳқирланганларимни, хўрланганларимни ва кимсасизлигимни илк маротаба унутгандим. Инсонларга ҳақ, адолат ва тенглик улашувчи бир ҳуқуқшунос бўлиш... Оҳ!Қандай ажойиб...Ҳаёллар ҳам ажойиб, ҳузурбахш. Кейин эса миллатлараро инқилобчи, машҳур ҳуқуқшунос бўлиш... Маҳкама залларида гуриллаган ва салобатли овозим янграса...Ишонарлими? Аҳамияти йўқ. Ҳуқуқшунос бўлмасдан аввал бунинг бебошлигини чиқараман ё...Eнди мени Истанбул ва ҳуқуқ факултети сеҳрлаган эди. Илм маротаба бутун азобларим унутилганини ҳис қилдим.
Шунча орзулар қиларканман, бир кеча тушимда ҳеч танимаган, расмини ҳам кўрмаганим онамни кўрдим. Бир дақиқага бўлса ҳам ёмон кунларни унутгандим. Буниси қаердан чиқди? Онам:
-Сени соғиндим, болам. Нега мени йўқламайсан?-деди.
Ҳайрон қолдим. Ўлган одам тупроққа айланади. Биз ҳам ўламиз. Тушимга кирган ва мени чақирган ким? Албатта, руҳ фалончи эмас. Унақа демайман. Ҳар ҳолда юракдаги изтиробли туйғулар янгидан алангаланган эди. Ўзимга келдим. Ҳа, катишим керак. Бориб онам билан дардлашай. Шодлигимни бўлишай, қишлоғимни кўрайин. Эҳтимол, қалбимда баъзи ғариб ишончларим бордир. Қишлоғимизни охирги марта акамнинг жанозасида кўргандим, ўн йил аввал. Кичкина бола эдим. Энди анча улғайган қзиман. Вақт қандай тез ўтадия... Кетаман, аммо қандай? Чўнтагимда иккита нонга етадиган пул бор. Оҳ, бу йўқсиллик қурсин. Нима бўлади, бир кун керак бўлганида пул топилса, нима бўлади? Бир кун дўстлигингни кўрсат... Истагимни, ҳаёлларимни ичимга кўмар эканман, ёнимда Амина пайдо бўлди. Қўлида cонверт бор эди. Бу нинг ҳар доимги одати. Очиқчасига пул бермасди-ю, олмайман деб эътироз билдирсам, узрли сабаби тайёр эди:
-Онамга қўшнимиз келтириб берибди, сенга деб.
Билардим. Қўшни эмас. Ҳар ойда дадаси мени қувватлантиради, пул жўнатади. Олмайди деб, Амина ёлғон ишлатади. Яҳши бир оила. Инқилобчи бўлишмаса ҳам, биздан яхши одамлар. Чорасиз пулни олдим. Ўқиш бошланмасдан олдин онамни бир зиёрат қилмоқчиман. Дарҳол қарор қилдим. Эртага йўлга чиқаман. Тонггача онамни, дадамни ва акамни ўйладим. “Сиз ўлдингиз қутулдингиз. Мен ҳам ёнларингизда ётган бўлсайдим, бу азобларни кўрмас эдим. Нима қилай, ўлишни хоҳладим, аммо ўлолмадим. Келиб тупроғингизни ҳидлаяпман. Яшаган жойингиздаги хотираларингиз Билан суҳбатлашаман”.
Оҳ, бу ўлим. Ё сен бўлмасайдинг, ё биз бўлмасайдик...
Қишлоқдаги қариндошларим ҳам ўтишган эди
Ниҳоят, йўлга чиқдим. Ўн соатлик масофа. Шаҳарга тушилганидан сўнг, қишлоққача яна икки соат юрилади. Буларнинг ҳаммасига онам учун бардош бердим. Ҳеч бўлмаганда ҳаётдаги ягона суянчим бўлган акам, сирдошим учун. Сева-сева, онажон сизни йўқлаб келяпман.
Мен бу ғурбатга тушдим туғилиб,
Ҳар куни тобора сурилмоқдаман.
Ҳеч кеча ичингга мармар сочаман,
Бу совуқ жойларда сиқилмоқдаман. Шундайин синовларда қолган пайтимда, Тунларни бағримга олган пайтимда, Кўзларим юмилиб қолган пайтимда, Янгидан йўлларга кўз тикмоқдаман. Ҳаётимнинг сўнгги кўриниб қолди, Қолмади бир қадам йўлим олдингга
18


Юзини кўрмасдан ўлолсам дея, Ранжимоқдаман мен, ранжимоқдаман.
Қишлоғимиз кичкина эди. Ўн йил ичида ярим аҳолиси бошқа шаҳарларга кўчиб кетибди. Танишлар йўқ. Фақат кийимларимга ва кийинишим учун менга терс қарайдиган кексалар бор эди. Қишлоққа тушдан кейин етиб келдим. Ҳорғин, ҳолдан тойиб. Ўн йилдирки, умуман хабарлашмаган икки қариндошим бор эди. Амакимнинг хотини ва аммам. Уйларини эслайман. Биринчи броган жойим аммамнинг уйи бўлди. Эшик қулф, уй анча аввал ташлаб кетилган. Кекса бир амакини учратиб қолдим ва ундан аммамни сўрадим.
-Танийман, Гулузор Хонимни, -деди. Охиратда опам бўлсин. Жуда яхши аёл эдилар. Сизларга умр берсин, болам.
Карахт бўлиб қолдим. Демак, аммам ҳам ўлибдилар-да...Оиламизнинг сўнгги ёдгори... Ўлсинлар...тўғри одамлар. Тўғриларнинг бу дунё биалн нима иши бор. Азалдан бу дуной эгриларга қолган, тўғриларга кун йўқ. Ўлим хабарини эшитгач, ичимда бир нарса узилди. Оҳ, ўлим, сени қандай йўқотсам экан. Сен менинг энг севимли инсонларимни олиб кетдинг. Кекса амаки мени танимади.
-Сен кимнинг қизисан?-деди. Дадамнинг исмини айтганимда, қишлоққача ёйилган довруғимизни гапирди.
