ИККИНЧИ БЎЛИМ Ёлғизлик қурбони бўлган литсей йилларим
Ҳаётнинг чиркин, азобли ва таҳликали тузоқлари қаршисида ёлғиз бошим билан ҳимоясизман. Ёш қизлик аҳёлларим, баъзи ҳақиқатларни кўришимга тўсиқ бўларди. Тажрибасизлигим туфайли, яхши-ёмонни ажратолмасдим.
Атрофимни ўраб олган ёвуз ниятли кишиларга кўп суяна олмадим. Ҳаётнинг ёруғ кунларини кўра олмадим. Зулмат ва умидсизлик бошланди.
“Йиртқич бўрилар” атрофимни ўрашди
Узилган жойидан давом этаман, литсей йилларимни ёзаман. Ҳаётимни барбод қилган, қисматимнинг шўрлигини аниқлаган жой. Оч қашқирлар илк бора ҳужум қилган, қаровсиз қизларга ташланган, ҳаётимни зулматга айлантирган жой. Қанийди бу йиллар тақдиримда бўлмаса...
Мен кўп ўйлайман, оилс бир қишлоқда ночор жоҳил қолсайдим. Эски бир кулба, сигирлар, ҳўкизлар, қўйлар, бир этак болалар ва мени озгина бўлса ҳам тушунадиган ҳўжайин. Буни ҳозирги аҳволимдан, яъни, ўқимишли, аммо ҳаммер нарсасини йўқотган бу ҳаётимдан минг маротаба афзал билардим.
Нега бундай имконсиз ишларни хаёл қиляпамн, билмайман. Ҳар ҳолда ички туйғуларим, пинҳона истакларим вақти-вақти билан шундай уйғониб қолади.
Литсей ҳаётимга қайтаман. Литсей ҳаётим...Умуман, ёдга олишни истамаганим, ҳаётимнинг энг даҳшатли, энг қайғули, энг оғриқли йилларидир. Ўзлигимни, иззат-нафсимни, шаънимни, пок- бокира оламимни ўша йилларда булғадим. Яна ҳам тўғрироғи, мажбуран булғандим. Мени менда айирган, мени мендан ўғирлаган йилларим. Қанийди бу йилларни умуман яшамаган бўлсам. Ёки булар бир туш бўлсаю, уйғонгач ўтиб унутилиб кетса. Балоғат ёшининг қинғир- қийшиқ йўлларидаман. Бу даврнинг бебош ва мантиқсиз ўтмаслигини биласиз. Кўнгил ҳамма нарсани тусайди. Ҳамма нарсани керак, деб билади. Янглиш муҳаббатлар, гўр ва ҳомҳаёл ёшлар, панада кутиб ётган оч қаҳқирлар...
Тенгдошларим ўз кўнгилларича яшашарди. Кўйлаклар, янги соч турмаклашлар, турли хил дезодрантлар...Ёш қизлар ҳуснининг ўзига хос жилвалари...
Фақат мен ҳаммасидан маҳрум эдим. Бир бурчакда, гуруҳдан ташқарида, дўстлар даврасидан узоқда...
9


Ким билан нимани гаплашаман?Улар билан боғлиқ нуқталарим йўқку. Нимадан баҳслашаман? Онамнинг қандай жаҳли чиққаниданми? Дадам берган ҳарж пулиданми? Кеча келган меҳмонларданми? Кеча пиширган хом котлетданми? Ёки машинада қандау шаҳарни томоша қилганимданми? Нимани суҳбатлашаман?
Уларнинг орасига киролмайман. Улар каби бўлолмайман. Улар каби яшаётганим йўқ. Менинг биттагина дугонам бор эди. Амина...Дадаси мактаб ўқитувчиси. Ақлли, интизомли, тартибли қиз. Таҳликани қаердан келишини билади. Оиласида яхши тарбия олган. Шу сабабли ўртоқлари Аминани бу ҳолига чидаёлмайди:”Сен қайдан биласан бу ишларни, ўргимчак мия” дейишади. Яъни Амина диндор оила фарзанди эди. Аммо мен Аминадан ҳеч бир зарар кўрмадим. Келажак ҳақидаги қарашларида ҳам алсо зиддият йўқ эди. Амина мени ҳам ўзи каби қилишга кўп интилди. Менга китоблар берди. Ҳафа бўлмасин деб китобларни олдим, лекин умуман ўқимадим. Бир куни мени уйларига олиб борди. Онаси жуда яхши кутиб олди. Овқатлар пиширди. Аёл ўз ақлича бизга ўгитлар берди. Бошқасини унча эслолмайман. Кетаётганимда қўлимга бур тугун тутқазди. Кейин очдик. Бир шиппак, бир пайпоқ, сочиқ, бироз пул ҳам бор эди. Жуда таъсирландим, қувондим. Берилган ҳадя ёки онасининг меҳрибончилигидан эмас, оилавий ҳаётнинг қайноқлигидан, онанинг борлигидан, яқин ва илиқ муносабатларидан... Мана, менинг ҳасратим, соғинчим...Ҳаётим ва тунги тушларимни безаган ҳам шулар эди.
Оҳ, онагинам!Сизнинг қандай соғинганимни билсангиз эди...
