БИРИНЧИ БЎЛИМ
Аламли болалик йилларим
"Бирин-кетин бутун оила аъзоларимни йўқотдим. Фалокат устига фалокат ёғилар эди. Дунёда яккаю ёлғиз қолгандим гўё. Меҳрибон ва тиргак бўладиган бирор кишим йўқ эди. Мен учун ягона тасалли кўз ёшларим эди. Олдинда ҳаётнинг оғир кулфатлари кутиб ётарди..."
Қайғули мактуб
Рамазон ойи. Хонамдаги жимжитликни хиққилашларим бузарди. Неча соатлардан буён стол ёнида кўз ёш тўкардим. Ўқиганим узундан узоқ мактубнинг ҳар бир сўзи гўё ичимни ёқар, юрагимни доғларди. Бутун ўй-ҳаёлларимни остин-устун қилганди бу мактуб.
Мухлисларимдан ҳар куни сон-саноқсиз мактуб оламан. Ҳар бир мактуб айри бир қайғуни, айри бир мушкулот, айри бир хурсандчиликни хабарчиси эди. Баъзисидан ёрдам ва далда овозлари юксалар, баъзиларидан ширин бир мужда эшитилар, баъзиларида эса ҳар хил муаммоларга ешим сўраларди. Умуман, барча мактублар самимий салом билан бошланиб, яхши дуолар билам якунланарди.
Бу мактуб эса булардан фарқли ўлароқ, ҳар бир ҳарфи кўз ёшлар, фарёд ва алам билан безалган эди. Шунчалар оғир дард ҳасратга тўла эдики, “бир инсон бунча азобни қандай енга олдийкин?”, дея ажабланардим. Бу мактуб эгасига гўёки юзлаб қассоб қўлларида ўткир пичоқлар билан ҳамла қилаётгандек туюларди.
Ҳар турли инсонлар, оилалар, тарбиячилар, раҳбарларнинг мактубларни ўқиб битирдим. Ниҳоят, шу мактубни тугатар эканман, бола каби йиғлашга тушдим.
Хиққилашларимни эшитган хотиним ёнимга келди. Қрашимдаги мактубларни кўриб:
- Яна шуларми? - дея сўради.
- Ҳа, - дедим. Аммо бу галгиси жуда бошқача экан.
Хотиним уни қўлига олди. келган мактубларни бизни дардкаш дўстларимиз эди. Мактублар қайғули, изтиробли бўлса, бирга кўз ёш тўкамиз, севинчли бўлса, бирга шодланар ва бахтиёр бўлардик.
Мактубда:"Ягона чорам қолди, у ҳам бўлса, ўзимни ўзим ўлдириб қутулиш", дейилганди. "Бу дунёда ифлос, гуноҳкор ва ортиқчалигимни ҳис қилдим. Покланиш учун ўлишим керак. Мен учун яшашдан ва умид қилишдан бошқа нарса қолмагани учун шундай қилмоқчиман".
Мактуб шундай умидсиз бошланганди. Аммо жуда ибратли ва ҳайратлантирувчи бир шаклда якунланганди.
Ҳаёти азоблар ичида ўтган ёш қизнинг ўлим тўшагида ёзган бу ибратли мактубини ўқишда давом этдим.
- Ҳурматли Эртуғрул бей, - дея мурожаат қилганди у.
Ушбу мактубимни хуш кўринг. Чунки буни ўлим тўшагида ёзяпман. Ўлим тўшагидаги инсонни қанчалар қайғу ичида, мувозанатсиз бўлишини яхши биласиз. Жумлаларим узуқ юлуқ, ёзувларим эгри бугри. Зеро, бу мактубни адабиёт асари бўлиши учун ёзаётганим йўқ. Мақсадим шуки, инсонлар буни ўқиб, ўзларидан уялишсин, кўчаларда қаровсиз қолган кишиларга одамдек муносабатда бўлишсин. Мен ҳамма нарсамни - бутун поклигимни, ростгўйлигимни, ўзлигимни йўқотдим. Ҳамма яхши нарсаларимни тортиб олишди. Энди ўзимдан ҳам, бошқа нарсалардан ҳам уяламан. Бу ҳаёт бошқа бировда такрорланишини хоҳламайман. Шунинг учун бу мактубни ёздим.
Мен соғлом одам эмасман. Ўлимимга олдиндан рози бўлганман. Бу ишни ўзим бир дақиқа бўлса ҳам олдин тугатмоқчи эдим. Хуллас, ортиқча бир инсон ўлимни танламоқчи. Бу нопок одамнинг чор-атрофни кирлатишга ҳеч ҳам ҳаққи йўқ...
1


Нега бу мактубни сизга ёзяпман?
Нега бу мактубни бошқа бировга эмас, сизга ёзяпман? Буни ҳозир тушунтириб бера олмайман. Табиийки, жумлаларим равон эмас.
Ўтган ҳафта ўлим тўшагида ётиб, сўнгги бор инсонларга, жамиятга нафрат ёғдирмоқчи бўлдим. Менинг ҳамма нарсамни тортиб олишди. Ҳаммасининг юзига тупураман. Ичимни ёндирган оловга озгина бўлса ҳам сув сепаман.