-Тушундим, тушундим. Сен шу талофатларга аралашган қизсан. Нима ҳам дердим. Аллоҳ паноҳида асрасин.
Бир нарсаларни сезганди. Балки мен ўйлаганимдан кўпроғини. Чунки ёмон хабар тез тарқалади. Мен ҳақимда нималарни ўйлаётганини тахмин қилардим. Мен бу қишлоқ учун яхши қиз эмасдим. Қария гапида давом этди:
-Даданг ҳам, оаннг ҳам яхши одамлар эди. Айниқса, онанг фариштадек бир аёл эди. Иймонли, тилида доим Қуръон. Қишлоқ қизларини ўқитар, уларга динни, диёнатни ўргатар эди. Қариянинг қисқагина бир мактубини олгандим:”Яҳши бир отадан, диндор бир онадан қандай қилиб бунақа қиз бўлди. Сен ҳам оилангни, ҳам қишлоқни юзини қрао қилдинг”.
Eҳтимол, қария ҳақдир. Онам тирик бўлиб, мени шу ҳолда кўрсайди, бундан бошқа нарса демасди. Оҳ, онажоним! Сиз тирик бўлсайдингиз. Ҳурматингиз учун ҳам Қуръон ҳам намоз ўқирдим. Ёқълигингиз кун сайин билинмоқда. Бу ҳасрат бошқача бир қайғу. Сиз қайтолмайсиз, биламан...Аммо мен ёнингизга бораман. Кўпам узоқ кутмайсиз...
Бу дунойда энг тинч жой қабрдир. У ерда “оч бўрилар” ортимдан қувламайди, иззат-нафсим, ғурурим билан ўйнашмайди.
Шулар ҳаёлимдан ўтаркан, қария савол беришда давом этарди:
-Ҳозир нима қиляпсан, қизим?
-Литсейни битирдим. Ҳуқуқ факултетига кирдим.
-Яъни судя, прокурор бўлсанми?
-Ҳа. Қария ажабланди
-Ё, Аллоҳ! Дунё кимларга қолди-я!
Кета бошлади. Ортидан чақирдим:
-Амаки! Бир дақиқа.
Тўҳтади.
-Бу қишлоқда менинг амаким ва хотини бўларди?
-У ҳам кетди, бу ҳам кетди, -дея қўли билан бир тарафни кўрсатди. У тараф қабристон эди. Демак, улар ҳам вафот этишган. Демак, бу қишлоқда энди ҳеч кимим қолмаган. Тўғри қабристонга йўл олдим. Жон дўстларим, қадрдонларим, ҳаётим илдизлари у ерда ётарди. Менинг келганимни билишмасди. Мен уларнинг тупроқлари, устларидан униб чиққан ўтлар билан суҳбатлашаман, дардлашаман ё...
Бу ҳам етмайдими?
19


Қабристонга йўналганимда, мени бир ҳаяжон, ғариб бир ҳис, юрагимни титратувчи бир туйғу қоплади. Гўё сирли бир дунёнинг ажиб оламига кириб борардим. Бир лаҳза бутун ҳаёлларим тин олди. Атрофдаги ҳамма нарса мен билан бирга қабристонга йўналди. У томон гўё бир қўл мени олдиндан тортар, ортимдан эса нимадир итарарди гўё. Ҳалигача англолмаган бир туйғу билан илгариладим. Кўнглимда, юрагимда яшаган оилам томон юрдим...
Қабристон бошида уч мозор,
Онам, дадам ва акам.
Бир ҳовуч тупроқ, бир парча мармар, Унда ёзилгандир исмингиз, ёшингиз, Бош устингизда мотамсаро сарвлар, Ҳаётингиз қайғу билан титради... Сизни кўмдик она, бир неч йил олдин. Кўзёшлар-ла бу сассиз ерга.
Камсасиз бир оқшом нурларга бадал, Мотам улашаркан ҳаста қалбларга...
-Нима бўларди, мени ҳам олиб кетсангиз, -дея йиғлай бошладим. Ёлғиз қолдим. Сизсиз қийналиб кетдим. Олиб кетинг, мени...Сизни соғиндим. Соғинчингиз дилимни ўртади. Ҳаёт жуда мушкул. Яна ҳам кўпроқ гуноҳларга ботмасимдан олиб кетинг, шу болангизни, онажон, - дея ҳайқирардим.
Қанча фарёд чекканимни, қанча йиғлаб, кўнглимни бўшатганимни эслолмайман. Онамнинг қабри устига суяндим. Унинг сийнасига унинг меҳрибон қучоғига бекиниб, юмошоқ қўлларини силашни истардим. Ҳа, ўша қайноқлик, ўша меҳрни ҳис қилар, дилдан туяр эдим.
Онамнинг қабри ёнида ўзимни йўқотдим
Орадан қанча вақт ўтди билмадим. Ўзимни унутибман, фарёдим атрофга эшитилган шекилли, бир аёлнинг овозидан ҳушимга келдим:
-Болам, мозорда йиғлаш яхши эмас, ўзингни қўлга ол.
Зўрға ўгирилдим. Ортимда бир аёл ва бир киши турарди. Аёл елкаларимдан тутиб, туришимга ёрдамлашди. Ёшли кўзларимга маҳзун, самимий ва дўстона нигоҳ билан боқиб:
-Кимсан болам, -деб сўради. Сени бу ерларда ҳеч кўрмагандик. Бу қабрлар Малак Аҳсен ва Довуд афандиларники. Сен уларнинг кими бўласан?
Демак қишлоқдагилар онамни “Малак Аҳсен” дейишарканда. Исми Аҳсен эди, қишлоқдагилар бундан чиқди, яхшиликлари учун исмларига Фаришта номини ҳам қўшиб чақиришарканда. -Қизиман, -дея олдим.
-Оҳ, болам, -дея мени бағрига босди. Сен унинг бегона қўллардаги Айселимисан? Сен ҳақингда яхши хабар эшитмагандик. Ёмон қизларга қўшилган дейишарди. Ишонолмадик. Машаллоҳ, жуда ширин қиз бўлибсан.
Кейин менга ўзини таништирди.
-Мен раҳматли онангни кўрганман. Болалигимда у менга Қуръонни ўргатган. Аллоҳ рози бўлсин, жойи жаннатда бўлсин.