Кўпдан бери кўрмадим юзингизни, Мени хароб қилар бу ҳолат, она! Холимни келгану кетгандан эмас, Иссиқ қўлларингдан сўраб бил, она! Она, ғурбатдаман, ғам ўчоғида, Севгим, юрагимни қўрида яша. Мени соғинар бўлсанг, ё қучоғингда Ёҳуд кўзёшингда ҳаёл қил, она! Айрилиқ қисматим экан, нетарман, Фақат Яратгандан умид этарман, Балки шу ерларда ўлиб кетарман, Не бўлса ҳам мендан рози бўл, она!
Лийсейда ортимдан юрувчилар бор эди. Буларнинг бир қисмини яхши танирдим. Улар мен билан кўнгилхушлик қилишни хоҳлашарди. Эътибор бермасдим. Мен гаплашишни хоҳлаганлар эса, менга эътибор беришмасди. Яъни, яхшилари менинг қўлимга кирмас, ёмонларини эса мен хушламасдим.
Литсейдаги баъзи болалар билан кафеларга борардим. Уларнинг суҳбатлари менга ёқарди. Ёлғизлик дардига бир чора бўларди гўё. Бундай суҳбатлар муассасанинг ишончлари билан масхаракаш қонунига исён қилиш, бир интиқом кеби ўтарди. Ичдаги ёнган алангани қайсидир маънода сўндирарди. Адолат, ҳаққонийлик, танглик шиорлари қулоғимга ёқар, қонимни кўпиртирарди. Ҳаммага инсон каби яшаш, ҳаммага иш, соғлик ва тарбия яхши тушунарли эди. Бунга ҳеч ким йўқ дея олмасди. Бу ерда гуноҳ, жаҳаннам, Аллоҳ ва фаришта каби инсонларни қийнайдиган тушунчалар йўқ эди. Иймоннинг ҳам бўлмаслиги яна ҳам яхши эди. Нима бўлса ҳам муассасанинг аҳамият бергани ор-номус, аёл-еркак муносабатларидаги чегарага унчалик аҳамият бермасалар-да, асосий шарт эди. Ҳеч бўлмаса бу ердаги ёшлар мени одам ҳисобига қўшишар, ҳурмат қилишарди. Аммо баъзи истакларида “олдинга” кетишса уларга қарши чиқсам:”Сен ҳам ўша эски пайтларда қолдинг. Қўй, ўша “бокира сафсатачиликни”, дейишларини унчалик ҳам кўнгилга сингдиролмасдим. Сингдирсам ҳам, сингдирмасам ҳам ўзимни ҳимоя қилолмайдиган бир муҳитда эдим. Ким дўст, ким душманлиги ноаниқ бўлган бир
10


уҳит. Ёмон ниятлилар ва яхши ниятлилар ёшлик даврининг ҳавоси ичида бир-бирига қоришиб кетганди. Ёки бизнинг ўлчовларимиз, тортишувларимиз уларни ажратолмасди.
Ҳаётимни зулматга айлантирган одам
Мени кутаётган жуда мудҳиш нарсалардан бехабар, тубсиз жарликларга қулаётган ҳаётимни яшашда давом этардим. Ҳа. Ҳаётимда мудҳиш воқеа бўлди. Кошкийди, ўша воқеа юз бермаган бўлса...Аминманки, бу ерларда эмас, жуда яхши жойларда юрагн бўлардим.
У даҳшатли ҳодиса...Қачон эсласам, асабларим қақшайди. Воқеанинг ўзидан эмас, қандай юз берганидан.... Баён қилиб, буни ҳам ичимдан тўкиб ташлашни хоҳлайман. Ҳаёлий бир севги билан яшардим. ёлғиз ўзим ичимдан ёниб, ҳеч ким билмайдиган бир севги. Кимга дейсизми? Машҳур бойнинг ўғлига. Бола ёқимли, кўзга яқин бир йигит эди. Илк бор кўрганимдаёқ туйғуларим исён қилганди. Йигит ҳам ҳаракатлари билан туйғуларимга даъват этарди. Расм чизишга қизиққанимдан расм ўқитувчимизнинг тўгарагига қўшилгандим. Тўгаракнинг бошлиғИ эса машҳур сиёсатчининг ўғли Чағдаш эди. Чағдаш мактабинг кўзга кўринган ўқувчиси, барча тадбирларнинг ташкилотчиси. Бой, ёқимтой, ва ҳаракатчан бор бола.
Гоҳо тутилардик, гоҳо тутилмасдик. Аммо тутилган фақат мен эмасдим. Шу сабабли бир- биримиз билан жанжаллашардик. Дугонам Амина мени кўп огоҳлантирарди. “Бу бола яхши ниятли эмас, эҳтиёт бўл”, дер эди у. Ёшлик-да...Инсоннинг ёнида бир эгаси, раҳбари бўлмаса, ё турли гуруҳларнинг фанатиc қарашларига ёки “муҳаббат” тузоғИ қурган жирканч амалларга қурол бўларкан. Шундай ҳам бўлди.
Расм чизай деб қўлимга қоғоз қалам олдимми, фақат бир уй суратини чизардим. Кўпинча, бир бутун оила аъзоларини... Бу ичимда сўнмаган, ўчмаган соғинчнинг ҳикояси эди. Ё расм чизиш ёки “она” ҳақида шеърлар ўқиш.