Касалхонадан қочдим. Аммо узоқ юра олмадим. Фақат ҳовлидан кўчага чиқдим, холос. Нафратимни, қарғишларимни дилга тугиб, у ёқ бу ёққа қарадим. Сўнгра бир буфет ёнида чўккаладим. “Eй, инсонлар!”, дедим. Ўзингизга эҳтиёт бўлинг, бу лаънатиларга алданманг. Нимангиз бўлса оладилар, ҳеч ачинмайдилар. “Ор-номус”, деган, “Иззат-нафс” деган нарсаларингиз тугаса, сзи ҳам тамом бўласиз. Ортингизда шундай бойлик қоладики, уни фақат кафанликка, ҳапдорига, арқон сотиб олишга ишлата оласиз”.
Зулматга айланган ҳаётим билан ўзимча видолашар эканман, буффет қаршисидаги китоб дўкони диққатимни тортди. Икки китоб ёнма ён турарди. “Ўзини излаган одам”, “Ўзимни топдим”. Нархи қиммат бўлгани учун сотиб ололмаслигимни билганим учун хўрсиндим. Шундай бўлсада, “Ўзимни топдим” китобини қўлимга олдим. Сотувчи эса, аҳволимни кўриб, ҳеч вақоси йўқ бир дайди эканимни тушуниб, китобни менга ҳадя этди. Ҳаётда илк марта таъмасиз яхшилик кўрдим. Ҳайрон бўлдим. Бу инсонлар ичида шундайлари ҳам борми?
Нега бу китобни олдим? Буни билмайман. Ўлишга қарор қилган киши бу китобни нима қилади? Буни ҳам билмайман.
Касалхонага қайтдим. Яна шифокорлардан дашном устига дашном эшитдим.
- Ўзингга қарамайсан, қўлимизда қоласан, ўлиб кетасан...
- Қаерда ўша кунлар! Оҳ, қанийди ўлсам...
- Ҳам наркотикка қарши даволаняпман, ҳам руҳий муолажа оляпман. Улар мендан касаллигимни яширишар, аммо ичган дориларимдан билардим. Тақдир экан-да. Зеро, ўлишни истамайман. Оғриқ вужудимни увиштира бошлагач, китобни қўлимга олдим. Шунчаки кўз югуртира бошладим. Эсиз ўтган умрим... Ҳолбуки, яхши бир инсон бўлишим мумкин эди. Афсус умр ўтди. Китобда сизга ёзилган бир қанча мактублар бор эди. Бошқаларга ҳам керакли бир шахс эканингиз маълум. Сиздан ёрдам кутувчилар ўз муаммоларини тушунтирганлар. Менинг китоб ўқишим бунақа мушоҳада учун эмас. Зеро, ҳеч нарсани бундай ақлимни тўплаб, чуқур фикр қилиб ўқиёлмайман.
- Китобда мен каби оққон касалига чалинган бир хастанинг мактуби диққатимни тортди. Тўғриси бу ҳаётда ўқиганим энг жиддий бир ҳат эди. У қалбимда баъзи ҳиссиётларни уйғотиб, акс-садо берди. Фақат фикримда шунчалик зулмат, дилим изтироблар билан тўла бўлгани учун бу туйғулар беиз кетган эди.
- Фаррошга илтимос қилдим. Менга қоғоз ва қалам келтирди. Сизга мактуб ёза бошладим. Балки ибрат учун китобларингизга киритарсиз, чеккан азобларимдан дарс олувчи ёшлар чиқар... Оч бўрилардан узоқ юришни ўрганишар. Ҳеч бўлмаганида шуни умид қиламан.
- Агар бу мактубни битира олсам ва сизга жўнатишга улгурсам, яхши бир иш қилган бўламан. Ҳаётимни зулматга айлантирганларнинг юзига сўнгги марта тупурганим ва сўнгги маротаба уларни қарғаганим учун бироз бўлсада, таскин топармидим...
Онамни кўрмаганман. Дадам кўп ичар эди
Ўзимни сизга таништиришни болалигимдан бошламоқчиман. У кунларга қайтишни алсо истамайман, ҳатто хотирлашни ҳам хоҳламас эдим. Ҳар куни, ҳар йили, ҳар саҳнаси изтироб, нафрат, кўзёшларга тўла эди.
Тўрт кишилик бир оила эдик. Дадам, онам, мендан бир ёш катта акам ва бахтиқаро мен.
2


Онамнинг меҳрига тўйиш бахти насиб қилмади. Эҳтимол, энг катта омадсзилигим ҳам онам билан ҳамнафас бўлолмаганимдир. Агар ҳаёт қийинчиликларида онам ёнимда бўлсайди, ким билади, балки бу қийинчиликлар озгина камайган бўлармиди. Балки бугун касалхонада ёлғиз қолмаган, оилам, болаларим, ўртоғим ёнимда бўлармиди.
Бундай бахтиёрликнии кўп соғиндим, кўп ҳаёл қилдим, аммо бўлмади. Бўлмади, чунки онам мени дунёга келтирганида, кўп қон йўқотиши сабаб оламдан ўтган эди. Менинг ҳолим эса маълум... Чунки ночор, камбағал бир уйда янги туғилган чақалоқ, онаси йўқ, касалманд, ароқхўр отанинг қўлида.... Буёғини ўзингиз тушуниб олаверинг.
Онага, дардимни тўкадиган бир меҳрибон, мени тушунадиган, масъулият сезадиган бир одамга жуда-жуда муҳтож яшадим.