Имом афандининг аёли қўлимдан тутди.
-Юр қизим, узоқ йўлдан келгансан, уйга борамиз, бироз дам ол.
Икки эзгу ниятли инсон қўлимдан тутишди. Дардлаша-дардлаша уйларига келдик.
Содда, покиза, тартибли бир уй. Кичкинагина ҳовлиси бор. Иккита боласи ҳам. Бириси литсейда, бир мактабда ўқиркан. Иккиси ҳам жуда яхши болалар. Имом афанди ва аёлининг уйида ўзгача бир ҳузур топдим. Ҳаракатларидан инсонни таъсирлантирувчи ажойиб бир қувват
20


тарқалар эди. Бу инсонлар чиндан ҳам яхши ниятли ва ҳалол кишилар эди. Мен яшаган муҳитдаги кишиларга алсо ўҳшамас, бизнинг инқилобчи гуруҳ билан эса, умуман қиёслаб ҳам бўлмасди...
Мен шу кунлари сира ишдан бўшамасдим. Инқилобчи бўлишнинг ўзига яраша заруриятлари бор эди. Ҳақ, адолат, тенглик каби тушунчаларни шиор қилиб олишганди. Диндорларга қарши бўлишдан асосий мақсадлари эса даҳрийларни кўпайтириш эди. Аммо ўйламасдан бир иш қилмасдим. Ҳақ, адолат, тенглик каби асосий инсон ҳуқуқларини менсимаганлардан нега доим зарар кўрдим?
Нега бу инсонлар ҳаётимни зулматга айлантиради, мени мендан айиришди. Албатта, баъзи инқилобчиларнинг хатолари барчасига тегишли эмасди. Аммо, менга умуман яхшилари учрамасди. Негадир ҳаммаси менга “оч бўридек” ташланиш учун фурсат пойларди. Мен эътироз билдирганимда:”Сен номусли қизсан, қизим”-дейишарди. “Номус деган нарса, эски феодал шиордир. Ҳозирги дунё у эски тушунчалар ўтиб кетган”. Мана шуни ҳеч қабул қила олмасдим. Тўртхотинликка қарши бўлган инқилобчиларнинг номус ҳақидаги қарашлари ижобиймиди ва бу нимани ифодаларди?
Мен қарши бўлган, фикрларига қўшилмаган диндорлар эса, доимо тўғрилик, ва холис кўмак берувчилар бўлиб чиқишарди. Ажабланардим. Тўғри деганим янглиш, янглиш деяётганим тўғри чиқаётганди. Нима бўлганида ҳам, яна йироқлашдим, хожам. Мавзуга қайтайин. Имом афанди ва аёли менга шундай ҳурмат кўрсатиб, шундай таскин беришардики, ҳаётимдаги бунчалик назокат, бунчалик яхши муомалани кўрмагандим. Менга тегишли кўп нарсаларни билишса ҳам, ҳеч сездиришмас, гўё дунёнинг энг жиддий ва энг номусли қизи билан суҳбатлашаётгандек бўлишарди. Аёлнинг тавсияси билан қишлоқ ҳаммомига тушдим. Сўнгра мени бир хонага қамашди. Тўрт-беш соат ухладим. Уйғониб қарасам, маликаларга хос дастурхон ёзишибди. Унда йўқ нарсанинг ўзи йўқ эди. Тўғриси, жуда таъсирландим. Гўё менга ҳаётдан дарс беришарди улар. Бу бебош, бу ифлос ҳаётда фариштадек маъсум ва покиза инсонлар борлиги мени ажаблантирар эди.
Тушда оиламизни жаннатда кўрдим
Ўша кеч ишониб бўлмас бир воқеа бўлди. Бугунгача таъсирини сезаман. Аммо илмий бир изоҳ келтиролмайман бу воқеага. Яъни у бир туш эди. Тушларга кўп ҳам ишонмайман. Кўпинча яхши бир туш ҳам кўрмайман. Чала-чулпа туишларим бўлади улар, кулиб қўя қоламан. Аммо бу туш жуда бошқача эди. Ўзимни қўлга олиб тушунтиришга ҳаракат қиламан. Мезбонларим икки хонали уйларининг бир хонасини менга беришди. Топ-тоза хонада ёлғиз ўзим, шовқин ва сотқинликлардан йироқда уйқуга кетдим. Балки ҳаётимда илк бора бунчалар роҳатли ва ширин уйқуга чўмгандирман. Ерга жой солинди. Чойшаби, кўрпаси, ёстиғИ ҳамма нарсаси топ-тоза. Қандай кўргуликки, шундай покиза тўшакда мендек бир нопок қиз. Эҳтимол, билатуриб...
Соат иккиларда бир аёлнинг:”Бирор нарса керакми? Бирор нарса истайсанми?” деб сўрашларини айтмайсизми? Ё, Аллоҳ! Сиз бунчалик назокатни қаердан ўргангансиз? Факултетни битирганлар, илм одамлари, қулоқларингиз қизисин. Бу қадар илиқ муносабат олдида сиқилиб, уяляпман, ҳатто гўдакдек ҳис қиляпман ўзимни. Қаттиқ уйқуга кетдим. Ухлашим билан ўша туш бошланди:
Ҳеч кўрмаганим бегона шаҳар. Шу қадар муҳташам, шу қадар бир чиройли бир жойки. Ям – яшил боғлаш ичида... На кўчаларида бир ифлослик бор, на инсонни беҳузур қилувчи бир шовқин. Роҳатбаҳш бир шаҳар. Ўзимни бундай ҳайратланарли гўзаллик ичида кўргач, бегона жой бўлганби учун хурсанд бўлиб кетдим. Ўзимга ўзим тушинтириш берардим:”бу Туркиянинг бир шаҳри эмас”, дердим. Бунақа тартибли, покиза ва гўзал шаҳар қаерда бўлиши мумкин:”Оврўпадами?”деб ўйларканман, баъзи ҳовлиларнинг эшикларидаги араб ёзувлари
21


эътиборимни тортди. Билмаганим учун нима ёзилганини ўқий олмадим. Аммо ишонч ҳосил қилдимки:”Бу араб шаҳарларидан бири бўлиши керак”.