Чағдаш билан муносабатларимиз “қуюқлаша” бошлади. Энди севги мавзусида ҳам суҳбатлашардик. У менга севги изҳор қилди ва мактабни битиргач мен билан турмуш қуришини айтди. Дугонам Амина эса бор кучи билан бунга қаршилик қиларди. Шу сабаб мен уни ҳафа қилдим:”Сен мени кўролмаяпсан, қизғаняпсан”, дея бақирдим. Чағдаш бир шанба куни мени уйига таклиф қилди. Бунга баҳона қилиб:”бир гуруҳ қизлар келади, мени чизган расмларимни томоша қилишади. Чой ҳам ичамиз”, деди. Қабул этдим.
Уйига бордим. Мени яхши кутиб олди.
-Ҳаммадан олдин келдинг, -деди. Бу билан мени қанчалар севишнгни кўрсатдинг. Бу илтифотингдан мамнун бўлдим.
Аммо мен ҳайрон эдим. Вақт ўтиб борса-да, ҳеч ким келмас эди. Бунинг сабабини сўраганимда: -Сени жуда севганим учун, таклифимни қабул қилсин деб, кичик бир ёлғон ишлатдим, -деди. Иккимиз ёлғиз бўламиз. Ҳамма гапларимизни гаплашиб оламиз.
Бу ҳаракатидан ҳам бсевиндим, ҳам бироз тортиндим. Унинг мени севиши буюк бир тараққиёт бўлса-да, бунақа режа билан чақириши унчалик яхши ниятни билдирмасди....
Натижа таҳмин қилганингиздек. Менга зўрлик билан эга бўлди. Бу воқеа мен учун катта бир фалокат эди. Ичимдаги кучнинг, бардошнинг, яшаш умидининг ва орзу қилган гўзал ҳаёлларимнинг тугаганини илк марта ҳис қилдим. Ўша жиркач воқеа, у оч қашқирнинг ёвуз нияти жуда даҳшатли эди. Бутун ҳаётимни зулматга айлантирди. Яшаш илинжи, орзуларимни остин-устун қилди. Фарёдларим бутун уйни оёққа тургизди. Кимнинг нима иши бор? Ўша ишни режалаштирган одам, чорасини ҳам топиб қўйганди. Кучим етганича бақирдим.
-Eй, Аллоҳ! Бор бўлсанг кучингни кўрсат. Мендан ҳам кўпроқ ёрдамга муҳтож ким бор?- дея бақирдим.
Уйдан чиқдим. Ҳамма менга қарарди.
-Ўз оёғинг билан келганингдан кейин шунақа бўлади, -дейишарди. Мен дунёда ортиқ яшай олмасдим. Тирик мурдага айлангандим. Муассаса учун бунинг аҳамияти бор. Фоҳишалар сафига яна бир қиз қўшилди, тамом...
11


Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим.
Ётоқхонага етиб келгунимча уч маротаба ўзимни-ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим. Уч маротаба...Уч маротаба ўзимни машина тагига ташладим. Қанчалик мушкул ўлим. Ўлишни истайман, аммо ўлолмаяпман. Ортиқ яшолмайман. Машиналар ҳам босмайди. Ё қаттиқ тормоз босишади ёки чап бериб ўтишарди. Қанча фалокат бўлади, қанча одамлар ўлади. Қаердасиз? Шофёрларнинг усталиги менга келганида иш берадими? Ҳайданг, битиринг шу ишни. Йўқ...Бўлмайди...Гўё бир куч бунга тўсқинлик қиларди.
Ётоқхонага келдим. Умуман карахтман. Неча кунки ейиш – ичиш йўқ. Мактабга ҳам бормасдим. Йиқилгандим, тамом бўлгандим, ортиқ яшагим келмасди. Ягона дўстим, сирдошим Амина эди. Неча маротаба ёнимга келди. Ҳатто бир сафар онасини ҳам олиб келди. Қайсарлик қилдим. Ҳаммаси тугади, ўлишим керак.
Аминанинг қистови билан бўлган воқеани гапириб бердим. Амина гўё бу воқеани олдиндан билан ва мени неча бор огоҳлантирмоқчи бўлди. Унинг айтгани бўлди. Мен нега билмадим, нега ўйламадим? Бу ҳолатимни тушунтириш учун Чағдашнинг дадасини олдига бордим. Бошимдан ўтган ва ўғли томонидан менга қўйилган жиржанч тузоқни йиғлаб гапириб бердим. Менинг фарёдларимни эшитишни ҳам истамади. Кулгили ва навбатдаги оддий ҳодисани эшитган каби “қаҳ-қаҳ” уриб кулди.
-Сен биринчи ҳам эмассан, бу кетиш билан охиргиси ҳам бўлмайсан. Кўзингга қара эди, қизим, -деди. Қўлимдан судраб чиқариб юборди. Дарду изтиробларим билан ёлғиз қолдим. Бутун умидим сўнганди. Эҳтимол, дугонам Амина ҳеч тилдан қўймайдиган бир шиорда ҳақиқат бордир:”Қайси бир инсонда Аллоҳдан қўрқиш ва ҳисоб беришга ишонч бўлмаса, у барча ёмонликларни қилади”. Ҳоҳ ишон, ҳоҳ ишонма. Бир инсонни тўхтатишнинг, тинчлантиришнинг, назорат остига олишнинг йўлларидан бири ҳам шудир аслида.