Кошки, онам бўлсайди, хато қилганимда сочларимдан судрасайди, хонага қамаб қўйса, дадамга айтиб калтаклатса эди. Онам мени оч бўриларнинг қўлига топшириб қўймаган бўларди. Балки баъзан мени тиззаларига олиб сочларимни силар, яноқларимни ўпар, бошимни ўша қайноқ, меҳри тўла қучоғига босарди. Мен эса бироз олдин еган калтакларимни унутар, болалигимнинг гўзаллигига берилармидим...
Онамнинг йўқлиги, етим ўсишим, ва дилни ёндирувчи она севгиси, соғинчи мени шъер шайдоси қилиб қўйганди. Қачон, қаерда она ҳақида шъер учратсам, онам хотираси, унинг омонатидек сақлаб қўярдим ёки ёдлаб олардим.
Тўплаган шеърларимни қийналган, қайғуга ботган ва бир сирдош дўст қидирган кезларим ўз- ўзимга пичирлаб, ҳам ўқир, ҳам йиғлардим.
Барча ёш қизларга
Баъзида барча ёш қизларга шундай ҳайқиргим келади: ”Мени тингланг, ҳолимни кўринг! Ибрат олинг, яъни қаттиққўллигига қарамай ҳамиша ота-онангизни ёнида бўлинг. Энг ёмон она энг яхши бегонадан кўра марҳаматли, бехавотирроқдир. Энг ёмон оила энг зўр фароғатли жойлардан кўра яхшидир. Чунки, ҳеч қурса, жонингиз ва номусингиз ишончли қўлларда бўлади. Ўша ўзига тортувчи, кўзни қамаштирувчи, ранг-баранг ва серҳашам жойлар.... Келинг, мендан сўранг, улар нималаримни олиб қўйишганини.... ”
Мавзудан узоқлашдим, сўзимга қайтайин. Қўлимда эмас, фикримни бир жойга жамлай олмаяпман. Онам ўлгач, мен бир чақалоқ, бир ёшли акам, ўпка касали бўлган дадам, икки хонали (бири ошхона) уйда дардлар, аламли қайғулар билан қолдик.
Ўшанда: ”тақдирда ёрдам бераман”, дегувчилар ҳам чиққан эди, аммо бари оғизда қолиб кетди. Қариндош бўлса, жондан кўнгилдан бўлсин. Онам етимликда улғайгани учун ҳам ҳеч яқинлари, қариндошлари йўқ эди. Дадамнинг яқинлари – амаким ва аммам яхши муносабат кўрсатишмади. Зеро, амакимнинг ўзи ҳам фалаж эди. Кўп яшамади. Аммамнинг эса зиқна бир эри бор эди. Ҳар куни калтак, сўкиш билан ўтади. Хуллас, қайғуларга кўмилиб қолганик. Дадам йўқчиликка ва қайғуларга бир йил чидади. Ўзи ҳам ўпка касали бўлгани учун бардош беролмади. Дадам билан очиқ суҳбатлашолмас, касаллиги ҳақида аниқ бир нарса билмас эдик. Мен ўн бир ёшга кирганимда дадам вафот этдилар. У киши кўп сигарет чекарди. Ёшлигида ичкилик ҳам ичган. Ҳар ҳолда ўпкасини ишдан чиқарганди. Ё ўпкаси шишган ёки сил бўлган. Аниқ билмайман. Дадам ўзига қарамас, эътиборсиз, эртани ўйламайдиган киши эди. Топганини ичарди. Шу боис жуда камбағал эдик. Аммо онам унақа эмас, жуда покиза ва тартибли аёл эдилар. Ибодатларини канда қилмас эдилар. Уйда ҳар доим Қуръон ва бошқа китобларни ўқирдилар. Нурли ва идрокли аёл эдилар.
Онамнинг диндорлигини билганим учун энг қизиққон даҳрий бўлган давримда ҳам диндор инсонлардан жаҳлим чиқмасди. Уларни камситмасдим. Балки онам тирик бўлсайди, бу фанатиc фикрларим, даҳриёна қарашларим ва умидсизлигим бўлмасмиди. Тўғриси, бу даҳрий ва моддиюнчи ҳайтимдан мамнун бўлганимни айтолмайман. Диндор киши бўлсайдим, бахтиёр
3


бўлармидим. Энди бу фойдасиз. Бўм-бўш бир дунёда бўм-бўш қалб билан ўлимимни кутардим. Тупроққа айланиб, ҳашоратларга ем бўлиш учун. Жуда ачинарли ҳол, аммо ҳақиқат. Қўрқмайман. Ўлимнинг совуқ нафаси жуда яқин. Шу эшикни бир куни ўлим очишига ишонаман. Ўлим даҳшати кучли. Шунча эзилсам-да, азобим чўзилса-да, ўлганим йўқ...
Яна мавзудан узоқлашдим. Қайтаман.
Танаффус баришга мажбурман. Яна бир қанча филм, таҳлиллар. Ҳеч ёқтирмайман. Мени қутқаришларидан қўрқамна. Яшашни истамаган бир киши қутқаришда унга бир ёмонликни ўйлашмайди. Кейин жуда ҳам совуқ ва меҳрсиз инсонлар. Шифокорлар ва ҳамширалар нега бунақа? Одамни сира ҳам менсишмайди. Бирор нарса демоқчи бўлсанг гапинг оғзингда қолади. Эҳтимол, олим бўлиш бошқа, одам бўлиш бошқадир. Мактабларимиз билим одами етиштиришади, аммо одамни тарбиялашмайди. Барча муаллимларни ёмон демайман. Ораларида яхшилари ҳам бор. Аммо умумий аҳвол ёмон.