Бироқ билишимча, қурғоқчилик ҳукм сурган аран шаҳарлари бунақа ям-яшил, сувли ва жилвакор бўлолмайди. Ёшлигимдан тасаввуримга ўрнашган “жаннат” тушунчаси ёдимга тушди. Диншунос ўқитувчиларимиз айтган “жаннат” шу ер бўлиши керак, деб ўйлай бошладим. Аммо бироздан кейин фикрим ўзгарди. Чунки инсонлар ўлгач тупроққа айланади, менинг моддиюнча дунёқарашим бўйича шундай. Жаннат ва жаҳаннам йўқ. Тушимда ҳам бу икки қарама-қарши фикр мени беҳузур этарди. Аммо жаннатдек бир жойда эканлигим аниқ. Шаҳарнинг топ-тоза йўлларидан, кўприкларидан, сувларидан ўтиб борардим. Бирор кишини учратсам сўрарман. Аммо ҳеч ким менга қарамас, мен билан гаплашмасди. Шунчалар покиза, гўзал ажойиб инсонларки. Қаёққа қарамай ҳайратим ошарди....
Қаердан келганини билмайман, бир пайт рўпарамда акам пайдо бўлди. Ажабландим, севинганимдан:”Аби” дея қучоқладим. Чунки акам билан ёшимиз деярли тенг бўлгани учун унинг исмини айриб чақирардим. У ҳам менга ётоқхонадагидек акалик ва ғурурли севгисини бир тарафда қолдириб, ”Айсел”, деди севги ва меҳр тўла бир овозда. Акамнинг хушбўй ҳидларини туярдим, ичларимга сингиб борарди. Яна ҳар доимгидек иродали ва қатъий оҳангда “Йиғлама, Айсел!” дерди у. “Юр, сени онамнинг олдига олиб бораман”.
-Онам ҳам шу ердами? Дея сўрадим ундан. Бу ер қаер? Жавоб бермади. Фақат:
-Сени онамнинг ёнига олиб бораман, -дея такрорлади. Акам олдинда, мен орқада, гўё юмаяпмиз, югуряпмиз, учаётгандекмиз. Ҳа, учяпмиз. Чунки оёқларимиз ерга тегмаяпри. Турк киноларида шунга ўҳшаш ёки шундай саҳналар бор... Акам билан қандай учяпмиз у тубсиз, чексиз, гўзал шаҳарни қандай кезяпмиз, билмайман. Яна гўзалликлар ичидаги бир кошона қаршисидамиз. Боғчасига кирарканмиз, мен сўрамасдан, акам изоҳ берди.
-Бу уй бизники, -деди. Онам ичкарида.
Ишонолмасдим. Карахт бўлиб қолгандим. Нураб, қулай-қулай деган икки хонали пахса уйдан тенгсиз кошонага-я...
-Бу ерни қандай олдингиз? Дея сўрадим. Акам жавоб бермасди. Ниҳоят бир аёл чиқди қаршимдан. Акамнинг “Бу онам”, дейишига ҳожат ҳам йўқ эди....
Онамни қучдим, хушбўй ҳидларини туйдим...
Онамнинг чеҳраси, бўйлари, гўзаллиги худди хаёлимдегидек. Яъни, мен онамни худди кўргандек хаёл қилар канман. Қучоғига ташладим ўзимни. Ичимни ёндирган, юрагимни қон қилган “Она...” фарёди ила...Бу овозга, бу ҳидларга, бу меҳр, бу қучоққа қанчалар муштоқ эдим...
-Болажоним, Айселим, -дерди у юрагимни титратиб, бутун алам ва изтиробларимни тўкиб, улоқтирувчи бир овозда. Мен йиғлардим, тинмай йиғлашни хоҳлардим. Шу ёшгач фақат шу хаёл билан овундим. Бўлсайди, мени урсайди, сочларимдан судраб тортсайди, деган онам...Бошимни кўксига қўйиб олгандим. Имкон қадар хушбўй ҳидига тўйиб олай дер эдим... Оҳ, онам, туш бўлса ҳам, хаёл бўлса ҳам, бу учрашув, бу дийдорнинг лаззатини ҳеч нарса беролмайди. Аммо бу туш, мана ғайритабиий бир ҳол, нур каби ўтади-кетади.
-Сенга иккита омонат қолдирдим, Айселим, -деди. Улар менинг энг севимли омонатим. Уйимизда, кичкина шиша сандиқнинг ичида. Уларни ол. Сенда қолсин. Уларга жуда яхши қара, хўпми?
-Дадам қаерда?-сўрадим мен.
-У ҳалигача келмади. Биз аканг билан биргамиз. Унинг ҳисоби чўзилиб кетди, кутяпмиз. Иншааллоҳ, ҳисоби тугар ва келар...
Шу лаҳза уйғонсам, кўрпа ичида терлаб кетибман. Негадир ўзимга келолмас, қўрққанимдан бақирардим. Тушнинг таъсири бўлса керак. Имомнинг аёли сўзларкан ўзимга келдим.
-Нима бўлди Айсел?
22


-Йўқ, ҳеч нарса, онажон, бир туш кўрдим.
-Иншааллоҳ яхшиликкадир.
Оналик меҳри ила ёнимга ўтириб, қўлларимдан тутди, юзларимни силади.
-Сизни ҳам безовта қилдим, шундайми?
-Ёқъ, йўқ, безовта деганинг нимаси. Шундоғам тонг отай деб қолди. Хожа афанди масжидга кетди. Мен ҳам намозга тургандим.
Қанчалар меҳрибон аёл. Гапларини мароқ билан тинглардим. Хожа аёлини”Хоним афанди”, хоним эса уни “Хожа афанди” дейди. Овозлари шунчалик назокатлики, бундай бахтли муҳитни кўриб, бу бахтли оилага ҳасад қилдим. Яна ётдим, ухлашга урундим, лекин ухлолмадим. Кўрган тушимни ҳар сониясини балки юз марталаб таҳлил қилдим. Акам, онам билан қучоқлашишим, уларнинг ҳиди димоғимга ўрнашиб, гўё ичимга ҳам сингиб кетгандек. Ҳар нафасда худди шу бўйни туймоқдаман. Тонг отгач, биринчи навбатда, уйимизга бориб, онам менга қолдирган икки омонатни оламан. Аммо у ташландиқ уйдан қўрқаман. Имомнинг аёли келса бирга борамиз. Дадам нега йўқ эди. Нега унинг ҳисоби чўзилади? Онамнинг бу гапидан ҳеч нарса тушунмадим. Тушимни Имом афанди таъбир қилди.