Яна фалсафа қилишни бошладим. Баъзан шунақа бўлиб қоламан. Ичимда ўчмаган излар, малҳам қўйилмаган яраларим мени йиллар бўйи азоблайди, ҳудди шу саҳнани янгидан ўйнатиб, тиклайди. Чағдаш дунёйимни зулмат қилган кун бир телба каби “Агар бор бўлсанг, қудратингни кўрсат, Аллоҳ, менга ёрдам бер. Мушкул аҳволдаман”, деган эдим. Бу аҳйқириқ гўё самога учган ўқдек нишонини топганди. Бугун ҳам ечилмаган, тушунолмаганим бир воқеаойдинлашди. Аминанинг фикрича, бу Аллоҳнинг бир мазлум фарёдига жавоби эди.
Нима бўлди дейсизми? Ҳалигача нафратим кучли, юракдаги доғларим катта бўлганидан бир маромда гапиролмаяпман. Ўшанда мен ўзимни ёки Чағдашни ўлдиришни режалаштириб қўйгандим. Кутилмаганда ётоқхонага дугонам Амина келди...
Шошиб ҳаяжонланиб...
Тажавузкор Чағдаш уч кун ўтиб ўлганди
-Аллоҳ сени эшитди!-дея менга отилди.
-Нима бўлди?-дедим.
-Чағдаш ўлик топилибди!
Ўлибди деган сўзини эшитиб туриб кетдим. Дугонамни сочларига ёпишдим.
-Тўғрисини гапир, -дедим. Ортиқ на тасаллига, на овутишга бардошим бор.
-Тўғрисини айтяпман, -деди. Уйидан ўлиги топилибди. Докторлар заҳарланганини айтишди. Лекин аслида нимадан ўлганини билмайман.
Шу он илк маротаба:”Сен борсан, сен буйксана, Аллоҳим”, дея ҳайқиргим келди. Гўё бутун шаҳарни кезиб, буни ҳаммага айтгим келди. Мен бир дагрий қиз эдим. Бу менинг фалсафамга зид эди. Аммо бўлган ҳодиса эса, чин ҳақиқат эди. Гўё кимдир менга қилинган бу зулмни ҳис қилмагандек...Eнди бунинг кимлиги муҳим эмас. Муҳими бу золим ва беномус кишининг ўлими ва шу шаклда қасд олганимдир. Жойимда ўтирганча ҳўнграб йиғлай бошладим. Бу янги бир ҳаяжоннинг, бир нафратнинг, бир интиқомнинг кўзёшлари эди. Яна мактабга қайтдим. Ўша
12


куни жанозаси қолдирилганди. Тобутни мактабга келтириб тантана қилишди. Қилган нумоссизлигини ҳеч ким билмасди. Минбарга чиққан ҳар бир ўқувчи унинг фазилатини, ҳаракатчанлигини ва намунали ўқувчи бўлганини гапирарди. Неча марта ўртага чиқиб:”Бироз мени ҳам тингланг, у номуссиз...мен ҳам икки оғиз гапирайин”, демоқчи бўлдим. Аммо дугонам Амина қўлимни қўйиб юбормасди. Бир телбалик қилишимни биларди. Унинг шарафига яхши сўзлар айтилди. Ҳатто баъзилар кўзёш ҳам қилиб олишди. Негадир бир кило муз ютгандек ичим музлади. Амина ўша куни мени уйларига олиб кетди. Шу топда диндор оила муҳитини истамасдим. Аммо мажбур бўлдим. Кулфатли кунларимнинг дўсти Аминани ҳафа қилмоқчи эмасдим. У ҳам мени билгани ва ўзи диндор бир қиз бўлгани учун мени ёлғиз ташлаб қўёлмасди. Мен каби ўйлайдиган ўртоқларим олдида менинг унчалик ҳурматим йўқ эди. Улардек бир ҳаёт кечирсанг нима бўпти. Буни эса мен қилолмасдим. Инсон обрўйи билан яшаши керак. Ҳар доим бошланган суҳбат, ётоқда битмасди, бунинг номи эса кўнгил билан иш кўриш эди. Номуссзиликни ҳам, ҳурматсизликни ҳам, даҳрийликни ҳам бир номуси, обрўйи бўлиши керак. Сен эркаксан, сен яшай оласан. Сенга ҳеч ким бўйдоқлигингни таъна қилмайди, мен эса...Мана шу нуқтада мен ўртоқларим билан келишолмасдим.
Дугонам Амина эса, диндор ўртоқлари билан эмас, мен билан юрарди. Билардим, ўз ишончига кўра савобли ишни бажараётганди. Мени иймонга қайтаришни истарди. Оҳ, қанийди қила олса. Баъзида буни жуда хоҳлайман. Аммо менинг кўнглим бундай жиддий нарсаларни қабул қилмасди.
Яна мавзудан узоқлашдим, ҳожам, узр сўрайман.
Жуда чарчадим, дам олайин. Давом этишни хоҳлайман, бир ишкал бўлмаса, албатта....
Яна биргамиз ҳожам. Амина мнеи қўймай уйида олиб қолди. Чағдаш билан бўлган можарони ҳеч кимга айтмаганини ва айтмаслигини тушунтирди. Шундай қилди ҳам. Ҳалигача ўша фалокатни ҳеч ким билмади, демак, дуруст қиз, берган сўзида турди. Бошқа тенгдошлар билса борми, аллақачон тилларда достон бўлардик. Мана диндорларнинг қадрли томонлари. Ҳеч бўлмаса айтган сўзларида турадилар. Биз эса...У ёғини айтмай қўя қолай.