Ёш докторга меҳрим товланди
Хоҳласангиз иккита мисол келтираман.
Биринчиси ёмон бир мисол.
Наркотиклар сабаб даволанишим керак эди. Чунки, жигаримда баъзи ўзгаришлар, оғриқлар бошланганди. Шунинг учун даволанишга қарор қилдим. Бир ўқитувчим ёрдами билан касалхонага ётдим. Мени даволаган докторлардан бирининг ошкора таҳдидига учрадим. Жуда номусли бўлганим учун эмас. Аммо тиббиёт ходими оғир аҳволдаги беморга бундай муносабатда ўлмаслиги керак эди. Кечки хонамга келди. Эшикни ёпди, кейин маълум алдовлар: ”Сени севаман, сен билан турмуш қуришни хоҳлайман...” Наркотиклар таъсирида жигарини тугатган бемор биланми? Бу ёлғонни кўп эшитдик. Шундай ёлғонлар сабабли ёшлигимнинг энг гўзал дамларини зулматга айлантирдим.
Қичқирдим, бақирдим. Югуриб келишди. Қайсидир бири юзимга шапалоқ туширди. “Бу қиз қутурибди, менга мажбуран муносабат таклиф қиляпти. Қўлидан қутулолмаяпман”, дея айбини яширди. Тушуняпсизми? Қайси касал аёл зўрлаб, эркак кишига тажовуз қила олади? Дардингни кимга тушунтирардинг? Тажовузга учраган мен бемор, икки кундан кейин эшикдан ҳайдалдим. Кейин менга ўқитувчим ҳам қарамди. Унга мен ҳақимда жуда ёмон гаплар айтишган шекилли. Соғлиқни сақлаш вазирлигига шикоят ёздим. Натижаси нима бўлди, билмайман. Вақт топиб у ердагиларга учрашганим йўқ.
Иккинчиси эса яхши бир мисол:
Яна жигарим оғрияпти. Касалхонадман. Бир меҳмонхона бошлиғининг кўмаги билан даволаняпман. Шифоҳонанинг ёш ва ёқимтой ассисенти. Унга нисбатан дилимда умидсиз бир илиқлик. Ҳар куни эрталаб келади, мен билан гаплашади. Ўта кўнгилчан, самимий. Ҳамма беморларга шундақа эди. Тасалли беришга ҳаракат қилади. Табиийки, мен эшитмаган, бизнинг дунёга бегона сўлзар эди булар.
- Сабр қил. Ҳасталик бир имтиҳондир. Иншааллоҳ, гуноҳларингни тўкади. Энг катта шифо кайфиятдир...ва ҳоказо.
Янги бир муҳаббат ҳаяжони ичидаман. Кимлигимни билса ёнимга яқинлашмасди. Чунки мен ҳамма нарсасини йўқотган бир қизман...Ўткинчи севгига йўл бўлсин...Ҳовлига чиқаман. Куз. Ассисент хонамга келди. Қалбимдаги туйғуларимни ошкора айтдим.
-Сен жуда яхши қизсан, -деди у. Бу иш менинг фалсафамга тўғри эклмайди. Сен беморимсан, мен эса сенинг докторингман. Кейин нима дейишади: кучсиз ва ҳаста беморининг туйғуларини суистеъмол қилди дейишмайдими? Сен жуда яхшиларга лойиқсан. Иншааллоҳ, бахтли бўласан. Сени дуо қиламан.
Ҳа, бунақалари ҳам бор. Иккиси ҳам бир инситутни битирган, бир хил киобларни ўқиган. Хўш,
4


бу фарқлилик нимадан? Билган изоҳ берсин, марҳамат.
Тўҳтатдим. Қайтганимдан кейин ёзишга киришаман”.
Мудҳиш бир мактуб. Столимда хотиним билан бирга карахт бўлаёздик. Шу саҳналарга ҳаёлан кириш, бундай ҳаёт билан ҳаёлан танишиш даҳсаҳтли. Мудҳиш бир драма, ишнилмас ҳаёт ҳикояси эди бу ўқиганларим. Биз ҳам чидай олмадик, танаффус қилдик. Хотинимнинг илтифотини кутардим. Қаҳва ичгач, яна ўқишда давом этдик, бардош бериб ўқий олмасдик... “Сзига янгидан салом ҳожам. Ёзган сари ёзгим келяпти. Мени тингланг...
Қалбингни тушунадиган бир инсон борлигини ўйлаш ҳам кишига мадад беради. Фикрларим, тахминларим барбод. Умид қиладиган бирон нарсам йўқ. Зеро, бу ҳам менинг истагим эмасми? Балки, бу ўлим мени бир заҳматдан қутқарар. Ўз қўлим билан эмас, соғ бўлгур жигарим ёрдамида ҳаётимни тугатаман.
Етимхонада ўтган қайғули кунларим...
Яна қайтаман ўша болалик йилларимга. Лекин осон эмас. Чунки айтадиган, ёзадиганим шу қадар кўпки, қўнимсиз, беқарорлигим шундан. Сизга тартибли бир мактуб ёзолмаямн деб айтдимку. Шу сабаб бу мактуб эмас, бир сафсата бўлар...Гап ва ҳаёллар хирмонидир балки... Яна ҳам қатъиятлиман...