-Сизни табриклайман, қизим, -деи у. У кўрган тушинг Раҳмонийдир. Яъни ҳақиқат туш. Тушда кўрганинг жаннат. Онанг ва аканг жаннати бўлишган. Демак, дадангни ҳисоб берадиган ишлари бор. Ҳа, ўзига яраша таъбир. Ҳақиқат бўлмаса ҳам, буни билиш қувончли. Онамнинг, акамнинг ҳузур-ҳаловатга эришгани ҳам таскин беради. Имом афанди бу туш таъсирида қолди. Аёли билан йиғлай бошлади. Балки улар бир нарсани билишгани учун шундай қилишаётгандир.
Омонатни қидирдик
Имомнинг аёли билан уйимизга бордик. Бизни кўрган бир қанча қўшниларимиз тўпланишди. Ҳаммаси бир нарсаларни сўрашади. Баъзиси у ёқ бу ёқдан гап очади. Баъзиси нафратлангандек, баъзилари эса қизиқиб сўзлайди.
Хожам, мени огоҳлантиришди. Чироқни ўчириб, ухлашим керак. Эртага қийин кун бўлади. Яна бир қатор томоша, таҳлил ва бошқалар. Давом этиш умидидаман. Ҳозирча рухсатингиз билан... Яна биргамиз хожам. Ёзиш давомида дам олганимни, енгил тортганимни, оз бўлсада мадад топганимни эътироф этаман. Гарчи шунча талофат кўрдим. Чунки натижалар яна барбод бўлди. Тез тарқалган касаллик эди бу. Ўпка хасталиги қинаётир. Кансер бутун танамни азоблаяпти. Кундан-кун яшашга иштиёқим ошиб боряпти. Ахир ким ҳам қўлини ўлимга узатарди? Касалликми, қасд қилишми? Қасд қилишга ҳожат йўқлигини биламан. Негаки... туйғуларимга асир бўлмайман.
Келган жойимиздан давом этаманҚишлоқда, қишлоқ одамлари орасида вайрона, ташландиқ, тупроқ уйимиздамиз. Ҳамма ашёлар турибди. Чанг тупроқ ичида. Биров қўл теккизмаган. Деворлари ёрилибди. Бир киши бунга изоҳ берди.
-Бу уй энди чўкади. Ҳамма ашёлари кўчирилсайди. Ашё дейиш тўғри бўлса...
Онамнинг ёдгорликлари...Бутун дунёси шу ерда. Ҳар қадами азиз, ҳар зарраси қадрли. Ҳар қаричида минг хотиралар. Оҳ, онам! Шулар билан бахтиёр эдингиз-а...Ачинаман сизга.
Eнг аччиқ, чорасиз кунимда менинг, Бўлдингиз менга ёр онажонгинам. Қалбимдадир ҳануз илиқ меҳрингиз, Яна меҳр-ла қучинг, оанжонгинам. Тунда сизни ўйладим, тўлди кўзларим, Йиғлашни хоҳлаб, тек турди кўзларим. Сизни ҳар жойдан излар кўзларим, Сиздан айрилдим-а, онажонгинам...
23


Бошқа бир киши гапга аралашди:”Биз раҳматли амаммнгга кўп айтдик. Бу ашёлар қаровсиз қолмасин дедик. Аммо қўл теккизмади. Ўлгунича келиб тозалаб турди, уйга қради, ўлганидан кейин шу ҳолга тушди, мана...
Кўп гапларни англолмасдим. Чунки ўй-хаёлим онамнинг хотиралари билан банд эди. Ҳам у қолдирган икки омонатда...Уларни қидирардик, қишлоқ одамалрининг бундан хабарлари йўқ, эди албатта. Имом афанди, аёли ва мен. Биринчи хонада шиша сандиқни кўрмадик. Иккинчи хонага кирар кирмас эски ёғоч диван ёнида ойнаси ёрилган бир сандиқ кўрдим. Онамдан ёдгорлик...Балкикелинликсарпосидир. Ойнали сандиқни кўриб, янада кучли ҳаяжон босди мени. Титрай бошладим. Имом афандининг аёли қўлимдан тутди. Жойимда ўтириб қолдим. Йиғлаётган фақат кўзларим эмасди, юрагимнинг ҳар нуқтаси ёнар, ўртанар эди. Имом афанди сандиқни очди. Ичида иккита китоб.
-Биттаси Қуръони карим, -деди имом афанди. Жуда ҳам эски экан. Иккинчиси “Сўзлар”номли китоб. Онам айтган икки омонат шулармикин? Катта совға бўлди. Тўғриси буни кутмагандим. Чунки бунақа нарсаларга бепарво эдим. Энди эса...Онамнинг омонати...Улар мен учун нақадар қимматли ... Имом афанди Саид Нурсийни таърифлай кетди:
-Ўлкамиздан чиққан машҳур олим, яхши мураббий, -деди Китоблари бутун дунёда қизиқиш уйғотган. Ёшлар бу китоблардан қидирган нарсаларини топишади.
Умид қиламанки, мен ҳам топаман. Чунки менинг ҳам қидирган нарсаларим кўп...
Имом афанди – ҳуқуқшунос
Имом афанди давом этди:
-Мен ҳуқуқ факултетида ўқиётган пайтларимда танишган эдим. Кўп фойда олдим. Дунёқарашим кенгайди. Қалбимдаги шубҳа ва андишалар кетди.
Тўхта, тўхта...Демак, Имом афанди – ҳуқуқшунос. Буни қаранг. Ҳам имом, ҳам ҳуқуқшунос. , шу қадар назокатли ва меҳрибон инсон. Ҳечам тушунолмайман, баъзан асабийлашаман ҳам. Бу диндорлар мени кўп ажаблантиришади. Гоҳо мутаассиб одам мактабни тарк этиб, қизлар овига чиқади. Менга шу ҳолни тушунтириб беринг-чи...