Яна узоқлашдим шундайми?Азобларим мени ўнгу сўлга тортади. Тойган мавзулар эмас, ақлим. Дунёйим чигал, ҳаётим паст, баландликларга тўла. Юришни билмаган одамдек нўноқман. Нима қилай қўлимда эмас...
Дугонам ва дадаси мени қутқармоқчи.
Аминанинг ота-онаси мени жуда яхши кутиб олишди. Покиза бир хонадон. Ҳар тарафдан ҳузурбахш. Бақириб-чақириш, куфр, ҳиёнат ва тузоқлар йўқ. Бу ерда ўзимнинг жуда ишончли қўлларда эканимни ҳис қилдим. Онаси мени меҳр билан қучиб:”Хуш келидинг, қизим”, дея ўпар экан, онамни эсладим. Агар ҳаёт бўлганларида эди, у ҳам менинг йўлимни пойлар, у ҳам менга овқатлар таёрлар ва мени остонада қаршилар эди. Унинг қайноқ қучоғида ётолмадим. Ёноқларим меҳр тўла дудоқларини кўролмади. Оҳ, онам! Қанийди тирик бўлсангиз...Менга бир мартагина “Қизим, болажонгинам” десангиз етарди.... Бу овозни эшитолмай, қанчалар ҳасратдалигимни билсангиз эди...
Она, ўйламаки, кунлар ўтди деб, Ўзгарди аввалги ҳиссим тобора! Сендан умиддаман, соғиндим яна, Бугун шфқатингга, муҳаббатингга Eҳтиёжи йўқ, деб ўйлаяпсанми? Балки аввалгидан кўпроқ муҳрожман! Ул бокира севгинг хотирамдаю
Ҳар кеча йиғлаган дудоқларимда.
Қандай тарк этилдим, қандай ташландим! Она мен алдандим, оғир алдандим,
13


Ёлғиз у қучоқмиш, ёлғиз у тиззамиш, Инсонлар қанчалар марҳаматсиз-а...
Мен булардан кечаман, чидолмайман. Хотирлашим билан яна дилим вайрон бўлиб, кайфиятимни, мувозанатимни йўқотаман. Улар аслида ҳам йўқку...
Аминанинг онаси энг яхши таомларни таёрлаб, столга қўярди. Атрофимда парвона бўларди. -Буни ҳам е, болажоним, бундан ҳам ол, болажоним. Шу таомдан ҳам татиб кўр қизим... Қанчалар тоза қалбли, қанчалар меҳрибон аёл.
-Даданг йўқми?-сўрадим Аминадан.
-Бизни бемалол овқатлансин, деб ёнимизга келмади, -деди.
Қанчалар нозик тушунча. Мен бундай нарсаларга одатланмаганман. Чунки мен яшаган ҳаёт, менга назокатни унуттирган. Овқатдан кейин залга ўтдик. Залда бир катта кутубхона бор эди. Шу пайтгача кўрмаганман бунча китобларни. Маданияти юксак бир хонадон. Деворда суратлар ва ҳар бир суратнинг тагида неса ибратли сўзлар. Биттаси ҳозир ҳам ёдимда:”Eй, инсон, ўзингни ўрган!” Ўрганадиган нарсаларимдан айирдилар, деб ёнида кўп туролмадим. Мен у ёқ- бу ёққа қарарканман, Аминанинг дадаси кириб келди. Очиқ чеҳрали, покиза қиёфали меҳрибон бир инсон.
-Хуш келдинг, болам-деди. Аммо қўлини узатмади, мен ҳам жавоб бермадим. Узоқ ҳол-аҳвол сўрашди. Мени суҳбатга тортишди, кайфиятимни кўтаришга ва юмшоқ муомала қилишга ҳаракат қилди. Буни билиб турардим.
-Қизим, -деди. Сени меҳмон қилишни Амина жуда хоҳлаганди. Мен ҳам орзу қилдим. Мен ўқитувчиман. Сен ҳам менинг ўқувчим ҳисобланасан. Фақат Аминанинг дугонаси бўлганинг учун маънавий қизим ҳам ҳисобланасан. Мен ҳам сенга ўҳшаб, ота-онасиз, етим катта бўлдим. Болалигим оёқ кийим мойлаш ва нон сотиш билан ўтди. Қанча қийинчиликлар кўрдим. Чидадим, бардош бердим ва сабр қилдим. Аллоҳ ҳеч бие меҳнатни зое кеткиазмайди. Ишонаманки, бу қийинчиликлар сен ҳам енгасан, гўзал ҳаёт кечирасан.
Уч тавсия
Сенга уч тавсиям бор. Шуларга амал қилиб, фойдалансан деган умиддаман. Биринчиси:уйимнинг эшикларини бугундан эътиборан сенга бир қизимдек очишни хоҳлайман. Ҳар қандау муаммоларинг билан ўртоқлашиб, сенга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Сени тез- тез уйимда Амина билан бирга кўришни хоҳлайман. Буни турмуш ўртоғим ҳам жуда хоҳлайди. Муаммоларингни биз билан ўртоқлаш. Имкони борича сенга ёрдамлашамиз.