Ҳаста дадам йўқчиликка бардош беролмаганидан мени бир ёшимда, акамни эса икки ёшида болалар уйига берди. Биз ақлимизни таниганимизда атрофимизда бир гуруҳ болалар билан оқшомгача ғалва қилар, юз тирнаб соч юлишардик. Аёл тарбиячиларнинг мулойим юзи, табассум қилган чеҳраси, меҳр тўла кўзларини ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Доимо устимда мушт, куфр ва озорли сўзлар...”Йўқоласан, ҳаром ўласан, иншааллоҳ” каби дуойибадлар. Ўгриликни илк бора ўша ерда ўргандик. Ўғирлаганим ҳам бир чақалоқ эди. Шунинг учун ҳам ўртоғимдан ҳам тарбиячимдан калтак егандим. Аммо ҳадеб калтак еяверсангиз, таъсири сезилмай қоларкан. Жонни оғритиш тарбия бермайди. Бу жуда ҳато усул.
Ўқитувчиликдан, тарбиячиликдан хабарим йўқ, аммо бу йўл янглиш эди. Чунки калтак егач, яна ўғирлик қилаверардим. Ёмон сўз эшитгач, яна ҳам кўпроқ ярамасликлар қилардим. Бунинг энг катта сабаби эса мени тарбиялаган катталарнинг меҳрсиз муносабатлари эди.
Eнди ўйласам, бу каби жойларда ишлайдиган аёллар ҳам мутлақо она бўлишмаган, уларда севги ва ачиниш ҳисси суст бўларкан. Оддий, инсофсиз ва меҳрсиз аёллар тарбиялаямн деб жуда кўп болаларни бузиб, зарарли йўлга солиб қўядилар.
Нима бўлганида ҳам ҳозир фалсафа қилмоқчи эмасман. Яна ортга қайтиб, яхши бир таълим олишга ҳеч ҳушим йўқ. Нима қилишса қилишсин. Натижа мен каби бўлганидан кейин....
Ёшим олтига тўлганида акам билаб бир-биримизни яхшигина қўллай бошладик. Дадам аввалига тез-тез келиб турарди, кейин эса йўқлашни камйтирди. Ишим кўп, келолмайман, дер эди у. Аслида оғир касал эканлар. Бизга лавлаги ва майиз олиб келарди. Кам-кам ҳарид пули берарди. Аммо бу пулларнинг ҳеч фойдасини кўрмасдик. Нима қилсак қилардик доимо ўғирлатардик. Биз ҳам ўғирлардик, албатта.
Мендан бир ёш катта акам жуда меҳрибон эди. Жуда тез йиғларди. Воқеаларнинг фарқига боргач кўзлари яна ҳам сўлгинлашганди. Мен унақа эмасдим. Бироз қаттиқ феълли, бироз лоқайд. Баъзан овқатланишда бизга мева беришарди. Акам уни емас, менга келтирарди:”Мен ўғил боламан, ҳар жойдан топаман. Сен қиз болас ан бировдан сўролмайсан”. Оҳ, акажоним! Сен қанчалар меҳрибон ақлли эинг-а!
Мени кечиринг бу саҳнани ёзолмайман. Қачонки ёдимга акам тушса, гўё ичимда бир нарсалар қўпорилиб кетарди. У менинг ҳаётимда ягона суянчиғим, ягона дўстим, ягона сирдошим эди. Нима бўлди дейсизми? Бардошим етса буни ҳам тушунтирарман. Мен етти ёшлигимда бошланғич мактабнинг биринчи синфига бордим. Акам касал эди. Шамоллаб қолганди. Бир неч кун мактабга боролмади, ётоқхонада қолди...
5


Ягона сирдошим – акамни ҳам йўқотдим
Оқшом тушганида амктабдан қайтдим. Не кўз билан кўрайки, ҳаётимнинг илдизи қўпорилган, ҳаётимнинг иплари узилган эди. Умидим сўниб, дунё зулматга айланди. Оҳ, Ҳаёт! Нима кўрдим сендан?
Акам краватдан йиқилиб тушган, боши темирга урилиб ўлган эди. Ёки бошқача бўлгандир, менга шундай дейишди, билмадим. Бардошли бўл. Бола қалбинг билан қандай чидасанг, чида. Энди ҳаётда қайси куч, қайси умид билан яшайсан? Бахтли бўл. Ёлғиз бошингга қандай уддалай оласан?
Фалакнинг энг оғир зарбаси эди бу. Биринчиси бирор марта бўлса-да кўролмаганим онам, иккинчиси эса, жон дўстим, борлиғим, меҳрибонгина, кичик паҳлавоним акам...Оҳ, у тирик бўлсайди, аминманки, мен бу ерда эмас, маликалардек бахтиёр бир оилада бўлардим. Оҳ, у тирик бўлсайди, ҳеч бир йитқич бўри ёнимга яқинлаша олмасди. Оҳ- у ҳаёт бўлсайди, мени ҳар куни калтакласайди, сочимдан судраб уйга қамаб қўйса эди...Ҳеч қурса, ҳурматли одамлар қаторида, ҳеч бир туйғусига қўл силтамаган, юзи ёруғ, боши тик бир инсон бўлармидим...