Имомнинг рафиқаси кун бўйи мени ташлаб кетмади. Бутун меҳрибончилигни ва муҳаббатини бериб мен билан кўп суҳбатлашди. Имом афанди, билимдон, маданиятли киши эди. Ҳамма у кишидек бўлса, на даҳрийлик на жамият муаммолари бўларди. Руҳиятшунос каби инсонни ўзига яқин олар, муаммоларимни илиқлик билан тинглар, чуқур ўйлаб, қўрслик қилмай жавоб қиларди. Бу усулга фақат имомлар эмас, балки ўқитувчиларнинг ҳам эҳтиёжи бор. Агар ўқитувчилар бола ва ўсмир руҳиятини билсалар эди, ҳеч ким мактабдан қочмас эди. Ҳеч ким ўқишга ёшликдан беҳафсала бўлмасди. Калтак билан, таҳдид билан инсонни тарбия қилиб бўладими? Аввало, боланинг, ўсмирнинг қалбига кириб, унинг меҳрини қозониш йўлларини ўрганишса, муаммо қолармиди...Худди имом афанди каби... Суҳбат давомида бироз асабийлашдим:
-Жоҳиллар, эраксионерлар ва эски одамлар бизларни шу кўйга солишди. Ўз ҳолимизҳcа яшашга қўйишмади, -дедим.
Мен диндор одамалрни айбламоқчи эмасдим. Аммо мени нотўғри тушунишди. Имом афанди аёлига бир қараб олди. Лекин иккиси ҳам жавоб бермади. Бироз тортинишди. Мен хато қилганимни англадим. Тузатмоқчи бўлдим, лекин нимадан сўз бошлашни билмасдим.
Имом афанди ўта назокат билан:
-Айсел, қизим, сенга бир нима дейишга ҳаққим йўқ, -деди Бизлар айбдормиз, тўғри гапирдинг. Биз диндоалр ҳар бир ҳаракатимиз билан бошқаларга ўрнак бўлишимиз керак. Бизлар кўп билган, кўп ўқиган тўғри йўлни кўрсатувчи инсонлар бўлишимиз лозим. Имом афанди ўта камтар киши эди. Шу боис мен баттар тортинар эдим. Мен маҳмадоналик қилиб қўйдим. Уйида меҳмон бўл, сенга бағрини, кўнглини очсин-у, сен уни “ақидапараст”, ”реаксионер” деб айбла.
24


Бу қнадай бедодлик...Гар у оддий қўполлик бўлса ҳам...Бундай қилиш ҳеч мумкин эмасди. Бу менинг телбаликларимдан бири, холос. Онамнинг омонатларини олиб кетишга жасорат қилолмадим. ТўғрироғИ, ўзимни муносиб кўрмадим. Мендек нопок, гуноҳга ботган, ор-номуси топталган бир қизнинг Қуръони каримни олиб кетишга ҳаққи йўқ. Имом афандидан илтимос қилдим. У киши уларни қабул қилди.
-Снеда қолса, жуда яхши бўларди, сенга куч бағишларди, таянч бўларди, -деди, аммо мен бунақа қиз эмасдим. Мени кузатиб қўйишди. Бир вақт Имом афандининг аёли сумкамга қўл солгандек бўлди. Бу ҳам Онадўлига хос назокат эди. Кейин қарасам, бироз пул слоган экан. Икки энлик хат ҳам бор:”Биз сени жуда ёқтириб қолдик. Сен жаннатларга лойиқ бир қизсан. Ҳар қандай қайғули онларингда, севинчли кунларингда дўст каби сенга қучоқ очишга ҳозир эканимизни унутма”.
Кўзларим ёшга тўлди. Қандай яхши одамлар. Шунчалик яхши бўлиш зарурми сизларга? Тўғриси, қалбимни, меҳримни олдингиз. Юрагимни сизга қолдирдим. Умид қиламанки, сизларни йўқлайдиган даражада соф ва покиза бир туйғу ҳалигача қалбимга бегона эмас. Аммо қаерда у...Бу қаҳқирлар даврасида соф ва покиза қолиш мумкинми? Ғуборли ҳисларим билан ўзимни бу ерда бегонадек сездим. Ажойиб, покиза ва ҳузурбахш муҳитни бузишга ҳаққим йўқ эди. Шунинг учун барча сирларни ортда қолдириб, йўлга чиқдим. Яна совуқ чеҳралар, жирканч режалар тўла манфаатлари ҳар нарсадан устун бўлган бир муҳитга қочаётгандеим. Бахтсиз инсон бахтиёрликни ҳам ҳис этолмайди. Кўрамиз, ”жондек азиз дўстларим” менга яна қандай тузоқлар қуришаркин?