Қанчалар яхши инсонлар, дея ўйлардим. Фақат менга унчалик маъқул бўлмаган томони ўта диндорликлари. Мен бунақа жойларда жуда сиқиламан. Мен ётоқхонада роҳатланиб, сигарет чекардим. Бақириб-чақириб истаган сўзларимни ишлатардим. Бунақа хонимча бўлиб ўтиролмасдим. Ўтиришга кўп ҳаракат қилдим, бўлмади. Аминанинг дадаси сўзини давом эттирди.
Иккинчи:Дунёга машҳур кишиларнинг кўпчилиги йўқсиллик, имконсизлик ва қийинчилик ичида вояга етишган. Улар қийинчиликлар билан кураша-кураша омад сирларини ўрганиб бахтли бўлган инсонлардир. Ўзингга-ўзинг сўз бер, бир ҳунар танла. Режали ишла, вақтингни қадрла. Ишонаманки, бахтли бўласан ва ўз ўрнингни топасан. Режали ишлашинг учун ёрдам беришим мумкин. Фақат дўстлар гуруҳида инсон омадини топади. Агар омадсиз гуруҳ билан бўлсак, буни қўлдан чиқарамиз.
Учинчи маслаҳатим шуки: Ҳаётда бир умиди бўлган, зафар истаган, ҳузур ва бахтиёрлик қидирган инсон, ўзини ўрганади, ўз қадрини ва борлиқни кашф этади. Булардиз зафарларга эриши ўткинчи ва лаззатсиздир.
14


Ҳар куни ўзимизга шу саволни беришимиз лозим. ”Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим?Қаёққа кетяпман? Бу дунёни ва бутун борлиқни бизга хизматкор қилиб яратган қудрат соҳиби биздан нимани истайди? Дунёни кашф қилишга интилган, сир-синоатларини ўрганмоқчи бўлган инсон ўзлигини қанчалик биларкин?Атрофнинг, ҳаётнинг ва инсонларнинг феъли, нуқсонлари билан қизиққан киши, ўз феъли, нуқсонларини қай даражада биларкин? Бу мавзуга шундай қараш ҳам мумкин:
Тонгда уйқудан туриб ўзимиз билмаган сирли бир оламда, коинот билмаган бир бурчакда, ҳеч маълум бўлмаган жонзотлар ичида эканимизни кўрсак, ҳеч нарса бўлмагандек, ҳаётимизни давом эттира оламизми? Ҳа, кўз очганимизда ўзимизни бегона бир оламда кўрдик. Тасодифлар билан тўла рўёлар олами бу. Қуёшнинг бунчалар гўзал чиқиб, чиройли ботадиган бошқа бир коинот йўқ биз билган оламда. Ҳар сонияда ўн минглаб тонна сувни ҳавога парланиб, яна ерга қайтиши, самода бир-бирларида гўзал жонзотларнинг қанот қоқиши, замини ранго-ранг гиламлар билан безалган, осмони нурли юлдузлар билан безанган бошқа бир жой йўқ. Шаршаралар шу ерда, тоғлар шу ерда. Денгизлар, текисликлар, чўллар, музликлар шу ерда. Атрофимиз милён хил жонзотлар билан тўла. Шунақа дунёга келдик. Ёҳуд келтирилдик. Йиллардан бир йил, кунлардан бир кун тўсатдан бу ерда кўз очдик. Кейин яна, биз умид қилмаган ва истамаган бир пайтда бу рўёлар ўлкасини ҳам ташлаб кетамиз. Мана, дунё ва коинотни сирлари билан алоқадор ишлар. ”Булар нима? Қандай бўлган? Нега яшяпти?” каби ўнларча саволларни кунига неча марта ўзингизга бериб:”Мен кимман? Нимага яшаяпман? Қаердан келдим? Қаёққа кетяпман? Менинг борлигимни сабабчиси ким?” дея сўраяпсизми? Инсон, аввало, ўзини таниши, ўзини сўроқ қилиши ва ўзи билан алоқадор муаммоларга жавоб қидириши керак эмасми? Бу инсонийликни илк шарти эмасми? Инсон шошма-шошарлик, безовталикдан қутулиши, нима ва кимлигини тушуниши учун шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиши керак. Кимлигини билмаган ва ўзини танимаган киши ҳаётда қандай ҳузур топади?Қандай бахтли бўлади?. . .
Афсус мен унинг гапларини тинглаб, тушунадиган аҳволда эмасдим. Руҳим-дунёйим остин- устун эди. Бу жиддий мавзулар ҳавода қолиб, юрагимга, онгимга етиб келмасди. Ҳаста кишига энг лаззатли таомлар келтирсангиз, уни иштаҳа билан ея оладими? Бу жиддий мавзулар мен учун ҳудди шундай эди. Мен ўқитувчининг мақсадини билардим. Яҳши банда бўл, Аллоҳ буюрганини қил. Йўқса, бахтли бўлолмайсан, демоқчи. Аммо бу мавзуга эътирозим бор. Зеро, менинг ишим ҳам унга мос. Маъқул бўлмаган гапни ҳеч қачон тингламасдим. Натижа нима бўлса бўлсин, баҳслашардим. Шу сабабли бундай гуруҳ билан кўп тортишардим. Уларнинг гаплари маъқул бўлмадими, шартта эътироз билдирардим. Ҳозир бу ўқитувчининг гапларига ҳам эътирозим бор эди. Жуда кўп. Аммо мени шундай назокат билан меҳмон қилишдики, бир куддат илк маротаба “айб болар” деб ўйладим. Демакки, ўша пайт энди-енди “айб” тушунчаси ҳам борлигини билаётгандим.