Оҳ, у ёнимда бўлсайди...
Ичимдан бир олов чиққанини ҳис қиляпман, хожам. Сиз қалб ёнишини биласизми? Бу ёниш оловдан ҳам кучлироқ бир қўрдир. Буни ичи ёнганлар билади.
Қўлларим титраяпти шу лаҳзаларда. Гапларимни тушунаётган бўлсангиз керак. Қалбимнинг ҳиссиз, кучсиз уриши яна тезлашди. Йиллар бўйи йиғлашга кўникка кўзларим яна ёш тўкяпти. Нима ҳам қилардим, менинг қисматим шу. Йиғлаш, энг катта қуролим. Кучсизнинг кучи кўзёшидан бошқа нарса эмас. Бироз тин олайин, чидолмаяпман, хожам...”
Ҳа, чидаш мумкин эмас. Бу ёшдаги бола бардош қиладиган азоб эмас бу.
Қаҳваларимизни ҳам ичишни унутдик. Биз ҳам кўзёш тўка бошлаган эдик. Айниқса, хотиним ҳеч чидай олмасди. Аллоҳ ҳеч кимни бундай азобларга гирифтор қилмасин. Хотиним қаҳвани янгилашга турди. Мен ҳам бироз ўзимга келиш учун стол ёнидан узоқлашдим. Бу қайғуга чидолмасдим. Вақти-вақти билан юрагим сиқилганини ҳис қилардим...
Бироз ўзимизга келгача яна мактубга қайтдик:
Ётоқхонада энди ёлғиз қолгандим. Ҳар куни йиғлардим. Бу шундай ҳасратли йиғИ эдики, гўё ўзимни тамом қилаётган эдим. Шу сабаб икки марта кўзларим шишди, микроб тушди. Докторга кўрсатишди. Аммо атрофимдаги катталар жуда меҳрсиз, тошбағир инсонлар эди. Ҳар гал йиғлаганимда, тасалли бериш ўрнига озор бериб тўхтатишга ҳаракат қилишарди. Ўқитувчилардан фақат бир киши бошқача, яхши киши эди. Келар, мен билан қизиқар, муаммоларимни тинглар, ҳикоялар айтар, китоблар берарди. Қалби меҳрга тўла инсон эди. Кейин уни ётоқҳонадан узоқлаштиришди. Нимагалигини билмайман. Бу воқеа ҳам мен учун қувонарли бўлмади албатта. Усмон афанди деган киши ҳам бор эди. Яҳши инсон эди. Бизга ҳар куни қанд-қурс улашар, бизни “шакарларим, чечакларим” дея эркаларди. Энг катта азобни эса ўн ёшимда учинчи синфга кўчганимда кечирдим.
Бир куни мени мудир чақиртирибди. Ётоқхонадаги ўқувчилар уни мудир ота дейишарди. Мудир отани ёнига бордим. Мени хонасига таклиф қилди. Илк маротаба бир меҳр мурувват кўрсатишини хоҳлардим. Очиқ юз билан ва ширин сўзлар айтиб, ёнимга келди. Бунинг сабабини билолмасдим. Аввал камчиликларимни ва муаммоларимни сўради. “Қўрқма қизим, гапир, сенга ёрдам бераман”, деди. Мен ҳам шу пайтдаги муаммоларимни айтдим.
“Бўпти, буларнинг ҳаммаси бўлади, -деди. Сен кучли, жасур ва иродали қизсан, - дея давом этди. Сенга жуда ишонаман. Сенинг келжагинг порлоқ. Сен ҳар қандай қийинчиликни енга оласан. Ҳар қандай қайғуни енгасан. Нега бундай демоқда? Ҳеч нарсага тушунмас эдим. Мен жасур ва иродали қиз эмасдим, ахир...
Ниҳоят, қайғу тўла ҳаётимни зулматга айлантирган, умидларимни сўндирган, ўн ёшимда ўлимга ҳукм этган “бомба” портлади.
6


Дадам ҳам ўлгандилар
-Қизим жуда қайғудаман. Аммо буни билишинг керак. Даданг раҳматли бўлибди.
У сўнгги сўзларини айтиб тугатмасдан, менинг бутун борлиғим ёниб тамом бўлган эди. Хонадаги бутун жиҳозлар оёққа турган, ҳамма нарса устимга бостириб келарди. Деворлар, эшилар, шифт дераза ҳамма нарса чир айланарди. Шундай айланардики, ўртасида бир жарлик пайдо бўлди ва у ерга тўғри қулб тушганимни ҳис қилдим. Кейин нима бўлганини билмайман. Кўзимни очганимда бошимда икки оқ кийимли одам менга қараб турарди. Бошим карахт, ичимда таърифсиз бир алам...Бир олов вужудимни куйдирарди. Ўша куни ичимга тушган ҳаёт олови ҳеч сўнмади. Бугун ҳам ўша оташнинг азони, ёнғини ичидаман. Ўн ёшли бир қиз. Онаси, отаси ва акасидан жуда бўлган. Ҳаётда яккаю ёлғиз. Аллоҳнинг бирорта қули йўқки, унга тасалли берса, суянчиқ бўлса. Ўйлаб кўринг, тақдирингиз шундай бўлса нима қилардингиз? Жуда даҳшатли, қўрқинчли эмасми?