Истанбулда, қашқирлар даврасида
Мана, Истанбулдаман. Бир ҳуқуқшунос талаба дунёни тузатишга киришди. Юксак орзулар йўлига тушган буюк соҳанинг вакили бўлмоқчи ёлғиз ёш қиз. Амина ҳам Анқарада. У ҳам тибииёт факултетига кирди. Биламан унинг келажаги порлоқ. У ўзини ҳимоя қила оладиган ва таҳликани олдиндан сезадиган ақлли қиз. Унинг фикр дунёсини ва ғояларини ёқтирмасам ҳам, бу ҳақиқатни тан оламан. Мен-чи? Булғанган, топталган, зулматли бир келжак. Чунки мен бурнимнинг учини кўролмайдиган қолоқ фикрли одамман. Ҳар қанча илғор, инқилобий нутқлар сўзласам ҳам... Амина ва ота-онаси мен учун кўп қайғуришди. “Сенга ишончли бир жой топамиз. Истанбул катта шаҳар, кўчаларда ҳар турли таҳлика кезади. Ёлғиз ўзинг қийналасан”, дейишди улар... Йўқ... Яна қайсарлигим тутди. Келжагимни ўзим танлайман. Куч қудратимни исбот қиламан. Ҳеч кимнинг ҳаётимга аралашувини хоҳламайман. Давлат ётоқхонасига жойлашдим. Аммо менинг номим, овозам ўзимдан аввал етиб келган экан...Атрофимни бир гуруҳ “ипини узган” ёшлар ўраб олишди. Илғорлар, нурлилар, ҳурриятчилар ва яна шу каби тоифа вакиллари... Мен ким бўлибман ўзи? Топилмас бир аксилон ёки тўшакларни иситувчи эт- устихон йиғиндисими? Бунақа саволлар ҳеч тугамасди. Хато ниятли, қолоқ фикрли, қатъий қарорли бўлганим учун эмас, менга шундайлар учраётгани учун. Бошда дарсларга яхши қатнашдим. Аммо менга осилганлар янада кучли чиқди
У ёқ бу ёққа ташлай бошладим. Мактабга бормай қўйдим. Илк борганларим ҳар хил гуруҳлар, “сотсиал фаолликларни ошириш” номи остида ифлос ишлар қиладиган жойлар эди. Инқилобчилар, комунистлар, марксистлар, эрончилар, гиёҳвандлар, билмайман яна нималар... Қоришиқ, ифлос...Ҳар томон остин-устун. Ва бир ёш қиз. Соҳасини, ғоясини аста секин йўқотган, кучи, иродаси нураган бир қиз... “Ортимга тушган, қўлимдан тутган ёшлар соясидан бурнимни ҳар тешикка суқардим. Илк ёқтирган одамим жуда феъли тез чиқди. Уни тутиб келтиришди. Қилмиши ё давлатга қарши бир намойиш ёки героин тижорати... Ҳар иккисидан ҳам бор. Динни билмайди, Аллоҳни танимайди. Баъзи ўхшашликларимиз бор. Аммо унинг аҳлоқсизликлари меникидан ўтади. Шунақа дайдиликлари на яхши фикр қолдиради, на умид уйғотади. Асл мақсади пул, фойда. Яна сохталик ва тузоқ. Айтиш жоиз бўлса аятман. Ҳуқуқ
25


факултети ҳақидаги ширин ҳаёллар тугади. Ҳар куни қилганимиз ичкилик ичиш, қўшиқ куйлаш ва учиш. Ҳа, учиш...Кейин эса дунёни қутқармоқчи бўлган бир дайдининг ётоғида кўзларимни очаман. Мана сенга ваъда қилинган “идеал ҳаёт”. Истанбул мени жуда тез ютиб юборди. Қаршимда яна бир зарба муаллақ турибди. Уларга қўшилишга мажбурман. Пул йўқ, жой йўқ, овқат йўқ. Аллоҳнинг қаҳрига учрасин бунақа инсон. Ўзимдан жирканаман. Ўзимча “замонавий ҳаёт аёли” бўлдим. Баъзи инқилобчи ўртоқларимни фикрича, бу яхши. Аёл ҳам, эркак ҳам ўзи хоҳлаганидек яшаши керак. Шундай яшаш мумкинм, билмайман? Баъзи нарсаларни била туриб тепаман. Ўзим хоҳлаб, ўзим йиғлайман. Яхши одамларга ҳам дуч келдим, албатта. Ўжарлигим уларни кўришга, эргашишга тўсиқ бўларди. Амина, дадаси, Имом афанди, математика ўқитувчиси...Бу инсонлар мени жуда яхши кўришди. Ҳимоя қилмоқчи бўлишди. Ёрдам бермоқчи бўлишди. Мен эса? Зеҳнли, ақлли, илғор фикрли, инқилобчи бўламан, деб уларни менсимадим. Кўзинг кўр бўлсин. Билатуриб жарга қулаш деганлари шу-да...
Шу эркинликми?
Истанбулда мустақилман, шундайми? Шўри қурсин бу эркинликнинг. Ташқарига чиқсанг ортингдан бир сурув ит...Тўсатдан оромингни бузишади. Ўқишга кетяпман. Жуда орқадаман. Тартибга келишим қийин. Ётоқхонадан айрилдим. Уй топишим керак. Аммо ижарага катта ҳақ тўланади. Ҳар галиги тўлов руҳимдан, ростғойлигимдан, хаёлларим ва иделимдан бир парчасини олиб кетади. Шуми эркинлик? Йўқ, азизим, йўқ. Сен эркин фалончи эмассан. Тўрт девор ичида яшаётган қишлоқ қизининг фикрларида сенинг бу қарашларингдан илғорроқ бир эркинлик бор. Гапир? Амина, Имом афанди мендан кўра эркин эмасми? Мен замонавий, улар эскича. Миямга бундай мантиқсиз фикрлар қайдан келди? Энди улардан қутулолмаяпман. Чиқариб ташлолмаяпман. Ичишни хоҳлаяпман, бўлмайди. Учишни хоҳлаяпман. Қайғуларимни унуттирувчи сеҳр керак. Шу аҳволда кетсам манзил жуда яқин. Кинларим ёмон хоналарда, ифлос уйларда, тарк этилган бурчакларда ўтмоқда. У ерларда ичар, фақат ичардим. Кейин эса укол. Топсам, албатта. Ҳозирча пиёдаман. Уколларни ташийдиган қизлар бор. Бу ҳам бир тижоратми? Кейин эса чидаб бўлмас изтироб. Мудҳиш бўшлиқ...Нега яшаётганимни, қаердалигимни унутаман. Қанийди, умуман уйғонмасам. Бир микроб йўқоларди. Баъзан инқилобчи дўстларим мажлисига қатнашаман. Ҳақиқат ҳақидаги ёлғон гапларга кулиб қўя қоламан. Оҳ, ҳақиқатлар, тилдагидек тоза бўлса, тўғри чиқса. “Обрўли кураш, тўғри ҳаёт, инсон ҳақлари...”қанчалар гўзал эмасми? Худди шундай деб ҳайқирганларнинг ҳаётимизни зулматга айлантириши, бизни бир матоҳдек ишлатиб, сўнгра ташлаши? Мана шунинг учун исён қилардим. Шунинг учун ичиб аламларимни унутмоқчи бўлардим. Кунларим азобли, ойлар умидсиз. Зўрға иккинчи курсга ўтдим. Бу ёғИ ёз мавсуми. Аминанинг юзларча даъватлари ортда қолди. Неча маротаба Имом афандининг аёли ва математика ўқитувчим йўқлади. Йўқ, йўқ. Ёнимга келманг, мендан яхшилик кутманг. Улар билан гаплашсам, янада терслашардим. Аминанинг аҳвол сўраши, математика ўқитувчимнинг чин дилдан самимий бир тарзда “Қандайсан, қизим?” дейиши...Имом афандини аёлининг “Сени соғиндик” дейиши юрагимга бир оғриқ соларди. Бу яхши инсонларни кўргач, ичимда бир мудҳиш кураш бошланарди. Ўзимни ҳисоб беришга мажбурловчи бир туйғу...Қилмишларим учун мени айбловчи бир овоз. Шундай пайтларда ўзимни бурда-бурда қилиб ташлагим келарди. Нега мен бунчалик ёмон одамман, деб эзилардим.