Ҳар умидим ярим
Мен ўта омадсиз инсонман. Ҳаётдаги ҳар орзуйим ярим йўлда сўнгандек, буниси ҳам чала қолганди. Узоқ чўзилган ваъздан зерикдим. Аминанинг дадси тўғри гапларни гапирарди. Аммо буларнинг ҳеч бири мени қизиқтирмасди. Менинг қоронғу ҳаётим бунақа гаплар билан ойдинлашиб, янгидан бошланишга тайёр эмасди. Мендек қайғуга кўмилган инсон осонликча руҳан покланиб, шукр айтолмайди, бировга ташаккур билдиролмайди. Зерикдим. Аминанинг дадаси зерикканимни сезгач, ўрнидан туриб, хонага ўтди. Бизни ёлғиз қолдирди. Ҳаётимдаги довуллар, оташ-алангали азоблар лаззаланиб, ҳузурланишга тўсқинлик қиларди. Бу инсонларнинг ҳатто назокати ҳам мени зариктирарди. Ҳудди даво истаб боғланган катта яра атайлаб оғритилиб, қонатилгандек ҳам сўзлар ҳам менга ботар, оғир туюларди.
Литсей йилларида мени алангалатган, зафарларга бошлаган ўқитувчиларимиздан бири
15


математика муаллими Билол Бей эди. Менга кўп меҳрибончиликлар кўрсатди, кўмаклашди. Бир сафар аёли билан бирга келди. Мени бошдан оёқ кийинтиришди. Аёли ҳам ўқитувчи, оғир, босиқ, ҳижобли аёл эди. Аёли менинг диндан йироқлигимни билгач, менга “Ўзини қидирган одам” номли бир китоб берди. Муаллифи кимлигини эслолмаяпман.
-Ўқи, кўп фойдаланасан, -деди. Бу китобда Аллоҳ, охират ва шунга ўҳшаш мавзулар илмий далилланган. Ўқисанг, шубҳаларингга жавоб топасан.
Ўқидим ҳам, аммо чидай олмадим. Кейин нима қилдим, билмайман. Ўқитувчим Билол Бей менга бир йил давомида математикадан дарс берди. Билимимни оширди. Мени муваффақиятларфа ҳаваслантирди. Энди мен ҳам билиб олгандим. Ўқишни муваффақият билан тугатаман ва мени камситган, ҳафа қилган кишилардан қасос оламан. Жиддий ўқишга киришдим. Аминанинг дадаси ёрдамида бир кунлик режа туздим ва ўзимни дарс таёрлашга маҳкум қилдим. Қисқа вақт ичида ўзгариш сезилиб, ўқитувчиларим муваффақиятларимни тан ола бошлашди. Ётоқхонада мудир отамиз, литсейда эса дирактор бизлардан ютуқлар кутишаётганини айтишди. Унинчи йўл ўлим йўли эди. Агар университетга кира олмасам, ётоқхонадан чиқариб юборишади. Тўғри, яхши муҳит эмас, аммо, кўчада қолишдан яхши. Кўчада ҳозирги “оч қаҳқирлардан” ҳам баттарлари йўлимни тўсиб, ҳар бири бир ёнимдан тишлаб тортиши мумкин. Шу боис ўз-ўзимча қарор қилдим:”Ё университетга кираман ё ўзимни-ўзим ўлдираман”. Бу қароримдан ётоқхонадаги ўртоқларим, ўқитувчилар кулиб қўйишди. Адашган бир менман-ми? Ҳай жоним-а. Омад қаерда-ю, сен қаерда? Кўраверасиз...
Менга ёрдам қилган инсонлар соғ бўлишсин. Математика ўқитувчиси, унинг аёли, Амина ва унинг дадаси. Мени ютуққа эришсин деб нималар қилишмади.
Яна чарчадим, хожам. Мен бошқа нарсани ўйлаяпман, қаламим бошқа нарсани ёзяпти. Бироз дам оламан. Уддалай олсам, оқшомда кўришармиз...
Бу ҳаяжонли ҳаёт қиссасига биз ҳам бардош беролмасдик. Қаршимизда диққат билан ўқилиши керак бўлган узундан-узун бир мактуб бор эди. Сокин ва тоза фикр билан изоҳлаш ва зарур ўринларини тафсилотлари билан кичрайтириш учун танаффус қилдик. Нонуштадан кейин дам олдик. Якшанба куни ягона ишимиз шу бўлди. Аёлим билан фақат шу мактуб ҳақида суҳбатлашамиз. Қилинган хатолар, фидокорликлар, яхши ниятлар ва қизимизнинг сўзи билан айтсак “оч қашқирлар” кўз олдимиздан ўтарди. Мактубда битилган ҳаёт сурони бир кишининг эмас, гўё бутун жамиятнинг хатолари ва нуқсонларини очиб берарди. Ортиқча вақтимиз йўқ. Ўқиш учун сабрсизланяпмиз. Ниҳоят, иш стулидамиз ва қаршимизда турган мактуб. Келган жойимиздан давом эттирамиз.