Неч кунлар оч, сувсиз йиғладим. Бурчак-бурчакларга тиқилдим, одамлардан қочдим. Умуман, ҳолдан тойдим, йиқилдим. Ўша йили мактабга ҳам боролмадим, синфда қолдим. Гўё бошқа бировнинг ҳаётида яшар эдим. Сен овқатланмасанг, касал бўлсанг, мактабга бормасанг, кимнинг нима иши бор? Ўша йилларда менга ягона тасалли берувчи киши ишчи Усмон афанди бўлди. Мени ҳар куни йўқларди. Сочларимни силаб:”Менинг шакарим, гулим”, дея эркалатар ва менга ҳар куни биттадан қанд берарди. Шунча изтироб ичида миттигина бўлса-да, учқун ҳам бахтиёрлик нури бўлади. Бугун ҳам ҳурмат билан ҳотирлайман. Унга нима бўлди, ҳозир қаерда, билмайман. Аммо мудир отани алсо кечирмайман. Ундан кейин ҳеч ҳам йўқламади. Дардларим билан сира қизиқмади ҳам, эҳтиёжларимни тўғриламади ҳам. Ҳолбуки, у сўз берган эди. Нега шундай инсонлар бундай муасссасаларга қўйилади? Билмайман. У ердаги болалар энг кўп меҳрга, муҳаббатга муҳтож болалардир. Бу ерда ишлайдиганлар эса севги ва меҳрни умуман билишмас, қалби борлари саноқли эди.
Ўша йиллари иззат-нафсимга теккан бир бошқа ҳодиса ҳам эсимда. Бир куни жуда оч қолдим ва ошҳонага бориб бир парча нон, озгина пишлоқ олдим. Пулим йўқ эди, буфетдан ололмасдим. Буни ошпаз Комил афанди кўрди, қўлимдан тутди ва мудир ёрдамчисига судраб борди. У ҳам бўлмағур қилиқларни топди. Бир бурда нон, бир бўлак пишлоқ учун.
-Сизлар нон учун ўзингизни ҳам сорасиз. Ўғрилар, номуссзиалр каби сўзлар билан шундай ҳақорат қилдики...
Ҳолбуки, шу ёшдаги қиз шунчалар оч, беҳад қийин аҳволда қолмаса, бир парча нон учун шундай шармандлари аҳволга тушишни хоҳлайдими? Бу инсонлар қанақа тарбиячи ўзи? Қилган ишим қоидадан ташқари бўлса-да, шунчаликка боориш керакми?
Аммо кўп ўтмай мудир ёрдамчиси, бир қанча ёш оналарнинг шикояти билан ётоқхонадан кетишга мажбур бўлди. Қизларни безовта қилар эмиш. Бу тарбиячига номуносиз иш. Инсоналрга ўрнак бўладиган киши бошқалардан фарқли, афзал, покиза ва тўғри бўлиши лозим. Йўқса, бизлар кимдан ўрнак оламиз. Энди булар мени умуман қизиқтирмайди. Аммо мен бирор ҳамдард кишим бўлишини жуда – жуда хоҳлар эдим...
Мактаб йилларим ҳам бундан унчалик фарқ илмади. Аммо атрофдаги одамлар, мактаб ўқитувчилари қобилиятли эканимни гапиришар эди. Ўша йиллари хотирлашга арзигулик икки таъсирли воқеа бўлган эди. Мана биринчиси эшитинг:
Сунфдошим Ойшанинг дадаси бадавлат эди. Жуда яхши кийинарди. Доимо пули бўлар эди. Ҳар танаффусд бир нималар олиб ер, мен эса уни узоқдан ҳавас билан кузатар эдим. Чунки, умуман, пулим бўлмасди. Бир куни у мен жуда яхши кўрадиган ва кийишни хоҳлаганим бир туфли кийиб келди. Буни кўриб хўрлигим келди, кўп йиғладим. Аллоҳга илк марта исёним ана ўша кунлари бошланди. Дин ўқитувчилари Аллоҳнинг, диннинг ва тақдирнинг қанчалар шафқатли эканини тушунтиришарди. Ундай бўлса қани? На онам, на дадам, на акам? На беш
7


сўм пулим бор? Ҳаётда якка-ёлғиз ҳамма нарга муҳтож қиз? Шу ҳам шафқатданми? Аллоҳнинг менга ортиқча зулм кўргизганини, мени унутганини ва назаридан қолдирганини ўйлардим.
Ўқитувчимизнинг даҳрийликни тушунтириши
Даҳрийлик ва марксча фикрлар билан танишувимда энг кучли таъсир этган турк тили ўқитувчимиз бўлди. Яъни, турк тили ўқитувчимизнинг маҳсус ҳаракатлари билан биз даҳрий бўла бошладик. У бизга алоҳида эътибор берар эди. Оқшомлари бизни ётоқхонада тўплар ёки ёнимизга келар, ҳар гал мева, шоколад, қанд ёки шунга ўҳшаш нарсалар олиб келар, бизга тарқатар, биз ҳам севинчимиздан сакрар эдик. Кетаётганида ортидан:”Eнг буюк ўқитувчи Эрдал ўқитувчи” дея қичқиришардик.