Eнг яхшиси улар билан кўришмаслик. Ичаман, ичавераман, ўзимни йўқотаман, аламларимни унутаман. Ёзда яна бекорчиман. Иш топишим керак. Аммо мени ўғирлаганлар алсо ўз ҳолимга қўйишмайди. ”Биз сенга пул, овқат, ёрадиган жой берамиз”. Тўғри беришади...Аммо энди етар, ахир менинг ҳам иззат-нафсим бор-ку...Номим, ишим, обрўйим, аёллигим бўлиши керак. Йўқ ҳаммаси бир-бирига қоришиб кетади. Ўзгармас ват арк этилмас бир муҳитдаман. Неча тўшак, неча “севгили” неча алдаган инсонлар ёки алданганлар...Титрайман, уяламан, бошимни деворларга ураман. Мени халос этувчи йўқми...Аммо қутқармоқчи бўлганларга ҳам яқин
26


йўламайман. Бу ҳолат мени йиқитади. Улар ёнимга келишганида ўзимча улардан интиқом олардам. Қандай қилиб, дейсизми? Аёлларни матоҳдек билувчи ва кўпхотинликни йўқловчи ва бу ҳақда нутқлар сўзловчи охирги “севгилимни” атай алдадим. Табиийки, ақлдан озаёзди... Бир дақиқа, хожам, хонамга яна оқ халатлилар киришди. Икки врач, икки ҳамшира. Натижалар ҳақида баҳслашишмоқда. Кўзларида умидсизлик сезилади. Мен сохта табассумларидан пайқадим. Ишлар тўғри кетяпти. Етар, бу умрга кўп нарсани сиғдирдим. Балки бир неча кишининг ҳаётини яшадим. Булар кетишсин, кейин давом этамиз...
Аёлим иккимиз жойлашиб олган хонага ўғлим ва қизим кириб келишди. Бизни кўзларимиз ёшли, безовта ва ғамгин кўриб сабабини сўрашди.
-Мактуб, -дедик. Аммо бу сафар умуман бошқача. Шуни ўқияпмиз. Қайсар қиз экан, бир қанча тўғри одамларни яхши кўрмайди. Шу сабаб бошига тушмаган бало йўқ. Қарайлик-чи, қандай тугаркин. Бироз суҳбат қуриб, дам олган бўлдик. Бундай ҳаёт тўзонида, айбнинг катта қисми Айселнинг ўзида. Ёрдамга чўзилган шунча қўлни ортга сурди. Онасининг омонатларини олмагандан кейин, оладигани нима бўларди...Йиғлайинми, жаҳл қилайинми? Ўқийлик, кўрамиз натижа нима бўларкин?
Инсонийлик қадримни йўқотдим
Салом хожам, давом этамиз. Энди натижалар мени безовта қилмайди. Оладиҳганимни олиб бўлдим.
Eнди бир кўча қизига айлангандим. Инқилобий никоҳ билан турмуш қурган кишим мендан ҳам жинни чиқди. Жиззакиликларимга қўшиларди. Ҳақиқий маънода разолатга ботдим. Инсонийлик қадримни йўқотдим. Энди ёмон сўзлар, ҳақоратлар мени ранжитмасди, таъсир этмасди. Чунки, ранжиш инсонийликни белгисидир. Ҳеч аурас унда бир фазилат борлигидан ишора. Энди ҳақоратдан ранжимаганим учун бутун яхшиликларни, инсонийликни оёқости қилдим. Шу билан менга ишинган ва умид қилганларни ҳам уялтирдим. Турмушимиз узоқ давом этмаслигини ҳамма биларди. Эрим эҳтимол тентакдир. У ҳам бу ишга чидай олмади. Кўпхотинликни ёқлайдиганлардан эди. “Нима аҳамияти бор жоним, кўнгил кимни хоҳласа”, -дерди. Қилмишларимдан у ҳам ақлдан озарди. Мен ҳам. Ортиқ ўзимни таниёлмайдиган аҳволдаман. Гўё ичимда икки ҳолат курашарди. Яхши инсонлар қўллашга, ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётган мен билан Истанбулнинг кўча безорилари орасидаги қиз курашар эди. Ҳозирча Истанбул томон ғолиб. Охирги “севгилимдан” ҳам айрилдим. Бейўғли томонда эдим. Топган ўртоғимдан дори олиб учардим. Ёки ақлни заифлаштирувчи бирор нарса. Ичим тўла, асабий ҳолда, бошим ёрилгудек оғрияпти. Агар ҳеч нарса тополмасам жуда ёмон аҳволга тушаман. Бу лаънати одат ҳеч нарсани тингламайди ва кутмайди. Бу ишда сабр ҳам қилиб бўлмайди. Автобус бекатида турганимда кимдир мени туртди;
-Айсел, қизим, -деди, таниш бир овоз.
Орқамга ўгрилдим. Имом афандининг аёли.
-Сиз нима қидиряпсиз, -дея олдим зўрға. Мени қучолқади, ёноқларимдан ўпди. Зўрға турган гавдамни қийинчилик билан жонлантиришга ҳаракат қилдим. Бироз нарида турган Имом афанди ҳам ҳол-аҳвол сўради. Аллоҳим!Айни вақти эди гўё. Учиб ўзимни йўқотай деганимда, имом афандига яқин бордик. Бўладиган нарсами?
-Биз меҳмонхонага кетяпмиз. Агар имкон бўлса кел, оқшомбирга ўтирамиз. Эътиро