Бугун ҳам ҳамшираларни ёнимдан ҳайдадим. Укол қилишди, дориларни олдим. Бўшаган шишалрни тўлдиришди. Тунга яқинлашяпман. Яна бироз куч тўпладим, эҳтимол. Шунда яна бироз ёза оларман...
Бўлимда биринчи бўлдим
Ниҳоят литсейни битирдим. Бу вақтда кўпгина жиддий муаммоларга учрадим. Мени емоқчи бўлган “оч қашқирлар” билан жонҳолатда курашдим. Ортиқ қулай луқма бўлмаслигимни тушундилар. Бир қанча инқилобий гуруҳларни ҳам тарк этдим. Ақлим қабул қилмаган нарсага мени ишонтира олмайсизлар, дей исён қилдим. Аммо мени осонликча қўлдан чиқаришмайди. Қандай қилиб чиқарсинлар, кимсасиз ёш бир иқзни қайси аҳмоқ қўлдан чиқарарди. Курашда давом этардим. Ор-номусли бўлганим учун эмас, ўзлигимни ва борлиғимни ҳимоя қилиш учун. Мактабни битиргач, бир тўда бекорчилардан бир хабар эшитдим. Мен бўлимимизда биринчи бўлибман. Бу ишониб бўлмас ҳол эди. Менга ёрдам берганлар соғ бўлишсин. Мени чуқурдан олиб, юксакликка олич чиқишди. Нима ҳам дердим, қарздорман. Амина, унинг дадаси, математика ўқитувчим ва унинг аёлидан. Аммо эътибор берган бўлсангиз, менга кўмак беришган, фикр ва қарашларини мен писанд қилмаган одамлар диндор инсонлар эди. Мени
16


фоҳишадек кўриб, ҳаётимни булғаганлар эса бинзинг ревалутсион болалар. Шунда ҳам кўнглим уларда. Туйғуларим уларда. Аммо ақлим диндорлар тўғри эканини билади. Ғариб, аммо ҳақиқат. Мактаб идораси менга биринчиликни беришни истамаган. “У қиз қайсар, номи фисқу фасодларга аралашган. Исёнкор, итоатсиз”, дейишибди. Аммо яна омон бўлгур математика ўқитувчим қарши чиқиб, мен учун курашибди. “Ҳақ кимники бўлса, унга берилади, ҳақиқатнинг ўнг чапи бўлмайди”, дебди. Ниҳоят, мажбур бўлишибди. Ҳолбуки, мендек “инқилобчи” ўқитувчилар ҳам овозларини чиқаришмабди. Ўзларига зарар бўлади, деб мени ҳимоя илишмаган. Нима ҳам дердим. Яна омон бўлсинлар. Бу орада яна бир карахтлик бўлди. Кўп вақтдан буён изимдан юрган Илкер ҳеч қўймай:”Сенга уйланмоқчиман, таклифим ўта жиддий”, деб туриб олди. Ортиқ бировга ишонгим йўқ. Тўғрисини тушинтирдим. “Мен ҳамма нарсасини йўқотган қизман”, дедим. “Кейин ўйинбузарлик қилма”. Бизнинг инқилобчи Илкер, буларнинг ҳаммаисни қабул қилди. Ҳатто оиласи билан таништиришга ҳам олиб борди. Ота- онаси мени яхшилаб суриштиришибди. Дадаси сиёсатчи экан, аммо мени ёқтримади.
-Менга қара, қизим, -деди у. Бизлар илғор фикрли, сотсиал-деморат инсонлармиз. Инқилобчилигингга ва қарашларингга эътирозим йўқ. Аммо бизлар элга танилган, ҳурматли инсонлармиз. Номинг баъзи фисқу фасодларга аралашгани бу ишнинг энг катта тўсиғдир. Сен бахтингни бошқа жойдан қидир. Йиғлаб ўзимни ташқарига отдим. Бу ҳаётни мен хоҳламагндим. Бу воқеаларни мен режалаштирмагандим. Бу золим ва хоин инсонлардан ўзимни ҳимоя қилолмасдим. Буни ҳеч ким тушунмасди. Ҳамма менга фоҳишага қарагандек қарарди. Оҳ, ўша инқилобчи дўстларим энди мени шунақа деб айтишаётганди ҳаммага! Шу билан Илкер можароси ҳам тугади. Ҳурсанд ҳам бўлдим қайсидир маънода. Ортиқ менга ҳеч кимни осилишини истамасдим. Мутлақо омадли бўламан, куч-қудратим бўлади, менга азоб берганларни жаҳаннамга жўнатаман. Бу фикр дилимга шундай мустаҳкам жойлашгандики, бу ҳақда ҳатто тушлар кўрардим. Ўша кун ҳам келди. Университет имтиҳонига кираётган эдим. Ҳар доимгидек яна Амина ёнимда. Мени ёлғиз қолдирмаганди. Имтиҳондан олдин менга кичкина дуо китобчасини берди.
-Мен бунақа нарсаларга ишонмайман, десам ҳам қўймади, олдим. Мунчоқдек бўйнимга тақиб олдим. Шуни айтишим керакки, бўйнимга таққач, ўзгача бир ҳузур, енгиллик ҳис қилдим. Ҳаяжоним босилди, имтиҳонни жуда яхши топширдим. Ҳар ҳолда руҳий таъсир бўлди. Инсон бирор нарсага ишонса буни фойдасини кўрадими ёки бу шунчаки гапларми, деб ўйлардим.