У бизларни ёнига ўтирғизар, сочларимизни силар, меҳрибончилик кўрсатар, кейин эса суҳбатни бошлар эди. Гўзал, таъсирчан сўзлар эди. Бизга ва биздан бошқаларга ҳам хитоб қиларди. Чунки у ердаги қизларни ҳаммаси ё етим, ё қаровсиз, хуллас, меҳрга муҳтож эди. Ўқитувчимиз эса бундан жуда яхши фойдаланар эди.
-Аллоҳ, деган бирор нарса йўқ, -дерди у. –Агар Аллоҳ бор бўлса, нега адолатли эмас. Нега баъзи қизларни ота-онаси, уйи ва имкониятлари бор-у, сизники йўқ? Нега инсонлар тенг эмас? Агар инсонларни Аллоҳ яратган бўлса, нега ҳаммасини тенг қилмаган. Агар инсоналр орасида “адолат, тенгллик” деган нарса йўқ экан, демак Аллоҳ деган нарса ҳам йўқдир. Пайғамбар, дин ва Қуръон ҳам уйдирмалардир. Булар баъзи таъмагир инсоналар тўқиган нарсалардир. Инсонлар бу ҳаётда ўз кўнгилларича, хоҳлаганларича яшашлари керак. Чунки улар ўлгач, ҳаёт тугайди, инсонлар тупроққа айланишади. Инсонлар бу дунёда бахтиёр қилиш эса, сотсиалистик бошқарув билангина мумкиндир. Агар сотсиализм келса, ҳамма тенг бўлади, биров-бировни камситмайди.
Ўқитувчимизнинг бундай фикрлари жуда таъсирли бўларди. Бизлар ҳам Аллоҳга ишонмаслигимиздан ва сотсиалист бўлганимиздан фахрланардик. Аммо эътирофим этишим лозимки, ўлганда кейин тупроққа айланиб кетиш мавзусини ҳозир ҳам кўнглимга сиғдиролмайман. Яъни, ичимда янгидан тирилиш овозлари ҳар доим юксалаверарди.
Иккинчи унутлмас ҳодиса дин дарси ўқитувчимиз билан боғлиқ.
Ўрта мактабнинг иккинчи синфидаман. Дин дарси ўқитувчимиз менинг аҳволимдан хабардор. Менга жуда яхши муносабатда бўларди. Вақти-вақти билан катта-кичик эҳтиёжларимни таъминлар эди. Айниқса байрамларда менга ҳарж пули берарди. Бу пайт бу ўқитувчимизнинг ҳаракатлари билан динни ва Аллоҳни сева бошлагандим. Динга қизиқишим ўша йиллари бошланди. Аммо воқеаларнинг бошқача тус олиши боис узоққа чўзилмади. Дин ўқитувчимиз доимо яхши ўқисам муваффақиятга эришувим ҳақида уқтирар эди.
-Сен бахтли бўлишинг керак. Сенда ўзгариш бор. Ё бахтли бўласан, ёки тамом бўласан. Ёлғиз бир қизга яшаш жуда қийин. Бундан ташқари жуда кучли бўлишинг керак. Агар ҳаракат қилсанг, энг катта ёрдамчинг Аллоҳ бўлади. Қайғурма, бу кунлар ўткинчидир.
Балки, ишончи керакли, мантиғИ тўғридир. Аммо бу ҳаёт йўллари шунчалр чигал ва ўнқир чўнқирки, ўқитувчим айтган мақсадларга эришолмадим. Яна бугун ичимда дин ва ишончга доир ҳеч бир рағбат бўлмаса-да, дин дарси ўқитувчимизни ҳурмат билан ҳотирлаяпман. Бугун келса ҳам, уни ҳудди шундай ҳурмат билан қабул қилар ва тинглар эдим.
Нималарни тушунтирайин. Ёзилмаган кўп нарсалар бор. “Туяда қулоқ бор” дейдиларку, ахир...Аммо денгиздан қатра бўлса ҳам, мисоллар кўп нарсани англатади, деб ўйлайман. Чарчадим, бироз дам олишим керак. Вақт ҳам алламаҳал бўлиб қолди. Ўзимга келсам давом этарман. Келолмасам иш жойида қолади...
Биз учун ҳам вақт кеч бўлиб қолган, аммо мактубдан узулолмасдик. Тошқинлар, бўронлар ичидаги мактуб иккимизни ҳам ҳолдан тойдирганди. Хотинимга:
-Биз ҳам тонггача танаффус қилсак?-дедим.
8


-Йўқ!- дея жавоб берди. -Танаффус қилсак ҳам мен ухлолмайман. Мактубни охиригача ўқиймиз.
-Ҳеч бўлмаса, бироз дам олиб, ўзимизга келиб олсак.
Шундай қилдик. Ўқиганларимизни таҳлил қилиб ўтирдик. Айбдорларни топиб, хулоса чиқаришни, муассасага ва муассаса раҳбарларига тушган вазифаларни топишга ҳаракат қилдик. Кейин мактубни ўқишда давом этдик.
Хожам, яна бир бор ассаламу алайкум. Иккинчи кун. Соат 10 бўлди. Эрталабки текширувлар, даволаш ишлари тугади. Соат 13гача ёлғизман. Яъни, мактуб ёзишни 13гача давом эттиришим мумкин. Бугун бироз яхшиман. Балки кечаси ичимдагиларни қоғозга туширганим учун бироз енгил тортгандирман. Ўлимга кетяпсан, хурсанд бўлма. Қандай аянчли, шундай эмасми? Оч одамнинг “очлик” билан тўйиши каби...